1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.02.00 Шаҳарсозлик ва архитектура соҳасини бошқариш. Архитектура ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасини лицензиялаш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 июлдаги «Тошкент шаҳрини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-112-сон Фармонига мувофиқ:
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июлдаги ПҚ-232-сон «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
1. Тошкент шаҳрида 2031 йил 1 январга қадар ҳуқуқий эксперимент тариқасида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш тартиби жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 июлдаги ПҚ-279-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2026 й., 07/26/279/0795-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 майдаги 236-сон «2022 — 2026 йилларда Тошкент шаҳри ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
2. Белгилансинки, Тошкент шаҳри ва туманлар ҳокимликлари ҳамда улар таркибидаги корхона ва муассасаларга тегишли мулкларнинг (кейинги ўринларда — муниципал мулклар) ҳисобини юритиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш доирасида:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.03 Муниципал мулк;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
а) 2023 йил 1 октябрдан бошлаб Адлия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Кадастр агентлиги, Солиқ қўмитаси ва бошқа давлат органлари ахборот тизимларидаги муниципал мулклар тўғрисидаги маълумотлар ушбу тизимларни ўзаро интеграция қилиш орқали «Рақамли Тошкент» комплекс дастурига юкланади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.03 Муниципал мулк;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
б) 2024 йил 1 январдан бошлаб муниципал мулкларнинг ҳар бирига нисбатан «Тошкент Инвест компанияси» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — Компания)нинг лойиҳа офислари таклифлари асосида Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари белгиланади ва уларнинг бажарилиши Компания томонидан мониторинг қилинади;
в) Тошкент шаҳрида жойлашган:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.01 Кўчар ва кўчмас мол-мулк;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.06 Ер участкаларининг ижара ҳуқуқи]
давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳамда кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланадиган ижара тўлови миқдорлари ҳар йили 31 декабргача Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан бозор тамойиллари асосида белгиланади. Бунда, ижара тўловларининг миқдори олдинги йил учун белгиланган минимал ижара суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозим;
ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқи баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланган бошланғич қийматда аукцион савдоларига чиқарилади.
3. 2023 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида ушбу қарорга 1-иловада белгиланган объектлар негизида Компания томонидан лойиҳа қиймати 5 миллион АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишнинг қуйидаги соддалаштирилган тартиби жорий этилсин:
давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепцияси ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатини ишлаб чиқиш ўрнига лойиҳани амалга ошириш шартларини белгилаш орқали давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишга рухсат этилади. Бунда Тошкент шаҳрида соддалаштирилган тартибда амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг манзилли рўйхати Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши томонидан тасдиқланади ҳамда шартномалар тузилгандан сўнг Иқтисодиёт ва молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича битим тузиш ҳуқуқи «E-auksion» платформасида ўтказиладиган аукцион савдолари натижалари бўйича берилади. Бунда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқининг бошланғич қиймати Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан белгиланади ва ушбу ҳуқуқни реализация қилишдан тушган маблағлар Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма)га йўналтирилади;
капитал қурилмалар қурмаслик, муҳандислик тармоқларига зарар етказмаслик ва объектлар фаолиятига тўсқинлик қилмаслик шартлари билан ер остида муҳандислик тармоқлари ўтган ёки ташқи муҳандислик тармоқлари муҳофаза зонасида жойлашган ҳудудларда давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ваколатли органлар билан келишилган ҳолда амалга оширишга рухсат этилади;
ваколатли органлар билан келишилган тақдирда канал ва очиқ коллекторларнинг қирғоқ ҳудудлари муҳофаза зонасидан 5 метргача масофани сақлаган ҳолда давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишга рухсат этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПФ-202-сонли Фармони таҳририда)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
4. Компанияга ушбу қарорга 2-иловага мувофиқ йўналишлар бўйича объект (маҳсулот)ни барпо этиш (ишлаб чиқиш)дан бошлаб фойдаланишга топшириш ва келгусида эксплуатация қилиш (қўллаб-қувватлаш)гача бўлган барча жараёнлардаги ишларни давлат харидлари доирасида «ҳаётий давр шартномаси» асосида битта тадбиркорлик субъекти билан ҳамкорликда амалга оширишга рухсат этилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
5. Тошкент шаҳрида қурилишларни ягона ёндашув асосида мувофиқлаштириш ва тартибсиз қурилишларнинг олдини олиш ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини қурилишлар ҳажмига мос равишда модернизация қилишни молиялаштириш тизимини йўлга қўйиш бўйича Тошкент шаҳри ҳокимлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
а) ер участкаларини қурилиш учун тегишли рухсат бериш ва лойиҳа ҳужжатлари расмийлаштирилган ҳолда тайёр бизнес шаклида тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион савдоларига чиқариш тартибини жорий этиш;
б) Компания ҳузуридаги «Қурилишларни мувофиқлаштириш» лойиҳа офиси раҳбарини Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши раиси ўринбосари этиб белгилаш;
в) 2024 йил 1 январдан бошлаб янги объектларни лойиҳалаштиришда уларнинг қаватлари сонини мазкур ҳудуднинг бош режасида (батафсил режалаштириш лойиҳасида, мастер режада ёки қуриш лойиҳасида) белгиланган параметрлардан (қаватлар сонидан) 1,5 бараваргача оширишга рухсат этиш тартибини жорий этиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.02.00 Шаҳарсозлик ва архитектура соҳасини бошқариш. Архитектура ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасини лицензиялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
г) 2024 йил 1 январдан бошлаб муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини қуйидаги миқдорларда шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш ва уни бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти билан тўлиқ Жамғармага йўналтириш (бундан бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар, якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари мустасно):
(5-банд «г» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 ноябрдаги ПҚ-403-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2024 й., 07/24/403/0955-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда аниқланадиган қурилиш ҳажмининг ҳар бир куб метри учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида;
(5-банд «г» кичик банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 мартдаги ПҚ-138-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2024 й., 07/24/138/0238-сон)
объектларнинг қаватлар сони белгиланган параметрлардан оширилганда қўшимча қурилиш ҳажмининг ҳар бир куб метри учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида.
Бунда, ушбу миқдорларга халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарори асосида 0,5 дан 2 гача камайтирувчи ёки оширувчи коэффициентлар даҳа, массив, маҳалла ва кўча кесимида қўлланилиши мумкин.
д) муниципал мулклар (бекатлар, вендинг учун ер майдонлари, жарима майдонлари, автомобилларнинг автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхташ жойлари, чиқинди тўплаш шохобчалари, тадбиркорлик субъектларига тегишли бино ва иншоотларга ҳамда ер участкаларига туташ бўлган ер участкалари ва ижтимоий йўналиш бўйича бошқа лойиҳалар учун мўлжалланган ер участкалари) негизидаги лойиҳаларга тадбиркорлик субъектларини жалб этиш мақсадида уларни давлат мулки сифатида ижарага бериш учун электрон онлайн аукцион савдоларига чиқаришда бошланғич нархни ва ижара муддатини (10 йилдан ошмаган ҳолда) ҳамда ижара шартларини (ижара ставкаларини тасдиқлаш, ягона лотга бирлаштириш, ижтимоий ва инвестицион мажбуриятлар юклаш, қайта ижарага бериш ҳуқуқини бериш) лойиҳа концепциясидан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан белгилаш;
Бунда ушбу лойиҳалар учун зарур бўлган ер участкалари ва кўчмас мулк объектларининг (бекатлар, вендинг учун ер майдонлари, жарима майдонлари, автомобилларнинг автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхташ жойлари, чиқинди тўплаш шохобчалари, тадбиркорлик субъектларига тегишли бино ва иншоотларга ҳамда ер участкаларига туташ бўлган ер участкалари ва ижтимоий йўналиш бўйича бошқа лойиҳалар учун мўлжалланган ер участкалари) кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда уларнинг таркибий ташкилотлари барча тўлов ва йиғимлардан озод қилинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПФ-202-сонли Фармонига асосан «д» кичик банд билан тўлдирилган)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июлдаги ПҚ-232-сон «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
51. Белгилансинки, 2027 йил 1 январга қадар хусусийлаштирилиши белгиланган муниципал мулкларни сотишдан тушган маблағлар (савдога чиқариш ва сотиш харажатларини чегирган ҳолда) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг Тошкент шаҳар ғазначилик хизмати бошқармасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги учун ажратмалар ҳисобига шаклланадиган вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари сифатида очиладиган алоҳида ғазначилик ҳисобварағида жамланади. Бунда ушбу маблағлар Тошкент шаҳар ҳокими қарорига асосан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қарздорлигини, шу жумладан, бюджет ссудалари, тижорат банкларидан жалб қилинган кредитларни, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий ва маънавий зарарларни қоплашга ҳамда туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирларини молиялаштиришга йўналтирилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги ПҚ-363-сонли қарорига асосан киритилган)
6. Тошкент шаҳрида коммунал хизматлар сифатини янги босқичга олиб чиқиш, маҳсулот ва хизматларнинг таннархини пасайтириш ҳамда коммунал хўжалиги корхоналари фаолиятини трансформация қилиш йўналишида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Компания ҳузуридаги «Коммунал соҳани ривожлантириш» лойиҳа офиси томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган газ, сув, иссиқлик ва электр энергияси таъминоти ҳамда чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш корхоналари ва уларнинг филиаллари (кейинги ўринларда — коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари) фаолияти бошқарув органлари билан ҳамкорликда мувофиқлаштирилади;
2024 йил 1 январга қадар коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари ахборот тизимларини «Рақамли Тошкент» комплекс дастурига интеграция қилиш орқали муаммоларни аниқлаш ва тезкор ҳал этиш тизими жорий қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июлдаги 443-сон қарори билан тасдиқланган «Рақамли Тошкент» комплекс дастури доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низом.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ корхоналарининг Тошкент шаҳри филиалларини «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ ва «Тошкент шаҳар газ таъминоти» МЧЖ сифатида қайта ташкил этиш;
«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ, «Тошкент шаҳар газ таъминоти» МЧЖ устав капиталларидаги давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли улушларнинг 10 фоизини устав фондидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига Компанияга ўтказиш.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2026 й., 06/26/140/0792-сон)
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-140-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2026 й., 06/26/140/0792-сон)
2024 йил 1 январдан оқар сув, жумладан техник сув ресурсларидан тўлов асосида фойдаланиш (бундан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан белгиланадиган алоҳида йўналиш ва тоифадаги тадбиркорлик субъектлари мустасно).
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида сув хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
9. Белгилансинки, Компания билан келишилган ҳолда:
ичимлик ва оқова сувнинг таннархи ва истеъмолчиларга реализация қилиш суммаси ўртасидаги фарқ мақсадли равишда Тошкент шаҳридаги ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини қуриш ва модернизация қилишга сарфланади;
оқар сув, жумладан техник сув ресурсларидан фойдаланганлик учун тўловлар Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш жамғармасида жамланиб, каналларни модернизация қилиш учун йўналтирилади.
10. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
2024 — 2030 йилларда Тошкент шаҳридаги каналлар ҳудудларини ободонлаштириш орқали хиёбонлар, сайилгоҳлар ва дам олиш майдончаларини ташкил этиш дастури 3-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
Тошкент шаҳрида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш юзасидан «йўл харитаси» 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда, Тошкент шаҳри ҳокимлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорга 3-иловага мувофиқ объектларни барпо этиш учун зарур маблағларни Ўзбекистон Республикасининг 2024 — 2030 йиллар учун ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришда инобатга олсин.
11. Тошкент шаҳри ҳокимлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъулва шахсий жавобгар этиб Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Ш.Б. Умурзаков белгилансин.
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 26 июль,
ПҚ-236-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 июлдаги ПҚ-236-сон қарорига 1-ИЛОВА
Тошкент шаҳрида соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга оширилиши мумкин бўлган объектлар
Муниципал мулкларнинг ҳар бирига нисбатан самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини белгилаш.
Тошкент шаҳри ҳокими қарори
Ҳар йили декабрь
Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), «Тошкент Инвест компанияси» АЖ
3.
Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини ҳамда кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланадиган ижара тўлови миқдорларини белгилаш.
Тошкент шаҳри ҳокими қарори
Ҳар йили декабрь
Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков)
4.
Ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланган бошланғич қийматда аукцион савдоларига чиқариш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Тошкент шаҳри ҳудудидаги барча автомобиль йўлларида қурилиш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва лойиҳалаш ишлари, йўл бўйларини ободонлаштириш, фото ва видео қайд этиш ва ҳаракатни ташкил этиш воситаларини ўрнатиш, чорраҳалар бошқарув тизимини жорий этиш, реклама конструкциялари ва электромобилларни қувватлаш шохобчаларини ўрнатиш, транспорт воситалари тўхташ жойлари, бекатлар, пиёдалар ва велосипед йўлакларини ташкил этиш ҳамда бино ва иншоотларнинг ташқи кўриниши (фасади) қиёфасини шакллантиришни тартибга солувчи мавжуд механизмларни қайта кўриб чиқиш, уларни ягона ёндашувлар асосида такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2024 йил февраль
Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев), Энергетика вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Транспорт вазирлиги (Махкамов), Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов)
6.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги тасарруфига ўтказиладиган давлатга тегишли канал бўйлари, хиёбонлар, боғлар, транспорт воситаларининг тўхташ жойлари, ер ости ва ер усти пиёдалар йўлаклари, кўприклар, йўл ўтказгичлар ва ер усти метроси остидаги ҳудудлар ва бошқа бўш ерлар рўйхатини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2023 йил ноябрь
Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Транспорт вазирлиги (Махкамов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиков), Кадастр агентлиги (Пўлатов)
7.
Объектлар фаолиятидан келиб чиқиб, уларнинг амалдаги ҳолати, шу жумладан атроф-муҳитни яхшилаш, архитектура қиёфасини сақлаш, аҳолига ҳордиқ чиқариш учун қулайликлар яратишни назарда тутган ҳолда, Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни амалга оширишнинг соддалаштирилган тартибини ҳамда 2023 — 2025 йилларда Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2023 йил октябрь
Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев)
8.
«Ҳаётий давр шартномаси» асосида ишлаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2023 йил сентябрь
Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев)
9.
Мулк эгаларига тегишли биноларга туташ ҳудудларда мавсумий кафе, савдо, хизмат кўрсатиш ва бошқа тижорат мақсадларида фаолиятни ташкил этиш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда, ер участкаларидан фойдаланганлик учун бозор тамойиллари асосида нарх белгилаш ва йиллик ижара ҳақини ҳар ойда тенг улушларда тўлаб бориш тартибини назарда тутиш.
Янги объектларни лойиҳалаштиришда уларнинг қаватлари сонини мазкур ҳудуднинг бош режасида (батафсил режалаштириш лойиҳасида, мастер режада ёки қуриш лойиҳасида) объектлар учун белгиланган параметрлардан (қаватлар сонидан) 1,5 бараваргача оширишга рухсат бериш тартибини белгилаш.
Муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2023 йил октябрь
Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Адилов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев)
12.
Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электромобилларни тезкор қувватлаш шохобчалари томонидан сотилган электр энергиясига устама ўрнатиш ва мазкур маблағларни муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантиришга йўналтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
Коммунал соҳадаги корхоналарнинг фаолиятини таҳлил қилган ҳолда, улардаги йўқотишларни камайтириш, тармоқлардаги узилишларни бартараф этиш ҳамда ушбу корхоналар фаолиятини трансформация қилиш.
Чора-тадбирлар режаси
2024 йил январь
Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков)
14.
Коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари ахборот тизимларини «Рақамли Тошкент» комплекс дастурига интеграция қилиш.
Коммунал тўловларини ягона биллинг тизимига ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
Тошкент шаҳрининг марказлашган иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида ёпиқ тизимга ўтиш даврини 10 йилдан 5 йилга қисқартириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2023 йил октябрь
Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков)
17.
Тошкент шаҳрининг марказлашган иссиқлик таъминоти тизимига уланган кўп қаватли уйларнинг ички иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимини модернизация қилиш дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2023 йил октябрь
Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков)
18.
Қиймати 50 млн АҚШ доллари бўлган инвестиция лойиҳаси доирасида «Махсустранс» ДУКга қарашли Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги «Шаҳар чиқиндихонаси» полигони ҳудудида йилига 1 млн тоннагача қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаш ва муқобил энергия ишлаб чиқаришга эга бўлган завод қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
Чора-тадбирлар режаси
2023 йил сентябрь
Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (Абдухакимов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов)
19.
Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган «Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш» лойиҳаси доирасида:
ОТБ кредит маблағларини Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан қайтариш;
лойиҳани амалга ошириш муддатини 2024 йил 31 декабрга қадар узайтириш;
лойиҳа доирасида иқтисод қилинган кредит маблағларини «Махсустранс» ДУК моддий техника базасини ривожлантиришга йўналтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2023 йил сентябрь
Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Кудбиев)
20.
«Махсустранс» ДУКга унга бириктириб берилган ҳудудлардаги чиқинди тўплаш шохобчалари ва ер майдонларини ҳамда бошқа зарур жойлар ва бино-иншоотларни ажратиш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, хусусан чиқинди ташувчи техникаларни харид қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2023 йил ноябрь
Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков)
Изоҳ: ушбу иловадаги чора-тадбирларни амалга ошириш шакли тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметига қараб қайта кўриб чиқилиши ёки бирлаштирилиши мумкин.