Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Eltech Industrial» технопаркини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-15-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2024 й., 07/24/15/0027-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мис ва ноёб металлар хомашёсини қайта ишлашнинг технологик занжирларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 28 июндаги ПҚ-295-сон қарори ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мис ва ноёб металлар хомашёсини қайта ишлашнинг технологик занжирларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 28 июндаги ПҚ-295-сон қарорига мувофиқ Тошкент вилояти Оҳангарон туманида мис ва ноёб металларни қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қаратилган «Eltech Industrial» технопарки (кейинги ўринларда — Технопарк) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-15-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2024 й., 07/24/15/0027-сон)
2. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги таъсисчилигида 2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган 9 нафар штат бирлигидан иборат давлат муассасаси шаклидаги «Eltech Industrial» технопаркини бошқариш дирекцияси» ташкил этилсин ҳамда унинг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-15-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2024 й., 07/24/15/0027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Eltech Industrial» технопаркини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Дирекция) тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-15-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2024 й., 07/24/15/0027-сон)
3. Дирекциянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Технопарк бош режасини ва архитектура-режалаштириш ишларини ишлаб чиқишда буюртмачи сифатида иштирок этиш;
Технопарк ҳудудида жойлаштириладиган инвестиция лойиҳалари учун зарур ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани барпо этиш тўғрисидаги таклифларни шакллантириш;
Технопарк қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, уларнинг реестрини юритиш;
Технопарк ҳудудига бош режага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июндаги ПҚ-5159-сон қарори билан ташкил этилган Мис саноати кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда — Махсус комиссия) қарорига мувофиқ маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириб бориш;
Технопарк иштирокчилари томонидан ишлаб чиқариш қувватларини ўз вақтида ишга тушириши, маҳсулотларни экспорт қилиши, янги иш ўринлари яратиши ҳамда инвестициявий мажбуриятларни бажариши устидан тезкор мониторинг ўрнатиш;
Технопарк ҳудудида жойлаштирилган лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш ва корхоналарнинг тўхтовсиз фаолият юритишини таъминлашда юзага келадиган муаммоли масалаларни ҳал этишда давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда иштирокчиларга кўмаклашиш;
халқаро консультант ва илғор тажрибага эга чет эл компаниясини Технопарк фаолиятини бошқариш учун жалб этиш;
Технопарк ҳудудида мис, ноёб металлар ва бошқа маъданли минерал ресурсларни қайта ишлашнинг кўп поғонали технологик занжирларини ўзлаштириш орқали электротехника, электроника ва бошқа юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича халқаро консультантлар тавсиялари асосида таклифларни ишлаб чиқиш;
Технопарк ҳудудида кон-металлургия ва унга боғлиқ саноат тармоқларида фойдаланиладиган ускуналар ва техникалар, улар учун эҳтиёт ва бутловчи қисмлар, автоматлаштириш воситалари ҳамда бошқа асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича халқаро консультантлар тавсиялари асосида таклифларни ишлаб чиқиш;
Технопарк ҳудудида экология ва меҳнатни муҳофаза қилиш стандартларига жавоб берадиган, энергия самарадор ва «яшил» технологияларни қўллаш асосида инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш таклифини ишлаб чиқиш;
«Ягона дарча» тамойили асосида технопарк иштирокчиларига халқаро стандартларни қўллаш, маҳсулотлар мувофиқлигини баҳолаш ва сертификатлаштириш, маъмурий, логистика, давлат органларидан рухсатномалар олиш ва рўйхатдан ўтишга кўмаклашиш каби хизматларни кўрсатишни ташкил этиш;
Технопарк иштирокчилари ва маҳаллий корхоналар ўртасида ишлаб чиқариш кооперацияси учун қулай шарт-шароит яратиш.
4. Дирекция Технопарк иштирокчиларининг транспорт ва логистика хизматлари харажатларини минималлаштириш мақсадида Технопарк ҳудудида божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини ўз ичига олган замонавий логистика хизматини ташкил этиш чораларини кўрсин.
5. Белгилансинки:
Дирекция ходимлари маҳаллий ва хорижий мутахассислардан иборат бўлган таркибда шакллантирилади;
Дирекцияда фаолият юритадиган маҳаллий мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг «Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг раҳбар ходимлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 6 февралдаги 92-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади;
Молия вазирлиги томонидан Дирекцияни сақлаш харажатлари ва маҳаллий мутахассисларнинг иш ҳақи харажатлари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги талабномасига асосан 2022 йилдаги харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетининг ортиқча даромадлари ҳисобидан ҳамда 2023 йил учун белгиланган тартиб асосида республика бюджетидан молиялаштирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Дирекцияни сақлаш харажатлари ва маҳаллий мутахассисларнинг иш ҳақи харажатлари Давлат активларини бошқариш агентлигининг талабномасига асосан 2025 йилдаги харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетининг ортиқча даромадлари ҳисобидан ҳамда 2026 йил учун белгиланган тартиб асосида республика бюджетидан молиялаштирилади;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
2024 йил ва келгуси йиллар учун Дирекцияни сақлаш харажатлари ва маҳаллий мутахассисларнинг иш ҳақи харажатлари Технопарк ҳудудидаги бино ва иншоотларни ижарага бериш, сотиш, лизингга бериш ёки қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари асосида сотиш (ижарага бериш) бўйича Махсус комиссиянинг қарорига мувофиқ белгиланган тартибда ўтказиладиган аукционлардан олинадиган даромадлар ҳисобидан қопланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2027 йил ва келгуси йиллар учун Дирекцияни сақлаш харажатлари ва маҳаллий мутахассисларнинг иш ҳақи харажатлари Технопарк ҳудудидаги бино ва иншоотлар ҳамда ер участкаларини ижарага бериш, сотиш, лизингга бериш ёки қийматини бўлиб тўлаш шартлари асосида сотиш (ижарага бериш) бўйича Махсус комиссиянинг қарорига мувофиқ белгиланган тартибда ўтказиладиган аукционлардан олинадиган даромадлар ҳисобидан қопланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
6. «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Дирекцияга жалб қилинадиган халқаро экспертлар ва консалтинг компаниясининг хизмат ҳақлари билан боғлиқ харажатларни ҳомийлик хайриялари ҳисобидан молиялаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
7. Тошкент вилояти ҳокимлиги Технопарк бош режаси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш харажатларини Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг тегишли қарорига асосан даромадлар прогнозининг ошириб бажарилиши ва эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан молиялаштирсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Технопарк ҳудудида жойлаштириладиган инвестиция лойиҳалари учун зарур муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини барпо этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни якунига етказсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Геология, кон-металлургия ва мисни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш Лойиҳа офисининг Мис саноати кластери электрон ахборот-интерактив савдо порталида 2023 йил 1 январга қадар кон-металлургия ва мисни қайта ишлаш саноати корхоналари, шу жумладан, Технопарк иштирокчилари учун маҳсулотларни сотиш ва харид қилиш хизмати ишга туширилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2022 йил 1 декабрга қадар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Геология, кон-металлургия ва мисни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш Лойиҳа офисига давлат харидлари электрон тизимининг оператори ҳуқуқини расмийлаштирсин.
11. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси — Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари И.И. Норқулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 19 август,
459-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 августдаги 459-сон қарорига
1-ИЛОВА
«Eltech Industrial» технопаркини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси
ТУЗИЛМАСИ

Директор

Халқаро экспертлар *

Директор ўринбосари

Хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш ва технопарк иштирокчилари билан ишлаш бўлими

3

Бош юрисконсульт

1

Бош бухгалтер

1

Технопарк инфратузилмасини ривожлантириш бўлими

3

Филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш муҳандиси

1

Фарғона филиали

1

Хоразм филиали

1

Ходимларнинг умумий чекланган сони — 13 нафар.
Изоҳ. Дирекцияга жалб этиладиган хорижий экспертларнинг хизмат ҳақлари «Олмалиқ КМК» АЖ маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши тавсия этилган.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 октябрдаги 702-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2024 й., 09/24/702/0851-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 августдаги 459-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Eltech Industrial» технопаркини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси тўғрисида
НИЗОМ
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-15-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2024 й., 07/24/15/0027-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом «Eltech Industrial» технопаркини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси мақомини, асосий вазифаларини, функцияларини, фаолиятини ва ҳисоботини ташкил этиш, шунингдек, функционал мажбуриятлари ҳамда жавобгарлигини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-15-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2024 й., 07/24/15/0027-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дирекция — «Eltech Industrial» технопаркини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-15-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2024 й., 07/24/15/0027-сон)
Муассис — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги;
Махсус комиссия — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июндаги ПҚ-5159-сон қарори билан ташкил этилган Мис саноати кластерини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича махсус комиссия;
Лойиҳа офиси — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Геология, кон-металлургия ва мисни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш Лойиҳа офиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. «Eltech Industrial» технопаркини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Дирекция) оператив бошқарув ҳуқуқи билан ўзига берилган давлат мулки бўлган мулк базасида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилган тижорат ташкилоти ҳисобланади, у ўзига бириктирилган мулкка нисбатан, қонунда белгиланган тартибда, ўз фаолияти мақсадларига, Муассис топшириқларига мувофиқ эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-15-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2024 й., 07/24/15/0027-сон)
4. Дирекция ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, қарорлари ва фармойишлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу Низом доирасида амалга оширади.
5. Дирекция юридик шахс ҳисобланиб, алоҳида мол-мулк, мустақил баланс, банкдаги ҳисобварақларга, шу жумладан, чет эл валютаси ҳисобварақларга, шунингдек, эмблемасига, штампига ва ўз номи давлат тилида ёзилган Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвирланган муҳрга ва бошқа реквизитларга эгалик қилади.
6. Дирекциянинг расмий номи:
а) давлат тилида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
тўлиқ номи — «Eltech Industrial» texnoparkini boshqarish direksiyasi» Davlat muassasasi;
(6-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-15-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2024 й., 07/24/15/0027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қисқартирилган номи — «Eltech Industrial» texnoparkini boshqarish direksiyasi» DM;
(6-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-15-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2024 й., 07/24/15/0027-сон)
б) pyc тилида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
тўлиқ номи — Государственное учреждение «Дирекция по управлению технопарком «Eltech Industrial»;
(6-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-15-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2024 й., 07/24/15/0027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қисқартирилган номи — ГУ «Дирекция по управлению технопарком «Eltech Industrial»;
(6-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-15-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2024 й., 07/24/15/0027-сон)
в) инглиз тилида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
тўлиқ номи — State institution «Directorate for the management of the technopark «Eltech Industrial»;
(6-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-15-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2024 й., 07/24/15/0027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қисқартирилган номи — SI «Directorate for the management of the technopark «Eltech Industrial».
(6-банд «в» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-15-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2024 й., 07/24/15/0027-сон)
7. Дирекция Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳар ҳокимлигига тегишли Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Охунобоев кўчаси, 1-уй манзилида 2024 йил 1 январга қадар текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилади ҳамда келгуси йилларда Технопарк Бош режасига асосан қуриладиган маъмурий биносига жойлаштирилади.
8. Дирекция ўзининг Муассиси билан келишган ҳолда тижорат ташкилотлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг иштирокига рухсат этиладиган тижорат ташкилотларининг иштирокчиси (акциядори, аъзоси) бўлиши мумкин.
9. Дирекция бошқа давлат корхонасининг таъсисчиси бўлиши мумкин эмас.
2-боб. Дирекция фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Дирекциянинг асосий мақсади мис ва ноёб металларни қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган «Eltech Industrial» технопарки (кейинги ўринларда — Технопарк) фаолиятини бошқариш ҳисобланиб, Технопарк иштирокчилари томонидан инвестиция лойиҳаларини тўлиқ ва ўз вақтда бажарилиши, Технопарк ҳудудида ҳуқуқий меъёрларга риоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, Технопарк ҳудудидаги иқтисодий фаолият иштирокчиларига хизмат кўрсатишга ва ушбу Низомда назарда тутилган бошқа ишларнинг бажарилишини таъминлайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-15-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2024 й., 07/24/15/0027-сон)
11. Дирекциянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Eltech Industrial» технопарки қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг реестрини юритиш, уларга тегишли гувоҳномалар бериш;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-15-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2024 й., 07/24/15/0027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда танланган инвесторлар билан «Eltech Industrial» технопарки ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битимлар, «Eltech Industrial» технопарки қатнашчилари билан фаолият кўрсатмай турган корхоналарни ва давлат мулки бўлган мол-мулкни сотиш ҳамда Махсус комиссия билан келишилган ҳолда қонунчиликка мувофиқ ер участкаларидан фойдаланиш тўғрисида шартномалар тузиш;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-15-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2024 й., 07/24/15/0027-сон)
белгиланган тартибда танланган инвесторлар томонидан ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилиш, кейинчалик унинг натижаларини Лойиҳа офисига тақдим этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Eltech Industrial» технопарки ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни излаш ва жалб этиш;
(11-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-15-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2024 й., 07/24/15/0027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Махсус комиссия қарорлари ва «Eltech Industrial» технопаркнинг ишлаб чиқилган бош режаси бўйича маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш;
(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-15-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2024 й., 07/24/15/0027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Eltech Industrial» технопарки ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган объектлардаги кўчмас мулкни Дирекцияга берилган ваколатлар доирасида бошқариш;
(11-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-15-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2024 й., 07/24/15/0027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Eltech Industrial» технопарки қатнашчиларига, шу жумладан, давлат органларида уларнинг манфаатларини ифодалаш йўли билан хизматлар кўрсатиш;
(11-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-15-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2024 й., 07/24/15/0027-сон)
Махсус комиссия ваколатларига кирувчи масалалар бўйича унинг мажлисларида кўриб чиқиш учун материаллар тайёрлаш;
қабул қилинган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда инвестициялаш тўғрисидаги битимларни ҳамда фаолият кўрсатмай турган корхоналарни ва давлат мулки бўлган мол-мулкни сотиш тўғрисидаги шартномаларни бекор қилиш ҳақида Муассис қарорлари асосида судга даъво аризалари билан мурожаат қилиш;
Дирекция фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга ошириш;
мис, ноёб металлар ва бошқа маъданли минерал ресурсларни қайта ишлашнинг кўп поғонали технологик занжирларини ўзлаштириш орқали электротехника, электроника ва бошқа юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
кон-металлургия ва унга боғлиқ саноат тармоқларида фойдаланиладиган ускуналар ва техникалар, улар учун эҳтиёт ва бутловчи қисмлар, автоматлаштириш воситалари ҳамда бошқа асбоб-жиҳозлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Технопарк ҳудудида экологик стандартларга ва меҳнатни муҳофаза қилиш стандартларига жавоб берадиган, энергия самарадор ва «яшил» технологияларни қўллаш асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Технопарк ҳудудида жойлаштириладиган инвестиция лойиҳалари учун зарур ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани барпо этиш;
«Ягона дарча» услубида технопарк иштирокчиларига халқаро стандартларни қўллаш, маҳсулотлар мувофиқлигини баҳолаш ва сертификатлаштириш, маъмурий, логистика, давлат органларидан рухсатномалар олиш ва рўйхатдан ўтишга кўмаклашиш каби хизматларни кўрсатишни ташкил этиш;
Технопарк иштирокчилари ва маҳаллий корхоналар ўртасида ишлаб чиқариш кооперацияси учун қулай шарт-шароит яратиш.
12. Дирекция қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларини ҳам амалга ошириши мумкин.
3-боб. Дирекция фаолиятини бошқариш
13. Дирекция Махсус комиссияга, Муассисга ва Лойиҳа офисига ҳисобдор ҳисобланади.
14. Дирекция фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан Махсус комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Дирекция фаолиятининг мақсади ва йўналишларини белгилаш;
Дирекциянинг Лойиҳа офиси билан келишилган ҳолда Технопарк ҳудудида истиқболли инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш тўғрисидаги таклифини тасдиқлаш;
Технопаркни ривожлантириш бўйича Дирекция фаолияти йўналиши ва стратегик вазифаларни белгилаш;
Технопаркнинг самарали фаолиятини таъминлаш учун ташкилий-техник чора-тадбирларни тасдиқлаш, шунингдек, уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш;
Дирекция фаолияти тўғрисида ҳисоботларни ҳар чоракда бир маротаба эшитиш;
Дирекция директорини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича масалаларни кўриб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Дирекцияни қайта ташкил этиш ёки тугатиш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўриш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Дирекция раҳбари билан меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш бўйича Муассисга тегишли таклифлар киритиш.
Махсус комиссия қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
15. Лойиҳа офиси Дирекция фаолиятига кўмаклашиш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Дирекция томонидан тақдим этилган ҳисоботларни қабул қилиш, уларни таҳлил қилиш;
Дирекцияга Технопарк ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида таклиф ва тавсиялар бериш;
Дирекция фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ва Махсус комиссияга тақдим этиш;
Дирекция ишчилари ва директорининг малакасини оширишни ташкил этиш.
Лойиҳа офиси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.
16. Дирекция фаолиятига раҳбарлик қилиш Махсус комиссия таклифига кўра Муассис томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган директор томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дирекциянинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тасдиқлаш Муассис томонидан амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
17. Директор ижро этувчи орган ҳисобланади.
18. Директор:
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга асосан Дирекция ходимлари меҳнатини муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва тартибларга оид чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва жорий этади;
Лойиҳа офиси билан келишилган ҳолда Технопаркни ривожлантириш бўйича Технопарк ҳудудида истиқболли инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш таклифини ишлаб чиқади;
Дирекция фаолиятининг асосий йўналишларини такомиллаштириш, бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишга оид тадбирларни амалга ошириш бўйича чоралар кўради;
Дирекция номидан ишончномасиз ишлайди, барча ташкилотларда, шу жумладан, чет эл мамлакатларида унинг манфаатларини ҳимоя қилади;
меҳнат шартномасига асосан ходимларни ишга қабул қилади;
ходимлар малакасини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
ходимлар учун мажбурий бўлган буйруқлар ва кўрсатмалар беради;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
19. Директор ўзининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажаришда Дирекция манфаатлари доирасида иш олиб боради ва ўрнатилган тартибда давлат бюджетига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўланадиган барча тўловларнинг ўз вақтида тўланиши, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг амалга оширилиши, меҳнат ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган барча даъволарни қондириш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгардир.
20. Директор қонунчиликда белгиланган тартибда Дирекциянинг ўз маблағларини бошқаради ва амалга оширилган харажатлар юзасидан ҳисоботларни тақдим этиб боради.
21. Директор ўзига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши, шунингдек, Дирекцияга топширилган давлат мулкининг сақланиши ва мақсадли ишлатилиши учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгардир.
4-боб. Дирекция устав фонди шакллантирилиши ва унинг миқдори
22. Дирекциянинг устав жамғармаси қуйидаги маблағлардан шакллантирилади:
республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
Муассис томонидан бериладиган мол-мулк;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган активлар.
23. Дирекциянинг устав фонди 2 000 000 000 (икки миллиард) сўм.
5-боб. Даромадларни шакллантириш тартиби
24. Дирекция даромадлари қуйидагилардан шакллантирилади:
кўрсатилган хизматлардан олинадиган даромадлар;
Технопарк ҳудудида бино ва иншоотларни ижарага бериш, сотиш, лизингга бериш ёки қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари асосида сотиш (ижарага бериш) бўйича Махсус комиссиянинг қарорига мувофиқ белгиланган тартибда ўтказиладиган аукционлардан олинадиган даромадлар;
хорижий ва халқаро молия ташкилотлари грантлари, донорлик маблағлари, ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан.
6-боб. Даромадларни (фойда) тақсимлаш ва зарарни қоплаш тартиби
25. Дирекциянинг соф фойдаси Дирекция ихтиёрида қолади ҳамда Махсус комиссия ва Муассис билан келишилган ҳолда фойдаланилади.
26. Муассис Махсус комиссия билан келишилган ҳолда ўзининг қарорига асосан жисмоний ва юридик шахсларга бериладиган хайрия маблағлари суммасини белгилайди ва уларни тасарруф этиш ҳуқуқини Директорга топширади.
27. Дирекция ўз тасарруфида қоладиган соф фойда ҳисобига, миқдори ва шакллантириш тартиби Муассис томонидан тасдиқланадиган захира жамғармасини, шунингдек, бошқа жамғармаларни белгиланган тартибда ташкил этиши мумкин.
7-боб. Ҳисоботларни тақдим этиш тартиби
28. Ҳисобот даври сўнгида Дирекция ваколатли органларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий ва бошқа ҳисоботларни тақдим этади, шунингдек, ҳужжатларнинг сақланишига ва белгиланган тартибда сақлаш учун давлат идораларига топширишга жавобгар ҳисобланади.
29. Хўжалик юритувчи субъект сифатида Дирекция фаолиятини назорат қилиш Муассис томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
30. Директор ҳар чоракда Муассис ва Лойиҳа офисига Дирекция фаолияти натижалари бўйича ҳисоботларни тақдим этади.
8-боб. Дирекция жавобгарлиги
31. Дирекция ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулк билан жавоб беради. Мол-мулк етарли даражада бўлмаган тақдирда Муассис Дирекция мажбуриятлари бўйича ёрдамчи жавобгарликни ўз зиммасига олади.
32. Дирекция Муассиснинг мажбуриятлари учун жавобгар эмас.
9-боб. Дирекцияни тугатиш ва қайта ташкил этиш
33. Дирекция қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тугатилади ва қайта ташкил этилади.
10-боб. Якунловчи қоидалар
34. Мазкур Низомда тартибга солинмаган муносабатлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади.
35. Ушбу Низомнинг талабларига риоя этилишини назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
36. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2022 й., 09/22/459/0755-сон; 13.01.2024 й., 07/24/15/0027-сон; 25.10.2024 й., 09/24/702/0851-сон; 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)