Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўқитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Халқ таълими муассасалари педагог ходимларининг моддий шароитларини яхшилаш ва уларнинг меҳнатини рағбатлантириш, етим болаларни ҳамда кам таъминланган оилаларнинг болаларини моддий таъминлаш ва биринчи синф ўқувчиларини зарур ўқув қуроллари билан таъминлашда давлат ёрдамини кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 31-32-сон, 303-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. 1997 йил 1 сентябрдан бошлаб бевосита ўқув-тарбия жараёнлари билан боғлиқ раҳбар ходимларнинг, жисмоний ёки ақлий ривожланишида камчилиги бўлган болалар ва ўсмирлар учун махсус ўқув-тарбия синфлари (гуруҳлари)даги алоҳида иш шароитлари учун педагог ходимлар (жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг тарбиячилари бундан мустасно), руҳшунослар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг ставкалари ва ойлик лавозим маошларига қўшимча ҳақ 2 баравар оширилсин (уйда якка тартибда таълим берадиган ўқитувчилар бундан мустасно).
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 817-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/817/1208-сон)
3. 1997 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳафталик ўқув соатларини 30 соатдан 25 соатгача камайтириш ҳисобига болалар уйлари ва барча турдаги интернатлар тарбиячиларининг иш ҳақлари ўртача 1,2 баравар оширилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига, шунингдек, барча турдаги мактаб-интернатларда, ўрта ҳунар-техника билим юртларида, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ўқиётган етим болаларга, ота-оналарининг қаровисиз қолган, тўлиқ давлат таъминотида бўлган болаларга улар ишга жойлашиш чоғида кийим-бош, оёқ кийим ва жиҳозлар, шунингдек, дастлабки харажатлар учун Ҳукуматнинг алоҳида қарорлари билан белгиланадиган миқдорлардаги ёрдам пули берилсин.
Меҳрибонлик уйлари, мактаб-интернатлар ва ҳунар-техника ўқув юртлари раҳбарларига етим болаларга ва ота-оналарининг қаровисиз қолган, тўла давлат таъминотида бўлган болаларга, улар муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилган ҳолларда, шунингдек, никоҳдан ўтганда, уларнинг хоҳишига кўра, Ҳукуматнинг алоҳида қарорлари билан белгиланадиган миқдорларидаги пул компенсацияси бериш ва ушбу суммани кийим-бош, оёқ кийим ва жиҳозлар ўрнига республика Халқ банки муассасаларига битирувчи номига омонат сифатида ўтказиш ҳуқуқи берилсин.
(4-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 2-сон, 22-модда)
Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ҳафта муддатда етим болаларга ва ота-оналарининг қаровисиз қолган болаларга бир йўла ёрдам пули ва жиҳозлар бериш тартибини, улардан мақсадли фойдаланишни таъминлашни назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Халқ таълими вазирлиги:
а) 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидагиларни ҳар йили:
биринчи синф ўқувчилари ҳамда касаллиги туфайли якка тартибда уйида таълим оладиган ногирон болалар учун бериладиган ўқув қуроллари тўплами;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мактаблардаги барча 1 — 11-синфлар ўқувчиларининг 15 фоизидан кўп бўлмаган Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга мансуб ўқувчиларни замонавий ягона мактаб формаси тўпламлари;
(5-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
б) 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб 1-синфга қабул қилинадиган кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун махсус ўқув қуроллари тўплами билан бепул таъминлаш жорий қилинсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
51. 2022/2023 ўқув йилида 1-синфга қабул қилинадиган кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун махсус ўқув қуроллари тўплами рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
52. 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб ўқув қуроллари рўйхати ва сонини тасдиқлаш ваколати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига берилсин.
Бунда ўқув қуролларига буюртмалар (прогноз кўрсаткичлар) ҳар йили 1 декабрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий статистика ҳисоботи ва Адлия вазирлигининг ФҲДЁ ягона электрон архиви ахборот тизимидаги мактаб ёшидаги болалар сонидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдим этилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
53. Прогноз кўрсаткичлар асосида жорий ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларига қабул қилинган 1-синф ўқувчилари сонига мос равишда тарқатилган ўқув қуроллари тўпламидан ортиб қолган қисми кейинги ўқув йили учун давлат харидларини амалга оширишда инобатга олинсин.
Бунда кейинги ўқув йилига қадар яроқлилик муддати тугайдиган ўқув қуроллари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан давлат мактабгача таълим ташкилотларининг мажбурий мактабга тайёрлов гуруҳларига фойдаланиш учун бепул ажратилади.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги биринчи синф ўқувчилари учун ўқув қуроллари ва мактаб ўқувчилари учун қишки кийим-бош тўпламлари марказлаштирилган тартибда харид қилинишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағлар ажратсин.
8. Ўз қарамоғида ўқув юртлари бўлган вазирликлар ва идоралар ушбу қарорнинг ўз вақтида бажарилишини таъминласинлар.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 20 август,
409-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2021 й., 09/21/243/0388-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2021 й., 09/21/243/0388-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарорига
ИЛОВА
2022/2023 ўқув йилида 1-синфга қабул қилинадиган кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун махсус ўқув қуроллари тўплами
РЎЙХАТИ

Т/р

Ўқув қуроллар номи

Ўлчов бирлиги

1 (бир) ўқувчига бериладиган ўқув қуроллари сони

1.

Брайл ёзув дафтари

дона

20

2.

Брайл ёзув грифели

дона

1

3.

Брайл ёзув прибори

дона

1

4.

Йиғма алифбо, колодка (махсус кўзи ожизлар учун)

дона

1

5.

Бўртма нуқтали чизиқли чизғич

дона

1

6.

Бўртма нуқтали кубик (ҳарф ҳосил қилиш учун)

тўплам

1

7.

Пластилин

қути

1

8.

Рангли қалам (12 рангли)

қути

1

9.

Оддий қалам

дона

2

10.

Қаламдон

дона

1

11.

Расм дафтари (12 варақ)

дона

4

12.

Елим

дона

1

13.

Ўқувчи сумкаси

дона

1

14.

Ўчирғич

дона

1

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)