1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.07.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўрмонлар ва ўсимлик дунёсини жонлантириш. Ўрмонлар яратиш, ўрмонлар маҳсулдорлигини ошириш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.09.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш устидан назорат]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонига мувофиқ:
ҳар бир кесилган дарахт ва бута учун компенсация тарзида 10 туп қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган, йирик ўлчамли кўчат экиш ҳамда уларни камида икки йил давомида парвариш қилиш;
ноқонуний кесилган дарахт ва бута учун эса уч йил давомида парваришлаш шарти билан 100 туп кўчат экиш мажбурияти юклатилганлиги;
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармонига мувофиқ:
бутун мамлакат миқёсида дарахтзорларни кўпайтиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси амалга оширилаётганлиги;
давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилганлиги;
2022 йилнинг баҳор мавсумида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида республика бўйича 127 миллиондан ортиқ дарахт ва бута кўчатлари экилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси) томонидан «Яшил макон» платформаси ишга туширилиб, экилган кўчатлар тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси яратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
а) компенсация ёки мажбурият тарзида экиладиган дарахт ва буталар учун ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан ҳудудларда ташкил этилган «Яшил боғлар» ва «Яшил жамоат парклари», дарахт ва буталар билан қопланмаган ўрмон фонди ерлари, шунингдек, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш учун мўлжалланган бошқа ҳудудлардан белгиланади;
б) қуйидагилар компенсация ёки мажбурият тарзида дарахт ва бута кўчатларини экади ҳамда парвариш қилади:
давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатнома олган, компенсация тарзида дарахт ва буталарни экиш ҳамда парвариш қилиш мажбурияти юкланган жисмоний ва юридик шахслар;
дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки кўчириб ўтказиш бўйича ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар;
в) компенсация ёки мажбурият тарзида дарахт ва бута кўчатларини экиш ва парвариш қилиш юклатилган шахслар билан тузилган шартнома асосида Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги тизимидаги давлат ўрмон хўжаликлари — пудрат ташкилотлари томонидан ушбу дарахт ва бута кўчатлари экилиши ҳамда белгиланган муддат давомида парвариш қилиниши мумкин. Бунда:
белгиланган ер участкаларида Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги буюртмачилигида белгиланган тартибда аниқланадиган лойиҳалаштириш ташкилоти ишлаб чиқадиган лойиҳалар асосида дарахт ва бута кўчатлари давлат ўрмон хўжаликлари — пудрат ташкилотлари томонидан экилади ҳамда парвариш қилинади;
лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
компенсация ёки мажбурият тарзида дарахт ва бута кўчатларини экиш ва парвариш қилиш юклатилган шахслар шартнома асосида дарахт ва бута кўчатларини экиш, белгиланган муддат давомида парвариш қилиш харажатларини давлат ўрмон хўжаликлари — пудрат ташкилотларига тўлаб беради;
г) дарахт ва бута кўчатларини компенсация ёки мажбурият тарзида экиш жисмоний ва юридик шахсларни дарахт ва буталарни кесишга рухсатнома берилгани учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириладиган йиғимни ёки уларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик, йўқ қилганлик ёки кўчириб ўтказганлик учун маъмурий жарималарни тўлашдан озод қилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
дарахтлар ва буталарни экиш учун жой танлаш, уларни экиш, суғориш, озиқлантириш ва буташ;
зараркунанда ва касалликлар таъсирида зарарланган ёки касалликларга чалинган дарахтлар ва буталарга кимёвий ва биологик ишлов бериш;
дарахтлар ва буталарни хатловдан ўтказиш, бириктириш, кўчириб ўтказиш, кесиш ва компенсациявий экиш;
дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш ва шикастлаш туфайли етказилган зарарни ундириш.
4. 2022 йил 31 декабрга қадар:
Давлат экология қўмитаси шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида жойлашган қаровсиз қолган дарахтларни хатловдан ўтказсин, уларни бино ва иншоотларнинг мулкдорлари ёки фойдаланувчиларига туташ ҳудудлардан келиб чиққан ҳолда бириктириш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этиб борсин;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Давлат экология қўмитасининг таклифлари асосида дарахтларни парвариш қилиш мақсадида уларни тегишли масъулларга бириктириш чораларини кўрсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2022 йил 1 октябрга қадар «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2022 йил куз ва 2023 йил баҳор мавсумларида кўчат экиш ишларини тизимли ташкил этишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили:
1 сентябрга қадар кузги ва 1 февралга қадар баҳорги кўчат экиш ҳажмлари бўйича манзилли дастурларни тасдиқласин;
туман ва шаҳар марказларида архитектура ва ландшафт-дизайн талаблари асосида шаҳарга кўрк берувчи манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилишини ташкил этсин;
дарахт ва буталарнинг зараркунандалари ҳамда касалликларига қарши курашиш тадбирларига маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларининг 2 фоизигача миқдордаги маблағ ажратилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н.Н. Обломурадов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 22 август,
464-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сон қарорига 1-ИЛОВА
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ҳамда улардан фойдаланиш, шу жумладан, буташ, хатловдан ўтказиш, бириктириш, кўчириб ўтказиш, компенсациявий экиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом талаблари:
жисмоний шахсларнинг шахсий томорқа ер участкаларида ўсадиган дарахтлар ва буталар ҳамда уларнинг кўчат ва ниҳолларига;
питомниклар ҳамда плантацияларда етиштириладиган дарахтлар ва буталарга, шунингдек, уларнинг кўчат ва ниҳолларига;
юридик ёки якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларининг мулки бўлган ва улар томонидан ёғоч ҳамда ҳосил олиш мақсадида экилган дарахтлар ва буталар (тераклар ва бошқа тез ўсадиган дарахт турлари, тутзорлар, мевали дарахтлар ва буталар)га;
боғдорчилик ва узумчилик учун ажратилган ер участкаларидаги мевали дарахтлар ва буталарга нисбатан татбиқ этилмайди.
3. Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
буташ — дарахтлар ва буталарнинг шохларига керакли шакл бериш, асосий шохнинг баландлигини текислаш, скелет ҳосил қилувчи шохларнинг бир текисда жойлашишини таъминлаш мақсадида қуриётган, шикастланган, асосий шохга қараб ичкарига ёки бир-бирига жуда яқин ўсаётган шохларни бальзамик қисмигача кесиб олиб ташлаш;
дарахтларни хатловдан ўтказиш — дарахтларни муҳофаза қилиш мақсадида уларнинг сони, тури, ёши, танасининг диаметри, географик жойлашуви ва бошқа параметрлари бўйича ҳисобга олиш ҳамда дарахтлар реестрини юритиш;
дарахтлар реестри — дарахтларнинг сони, тури, ҳолати, ёши, танасининг диаметри, географик жойлашуви ва бошқа параметрларини ҳисобга олиш маълумотлар базаси;
дарахтларни бириктириш — аҳоли пунктларидаги бино ва иншоотларнинг мулкдорлари ёки улардан фойдаланувчиларни, шу жумладан, ижарага олувчи юридик шахсларни бино ва иншоотларга туташ ҳудудлардаги дарахт ва буталарни парвариш қилиш ва муҳофаза қилишга масъул этиб белгилаш мақсадида дарахтлар реестридан кўчирма бериш;
кесиш — дарахтлар ва буталар асосий танасининг таг қисмидан ёки ўсишдан тўхтатиш даражасигача юқори қисмидан кесиб (қирқиб) олиб ташлаш;
кундаков қилиш — дарахтлар ва буталарни илдизи билан қўпориб олиш;
кўчириб ўтказиш — рухсат берилган ўлчамдаги дарахтлар ва буталарнинг илдиз тизимига шикаст етказмасдан, уларнинг яшовчанлигини сақлаб қолган ҳолда бошқа жойга экиш;
(3-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
компенсациявий экиш — юридик ва жисмоний шахслар томонидан кесилган (йўқ қилинган) дарахтлар ва буталар ўрнига мажбурий равишда кўчатлар экиш;
парвариш қилиш — дарахтлар ва буталарни суғориш, озиқлантириш, буташ, оқлаш, шунингдек, турли зараркунанда ва касалликлар таъсирида зарарланган дарахтлар ва буталарга кимёвий ва биологик ишлов бериш ёхуд бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида кимёвий ва биологик ишлов бериш чораларини кўриш;
санитария мақсадида кесиш — табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари ва касалликлари таъсирида зарарланган, қуриётган, қуриб қолган ҳамда инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки хавфсизлигига, турли коммуникацияларга таҳдид солаётган, шохлари бетартиб ўсиши натижасида қўшилиб кетган ёки синган, авария ҳолатидаги дарахтлар ва буталарни таг қисмидан кесиш (қирқиш);
шикастлантириш — дарахтлар ва буталар ичини ўйиш, уларнинг атрофига илдиз бўғзидан кўпи билан 20 см масофагача яқинликда қаттиқ қоплама (бетон, асфальт) ётқизиш, ёқиш, тақиқланган (муддати ўтган) кимёвий ва биологик воситалар билан ишлов бериш ёки кимёвий ва биологик воситаларни нотўғри қўллаш, шунингдек, ўсишдан тўхташ ва қуриб қолиш даражасигача зарар етказувчи ҳар қандай хатти-ҳаракатлар;
«Яшил макон» платформаси — ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароити, мавжуд дарахтлар сони, тури ва жойлашуви, шаҳарларнинг кўкаламзорлаштирилганлик даражаси, дарахтларни кесиш, шу жумладан, санитария мақсадида кесиш учун берилган рухсатномалар, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари ва улар бўйича кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон маълумотлар базаси.
4. Қуйидагилар давлат ўрмон фондига кирмайди:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардаги экинзорларнинг иҳота дарахтзорлари, шунингдек, бошқа дарахтзор ва бутазорлар;
темир йўлларнинг, автомобиль йўлларининг, табиий ва сунъий сув оқимларининг, сув ҳавзаларининг ҳамда бошқа сув объектларининг ажратилган минтақаларидаги иҳота дарахтзорлар;
шаҳарлардаги ҳамда бошқа аҳоли пунктларидаги дарахтзор ва бутазорлар, шунингдек, кўкаламзорлаштириш учун экилган ўсимликлар;
томорқалардаги ва боғ участкаларидаги дарахтзор ва бутазорлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармони билан жорий этилган мораторий даврида давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига йўл қўйилмайди.
2-боб. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш ҳамда парвариш қилиш
6. Дарахтлар ва буталарни экиш уларнинг турларига, иқлим шароитига мослашувчанлигига, ер ости сувлари яқинлиги, ернинг шўрланиш даражаси, суғориш тизими мавжудлигига ҳамда уларнинг функционал вазифаларига кўра амалга оширилади.
Бунда экиш учун жой танлашда дарахтлар ва буталарнинг биоэкологик хусусиятлари, тупроқнинг унумдорлиги, қурғоқчиликка чидамлилиги, шунингдек, қуёшли ва соя жойларга мослашувчанлиги эътиборга олиниши лозим.
Янги қуриладиган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни лойиҳалаштиришда уларга туташ ҳудудларнинг кўкаламзорлаштириш (дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни экиш) майдонлари лойиҳа учун ажратиладиган ер участкалари умумий майдонининг 25 фоизидан кам бўлишига йўл қўйилмайди (эксплуатация муддатини ўтаб бўлган ҳамда маънан эскирган бино ва иншоотларни реновация қилиш бундан мустасно).
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш ҳамда парвариш қилиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схема асосида амалга оширилади.
7. Дарахтлар ва буталарни экиш учун жой танлаш ҳамда уларни экиш:
аҳоли пунктларида — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уйларни бошқариш органлари;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига бириктирилган йўл ва кўчалар бўйларида — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
умумий фойдаланишдаги темир йўллар ва умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг бўйларида — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда — Автомобиль йўллари қўмитаси) ташкилотлари;
табиий ва сунъий сув оқимлари, сув ҳавзалари ҳамда бошқа сув объектларининг ажратилган минтақаларида — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишган ҳолда сув хўжалиги органлари;
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
фермер хўжалиги ерларида ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда — ер эгалари;
захира ерларда — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади.
(7-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
8. Экиш ишлари баҳор ва куз ойларида об-ҳаво шароити, дарахтлар ва буталарнинг тутувчанлиги, шунингдек, ҳар бир дарахт ва бутанинг турларига мос келадиган экишнинг агротехника қоидаларига риоя этган ҳолда олиб борилади. Йилнинг бошқа фаслларида ҳам эҳтиёждан келиб чиқиб дарахтлар ва буталарни экиш мумкин.
Туманлар (шаҳарлар) марказий кўчаларини кўкаламзорлаштириш учун экиладиган дарахт ва бута кўчатларининг кўкарувчанлигини таъминлаш мақсадида ёши 5 йилдан кам бўлган кўчатларни ҳамда суғориш тизими мавжуд бўлмаган ерларга кўчатларни экиш тақиқланади.
Дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказиш бинолар, иншоотлар ва коммуникацияларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш билан боғлиқ ҳолда баҳор ва куз ойларида, заруратдан келиб чиқиб дарахтларни кўчирадиган махсус техника мавжуд бўлганида йил давомида амалга оширилиши мумкин.
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган, ердан 1,3 метр баландликдаги тана диаметри 15 сантиметргача бўлган дарахтлар ҳамда тана илдиз бўғзи диаметри 10 сантиметргача бўлган буталар рухсатнома асосида кўчириб ўтказилиши мумкин.
Давлат дастурлари, транспорт ва йўл инфратузилмаси объектлари, йирик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, давлат аҳамиятига эга бошқа лойиҳалар доирасида қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга оширишда мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида белгиланган ўлчамлардан ортиқ бўлган дарахт ва буталарни кўчириб ўтказишга фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари асосида рухсат берилади.
Юридик ва жисмоний шахсларга рухсатнома асосида ҳар бир кўчирилган дарахт ва бутани уч йил давомида парвариш қилиш мажбурияти юкланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарорига асосан тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
9. Дарахтлар ва буталарни суғориш ва озиқлантириш:
шаҳарлар ва туманлар марказларидаги кўчаларда-бириктирилганлигига мувофиқ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқда ташкилотлар;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
шаҳарлар ва туманлар марказларидаги ички кўчалар, маҳаллалар ҳудудлари ҳамда кўп квартирали уйлар оралиғи ва атрофида, шунингдек, бошқа аҳоли пунктларида — ўзларига бириктирилган ҳудудлар бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқда ташкилотлар;
ташкилотларнинг ҳудудларида — ер эгалари;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида — Автомобиль йўллари қўмитаси ташкилотлари;
умумий фойдаланишдаги темир йўллар бўйларида — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ташкилотлари;
дарё, сой, ирмоқ, канал, коллектор-дренаж тармоқлари ва ариқлар бўйларида — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва сув хўжалиги органлари;
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
фермер хўжаликлари ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда — мазкур ер эгалари;
захира ерларда — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади.
(9-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
шаҳарлар ва туманлар марказларидаги кўчаларда ҳамда захира ерларда — бириктирилганлигига мувофиқ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
бошқа аҳоли пунктларида — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уйларни бошқариш органлари;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
ташкилотларнинг ҳудудларида — ер эгалари;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида — Автомобиль йўллари қўмитаси ташкилотлари;
умумий фойдаланишдаги темир йўллар бўйларида — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ташкилотлари;
дарё, сой, ирмоқ, канал, коллектор-дренаж тармоқлари ва ариқлар бўйларида — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва сув хўжалиги органлари;
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
фермер хўжалиги ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда — ер эгалари томонидан амалга оширилади.
Буташдан ҳосил бўладиган шох-шаббаларни олиб чиқиб кетиш ушбу ишларни бажарган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
11. Турли зараркунанда ва касалликлар таъсирида зарарланган ёки касалликларга чалинган дарахтлар ва буталарга кимёвий ва биологик ишлов бериш:
шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ҳамда захира ерларда — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
қолган ҳудудларда эса ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ташкилотлар томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда амалга оширилади.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
12. Ер участкаларининг мулкдорлари, ер эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари, шунингдек, ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ташкилотлар ўзларига тегишли ёки бириктирилган ҳудудлардаги дарахт ва буталарни парвариш қилиш ва уларнинг муҳофазасини таъминлашлари шарт.
3-боб. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни хатловдан ўтказиш
13. Дарахтларни хатловдан ўтказиш статистик ҳисоботларни тузишда фойдаланиш учун маълумотлар олиш, кўкаламзорлаштиришни ривожлантириш, янги объектларни қуриш ва мавжуд объектларда реконструкция ишларини режалаштириш, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ландшафт-архитектура объектларини қайта тиклаш, реконструкция қилиш ва фойдаланиш, уларнинг сақланиши ва ҳолати учун жавобгар шахсларни аниқлаш мақсадида ўтказилади.
14. Хатлов натижасида дарахтларнинг сони, тури, ҳолати, ёши, географик жойлашуви ва бошқа параметрлари ҳисобга олиниб, уларнинг реестрлари шакллантирилади.
15. Хатлов ҳар йили ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схема асосида ўтказилади. Бунда янги экилган дарахтларни бириктириш бўйича қўшимча хатловлар амалга оширилиши мумкин.
16. Хатловни ўтказиш учун ҳар бир ҳудудда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорлари қабул қилинади. Ушбу қарорларда дарахтлар хатловини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) таркиби, хатловни ўтказиш вақти ва натижаларини тақдим этиш муддатлари белгиланади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси) ҳудудий бўлинмалари ишчи гуруҳларнинг ишчи органи ҳисобланади.
Ишчи гуруҳ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда ўзларига тегишли ёки бириктирилган ҳудудларда тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат таркибда шакллантирилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
17. Ишчи гуруҳ томонидан шаҳарлар, туманлар ва бошқа аҳоли пунктлари, темир йўл ва автомобиль йўллари ҳамда табиий ва сунъий сув ҳавзаларининг хариталари ёки схемалари асосида хатлов ўтказиладиган участкалар ва уларга масъуллар белгиланади.
дарахтлар реестрини шакллантириш ва Экология қўмитасига умумлаштириш учун тақдим этиш;
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уйлар мулкдорлари эгалигидаги бино ва иншоотларга туташ (чегарадош) бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган ёки шаҳарсозлик фаолияти натижасида шаклланган янги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга мўлжалланган ер участкаларини, шунингдек, уларда жойлашган дарахт ва буталарни аниқлаш, туташ ер участкалари чегараларини белгилаш, уларни ушбу Низомнинг 28-бандига мувофиқ ажратиб бериш бўйича (дарахтлар жойлашуви схемаси (харитаси) илова қилинган ҳолда) таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш.
19. Хатлов ишлари аҳоли яшаш пунктларида, темир йўл ва автомобиль йўллари, табиий ва сунъий сув ҳавзалари бўйларида, фермер хўжаликлари ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда, захира ерларда ҳамда ташкилотлар ҳудудларида олиб борилади.
20. Хатлов қуйидаги уч босқичда амалга оширилади:
ишчи гуруҳ томонидан жойига чиққан ҳолда дарахтларни ҳисобга олиш ҳамда уларни журналда ёки рақамлаштириш йўли билан қайд этиш;
қайд этилган маълумотларни қайта ишлаш, умумлаштириш ва ушбу Низомга 3-иловада келтирилган Дарахтлар реестрига киритиш;
21. Хатлов ишлари Экология қўмитаси, Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги ҳамда Фанлар академияси томонидан ишлаб чиқилган дарахтларни хатловдан ўтказиш бўйича методик қўлланма асосида амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
22. Янги (жорий йилда) экилган дарахтлар сони ва тури тўғрисидаги маълумотлар барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Экология қўмитаси томонидан белгиланадиган шакл асосида ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунига қадар Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига мажбурий тартибда тақдим этиб борилади ҳамда экилган дарахтлар қиймати, тури ва сонига қараб бухгалтерия қоидаларига биноан тегишлилигича балансга олинади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
23. Хатлов ўтказишда юз ёшдан ошган дарахтлар аниқланганда, уларни табиат ёдгорликлари сифатида муҳофазага олиш учун алоҳида реестр юритилади.
Ушбу дарахтларни табиат ёдгорлиги деб эълон қилиш «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ амалга оширилади.
24. Табиат ёдгорлиги деб эълон қилинган дарахтларни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ер эгалари билан биргаликда ушбу дарахтларнинг атрофи танасидан бир метрдан кам бўлмаган масофада ва баландлиги бир метр йигирма сантиметр бўлган металл панжара билан ўралишини таъминлаши керак.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Шунингдек, ушбу дарахтлар тўғрисидаги давлат тили, рус ва инглиз тилларидаги (дарахтнинг номи, унинг ёши, реестр рақами, жойлашган манзили) маълумотни ўз ичига олган ёрлиқ металл панжарага осиб қўйилиши зарур.
25. Хатлов якунлари бўйича шакллантирилган дарахтлар реестри маълумотлари ишчи гуруҳ томонидан республикада ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш учун Экология қўмитасига юборилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
26. «Яшил макон» платформаси:
янги экилган дарахтларни бириктириш бўйича ҳар йили ўтказиладиган қўшимча хатловлар;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунига қадар Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига мажбурий тартибда тақдим этиб бориладиган, янги экилган дарахтлар сони ва тури тўғрисидаги маълумотлар;
(26-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
дарахтларни кесиш, шу жумладан, санитария мақсадида кесиш учун берилган рухсатномалар;
дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ва кўчириш бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлар асосида мунтазам равишда янгилаб борилади.
«Яшил макон» платформаси маълумотларидан келгусида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш учун дарахтлар мавжуд участкаларда лойиҳалаштириш, давлат экологик экспертизасини ўтказиш ва бошқа ишларни олиб бориш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар бепул фойдаланишлари мумкин.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида жойлашган ҳамда бўш турган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга мўлжалланган ер участкалари хатловдан ўтказилишини ташкил этиш;
хатлов натижаларига мувофиқ тегишли ер участкаларини давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда кўп квартирали уйлар мулкдорларига белгиланган талаблар асосида доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб бериш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этиш;
аҳоли пунктларидаги қаровсиз қолган дарахтларни хатловдан ўтказиш, уларни бино ва иншоотларнинг мулкдорлари ёки фойдаланувчиларига туташ ҳудудлардан келиб чиққан ҳолда бириктириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этиш.
Дарахтларни бириктириш бўйича таклифларга дарахт жойлашуви схемаси (харитаси), маҳаллий давлат ҳокимияти органининг дарахтларни бириктириш тўғрисида тегишли қарори лойиҳаси ҳамда фото материаллар илова қилинади.
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий органлари, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда аҳоли пунктларида қаровсиз қолган дарахтларни сақлаш ва парвариш қилиш, «Яшил боғлар» ва «Яшил жамоат парклари»ни кўкаламзорлаштириш, шу жумладан, улар ҳудудларида дарахтларни экиш, сақлаш ва парвариш қилиш ишларига «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган ҳамда ишсиз шахслар мавжуд бўлганда ҳар бир маҳалладан камида биттадан фуқаро жалб қилиниши мумкин.
Ушбу фуқароларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
28. Дарахтларни бириктириш:
а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан:
бино ва иншоотларга туташ (чегарадош) бўлган ер участкаларини;
аҳоли пунктларида жойлашган ҳамда бўш турган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга мўлжалланган ер участкаларини;
шаҳарсозлик фаолияти натижасида шаклланган янги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга мўлжалланган ер участкаларини тегишли давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уйлар мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда ажратиб бериш;
б) мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган ташкилотлардан бошқа юридик шахслар — аҳоли пунктидаги бинолар ва иншоотларнинг мулкдорлари ёки улардан фойдаланувчилар, шу жумладан, ижарага олувчиларга ер участкаларини ажратмаган ҳолда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг дарахтларни бириктириш тўғрисидаги тегишли қарорлари билан амалга оширилади. Бунда дарахтларни бириктириш юридик шахсларнинг розилиги асосида Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан кенг тарғибот ва ташвиқот тадбирларини ташкил этиш доирасида амалга оширилади.
(28-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
29. Ушбу Низомнинг 28-бандига асосан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган ер участкаларидаги мавжуд дарахтлар ёки юридик шахсларга ер участкаларини ажратмаган ҳолда бириктириб берилган дарахтлар бўйича Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кўп квартирали уйлар мулкдорлари ва бошқа юридик шахсларга дарахтлар реестридан электрон шаклда кўчирмалар берилади.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
Дарахтлар реестридан кўчирма икки нусхада тузилади ва Экология қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг масъул ходими ҳамда дарахтлар реестридан кўчирмани қабул қилиб олувчи ташкилот раҳбари ёки унинг ишончли вакили томонидан имзоланади.
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
Дарахтлар реестридан кўчирманинг бир нусхаси Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмасида, иккинчи нусхаси тегишли ташкилотда сақланади.
(29-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
Дарахтлар реестридан кўчирма янги экилган, рухсатномалар асосида кесилган, қонунга хилоф равишда кесилган, кундаков қилинган, йўқ қилинган, шунингдек, кўчириб ўтказилган дарахтлар тўғрисидаги маълумотлар асосида янгилаб борилади.
Дарахтлар реестридан берилган кўчирма мазкур дарахтлар ва улар жойлашган ер участкаларига нисбатан ҳеч қандай ҳуқуқни келтириб чиқармайди.
30. Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси зарур ҳолларда ушбу Низомнинг 28-бандига асосан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган ер участкаларидаги дарахтларни парвариш қилиш ҳамда суғориш юзасидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уйлар мулкдорларига мажбурий кўрсатмалар киритади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
5-боб. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш, кўчириб ўтказиш ёки компенсациявий экиш тартиби
31. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга санитария мақсадларида, шунингдек, бинолар, иншоотлар ва коммуникацияларни қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ ҳолатларда йўл қўйилади, бундан ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навлари мустасно.
Дарахтлар ва буталарни кесиш, кўчириб ўтказиш тўлов асосида амалга оширилади, бундан санитария мақсадида кесиш ҳоллари мустасно.
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
311. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар танасининг бир қисми ва (ёки) таг қисмидан (қуриган ва касалланган дарахтлар) санитария мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаларида ташкил этилган комиссияларнинг қарорларига мувофиқ тўловларсиз рухсатнома асосида кесилади. Бунда ушбу комиссиялар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаларининг малакали мутахассисларидан иборат етти кишилик таркибда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.
Дарахтлар ва буталарнинг шохларини санитария мақсадида кесиш ёки буташга рухсатнома талаб этилмайди.
(311-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
32. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш, кўчириб ўтказиш учун рухсатнома бериш (олиш) Вазирлар Маҳкамасининг «Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда:
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
а) Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари юридик ва жисмоний шахслар томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим этилган аризани кўриб чиқиш муддати давомида:
(32-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
ҳужжатларни текширади;
заруратга кўра бошқа давлат органларида мавжуд, қарор қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни «Лицензия» АТ орқали мустақил равишда олади;
дарахтлар ва буталар ҳолатини жойига чиқиб ўрганади;
дарахтлар ва буталарни кесиш, кўчириб ўтказиш бўйича жамоатчилик эшитувини амалга оширади ва унинг хулосасини шакллантиради;
(32-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
дарахтлар ва буталарни сақлаб қолиш имкониятларини, шу жумладан, кўчириб ўтказиш масаласини кўриб чиқади ҳамда кўчириб ўтказиладиган дарахтлар ва буталарнинг сони, тури, муддатлари ва кўчириш жойини аниқлайди;
сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган тақдирда, кесилиши лозим бўлган дарахтлар ва буталар сонини белгилайди ҳамда компенсациявий экиладиган дарахтлар ва буталарнинг сони, тури ҳамда экиш муддати ва жойини аниқлайди.
б) юридик ва жисмоний шахсларга ҳар бир кесилган дарахт ва бута учун компенсация тарзида қимматлилиги жиҳатидан кесилган дарахт ва буталардан кам бўлмаган йирик ўлчамли (дарахт — 5 йиллик, бута — 3 йиллик) 10 туп кўчатни экиш ҳамда камида икки йил давомида парвариш қилиш бўйича қўшимча мажбурият юкланади.
Бунда Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан кесилган дарахтлар ва буталарнинг қиймати, улар ўрнига экиладиган кўчат турлари, шунингдек, уларни экиш муддатлари ҳамда жойи кўрсатилган ҳолда мажбурий кўрсатма берилади.
Дарахт ва буталарни кесиш учун рухсатнома берилгани учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириладиган йиғимни тўлагани юридик ва жисмоний шахсларни компенсация тарзида экиш ҳамда парвариш қилиш мажбуриятидан озод қилмайди.
Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган ҳаракатларни амалга ошириш учун ўз ходимлари ёки бошқа экспертлар, шу жумладан, дарахтларнинг ҳолатини баҳолаш мақсадида дендрология бўйича мутахассисларни жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳлар ташкил этиши мумкин.
(32-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган ҳаракатларни амалга ошириш учун ўз ходимлари ёки бошқа экспертлар, шу жумладан, дарахтларнинг ҳолатини баҳолаш мақсадида дендрология бўйича мутахассисларни жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳлар ташкил этиши мумкин.
(32-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
33. Дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказиш ишлари Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари назорати остида ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ёки ушбу ер участкаларида лойиҳаларни амалга оширувчи буюртмачи ташкилот томонидан амалга оширилади. Бунда:
тегишли юридик ва жисмоний шахслар Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ёки ижарачиларига, шунингдек, бошқа манфаатдор шахсларга дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказишдан камида уч кун олдин унда иштирок этувчи вакиллар иштирокини таъминлаш юзасидан ёзма равишда хабар беради;
ёзма хабарномани олган манфаатдор шахслар дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказиш ишларида ўз вакиллари иштирокини таъминлайди;
кўчириб ўтказиш санаси, жойи (манзил ва жойининг контурлари) дарахтлар ва буталар сони, тури, кўчириб ўтказишнинг сабаби, ушбу жараёнда иштирок этган шахслар тўғрисидаги (Ф.И.О., ташкилот номи) маълумотлар кўрсатилган ҳамда фото материаллар илова қилинган ҳолда бир нусхада далолатнома тузилади ва иштирок этувчилар томонидан имзоланади;
далолатномада масъул шахсларнинг рухсатнома асосида кўчириб ўтказилган дарахт ва буталарни камида ўч йил давомида парвариш қилиш мажбурияти қайд этилади.
Кўчириб ўтказиш далолатномасининг асл нусхаси Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларида уч йилгача сақланади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
34. Компенсация ёки мажбурият тарзида экиладиган дарахт ва буталар учун ер участкалари Экология қўмитаси томонидан ҳудудларда ташкил этилган «Яшил боғлар» ва «Яшил жамоат парклари», дарахт ва буталар билан қопланмаган ўрмон фонди ерлари, шунингдек, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш учун мўлжалланган бошқа ҳудудлардан белгиланади.
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Компенсациявий экиш ишлари Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари, ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ёки ижарачилари иштирокида амалга оширилади. Бунда:
(34-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари компенсациявий экиш учун масъул шахсларга, ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ёки ижарачиларига, шунингдек, бошқа манфаатдор шахсларга дарахтлар ва буталарни компенсациявий экишдан камида уч кун олдин унда иштирок этувчи вакиллар иштирокини таъминлаш юзасидан ёзма равишда хабар беради;
(34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
компенсациявий экиш учун масъул шахслар ва бошқа манфаатдор шахслар дарахтлар ва буталарни компенсациявий экиш ишларида ўз вакиллари иштирокини таъминлайди;
компенсациявий экиш санаси, жойи (манзил ва жойининг контурлари) дарахтлар ва буталар сони, тури, ёши, компенсациявий экиш сабаблари (асослари), компенсациявий экишда иштирок этган жисмоний ёки юридик шахслар тўғрисидаги (Ф.И.О., ташкилот номи) маълумотлар кўрсатилган ҳамда фото материаллар илова қилинган ҳолда бир нусхада далолатнома тузилади ва иштирок этувчилар томонидан имзоланади. Далолатномада масъул шахсларнинг компенсациявий экилган кўчатларни камида икки йил давомида парвариш қилиш мажбурияти қайд этилади.
Компенсациявий экиш далолатномасининг асл нусхаси Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларида уч йилгача сақланади.
(34-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
Компенсациявий экиш ишларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, жамоатчилик экологик назоратининг инспекторлари ҳамда бошқа шахслар иштирок этиши мумкин.
341. Компенсация ёки мажбурият тарзида дарахт ва бута кўчатларини экиш ва парвариш қилиш юклатилган шахслар билан тузилган шартнома асосида Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги тизимидаги давлат ўрмон хўжаликлари — пудрат ташкилотлари томонидан ушбу дарахт ва бута кўчатлари экилиши ҳамда белгиланган муддат давомида парвариш қилиниши мумкин. Бунда:
белгиланган ер участкаларида Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги буюртмачилигида белгиланган тартибда аниқланадиган лойиҳалаштириш ташкилоти ишлаб чиқадиган лойиҳалар асосида дарахт ва бута кўчатлари давлат ўрмон хўжаликлари — пудрат ташкилотлари томонидан экилади ҳамда парвариш қилинади;
лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
компенсация ёки мажбурият тарзида дарахт ва бута кўчатларини экиш ва парвариш қилиш юклатилган шахслар шартнома асосида дарахт ва бута кўчатларини экиш, белгиланган муддат давомида парвариш қилиш харажатларини давлат ўрмон хўжаликлари — пудрат ташкилотларига тўлаб беради.
Дарахт ва бута кўчатлари компенсация ёки мажбурият тарзида рухсатнома асосида ёки ноқонуний тарзда кесилган дарахт ва буталар жойлашган ҳудудда экилади ҳамда парвариш қилинади, бўш ер участкалари мавжуд бўлмаган ҳоллар бундан мустасно.
(341-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
35. Санитария мақсадида дарахтлар ва буталарни кесиш:
қуриётган ёки қуриб қолган;
декоратив хусусиятини йўқотиш натижасида ҳовли, кўча ва бошқа жамоат жойларининг кўринишини бузиб турган;
касалликка чалинган;
касаллик тарқатувчи ҳайвонлар ва ҳашаротларнинг манбаига айланган;
одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф солаётган ҳолатларда амалга оширилади.
36. Санитария мақсадида дарахтлар ва буталарни кесиш:
шаҳарлар ва туманлар марказидаги кўчаларда ҳамда захира ерларда — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари;
(36-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
маҳаллалар ҳудудлари ҳамда кўп квартирали уйлар оралиғи ва атрофида, шу жумладан, кўчалар ва бошқа аҳоли пунктларида — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари, шунингдек, жисмоний шахсларнинг мурожаатига мувофиқ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари;
(36-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
ташкилотларнинг ҳудудларида — ер эгалари;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида — Автомобиль йўллари қўмитасининг ташкилотлари;
умумий фойдаланишдаги темир йўллар бўйларида — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ташкилотлари;
дарё, сой, ирмоқ, канал, зовур ва ариқлар бўйларида — тегишлилиги бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ва сув хўжалиги органлари;
(36-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
фермер хўжаликлари ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда — ер эгалари томонидан амалга оширилади.
37. Кесиш, буташ ва кўчириб ўтказиш ишларида ҳосил бўлган чиқиндиларнинг (шох-шабба, барглар ва бошқа кесиш ишлари қолдиқлари) олиб чиқиб кетилиши, шунингдек, бузилган ерларнинг қайта тикланиши ушбу ишларни амалга оширган масъуллар томонидан бир сутка давомида таъминланиши шарт.
дарахт ва буталарни санитар мақсадида кесиш, шакл бериш ҳамда уларнинг рухсат этилган ўлчамдагиларини кўчириб ўтказиш ишлари япроқ ва игна баргли турлар учун куз мавсумида — ўсимликларнинг вегетация даври якунлангандан бошлаб баҳор мавсумининг 1 апрелига қадар амалга оширилади.
Дарахт ва буталарни кўчириб ўтказиш ишлари, бинолар, иншоотлар ва коммуникацияларни қуриш ёки реконструкция қилиш билан боғлиқ ҳолларда дарахт ва буталарни илдиз тупроғини (коми) сақлаган ҳолда амалга оширилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
6-боб. Дарахтлар ва буталарни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик, йўқ қилганлик ёки кўчириб ўтказганлик учун жавобгарлик
38. Дарахтлар ва буталарнинг ноқонуний кесилиши, кундаков қилиниши, шикастлантирилиши, йўқ қилиниши ёки кўчириб ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Дарахтлар ва буталарни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик, йўқ қилганлик ёки кўчириб ўтказганлик учун айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади ҳамда:
ушбу Низомга 4-иловада белгиланган миқдорларда зарар ҳисобланиб, тегишли тартибда ундирилади;
ноқонуний тайёрланган маҳсулотлар (ёғоч, ўтин ва бошқалар) ҳуқуқбузардан олиб қўйилади;
ҳуқуқбузарга ҳар бир кесилган дарахт ва бута учун қимматлилиги жиҳатидан кесилган дарахт ва буталардан кам бўлмаган (дарахт — 3 йиллик, бута — 2 йиллик) 100 туп кўчатни экиш ҳамда камида уч йил давомида парвариш қилиш бўйича мажбурият юкланади. Бунда Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари мансабдор шахслари ноқонуний кесилган ва (ёки) йўқ қилинган дарахтлар ва буталарнинг қийматини, улар ўрнига экиладиган кўчатларнинг турларини, шунингдек, экиш муддатлари ҳамда жойини белгилаган ҳолда мажбурий кўрсатма беради. Компенсация тарзида экиш ишлари ушбу Низомнинг 34-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(38-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
(38-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
39. Мораторий талабларини бузган қурилиш-пудрат ташкилотларининг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидаги даражаси (рейтинг баҳоси) бир поғона пасайтирилади. Бунда:
даражаси (рейтинг баҳоси) бир поғона пасайтирилган қурилиш-пудрат ташкилотлари бир йил мобайнида даражасини (рейтинг баҳосини) кўтариш имконидан маҳрум бўлади;
даражасини (рейтинг баҳосини) бир поғонага пасайтириш имкони бўлмаган қурилиш-пудрат ташкилотлари бир йил муддатга қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтингидан тўлиқ чиқариб ташланади.
Қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан ҳуқуқбузарлик содир этганлик ҳолати тасдиқланганидан сўнг уч кун муддатда Экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига ушбу қурилиш-пудрат ташкилотларининг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидаги даражасига (рейтинг баҳосига) таъсир кўрсатиш чораларини кўриш юзасидан тақдимнома киритилади.
(39-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тақдимнома тушган кундан бошлаб 10 иш кунида тегишли қурилиш-пудрат ташкилотининг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидаги даражасига таъсир кўрсатиш чораларини қўллайди ва бу тўғрисида Экология қўмитасига расмий ахборот киритади.
(39-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
40. Дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесишдан ҳосил бўлган маҳсулотлар (ёғоч, ўтин ва бошқалар) Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тегишли далолатномани расмийлаштириш орқали қабул қилиб олинади.
(40-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
Ушбу маҳсулотлар (ёғоч, ўтин ва бошқалар) тайёрлов ва савдо ташкилотлари ёки тадбиркорлик субъектлари омборхоналарига вақтинча сақлаш учун жойлаштирилиши мумкин.
Дарахтлар ва буталарни санитария мақсадида ёки ноқонуний кесишдан ҳосил бўлган маҳсулотлар (ёғоч, ўтин ва бошқалар) ўтин сифатида ишлатиш учун «Меҳрибонлик» уйлари, «Ғамхўрлик» марказлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари, шунингдек, таълим ва соғлиқни сақлаш ташкилотларига ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиясига кўра Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга тегишли далолатнома асосида берилади.
(40-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
41. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатномалар бериш, шунингдек, уларни ғайриқонуний кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик, йўқ қилганлик ёки кўчириб ўтказганлик учун ундириладиган маблағлар (зарар ва жарималар) Экология қўмитасининг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасининг ҳисобварағига тушади ва унинг 26 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига ўтказилади.
(41-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
Тут дарахтларини ғайриқонуний равишда кесганлик, шикастлантирганлик ёки йўқ қилганлик учун ундирилган жарималар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига йўналтирилади. Бунда ундирилган жарималарнинг 50 фоизи «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг ҳисобварағига, 26 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг тегишли маҳаллий бюджетларига ўтказилади.
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ҳисобварағига ўтказилган маблағлар, қонунбузарлик содир этилган ҳудудда мақсадли равишда янги тут кўчатларини экишга йўналтирилади. Ушбу маблағларни бошқа мақсадларга, шу жумладан, қарздорликни қоплашга йўналтириш тақиқланади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
42. Ушбу Низом талабларига риоя қилиниши бўйича давлат назорати экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
43. Дарахтлар ва буталарни муҳофаза қилиш, парвариш қилиш, хатловдан ўтказиш, бириктириш, кесиш, кўчириб ўтказиш, экиш ёки компенсациявий экиш устидан жамоатчилик назорати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
44. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш ва парвариш қилиш
Дарахтлар ва буталарни экиш учун жой танлаш ва экиш
1. Аҳоли пунктларида — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уйларни бошқариш органлари.
2. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига бириктирилган йўл ва кўчалар бўйларида — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари.
3. Ташкилотларга тегишли ҳудудларда — ер эгалари.
4. Умумий фойдаланишдаги темир йўллар ва умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Автомобиль йўллари қўмитаси ташкилотлари.
5. Табиий ва сунъий сув оқимлари, сув ҳавзалари ҳамда бошқа сув объектларининг ажратилган минтақаларида — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишган ҳолда сув хўжалиги органлари.
6. Фермер хўжалиги ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда — ер эгалари.
7. Захира ерларда — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари.
Дарахтлар ва буталарни экиш — баҳор ва куз фаслида ёки эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда бошқа фаслларда
2-босқич
Дарахтлар ва буталарни суғориш ва озиқлантириш
1. Шаҳарлар ва туманлар марказларидаги кўчаларда — бириктирилганлигига мувофиқ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқда ташкилотлар.
2. Шаҳарлар ва туманлар марказларидаги ички кўчалар, маҳаллалар ҳудудлари ҳамда кўп қаватли уйлар оралиғи ва атрофида, шунингдек, бошқа аҳоли пунктларида ўзларига бириктирилган ҳудудлар бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқдаги ташкилотлар.
3. Ташкилотларнинг ҳудудларида — ер эгалари.
4. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида — Автомобиль йўллари қўмитаси ташкилотлари.
5. Умумий фойдаланишдаги темир йўллар бўйларида — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ташкилотлари.
6. Дарё, сой, ирмоқ, канал, коллектор-дренаж тармоқлари ва ариқлар бўйларида — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва сув хўжалиги органлари.
7. Фермер хўжаликлари ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда — ер эгалари.
8. Захира ерларда — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари.
Йил давомида
3-босқич
Дарахтлар ва буталарни буташ
1. Шаҳарлар ва туманлар марказларидаги кўчаларда ҳамда захира ерларда — бириктирилганлигига мувофиқ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари.
2. Бошқа аҳоли пунктларида — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уйларни бошқариш органлари.
3. Ташкилотларнинг ҳудудларида — ер эгалари.
4. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида — Автомобиль йўллари қўмитаси ташкилотлари.
5. Умумий фойдаланишдаги темир йўллар бўйларида — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ташкилотлари.
6. Дарё, сой, ирмоқ, канал, зовур ва ариқлар бўйларида — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва сув хўжалиги органлари.
7. Фермер хўжалиги ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда — ер эгалари.
Баҳор фаслида ёки эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда — йил давомида
4-босқич
Турли зараркунанда ва касалликлар таъсирида зарарланган ёки касалликка чалинган дарахт ва буталарга кимёвий ва биологик ишлов бериш
1. Аҳоли пунктларида ҳамда захира ерларда — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари.
2. Ташкилотларнинг ҳудудларида — ер эгалари.
3. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида — Автомобиль йўллари қўмитаси ташкилотлари.
4. Умумий фойдаланишдаги темир йўллар бўйларида — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ташкилотлари.
5. Дарё, сой, ирмоқ, канал, коллектор-дренаж тармоқлари ва ариқлар бўйларида — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва сув хўжалиги органлари.
6. Фермер хўжалиги ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда — ер эгалари.
Йил давомида
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни хатловдан ўтказиш
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
ДАРАХТЛАР РЕЕСТРИ
Реестр рақами
Вилоят
Туман
(шаҳар)
Ташкилот номи
Манзили
(МФЙ, кўча ва бош.)
Дарахт тури
(номланиши)
Дарахтс они
Дарахт ҳолати
(соғлом, касалланган, қуриган)
Дарахт танасининг айланма ўлчами
(1,3 метр баландликда, см)
Дарахт нингёши
(йил)
Жойлашув локацияси
(координаталари)
Дарахтларни рўйхатга олиш рақами
Хатлов далолатномаси рақами ва санаси
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш билан уларга етказилган зарарни ундириш
МИҚДОРЛАРИ
Т/р
Қоидабузарлик турлари
Зарар миқдори (базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентларда)
100 ёшдан кичик
100 ёш ва ундан юқори
кам қийматли
қимматбаҳо
кам қийматли
қимматбаҳо
1.
Кесилган, йўқ қилинган ёки ўсишдан тўхташ даражасигача шикастланган ҳар бир дарахт ва бута учун, тўнкаси олдидаги диаметри (см):
4 гача
1
4
4
8
4,1 — 8
1,5
6
6
12
8,1 — 12
2
10
8
20
12,1 — 16
3
13
12
26
16,1 — 20
5
18
20
36
20,1 — 24
7,5
25
30
50
24,1 — 28
9
35
36
70
28,1 — 32
11,5
45
46
90
32,1 — 36
16,5
55
66
110
36,1 — 40
22
65
88
130
40,1 — 44
26
80
104
160
44,1 — 48
31
95
124
190
48,1 — 52
36
105
144
210
52,1 — 56
41
115
164
230
56,1 — 60
46
135
184
270
60,1 — 64
52,5
145
210
290
64 сантиметрдан ортиқ диаметрнинг ҳар бир сантиметри учун тўлов 0,5 коэффициент миқдорида ошади.
2.
Ноқонуний кесилган:
1 м³ саксовул учун
14
1 м³ черкез, қандим, юлғун ва бошқа ёввойи ҳолда ўсувчи буталар учун
3
3.
Ўсишдан тўхтамайдиган даражасигача шикаст етказилган ҳар бир:
дарахт учун
3
4
4
4
бута учун
1
2
Изоҳ.
Ноқонуний кесилган дарахтларнинг танаси диаметри ер билан туташган жойидан ўлчанади.
Буталарнинг диаметри илдиз бўғзидан ўлчанади.
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий даврида дарахтлар ва буталарга етказилган зарар учун ундириш суммалари икки бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга 14-иловада:
илованинг номидаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида» сўзлари «Давлат ўрмон фонди ерларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентларда ундириш миқдори» устуни номидаги «шунингдек аҳоли яшаш жойлари ва транспорт магистралларининг ўрмон фонди таркибига кирмайдиган дарахт-бутазорлар» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 15-илованинг 9-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
9.
Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:
а) ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик талаб ва шартларига риоя қилиш;
б) ваколатли орган томонидан белгиланган муддатларда ва жойларга рухсатнома асосида кесилган ҳар бир дарахт ва бута учун компенсация тарзида 10 туп қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган, йирик ўлчамли кўчатларини экиш (дарахт — 5 йиллик, бута — 3 йиллик) ҳамда уларни камида икки йил давомида парвариш қилиш.
».
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталардан фойдаланишни тартибга солиш ва улардан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги 43-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2019 йил 27 декабрдаги 1044-сон қарорига илованинг 1-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорининг 266-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарорига 4-илованинг 6-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 557-банди.