Ҳужжат кучини йўқотган " " 20.11.2025
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 31 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3224-2]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 1 августдаги 19/1-сонли «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлигига доир минимал талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3669, 18.08.2025 й.) асосан 2025 йил 20 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 январдаги 2/4-сон қарори (рўйхат рақами 3224, 2020 йил 10 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.03.2020 й., 10/20/3224/0312-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 21 январь,
1/13-сон
Келишилди:
Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
2023 йил 13 январь
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 21 январдаги 1/13-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом тижорат банкларининг (бундан буён матнда банк деб юритилади) автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди».
2. 91-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«91. Электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиш муддати электрон рақамли имзо рўйхатга олинган пайтдан эътиборан йигирма тўрт ойдан ошмаслиги керак. Бунда электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиш муддати икки мартадан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Фойдаланувчиларнинг электрон рақамли имзо очиқ калитларини автоматлаштирилган банк тизимида рўйхатга олиниши ва ҳисоби юритилиши керак.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.02.2023 й., 10/23/3224-2/0064-сон)