|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 25.03.2026
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
«САНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ» ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ
«САНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ» ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ПОРТЛОВЧИ МАТЕРИАЛЛАРНИ АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА ТАШИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 8 июлда 1492-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 28-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3733, 23.12.2025 й.) асосан 2026 йил 25 мартдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 майдаги 213-сонли «Портловчи моддалар ва портлатиш воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, транспортда ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 6-бандига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида портловчи материалларни автомобиль транспортида ташиш қоидалари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
3. Мазкур қарорнинг кучга кириш кунидан бошлаб:
собиқ СССРнинг Тоғконтехназорат Давлат қўмитаси томонидан 1988 йилнинг 22 ноябрь куни тасдиқланган Портловчи материалларни автомобиль транспортида ташиш қоидалари;
Портловчи материалларни ташиш бўйича Йўриқнома (1992 йилдаги давлатлараро Портлатиш ишларида қўлланиладиган ягона хавфсизлик қоидаларига 5-илова) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилмасин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги, Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш Бош бошқармалари ҳамда «Саноатконтехназорат» Давлат инспекциясининг тармоқ инспекциялари зиммаларига юклатилсин.
4-бандга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекциясининг 2018 йил 19 февралдаги 16, 12-сонли қарорига (рўйхат рақами 1492-1, 17.03.2018 й.) асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Ички ишлар вазири З. АЛМАТОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 25 май,
4-сон
«Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғи Р. САИДОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 25 май,
79-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 200-модда)