1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
буйруғи
Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги регламентни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 31 октябрь куни рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3472]
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.01.00 Умумий қоидалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон «Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон «Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
1. Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги регламент иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилган.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси.
Вазир Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 6 октябрь,
75/2023-сон
Келишилди:
Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
2023 йил 26 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 6 октябрдаги 75/2023-сон буйруғига ИЛОВА
Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги
РЕГЛАМЕНТ
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
Мазкур Регламент шахсларни (бундан буён матнда ариза берувчи деб юритилади) ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон давлат хизмати (бундан буён матнда давлат хизмати деб юритилади) кўрсатиш тартибини белгилайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 184-сон қарори билан тасдиқланган Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисидаги низом.
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
1. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади) орқали Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг туман, шаҳар бўлинмалари — Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари (бундан буён матнда маҳаллий меҳнат органлари деб юритилади) томонидан кўрсатилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги низом.
2. Давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Маҳаллий меҳнат органлари томонидан ариза берувчига давлат хизматини ЯИДХП орқали кўрсатиш
3. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.07.00 Электрон тижорат. Электрон рақамли имзо (шунингдек, 12.03.02.02, 12.03.02.03ларга қаранг);
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
4. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани тўлдиради.
5. Ариза берувчи ЯИДХП орқали сўровномани тўлдиргандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текширади. Бунда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Ариза берувчи томонидан тўлдирилган сўровнома ЯИДХП орқали автоматик равишда яшаш жойи ёки турган жойидаги маҳаллий меҳнат органига юборилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 декабрдаги 32-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3472-1, 19.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 10/26/3472-1/0054-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.03.00 Фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти (якка тартибдаги тадбиркор);
3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув;
4.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.06.00 Ижтимоий пенсиялар;
5.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши;
6.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.12.00 Ҳукм, ажрим ва қарорларни ижро қилиш]
6. Маҳаллий меҳнат органи сўровнома келиб тушган кундан эътиборан бир иш куни ичида ариза берувчини иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунининг 45-моддаси биринчи қисми тўртинчи — ўнинчи хатбошиларига мувофиқ ариза берувчини ишсиз деб эътироф этиш бўйича рад қилиш учун асослар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини «Бандлик хизмати» ахборот тизими орқали вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари маълумотлари асосида текширади.
Бунда, қуйидагилар ариза берувчини ишсиз деб эътироф этишни рад қилиш учун асос бўлади:
ариза берувчи таълим муассасаларида ва ташкилотларида ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таҳсил олаётган бўлса, бундан таълимнинг сиртқи шаклида таҳсил олиш мустасно;
бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилаётган, ишламаётган аёл бўлса;
ишини ўзгартирмоқчи бўлган, лекин маҳаллий меҳнат органларида рўйхатдан ўтиш пайтида, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотларда ишловчи бўлса ёки уларнинг штатида ҳисобда турган бўлса;
суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазога ҳукм қилинган бўлса;
фермер хўжалигининг раҳбари ёки ходими, оилавий корхонанинг иштирокчиси, деҳқон хўжалигининг раҳбари ёки аъзоси, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор бўлса;
ўзини ўзи банд қилган шахс бўлса.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]
7. Ишсиз деб эътироф этишни рад қилиш учун мазкур Регламентнинг 6-банди иккинчи — тўққизинчи хатбошиларида белгиланган асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, ариза берувчи маҳаллий меҳнат органига келиши лозимлиги тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан бошлаб бир иш кунида маҳаллий меҳнат органи томонидан хабардор қилинади.
Бунда, ариза берувчи иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн кун ичида маҳаллий меҳнат органига мақбул келадиган иш (фуқаро бажаришга қодир бўлган, фуқаронинг олган маълумоти йўналиши ва ихтисослигига, малакасига, касбий тайёргарлигига, иш тажрибасига, соғлиғининг ҳолатига кўра мос келадиган, яшаш жойини ўзгартиришини назарда тутмайдиган, унинг яшаш жойидан унчалик узоқ бўлмаган ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақини кафолатлайдиган иш) юзасидан таклиф олиш учун бориши керак.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 декабрдаги 32-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3472-1, 19.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 10/26/3472-1/0054-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]
8. Маҳаллий меҳнат органи томонидан ариза берувчини ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн биринчи кундан кечиктирмай қуйидаги асосларга кўра қабул қилинади:
ариза берувчи иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн кун ичида мақбул келадиган иш юзасидан таклиф олиш учун маҳаллий меҳнат органига келса;
таклиф этилган мақбул келадиган ишни иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн кун ичида узрли сабабсиз (касаллик ёки ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлмаганда) икки марта рад этмаса;
ариза берувчига у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан дастлабки ўн кун ичида мақбул келадиган иш таклиф этилмаган бўлса;
маҳаллий меҳнат органи ариза берувчи ишга жойлаштириш учун юборилган ташкилотдан рад жавобини олган бўлса.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув]
9. Маҳаллий меҳнат органи ариза берувчини ишсиз деб эътироф этиш ва унга ишсизлик нафақасини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида QR-код қўйилган хабарномани мазкур Регламентнинг 3-иловасига мувофиқ, шунингдек ариза берувчини ишсиз деб эътироф этиш рад этилганлиги тўғрисида QR-код қўйилган хабарномани мазкур Регламентнинг 4-иловасига мувофиқ расмийлаштиради.
Бунда, маҳаллий меҳнат органи хабарномани қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки кундан кечиктирмай ариза берувчининг ЯИДХП даги шахсий кабинетига юборади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
10. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
3-боб. Якунловчи қоидалар
11. Маҳаллий меҳнат органлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.
12. Ариза берувчилар маҳаллий меҳнат органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги юзасидан юқори турувчи ташкилотларга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.12.00 Аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
13. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги регламентга 1-ИЛОВА
Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон давлат хизматини кўрсатиш
Давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИХДП орқали рўйхатдан ўтади
Ўз хоҳишига кўра
2-босқич
Маҳаллий меҳнат органи
Ариза берувчини иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олади. Ишсиз деб эътироф этишни рад қилиш учун асослар мавжудлигини текширади. Ариза берувчини ишсиз деб эътироф этишни рад қилиш учун асослар мавжуд бўлмаса, ариза берувчи маҳаллий меҳнат органига мақбул келадиган иш юзасидан таклиф олиш учун иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн кун ичида келиши лозимлиги тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда ариза берувчини хабардор қилади.
Мурожаат келиб тушгандан сўнг бир иш куни ичида
Ариза берувчи иш қидираётган шахс рўйхатга олинган олинган кундан бошлаб бир иш кунида
3-босқич
Ариза берувчи
Маҳаллий меҳнат органига мақбул келадиган иш юзасидан таклиф олиш учун боради.
Ариза берувчи иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида
4-босқич
Маҳаллий меҳнат органи
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ ариза берувчини ишсиз деб эътироф этиш ва унга ишсизлик нафақасини тайинлаш ёки рад этиш (агар асослар мавжуд бўлганда) бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
Ариза берувчи иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн бир кун ичида
5-босқич
Маҳаллий меҳнат органи
Ариза берувчини ишсиз деб эътироф этиш ва унга ишсизлик нафақасини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ёки уни ишсиз деб эътироф этиш рад этилганлиги (агар асослар мавжуд бўлганда) тўғрисида QR-код қўйилган хабарномани ариза берувчига электрон тарзда ЯИДХП орқали юборади.
Ариза берувчини ишсиз деб эътироф этиш ва унга ишсизлик нафақасини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг икки кун ичида
Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги регламентга 2-ИЛОВА
Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун
1. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):
2. Фамилияси
3. Исми:
4. Отасининг исми:
5. Туғилган йили ва санаси:
6. Яшаш манзили:
7. Маълумоти (умумий ўрта, ўрта махсус, касбий ва олий):
8. Тугаллаган таълим муассасасининг номи:
9. Мутахассислиги (мавжуд бўлса):
10. Касби (мавжуд бўлса):
11. Охирги иш жойи:
12. Телефон рақами:
13. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):
(2-илова Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 декабрдаги 32-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3472-1, 19.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 10/26/3472-1/0054-сон)
Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги регламентга 3-ИЛОВА
____________________-сон сўровномангизни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунининг 44-моддасига мувофиқ, ________________________ туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимининг ________ -йилдаги _______-сон буйруғи билан (ариза берувчининг Ф.И.О.)ни ишсиз деб эътироф этиш ва унга ишсизлик нафақасини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Ишсиз деб эътироф этилган шахс учун зарур бўлган ахборотлар:
1. Ишсизлик нафақаси ______санадан бошлаб ҳисобланади ва унинг миқдори _______ сўмни ташкил этади.
2. Ишсиз деб эътироф этилган шахснинг ________________________ туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига қайта рўйхатдан ўтиш учун мажбурий келиш санаси — кк.оо.йййй гача.
3. Ишсиз деб эътироф этилган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:
ишсиз деб эътироф этилган шахс ишсизлик нафақасини ҳар ойда ва маҳаллий меҳнат органининг буйруғида белгиланган миқдорда олиш;
ишсизлик нафақасини олиш даврида ишсиз шахс касал бўлган тақдирда ишсизлик нафақасини ишсиз шахснинг қариндошлари (отаси, онаси, эри (хотини), вояга етган болалари) ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида ишсиз шахснинг бошқа ишончли шахслари томонидан олишга йўл қўйилади;
ишсизлик нафақасини олиш даврида ишсиз шахс иш қидириши ва ишга жойлаштиришга доир йўлланма ёхуд касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ёки малакасини оширишга йўлланма олиш учун икки ҳафтада камида бир марта маҳаллий меҳнат органига мурожаат қилиши шарт.
4. Ишсизлик нафақасини олиш шартлари ва жойи:
ишсизлик нафақаси ўн икки ойлик давр ичида кўпи билан йигирма олти календарь ҳафта давомида тўланади;
ишсизлик нафақасининг энг кам миқдори — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг камида етмиш беш фоизига тенг;
ишсизлик нафақаси ишсиз деб эътироф этилган шахсга у маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган биринчи кундан эътиборан ҳисобланади ва тўланади.
Жорий ойда ишсизлик нафақасини тўлаш ўтган ой учун амалга оширилади.
Ишсизлик нафақасига солиқ солинмайди.
Маъсул ижрочи Ф.И.О:
Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими номи ва телефон рақами:
QR-код
Эслатма: Мазкур хабарнома бўйича эътирозларингиз бўлса, яшаш жойи ёки турган жойингиздаги Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин!
(3-илова Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 декабрдаги 32-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3472-1, 19.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 10/26/3472-1/0054-сон)
Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги регламентга 4-ИЛОВА
_______________________________________________________ рад этилганлигини маълум қилади.
________________(Шахсни ишсиз деб эътироф этиш)
Рад этиш асослари (Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунининг 45-моддаси биринчи қисмида белгиланган ҳолатлар):
1.
2.
3.
Ахборот тариқасида маълум қилинадики, Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунининг 45-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ишсиз шахс деб эътироф этиш рад қилинган шахс таклиф этилган ишни рад этган пайтдан ёки мақбул келадиган иш бўйича таклиф олиш учун маҳаллий меҳнат органига узрли сабабсиз келмаган пайтдан эътиборан ўттиз календарь кун ўтганидан кейингина иш қидираётган шахс сифатида такроран рўйхатдан ўтиш ҳуқуқига эга.
_______________________________
___________________________________
(масъул шахснинг лавозими)
(Ф.И.О)
QR-код
Эслатма: Мазкур хабарнома бўйича эътирозларингиз бўлса, яшаш жойи ёки турган жойингиздаги Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин!
(4-илова Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 декабрдаги 32-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3472-1, 19.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 10/26/3472-1/0054-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2023 й., 10/23/3472/0820-сон; 20.01.2026 й., 10/26/3472-1/0054-сон)