Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон ва «Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сон Фармонлари ҳамда «Капитал бозорини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5073-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти (IOSCO)га кириши тўғрисида» 1998 йил 12 январдаги 16-сон қарорининг номи, 1, 2 ва 4-бандларидаги тегишли сон ва келишикдаги «Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги» сўзлари тегишли сон ва келишикдаги «Молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 2-банддаги «Капитал бозорини ривожлантириш агентлигида (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари «Молия вазирлигида» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Молия вазирлиги билан келишув бўйича Агентлик» сўзлари «Молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Агентлик» сўзи «Молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 7-банднинг учинчи хатбошиси, 21, 34, 35 ва 37-бандлар, 43-банднинг «л» кичик банди ҳамда 46-банднинг учинчи ва ўн биринчи хатбошиларидаги тегишли сон ва келишикдаги «Агентлик» сўзи тегишли сон ва келишикдаги «Молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 31-банднинг тўртинчи хатбошидан «ва Агентлик» сўзлари чиқариб ташлансин.

«

11.

Молия вазирлиги

Бюджет ташкилотларини ва бюджет маблағларидан фойдаланувчиларни тафтиш қилиш ва текширишлар натижалари бўйича Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари даромадига ундирилган растраталар, талон-торож, камомад, ноқонуний харажатлар суммалари, шунингдек тафтиш ва текширишлар натижалари бўйича пахта тозалаш корхоналаридан ундирилган растраталар, талон-торож ва камомад суммалари

8

Акцияларнинг давлат улушидан дивидендлар ўз вақтида бюджетга ўтказилмаганлиги учун жарималар суммаси

Хизматлар кўрсатилганлиги учун божхона йиғимлари ва тўловлари кўринишида келиб тушган тушумлар

2,5

Бюджет сўровини, рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар сметаларини ва штат жадвалларини, шунингдек молиявий ҳисоботни ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиш тартибини бузиш учун жарималар суммаси

100

Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузиш учун жарималар суммаси

100

Тайёрлов ташкилотларининг фоизсиз қарз ажратиш тўғрисида тузилган шартномаларга мувофиқ Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармасининг мақсадли маблағларини қайтариш билан боғлиқ ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки тегишли равишда бажармаганлиги учун жарималар ва пенялар суммаси

100

Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги учун иқтисодий жазолар суммаси

100

»;

а) 37-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига» сўзлари «Молия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 38-банддаги «Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 1-илованинг 17-банди «а» кичик банди олтинчи хатбошидаги «Капитал бозорини ривожлантириш агентлигини» сўзлари «Молия вазирлигини» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 7-банди олтинчи хатбошидаги «Капитал бозорини ривожлантириш агентлигини» сўзлари «Молия вазирлигини» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 25-банднинг биринчи хатбошидаги «божхона ахборот тизими» сўзлари «божхона ахборот тизими ёки унга интеграциялашган ахборот тизимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 36-банднинг «д» кичик банди олтинчи хатбошидаги «ёки қоғоз шаклдаги кузатув ҳужжатларига» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 40-банднинг «г» кичик банди иккинчи хатбошидаги «ёки қоғоз шаклдаги кузатув ҳужжатларига» сўзлари чиқариб ташлансин.
б) изоҳ қисмининг саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
18. Вазирлар Маҳкамасининг «2021 — 2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 29 мартдаги 166-сон қарорига 2-илованинг 21 — 25-позициялари «Масъуллар» устунидаги «Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (А. Назиров),» сўзлари «Молия вазирлиги (О. Исаков)» сўзлари билан алмаштирилсин.

«

V класс

Мажбуриятларни таъминлаш учун ҳаётни суғурталаш

Суғурталанган шахс ушбу ҳодисадан олдин (қарз муддати тугагунига қадар омон қолиш ёки бошқа мажбуриятни тўлиқ бажариш) вафот этган тақдирда суғурталанган шахснинг наф олувчилари ва (ёки) суғурталанган шахснинг мажбуриятлари бўлган шахсга ушбу мажбурият доирасида суғурта суммасини тўлашни таъминлайдиган муайян ҳодиса (қарз муддати тугагунига қадар омон қолиш ёки бошқа мажбуриятни тўлиқ бажариш)да суғурта тўловисиз (суғурта мукофотини қайтармасдан) ҳаётни суғурталаш турларининг мажмуи

VI класс

Узоқ муддатли ихтиёрий пенсия суғуртаси

Суғурталанган шахс томонидан амалга ошириладиган ва суғурталанган шахс пенсия ёшига етганида суғурта шартномасида белгиланган ойлик рента ёки бир марталик тўлов шаклида суғурта суммаларини тўлашни таъминлайдиган ҳаётни суғурталаш турларининг мажмуи

VII класс

Капитални қайтариш билан ҳаётни суғурталаш

Суғурта қилдирувчи қўйилган маблағларнинг қайтмаслик хавфида иштирок этган шартда, тўланган суғурта мукофотлари ва суғурта тўловининг кафолатланган миқдори ва суғурта шартномасида белгиланган тўлов муддати доирасида инвестиция объектини жойлаштириш ва аниқлаш масаласини ечишда суғурта қилдирувчининг иштироки билан ҳаётни суғурталаш турлари мажмуи

»;