Ҳужжат кучини йўқотган " " 31.10.2023
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли «Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Аҳоли ва тадбиркорларимизнинг энергия ресурсларига ўсиб бораётган талабларини қондириш, энергетика корхоналарининг трансформация жараёнларини жадаллаштириш, шунингдек, геология ва кон-металлургия саноатида ишлаб чиқариш суръатларини кескин ошириш бўйича белгилаб олинган вазифалар ижросини янада самарали ташкил этиш мақсадида:
1. Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — энергетика вазири лавозими киритилсин;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси — Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси лавозими ўрнига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги «Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5143-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 29 сентябрь,
ПҚ-384-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 сентябрдаги ПҚ-384-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги «Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5143-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банддаги «278» рақами «269» рақами билан алмаштирилсин.
2. 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи
тузилмаси
Бошқарув ходимлари умумий чекланган сони — 269 нафар.
Техник ходимлар сони — 53 нафар».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2022 й., 07/22/384/0871-сон)