1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Ибратли оила» кўкрак нишони тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган оилаларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармони билан фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган оилаларга бериладиган «Ибратли оила» кўкрак нишони таъсис этилганлиги ҳамда уни 15 май — Халқаро оилалар кунида топшириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
«Ибратли оила» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
«Ибратли оила» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари тегишлича 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг буюртмасига асосан «Ибратли оила» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тайёрланишини белгиланган тартибда таъминласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
4. «Ибратли оила» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Маҳкамова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 2 сентябрь,
437-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги 437-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Ибратли оила» кўкрак нишони тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.20.00.00.00 Кадрлар масалалари, мукофотлар, фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш, амнистия ва афв этиш масалалари ҳамда фуқаролик бериш бўйича индивидуал актлар / 20.05.00.00 Фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш тўғрисида қарорлар]
1. Ушбу Низом «Ибратли оила» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
2.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
3.20.00.00.00 Кадрлар масалалари, мукофотлар, фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш, амнистия ва афв этиш масалалари ҳамда фуқаролик бериш бўйича индивидуал актлар / 20.05.00.00 Фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш тўғрисида қарорлар]
2. Кўкрак нишони билан фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган намунали оилалар тақдирланади.
Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган ибратли оилаларнинг вакиллари — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш тартиби
3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
4. «Ибратли оила» кўкрак нишонини олиш учун номзод оила ҳар йили 1 мартга қадар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ушбу Низомга 1а-иловада келтирилган сўровномани тўлдиради ҳамда унга оиланинг эришган ютуқларини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилади.
Номзод оиланинг аризаси маҳалла хотин-қизлар фаоли томонидан Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси билан биргаликда кўриб чиқилиб, ҳар йили 10 мартга қадар кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар шакллантирилади ва «Маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори асосида туман (шаҳар) Оила ва хотин-қизлар бўлимларига махсус ахборот тизими (ayol.gov.uz) орқали юборилади.
Номзод оила бўйича тақдим этилган таклифларга илова сифатида мазкур оила ҳақида маълумотнома, сўнгги уч йил давомида оила аъзолари томонидан оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш борасида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома тақдим этилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 августдаги 500-сонли «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
5. Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари кўкрак нишонига тавсия қилинаётган номзод оилаларни ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунавий таркибда тузиладиган «Ибратли оила» кўкрак нишони учун номзодларни саралаш туман (шаҳар) комиссияси томонидан ҳар томонлама ўрганилишини ташкил этади, уларнинг фаолиятига оид барча маълумотларни тегишли йиғилиш қарорлари асосида ҳар йили 15 мартга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаларига махсус ахборот тизими (ayol.gov.uz) орқали юборади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
6. Номзод оилаларни кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар ушбу Низомга 3-иловада келтирилган таркибда тузиладиган «Ибратли оила» кўкрак нишони учун номзодларни саралаш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияси томонидан ҳар томонлама ўрганилиб, тегишли қарор қабул қилинади. Мазкур таклиф ва қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармалари томонидан ҳар йили 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) махсус ахборот тизими (ayol.gov.uz) орқали юборилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
7. Қўмита раисининг буйруғи билан кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича доимий комиссия (кейинги ўринларда — комиссия) тасдиқланади.
Комиссия таркибига фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчилик вакиллари, шунингдек, давлат ва жамоат арбоблари киритилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролар йиғини тўғрисида намунавий низомнинг 7-боби.
8. Комиссия йиғилишида номзодларнинг тегишли ҳужжатлари ўрганилиб, ушбу Низомнинг 4-иловасида белгиланган мезонларга мувофиқ баҳоланади ва ҳар йили 15 апрелга қадар энг муносиб номзод оилалар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик;
3.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
9. Номзод оилалар танланаётганда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:
оилада ва жамоат жойларида кутубхоналар ташкил этган, оила аъзолари илмли, зиёли бўлган, шунингдек, илмий даражага эга бўлган, рисола, китоб, қўлланма ва асарлар яратган ҳамда илм-фан, таълим, адабиёт ривожига ҳисса қўшиб келаётган, фарзандлари турли нуфузли танловлар, мусобақалар, фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришаётган, аҳоли, айниқса хотин-қизларга ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, психологик, тиббий маслаҳатлар беришда фаол иштирок этаётган, китобхонлик маданиятини юксалтиришда ташаббускорлик кўрсатаётган оилалар;
ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка, ҳомийликка олган, вояга етказиш, ўқитиш ва тарбиялашда ижобий натижага эришаётган, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига муносиб ҳисса қўшаётган, ижтимоий эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган, аҳолининг муаммоларини аниқлаш, ҳал этишга кўмаклашаётган, жамоатчилик томонидан ижобий тавсифланган оилалар;
ижоди (артист, меъмор, рассом, ҳайкалтарош, амалий безак устаси, дизайнер, шоир, ёзувчи, бастакор, санъатшунос ва ҳ.к.) билан халқ орасида танилган, ушбу соҳада миллий ва маданий қадриятларни тарғиб этиш орқали жамият ривожига ҳисса қўшаётган, ёшларга ижод соҳасида устозлик қилиб, уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилаётган оилалар;
оилавий кулолчилик, косибчилик, наққошлик, каштачилик, чеварчилик, заргарлик ва ҳунармандчиликнинг бошқа турлари билан шуғулланиб, унинг ривожига ҳисса қўшиб келаётган, шогирдлар тайёрлаган оилалар;
оилавий спорт билан шуғулланиб, республика ва халқаро даражадаги ютуқларга эришган, шогирдлар етиштирган, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилган, хусусан, маҳаллада спортнинг ривожланиши ва оммавийлигини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, жамоатчилик томонидан ижобий тавсифланган оилалар;
оила қурганига 10 йилгача бўлган, қайнона, қайнота ва бошқа оила аъзолари билан аҳил ва ҳамжиҳатликда яшаб, ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида ютуқларга эришаётган намунали ёш оилалар;
оилавий қадриятларни улуғлаган, ўзи ва фарзандлари Ватан ҳимояси, юрт тинчлигини сақлаш йўлида садоқат билан хизмат қилаётган, унинг тараққиётига ҳисса қўшаётган ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқ-тартибот органларида фаолият юритаётган, жамоатчилик томонидан ижобий тавсифланган оилалар;
оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, иқтисодиётни ривожлантиришга ҳисса қўшаётган, салмоқли даражада иш ўринлари яратган, «устоз-шогирд» анъанасини тарғиб қилган, инновацион лойиҳаларини жорий қилиб, хотин-қизларни ҳамда ногиронларни иш билан таъминлаган, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари маҳаллий, республика ва халқаро миқёсда эътироф этилган, аҳолини тадбиркорликка йўналтириш, миллий ҳунармандчилик турларини ёшларга ўргатиш, айниқса томорқадан даромад топиш йўлларини кўрсатишда, ўзини ўзи банд қилишда ўрнак бўлаётган, жамоатчилик томонидан ижобий тавсифланган оилалар;
оила аъзолари ўз фаолияти давомида маҳаллалар ва оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга муносиб ҳисса қўшаётган, соғлом турмуш тарзини фаол тарғиб этиб келаётган, халқимиз саломатлиги йўлида ҳалол меҳнат қилаётган, янгича ёндашувлари билан жамоатчилик орасида муносиб эътироф этилган, ўз фаолиятида фаол ва фидойи бўлган, яшаб турган хонадони ва маҳалласида мевали ва манзарали дарахт ва гул етиштириб, кўчат тарқатиб, «Яшил макон» яратаётган, ҳудуд ободлигига юқори эътибор қаратган оилалар.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.20.00.00.00 Кадрлар масалалари, мукофотлар, фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш, амнистия ва афв этиш масалалари ҳамда фуқаролик бериш бўйича индивидуал актлар / 20.05.00.00 Фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш тўғрисида қарорлар]
10. Комиссия хулосаси асосида ҳар йили 5 майга қадар Қўмита раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади.
3-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби
11. Мамлакатимизда мўътабар аёл зотини улуғлаш ва эъзозлаш мақсадида кўкрак нишони, қоида тариқасида, оила бекаси бўлган аёл киши номига расмийлаштирилиб берилади.
12. Номзод оиланинг кўкрак нишони билан тақдирланганлиги тўғрисидаги хабарнома 10 майга қадар мазкур Низомга 3а-иловага мувофиқ Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги ариза берувчининг шахсий кабинетига юборилади.
Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси мукофотланган оилаларга 15 май — Халқаро оила куни байрами арафасида Қўмита раиси (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
13. Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, Қўмита раисининг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг);
2.20.00.00.00 Кадрлар масалалари, мукофотлар, фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш, амнистия ва афв этиш масалалари ҳамда фуқаролик бериш бўйича индивидуал актлар / 20.05.00.00 Фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш тўғрисида қарорлар]
14. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати Қўмитанинг расмий веб-сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
15. Кўкрак нишони билан тақдирланган ибратли оилаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
16. Кўкрак нишони билан тақдирланган оилаларнинг ибратли фаолиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида кўкрак нишони билан тақдирланган оилалар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойларнинг кириш қисмига ушбу Низомга 5-иловада келтирилган шаклдаги «Ибратли оила» белгиси ўрнатилади.
[ОКОЗ:
1.20.00.00.00 Кадрлар масалалари, мукофотлар, фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш, амнистия ва афв этиш масалалари ҳамда фуқаролик бериш бўйича индивидуал актлар / 20.05.00.00 Фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш тўғрисида қарорлар]
17. Бир оила кўкрак нишони билан бир марта тақдирланади.
18. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
181. Қўмитанинг махсус ахборот тизимида тақдим этилган «Ибратли оила» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари рақамли кўринишда юритилади.
(181-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
4-боб. Якунловчи қоидалар
19. Қўмита ва комиссия аъзолари ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзод оилалар ҳужжатларининг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.
20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
1. Номзод оила ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади ва ариза юборади.
2. Таклифларни «Маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори асосида туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига махсус ахборот тизими (ayol.gov.uz) орқали тақдим этади.
Ҳар йили 1 мартга қадар
2-босқич
Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизларбўлимлари, «Ибратли оила» кўкрак нишони учун номзодларни саралаш туман (шаҳар) комиссияси
Номзод оилаларни ҳар томонлама ўрганади (ҳар бир комиссия аъзоси ўз хулосасини ЭРИ билан имзолайди) ва йиғилиш қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаларига махсус ахборот тизими (ayol.gov.uz) орқали юборади.
Ҳар йили 15 мартга қадар
3-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, «Ибратли оила» кўкрак нишони учун номзодларни саралаш ҳудудий комиссияси
Номзод оилаларни кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқади (ҳар бир комиссия аъзоси ўз хулосасини ЭРИ билан имзолайди), тегишли қарорлар қабул қилади ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитасига махсус ахборот тизими (ayol.gov.uz) орқали юборади.
Ҳар йили 1 апрелга қадар
4-босқич
Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш комиссияси
Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзод оилалар ҳақидаги ҳужжатларни кўриб чиқади (ҳар бир комиссия аъзоси ўз хулосасини ЭРИ билан имзолайди) ва якуний хулосани қабул қилади.
Ҳар йили 15 апрелга қадар
5-босқич
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
Комиссиянинг хулосаси асосида Қўмита раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғини чиқаради.
Ҳар йили 5 майга қадар
6-босқич
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
Номзод оила кўкрак нишони билан тақдирланиши юзасидан ЯИДХПдаги аризачининг шахсий кабинетига хабарнома юборади.
Ҳар йили 10 майга қадар
7-босқич
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар)
Кўкрак нишони билан тантанали тарзда тақдирлайди.
Ҳар йили 15 май — Халқаро оила куни арафасида
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
«Ибратли оила» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 1а-илова
Номзод оила томонидан «Ибратли оила» кўкрак нишони билан тақдирлашнинг саралаш босқичида иштирок этиш учун
СЎРОВНОМА
Т/р
Талаб этиладиган маълумотлар*
Эрнинг маълумотлари
1.
ЖШШИР
2.
Паспорт (ID-карта) серияси рақами
3.
Иш жойи
Хотиннинг маълумотлари
4.
ЖШШИР
5.
Паспорт (ID-карта) серияси рақами
6.
Иш жойи
Оиланинг маълумотлари
7.
Никоҳ гувоҳномасининг серияси рақами
8.
Эр-хотиннинг эришган ютуқлари (илова қилинади)
9.
Оила аъзоларининг ўқиш жойи ва ўқишда эришган ютуқлари (илова қилинади)
10.
Оила аъзоларининг илмий даражаси (агар бўлса, маълумотилова қилинади)
11.
Оила аъзоларининг бандлик ҳолати
12.
Агар бўлса, васийликка ёки ҳомийликка олган вояга етмаганлар ҳақида маълумот (илова қилинади)
13.
Давлат мукофоти ҳамда кўкрак нишонлари билан тақдирлангани (гувоҳнома нусхаси илова қилинади)
14.
Китоб, қўлланма ва асарлар яратгани ҳамда илм-фан, таълим, адабиёт ривожига ҳисса қўшаётгани (асословчи маълумотлар илова қилинади)
15.
Оила аъзоларининг наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги («Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади)
Оила аъзоларининг судланган ёки судланмагани тўғрисида маълумотнома («Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади)
18.
Оила аъзоларининг ўртасида ажрим ҳолатлари мавжудлиги (Оила таркиби бўйича)
19.
10 йилдан ортиқ қайнона ва қайнота (бошқа қариндошлар) билан бирга намунали яшаб келаётган оила, унинг маҳалладаги ўрни ва «Яшил макон» лойиҳаси доирасида қилинган ишлари (расмли маълумотлар илова қилинади)
Фарзандлари тўғрисида маълумот
20.
ЖШШИР
21.
Паспорт (ID-карта)/туғилганлик гувоҳномаси, серия рақами
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
«Ибратли оила» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
«Ибратли оила» кўкрак нишони учун номзодларни саралаш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиясининг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
1.
Лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари, комиссия раиси
2.
Лавозимига кўра
—
Халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар кенгаши депутати (келишув асосида)
3.
Лавозимига кўра
—
ҳудудий Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи
Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Оила ва хотин-қизлар бошқармалари мутахассиси, комиссия масъул котиби
(3-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
«Ибратли оила» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 3а-ИЛОВА
НАМУНА
«Ибратли оила» кўкрак нишони бўйича юборилган аризанинг натижаси юзасидан хабарнома
Фуқаронинг Ф.И.О:
Аризанинг натижаси
Тавсия этилди/Рад этилди
*агар танлов бўйича ғолиб деб топилган оилага:
Яшаш манзилидаги Оила ва хотин-қизлар бўлимига мурожаат қилинг
Электрон ҳужжатнинг нусхасида кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш учун my.gov.uz веб-сайтига ўтинг ва электрон ҳужжатнинг ноёб рақамини киритинг ёки мобиль телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилинг.
Диққат! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига мувофиқ электрон ҳужжатлардаги маълумотлар қонуний ҳисобланади. Давлат органларига Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатларнинг нусхаларини қабул қилишни рад этишлари қатъиян тақиқланган
Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи QR-код
(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
«Ибратли оила» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Хонадоннинг обод ва саришталиги, хонадон, унинг ёрдамчи хўжалик биноларининг шаҳарсозлик, ёнғин хавфсизлиги ва санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари асосида қурилгани, хонадонда қулай ва замонавий яшаш шароити (умумий хона, ошхона, катталар ва болалар учун қулай ва ихчам хона кабилар) яратилгани, томорқа маданиятининг мавжудлиги
1 баллдан 5 баллгача
1.2
Оила аъзоларининг таълим-тарбиявий салоҳияти, илмли, зиёли эканлиги, илмий даражага ва касбий кўникмаларга эгалиги, рисола, китоб, қўлланма ва асарлар яратган ҳамда илм-фан, таълим, адабиёт, маданият ривожига ҳисса қўшиб келаётгани
1 баллдан 5 баллгача
1.3
Оиланинг фаровонлик даражаси, оила аъзоларининг бандлиги, давлат ёки хусусий секторда ишлаши, бошқа ижтимоий-иқтисодий тармоқларда фаолият юритаётгани
1 баллдан 5 баллгача
1.4
Оиланинг жамиятда ижтимоий-сиёсий фаоллиги, сиёсий жараёнлар, расмий ва жамоатчилик тадбирларида иштирок этиши
1 баллдан 5 баллгача
1.5
Оилада соғлом турмуш тарзи яхши йўлга қўйилгани, оила аъзоларининг спорт билан мунтазам шуғулланиши, зарур шароит ва жиҳозлар билан таъминлангани
1 баллдан 5 баллгача
1.6
Оиланинг тадбиркорлиги ва ташаббускорлиги, амалга ошираётган саховат ва ҳомийлик ишлари (камида базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида), хусусан, эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани, аҳолининг муаммоларини аниқлаш ва ҳал этишга кўмаклашаётгани, шунингдек, олис ҳудудларда янги иш ўринларини яратаётгани (камида 5 та)
1 баллдан 5 баллгача
1.7
Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама ривожлантиришга, жумладан, китоб ўқишга, ахборот технологияларидан самарали фойдаланишга ўргатгани, шунингдек, ёшларга ижод соҳасида устозлик қилиб, адабиёт, маданият ва санъатга доир истеъдод ва имкониятларини рўёбга чиқаришга ҳисса қўшгани
1 баллдан 5 баллгача
1.8
Оилавий жамоа сифатида турли соҳаларда ўтказилган танловларда ғолибликни қўлга киритгани, фарзандлари нуфузли кўрик-танловлар, мусобақалар, фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришаётгани
1 баллдан 5 баллгача
II. Маънавий-ахлоқий кўрсаткичлар
2.1
Оила аъзолари адолат, ҳақгўйлик, ўзгаларга ҳурмат, самимийлик, мулойимлик, саховатпешалик, маънавий етуклик, сабр-тоқат, камтарлик каби инсоний фазилатларга эга экани
1 баллдан 5 баллгача
2.2
Оиланинг маҳалла ва жамиятда тутган ўрни, қариндошлари ва қўшнилари билан муносабати, ички тартиб-қоидалар ва қонунларга ҳурмати, ҳуқуқий онги ва маданияти, билимдонлиги, китобхонлик даражаси
1 баллдан 5 баллгача
2.3
Оилада жиноятчиликнинг йўқлиги, нотинч, ноқобил оила сифатида олдин рўйхатга олинмагани, оила аъзоларининг бирортаси пробация ва профилактик ҳисобда турмаслиги, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмагани, гиёҳвандлик, ичкиликка ружу қўймагани ва оилавий ажралиш ҳолатлари қайд этилмагани
1 баллдан 5 баллгача
2.4
Анъанавий оилавий қадриятлар (анъаналар, урф-одатлар ва бошқа моддий ва маънавий қадриятлар)га ҳурмати ва садоқати, оила аъзоларининг миллийликни асраш ҳамда юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини таъминлаш йўлида сидқидилдан хизмат қилаётгани
1 баллдан 5 баллгача
2.5
Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоси бўлган, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, ногиронлиги бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш, ҳомийлик ёрдамларини кўрсатиш, васийлик қилиш, етим болаларни асраб олгани, уларни вояга етказиш, ўқитиш ва тарбиялашда ижобий натижага эришаётгани ва улар учун тўлақонли ҳаёт тарзини ташкил этгани
1 баллдан 5 баллгача
2.6
Маҳаллада ёшларнинг маънавий-ахлоқий камол топишида, уларнинг Ватанга садоқат, азалий анъаналарга ҳамда оилавий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбияланишида ўзининг бой ҳаётий тажрибаси билан ўрнак бўлаётгани ва фаол қатнашаётгани
1 баллдан 5 баллгача
Изоҳ. Номзодларнинг эришган натижалари бўйича қўйилган баллари жамланиб, энг юқори кўрсаткични қайд этганлар кўкрак нишонига номзод сифатида тавсия этилади.
*Мазкур баҳолаш мезонларининг кўрсаткичлари давр талабидан келиб чиққан ҳолда доимий комиссиянинг тавсиялари асосида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг буйруғи билан ўзгартирилиши мумкин.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
«Ибратли оила» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
«Ибратли оила» кўкрак нишони билан тақдирланган оилалар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойларнинг кириш қисмига ўрнатиладиган белги
ТАВСИФИ
«Ибратли оила» кўкрак нишони билан тақдирланган оилалар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойларнинг кириш қисмига ўрнатиладиган белги 210х90 миллиметр ўлчамли тўртбурчак шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.
Белгининг чап томонида «Ибратли оила» кўкрак нишони тасвири акс этган. Ушбу тасвирнинг эни 55 миллиметрни ташкил этади.
Белгининг ўнг томонида ҳарфларнинг баландлиги 5,6 миллиметр бўлган беш сатрли матн жойлашган.
Биринчи сатрда «Bu xonadonda» сўзи, иккинчи сатрда «IBRATLI OILA» учинчи сатрда «koʻkrak nishoni», тўртинчи сатрда «bilan taqdirlangan oila» ва бешинчи сатрда «istiqomat qiladi» сўзлари ёзилади.
Белгининг қалинлиги 1,5 миллиметр.
Тасвирлар ва ёзувлар ботиқ шаклда бўлиб, белгининг четлари тўғри чизиқлар билан ўралган.
«Ибратли оила» кўкрак нишони билан тақдирланган оилалар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойларнинг кириш қисмига ўрнатиладиган белги»
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги 437-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Ибратли оила» кўкрак нишонининг
ТАВСИФИ
«Ибратли оила» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.
Кўкрак нишонининг олд томони марказий қисмида диаметри 24 миллиметр бўлган кумуш рангдаги доира ичида қуёш нурлари фонида ота ва она икки нафар фарзандини қўлларидан тутган ҳолда ибратли оила тимсоли сифатида зарҳал рангда акс эттирилган.
Кўкрак нишонининг айланаси бўйлаб зарҳал ҳошия билан ўралган доиранинг юқори қисмида баландлиги 2,4 миллиметр бўлган «IBRATLI OILA» сўзлари ҳамда ўртада ажратиб турувчи иккита саккиз қиррали юлдузнинг қуйи қисмида фахр-ифтихор ва шараф маъноларини ифода этувчи иккита дафна япроғи ва унинг ўртасида мустаҳкам оила рамзи бўлган никоҳ узуклари тасвирланган.
Кўкрак нишонининг орқа томонида, айлана марказида, тўрт қаторда ҳарфларнинг баландлиги 1,8 миллиметр бўлган «Oilalarni mustahkamlashga qoʻshgan munosib hissasi uchun» сўзлари ёзилган.
Кўкрак нишонининг қалинлиги — 3,5 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қавариқдир.
Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.
Кўкрак нишон ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган.
Қадағичнинг эни — 26 миллиметр, бўйи — 17 миллиметрдан иборат. Қадағич эни 22 миллиметрли шойи лента билан қопланган бўлиб, лентанинг марказидан эни 12 миллиметрли яшил йўл ўтган. Унинг ҳар икки тарафидан эни 1 миллиметрли қизил, 2 миллиметрли оқ ва 2 миллиметрли кўк рангдаги йўллар туширилган.
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) оч яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.
Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ яшил рангли ҳошия билан ўралган.
Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 3,5 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «IBRATLI OILA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль), иккинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times new Roman Bolt» шрифти, 17 кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда «GUVOНNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17 кегль) сўзи ёзилган.
Ёзувлар зарҳал рангида акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.
Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда, кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда, «GUVOНNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун «№» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.
«GUVOНNOMA» сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган оила бошлиғи (вакили)нинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 2 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʼallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi», иккинчи сатрда «Оila va xotin-qizlar», учинчи сатрда «qoʻmitasi raisining» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20__ y. «___» ___________dagi», иккинчи сатрда «____-sonli buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда, марказда, оралиғи 5 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Ibratli oila» («Times new Roman Bolt» шрифти, 14 кегль), иккинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Сўнгги сўзлардан 10 миллиметр пастда, чап томонда, «Qoʻmita raisi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.