Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирИнинг
буйруғи
«Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 19 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1988-7]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 480-сон «Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 19 октябрь,
13-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 19 октябрдаги 13-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2009 йил 24 июндаги 72-сон «Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1988, 2009 йил 29 июл) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 353-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 35-сон «Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1988-1, 2011 йил 30 сентябр) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 417-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2013 йил 8 августдаги 107-сон «Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1988-2, 2013 йил 12 сентябр) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 37-сон, 489-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2017 йил 6 ноябрдаги 20-сон «Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларининг 29-бандига қўшимча киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1988-3, 2017 йил 16 ноябр) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/1988-3/0269-сон).
5. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 7 октябрдаги 17-мҳ-сон «Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1988-4, 2021 йил 8 октябр) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 10/21/1988-4/0941-сон).
6. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 7 мартдаги 4-мҳ-сон «Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларининг 35-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1988-5, 2022 йил 7 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 10/22/1988-5/0192-сон).
7. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 11 апрелдаги 10-мҳ-сон «Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларининг 4-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1988-6, 2022 йил 11 апрел) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2022 й., 10/22/1988-6/0295-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 10/23/1988-7/0788-сон)