Ҳужжат кучини йўқотган " " 30.04.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида» 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сонли Фармонини ижро этиш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги ва «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги қонунларини изчил амалга ошириш мақсадида:
1. 2010 йилгача телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш, маълумотларни узатиш ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллашнинг мақсадли йўналишлари 1-иловага* мувофиқ;
2010 йилгача маҳаллий давлат бошқаруви ва давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш дастури 2-иловага* мувофиқ;
Миллий ахборот-қидирув тизимини шакллантириш ва ривожлантириш дастури 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-3-иловалар рус тилидаги матнда 6ерилган.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПФ-4578-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 584-модда)
LexUZ шарҳи
3-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармонига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Рус тили матнга қаранг.