1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим;
2.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларида давлат буюртмаси (давлат гранти) асосида кадрлар тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларини бир талаба учун тўғри келадиган ўртача харажат миқдоридан келиб чиқиб молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларига молия йили учун ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажмини аниқлашда қўлланиладиган харажатларнинг базавий нормативлари;
молия йилида харажатларнинг базавий нормативларини қўллаш йўли билан молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасалари учун бюджет маблағлари ҳажмини ҳисоблаш тартиби;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларини молиялаштириш тартиби;
молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларига молия йили учун ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажмини харажатлар сметасида режалаштириш ҳамда молия йили давомида қайта кўриб чиқиш тартиби;
давлат буюртмаси (давлат гранти) асосида таълим олаётган талабаларни ўқитишни молиялаштириш мақсадида буюртмачи ҳамда молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаси ўртасида имзоланадиган намунавий битим лойиҳаси.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Республика олий таълим кенгаши билан биргаликда:
ҳар йили, заруратдан келиб чиқиб, янги ўқув йили бошлангунига қадар, молиявий мустақиллик берилмаган давлат олий таълим муассасалари талабалари учун олий таълим муассасаларида ўқитишнинг ҳақиқий харажатларини инобатга олган ҳолда, таълим шакли ва йўналишлари бўйича тўлов-контракт асосида ўқитиш миқдорларини ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тасдиқлашга киритишни таъминласин;
бир ой муддатда молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасалари томонидан тасдиқланган бюджетдан ташқари тўлов-контракт маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси доирасида харажат моддаларига мустақил равишда тегишли ўзгартиришлар киритишга «УзАСБО» дастурий мажмуаси мослаштирилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда:
халқаро ташкилотлар экспертларини жалб қилган ҳолда олий таълим муассасаларини молиявий соғломлаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича «йўл харита»ларини ишлаб чиқиб, уларнинг олий таълим муассасалари Кузатув кенгашларида тасдиқланишини таъминласин;
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 1 август,
419-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 августдаги 419-сон қарорига ИЛОВА
Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларини бир талаба учун тўғри келадиган ўртача харажат миқдоридан келиб чиқиб молиялаштириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларида давлат буюртмаси (давлат гранти) асосида таълим олаётган талабаларни ўқитиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағларни бакалавриат таълим йўналиши (магистратура мутахассислиги), тури, босқичи ва шаклидан келиб чиқиб, ҳар бир давлат гранти асосидаги ўрин учун сарфланадиган харажатлар нормативини ҳисоблаш методологиясини, ажратилган маблағларни молиялаштириш ҳамда сарфлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом мақсадли маблағлар, шу жумладан талабаларга стипендия тўловлари, олий ўқув юртидан кейинги таълим харажатлари, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган талабалар моддий таъминоти бўйича харажатлар, капитал қўйилмалар харажатлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида ажратиладиган маблағлар миқдорларини аниқлаш учун қўлланилмайди.
3. Харажатларнинг базавий нормативлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларида (кейинги ўринларда — ОТМ) бакалавриат таълим йўналиши (магистратура мутахассислиги)дан келиб чиқиб, давлат гранти асосидаги ҳар бир ўрин учун ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажмини ҳисоблаш мақсадида қўлланилади.
4. Вазирлик ва идоралар ўз бўйсунувидаги ОТМ учун ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажмини харажатларнинг базавий нормативларини қўллаш йўли билан ҳисоблаб, навбатдаги молия йили учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланган маблағлар доирасида тақсимлайди.
5. Молия йили учун ОТМга ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажмини аниқлашда қуйидаги харажатларнинг базавий нормативлари қўлланилади:
а) профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлари, шу жумладан соатбай тўловлар, ягона ижтимоий тўлов ҳамда иш ҳақига тенглаштирилган бошқа турдаги тўловларни ўз ичига олувчи бир нафар талабани ўқитиш учун жорий харажатларнинг базавий нормативлари;
б) бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлари ҳамда иш ҳақига тенглаштирилган тўловларни ўз ичига олувчи бир нафар талабани ўқитиш учун жорий харажатларнинг базавий нормативлари;
в) ОТМни сақлаш билан боғлиқ бошқа жорий харажатлар (коммунал хизматлар, фойдаланиш ва ўқитиш харажатлари, жорий таъмирлаш, чиқимга оид материаллар ва кам баҳоли инвентарлар ва бошқа харажатлар) ҳамда асосий активларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг базавий нормативлари.
6. Мазкур Низомнинг 5-банди «а» кичик бандида келтирилган базавий нормативлар бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари (тиббиёт олий таълим муассасаларида клиник ординатура мутахассисликлари ҳам қўшилади) бўйича алоҳида ушбу Низомга 1-иловада келтирилган жадвал асосида аниқланади.
7. Мазкур низомнинг 5-банди «б» кичик бандида келтирилган базавий нормативлар миқдори мазкур Низомнинг 5-банди «а» кичик бандида келтирилган базавий нормативларга мувофиқ ҳисобланган ОТМ учун жами сумманинг йиғиндисига нисбатан 20 фоиз миқдорида белгиланади.
8. Мазкур Низомнинг 5-банди «в» кичик бандида келтирилган базавий нормативлар миқдори мазкур Низомнинг 5-банди «а» ва «б» кичик бандларида келтирилган базавий нормативларга мувофиқ ҳисобланган ОТМ учун жами сумманинг йиғиндисига нисбатан 10 фоиз миқдорида белгиланади.
2-боб. Харажатларнинг базавий нормативларини қўллаш йўли билан олий таълим муассасаси учун бюджет маблағлари ҳажмини ҳисоблаш
9. ОТМга ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажмининг ҳисоби қуйидаги формула асосида амалга оширилади:
БМҲ — ОТМга жорий молия йили учун ажратиладиган жами бюджет маблағлари ҳажми;
i — бакалавриат бўйича таълим соҳалари ва йўналишлари ҳамда магистратура (клиник ординатура) мутахассисликлари номи;
БНХi — i бакалавриат таълим йўналиши бўйича профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш билан боғлиқ харажатларини ўз ичига олувчи бир нафар талаба учун харажатларнинг базавий нормативи;
ОНХi — i клиник ординатура мутахассислиги бўйича профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш билан боғлиқ харажатларини ўз ичига олувчи бир нафар талаба учун харажатларнинг базавий нормативи;
ШНХ — ОТМнинг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш билан боғлиқ харажатларини ўз ичига олувчи бир нафар талаба учун харажатларнинг базавий нормативи;
БСНХ — бошқа сақлаш харажатлари ҳамда асосий активларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш учун ажратиладиган харажатларнинг базавий нормативи;
NБ-i, NM-i ва NО-i — i бакалавриат таълим йўналиши (магистратура мутахассислиги) бўйича ўртача йиллик талабалар сони (Б-бакалавр, М-магистр, О-клиник ординатор).
Бунда, ОТМда таълим бакалавриат йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича талабаларнинг ўртача йиллик сони — молия йилида режалаштириладиган талабалар сонининг ўзгаришини инобатга олган ҳолда аниқланади (битирув ва қабул ўртасидаги фарқ) ва қуйидаги формула асосида ҳисобланади (ўртача йиллик кўрсаткичларни ҳисоблашда сиртқи таълим шакли талабалари учун 0,1 коэффициент, тўлиқ бўлмаган таълим гранти таълим шакли талабалари учун 0,5 коэффициент қўлланилади).
(9-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Бунда, талабаларнинг ўртача йиллик сони бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари (тиббиёт олий таълим муассасаларида клиник ординатура мутахассисликлари) бўйича алоҳида-алоҳида ҳисобланади:
N = Тйб + Тқ/3 — Тб/2
Бунда:
N — давлат гранти асосида ўртача йиллик талабалар сони;
Тқ — молия йили давомида талабаларни қабул қилишнинг кутилаётган сони муайян давр учун қабул қилинган қабул кўрсаткичлари (Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг тегишли қарори бўйича);
(9-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Тб — молия йили давомида битирувчи талабаларнинг кутилаётган сони.
3-боб. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан олий таълим муассасасини молиялаштириш тартиби
10. Давлат буюртмасини бажаришни молиялаштириш, мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ «Буюртмачи (вазирлик, идора) ҳамда олий таълим муассасаси ўртасидаги давлат буюртмаси (давлат гранти) асосида таълим олаётган талабаларни ўқитишни молиялаштириш бўйича Намунавий битим»га (кейинги ўринларда — Битим) мувофиқ амалга оширилади.
Бунда, ҳар молия йили учун вазирлик ва идоралар томонидан мазкур Низомда белгиланган тартибда ўз бўйсунувидаги ОТМ учун ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажми ҳисобланганидан сўнг бўйсунуви бўйича тегишли буюртмачи (вазирлик, идора) ва ОТМ ўртасида Битим имзоланади.
11. Битим имзолангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 18-боби ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ОТМ бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасини шакллантиради ва тасдиқлайди.
12. ОТМнинг бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасини тузишда:
а) давлат буюртмаси асосида таълим олаётган талабалар учун базавий нормативларга мувофиқ ҳисобланган бюджет маблағлари миқдори бюджет тизими бюджетлари харажатларининг иқтисодий таснифи бўйича 48 21 190 «Бошқа харажатлар» харажатлар моддасида бир сатрда, йилнинг чораклари ва ойлари кесимида режалаштирилган ҳолда акс эттирилади;
б) мақсадли маблағлар, шу жумладан:
амалдаги стипендиялар миқдорлари ва стипендия билан таъминлаш тартибига мувофиқ тўланадиган стипендия харажатлари;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган ОТМ талабаларининг моддий таъминоти бўйича харажатлари;
олий таълимдан кейинги таълим, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, капитал қўйилмалар харажатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида ажратиладиган бошқа мақсадли маблағлар ОТМнинг бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасида бюджет тизими бюджетлари харажатлари иқтисодий таснифининг тегишли харажат моддалари кесимида акс эттирилади.
13. Давлат буюртмаси асосида таълим олаётган талабалар учун ажратилган маблағлар (мақсадли маблағлар бундан мустасно) ОТМнинг бюджетдан ташқари (тўлов-контракт) маблағлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади ҳамда ОТМнинг бюджетдан ташқари (тўлов-контракт) маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметасининг даромад қисмида алоҳида қаторда акс эттирилади.
Ҳисобот даври охирида маблағларнинг қолдиғи олий таълим муассасасининг ихтиёрида қолдирилади.
14. Бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасида режалаштирилган мақсадли маблағларнинг ишлатилмай қолган қисми молия йили охирида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади, қонунчилик ҳужжатларида алоҳида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 22 ноябрдаги 88-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидалари (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабрь).
15. ОТМнинг бюджетдан ташқари (тўлов-контракт) маблағларини режалаштириш (даромадлар ва харажатлар сметасини тузиш) ва харажатларни амалга ошириш ОТМнинг Кузатув кенгаши томонидан муҳокама қилинган ва тасдиқланган бизнес-режаларига мувофиқ тегишли харажатларни молиялаштиришнинг кетма-кетлиги таъминланган ҳолда амалга оширилади.
Молия йили давомида бюджетдан ташқари (тўлов-контракт) маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришларни киритиш ОТМ томонидан «УзАСБО» дастурий мажмуаси орқали мустақил равишда амалга оширилади.
16. Жорий йил учун ОТМга қабул параметрлари тасдиқлангандан сўнг молия йили бошида ОТМ учун давлат буюртмаси сифатида режалаштирилган грант асосида ўқитиш қабул параметрига зарурат туғилганда (ҳақиқий параметр режалаштирилган параметрдан кам ёки кўп бўлганда) ҳар бир ОТМга давлат гранти асосидаги ўринлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажми қайта кўриб чиқилади ва белгиланган тартибда ўзгартириш киритилади.
Бунда, ОТМнинг ҳар йили 1 ноябрь ҳолатига давлат буюртмаси асосида ўқиётган ўртача йиллик талабалар сонининг жорий йил учун йиллик режалаштирилган ўртача талабалар сонига нисбатан ўзгариши 3 фоиздан юқори бўлган тақдирда, базавий нормативларга мувофиқ ҳисобланган бюджет маблағлари миқдорига тегишли ўзгартириш киритилиши мумкин. Мазкур ўзгаришга қараб буюртмачи ҳамда ОТМ ўртасида имзоланган Битимга қўшимча келишув имзоланади.
Ўртача талабалар сонининг жорий йил учун режалаштирилган талабалар сонига нисбатан ўзгаришлар 3 фоизгача бўлганда, жорий йил учун базавий нормативларга мувофиқ ҳисобланган бюджет маблағлари миқдорлари ўзгартирилмайди.
Ушбу ўзгартиришлар тизимида ОТМ бўлган Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида амалга оширилади.
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ҳамда қарорларига асосан молия йили давомида ходимлар иш ҳақи миқдорлари ошганда, бир нафар талаба учун харажатларнинг базавий нормативлари қолган давр учун қайта кўриб чиқилади ҳамда қўшимча маблағ белгиланган тартибда ажратилади.
18. ОТМнинг бошқа юридик ва жисмоний шахслар олдида юзага келган кредитор қарздорлиги мазкур ОТМнинг ўз маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда қопланади.
4-боб. Якуний қоидалар
19. ОТМнинг базавий нормативларини ҳисоблаб чиқиш ҳамда харажатлар сметасининг тўғри тузилиши ва рўйхатдан ўтказилиши учун тақдим этган ҳисоб-китобларида кўрсатилган барча ишлаб чиқариш кўрсаткичлари (талабалар ва битирувчилар сони, майдони, кубатураси, сарфланаётган коммунал хизматлар бўйича натурал кўрсаткичлар ҳажми ва улар бўйича харажатларнинг тасдиқланган харажатлар сметасига ва паспорт маълумотига, шартномаларга ва ҳоказоларга мослиги)нинг тўғрилиги ва асосланганлиги учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ОТМ раҳбари, бош бухгалтери ва режа-молия бўлими бошлиғи шахсан жавобгар ҳисобланади.
20. Давлат молиявий назорати инспекцияси, вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари ҳамда Кузатув кенгашлари ОТМ томонидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиниши устидан назоратни таъминлайди, тақдим этилган миқдорий кўрсаткичлари, шунингдек, ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг тўғрилиги ва улардан харажатларнинг базавий нормативларини ҳисоблашда фойдаланилиши устидан молиявий назоратни амалга оширади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
22. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларини бир талаба учун тўғри келадиган ўртача харажат миқдоридан келиб чиқиб молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари бўйича профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини ўз ичига олувчи бир нафар талабани ўқитиш учун жорий харажатларнинг базавий нормативларини аниқлаш
ЖАДВАЛИ
Т/р
(i)
Таълим соҳалари ва йўналишлари (мутахассисликлари) номи
Бакалавриат (магистратура, клиник ординатура)
Бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбати*
Профессор-ўқитувчиларнинг ўртача ойлик иш ҳақи**
(минг сўм)
Профессор-ўқитувчилар йиллик иш ҳақи фонди ажратмаси билан
(минг сўм)
Профессор-ўқитувчилар йиллик соатбай фонди ажратмаси билан (4%)
(минг сўм)
Моддий рағбатлантириш жамғармаси ажратмаси билан
(15%)
(минг сўм)
БНХi (МНХi ОНХi)
(минг сўм)
А
1
2
3
4 = ( 3-уст. х 12 ой х 1,12 ) / 2-уст.
5 = 4-уст. х 0,04
6 = 4-уст. х 0,15
7 = 4-уст. + 5-уст. + 6-уст.
Изоҳ.
* Таълим соҳалари ва йўналишлари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбати норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда олинади.
** Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлган катта ўқитувчи лавозимининг, магистратура (клиник ординатура) мутахассислиги бўйича илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган доцент лавозимининг базавий лавозим маошларидан келиб чиқиб белгиланади.
Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларини бир талаба учун тўғри келадиган ўртача харажат миқдоридан келиб чиқиб молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
(кейинги ўринларда — Кадр буюртмачиси) Низом асосида ҳаракат қилувчи ______________________________ __________________________________________ бир тарафдан ҳамда ________________________________
(раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг номи, лавозими)
_____________________________ номидан (кейинги ўринларда — «Ижрочи») Устав асосида ҳаракат қилувчи олий таълим муассасаси ректори ______________________________________ иккинчи тарафдан мутахассис тайёрлаш бўйича мазкур битимни (бундан буён Шартнома деб юритилади) қуйидагилар ҳақида туздилар.
1. Шартнома предмети ва томонларнинг умумий мажбуриятлари
1.1. Ижрочи Кадр буюртмачиси талаблари асосида Давлат таълим стандартларига мувофиқ мазкур шартноманинг иловасига мувофиқ бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича давлат буюртмаси асосида мутахассис кадрлар тайёрлашга оид таълим хизматлари кўрсатиш мажбуриятини олади. 1.2. Кадр буюртмачиси Ижрочига ушбу шартномага асосан белгиланган нормативларга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган давлат буюртмаси (давлат гранти) асосида таълим олаётган талабаларни ўқитиш харажатларини тўлиқ тўлаб беради.
2. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
2.1. Ижрочининг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат: Кадр буюртмачиси билан келишилган ҳолда мустақил равишда давлат таълим стандартлари ҳамда ўқув режаси бўйича ўқитиш жараёнини амалга ошириш; амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда Ижрочининг ички ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш; Кадр буюртмачисидан мазкур Шартноманинг 1,2-бандида назарда тутилган ўқитиш харажатларини тўлиқ тўлаб берилишини талаб қилиш. 2.2. Кадр буюртмачисининг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат: Ижрочидан мазкур Шартноманинг 1.1-бандида назарда тутилган таълим хизматлари талаб даражасида ташкил этилишига оид маълумотларни олиш; таълим хизматларини ташкил этишга оид таклифлар бериш. 2.3. Ижрочининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: мазкур Шартноманинг 1.1-бандида назарда тутилган таълим хизматларини талаб даражасида ташкил этиш ва кўрсатилишини таъминлаш; Кадр буюртмачисининг юридик манзили ёки жойлашган жойи ўзгариши, Молия вазирлиги Ғазначилигидаги шахсий ҳисобварақлари, фаолияти қайта ташкил қилиниши ва тугатилиши тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш; таълим хизматларини кўрсатиш учун молиялаштириш (тасдиқланган харажатлар сметасини)ни Кадр буюртмачисидан қабул қилиш. 2.4. Буюртмачининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: Ижрочи томонидан кўрсатилган таълим хизматлари учун ушбу шартноманинг 1.2-банди асосида белгиланган миқдор ва тартибда ўз вақтида тўловни амалга ошириш; Ижрочи юридик манзили ёки жойлашган жойининг ўзгариши, банк реквизитлари, фаолияти қайта ташкил қилиниши ва тугатилиши тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш; Ижрочига ушбу шартнома бўйича таълим хизматлари кўрсатиш учун молиялаштириш (тасдиқланган харажатлар сметаси)ни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини тақдим этиш.
3. Томонларнинг жавобгарлиги
3.1. Томонлар ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаган ёки маълум даражада бажармаган ҳолларда, улар Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ жавобгар ҳисобланади. 3.2. Томонлар ушбу шартнома бўйича форс-мажор ҳолатлари, шу жумладан амалдаги қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар, мажбуриятларни бажаришга халақит берадиган қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинган ҳолларда, мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгарликдан озод қилинади. Бундай ҳолатлар юзага келганда, ушбу Шартнома шартларини бажара олмайдиган томон мажбуриятни ўн кун ичида бошқа томонга хабардор қилиши ва ушбу шартнома шартларини бажарилиши томонларнинг келишуви билан ўзгартирилиши мумкин. 3.3. Агар таълим хизматлари кўрсатишда камчиликлар аниқланса, шу жумладан таълим дастурининг тўлиқ таъминланмаганлиги (ўқув дастурининг қисмига кўра) аниқланса, Кадр буюртмачиси Ижрочидан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли: таълим хизматларини бепул тақдим этиш; таълим хизматларининг нархларини мос равишда пасайтириш; кўрсатилган таълим хизмати юзасидан камчиликларини бартараф этиш харажатларини қоплаш. 3.4. Кадр буюртмачиси, агар Ижрочи тақдим этилган таълим хизматида нуқсон ёки шартнома шартларига номувофиқлик аниқланса, шартномани бажаришни рад этишга ва етказилган зарарнинг тўлиқ қопланишини талаб қилишга ҳақли.
4. Шартноманинг амал қилиш муддати ва бошқа шартлари
4.1.Ушбу Шартнома уни томонлар имзолаган кундан бошлаб кучга киради ва 20 йил 31 декабргача амал қилади. 4.2. Ушбу шартноманинг амал қилиш муддати тугатилганлиги томонларнинг Шартнома шартларини бузганликлари учун жавобгарликдан озод қилмайди. 4.3. Ушбу Шартнома томонларнинг ёзма равишда келишуви бўйича ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. 4.4. Томонлар ўзаро келишувга биноан ушбу Шартномани муддатидан олдин бекор қилишга ҳақлидирлар. 4.5. Ижрочи, мазкур шартноманинг 4.4.-бандида кўрсатилган ҳолатларга қўшимча равишда, ушбу шартномани исталган вақтда ёзма равишда, Буюртмачини 30 кун олдин хабардор қилиб, бажаришни рад этиш ҳуқуқига эга. 4.6. Шартнома қуйидаги ҳолатларда муддатидан олдин бекор қилинади: Ижрочи фаолияти белгиланган тартибда тугатилганда; Ижрочига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни жорий этиш ёки Ижрочи тўловга қобилиятсиз деб топилганда (банкрот деб эълон қилинганда). 4.7. Томонларнинг ушбу Шартнома шартларини тўлиқ ёки қисман бажармаслиги Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ, шартномани бекор қилиш учун асос бўлади. 4.8. Ижрочи ушбу шартномани муддатидан олдин бекор қилишни талаб қилишга ҳақли. 4.9. Ижрочи ушбу шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ мажбуриятни бажармаган ҳолатларда Буюртмачи ушбу шартномани муддатидан олдин бекор қилишни талаб қилишга ҳақли.
5. Низоларни ҳал қилиш
5.1. Шартнома матнида келтирилмаган масалалар бўйича томонлар ўртасида юзага келадиган барча келишмовчиликлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан музокаралар йўли билан ҳал қилинади. 5.2. Музокаралар пайтида низолар ҳал этилмаган тақдирда келишмовчиликлар суд томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
6. Якуний қоидалар
6.1. Ушбу Шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган 2 нусхада тузилган. 6.2. Томонларнинг номи, манзили, ғазначилик шахсий ҳисобварақлари, почта ва бошқа маълумотлари ўзгариши ҳолатларини иккинчи томонга ўз вақтида маълум қилмаслиги ҳисобига етказилган зарарлар учун жавобгарлик хабар беришни кечиктиришга сабабчи бўлган томон зиммасига юкланади.
7. Томонларнинг юридик манзиллари:
Буюртмачининг реквизитлари:
Вазирлик ва идора раҳбари (вазир, раис, директор)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)