Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон «2020 — 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ ҳимоянинг уч чизиғи тизими шакллантирилиши орқали таваккалчиликларни бошқаришга масъул таркибий бўлинмалар ва ички назоратга масъул таркибий бўлинманинг банк операцион фаолиятидан ажратилишини;
9. Мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган ички ҳужжатлар (кредит сиёсатидан ташқари) умумлашган ҳолда ёки алоҳида қабул қилиниши мумкин.
мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган ички ҳужжатларни тасдиқлаш ҳамда уларнинг амалиётга жорий қилиниши, уларга риоя этилиши ва ўз вақтида янгиланиб борилиши устидан назоратни амалга ошириш;
мазкур Низом 8-бандида белгиланган ички ҳужжатлар долзарблиги ва самарадорлигини баҳолаб бориш, уларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар тайёрлаш;
мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган банкнинг ички ҳужжатлари ишлаб чиқилишида иштирок этиш.