1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.05.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ипак қурти уруғи учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 сентябрдаги 571-сонли «Ипакчилик соҳасида наслли уруғчилик станциялари фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 24 февралдаги ПҚ-73-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун субсидия ажратиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 январдаги ПҚ-4567-сонли «Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 2-банди.
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ипак қурти уруғи учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун субсидия оладиган пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг манзилли рўйхатини шакллантириш;
пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун субсидия ажратиш тартиби, муддатлари ва шартлари.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарга бериладиган субсидия учун зарур маблағларни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан:
2024 ва 2025 молия йилларида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси сўровига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 21 июль,
305-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 305-сон қарорига 1-ИЛОВА
Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ипак қурти уруғи учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарга улар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ипак қурти уруғи — ипак қурти уруғчилик корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган ва пилла боқувчиларга етказиб бериш мақсадида махсус инкубаторияларда жонлантириладиган маҳсулот;
пиллани қайта ишлаш корхоналари — пилла хомашёсини қабул қилиб олувчи ва қайта ишловчи корхоналар;
пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар — уруғлик пиллани қабул қилиб, ундан ипак қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар;
субсидия — бевосита пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарга қайтармаслик шарти билан Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан бериладиган маблағлар;
субсидия олувчилар — пилла боқувчиларга ипак қурти уруғини етказиб берадиган пиллани қайта ишлайдиган корхоналар ҳамда пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар.
3. 2026 йил 1 январга қадар ҳар йили пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарга (кейинги ўринларда — субсидия олувчилар) улар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун 120 минг сўм миқдорида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилади.
Субсидиялар бир молия йилидан келгуси молия йилига ўтказилмайди ва аввалги йилларда бажарилган ишлар учун тўлаб берилмайди.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси (кейинги ўринларда — Уюшма) билан биргаликда Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва Уюшманинг ҳудудий «Агропилла» МЧЖлари ҳамда пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг таклифларига асосан келгуси йилда парваришланадиган ипак қурти уруғи ҳажмлари бўйича прогноз параметрларини ишлаб чиқади ҳамда ҳар календарь йилнинг 20 июлига қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим қилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги парваришланадиган ипак қурти уруғи ҳажмлари бўйича прогноз параметрлардан келиб чиққан ҳолда, келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ушбу мақсадларга субсидиялар ажратилишини назарда тутади ҳамда ҳар календарь йилнинг 1 февралига қадар мазкур субсидияларни Қўмитага ажратиб борилишини таъминлайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2856-сонли ««Ўзбекипаксаноат» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 2-банди.
6. Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва Уюшманинг ҳудудий «Агропилла» МЧЖлари субсидия олувчилар билан биргаликда пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун субсидия олувчиларнинг манзилли рўйхатини (кейинги ўринларда — манзилли рўйхат) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакллантиради.
Манзилли рўйхат шартнома асосида сотиб олинган ва пилла боқувчиларга етказиб берилган ипак қурти уруғининг миқдори ҳамда субсидия олувчиларга ажратиш талаб қилинадиган субсидиянинг ҳажми асосида шакллантирилади.
Манзилли рўйхат Уюшманинг ҳудудий «Агропилла» МЧЖлари раҳбарлари ва субсидия олувчилар томонидан имзоланиб, Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланган ҳолда биринчи ва иккинчи мавсумлар учун ҳар календарь йилнинг 20 майига қадар, учинчи ва тўртинчи мавсумлар учун ҳар календарь йилнинг 20 августига қадар Қўмитага тақдим қилинади.
Субсидия олувчиларнинг манзилли рўйхатининг тўғрилиги ва асосланганлиги учун Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, Уюшманинг ҳудудий «Агропилла» МЧЖлари раҳбарлари ва субсидия олувчилар шахсан жавобгар ҳисобланади.
7. Қўмита субсидия олувчиларнинг манзилли рўйхати келиб тушганидан сўнг ўн иш кунида ўзининг шахсий ғазна ҳисобварағига субсидия бериш учун ажратилган маблағларни субсидия олувчиларнинг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.
8. Агар, субсидия олувчи парваришланадиган ипак қурти уруғини шартнома асосида сотиб олса, у ҳолда субсидияларни ўн иш кунида маҳсулот етказиб берган пилла қурти уруғчилик корхонасининг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.
9. Субсидия олувчилар пилла боқувчиларга етказиб берган ва қабул қилган ипак қурти уруғи ҳажмлари ҳамда берилган субсидияларнинг ишлатилиши тўғрисидаги маълумотларни (ҳисобварақ-фактура ва тўлов топшириқномасини илова қилган ҳолда) ушбу Низомга 3-иловадаги шаклга мувофиқ Қўмитага тақдим этади.
Бунда маълумотлар биринчи ва иккинчи мавсум учун ҳар календарь йилнинг 1 июлига қадар, учинчи ва тўртинчи мавсум учун ҳар календарь йилнинг 1 сентябрига тақдим этилиши лозим.
10. Қўмита маълумотларни умумлаштиради, таҳлил қилади ва субсидияларнинг фойдаланилмаган қисмини (миқдорини кўрсатган ҳолда) қайтариш тўғрисида биринчи ва иккинчи мавсум учун ҳар календарь йилнинг 10 июлига қадар, учинчи ва тўртинчи мавсум учун ҳар календарь йилнинг 10 сентябрига пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёзма талабномани юборади.
11. Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар талабномада кўрсатилган маблағларни биринчи ва иккинчи мавсум учун ҳар календарь йилнинг 20 июлига қадар, учинчи ва тўртинчи мавсум учун ҳар календарь йилнинг 20 сентябрига қадар Қўмитанинг шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариши лозим.
12. Қўмита ҳар календарь йилнинг 1 декабрига қадар парвариш қилинган ипак қурти уруғи ҳажмлари, субсидия олувчилар ва берилган субсидиялар миқдори тўғрисидаги маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради.
13. Қўмита ажратилган субсидиялар миқдори тўғрисидаги маълумотларни йил якунига қадар ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиб боради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 ноябрдаги 705-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси тўғрисидаги низом.
3-боб. Якунловчи қоидалар
14. Субсидиялар бериш бўйича юзага келадиган низолар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.
Низоларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилиш имкони бўлмаганда, низолар суд тартибида ҳал қилинади.
141. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқариш ҳажмлари ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади.
(141-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 331-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/331/0560-сон)
15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ипак қурти уруғи учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун субсидия ажратиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита)
1. Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва Уюшманинг ҳудудий «Агропилла» МЧЖлари ҳамда пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг таклифларига асосан келгуси йилда парваришланадиган ипак қурти уруғи ҳажмлари бўйича прогноз параметрларини ишлаб чиқади.
2. Парваришланадиган ипак қурти уруғи ҳажмлари бўйича прогноз параметрларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим қилади
Ҳар календарь йилнинг 20 июлига қадар
2-босқич
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
1. Парваришланадиган ипак қурти уруғи ҳажмлари бўйича прогноз параметрлардан келиб чиққан ҳолда, келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ушбу мақсадларга субсидиялар ажратилишини назарда тутади.
2. Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун субсидиялар Қўмитага ажратиб борилишини таъминлайди.
1. Шартнома асосида сотиб олинган ва пилла боқувчиларга етказиб берилган ипак қурти уруғининг миқдори ҳамда субсидия олувчиларга ажратиш талаб қилинадиган субсидияларнинг ҳажми асосида субсидия олувчиларнинг манзилли рўйхатини шакллантиради.
Биринчи ва иккинчи мавсум учун — 20 майга қадар
2. Манзилли рўйхатни имзолаб, тасдиқланган ҳолда Қўмитага тақдим қилади.
Учинчи ва тўртинчи мавсум учун — 20 августга қадар
4-босқич
Қўмита
Субсидия олувчиларнинг манзилли рўйхати келиб тушганидан сўнг ўзининг шахсий ғазна ҳисобварағига субсидиялар бериш учун ажратилган маблағларни субсидия олувчининг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.
Ўн иш кунида
5-босқич
Пиллани қайта ишлаш корхоналари, пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар
Парваришланадиган ипак қурти уруғини шартнома асосида сотиб олса, у ҳолда субсидияларни маҳсулот етказиб берган пилла қурти уруғчилик корхонасининг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.
Ўн иш кунида
6-босқич
Пиллани қайта ишлаш корхоналари, пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар
Пилла боқувчиларга етказиб берган ва қабул қилинган ипак қурти уруғи ҳажмлари ҳамда берилган субсидияларнинг ишлатилиши тўғрисидаги маълумотларни (ҳисобварақ-фактура ва тўлов топшириқномасини илова қилган ҳолда) Қўмитага тақдим этади.
Биринчи ва иккинчи мавсум учун — 1 июлга қадар
Учинчи ва тўртинчи мавсум учун — 1 сентябрга қадар
7-босқич
Қўмита
Маълумотларни умумлаштиради, таҳлил қилади ва субсидияларнинг фойдаланилмаган қисмини (миқдорини кўрсатган ҳолда) қайтариш тўғрисида пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёзма талабномани юборади.
Биринчи ва иккинчи мавсум учун — 10 июлга қадар
Учинчи ва тўртинчи мавсум учун — 10 сентябрга қадар
8-босқич
Пиллани қайта ишлаш корхоналари, пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар
Талабномада кўрсатилган маблағларни Қўмитанинг шахсий ғазна ҳисобварағига қайтаради.
Биринчи ва иккинчи мавсум учун — 20 июлга қадар
Учинчи ва тўртинчи мавсум учун — 20 сентябрга қадар
9-босқич
Қўмита
Парвариш қилинган ипак қурти уруғи ҳажмлари, субсидия олувчилар ва берилган субсидиялар миқдори тўғрисидаги маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради.
Ҳар календарь йилнинг 1 декабрига қадар
10-босқич
Қўмита
Ажратилган субсидиялар миқдори тўғрисидаги маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиб боради.
Йил якунига қадар
Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ипак қурти уруғи учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
«Тасдиқлайман»
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи
______________________
(имзо, Ф.И.О.)
202__йил «_______» ________
_______________ вилоятида 202_ йилда пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун субсидия олувчиларнинг
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
Т/р
Пиллани қайта ишлаш ва уруғчилик корхоналари номи
Туманлар номи
Режа
Шундан, парваришланадиган ипак қурти уруғи (қути)
Пилла боқувчиларга етказиб берилган жами ипак қурти уруғи миқдори
(қути)
Субсидия олувчиларга ажратиш талаб қилинадиган субсидия миқдори
Изоҳ.Манзилли рўйхат 1 ва 2-мавсум учун ҳамда 3 ва 4-мавсум учун алоҳида тўлдирилади ва мазкур Низомда белгиланган муддатда Қўмитага тақдим қилинади.
____________ вилояти ҳудудий «Агропилла» МЧЖ раҳбари
имзо
Ф.И.О.
Пиллани қайта ишлаш корхонаси раҳбари
имзо
Ф.И.О.
Уруғчилик корхонаси раҳбари
имзо
Ф.И.О.
Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ипак қурти уруғи учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
«Тасдиқлайман»
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи
______________________
(имзо, Ф.И.О.)
202__ йил «______» ________
Субсидия олувчилар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ва қабул қилинган ипак қурти уруғи ҳажмлари ва субсидиянинг ишлатилиши тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Т/р
Пиллани қайта ишлаш ва уруғчилик корхоналари номи
Қабул қилинган ипак қурти уруғи миқдори
(қути)
Қабул қилинган ипак қурти уруғига ҳисобварақ-фактура
Ипак қурти уруғи учун ҳисоб-китоб тўлов топшириқномаси
хорижий уруғчилик корхонасидан
республикадаги уруғчилик корхонасидан
жами
санаси
рақами
уруғ миқдори
(қути)
санаси
рақами
тўлов суммаси
(минг сўм)
1
2
3
...
__________ вилояти ҳудудий «Агропилла» МЧЖ раҳбари
имзо
Ф.И.О.
Пиллани қайта ишлаш корхонаси раҳбари
имзо
Ф.И.О.
Уруғчилик корхонаси раҳбари
имзо
Ф.И.О.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 305-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга улар томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 24 декабрдаги 773-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 21 декабрдаги 717-сон қарорига 2-илованинг 21-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/305/0511-сон; 04.08.2023 й., 09/23/331/0560-сон)