1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.19.00.00 Йиғилишлар, митинглар, намойишлар, юришлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тартиби]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 7 апрелдаги ПҚ-114-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.19.00.00 Йиғилишлар, митинглар, намойишлар, юришлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тартиби]
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги ПҚ-114-сон қарорининг 3-бандида 2024 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида ўтказиладиган ёшлар фестиваллари, форумлар, лойиҳалар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режаси асосида амалга оширишни йўлга қўйиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сонли «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.19.00.00 Йиғилишлар, митинглар, намойишлар, юришлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тартиби]
2. Қуйидагиларни назарда тутувчиЁшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
ёшлар фестиваллари, форумлар, лойиҳалар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни (кейинги ўринларда — тадбирлар) ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда уларда қатнашиш тартиби;
Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасини (кейинги ўринларда — календарь режа) шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби;
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
календарь режа ҳар йили декабрь ойи якунига қадардавлат органлари ва ташкилотларининг таклифлари асосида Ёшлар ишлари агентлиги(кейинги ўринларда — Агентлик) томониданишлаб чиқилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш, иштирокчи ёшларни рағбатлантириш, шунингдек, yoshlarportali.uz электрон платформасидан (кейинги ўринларда — платформа) фойдаланиш Агентлик томонидан белгиланган тартиб асосида амалга оширилади;
календарь режа доирасида ўтказиладиган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар платформага жойлаштириб борилади ва тадбирларда иштирок этадиган ёшлар платформа орқали электрон рўйхатга олинади;
платформани такомиллаштириш (функционал кенгайтириш) билан боғлиқ харажатлар Агентликнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
4. Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳар йили ноябрь ойи якунига қадар тадбирлар бўйича календарь режа юзасидан таклифларни асослантирувчи маълумотлар билан биргаликда Агентликка киритиб борсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан мониторинг юритсин ҳамда унинг натижаси юзасидан ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиб борсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ёшлар билан ишлаш йўналишидаги фаолият бўйича маълумотлар базасининг платформага интеграция қилинишини таъминласин;
тадбирларда иштирок этадиган ёшларни ушбу тизим орқали электрон рўйхатга олишни йўлга қўйсин;
давлат органлари ва ташкилотлари тасдиқлаган календарь режага мувофиқ ўтказиладиган тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни давлат органлари ва ташкилотларининг ёшлар масалалари бўйича етакчилари томонидан платформага шахсий кабинетлар орқали киритиб бориш механизмларини йўлга қўйсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 15 декабрь,
667-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 667-сон қарорига
ИЛОВА
Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.19.00.00 Йиғилишлар, митинглар, намойишлар, юришлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тартиби]
1. Мазкур Низом давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш доирасида ўтказиладиган ёшлар фестиваллари, форумлар, лойиҳалар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича йиллик календарь режани (кейинги ўринларда — календарь режа) ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.19.00.00 Йиғилишлар, митинглар, намойишлар, юришлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тартиби]
2. Қуйидагилар календарь режани ишлаб чиқиш бўйича асосий вазифалар ҳисобланади:
жойларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш доирасидаги турли тадбирларни режа асосида ўтказиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг ёшлар сиёсати соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш ҳамда уларнинг ёшлар сиёсати соҳасида ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
ёшларга оид тадбирларнинг ўтказилиши ҳақида ёшлар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг хабардорлигини таъминлаш.
3. Календарь режа ушбу Низомга 1-иловадаги намунавий жадвалга мувофиқ ишлаб чиқилади.
4. Тадбирлар Ёшлар ишлари агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари билан келишилган ҳолда, мазкур Низом талаблари асосида ўтказилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.19.00.00 Йиғилишлар, митинглар, намойишлар, юришлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тартиби;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
5. Календарь режа доирасида ўтказиладиган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар Агентликнинг махсус электрон платформасига (кейинги ўринларда — платформа) жойлаштириб борилади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тадбирларда иштирок этадиган ёшлар платформа орқали электрон рўйхатга олинади.
2-боб. Календарь режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.19.00.00 Йиғилишлар, митинглар, намойишлар, юришлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тартиби;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
6. Календарь режа Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг таклифлари асосида республика, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман ва шаҳарлар миқёсида ишлаб чиқилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.19.00.00 Йиғилишлар, митинглар, намойишлар, юришлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тартиби;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
7. Календарь режа қуйидаги турларга бўлинади:
республика календарь режаси — республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг таклифлари асосида Агентлик томонидан ишлаб чиқилади;
ҳудудий календарь режалар — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари таклифлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари томонидан ишлаб чиқилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.19.00.00 Йиғилишлар, митинглар, намойишлар, юришлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тартиби]
8. Республика миқёсидаги тадбирларнинг календарь режаси юзасидан таклифлар тегишлилиги бўйича республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Агентликка, ҳудудлар миқёсидаги тадбирларнинг календарь режаси юзасидан таклифлар эса маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармаларига ҳар йили ноябрь ойи якунига қадар (истисно тариқасида, тадбирлар ўтказилишидан камида икки ой олдин) қуйидаги ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этилади:
тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича асословчи ҳужжатлар;
тадбирлар концепцияси (концепцияда тадбирни ўтказиш тартиби, аниқ вақти, куни, жойи ва иштирок этиш учун ариза топшириш муддати бўлиши лозим);
тадбирларнинг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тасдиқланган молиялаштириш манбалари ва харажатлар сметаси лойиҳалари.
Таклифлар Агентлик ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари томонидан мазкур Низом талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда тақдим этилган тақдирда қабул қилинади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.19.00.00 Йиғилишлар, митинглар, намойишлар, юришлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тартиби]
9. Календарь режага ёшлар фестиваллари, форумлар, лойиҳалар, танловлар ва маданий-маърифий тадбирлар ҳамда бошқа тадбирлар киритилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.19.00.00 Йиғилишлар, митинглар, намойишлар, юришлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тартиби;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
10. Календарь режа ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ ҳар йили қуйидаги тартибда ва муддатларда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади:
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан календарь режага киритиладиган тадбирлар рўйхатини шакллантириш — октябрь ойи давомида;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан календарь режага киритиладиган тадбирлар рўйхатини тегишлилиги бўйича Агентлик ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармаларига тақдим этиш — ноябрь ойи давомида;
Агентлик ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари томонидан календарь режага киритиладиган тадбирлар рўйхатини умумлаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан платформага киритиш — декабрь ойи давомида.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.19.00.00 Йиғилишлар, митинглар, намойишлар, юришлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тартиби;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
11. Тасдиқланган календарь режа ҳар йили январь ойида платформа, Агентлик ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.19.00.00 Йиғилишлар, митинглар, намойишлар, юришлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тартиби]
12. Йил давомида ташаббус кўрсатган, тадбирларда ёшлар қамровини юқори кўрсаткичга олиб чиққан, ёшлар сиёсати соҳасида натижадорлиги юқори бўлган фаол давлат органлари ва ташкилотлари ҳар йили 30 июнь — Ёшлар куни арафасида тантанали равишда эълон қилинади ва совғалар билан рағбатлантирилади.
Бунда мазкур чора-тадбирлар харажатлари Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
3-боб. Тадбирларни молиялаштириш ва календарь режага ўзгартириш киритиш тартиби
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.19.00.00 Йиғилишлар, митинглар, намойишлар, юришлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тартиби;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
13. Республика календарь режаси ҳамда ҳудудий календарь режаларда назарда тутилган тадбирлар:
давлат органлари ва ташкилотларига бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида ва уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.19.00.00 Йиғилишлар, митинглар, намойишлар, юришлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тартиби]
14. Календарь режанинг йиллик сметаларига тадбирлар ўтказиладиган вақтдаги хизматлар қийматининг ўзгариши инобатга олинган ҳолда, ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.19.00.00 Йиғилишлар, митинглар, намойишлар, юришлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тартиби]
15. Календарь режага қуйидаги ҳолларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин:
тадбирларни ўтказиш муддатлари ва (ёки) жойлари ўзгарганда;
тадбирларнинг бадиий қисмига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда;
тадбир қатнашчиларининг таркиби ёки сони ўзгарганда;
давлат органлари ва ташкилотларининг молиявий имконияти ва шартлари ўзгарганда;
давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти тугатилганда;
тадбирлар учун назарда тутилган маблағлар етишмаганда.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
Агентлик ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан келишилган ҳолда, календарь режага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Бунда тадбирлар учун зарур бўладиган қўшимча харажатлар давлат органлари ва ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
4-боб. Якунловчи қоида
16. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
НАМУНА
20___ йилда _________________________томонидан ўтказиладиган ёшларга оид тадбирларнинг
(давлат органи ва ташкилоти номи)
ЙИЛЛИК КАЛЕНДАРЬ РЕЖАСИ
Т/р
Тадбир номи
Тадбирни ўтказиш учун асос (ҳужжат рақами ва санаси)
Босқич
Ёш чегараси
Тадбир ўтказиладиган жой, сана ҳамда вақти
Тадбир ижрочиси
Ёшлар қамрови (нафар)
Ажратиладиган мукофот ва совғалар
(1, 2, 3-ўринлар)
1.
«Ёш китобхон» танлови
Январь-февраль
(маҳалла-сектор-туман-ҳудуд-республика)
10 — 14,
15 — 19,
20 — 30 ёш тоифалари
маҳалла
20__ йил
15 — 20 июнь,
сектор
26 — 30 июнь,
туман
15 — 20 июль,
ҳудуд
15 — 20 август,
республика
«Ҳумо Арена» мажмуасида
10 сентябрь
Ёшлар ишлари агентлиги
500
1-ўрин 80 млн сўм
2-ўрин 50 млн сўм
3-ўрин 30 млн сўм
...
Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасига киритиладиган тадбирлар рўйхатини тегишлилиги бўйича Ёшлар ишлари агентлиги ёки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармаларга тақдим этиш.
Ҳар йилиноябрь ойи давомида
3-босқич
Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари,
давлат органлари ва ташкилотлари
Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасига киритиладиган тадбирлар рўйхатини умумлаштириш ва Ёшлар ишлари агентлигининг махсус электрон платформасига киритиш.
Ҳар йили декабрь ойи давомида
4-босқич
Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда давлат органларива ташкилотлари
Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасидаги тадбирлар рўйхатини Ёшлар ишлари агентлигининг махсус электрон платформаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш.
Ҳар йили январь ойида
5-босқич
Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари
Давлат органлари ва ташкилотлари билан келишилган ҳолда, календарь режага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
Заруратга кўра
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/667/0944-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)