Ҳужжат кучини йўқотган " " 08.11.1996
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАТБУОТИНИ ҚЎЛЛАБ- ҚУВВАТЛОВЧИ ЖAMҒАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 1996 йил 8 ноябрдаги 394-сон қарорига Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий сиёсий жамғармаси тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси матбуотини қўллаб-қувватловчи жамғармани ташкил этиш тўғрисида» 1993 йил 25 августдаги Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, таъсис конференцияси Матбуотни қўллаб-қувватловчи республика жамғармасининг юқори органи ҳисобланади, у Жамғарманинг Уставини тасдиқлайди, унинг бошқарувини ва тафтиш комиссиясини сайлайди, аппарат тузилмасини ва ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини белгилайди.
Бошқарув аппарати тузилмаси ва унинг ходимлари сони 1-иловага мувофиқ маъқуллансин. Маълумот учун қабул қилинсинки, бошқарув аппарати жамғарма маблағлари ҳисобидан таъминланади.
2. Бош муҳаррирлар Кенгашининг:
республика газета ва журналларини чиқаришнинг ҳар йилги дастурларини таъминлаш учун Жамғарма ҳисоб рақамларида тўпланадиган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги таклифи 2-иловага мувофиқ;
оммавий ахборот воситаларининг таъсисчилари тўғрисида Вақтинчалик низом ҳақидаги таклифи 4-иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий масалалар, фан ва маданият мажмуи (ўртоқ Қорабоев) 15 кун муддатда Матбуотни қўллаб-қувватловчи республика жамғармасининг таъсис конференциясини ўтказсин. Ташкилий қўмита таркиби 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*3-илова берилмайди.
4. Жамғарма ишлаб чиқариш, тижорат ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир. Жамғарма асосий фаолияти бўйича солиқлардан, божхона божидан ва давлат бюджетига ўтказиладиган бошқа йиғимлapдaн озод қилинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси матбуотини қўллаб-қувватловчи жaмғapмaни белгиланган тартибда рўйхатга олсин.
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси матбуотини қўллаб-қувватловчи жамғармани жойлаштириш учун бир ой муддатда бино ажратсин.
7. «Ўзшартномасавдо» республиканинг ихтисослаштирилган савдо-таъминот ташкилотлари 1993 йилнинг IV чорагида Жамғарма талабномалари бўйича асбоб-анжомлар, мебеллар ва бошқа техника воситалари ажратишни назарда тутсинлар.
8. «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси Жамғарма бошқарувини шартнома асосида хизмат автотранспорти билан, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги эса шаҳар ва ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, концернлари, корхоналари, хўжаликлари ва ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси матбуотини қўллаб-қувватловчи жамғарма фаолиятига молиявий ва моддий-техникавий ёрдам кўрсатсинлар.
10. «Ўзсаноаткурилишбанк» вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳомийлик бадалларини ўтказиш учун Матбуотни қўллаб-қувватловчи жaмғapмaнинг махсус ҳисоб рақамини очсин.
11. Молия вазирлиги (ўртоқ Боқибоев) Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Жамғарма ҳисобига 1 млрд сўм миқдорида маблағ ўтказсин, шу жумладан 1993 йилнинг ΙV чораги бошигача муҳарририятларга маблағлар ажратишни таъминласин.
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 1993 йилда Қорақалпоғистон Республикасида нашр қилинадиган газета ва журналларни чиқариш билан боғлиқ масалаларни ҳал этсин.
13. Тошкент шаҳар, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ўзларининг тасарруфида бўлган газета ва журналларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминласинлар.
14. Матбуотни қўллаб-қувватловчи жамғарма Давлат матбуот қўмитаси, Журналистлар уюшмаси, бош-муҳаррирлар Кенгаши ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1994 йилда ва ундан кейинги йилларда Ўзбекистон Республикасида нашр этиладиган газета ва журналлар тузилмасини такомиллаштиришга доир таклифларни бир ой муддатда тайёрласин ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
15. «Ўзшартномасавдо» уюшмаси (ўртоқ Шарипов), Давлат матбуот қўмитаси (ўртоқ Р. Шoғyлoмoв), «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни (ўртоқ И. Шoғyлoмoв) давлат бюджетида ҳамда Жамғарма бюджетида бўлган газета ва журналларнинг таҳририятларни шартнома асосида қоғоз ва бошқа матбаачилик материаллари билан таъминласинлар.
16. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (ўртоқ Муллажонов)га Россиядан (Россия Федерацияси томонидан ажратилган техник кредитлар ҳисобига), шунингдек бошқа давлатлардан қоғозлар ва бошқа матбаачилик материаллари сотиб олиш учун маблағлар ўтказиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш тавсия қилинсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси, «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни, «Узавтотранс» корпорацияси, «Тошшаҳарйўловчитранс» уюшмаси, Матбуотни қўллаб-қувватловчи жамғарма бошқаруви, Давлат матбуот қўмитаси ва бош муҳаррирлар Кенгаши билан биргаликда 15 кун мобайнида 1993 йилда газета ва журналларни тарқатиш билан боғлиқ харажатларни камайтиришга доир тадбирларни ишлаб чиқсин.
18.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ М.Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 11 сентябрь,
451-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 11 сентябрдаги 451-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси матбуотни қўллаб-қувватловчи жамғарма бошқаруви аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 11 сентябрдаги 451-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси матбуотини қўллаб-қувватловчи жамғарма маблағларини тақсимлаш
ТАРТИБИ
1. Ўзбекистон Республикаси матбуотини қўллаб-қувватловчи жамғарма маблағлари Жамғарманинг, газета ва журналларнинг ишлаб чиқариш, тижорат ва ташқи иқтисодий фаолияти, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик ҳамда бошқа бадаллари, шунингдек матбуотни қўллаб-қувватлаш учун давлат томонидан бериладиган субсидиялар ҳисобига шаклланади.
2. Кўрсатиб ўтилган мaблaғлap Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси «Ўзсаноатқурилишбанк»и бўлимларидан бирида очиладиган махсус ҳисоб рақамида жамланади.
3. Бош муҳаррирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси билан биргаликда республика газета ва журналлари таъсисчилари ҳамда таҳририятларининг газета ва журналларни нашр этиш учун зарур бўлган маблағлар таркибини такомиллаштириш ва ҳажмлари бўйича таклифларни ҳар йили кўриб чиқади. Қабул қилинган қарор кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси матбуотини қўллаб- қувватловчи жамғарма бошқарувига киритилади.
4. Жамғарма бошқаруви киритилган таклифларни кўриб чиқади ва Жамғарма ҳисоб рақамларидаги маблағларни ҳисобга олган ҳолда календарь йилда газета ва журналларни чиқариш ҳамда Жамғарма мaблaғлapини ушбу мақсадлар учун тақсимлаш дастури тўғрисида бошқарув қарорини қабул қилади.
Газета ва журналларнинг таҳририятлари ажратилган маблағларни Жамғарма бошқаруви қарорига мувофиқ ўзининг ишлаб чиқариш фаолиятини таъминлашга йўналтиради.
5. Зарур ҳолларда Жамғарма бошқаруви чоп этиладиган даврий нашрларни қўллаб-қувватлаш учун давлат субсидиялари aжратиш тўғрисидаги илтимоснома билан Вазирлар Маҳкамасига мурожаат қилади.
6. Ўзбекистон Республикаси матбуотини қўллаб-қувватловчи жамғарма маблағлари бошқарув ва бош муҳаррирлар Кенгаши қарорига мувофиқ, фақат белгиланган мақсад бўйича ишлатилади. Маблағлардан фойдаланишни вақти-вақти билан назорат қилиб боришни таъсис йиғилишида сайланадиган Жамғарма тафтиш комиссияси амалга оширади.
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 11 сентябрдаги 451-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари таъсисчилари тўғрисида
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Ушбу Вақтинчалик низом билан Ўзбекистон Республикаси ахборот воситалари таъсисчиларининг ҳуқуқ ва бурчлари, таҳририятлар, ноширлар ҳамда давлат ташкилотлари билан ўзаро муносабатлари белгиланади.
Таъсисчиларнинг субъектлари
1. «Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари тўғрисида» Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Кенгашлари ва бошқа давлат органлари, рўйхатга олинган партиялар, жамоат бирлашмалари, оммавий ҳаракатлар, ижодий уюшмалар, қонунга мувофиқ ташкил этилган кооператив, диний, фуқароларнинг бошқа бирлашмалари оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш ҳуқуқига эгадир.
Таъсисчининг ҳуқуқлари
2. Оммавий ахборот воситаларини ташкил этиш билан боғлиқ барча хатти-ҳаракатлар, уларнинг ҳуқуқлари, вазифалари ва мақсадлари, давлат ва жамоат олдидаги масъулияти Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланган тартибда бошқариб борилади.
3. Таъсисчи, нашр қилувчи ва таҳририят ўртасидаги ўзаро моддий ҳамда молиявий муносабатлар улар ўртасида тузилган шартномалар асосида, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқариб борилади.
4. Оммавий ахборот воситаларининг бир неча таъсисчиси бўлган тақдирда уларнинг ўзаро муносабатлари улар ва нашрнинг таҳрир ҳайъати ўртасидаги махсус шартнома билан бошқариб борилади.
5. Таъсисчи:
таҳрир ҳайъати билан келишган ҳолда таҳририят уставини тасдиқлаш, шунингдек унга ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эгадир;
оммавий ахборот воситаларининг дастурини (асосий қоидаларини) тасдиқлайди;
штат жадвалини, бош муҳаррирни ва таҳрир ҳайъати тартибини тасдиқлайди;
нашрни чиқариш билан боғлиқ харажатларнинг муайян қисмини ўз зиммасига олади;
таҳририятда олиб бориладиган молиявий, статистик ва бошқа ҳисоботлар билан танишиш ҳуқуқига эга;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида оммавий ахборот воситасини нашр этишни белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
Таъсисчининг бурчлари
6. Таъсисчининг бурчлари қуйидагилардан иборат:
тузилган шартномага тўлиқ риоя қилиш;
обуна ишлари бошланишидан олдин таҳририят фаолиятини иқтисодий таъминлашни кафолатлаш;
таҳририятни моддий-техникавий таъминлашни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, жамиятдаги ахлоқий хулқ-атвор меъёрларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда шартнома асосида тўғри, ҳаққоний ва холисона ахборотларнинг чоп этилишини таъминлаш;
таҳририятнинг бошқа давлатлар ички ишларига аралашишига йўл қўймаслик, бошқа давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларга зарар етказмаслик;
оммавий ахборот воситаларининг ўз вақтида ва сифатли нашр этилишини таъминлаш.