Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат тиббий суғурта жамғармаси орқали молиялаштириладиган республика даражасидаги давлат стационар тиббиёт муассасаларида беморларни дори воситалари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
(буйруқ номи Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 31 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3438]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон «Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Давлат тиббий суғурта жамғармаси орқали молиялаштириладиган республика даражасидаги давлат стационар тиббиёт муассасаларида беморларни дори воситалари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
2. Мазкур буйруқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 30 май,
15-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазири Ш. КУДБИЕВ
2023 йил 30 май
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 30 майдаги 15-сон буйруғига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат тиббий суғурта жамғармаси орқали молиялаштириладиган республика даражасидаги давлат стационар тиббиёт муассасаларида беморларни дори воситалари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги
низом
(илова номи Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштириладиган республика даражасидаги давлат стационар тиббиёт муассасаларида беморларни дори воситалари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сон қарорига мувофиқ Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштириш тизимига ўтказилган республика даражасидаги давлат стационар тиббиёт муассасаларида (бундан буён матнда тиббиёт муассасаси деб юритилади) беморларни дори воситалари ва тиббий жиҳозлар билан тиббиёт муассасаси орқали таъминлашга нисбатан татбиқ этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
дори воситалари — касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори моддалари (субстанциялар) ва ёрдамчи моддалар асосида олинган воситалар, дори моддалари (субстанциялар), дори препаратлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий жиҳозлар — ижтимоий аҳамиятга эга ва атрофдагилар учун хавф туғдирадиган касалликларнинг олдини олиш ҳамда даволаш учун талаб юқори бўлган ва аҳоли, тиббиёт ташкилотлари томонидан кўп фойдаланиладиган, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлайдиган Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг рўйхатига киритилган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тиббий жиҳозлар — касалликлар профилактикаси, ташхис қўйиш, даволаш, беморларни реабилитация қилиш ва (ёки) санаб ўтилган жараёнларни таъминлаш учун, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини аниқлаш, тиклаш, алмаштириш ҳамда ўзгартириш, мониторинг қилиш, ҳомиладорликнинг олдини олиш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган, қўлланилиши натижасида одам организмига фармакологик, иммунологик ёки метаболик таъсир кўрсатмайдиган, айрим ҳолда, мажмуа ёки тизимлар сифатида қўлланиладиган жиҳозлар, аппаратлар, ускуналар, приборлар, асбоблар, қурилмалар, мажмуалар ва дастурий таъминотлар;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тиббиёт муассасасининг Доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси (бундан буён матнда Доимий фаолият кўрсатадиган комиссия деб юритилади) — тиббиёт муассасасида ташкил этиладиган ва ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ҳамда тиббий жиҳозларига бўлган эҳтиёжни ҳисоблаб чиқадиган ва тасдиқлайдиган, уларни харид қилиш, ҳисобга олиш, тақсимлаш ҳамда қўллашни назорат қиладиган комиссия.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
3. Доимий фаолият кўрсатадиган комиссия тиббиёт муассасаси раҳбарининг буйруғи билан мазкур тиббиёт муассасасининг малакали мутахассисларидан камида беш кишидан иборат таркибда шакллантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Тиббиёт муассасасида беморларни дори воситалари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш харажатлар сметаси бўйича ажратилиши кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан кафолатланган тиббий хизматлар ва дори воситалари пакети доирасида бепул, қолган ҳолларда пуллик асосда тиббиёт муассасасига кирим қилинган нархларда амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Тиббиёт муассасаларида дори воситалари ва тиббий жиҳозларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Тиббиёт муассасаларида дори воситалари ва тиббий жиҳозларга бўлган эҳтиёж ҳар йил учун алоҳида ҳар бир дори воситаси ва тиббий жиҳоз бўйича шакллантирилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Дори воситалари ва тиббий жиҳозларга (бундан ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий жиҳозлар мустасно) бўлган эҳтиёжни аниқлаш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) биринчи босқич — тиббиёт муассасасининг ҳар бир бўлими ўз фаолият туридан ҳамда ўтган давр учун беморларни таъминлаш мақсадида сарфланган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар миқдоридан келиб чиқиб, ўзининг келгуси йил учун эҳтиёжини аниқлайди ҳамда ҳар йили 30 ноябрга қадар тегишли тиббиёт муассасасининг Доимий фаолият кўрсатадиган комиссиясига тақдим этади;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
б) иккинчи босқич — Доимий фаолият кўрсатадиган комиссия ҳар йили 20 декабрга қадар бўлимлардан олинган эҳтиёж тўғрисидаги маълумотларни умумлаштиради ҳамда тиббиёт муассасасидаги шифо ўрни, даволанган беморлар ҳамда уларнинг ўртача даволаниш кунлари, даволаш стандартлари, клиник қўлланмалар, шунингдек кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳажмидан келиб чиққан ҳолда тиббиёт муассасасининг йиғма эҳтиёжини шакллантиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тиббиёт муассасаларида дори воситалари ва тиббий жиҳозларга бўлган йиғма эҳтиёж ҳар йили 25 декабрга қадар тиббиёт муассасасининг раҳбари томонидан тасдиқланади.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Тиббиёт муассасаларида дори воситалари ва тиббий жиҳозларга (бундан ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий жиҳозлар мустасно) бўлган эҳтиёж қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Э = С х Б х В
бунда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Э — дори воситалари ва тиббий жиҳозларга бўлган йиллик эҳтиёж;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
С — бир нафар беморга бир кунлик даволаш учун сарфланадиган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар миқдори;
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Б — бир нафар беморда ўтказиладиган даволаш курслари давомийлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
В — даволаш учун дори воситаси ва тиббий жиҳоз қўлланиладиган беморларнинг йиллик сони (касалланиш).
(7-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий жиҳозларга бўлган эҳтиёж Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 741-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмларга эҳтиёжни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аниқланади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Бунда, ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари таркибига кирадиган наркотик ва психотроп моддаларга бўлган эҳтиёж Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 472-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Тиббиёт муассасаларида дори воситалари ва тиббий жиҳозларни харид қилиш ва сақлаш
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Тиббиёт муассасалари томонидан дори воситалари ва тиббий жиҳозлар мазкур тиббиёт муассасаларида аниқланган йиллик эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ харид қилинади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Тиббиёт муассасаси томонидан яроқлилик муддати 12 ойдан кам бўлмаган дори воситалар ва тиббий жиҳозлар харид қилинади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Бунда, харид қилинадиган дори воситаларининг нархи белгиланган улгуржи референт нархларидан юқори бўлмаслиги лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Харид қилинган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар тиббиёт муассассанинг дорихонасида СанҚваН-0337-16 «Дорихоналар тузилмаси, жиҳозлари ва фаолият юритиши учун санитария қоидалари ва меъёрлари» талабларига мувофиқ сақланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Тиббиёт муассасаларида беморларни дори воситалари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш
(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Тиббиёт муассасасининг дорихонасидан дори воситалари ва тиббий жиҳозлар тиббиёт муассасасининг бўлимларига мазкур бўлимларнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг талабномаси асосида уч кунлик ҳажмда берилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Тиббиёт муассасасининг бўлимларига дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг тақсимланиши бўйича ҳар бир ҳолат Доимий фаолият кўрсатадиган комиссия баённомаси билан расмийлаштирилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Беморларга Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши кўзда тутилмаган дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг қиймати беморнинг ўз маблағлари ҳисобидан тиббиёт муассасасининг ғазнасига тўлов қилиш орқали қопланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Тиббиёт муассасасининг дорихонасидан тиббиёт муассасаси бўлимлари эҳтиёжи учун олинган дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг кирим-чиқими ва ҳисоби бўлим катта ҳамшираси томонидан компьютерда махсус электрон дастур ёрдамида юритилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Бўлим ҳамширалари шифокор тавсияси бўйича бемор учун сарфланган дори воситаси ва тиббий жиҳозлар миқдорини ушбу дори воситалари ва тиббий жиҳозлар беморга қўлланилган вақтнинг ўзида беморнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда касаллик тарихининг тартиб рақами бўйича махсус электрон дастурга киритиб қўяди.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг кирим-чиқими ва сарфланиши бўйича маълумотларнинг махсус электрон дастурга ўз вақтида киритилиши учун бўлим мудири шахсан жавобгар ҳисобланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Тиббиёт муассасаларида харид қилинган дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг кунлик қолдиғи ҳамда нархлари манбалар кесимида тиббиёт муассасаларининг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади ҳамда мунтазам янгилаб борилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
5-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Тиббиёт муассасаларида беморларга белгиланган тартибда тиббий ёрдамни ташкил этиш, уларни тиббиёт муассасаси томонидан дори воситалари ва тиббий жиҳозлар билан талаб даражасида таъминлаш учун тиббиёт муассасасининг раҳбари ва ушбу муассаса дорихонасининг мудири жавобгар ҳисобланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
20. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2023 й., 10/23/3438/0322-сон; 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)