Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.10.2025
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 18 сентабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1921-4]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 3 июлдаги 15-мҳ-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3637, 07.07.2025 й.) асосан 2025 йил 10 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 9 августдаги ЎРҚ-862-сон «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йил 14 мартдаги 69-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1921, 2009 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 12-сон,134-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А.ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 16 сентябрь,
10-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 16 сентябрдаги 10-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА

«Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддасига мувофиқ буюраман:».
муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари (бундан кейинги ўринларда малака комиссиялари деб юритилади) ваколатларини ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.»;

22-банднинг тўртинчи хатбошисидан «юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлмаса, шу жумладан» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2023 й., 10/23/1921-4/0709-сон)