1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]
2.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларни идентификациялашнинг Мобил-ID тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармони 1-бандига мувофиқ:
а) давлат хизматларидан фойдаланиш учун шахсни идентификациялашнинг мавжуд тизим ва воситаларига қўшимча равишда жисмоний шахсни идентификациялашнинг Мобил-ID тизими (кейинги ўринларда — Мобил-ID тизими) жорий этилиши;
б) қуйидаги тартиб ўрнатилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Мобил-ID тизими «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади;
шахсни Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациялаш фуқаронинг хоҳишига кўра давлат хизматлари маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ёки нотариал идора томонидан ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг (кейинги ўринларда — ЯИДХП) мобил иловаси орқали амалга оширилади;
Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациядан ўтиш учун фуқаро томонидан бевосита Марказ ёки нотариал идорага мурожаат қилинганда шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг асли тақдим этилади ҳамда Марказ ёки нотариал идора ходими томонидан фуқаронинг юзи рақамли форматда расмга туширилади, электрон шаклда қўл бармоғи изи олинади ва мобил телефон рақами ЯИДХПдаги шахсий кабинетга боғланади;
Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациядан ўтиш учун фуқаро томонидан ЯИДХПнинг мобил иловасидан фойдаланилганда масофадан биометрик идентификациялаш (Face-ID) усули ёки ID-картадаги электрон рақамли имзо қўлланилади ҳамда мобил телефон рақами ЯИДХПдаги шахсий кабинетга бепул боғланади;
бевосита Марказлар ёки нотариал идора орқали фуқароларни Мобил-ID тизимига идентификация қилиш 2022 йил 31 декабрга қадар тўлов ундирилмасдан, 2023 йил 1 январдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилган ҳолда амалга оширилади;
Мобил-ID тизими фойдаланувчилари электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда барча давлат хизматларидан (бундан кредитлаш соҳасида кўрсатиладиган молиявий хизматлар мустасно) фойдаланиши мумкин;
фуқаронинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юбориладиган барча хабарномалар унинг хоҳишига кўра ва белгиланган тўловлар асосида Мобил-ID тизими орқали идентификацияланган мобил телефон рақамига SMS-хабар шаклида юборилади.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларни Мобил-ID тизимида идентификациялаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
фойдаланувчиларни ўз хоҳишига кўра давлат хизматлари маркази ёки нотариал идора томонидан (фуқаронинг юзини рақамли форматда расмга тушириш, электрон шаклда қўл бармоғи изини олиш) ёхуд ЯИДХПнинг мобил иловаси (фуқарони масофадан биометрик идентификациялаш (Face-ID) усули ёки ID-картадаги электрон рақамли имзони қўллаган ҳолда маълумотларни тасдиқлаш) орқали идентификациялаш тартиби;
бевосита давлат хизматлари марказлари ёки нотариал идора орқали фуқароларни Мобил-ID тизимига идентификациялашни 2022 йил 31 декабрга қадар тўлов ундирмасдан, 2023 йил 1 январдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундириш орқали амалга ошириш;
Мобил-ID тизимидан фойдаланишнинг мақсадларини белгилаш, ушбу тизимни жорий қилиш ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашнинг молиялаштириш манбаларини белгилаш.
3. Белгилансинки, Мобил-ID тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизимининг таркибий қисми сифатида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Адлия вазирлигининг биргаликдаги вазифалари ҳисобланади ҳамда Мобил-ID тизими оператори вазифасини бажариш Адлия вазирлиги «Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» давлат муассасаси зиммасига юклатилади.
4. Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда жисмоний шахсларни Мобил-ID тизимида идентификациялашни йўлга қўйиш бўйича ахборот тизими ишлаб чиқилишини таъминласин.
5. Адлия вазирлиги 2022 йил 1 сентябрга қадар:
а) ушбу қарор билан тасдиқланаётган Низомга мувофиқ:
марказлар ва нотариал идораларни жисмоний шахсларни Мобил-ID тизимида идентификациялашни йўлга қўйиш бўйича зарур моддий-техник база (фуқароларнинг юзини рақамли форматда расмга тушириш ва электрон шаклда қўл бармоғи изини олишга мўлжалланган воситалар) билан таъминласин;
б) давлат хизматлари марказлари ва давлат нотариал идоралари ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган Низомни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлигини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.
6. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
Мобил-ID тизими орқали рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга SMS-хабар юборишни йўлга қўйишни;
б) бир ой муддатда Мобил-ID тизимида масофавий идентификациялашда электрон рақамли имзо маълумотларини солиштириш учун Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизими билан интеграция қилинишини;
в) «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали шахсга доир маълумотлардан фойдаланилганда, бу ҳақида шахсга доир маълумотлар субъектининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети ёки Мобил-ID тизими орқали идентификациядан ўтган мобил телефон рақамига хабарнома ҳамда сўровлар юборилишини доимий таъминласин.
7. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 30 август,
479-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 августдаги 479-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларни Мобил-ID тизимида идентификациялаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларни (кейинги ўринларда — фойдаланувчилар) Мобил-ID тизимида идентификациялаш, ундан фойдаланиш ва идентификацияни бекор қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Мобил-ID тизими — интерактив давлат хизматлари кўрсатишда фойдаланувчини рўйхатга олиш, идентификациялаш, аутентификациялаш, верификация қилиш ҳамда идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда фойдаланувчилар билан алоқани таъминлашга мўлжалланган мобил телефон рақамига боғланган идентификация тизими;
маълумотларни йиғиш пункти — Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтиш учун мурожаат қилган фойдаланувчиларнинг биометрик маълумотларини жамлаш, уларни Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказиш вазифаларини бажарувчи давлат хизматлари марказлари ҳамда нотариал идоралар;
Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтиш учун сўровнома (кейинги ўринларда — сўровнома) — маълумотларни йиғиш пунктида Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтадиган фойдаланувчининг шахсига доир ҳамда биометрик маълумотларини ўз ичига олган электрон ҳужжат;
Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобил иловаси (кейинги ўринларда — ЯИДХПнинг мобил иловаси) — Мобил-ID тизимида масофадан туриб идентификациядан ўтишни таъминловчи ҳамда давлат хизматларини кўрсатишга мўлжалланган илова.
3. Фойдаланувчилар Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтгандан кейин «Тасдиқланган фойдаланувчи» мақомини олади ва барча электрон давлат хизматларидан фойдаланиши мумкин, бундан кредитлаш соҳасида кўрсатиладиган молиявий хизматлар мустасно.
Мобил-ID тизими орқали идентификациялаш юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.
4. Мобил-ID тизими «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.
5. Фойдаланувчилар Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 177-сон қарорига мувофиқ бириктирилган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига ҳамда Ўзбекистон Республикасида телекоммуникациялар соҳасида тегишли лицензияга эга бўлган мобил алоқа операторлари томонидан берилган мобил телефон рақамга (ҳисоб баланси фаол бўлган ҳолда) эга бўлиши зарур.
Фойдаланувчи бир нечта мобил телефон рақамларига эга бўлганда унинг танловига асосан фақат бир мобил телефон рақами Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказилади.
6. Мобил-ID тизимида идентификация ва қайта идентификациядан ўтиш:
бевосита маълумотларни йиғиш пунктига келиб мурожаат этганда 2022 йил 31 декабрга қадар тўлов ундирилмасдан, 2023 йил 1 январдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида тўлов ундирилган ҳолда;
ЯИДХПнинг мобил иловаси орқали мурожаат қилинганда бепул амалга оширилади.
Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказиш давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилганда Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг иккинчи хатбошисида белгиланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига белгиланган тўловнинг 75 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади. Бунда чегирма Ижтимоий реестрнинг:
«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарорига асосан тўртинчи — олтинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказилганлиги учун тўлов тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
7. Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) давлат хизматлари марказларига мурожаат этганда:
15 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);
15 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
қолган маблағлар — «Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» давлат муассасаси ҳисобварағига ўтказилади;
б) нотариал идорага мурожаат этганда:
15 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йигим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);
15 фоизи — «Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» давлат муассасаси ҳисобварағига;
қолган маблағлар — нотариал идорага ўтказилади.
8. Фойдаланувчиларни Мобил-ID тизимида идентификациялаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Маълумотларни йиғиш пункти орқали фойдаланувчиларни Мобил-ID тизимида идентификациялаш тартиби
9. Фойдаланувчи Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтиш учун маълумотларни йиғиш пунктига шахсан ўзи келиб мурожаат этади.
Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтишни ишончнома асосида ёки вакил орқали амалга оширишга йўл қўйилмайди.
10. Фойдаланувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини тақдим этади. Маълумотларни йиғиш пункти ходими фойдаланувчи номидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.
11. Маълумотларни йиғиш пункти орқали фойдаланувчини Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказишда тақдим этилаётган мобил телефон рақам айнан мурожаат қилаётган фойдаланувчи номида расмийлаштирилган бўлиши талаб этилмайди.
12. Ходим фойдаланувчини Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказилган телефон рақамига ҳар бир кирувчи SMS-хабар учун белгиланган миқдорда тўлов ундирилиши ҳақида огоҳлантиради ва розилик билдирилганда кейинги ҳаракатлар амалга оширилади.
Фойдаланувчи ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган биометрик маълумотларини топшириши, унинг мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган тўловларни тўлашга розилигини англатади.
13. Маълумотларни тўплаш пунктига мурожаат қилганда, ходим фойдаланувчининг юзини рақамли форматда расмга туширади ҳамда электрон шаклда қўл бармоғи изини олади.
Давлат хизматлари марказлари орқали идентификация ID-карталари ва Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш жараёнида фойдаланувчилар Мобил-ID тизимида уларнинг хоҳишига кўра композит шаклда идентификациядан ўтказилиши мумкин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
14. Ходим фойдаланувчининг маълумотлари ва тақдим этилган мобил телефон рақамини «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизими (кейинги ўринларда — OneID тизими) орқали бирламчи текширувдан ўтказади. Бунда OneID тизимига уланган мобил телефон рақам ва Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказиш учун тақдим этилган мобил телефон рақам ўртасида фарқ мавжуд бўлса ёки тақдим этилган мобил телефон рақамига OneID тизимидаги бир нечта шахсий кабинетлар уланган бўлса, ходим фойдаланувчини тақдим этилган мобил телефон рақами фақат фойдаланувчининг OneID тизимидаги шахсий кабинетида қолдирилишини ва қолган шахсий кабинетлар ушбу мобил телефон рақамдан ўчирилиши ҳақида огоҳлантириб, келгуси босқичга ўтиш учун розилик олади. Мазкур бандда кўрсатилган ҳаракатлар фойдаланувчининг розилиги билан амалга оширилади.
16. Мобил-ID тизими идентификациядан ўтказиш учун тақдим этилган мобил телефон рақамга амал қилиш муддати ўн беш дақиқа бўлган бир марталик тасдиқ кодни юборади.
Бир марталик тасдиқ код ўн беш дақиқа ичида Мобил-ID тизимига киритилмаса ёки фойдаланувчининг мобил телефон рақамига келмаса, ходим бир марталик тасдиқ кодни қайта олиш учун Мобил-ID тизимига тегишли сўровни қайта юборади.
17. Ходим фойдаланувчи томонидан тақдим этилган бир марталик тасдиқ кодни Мобил-ID тизимига киритади ва фойдаланувчига Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказилганлик тўловини амалга ошириш учун инвойсни чоп этган ҳолда тақдим этади.
Мобил-ID тизимида бир марталик тасдиқ коднинг мослиги автоматик солиштирилади ва тасдиқ код мос бўлганда фойдаланувчининг мобил телефон рақамини ЯИДХПдаги шахсий кабинетига боғлайди. Агар фойдаланувчи Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказиш учун тақдим этган мобил телефон рақамига OneID тизимидаги бир нечта шахсий кабинетларга уланган бўлса, тегишли ҳаракатлар фойдаланувчининг мобил телефон рақамини Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказиш жараёнида амалга оширилади.
Мобил-ID тизимида идентификациялаш якунланганда, бу ҳақда фойдаланувчининг Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказилган мобил телефон рақамига хабар юборилади.
Агар фойдаланувчи OneID тизимида илгари рўйхатдан ўтмаган бўлса, унга Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказиш жараёнида OneID тизимида шахсий кабинет очилади. Бунда фойдаланувчининг OneID тизимида шахсий кабинетига логин сифатида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами танланади. Фойдаланувчига логин ҳамда пароль кўрсатилган хабарнома юборилади.
18. Қуйидаги ҳолатларда фойдаланувчини Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказиш рад қилинади:
сўровномага киритилган маълумотларнинг нотўғри эканлиги ёки тўлиқ эмаслиги Мобил-ID тизими орқали аниқланганда;
2023 йил 1 январдан бошлаб Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказиш учун ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган тўлов тўланмаганда;
фойдаланувчини Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказиш ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ бўлмаганда;
фойдаланувчининг биометрик маълумотлари ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотлари мос келмаганда;
фойдаланувчи ушбу Низомнинг 13-бандида белгиланган биометрик маълумотларни тақдим этишдан бош тортганда.
Фойдаланувчини Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
19. Фойдаланувчи ушбу Низомнинг 18-бандида белгиланган камчиликларни бартараф этган ҳолда исталган вақтда Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтиш бўйича қайта мурожаат қилиши мумкин. Бунда фойдаланувчини Мобил-ID тизимида идентификациялаш умумий тартибда амалга оширилади.
3-боб. ЯИДХПнинг мобил иловаси орқали фойдаланувчиларни Мобил-ID тизимида идентификация қилиш тартиби
20. Фойдаланувчи масофадан туриб Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтиш учун ЯИДХПнинг мобил иловасидан фойдаланади. Бунда фойдаланувчи мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.
21. ЯИДХПнинг мобил иловаси орқали фойдаланувчини Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказишда тақдим этилаётган мобил телефон рақами айнан мурожаат қилаётган фойдаланувчи номига расмийлаштирилган бўлиши зарур. Бунда Мобил-ID тизимига киритилаётган мобил телефон рақами фойдаланувчи номида эканлигини текшириш ахборот тизимлари орқали амалга оширилади.
22. Мобил-ID тизими фойдаланувчини Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказилган телефон рақамига ҳар бир кирувчи SMS-хабар учун мобил операторлар томонидан белгиланган тўлов ундирилиши ҳақида огоҳлантиради ва розилик билдирилганда кейинги ҳаракатлар амалга оширилади.
23. Фойдаланувчи ЯИДХПнинг мобил иловаси орқали мурожаат қилганда масофадан туриб идентификациялаш (Face-ID) усули ёки ID-картадаги электрон рақамли имзо асосида ўзининг шахсини ва киритилган маълумотларни тасдиқлайди.
Бунда Face-ID маълумотлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг ахборот тизими билан, ID-картадаги электрон рақамли имзо маълумотлари Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизимидаги маълумотлар билан солиштирилади.
24. Фойдаланувчининг маълумотлари ва тақдим этилган мобил телефон рақами OneID тизими воситасида автоматик бирламчи текширувдан ўтказилади. Бунда:
OneID тизимига уланган мобил телефон рақами ва Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказиш учун тақдим этилган мобил телефон рақам ўртасида фарқ мавжуд бўлса Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказилган мобил телефон рақам OneID тизимига киритилиши ва аввалги уланган мобил телефон рақами OneID тизимидан ўчирилиши ҳақида;
тақдим этилган мобил телефон рақамига OneID тизимидаги бир нечта шахсий кабинетлар уланган бўлса, тақдим этилган мобил телефон рақами фақат фойдаланувчининг OneID тизимидаги шахсий кабинетида қолдирилиши ва қолган шахсий кабинетлар ушбу мобил телефон рақамдан ўчирилиши ҳақида Мобил-ID тизими фойдаланувчини огоҳлантириб, келгуси босқичга ўтиш учун розилик олади.
25. Фойдаланувчи ЯИДХПнинг мобил иловаси орқали юборган биометрик маълумотлари мос келганда ёки ID-картадаги электрон рақамли имзо фойдаланувчига тегишли эканлиги аниқланганда, Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказиш учун тақдим этилган мобил телефон рақамга амал қилиш муддати бир соат бўлган бир марталик тасдиқ код юборилади.
Бир марталик тасдиқ код бир соат ичида Мобил-ID тизимига киритилмаса ёки фойдаланувчининг мобил телефон рақамига келмаса, фойдаланувчи бир марталик тасдиқ кодни қайта олиш учун Мобил-ID тизимига тегишли сўровни юборади.
26. Фойдаланувчи бир марталик тасдиқ кодни Мобил-ID тизимига киритади.
Мобил-ID тизимида бир марталик тасдиқ коднинг мослиги автоматик солиштирилади ва тасдиқ код мос бўлганда фойдаланувчининг мобил телефон рақамини ЯИДХПдаги шахсий кабинетига боғлайди.
Мобил-ID тизимида идентификациялаш якунланганда, бу ҳақда фойдаланувчининг Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказилган мобил телефон рақамига хабар юборилади.
Агар фойдаланувчи ЯИДХПда илгари рўйхатдан ўтмаган бўлса, унга Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказиш жараёнида ЯИДХПда шахсий кабинет очилади.
27. Қуйидаги ҳолатларда фойдаланувчини Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказиш рад қилинади:
сўровномага киритилган маълумотларнинг нотўғри эканлиги ёки тўлиқ эмаслиги аниқланганда;
фойдаланувчини Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказиш ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ бўлмаганда;
фойдаланувчининг биометрик (Face-ID) ва ID-картадаги электрон рақамли имзо маълумотлари мос келмаганда;
фойдаланувчи биометрик (Face-ID) ва ID-картадаги электрон рақамли имзо маълумотларни киритишдан бош тортганда.
Фойдаланувчини Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
28. Фойдаланувчи ушбу Низомнинг 27-бандида белгиланган камчиликларни бартараф этган ҳолда исталган вақтда Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтиш бўйича қайта мурожаат қилиши мумкин. Бунда фойдаланувчини масофадан туриб Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказиш ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
4-боб. Мобил-ID тизимидан фойдаланиш, унинг идентификациясини бекор қилиш, Мобил-ID тизимидаги мобил телефон рақамини ўзгартириш тартиби
OneID тизими орқали давлат органлари ва ташкилотларининг портал ва ахборот тизимларига киришда фойдаланувчиларнинг шахсини тасдиқлаш (аутентификация қилиш);
электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича фойдаланувчилар томонидан берилган аризаларни тасдиқлаш;
фойдаланувчи ўзининг шахсига доир маълумотларни давлат органлари ва ташкилотлари «Электрон ҳукумат» тизими орқали олганда бу ҳақида хабарномалар қабул қилиш;
фойдаланувчи ўзининг шахсига доир маълумотларни давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари, нодавлат ташкилотлар «Электрон ҳукумат» тизими орқали олиши учун рухсат бериш;
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолатларда.
30. Мазкур Низомнинг 29-бандида Мобил-ID тизимидан фойдаланган ҳолда фойдаланувчиларнинг шахсини тасдиқлаш (аутентификация қилиш), аризаларни тасдиқлаш ва «Электрон ҳукумат» тизими орқали шахсга доир маълумотларни олишга рухсат бериш фойдаланувчининг Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтган мобил телефон рақамига юборилган бир марталик уникал кодли SMS-хабарни киритиш орқали амалга оширилади.
31. Фойдаланувчи Мобил-ID тизимидан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлашга шахсан ўзи масъул ҳисобланади. Бунда келгусида фойдаланувчи томонидан унинг Мобил-ID тизими орқали фойдаланадиган маълумотларнинг лозим даражада хавфсизлиги таъминланмаганлиги ёки Мобил-ID тизимидан фойдаланишни бошқа шахсларга берилиши натижасида унинг номидан аризалар йўлланилиши, фойдаланувчининг шахсига доир маълумотлар очиқланиб қолиши ва бошқа келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатлар фойдаланувчи зиммасида бўлади.
32. Мобил-ID тизими орқали давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича берилган аризалар мавжуд идентификация тизимлари воситасида ҳамда анъанавий шаклда берилган аризалар билан бир хил аҳамиятга эга.
Фойдаланувчининг Мобил-ID тизими орқали идентификациядан ўтган мобил телефон рақамига юбориладиган барча хабарнома ҳамда сўровлар учун тўлов фойдаланувчининг мобил рақами ҳисобидан ечилади. Бунда, мазкур тўлов миқдори ҳар бир хабар учун «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси томонидан амалдаги имтиёзли тарифлар асосида шакллантирилади.
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
Мобил-ID тизими имкониятларидан фойдаланиш учун фойдаланувчининг идентификациядан ўтган мобил телефон рақамида етарли маблағ бўлиши керак. Фойдаланувчининг Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказилган мобил телефон рақамида етарли маблағ мавжуд бўлмаганда ушбу рақамга Мобил-ID тизимидан хабарномалар келиши тўхтайди.
Фойдаланувчи исталган вақтда маълумотларни йиғиш пункти ёки ЯИДХПнинг мобил иловаси орқали Мобил-ID тизимидаги идентификацияни бекор қилиши ёки Мобил-ID тизимидаги мобил телефон рақамини ўзгартириши мумкин.
Фойдаланувчининг Мобил-ID тизимидаги мобил телефон рақамини ўзгартириши умумий асосларда ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
илгари Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтган мобил телефон рақам бошқа фойдаланувчи томонидан идентификациядан ўтказиш учун тақдим этилганда (аввалги фойдаланувчи);
Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказилган мобил телефон рақам мобил алоқа оператори эгалигига ўтганда, бундан мобил телефон рақам музлатилган ҳоллар мустасно;
Фойдаланувчининг вафот этганлиги «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимидан интеграция асосида автоматик равишда аниқланади.
Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказилган мобил телефон рақам мобил алоқа оператори эгалигига ўтганлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда мобил алоқа операторлари ўртасида ўзаро электрон ахборот алмашиш орқали аниқланади.
Бунда, мобил алоқа операторлари Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказилган мобил телефон рақам рўйхатини Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тақдим қилинган маълумотлар асосида шакллантиради.
Мазкур бандда назарда тутилган асосларга кўра фойдаланувчининг Мобил-ID тизимидаги идентификацияси бекор қилингандан кейин фойдаланувчи умумий асосларда Мобил-ID тизимидан янгидан идентификациядан ўтади.
Ходим маълумотларнинг мос келишини текширади ва фойдаланувчининг рақамли фотосуратини туширган ҳолда унинг Мобил-ID тизимидаги идентификациясини бекор қилади.
36. Фойдаланувчи ЯИДХПнинг мобил иловаси орқали Мобил-ID тизимидаги идентификациясини бекор қилмоқчи бўлса, масофадан туриб биометрик идентификациялаш (Face-ID) усули ёки ID-картадаги электрон рақамли имзо асосида ўзининг маълумотларини тасдиқлаган ҳолда ўзининг Мобил-ID тизимидаги идентификациясини бекор қилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
37. Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Мобил-ID тизимини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлайди.
Мобил-ID тизимини жорий қилиш ва келгусида техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тенг миқдорда ёки қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
38. Фойдаланувчиларнинг Мобил-ID тизимидаги мобил телефон рақамига тегишли хабарнома ва сўровлар Электрон ҳукумат хизматлари ҳақида ахборот бериш ва хабардор қилиш тизими орқали юборилади.
39. Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтиш бўйича мурожаат қилган шахслар Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказишни рад этиш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маълумотларни йиғиш пункти мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
40. Ходим фойдаланувчиларни Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказишда ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан хабардор бўлган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди. Ушбу маълумотларни ошкор қилиш, шу жумладан меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ҳам ошкор қилиш тақиқланади.
41. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларни Мобил-ID тизимида идентификациялаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтиш учун маълумотларни йиғиш пунктига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХПнинг мобил иловасини юклаган ҳолда киради.
Ўз хоҳишига кўра
2-босқич
1. Маълумотларни йиғиш пункти
1. Фойдаланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли асосида унинг маълумотларини Мобил-ID тизимига киритади, фуқаронинг юзини рақамли форматда расмга туширади, электрон шаклда қўл бармоғи изини олади.
Реал вақт режимида
2. ЯИДХПнинг мобил иловаси
2. Фойдаланувчи ЯИДХПнинг мобил иловасида масофадан биометрик идентификациялаш (Face-ID) усули ёки ID-картадаги электрон рақамли имзони қўллаган ҳолда маълумотларни тасдиқлайди.
3. Мобил-ID тизими ҳамда бошқа ахборот тизимлари орқали фойдаланувчининг маълумотлари (шу жумладан, биометрик маълумотлар) ва тақдим этилган мобил телефон рақамини OneID тизими орқали бирламчи текширувдан ўтказади.
1, 2. Фойдаланувчи томонидан тақдим этилган мобил телефон рақамига келган тасдиқ кодни Мобил-ID тизимига киритади ва ариза берувчининг мобил телефон рақамини ЯИДХПдаги шахсий кабинетга боғлайди.
Реал вақт режимида
3. Маълумотларни йиғиш пункти
3. Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтказилганлиги учун тўловни амалга ошириш бўйича инвойс тақдим этади.
5-босқич
Фойдаланувчи
Мобил-ID тизимида идентификациядан ўтиш учун тўловни амалга оширади (бундан ЯИДХПнинг мобил иловаси орқали мурожаат қилинган ҳамда тўлов ундирилмайдиган ҳолатлар мустасно).
Мурожаат қилинган вақтда
Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларни Мобил-ID тизимида идентификациялаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Фойдаланувчининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар сифатида қуйидагилардан бири тақдим этилади:
1. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига — биометрик паспорт, идентификация ID-карта, фуқаронинг хорижга чиқиш биометрик паспорти, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча яшаётган чет эл фуқароларига — хорижий давлат фуқаросининг паспорти;
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларга — ҳаракатланиш ҳужжати;
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга — яшаш гувоҳномалари, идентификация ID-карталари.