Ҳужжат кучини йўқотган " " 05.02.2007
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 5 февралдаги 26-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 17 январдаги ПҚ-568-сонли қарори асосида ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 3-сон, 26-модда)
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, шунингдек айримларига ўзгартиришлар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 17 январдаги ПҚ-568-сонли қарори асосида ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 3-сон, 26-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 17 январдаги ПҚ-568-сонли қарори асосида ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 3-сон, 26-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг ўн олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 95-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 103-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг йигирма биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 95-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 103-модда)
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 1991 йил 10 майдаги 125-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 5-сон, 15-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат геология қўмитасининг нефть ва газни геологик-қидирув ҳамда излаш ишларини амалга оширувчи корхоналарини «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси таркибига ўтказиш тўғрисида» 1995 йил 3 январдаги 2-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1996 йил 9 декабрдаги 435-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 12-сон, 34-модда).
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 январдаги 19-сон қарори билан тасдиқланган Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, ер қаърини геологик ўрганиш ва минерал ресурслардан оқилона фойдаланиш устидан давлат текшируви ва назорати ўрнатиш тўғрисидаги низомда:
3-банднинг тўртинчи хатбошидаги «ва унинг ҳудудий бўлимлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
биринчи хатбошидаги «Ер қаърини геологик ўрганиш ва минерал ресурслардан оқилона фойдаланиш устидан давлат назорати (давлат геология назорати бўлими) бўлими бошлиғи» сўзлари «Давлат геология назорати бошқармаси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви республика органларининг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида» 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорига 3-илованинг «V. Ёқилғи-энергетика комплекси бўлимида» 52-банднинг 6-сатрида «41» рақами «45» рақами билан, «564,5» рақами «560,5» рақами билан алмаштирилсин.