Мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштиришга, шу жумладан ҳайдовчилар ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш маданиятини оширишга, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини яхшилашга, шунингдек илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни кенгайтириш орқали йўл ҳаракатини ташкил этишни тўлиқ рақамлаштиришга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, ҳозирги вақтда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича фаолият олиб бориш соҳасида қонунчиликда назарда тутилган талаблар ва шартларга риоя этилиши устидан назорат қилиш, шунингдек ўқитиш, назарий ҳамда амалий имтиҳонлар жараёнлари тизимида назорат қилиш бўйича ягона ваколатли давлат органини белгилаш зарурияти юзага келмоқда.
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигини автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича фаолиятни, шунингдек автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш юзасидан хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятни лицензиялаш бўйича ваколатли орган этиб белгилашни назарда тутади.
Ушбу Қонун мамлакатимизда ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар)
иловасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
1) 21-банд қуйидаги мазмундаги «в» кичик банд билан тўлдирилсин:
2) 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли
Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1)
1-илованинг 1-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2)
3-илованинг 13-позициясидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.