1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат хизмати. Архив иши;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини рўйхатга олиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 838-сонли «Баҳоловчи ва риэлторлар малака сертификатини, баҳоловчи тоифа гувоҳномасини ҳамда суд бошқарувчиси малака аттестатини бериш тартибларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш тизими тубдан ислоҳ қилиниб, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, давлат хизматлари марказлари томонидан хизматларни қамраб олиш даражасининг пастлиги, хусусан, баҳолаш соҳасида фаолият юритувчиларга давлат хизматларини кўрсатиш тўлиқ жорий этилмаганлиги долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.
Давлат хизматларини кўрсатиш миллий тизимини янада ривожлантириш, жумладан, баҳолаш соҳасига қўшимча равишда замонавий технологияларни жорий этиш орқали давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштириш ҳамда баҳоловчиларга тоифа бериш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
тоифа гувоҳномаларини олиш учун талабгорлар томонидан тақдим этиладиган аризалар (ҳужжатлар тўплами) жойлардаги давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилишини жорий қилиш;
ваколатли орган томонидан талабгорларга оид маълумотларни электрон равишда, тегишли вазирлик ва идоралар билан интеграция қилинган ҳолда сўраб олиш тартибини жорий этиш;
баҳоловчиларга тоифа беришда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва қоғоз ишини қисқартириш ҳамда тоифа гувоҳномаларини QR-код орқали расмийлаштириш ва давлат хизматлари марказлари томонидан берилишини йўлга қўйиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 сентябрдаги 799-сон қарори билан тасдиқланган Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматлари Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилишини;
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 4 октябрь,
564-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 564-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 24 сентябрдаги 799-сон қарорида:
а) қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
«21. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган Регламент талаблари бузилган ҳолларда, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазо чораларини қўлласин»;
«баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган ва камида элликта баҳоловчи ташкилотнинг аъзолигига асосланган жамоат бирлашмаси;»
«Талабгор баҳоловчи тоифасини олиш учун қуйидаги мажбурий талабларга жавоб бериши лозим:*»;
иккинчи хатбошидаги «сони кўрсатилган ҳолда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосаларининг» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«*Биринчи марта баҳоловчи тоифасини олиш мақсадида ҳужжатларни топширган талабгорлар учун баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосаларининг мавжудлиги талаби қўлланилмайди»;
«5. Тоифа бериш учун давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — марказ) орқали талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, марказ ходими талабгор номидан ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилинганда — талабгор мустақил равишда мазкур Маъмурий регламентнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради ва унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
а) талабгор ишлайдиган баҳолаш ташкилоти томонидан тасдиқланган, мазкур Маъмурий регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар реестри;
б) талабгор ишлайдиган баҳолаш ташкилоти томонидан тасдиқланган, мазкур Маъмурий регламентнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосалари реестри.
Ваколатли орган:
баҳолаш фаолияти соҳасидаги баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларидан талабгорга тавсифномани ва «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан электрон меҳнат дафтарчасининг кўчирмасини мустақил равишда сўраб олади;
баҳоловчининг малака сертификати ҳақидаги маълумотлар сертификатни бериш учун ваколатли орган сифатида Давлат активларини бошқариш агентлигининг маълумотлар базасидан олинади.
Талабгордан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди»;
қуйидаги мазмундаги 51 ва 52-бандлар билан тўлдирилсин:
«51. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йигим ундирилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йигим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.
Ариза берувчи давлат хизматлари кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, тегишли прейскурантга асосан йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Йиғимлар мазкур Маъмурий регламентнинг 53-бандида белгиланган тартибда тақсимланади.
базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
қолган маблағлар — ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
базавий ҳисоблаш миқдорининг 11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича ҳисобварағига;
Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 фоизи Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг ҳисобварағига;
қолган маблағлар — ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади»;
«8. Баҳоловчининг тоифаси марказ ёки ЯИДХП орқали ваколатли орган томонидан мазкур Маъмурий регламентга мувофиқ берилади»;
қуйидаги мазмундаги 81 ва 82-бандлар билан тўлдирилсин:
«81. Марказлар ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви идентификация қилиш воситаларини мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик ёрдамида амалга оширилади.
82. Талабгор марказга келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқлангандан сўнг ушбу Маъмурий регламентнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, ўн дақиқада ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса — сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади»;
«10. Талабгор томонидан тақдим этилган сўровнома келиб тушгандан сўнг ваколатли орган бир иш кунида талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш ёки кўриб чиқишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади»;
«11. Ваколатли орган талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқиб, ҳужжатлар қабул қилганлиги ёки рад этганлиги тўғрисида аниқ сабабларни кўрсатган ҳолда, бир иш куни ичида талабгорга хабарнома юборади.
Талабгор томонидан мазкур Регламентнинг 5-бандида белгиланган ҳужжатлар тўплами тўлиқ тақдим этилмаган ҳолат аниқланса, ваколатли орган ўн иш куни ичида камчиликларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни қайта тақдим этиш имкониятини беради.
Талабгор томонидан юқорида назарда тутилган муддатда камчиликлар бартараф этилмаган ёки етишмаётган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, ваколатли орган сўровномани қабул қилишни рад этади ва ўша куни бу ҳақда талабгорни хабардор қилади.
Сўровномани қабул қилишни бошқа сабабларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.
Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди»;
«12. Ҳужжатлари қайтарилган талабгор беш иш куни ичида рад этиш учун сабаб бўлган камчиликларни бартараф этган ҳолда, марказга қайта мурожаат қилганда, унинг сўровномаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқланади ҳамда камчиликлар илова қилинган ҳолда ўн дақиқада ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса — сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
Белгиланган муддатда қайта мурожаат қилинганда, талабгордан қўшимча йиғим ундирилмайди»;
«13. Белгиланган муддат тугагандан кейин талабгор марказ ёки ЯИДХП орқали такроран мурожаат қилган тақдирда, ариза янгидан тақдим қилинган ҳисобланади ва умумий асосларда кўриб чиқилади, йиғим суммаси эса қайтариб берилмайди»;
«16. Комиссия таркибига ваколатли органнинг учта вакили ҳамда баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларидан иккитадан вакил киради»;
17-банддаги «, аммо бир ойда камида бир маротаба» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 171-банд билан тўлдирилсин:
«171. Комиссия фаолиятининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида тоифа бериш бўйича комиссия йиғилишини ўтказиш жараёни узлуксиз равишда видеотасвирга (овозли) туширилади, видеотасвир ваколатли органда уч йил мобайнида сақланади.
Тоифа бериш бўйича комиссия йиғилишини ўтказиш жараёнини узлуксиз равишда видеотасвирга (овозли) тушириш учун ваколатли орган томонидан алоҳида хона ажратилади ҳамда замонавий техник асбоб-ускуналар билан таъминлаш бўйича тегишли шарт-шароитлар яратилади»;
«21. Талабгорга тегишли баҳоловчи тоифасини бериш ҳақида қарор қабул қилинганда, унга бир иш куни мобайнида мазкур Маъмурий регламентга 5-иловада келтирилган шаклда тоифа берилганлиги ҳақидаги гувоҳнома берилади.
Баҳоловчиларга тоифа бериш ҳақидаги гувоҳномага ваколатли орган ҳамда баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларининг QR-кодлари (матрик штрихли код) қўйилади ва идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқланади ҳамда икки кун муддатда марказга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборилади»;
«26. Комиссия томонидан рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, комиссия ваколатли орган номидан талабгорга марказ ёки ЯИДХП орқали электрон кўринишда сўралган тоифани бериш рад этилганлиги сабабларини кўрсатган ҳолда хабар беради. Бунда комиссия талабгорга мазкур Маъмурий регламентнинг 4-банди талабларига мувофиқ бўлиши шарти билан пастроқ тоифа беришни таклиф қилиши мумкин»;
29-банддаги «Комиссия раиси энг охирида овоз беради» сўзлари чиқариб ташлансин;
«30. Комиссия талабгорга сўралган тоифани беришни рад этган тақдирда, талабгор мазкур Маъмурий регламентга мувофиқ ҳужжатларни марказ ёки ЯИДХП орқали қайта тақдим этишга ҳақли»;
қуйидаги мазмундаги 301-банд билан тўлдирилсин:
«301. Ҳужжатлар мазкур Маъмурий регламентда белгиланган умумий тартибда қайта топширилади»;
«32. Баҳоловчи тоифасини пасайтириш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ баҳоловчининг ҳисоботи ёки эксперт хулосаси ҳаққоний эмас деб тан олинганлиги асос бўлади»;
«35. Баҳоловчи тоифасини пасайтириш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш жараёнида ваколатли органдан, баҳолаш ташкилотларидан, баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларидан ҳамда бошқа жисмоний ва юридик шахслардан баҳоловчи ишининг натижалари ва сифати бўйича ахборот тўпланиши ва таҳлил қилиниши мумкин»;
«42. Ваколатли орган томонидан тоифани тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилинганда, илгари берилган баҳоловчи тоифасини бериш ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати қарор қабул қилинган кундан бошлаб кейинги беш йилга узайтирилади, ваколатли орган ҳамда баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларининг QR-кодлари (матрик штрихли код) қўйилади ва идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқланади ҳамда шу вақтнинг ўзида марказга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборилади»;
қуйидаги мазмундаги 431 ва 432-бандлар билан тўлдирилсин:
«431. Паспортда кўрсатилган талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгартирилган ёки паспорти ўзгартирилган тақдирда баҳоловчи икки ой давомида ваколатли органга баҳоловчи тоифаси берилганлиги ҳақидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ушбу маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, марказ ёки ЯИДХП орқали ариза билан мурожаат қилади.
432. Баҳоловчининг тоифа гувоҳномасини қайта расмийлаштириш баҳоловчи томонидан ариза берилган пайтдан бошлаб беш иш куни мобайнида амалга оширилади, бунда тегишли ўзгартиришлар реестрга киритилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Йиғимлар мазкур Регламентнинг 52-бандида белгиланган тартибда тақсимланади»;
қуйидаги мазмундаги 471 ва 472-бандлар билан тўлдирилсин:
«471. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
472. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Маъмурий регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради»;
2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборади.
2. Аниқ вақт режимида
3-босқич
Ваколатли орган
Сўровнома тушгандан сўнг талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш ёки кўриб чиқишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
1 иш кун муддатда
4-босқич
Ваколатли орган
Талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқишни рад этиш тўғрисида аниқ сабабларни кўрсатган холда билдиришнома юборади.
1 иш куни мобайнида
5-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
1. Рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этиб, сўровномани қайта ваколатли органга юборади.
Ҳужжатлар қайтарилган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида
2. ЯИДХП
2. Рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этилган сўровномани автоматик тарзда ваколатли органга юборади.
6-босқич
Бахоловчиларга тоифа бериш комиссияси
Талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш ва талабгорларга тоифани белгилаш еки тоифа беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
2 иш куни мобайнида
7-босқич
Баҳоловчиларга тоифа бериш комиссияси
Тоифа гувоҳномасини бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг тоифа гувоҳномасини QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштиради ва идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлайди, марказ (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.
1 иш куни мобайнида
8-босқич
Ваколатли орган
Тоифа бериш тўғрисидаги гувоҳномани олган баҳоловчининг маълумотларини баҳоловчилар реестрига киритади.
Тоифа бериш ҳақида қарор қабул қилинган кунда
9-босқич
Баҳоловчиларга тоифалар бериш комиссияси
Талабгорга талаб этилган тоифани беришни рад этиш ва бу тўғрисида рад этиш сабаблари ва талаб этилган тоифадан пастроқ тоифа бериш таклифи билдирилган хабарномани юборади.
3 иш куни мобайнида
10-босқич
Ваколатли орган
Илгари берилган баҳоловчи тоифасини пасайтириш ёки баҳоловчига тоифа берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиботининг ташаббусини билдиради ва мазкур масалаларни баҳоловчиларга тоифа бериш комиссияси томонидан кўриб чиқиш учун тақдим этади.
Тегишли далиллар келиб тушгандан сўнг 3 иш куни ичида
11-босқич
Баҳоловчиларга тоифалар бериш комиссияси
Ҳужжатларни кўриб чиқиш, баҳоловчининг тоифасини қайта кўриб чиқиш ёки баҳоловчи тоифаси берилгани ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиш, бекор қилиш ва қабул қилинган қарор тўғрисида баҳоловчига хабарнома юборади.
3 иш куни мобайнида
12-босқич
Ваколатли орган
Тоифаси пасайтирилган ёки гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугатилган ёки бекор қилинган баҳоловчи бўйича маълумотларни тоифага эга бўлган баҳоловчилар реестрига киритади.
Қарор қабул қилинган кунда
13-босқич
Талабгор
Баҳоловчи тоифасини қайта тиклаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.
Баҳоловчи тоифасини пасайтириш ёки тоифа бериш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинган кундан 1 йилдан кам бўлмаган муддатда
14-босқич
Талабгор
Баҳоловчи тоифасини қайтадан тайинлаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.
Баҳоловчи тоифаси тайинланган гувоҳномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан 3 йилдан кам бўлмаган муддатда
15-босқич
Талабгор
Комиссиянинг баҳоловчи тоифасини беришни рад этиш, тоифани пасайтириш, баҳоловчи тоифасини бериш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилади.
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Oʻzbekiston baholovchilar jamiyati va Baholovchi tashkilotlar assotsiatsiyasi tomonidan
Mazkur guvohnoma baholovchining malaka sertifikati bilan haqiqiy hisoblanadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi
_______________________
(Vakolatli shaxs)
(QR-kod)
(F.I.O.)
Baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmalari rahbarlari
_______________________
(QR-kod)
(F.I.O.)
_______________________
(QR-kod)
(F.I.O.)
Baholovchining toifa guvohnomasining amal qilish muddati:
20 __ y. «___» _________ dan 20 __ y. «___» __________ gacha uzaytirilgan.
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi
_______________________
(Vakolatli shaxs)
(QR-kod)
(F.I.O.)
Baholovchi tashkilotlarning professional jamoat birlashmalari rahbarlari
_______________________
(QR-kod)
(F.I.O.)
_______________________
(QR-kod)
(F.I.O.)
».
Маъмурий регламентга қуйидаги мазмундаги 6-илова билан тўлдирилсин:
«Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламентига 6-ИЛОВА
Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
СЎРОВНОМАСИ
_________________
_________________
(санаси)
(рақами)
1. Ф.И.О.:
2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (агар мавжуд бўлса):
3. Манзили:
4. Мобил телефони, электрон почта манзили (e-mail):
5. Талабгор ишлайдиган баҳоловчи ташкилот томонидан тасдиқланган, мазкур Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар реестри
6. Талабгор ишлайдиган баҳоловчи ташкилот томонидан тасдиқланган, мазкур Маъмурий регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосалари реестри
7. Талабгорнинг ўз хоҳишига кўра ўзининг профессионал фаолияти ҳақидаги қўшимча маълумотлар (Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш Маъмурий регламентининг 7-бандига асосан)
».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Баҳоловчилар ва риэлторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 23 декабрдаги 805-сон қарорида: