Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Алоҳида уй-жойни (квартира, уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисмини) хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома ҳамда давлат мулки объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 25 мартдаги ПҚ-102-сон қарорига мувофиқ давлат уй-жой фондига қарашли уйдаги квартирага (уйнинг бир қисмига) мулк ҳуқуқини эътироф этиш ваколати маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра 2024 йил 1 июлдан бошлаб хусусийлаштирилган уй-жойларга оид давлат ордерлари ва маълумотномалар туман (шаҳар) ҳокимликлари (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» ДУК) томонидан берилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
3. Давлат активларини бошқариш агентлиги:
«Ўзархив» агентлиги билан биргаликда 2024 йил 1 июлга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаларида хусусийлаштирилган уй-жойларга оид давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш бўйича шаклланган ҳужжатлар базасини (архивини) тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларига топширсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази» ДУКни Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ўтказсин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53-моддаси.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

туман (шаҳар) ҳокимликларининг хусусийлаштирилган уй-жойларга давлат ордерлари ва улар бўйича маълумотномалар бериш ишларини ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириш юзасидан зарур чоралар кўрсин;

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 июлга қадар туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан хусусийлаштирилган уй-жойларга оид давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш бўйича шакллантирилган ҳужжатлар базаси (архиви) рақамлаштирилишини ҳамда тегишли идоралараро электрон тизимлар билан интеграция қилинишини таъминласин. Бунда ҳужжатлар базасини (архивини) рақамлаштириш ва бошқа бинога кўчириш харажатлари туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари даромадларининг прогноздан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан молиялаштирилиши белгилаб қўйилсин.
5. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
б) Давлат мулки объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2024 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин:
нодавлат юридик ёки жисмоний шахслар томонидан давлат мулки объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби;

давлат хизматини Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали кўрсатиш тартиби;

давлат хизмати йиғим ундирилмасдан кўрсатилишини.
6. Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда туман (шаҳар) ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари ва ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларни амалда қўллашга йўналтирилган ўқув-амалий семинарлар ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.
7. Рақамли технологиялар вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 январга қадар:

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш имконияти яратилишини;

ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларига мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин.
8. Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан уларнинг фаолияти доирасида давлат хизматларини кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича, жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентлари талаблари бузилган ҳолларда, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазолар қўлласин.
9. Давлат активларини бошқариш агентлиги:

бир ой муддатда Давлат уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти лойиҳасини;

2025 йил 1 январга қадар туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан хусусийлаштирилган уй-жойларга оид давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш тартибига риоя этилишини таҳлил қилган ҳолда қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов ва Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 27 ноябрь,
627-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 627-сон қарорига

2-ИЛОВА

Давлат мулки объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент нодавлат юридик ёки жисмоний шахс томонидан давлат мулки объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.

Мазкур Регламент давлат уй-жой фондига қарашли уйдаги квартирани (уйнинг бир қисмини) хусусийлаштиришга нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Давлат мулки объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш бўйича давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.
3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи — давлат мулки объектларини хусусийлаштириш юзасидан ариза берувчи нодавлат юридик ёки жисмоний шахс;
буюртманома — давлат мулки объектини сотиш учун мазкур Регламентга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тегишли буюртманома шакли;
ваколатли орган — Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари;

давлат мулки объекти — давлат кўчмас мулк объектлари, хўжалик жамиятлари устав фондидаги (капиталидаги) давлатга тегишли бўлган улушлар (акциялар);

хабарнома — ваколатли орган мансабдор шахслари томонидан QR-код (матрик-штрихли код) билан тасдиқланган хабарнома шакли.
4. Давлат мулки объектини хусусийлаштириш юзасидан ариза берувчи давлат мулки объектини сотиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали буюртманома бериши мумкин.

5. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаган ҳолда, фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш орқали амалга оширилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ариза берувчи ўзининг яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойидан (юридик шахслар жойлашган манзилидан) қатъи назар, исталган Давлат хизматлари марказига борган ҳолда ёки ЯИДХП орқали буюртманома бериши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби

7. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

8. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса-мустақил равишда ушбу Регламентга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шаклдаги тегишли буюртманомани электрон тарзда тўлдиради.
Бунда буюртманомалар:

юридик шахс номидан ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда раҳбар ёки унинг вакили томонидан;

жисмоний шахс номидан ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда ариза берувчининг ўзи ёки унинг вакили томонидан имзоланиши керак.
9. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда буюртманома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг реал вақт режимида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, буюртманома автоматик тарзда ваколатли органга келиб тушади.
10. Буюртманома ариза келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида кўриб чиқилади.

11. Ваколатли орган томонидан буюртманомада хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш учун тегишли изоҳлар билан Давлат хизматлари марказига (ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига) қайтаради.

12. Ариза берувчи томонидан хато ва камчиликлар бартараф этилмаган ёки буюртманома такроран хато ва камчиликлар билан юборилган тақдирда, ваколатли орган буюртманомани кўриб чиқишни рад этади.
Буюртманомани қабул қилишни бошқа сабабларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.

13. Ваколатли орган томонидан буюртманомада хато ва камчиликлар аниқланмаган тақдирда, 5 иш куни ичида ушбу Регламентга 4-иловада мувофиқ шаклда хабарномани Давлат хизматлари марказига (ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда — ариза берувчига) юборади.

14. Давлат хизматини кўрсатганлик учун йигим ундирилмайди.
3-боб. Якунловчи қоидалар
15. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳамда давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан ЯИДХП орқали, доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.

17. Ариза берувчи буюртманома бериш асоссиз рад этилганда, шунингдек, ваколатли орган ходимларининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
18. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Давлат мулки объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига

1-ИЛОВА

Давлат мулки объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Давлат мулки объектини хусусийлаштиришга буюртманома бериш учун Давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

1. Буюртманомани тўлдиради ва тасдиқлайди.

Реал вақт режимида

2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали

2. ЯИДХП орқали мурожаат этганда буюртманомани белгиланган электрон шаклда тўлдиради ва тасдиқлайди.

3-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

1. Тасдиқланган буюртманомани ваколатли органга (Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига) юборади.

1. Буюртманома тўлдирилгандан кейин 30 дақиқада

2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали

2. ЯИДХП орқали мурожаат этганда буюртманомани автоматик тарзда юборади.

2. Реал вақт режимида

4-босқич

Ваколатли орган

(Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари)

1. Келиб тушган буюртманомаларни кўриб чиқади.

2. Келиб тушган буюртманомаларда хато ва камчиликлар аниқланган тақдирда, уларни изоҳлаган ҳолда қайтаради.

3. Хато ва камчиликлар мавжуд бўлмаган тақдирда, буюртманома қабул қилинганлиги тўғрисида хабарнома юборади.

5 иш куни ичида

Давлат мулки объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига

2-ИЛОВА

Давлат мулки объектини сотиш учун

БУЮРТМАНОМА

______________________________________________________________________ манзилида жойлашган

(манзил)

_____________________________________________________________________________________ нинг

(давлат кўчмас мулк объекти ёки давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятининг номи)

давлат мулки объектини сотиш тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.

_________________________________________________________________________________________

(давлат кўчмас мулки объекти бўйича балансда сақловчи)

_________________________________________________________________________________________

(ариза берувчи тўғрисида маълумотлар)

_________________________________________________________________________________________

(нодавлат юридик шахснинг номи)

_________________________________________________________________________________________

(манзили, телефон рақами)

_________________________________________________________________________________________

(рўйхатдан ўтказиш рақами ва давлат рўйхатидан ўтказилган сана)

_________________________________________________________________________________________

(ташкилий-ҳуқуқий шакли)

_________________________________________________________________________________________

(устав фондидаги давлат улуши, фоизларда)

Буюртманомани имзолашга вакил қилинган шахс:

_________________________________________________________________________________________

(Ф.И.О., лавозими)

Изоҳ. Ҳужжатни тўлдиришда тузатиш ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди.

Давлат мулки объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига

3-ИЛОВА

Давлат мулки объектини сотиш учун
БУЮРТМАНОМА

_____________________________________________________________________________________ нинг

(давлат кўчмас мулк объекти ёки давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятининг номи)

давлат мулки объектини сотиш тўғрисида қарор қабул қилишингизни сўрайман.

______________________________________________________________________ манзилида жойлашган

(манзил)

_________________________________________________________________________________________

(давлат кўчмас мулки объекти бўйича балансда сақловчи)

_________________________________________________________________________________________

(ариза берувчи тўғрисида маълумотлар)

_________________________________________________________________________________________

(жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

_________________________________________________________________________________________

(манзили, телефон рақами)

_________________________________________________________________________________________

(паспорт серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган)

Изоҳ. Ҳужжатни тўлдиришда тузатиш ва ўчириб ёзишга йўл қўйилмайди.

Давлат мулки объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига

4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган бланк

___________________________________

(нодавлат юридик ёки жисмоний шахс)

Давлат мулки объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш юзасидан

ХАБАРНОМА

Сизнинг __________________________________________________________________ манзилида

(давлат мулки объекти жойлашган манзили)

жойлашган ___________________________________________________________________ давлат мулки

(давлат мулки объекти номи)

объектини хусусийлаштириш учун юборган буюртманомангиз қабул қилинди.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ мазкур давлат мулки объектини хусусийлаштириш юзасидан давлат кўчмас мулки бўйича унинг балансда сақловчисига, давлатга тегишли улуш (акция)лар бўйича иштирокчи (акциядор) функциясини бажарувчи тегишли давлат органига сўров юборилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ уч ойдан ортиқ фойдаланилмасдан бўш турган объект балансда сақловчининг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқарилиши мумкин.

Сўров натижасига мувофиқ Сизга 30 кун муддатда қўшимча равишда хабарнома тақдим этилади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаси мансабдор шахси лавозими

QR-код

(матрик-штрихли код)

Ф.И.О.

Ижрочи: Ф.И.О.

Телефон: ________________

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 09/23/627/0908-сон; 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)