1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Гидроэнергетика соҳасини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги ПФ-101-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Гидроэнергетика қувватларини янада кўпайтириш мақсадида Энергетика вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг (кейинги ўринларда — Жамият) 2028 йил якунига қадар гидроэлектр станциялари умумий қувватини 5 507,8 МВтга етказиш, шу жумладан умумий қуввати 1600 МВт бўлган гидротўплаш электр станцияларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига қўшимча 3 279,8 МВт қувватларни яратиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 июлдаги ПҚ-252-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2024 й., 07/24/252/0523-сон)
2. Кичик гидроэлектр станцияларини қуриш ва улардан фойдаланишда зарур бўлган ҳамда 2023 — 2025 йилларда кооперация асосида маҳаллийлаштириш учун таклиф этилаётган асбоб-ускуналар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 июлдаги ПҚ-252-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2024 й., 07/24/252/0523-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги «Гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-44-сон қарори талаблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 июлдаги «Гидроэнергетика соҳасини ислоҳ қилиш чора-тадбирларини жадаллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-252-сон қарорига 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган лойиҳаларга татбиқ этилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 июлдаги ПҚ-252-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2024 й., 07/24/252/0523-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.08.00 Қайта тикланувчи энергия манбалари]
электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори ташкил қилингандан сўнг ростловчи гидроэлектрстанциялар, шу жумладан гидротўплаш электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергияси учун тўлов алоҳида тартиб (қувват учун тўлов) асосида амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.08.00 Қайта тикланувчи энергия манбалари]
давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳалар Жамият таркибидаги гидроэлектрстанциялар ва у томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларга ўзаро боғлиқ бўлган ва бевосита таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолларда Жамият давлат шериги сифатида ёки хусусий инвестор билан ҳамкорликда иштирок этиши мумкин;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.03 Давлат мулки объектларини сотиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
Жамият таркибидаги «Сувсаноатмаш» АЖнинг тегишли активларини белгиланган тартибда оммавий савдолар орқали сотиш ҳамда ундан тушган маблағлар ва Жамиятнинг ўз маблағлари ҳисобидан хорижий ҳамкорларни жалб қилган ҳолда гидроэлектрстанциялар қурилмаларини ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга рухсат берилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
4. Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Жамиятнинг:
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 июлдаги ПҚ-252-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2024 й., 07/24/252/0523-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.06 Энергия билан таъминлаш шартномаси;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
истиқболли лойиҳалар амалга ошириладиган ҳудудларга олиб борувчи йўл ва бошқа зарур инфратузилма объектларининг қурилишини Жамият маблағлари ҳисобидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда, Жамият томонидан мазкур ҳудудларда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида белгиланган пудрат ташкилотларини жалб қилган ҳолда амалга ошириш;
Жамият тизимидаги ташкилотлар томонидан ўрнатилган тартибда ўтказиладиган давлат харидларида Жамият тизимидаги бошқа ташкилотларнинг иштирок этишига рухсат бериш;
Жамият томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун жалб қилинадиган «Гидропроект» АЖни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан шакллантириладиган Ягона етказиб берувчилар реестрига ягона етказиб берувчи сифатида киритиш;
Жамият ва унинг тизимидаги ташкилотларга «MACLEC Technical Project Laboratory Pvt Ltd» компанияси (Ҳиндистон) билан сувда сузиб турувчи қурилмаларни харид қилиш бўйича шартномани тўғридан-тўғри тузишга рухсат бериш;
Жамиятнинг устав капиталида давлат улушини ошириш ҳисобига унга «Ўзсувлойиҳа» АЖнинг давлатга тегишли акциялар пакетини ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
5. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Жамият билан биргаликда:
уч ой муддатда тегишли халқаро молия институтлари ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий тижорат банклари билан истиқболли лойиҳаларга молиявий манбаларни жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказсин;
музокаралар натижасига кўра, бир ой муддатда истиқболли лойиҳаларнинг Ўзбекистон Республикаси номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида хорижий кредитлар жалб қилинган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатига киритилишини таъминласин.
истиқболли лойиҳаларга Ўзбекистон Республикаси кафолати остида бўлмаган хорижий кредитларни жалб қилиш учун «Ўзэнергосотиш» АЖ мазкур лойиҳалар доирасида ишлаб чиқарилган электр энергиясини 25 йилдан кам бўлмаган муддатда лойиҳада белгиланган ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси билан келишилган тариф бўйича кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олади;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланиши тасдиқланмагунига қадар, ушбу лойиҳаларга талаб этиладиган кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолати тақдим этилмайди.
6. Жамият 2024 йил 1 февралга қадар маҳаллий ва хорижий лойиҳа ташкилотларини жалб этган ҳолда потенциал инвесторлар билан ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.08.00 Қайта тикланувчи энергия манбалари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.10.00 Экологик сертификатлаштириш;
7. Белгилансинки, Жамият қуйидагиларни назарда тутувчи соҳани диверсификация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади:
гидроэлектрстанциялар ва сув омборларига ёндош ҳудудларда қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш орқали бўш турган ер майдонларидан янада самарали фойдаланиш;
2023 йил 1 августдан бошлаб республика ҳудудидаги дарё ва каналларда босимсиз ишлайдиган инновация технологияларини кенг жорий этиш орқали қўшимча электр энергиясини ишлаб чиқаришни бошлаш;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 июнга қадар гидроэлектрстанцияларда ишлаб чиқарилган электр энергияси учун «яшил сертификат»ни жорий этиш;
тизимдаги корхоналар ишлаб чиқариш базасида 2024 йил 1 январга қадар қуввати 1 МВтгача бўлган, 2025 йил 1 январга қадар қуввати 15 МВтгача бўлган гидроагрегатларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;
қуввати 5 МВтдан юқори бўлган гидроэлектрстанциялар ва гидротуплаш электр станцияларини қуришга қаратилган лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириш.
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Жамиятда қуйидагиларни назарда тутувчи корпоратив бошқарувнинг замонавий тамойиллари жорий этилади:
экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларини жорий этиш ва 2025 йилга қадар ESG рейтингини олиш;
Жамият тизимида корпоратив ва стратегик маслаҳатчи хизматини ташкил этиш, шунингдек, кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзолар сонини 4 нафарга етказиш;
2023 йил 1 сентябрдан бошлаб экологик стандартларга мувофиқ ахборотларни ошкор этиш амалиётини йўлга қўйиш;
2023 йил 1 июлдан бошлаб соҳадаги етакчи чет эл компаниялари билан «бенчмаркинг» усулида таққослаш орқали Жамиятнинг операцион самарадорлигини ошириб бориш.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.12.00 Гидротехник ва сув хўжалиги иншоотлари. Гидротехник иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш]
9. Белгилансинки, 2024 йил якунига қадар қуйидагиларни назарда тутувчи «Гидроэнергетика соҳасини рақамли трансформация қилиш» лойиҳаси амалга оширилсин:
гидроэлектрстанциялар ва сув омборларини ягона ҳимояланган корпоратив тармоққа бирлаштириш;
сув омборларининг назорат-ўлчов қурилмаларини автоматлаштириш ҳамда улардаги маълумотларни олиш, сақлаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш тизимини жорий этиш;
сув омборларига келадиган сув ҳажми прогнозининг аниқлик даражасини ошириш мақсадида замонавий технологиялар ва дастурий таъминотларни ўрнатиш;
гидроэлектрстанциялар ва сув омборларидаги диспетчерлик пунктларида вазиятни реал вақт режимида кузатиб бориш ва баҳолаш тизимини жорий этиш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.03.00 Ер ости ва ер усти сувларининг давлат ҳисоби. Давлат сув кадастри. Сув объектлари мониторинги]
гидроэлектрстанциялар ва сув омборларининг хавфсиз фаолиятини таъминлаш ва гидротехник иншоотларнинг ҳолатини онлайн мониторинг қилиб боришга қаратилган Вазиятларни мониторинг ва таҳлил қилиш марказини ташкил этиш.
10. Жамият бир ой муддатда Энергетика вазирлиги билан келишилган ҳолда мазкур қарордан келиб чиқиб, гидроэнергетика соҳасини ислоҳ қилиш стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни Жамиятнинг кузатув кенгашига тасдиқлаш учун киритсин.
11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги ва Кадастр агентлигининг гидроэнергетика соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 6-иловага мувофиқ жами 89,64 гектар, шундан 82,96 гектар суғориладиган ер участкаларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Наманган ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари:
Энергетика вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда гидроэлектрстанциялар қурилиши белгиланган ер участкаларининг амалдаги ердан фойдаланувчилардан белгиланган тартибда давлат захирасига қайтарилишини;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун танланган ер участкалари, шу жумладан белгиланган тартибда захирага олинган ер участкалари Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишини;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Энергетика вазирлиги билан биргаликда инвестиция лойиҳалари доирасида вақтинча фойдаланиладиган ер участкаларига қурилиш даврида ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) белгиланишини таъминласин.
12. Энергетика вазирлиги ажратилган ер участкалари Ер кодексининг 241-моддасига мувофиқ белгиланган тартибда Жамиятга ижарага берилишини таъминласин.
13. Белгилансинки, Жамият томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.12.00 Ерни олиб қўйиш натижасида етказилган зарар ва зиёнларни қоплаш]
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари ундирилмайди;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.01 Умумий қоидалар. Дарахт ва бутазорларни кесиш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.08.00 Ўрмонларни ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, ундан фойдаланишни назорат қилиш. Ёнғин, зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш]
кесилишига мораторий жорий этилган давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навлари мавжуд бўлганда, улар Жамият маблағлари ҳисобидан кўчирилади, кўчириш имкони мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳар бирининг ўрнига ўнтадан кам бўлмаган дарахтлар компенсация сифатида экиб берилади, кўчирилган ва янги экилган дарахтлар камида 5 йил парваришлаб берилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.03 Аукцион ва шартномалар ва бошқа битимларга асосан ерга бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши]
14. 2023 йил 1 майдан бошлаб қуввати 5 МВтгача бўлган микро ва кичик гидроэлектрстанциялар қуриш учун ер участкаларини хусусий инвесторларга ажратишнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
микро ва кичик гидроэлектрстанциялар қуриш учун мўлжалланган ер участкалари ҳақидаги маълумотлар Энергетика вазирлиги, Жамият, ташаббускор тадбиркорлар — жисмоний ва юридик шахслар томонидан «Yerelektron» автоматлаштирилган ахборот тизимининг очиқ порталига киритилади;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.03 Аукцион ва шартномалар ва бошқа битимларга асосан ерга бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши]
электрон онлайн-аукционга чиқариш учун ер участкаларини танлаш материаллари қонунчиликда белгиланган тартибда тайёрланади ва ваколатли органлар билан келишилади;
танланган ер участкалари туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан электрон онлайн-аукционга фақат ижара ҳуқуқи билан микро ва кичик гидроэлектрстанциялар қуриш учун чиқарилади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.06 Энергия билан таъминлаш шартномаси]
электрон онлайн-аукцион ғолиби туман (шаҳар) ҳокими билан ер участкаси ижараси шартномасини тузиш, ваколатли орган билан эса ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлади.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги «Гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-44-сон қарорига7-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
16. Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
17. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов ҳамда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқаруви раиси А.А. Сангинов белгилансин.
Мазкур қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 июлдаги ПҚ-252-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2024 й., 07/24/252/0523-сон )
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 июлдаги ПҚ-252-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2024 й., 07/24/252/0523-сон )
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 июлдаги ПҚ-252-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2024 й., 07/24/252/0523-сон )
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 мартдаги ПҚ-104-сон қарорига 4-ИЛОВА
Кичик гидроэлектрстанцияларни қуриш ва улардан фойдаланишда зарур бўлган ҳамда 2023 — 2025 йилларда кооперация асосида маҳаллийлаштириш учун таклиф этилаётган асбоб-ускуналар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар
РЎЙХАТИ
Т/р
ТИФ TН коди
Маҳсулот номи
Iбосқич. 2023-2024 йилларда ишлаб чиқарилиши йўлга қўйиладиган кичик гидроэлектрстанцияларни қуриш ва улардан фойдаланиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар
1.
7305 31 000 0
Сув келувчи қувур
2.
8481 80 990 7
Сув тўсувчи қурилма
3.
7308 90 980 9
Чиқиндиларни ушлаб қолувчи панжара
4.
8410 11 000 0
Спирал камераси
5.
8428 90 900 0
Винтли кўтарувчи қурилма
6.
7305 31 000 0
Чиқувчи конус қувури
7.
8410 11 000 0
Гидравлик турбина (қуввати 1 МВтгача)
II босқич. Кичик гидроэлектрстанцияларни қуриш ва улардан фойдаланишда зарур бўлган ҳамда 2024-2025 йилларда хорижий ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни жалб этган ҳолда кооперация асосида маҳаллийлаштириш учун таклиф этилаётган асбоб-ускуналар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 июлдаги ПҚ-252-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2024 й., 07/24/252/0523-сон )
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 мартдаги ПҚ-104-сон қарорига 6-ИЛОВА
Гидроэнергетика соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилаётган ер участкалари
РЎЙХАТИ
Т/р
Ҳудудлар номи
Ердан фойдаланувчи
Контур рақами
Жами ер майдони, га
шундан
Тупроқ балл бонитети
суғориладиган ерлар, га
Лалми, яйлов ва бошқа ерлар, га
ҲАММАСИ
89,64
82,96
6,68
«Наманган вилояти Катта Андижон каналида гидроэлектр станциялар каскади қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун
«Қизил тов имкониятлари (Исақов Искандар)» фермер хўжалиги
1582к, 1592к, 1594к
7,06
6,87
0,19
77,7
23.
Бўстон массиви
«Тошлоқлик Муҳаммаддиёр» фермер хўжалиги
1569к, 1576к, 1578к, 1708к
9,81
9,66
0,15
77,6
24.
Бўстон массиви
Катта Андижон канали ва қирғоқ минтақаси
(Фарғона бирлашган диспетчерлик маркази)
1567к, 1568к
0,36
0,24
0,12
76
25.
Бўстон массиви
«Акрамжон Маматов» фермер хўжалиги
1679к, 1680к, 1687к, 1689к
6,15
5,97
0,18
70,9
26.
Бўстон массиви
«Отажон ота саховати» фермер хўжалиги
1675к
4,32
4,28
0,04
76,5
27.
Бўстон массиви
«Тошлоқ гранд» фермер хўжалиги
1718к
0,02
0,02
71
28.
Бўстон массиви
Фуқаро Назаров Иброхимжон
(боғдорчилик)
1690к
0,004
0,004
76
29.
Бўстон массиви
Фуқаро Отабоев Пирназар
(теракчилик)
1690к
0,024
0,024
76
30.
Бўстон массиви
Аҳоли томорқаси ва деҳқон хўжалиги ерлари
1690к
0,214
0,214
76
31.
Бўстон массиви
Катта Андижон канали ва қирғоқ минтақаси
(Фарғона бирлашган диспетчерлик маркази)
1676к, 1677к, 1678к
2,93
1,29
1,64
71
32.
Хўжаобод массиви
«Акрам ота Бекзода» фермер хўжалиги
1810к
0,20
0,18
0,02
76,5
33.
Хўжаобод массиви
«Гулҳаё Шарифжон қизи» фермер хўжалиги
1812к, 1820 к
2,58
2,55
0,03
72,6
34.
Хўжаобод массиви
Туман ҳокимлиги захираси
1809к, 1811к, 1821к
0,80
0,80
35.
Хўжаобод массиви
Аҳоли томорқаси ва деҳқон хўжалиги ерлари
1811к
2,50
2,50
75
36.
Хўжаобод массиви
Катта Андижон канали
(Фарғона бирлашган диспетчерлик маркази)
1822к
0,52
0,43
0,09
72,7
Туман бўйича жами
37,49
34,23
3,26
Вилоят бўйича жами
85,68
79,46
6,22
«Сурхондарё вилояти Тўпаланг дарёсида Зарчоб-3 гидроэлектр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун
Сариосиё тумани
1.
Г. Хидиров массиви
Туман ҳокимлиги захираси
379к, 392к, 393к, 394к
3,96
3,50
0,46
Туман бўйича жами
3,96
3,50
0,46
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 мартдаги ПҚ-104-сон қарорига 7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги «Гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-44-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «3 416 МВт» сўзлари «5 507,8 МВт» сўзлари билан алмаштирилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 июлдаги ПҚ-252-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2024 й., 07/24/252/0523-сон)