Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1993 ЙИЛДА РЕСПУБЛИКА АҲОЛИСИНИ БОЛАЛАРГА АТАЛГАН МОЛЛАР ВА ИП ГАЗЛАМАЛАР БИЛАН БЕЛГИЛАНГАН МИҚДОРДА ИМТИЁЗЛИ НАРХЛАРДА ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Республика аҳолисини болаларга аталган асосий турдаги энг зарур моллар ва ип газламалар билан имтиёзли нархларда кафолатли таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1993 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида болаларга аталган (ҳамма турдаги) моллар ва ип газламаларни аҳолига чакана савдо тармоғи орқали сотиб, чакана нархдан
1-иловага биноан 50 фоиз миқдорида чегириб, имтиёзли нархлар билан сотиш жорий этилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки,
1-иловада кўрсатилган молларнинг чакана нархлари саноат корхоналари томонидан ҳақиқий таннархига, 15 фоиз миқдоридаги чекланган рентабелликка ва кўпи билан 10 фоиз миқдоридаги савдо устамасига асосланиб шакллантирилади.
3. Корхоналарни болаларга аталган моллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришдан иқтисодий манфаатдор қилиш мақсадида жами ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50 фоизини шундай моллар ташкил қилувчи корхоналарга қўшилган қийматига солинадиган солиқ ва бюджетга ўтказилиши лозим бўлган бадал миқдорининг 50 фоизини болаларга аталган моллар ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун сарфлашга рухсат берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси болаларга аталган моллар ишлаб чиқарувчи корхоналар, ташкилотларнинг бюджет билан ўзаро ҳисоб-китоб тартибини 10 кун муддатда белгилаб берсинлар.
4. Республика савдо ташкилотларини аҳолига белгиланган миқдорда сотиш учун зарур ҳажмдаги ип газламалар ва болалар моллари ресурслари билан таъминлаш мақсадида «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси билан «Маҳаллий саноат» корпорациясига 1993 йилда савдога
2-иловага биноан ҳажмдаги ва турдаги болалар молларини етказиб бериш юзасидан топшириқлар белгилансин.
2-иловада кўрсатилган турдаги молларнинг тижорат дўконлари тармоғида сотилиши тақиқлансин.
5. «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси (ўртоқ Исмоилов) билан «Маҳаллий саноат» корпорацияси (ўртоқ Чжен) аҳолига болалар учун узлуксиз сотиладиган зарур ҳажмдаги ип газлама ва молларни ўз муддатида савдо ташкилотларига етказиб бериш топшириқларини бажариш чораларини кўрсинлар.
6. «Ўзшартномасавдо» (ўртоқ Шарипов) газлама, хом ашё ва материалларни амалда етказиб берувчиларни мазкур молларни ишлаб чиқариш учун «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси ва «Маҳаллий саноат» корпорацияси корхоналарига бириктириб қўйишни ҳамда ишлаб чиқариш учун зарур ҳажмда шу маҳсулотлар ўз вақтида юборилишини таъминласин.
7. Белгиланган миқдорда сотиладиган болаларга аталган энг зарур турдаги моллар ва ип газламаларнинг чакана нархларини белгилаш ва нархлардаги тафовутнинг ўрнини қоплаш
тартиби 3-иловага биноан тасдиқлансин.
8. «Ўзбексавдо» уюшмаси (ўртоқ Усмонов) ва Ўзбекбирлашув (ўртоқ Волков):
бозор ресурсларини эътиборга олиб, 10 кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига болаларнинг сони ва ёшига қараб кўрсатилган буюмларнинг ресурсларини маълум қилсинлар;
белгиланган молларни имтиёзли нархларда сотиш тартибига риоя этилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар.
9. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбексавдо» уюшмаси, Ўзбекбирлашув, «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси, «Маҳаллий саноат» корпорацияси ва «Ўзшартномасавдо» раҳбарлари, шунингдек, жойлардаги ҳокимликлар юқорида кўрсатилган молларнинг белгиланган миқдорда сотилишини таъминлаш учун шахсан жавобгардирлар.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 16 январдаги 18-сон
қарори, 1992 йил 9 январдаги 4-сон қарорига
2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш тегишли масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг халқ истеъмол моллари, савдо ва хизматлар мажмуига ва бошқа мажмуилари зиммасига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 18 мартдаги 142-сон
қарорига1-ИЛОВА
1993 йилда белгиланган миқдорда имтиёзли нархларда сотиладиган моллар
|
Молларнинг номи |
Бир болага йиллик норма |
| 3 ёшгача бўлган болалар пойабзали |
2 жуфт |
| 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар пойабзали |
1 жуфт |
| чақалоқлар учун комплект |
1 комплект |
| 12 ёшгача бўлган ўғил болалар кўйлаги |
1 дона |
| 12 ёшгача бўлган ўғил болалар шими |
1 дона |
| 12 ёшгача бўлган қиз болалар кўйлаги |
1 дона |
| 12 ёшгача бўлган болалар учун пайпоқ (колготкадан ташқари) |
2 жуфт |
| ип газлама |
1 кишига 3 метр |
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 18 мартдаги 142-сон
қарорига2-ИЛОВА
1993 йилда республика савдо ташкилотларига болаларга аталган энг зарур молларни белгиланган миқдорларда аҳолига чакана нархларда сотиш учун ип газламаларни етказиб бериш юзасидан «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси ва «Маҳаллий саноат» корпорациясига
Номи |
Ўлчов бирлиги |
Жами |
Шу жумладан |
|
«Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси |
«Маҳаллийсаноат» корпорацияси |
|
Ип газлама |
минг п.м |
66000 |
66000 |
|
|
3 ёшгача бўлган болалар пойабзали |
минг жуфт |
2868 |
2868 |
|
|
3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар пойабзали |
» |
6136 |
6136 |
|
|
Чақалоқлар учун комплект |
минг комплект |
753 |
600 |
153 |
|
12 ёшгача бўлган ўғил болалар кўйлаги |
минг дона |
3525 |
3310 |
215 |
|
12 ёшгача бўлган ўғил болалар шими |
» |
3525 |
3175 |
350 |
|
12ёшгача бўлган қиз болалар кўйлаги |
» |
3440 |
1600 |
1840 |
|
12 ёшгача бўлган болалар учун пайпоқ (колготкадан ташқари) |
минг жуфт |
13930 |
13930 |
|
| |
|
|
|
|
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 18 мартдаги 142-сон
қарорига3-ИЛОВА
Белгиланган миқдорда сотиладиган болаларга аталган энг зарур моллар ва ип газламаларнинг чакана нархларини шакллантириш ва уларнинг нархларидаги тафовутларнинг ўрнини қоплаш
1. Республика саноат корхоналари томонидан аҳолига белгиланган миқдорда сотиш учун бериладиган болаларга аталган моллар ва ип газламаларнинг чакана нархлари (Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 18 мартдаги 142-сон қарорига
1-иловага мувофиқ ҳақиқий таннархига, 15 фоиз миқдоридаги чекланган рентабелликка ва 10 фоиз миқдоридаги савдо устамасига асосланиб шакллантирилади.
2. Маркаланган ёрлиқларда, тўлов ҳужжатларида «имтиёзли сотиш» тамғаси албатта қўйилади ва чакана нарх билан бир қаторда 50 фоизли чегирма нархи кўрсатилади.
3. Белгиланган миқдорда сотишга мўлжалланган болаларга аталган моллар ва ип газламалар саноат корхоналари—тайёрловчилар томонидан улгуржи савдода 10 фоиз миқдоридаги савдо чегирмаси чиқариб ташланган чакана нархлар бўйича сотилади.
4. Ана шу молларни чакана савдо ташкилотлари томонидан сотиш маркаланган ёрликда кўрсатилган чакана нархнинг 50 фоизини чегириб ташлаган ҳолда амалга оширилади.
5. Чакана савдо ташкилотлари юқорида кўрсатилган моллар бўйича нархлардаги фарқни бюджет ҳисобига қуйидаги тартибда қоплайдилар:
чакана савдо корхоналари ҳақиқатда сотилган моллар учун жойлардаги савдо бошқармаси органларига, матлубот кооперацияси корхоналари эса — вилоят матлубот жамиятларга илова қилинаётган шакл бўйича ҳисоб-китоб тақдим этадилар. Улар эса бу ҳужжатларни тегишли равишда «Ўзбексавдо» уюшмасига ва Ўзбекбирлашувга йўллайдилар;
«Ўзбексавдо» уюшмаси ва «Ўзбекбирлашув» материалларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этадилар;
вазирликлар ва идоралар ҳар ойнинг 10-кунига қадар ўзларига қарашли корхоналар томонидан республика савдо тармоқларига аҳолига белгиланган тартибда сотиладиган ип газламалар ва болаларга аталган моллар амалда қанча етказиб берилганлиги ҳақида Молия вазирлигига ҳисобот маълумотларини тақдим этадилар.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар ойнинг 5-кунига қадар маблағларнинг режали йил чораги суммасининг 50 фоизи миқдорида республика бюджети бўйича кредитлар очади.
«Ўзбексавдо» уюшмаси ва Ўзбекбирлашувнинг йил чораги ҳисоботлари бўйича, шунингдек, вазирликлар ва идораларнинг ана шундай моллар ҳақиқатда етказиб берилганлиги ҳақидаги маълумотлари асосида аниқланган ортиқча тўловлар (кам тўловлар) биринчи ярим йиллик ва йиллик ҳисоботлар топширилишига кўра ушлаб қолиниши (қайтарилиши) керак.
7. Жойлардаги молия органлари ва савдо бошқармаси органлари саноат ва савдо корхоналарида нархларни шакллантиришнинг ва нархлардаги фарқни қоплаш ҳисоб-китобларининг тўғрилигини мунтазам равишда текширадилар.
8. Корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари нархлардаги фарқлар бўйича берилган маълумотларнинг тўғрилиги учун шахсан жавоб берадилар.
Белгиланган миқдордаги ашёвий моллар нархларидаги фарқни қоплаш суммасининг
|
Номи |
Артикул |
Ҳақиқатда сотиш миқдори (ўлчов бирлиги) |
Бир ўлчов бирлигининг сўмлардаги чакана нархи |
Бюджетдан қопланадиган нархлардаги фарқ |
Қоплаш суммаси |
|
тўла |
50 фоиз чегирма билан |
|
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |