1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.08 Бошқа нотижорат ташкилотлари;
2.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Алимент тўловлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, алимент тўловлари жамғармаси фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармонининг 20-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида (кейинги ўринларда — Мажбурий ижро бюроси) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда «Алимент тўловлари» жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилганлиги ва унга Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 50 миллиард сўм ажратилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги ПҚ-202-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2025 й., 07/25/202/0541-сон)
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
3. Белгилансинки:
Жамғарма ҳисобидан тўловлар фақат вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздорга нисбатан татбиқ этилади;
Жамғарма фаолиятини бошқариш Мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилади;
Жамғарма томонидан тўловларни тўлаш тартиб-таомиллари устидан қатъий назорат ўрнатиш мақсадида барча амалиётлар Мажбурий ижро бюросининг Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади. Бунда тўловлар ушбу тизим билан интеграция қилинган алимент олувчиларнинг банк карталарига ўтказилади.
4. Жамғарманинг маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини, шу жумладан Жамғарма маблағлари ҳисобидан алимент тўловларидан қарздорлик тўланадиган ҳолатлар ва шахслар тоифасини белгилашни назарда тутувчи Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг:
Мажбурий ижро бюроси тузилмасида умумий штат бирликлари доирасида Молия-режалаштириш бўлимига 1 та штат бирлиги ажратиш;
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишни таъминлаш бўйича самарадорлик ва натижадорлик кўрсаткичларида (KPI) Жамғармадан қопланган алимент маблағларини ундиришни асосий мезонлардан бири сифатида белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
6. Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 30 декабрга қадар:
Жамғармани шакллантириш манбаларини кенгайтириш, шу жумладан ижро ҳужжатлари бўйича ундирилиб, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га йўналтирилаётган маблағларнинг бир қисмини Жамғармага йўналтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифлар киритсин;
Бюронинг Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизимини Молия вазирлигининг Ғазначилиги электрон тизими билан интеграция қилиш чораларини кўрсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 3 август,
427-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 августдаги 427-сон қарорига ИЛОВА
Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (кейинги ўринларда — Бюро) Алимент тўловлари жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, шунингдек унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарманинг мақсади Бюро органлари иш юритувидаги алимент ундириш билан боғлиқ суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжати ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжати билан алимент тўлаш мажбурияти юклатилган шахслардан белгиланган ва ундириш имкони бўлмаган маблағларни ушбу Низомда белгиланган ҳолларда, Жамғарма маблағларидан алимент тўловлари бўйича шаклланган қарздорликни бирйўла тўлаш учун молиялаштириш ҳисобланади.
3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклида ташкил этилади ва Молия вазирлигининг Ғазначилиги ҳисобварағида маблағлари миллий ва чет эл валютасида банк ҳисобварақларида жамланади.
4. Алимент тўловлари жамғармасидан фойдаланиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва сарфлаш
5. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги ПҚ-202-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2025 й., 07/25/202/0541-сон)
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
7. Жамғарма маблағларидан мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилмаган бошқа мақсадлар учун фойдаланиш тақиқланади.
8. Жамғармадан алимент тўловларини қоплаб бериш учун мажбурий ижро ҳаракатини амалга оширган давлат ижрочисининг алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарори асос бўлиб ҳисобланади.
9. Алимент тўловларини қоплаб бериш Бюронинг Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади. Бунда тўловлар ушбу тизим билан интеграция қилинган алимент олувчиларнинг банк карталарига ўтказилади.
10. Бюро Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.
11. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари бюджетга олиб қўйилмайди ва улардан кейинги даврда фойдаланилади.
3-боб. Жамғарма маблағларини ажратиш, уларни қайтариш ва ҳисобдан чиқариш тартиби
12. Вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздордан жиноят ишлари бўйича суддан келиб тушган алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ундириш чоралари кўрилади.
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган барча чоралар натижасиз бўлган тақдирда, давлат ижрочиси томонидан алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда икки иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда тўловларни амалга ошириш учун тизим орқали Жамғармага юборилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 116-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддаси ҳамда Жиноят кодексининг 122-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 7-сонли «Суд ҳужжатларини бажаришдан бўйин товлаш ҳамда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашганлик учун жиноий жавобгарликка доир қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори.
13. Алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилади:
алимент ундириш тўғрисидаги ва жиноят ишлари бўйича суднинг ижро ҳужжати бўйича юритилган ижро иши рақамлари;
алимент тўловлари қоплаб берилиши лозим бўлган жами маблағлар суммаси;
алимент тўловлари қоплаб берилиши лозим бўлган давр;
ундирувчининг банк реквизитлари.
14. Алимент тўловларини қоплаб бериш Жамғарма томонидан алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарор олинган кундан бошлаб икки иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
15.Жамғарма маблағлари алимент тўловларини қоплаб бериш учун етарли бўлмаган тақдирда, алимент тўловлари Жамғармага маблағлар келиб тушган кундан бошлаб қопланади.
Бунда, тўловлар алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарорлар келиб тушган кетма-кетликка мувофиқ амалга оширилади.
16. Давлат ижрочиси жамғармадан қопланган алимент тўловлари бўйича қарздордан маблағларни Жамғармага қайтариш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда ижро ҳаракатларини амалга оширади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 3-боби (Ижро ҳаракатларини амалга оширишнинг умумий шартлари).
17. Қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари бўлмаса ва унинг мол-мулки ёки даромадларини қидириш юзасидан давлат ижрочиси томонидан қонунда йўл қўйиладиган доирада кўрилган барча чоралар натижасиз бўлса, ижро ҳужжати ва ижро иши юритишда тарафни алмаштириш тўғрисидаги қарори «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддасида белгиланган тартибда давлат ижрочисининг қарорига асосан Жамғармага қайтарилади.
18. Давлат ижрочисининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддасига асосан қабул қилинган қарори Жамғарма томонидан қабул қилиниб, икки ой давомида ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали мунтазам равишда мулкий аҳволи ўрганилиб борилади. Мулкий аҳволи ўзгармаган тақдирда қарздорлик Жамғарма томонидан ҳисобдан чиқарилади.
4-боб. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш
19. Жамғармани бошқариш, шу жумладан, Жамғарма жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш, маблағлари тўпланиши ва сарфланишини тезкор бошқариш Бюро томонидан амалга оширилади.
20. Бюро Жамғарманинг жорий фаолиятига раҳбарликни амалга ошириш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
маблағлар ажратишга келиб тушган қарорлар бўйича маълумотлар олиш;
ундирилган ва Жамғармага ўтказиладиган пул маблағларининг амалда келиб тушган суммаси бўйича тижорат банклари ва тегишли ташкилотлардан ахборотлар ҳамда статистика маълумотларини сўраб олиш;
хорижий валютада ҳисобварақлар очиш ва юритиш, белгиланган тартибда улар бўйича тегишли операцияларни амалга ошириш;
Жамғарма бўш маблағларини миллий ва чет эл валютасида Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари депозитларига жойлаштириш, шунингдек, чет эл валютасидаги пул маблағлари бўйича айирбошлаш ва бошқа операцияларни амалга ошириш.
21. Бюро Жамғарманинг жорий фаолиятига раҳбарликни амалга ошириш доирасида қуйидагиларга мажбур:
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритиш, шунингдек, улар бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни шакллантириш;
Жамғарма даромадларини шакллантириш тартибини такомиллаштириш ишларини амалга ошириш.
22. Бюро ҳудудий бошқармалари томонидан ҳар ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан Жамғармага юборилган алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарорлар ва Жамғармага ундирилган маблағлар тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
23. Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисобот ҳар чоракда Бюро томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.
5-боб. Якунловчи қоида
24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Алимент тўловлари жамғармасидан фойдаланиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Давлат ижрочиси
(Мажбурий ижро бюроси масъул ходими)
Вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) қоплаб бериш (бирйўла ундирувчига тўлаб бериш) мақсадида Алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
Зарурат юзага келганда
2-босқич
Давлат ижрочиси
(Мажбурий ижро бюроси масъул ходими)
Алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарорни унга жиноят ишлари бўйича суднинг ижро ҳужжатини илова қилган ҳолда Жамғармага юборади.
Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 2 иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда
3-босқич
Алимент тўловлари жамғармаси
Алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарор асосида алимент тўловлари қоплаб берилади.
Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 2 иш кунидан кечиктирилмаган ҳол?а
4-босқич
Давлат ижрочиси
(Мажбурий ижро бюроси масъул ходими)
Жамғармадан қопланган алимент тўловлари бўйича қарздордан маблағларни Жамғармага қайтариш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда ижро ҳаракатлари амалга оширилади.
Қарздорлик бартараф этилгунга қадар
5-босқич
Давлат ижрочиси
(Мажбурий ижро бюроси масъул ходими)
Қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари бўлмаса ва унинг мол-мулки ёки даромадларини қидириш юзасидан қонунда йўл қўйиладиган доирада кўрилган барча чоралар натижасиз бўлса, ижро ҳужжати ва ижро иши юритишда тарафни алмаштириш тўғрисидаги қарор белгиланган тартибда Жамғармага қайтарилади.
Ундиришни имкони бўлмаган тақдирда
6-босқич
Алимент тўловлари жамғармаси
Ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорнинг мулкий аҳволи ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали мунтазам равишда ўрганиб борилади ҳамда мулкий аҳволи ўзгармаган тақдирда қарздорлик ҳисобдан чиқарилади.
2 ой муддатда
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 09/22/427/0706-сон; 25.06.2025 й., 07/25/202/0541-сон)