1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат хизмати. Архив иши]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:
спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг янги тартибини белгилаш;
спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш;
спорт паспортининг янги шаклини тасдиқлаш ва кўрсатилган давлат хизмати учун тўловлар миқдорини уч бараварга камайтириш;
спорт паспортининг амал қилиш муддатини чекланмаган ҳолда белгилаш;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг)]
2. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизмати фақат давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали кўрсатилади.
3. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда:
«ERP sport» ягона электрон бошқарув тизимини ЯИДХП ҳамда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин;
давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;
давлат хизматларини кўрсатиш учун тўловлар Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилишини йўлга қўйсин;
давлат хизматлари марказлари ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.
4. Адлия вазирлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддаси.
5. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 24 июль,
309-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 24 июлдаги 309-сон қарорига ИЛОВА
Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент мунтазам спорт билан шуғулланувчи спортчига (кейинги ўринларда — ариза берувчи) спорт паспортини бериш, алмаштириш (янгисини бериш) ва ҳисобга олиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
спортчи — танлаган спорт тури ёки турлари билан мунтазам шуғулланадиган, доимо ўзининг спорт маҳоратини ошириб борадиган ва спорт тадбирларида қатнашадиган жисмоний шахс;
спорт мусобақаси — спортчилар ёки спортчилар жамоалари ўртасида ҳар хил спорт турлари (спорт дисциплиналари) бўйича мусобақанинг энг яхши иштирокчисини аниқлаш мақсадида жисмоний тарбия ёки спорт тадбирининг ташкилотчиси томонидан тасдиқланган низом (регламент) бўйича ўтказиладиган беллашув;
спорт паспорти — ягона намунадаги ҳужжат бўлиб, спортчининг жисмоний тарбия ва спорт ташкилотига мансублигини ҳамда унинг спорт малакасини тасдиқлайди;
спорт тадбирлари — спорт мусобақаларини, ўқув-машқ жараёнини ва спортчилар иштирокида спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш бўйича бошқа тадбирларни ўз ичига оладиган тадбирлар;
спорт ташкилоти — фаолиятнинг асосий тури сифатида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс ёки бошқа юридик шахснинг таркибий бўлинмаси;
спорт тури — жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури бўлиб, у инсоннинг спорт мусобақаларига ўзига хос тарзда тайёргарлик кўриши билан ажралиб туради, спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидаларга, низомга (регламентга) эга бўлади;
тренер — тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун малака сертификатига эга бўлган ҳамда ўқув-машқ, оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишни, шунингдек, спорт натижаларига эришиш учун беллашув фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи жисмоний шахс;
ягона электрон бошқарув тизими — спортчиларга оид электрон маълумотлар базасини шакллантириб бориш ҳамда улар тўғрисидаги маълумотларни доимий янгилаб бориш имкониятларини ўз ичига олган спорт соҳасидаги «ERP sport» ягона электрон бошқарув тизими.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг)]
3. Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ваколатли орган томонидан кўрсатилади.
4. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
5. Спорт паспорти иккинчи ўсмирлар спорт разрядидан паст бўлмаган разрядга эга бўлган, тегишли спорт тури (бир ёки бир неча) билан мунтазам равишда шуғулланиб келаётган ва спорт мусобақаларида доимий равишда иштирок этувчи спортчига берилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
7. Спорт паспортида қуйидагилар кўрсатилади:
спортчининг фамилияси, исми, отасининг исми;
жинси;
туғилган санаси;
спортчининг жисмоний тарбия ва спорт ташкилотига мансублиги;
танланган спорт тури ёки спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари;
спорт унвонлари ва спорт разрядлари берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш учун зарур нормалар ҳамда талаблар бажарилганлигини тасдиқловчи маълумотлар;
спортчи тиббий текширувдан ўтганлиги тўғрисидаги белги;
спорт мусобақаларида эришилган натижалар;
спортчининг спорт дисквалификацияси тўғрисидаги маълумотлар;
давлат мукофотлари ва бошқа шаклдаги рағбатлантиришлар тўғрисидаги маълумотлар;
тренернинг фамилияси, исми, отасининг исми;
танланган спорт тури ёки спорт турларининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бошқа маълумотлар.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
8. Спортчининг жисмоний тарбия ва спорт ташкилотига мансублиги уларнинг ўртасида тузилган меҳнат шартномаси асосида ёки спортчининг жисмоний тарбия ва спорт ташкилотига аъзолиги асосида аниқланади.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
9. Спорт паспортидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
бир жисмоний тарбия ва спорт ташкилотидан бошқасига ўтишда;
спорт мусобақаларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишда;
тиббий текширувдан ўтишда;
спорт унвонлари ва спорт разрядларини олиш учун зарур бўлган нормалар ҳамда талабларнинг бажарилишида;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг)]
10. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг)]
11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки электрон тарзда ЯИДХП тизимидан рўйхатдан ўтади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг)]
12. Aриза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда, мустақил равишда мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги маълумотнома-анкетани тўлдиради.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг)]
Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилганда эса, унинг маълумотнома-анкетаси давлат хизматлари марказлари ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг реал вақт режимида ваколатли органга электрон шаклда юборилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.04.00 Вояга етмаганларнинг фуқаролик-ҳуқуқий ҳолати. 14 ёшгача бўлган фуқароларнинг муомала лаёқати. 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқароларнинг муомала лаёқати. Эмансипация]
16 ёшга тўлмаган спортчилар учун уларнинг ота-онаси ёки қонуний вакили томонидан мурожаат қилинади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.04.00 Вояга етмаганларнинг фуқаролик-ҳуқуқий ҳолати. 14 ёшгача бўлган фуқароларнинг муомала лаёқати. 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқароларнинг муомала лаёқати. Эмансипация]
Маълумотнома-анкетага 16 ёшга тўлмаган шахсларнинг электрон шаклда 3х4 ўлчамли оқ фондаги фотосурати ҳамда қонуний вакилнинг шахсий идентификация рақами (ЖШИР) ва боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг)]
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, ариза берувчи томонидан тизимга юкланган фотосуратнинг сифати ва ҳаққонийлигига ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Маълумотнома-анкетага ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар киритилиб, унга илова қилинадиган ҳужжат расмийлаштирилганидан сўнг ариза берувчи уни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (электрон имзо, дактилоскопия, ягона идентификация тизимидаги логин ва пароль, мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг)]
Aриза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, маълумотнома-анкетани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг)]
13. Аризага илова қилинган ҳужжатлар ва улардаги маълумотларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги давлат хизматлари маркази ходими томонидан текшириб олинади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг)]
14. Ариза давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилганда, ариза берувчидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1/6 (олтидан бир) қисми миқдорида тўлов амалга оширилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг)]
Ариза ЯИДХП орқали тақдим этилганда, ариза берувчидан давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этганда тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида йиғим тўланади.
Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида белгиланган йиғим миқдорининг 50 фоизи миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига белгиланган йиғим миқдорининг 25 фоизи миқдорида ундирилади. Бунда имтиёз Ижтимоий реестрнинг:
«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифага киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифадаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарорига асосан учинчи — бешинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
141. Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан мазкур Регламентнинг 14-бандида белгиланган тўлов суммасининг 50 фоизи ундирилади.
(141-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг)]
18 фоизи Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
(15-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
0,5 фоизи «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
(15-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
қолган маблағлар ваколатли орган ҳузуридаги «Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази» МЧЖ ҳисобварағига ўтказилади;
(15-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
б) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:
10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар ваколатли орган ҳузуридаги «Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази» МЧЖ ҳисобварағига ўтказилади.
(15-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
Давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг)]
16. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг маълумотнома-анкетаси кўрилмасдан қолдирилади.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишда хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг)]
17. Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
ариза берувчи томонидан маълумотнома-анкетада ҳақиқий бўлмаган ва нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши;
давлат хизматини кўрсатиш учун тўловни тўламаслик (мурожаат қилинган вақтда маълумотлар қайта тўғриланган ҳолатлар бундан мустасно);
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
спорт паспортини олиш учун белгиланган талаблар бажарилмасдан маълумотнома-анкетанинг тақдим этилиши.
Давлат хизмати кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
18. Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат қилганда, унинг маълумотнома-анкетаси автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
спортчи ҳақидаги тегишли маълумотларни ягона электрон бошқарув тизимига киритади;
спорт паспортини мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда ва тавсифда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди;
спорт паспортини ягона электрон бошқарув тизимида қайд қилади;
спорт паспорти расмийлаштирилгандан сўнг давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ариза берувчи ёхуд унинг қонуний вакилига (электрон шаклда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
20. Ариза берувчи спорт паспорти расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги хабарномани олгандан сўнг давлат хизматлари марказига келиб, электрон шаклдаги спорт паспортини олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Маълумотнома-анкетасида ариза берувчи томонидан спорт паспортини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда, спорт паспорти ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
22. Спорт паспорти расмийлаштирилганда, ваколатли орган томонидан спортчи ҳақидаги бошланғич маълумотлар ягона электрон бошқарув тизимига киритилади.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
23. Спортчи тўғрисидаги маълумотлар ўзгарганда, ушбу маълумотлар спортчи мансуб бўлган тегишли спорт ташкилоти томонидан доимий янгиланиб, ягона электрон бошқарув тизимига киритиб борилади.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
24. Ягона электрон бошқарув тизимига киритилган спортчига оид янгиланган маълумотларнинг хаққонийлиги ва тўғрилигига мазкур маълумотларни киритган ташкилот жавобгар ҳисобланади.
25. Спорт паспорти спортчининг фамилияси, исми ва (ёки) отасининг исми ўзгарганда алмаштирилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
26. Спорт паспортини қайта расмийлаштириш учун ариза ваколатли органга давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади.
Спорт паспортини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олдин берилган спорт паспорти илова қилинган ҳолда, ваколатли органга келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида спорт паспорти қайта расмийлаштириб берилади.
Спорт паспортини қайта расмийлаштиришда реестрга тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Спорт паспортини қайта расмийлаштиришда спорт паспортини берганлик учун йиғим ундирилмайди.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
3-боб. Ягона электрон бошқарув тизими ва ундан фойдаланиш тартиби
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг)]
27. Ягона электрон бошқарув тизими марказлаштирилган ҳолда ваколатли орган томонидан юритилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг)]
28. Ваколатли орган ягона электрон бошқарув тизимининг доимий ишлашини таъминлаш мақсадида:
спорт ташкилотлари ягона электрон бошқарув тизимида ўз шахсий кабинетлари орқали спортчиларга тегишли маълумотларни киритиб, доимий янгилаб боришни ҳамда маълумотларнинг ҳимояланишини;
ягона электрон бошқарув тизимин маълумотлар базасининг шаклланишини ҳамда маълумотларнинг ўзаро алмашинувини;
автоматлаштирилган ҳолда маълумотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш, умумлаштириш ва фойдаланувчиларга тизимдан маълумотлар тақдим қилинишини;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, тизимнинг техник ва дастурий воситалари узлуксиз ишлашини;
тизимидан фойдаланувчиларни рўйхатга олишни ва уларнинг ягона электрон бошқарув тизимига уланишини таъминлайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг)]
29. Ягона электрон бошқарув тизими фойдаланучиларига ягона электрон бошқарув тизимига тегишли маълумотларни киритиш ва улардан фойдаланиш учун ваколатли орган томондан тизимга кириш имконияти яратилади.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
30. Спортчининг спорт паспортидаги янгиланган маълумотлар ахборотни криптографик ҳимоялаш воситаларидан, шу жумладан, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда, маълумот узатиш воситалари (алоқа каналлари, интернет тармоғи) орқали ягона электрон бошқарув тизимига киритилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг)]
31. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг)]
32. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари мазкур Регламент талабларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилишини доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
33. Ариза берувчи спорт паспортини бериш асоссиз рад этилганда, шунингдек, спорт паспортини берувчи ваколатли орган ходимларининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
34. Спортчилар тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи (халқаро спорт федерация ёки ассоциациялари талаблари бўйича жорий этиладиган ҳужжатлар бундан мустасно) бошқа ҳар қандай спорт паспортини жорий этиш қатъиян тақиқланади.
35. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Амалга ошириладиган тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи
1. Спорт паспортини олиш учун давлат хизматлари марказига ёки электрон тарзда ЯИХДП орқали мурожаат қилади.
1. Ўз хоҳишига кўра.
2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўлайди.
2. Мурожаат қилинганда.
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази.
2. ЯИДХП.
Маълумотнома-анкетани Спорт вазирлигига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) юборади.
Реал вақт режимида
3-босқич
Ваколатли орган
Спортчининг маълумотнома-анкетасида кўрсатилган маълумотларни текширади, спортчи ҳақидаги тегишли маълумотларни ягона электрон бошқарув тизимига киритади, спорт паспортини QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди, спорт паспортини ягона электрон бошқарув тизимида қайд қилади, спорт паспорти расмийлаштирилгандан сўнг давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ариза берувчи ёки унинг қонуний вакилига (электрон шаклда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
Мурожаат келиб тушгандан сўнг 1 иш кунида
4-босқич
1. ЯИДХП.
1. Спорт паспортини электрон шаклда ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
1. Спорт паспорти электрон шаклда келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида.
2. Давлат хизматлари маркази.
2. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, унинг сўровига кўра унга спорт паспортини электрон ёки қоғоз шаклида беради.
2. Ариза берувчининг сўровига кўра.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
НАМУНА
Спорт паспортининг
ШАКЛИ
(олд томони)
(орқа томони)
Спорт паспортининг
ТАВСИФИ
Спорт паспорти электрон шаклида, Лотин ёзувидаги давлат тилида тайёрланади. Паспортнинг ранги — оч яшил. Серия рақами учта ҳарфдан ва еттита рақамдан иборат бўлади.
Спорт паспортида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) бўлади.
Спорт паспорти қуйидаги маълумотларга эга:
Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири шакли;
Микроматн — «SPORT PASPORTI»;
паспортнинг олд ва орқа томонларида 5 қаторли горизонтал, тўлқинсимон чизиқ шаклдаги «Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi» тўлқинли чизиқларнинг қалин тармоғи шаклидаги нақш;
паспортнинг олд томони юқори қисмида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SPORT VAZIRLIGI» логотипи билан тасвирланади, горизонтал кўринишда «SPORT PASPORTI» ва паспорт рақами ёзилади, паспортда 3х4 ўлчамли оқ фондаги спортчининг фотосурати ва унинг устидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилади, фотосуратнинг ўнг томонида спортчининг фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР ва паспорт берилган санаси ҳамда қуйи қисмида спорт паспортининг серия рақами ёзилади (сериянинг биринчи ҳарфи лотин алифбосидаги «S» ҳарфи билан бошланади), паспортнинг ўнг томони қуйи қисмида спортчининг махсус ҳимоя QR коди жойлашади.
Паспортнинг орқа томони юқори қисмида «USНBU SPORT PASPORTI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI SPORT VAZIRLIGI TOMONIDAN BERILGAN» деган сўзлар ҳамда спорт муассасаси, спорт тури ҳамда спорт разряди ёки унвони ёзилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)