1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан фойдаланишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
«Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан фойдаланишга рухсатнома бериш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан фойдаланишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан фойдаланишга рухсатнома бериш талаблари ва шартлари, рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиш;
рухсатнома олиш учун аризани кўриб чиқиш ва рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилиш;
рухсатномани қайта расмийлаштириш, қайта тиклаш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, уни тугатиш ва бекор қилиш;
берилган рухсатномалар реестрини юритиш тартиби.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси Б.В. Гулямов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 28 март,
141-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 мартдаги 141-сон қарорига ИЛОВА
Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан фойдаланишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан (кейинги ўринларда — майдонча) фойдаланишга рухсатнома (кейинги ўринларда — рухсатнома) бериш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
сақлаш пункти — ядровий қурилмалар сирасига кирмайдиган ҳамда ядровий материалларни ва радиоактив моддаларни сақлаш, радиоактив чиқиндиларни сақлаш ёки кўмиб ташлаш учун мўлжалланган стационар объектлар ҳамда иншоотлар;
эксперт ташкилоти — атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза қисми бўйича атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга (кейинги ўринларда — лицензия) эга бўлган юридик шахс;
эксперт — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (кейинги ўринларда — Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси) томонидан рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёхуд уни бекор қилиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш ҳамда тегишли хулоса тайёрлаш учун жалб қилинадиган атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида махсус билимларга эга бўлган жисмоний шахс;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
ядровий қурилмалар — атом электр станциялари, тадқиқот ядро реакторлари, критик ва субкритик ядровий стендлари бўлган иншоотлар ҳамда мажмуалар, ядровий ёқилғидан ва ядровий материаллардан фойдаланиш ҳамда уларни ташиш учун мўлжалланган қурилмалар.
3. Рухсатнома майдончадан бир марта фойдаланиш мақсадида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан берилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси тегишли хулосалар тайёрлаш мақсадида рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш, рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёхуд уни бекор қилиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш учун мазкур соҳада малакали экспертларни ҳам жалб этишга ҳақли.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
4. Рухсатнома мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.
5. Рухсатнома Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
6. Рухсатнома ариза берувчи билан бирга фаолият юритаётган, шунингдек, ариза берувчининг таъсисчиларидан бири ҳисобланган юридик шахсларга нисбатан амал қилмайди.
2-боб. Рухсатномани бериш талаблари ва шартлари
7. Қуйидагилар рухсатномани бериш талаблари ва шартлари ҳисобланади:
ариза берувчи томонидан майдончадан ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига, амалдаги стандартлар, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормаларга, атроф муҳитни, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши;
ариза берувчида ушбу Низомнинг 3-бобида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлиги;
юридик шахс қайта ташкил этилиб, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, ариза берувчи (унинг ҳуқуқий вориси) томонидан қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин етти иш куни мобайнида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасини хабардор қилиш;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
рухсатномани бериш, уни қайта расмийлаштириш, шунингдек, қайта тиклаш учун йиғим суммасини тўлаш.
3-боб. Рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
8. Рухсатнома олиш учун ариза берувчи томонидан Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг (ишнинг) хавфсизлигини асослаш юзасидан қоғоз шаклида уч нусхада ҳужжатлар тўплами;
атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг лойиҳа ҳужжатлари таркибидаги ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг атроф муҳитга радиациявий таъсирини баҳолаш бўйича ҳужжатлар;
9. Ариза берувчидан мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди, рухсатномани бериш тўғрисидаги аризага илова қилинган ҳужжатларда ҳавола қилинган ҳужжатлар, агар бундай ҳужжатлардан умумий фойдаланиши чекланган ва илгари Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига тақдим этилмаган бўлса, бундан мустасно.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
10. Ҳужжатлар Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг масъул ходими томонидан илова қилинган ҳужжатлар билан бирга рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
11. Ариза берувчи нотўғри маълумотлар тақдим этганлиги учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
13. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиш жараёнида атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият хавфсизлигини асослаш юзасидан белгиланган тартибда экспертиза ўтказилишини, шунингдек, жойига чиққан ҳолда ариза берувчи томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган фаолият тури учун шароитларни баҳолашни (текширишни) ташкил этади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига тақдим қилинган ҳужжатларда камчиликлар аниқланганда, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига ўн иш кунидан кам бўлмаган муддат берилади. Бунда аризани кўриб чиқиш муддати тўхтатиб турилади.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Шунингдек, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ариза берувчи томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган фаолият тури учун шароитларни баҳолаш (текшириш) натижаларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун зарур кўрсатмалар беради.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
14. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси хавфсизликни асослаш экспертизаси хулосаси олинган кундан бошлаб ўн иш кунида экспертиза хулосасини қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қарор қабул қилинган санадан бошлаб хавфсизликни асослаш экспертизаси якунланган ҳисобланади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Рухсатномани бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг Ҳайъат кенгаши томонидан ариза берувчи тақдим қилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини баҳолаш (текшириш) натижалари, шунингдек, хавфсизликни асослаш экспертизаси хулосаси асосида қабул қилинади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Қабул қилинган қарор тўғрисида ариза берувчи ёзма равишда уч иш куни ичида хабардор қилинади.
15. Қуйидагилар рухсатномани беришни рад этиш учун асос бўлади:
рухсатномани бериш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги;
ариза берувчининг ушбу Низом 7-бандида кўрсатилган рухсатномани бериш талаблари ва шартларига номувофиқлиги;
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги;
хавфсизликни асослаш экспертизаси натижаси бўйича салбий хулоса берилганлиги;
ариза берувчи томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган фаолият тури учун шароитларни баҳолаш (текшириш) натижалари салбий бўлганлиги.
Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслик сабабли рухсатнома беришни рад этилишига йўл қўйилмайди.
16. Рухсатномани бериш рад этилган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги хабарномада рад этишнинг аниқ сабаблари ҳамда уларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиш учун хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаган муддат кўрсатилиши лозим. Рухсатномани беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
17. Ариза берувчи томонидан рухсатнома беришни рад этишга асос бўлган сабаблар бартараф қилинган тақдирда, ариза берувчининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади (хавфсизликни асослаш экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш муддатлари бундан мустасно).
Ариза берувчининг аризасини қайта кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
18. Ариза берувчининг аризасини қайта кўриб чиқишда, илгари рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги хабарда кўрсатилмаган янги асослар бўйича рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
19. Рухсатнома бериш рад этилганлиги тўғрисидаги хабарда кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
20. Ариза берувчи рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
5-боб. Рухсатномани қайта расмийлаштириш, қайта тиклаш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, уни тугатиш ва бекор қилиш
21. Юридик шахс қайта ташкил этилиб, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, ариза берувчи (унинг ҳуқуқий вориси) қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин етти иш куни мобайнида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига ушбу маълумотларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Рухсатномани қайта расмийлаштириш жараёнида мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
22. Рухсатнома қайта расмийлаштирилгунига қадар ариза берувчи ёки унинг ҳуқуқий вориси ўз фаолиятини Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг ариза қабул қилинганлиги тўғрисидаги белгиси қўйилган аризанинг нусхаси асосида амалга оширади.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Рухсатномани қайта расмийлаштиришда, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси берилган рухсатномалар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси тегишли ҳужжатлар илова қилинган рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда рухсатномани расмийлаштиради.
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
23. Рухсатнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, ариза берувчининг аризасига кўра қайта тикланади.
Бунда янги рухсатнома Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан ариза қабул қилинган кундан бошлаб, шунингдек, рухсатнома яроқсиз ҳолга келиб қолган тақдирда эса, унинг асл нусхаси олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда берилади.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
24. Рухсатномани қайта расмийлаштиришда ва (ёки) қайта тиклашда, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорда йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
25. Рухсатноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
рухсатнома талаблари ҳамда шартларининг бузилганлиги аниқланганда;
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарори рухсатнома олган юридик шахс томонидан бажарилмаганда.
(25-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Рухсатноманинг амал қилиши ўн кунгача муддатга Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан, ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга эса — суд томонидан тўхтатиб турилади.
(25-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори рухсатнома эгасига рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш сабаблари ва қонунчиликнинг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай етказилади.
(25-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Суднинг рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори рухсатнома эгасига қонунчиликда белгиланган муддатларда етказилади.
Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар рухсатнома эгаси томонидан бартараф этиш муддати белгиланиши шарт. Бунда кўрсатилган муддат рухсатнома эгаси рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан беш иш кунидан кам ва олти ойдан кўп бўлмаслиги керак.
Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар рухсатнома эгаси томонидан бартараф этилган тақдирда, рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ёки суд кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида рухсатноманинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.
(25-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Суднинг рухсатноманинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига қонунда белгиланган тартибда етказилади. Бунда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси рухсатноманинг амал қилиши қайта тикланганлиги тўғрисидаги маълумотни ўзининг расмий веб-сайтига бир иш кунидан ошмаган муддатда жойлаштиради.
(25-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Агар Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси рухсатноманинг амал қилишини қайта тиклаш ҳақида ёки қайта тиклашни рад этиш тўғрисида уч иш куни ичида қарор қабул қилмаса, рухсатнома эгаси мазкур муддат ўтгандан сўнг Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасини хабардор қилган ҳолда ўз фаолиятини давом эттириши мумкин.
(25-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Рухсатнома эгаси ушбу бандда назарда тутилган рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатларни Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда, суд рухсатномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(25-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори бўйича белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
(25-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш суд томонидан асоссиз деб топилган тақдирда, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси рухсатнома эгаси олдида кўрилган зарар миқдорида жавобгар бўлади. Бунда суд томонидан рухсатноманинг амал қилиши тўхтатиб турилиши асоссиз деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан рухсатноманинг амал қилиши қайта тикланган деб ҳисобланади.
(25-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Рухсатнома эгаси ўз фаолияти вақтинча тўхтатиб турилган тақдирда, рухсатноманинг амал қилишини олти ойгача муддатга тўхтатиб туриш ҳақида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Агар рухсатнома эгаси рухсатноманинг амал қилиши тўхтатиб турилганидан кейин олти ой ичида рухсатноманинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига ариза билан мурожаат этмаган бўлса, рухсатноманинг амал қилиши тугатилади.
(25-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш тўғрисидаги ахборот тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш куни ичида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши керак.
(25-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
26. Рухсатнома қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
рухсатнома эгаси рухсатномани бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат этганда;
юридик шахс тугатилганда — тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, унинг ўзгартирилиши, шунингдек, янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган юридик шахсда фаолиятнинг айни бир ҳаракатларни (фаолиятни) амалга ошириш учун рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда, қўшиб юборилиши бундан мустасно;
рухсатнома эгаси рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда;
(26-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг рухсатномани бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга хилофлиги аниқланганда;
(26-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
рухсатнома эгаси томонидан рухсатнома талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса;
рухсатнома қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
Рухсатнома ушбу банднинг иккинчи-учинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг қарорига биноан бекор қилинади.
(26-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Рухсатнома талаблари ва шартларини қўпол бузишга қуйидагилар киради:
нохуш ҳодисага, аварияга, инсон саломатлигига ва атроф муҳитга бевосита хавф солишга олиб келадиган ўрнатилган технологик регламентлар, технологик жараёнлар, йўриқномалар ва дастурларни бузиш;
атом энергиясидан фойдаланиш объектларида ишлатиладиган асбоб-ускуналарнинг сифати, келиб чиқиши ва ресурс хусусиятлари тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс этган назорат, синов натижаларини ва бошқа ҳужжатларни қалбакилаштириш;
рухсатнома эгасининг атом энрегиясидан фойдаланиш объектининг хавфсизлиги ҳолатининг ўзгарганлиги тўғрисида нотўғри, тўлиқ бўлмаган ёки ноаниқ маълумотларни тақдим этиши, бундай маълумотларни Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига тақдим этмаслиги ёки ўз вақтида тақдим этмаслиги;
(26-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
атом энергиясидан фойдаланиш объектининг ишчиларини танлаш, тайёрлаш, мустақил ишга қабул қилиш ва ходимларнинг малакасини таъминлаш бўйича белгиланган тартибини бузиш;
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига рухсатнома эгасининг ҳар қандай қайта ташкил этилиши, жойлашган жойи ёки номи ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумотни ўз вақтида тақдим этмаслик.
(26-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Рухсатнома ушбу банднинг тўртинчи — еттинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда суд томонидан бекор қилинади. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси рухсатномани бекор қилиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай рухсатнома эгасига рухсатномани бекор қилиш ҳақида ариза билан судга мурожаат қилиш асосларини қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда етказади.
(26-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Рухсатнома ушбу банднинг еттинчи хатбошида кўрсатилган асосга кўра бекор қилинган тақдирда, рухсатнома берилган санадан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.
Суднинг рухсатномани бекор қилиш тўғрисидаги қарори рухсатнома эгасига ҳамда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига қонунчиликда белгиланган муддатларда етказилади.
(26-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси рухсатномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай, рухсатнома эгасига рухсатномани бекор қилиш асосларини қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда етказади.
(26-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси бекор қилинган рухсатномалар тўғрисидаги ахборотни бир иш куни ичида рухсатномалар реестрига киритади.
(26-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
27. Рухсатноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:
рухсатнома бериш тартиб-таомили бекор қилинганда;
рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаганда;
бажарилиши учун рухсатнома берилган бир марталик ҳаракат бажарилганда;
рухсатнома эгаси томонидан Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига рухсатноманинг амал қилишини олти ойгача тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан илгари мурожаат этилганда, мазкур муддат ичида рухсатноманинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига ариза билан мурожаат қилинмаган тақдирда.
(27-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Рухсатноманинг амал қилиши тугатилган ҳолларда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан рухсатноманинг амал қилиши тугатилганлиги тўғрисида қарор қабул қилиш талаб этилмайди.
(27-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
28. Рухсат этилган фаолиятни амалга ошириш натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиш ёхуд бундай зарар хавфини келтириб чиқариш рухсатноманинг амал қилишини белгиланган тартибда тугатиш учун асос бўлади ва бу рухсатнома бериш талаблари ва шартларининг бир марта қўпол равишда бузилиши ҳисобланади.
29. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси берилган рухсатномалар реестрини юритади ва уларни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
1. Рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.
2. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига ҳужжатларни бевосита ёки почта хизмати орқали ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан электрон шаклда тақдим этади.
Ариза берувчининг хоҳишига кўра
2-босқич
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси
1. Аризага илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғри расмийлаштирилганлиги юзасидан дастлабки баҳолашни амалга оширади.
1. Ариза қабул қилгандан сўнг 10 иш куни мобайнида
2. Ҳужжатларни хавфсизлигини асослаш экспертизасидан ўтказишни, шунингдек, жойига чиққан ҳолда ариза берувчи томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган фаолият тури бўйича шарт-шароитларни баҳолаш (текшириш)ни ташкил этади.
Тасдиқланган техник топшириқда белгиланган муддатларда
4-босқич
Ўзбекистон Республикаси Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси
1. Хавфсизликни асослаш экспертизаси хулосасини қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
1. 10 иш кунида
2. Рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
2. 1 иш кунида
3. Қабул қилинган қарор тўғрисида ариза берувчини ёзма равишда хабардор қилади ва рухсатномани беради.
3. 3 иш кунида
4. Рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ариза берувчига рад этишнинг аниқ сабаблари ва камчиликларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ёзма хабарнома юборади (топширади).
4. 1 иш кунида
5-босқич
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси
Ариза берувчи томонидан рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ариза берувчининг тақдим этган аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда қайта кўриб чиқилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан фойдаланишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
__________________________________________________________________________нинг аризасига асосан
Вазирлар Маҳкамасининг 20___ йил «___»_________даги ____-сон қарори билан тасдиқланган Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан фойдаланишга доир рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ариза берувчига
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан фойдаланишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
1.1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ___________________________________________________________
2. Юридик шахс тўғрисида умумий маълумотлар
2.1. Тўлиқ номи: ______________________________________________________________________________
2.5. Объектнинг Ўзбекистон Республикасидаги жойлашган манзили (агар бир нечта объект мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг жойлашган манзилини шу шаклда мазкур аризага илова тарзида кўрсатиш лозим):
почта индекси:
_____________________________________________
вилоят:
_____________________________________________
шаҳар:
_____________________________________________
туман:
_____________________________________________
кўча:
_____________________________________________
уй рақами:
_____________________________________________
электрон почта манзили:
_____________________________________________
3. Юридик шахснинг фаолияти тўғрисида маълумот
3.1. Фаолиятнинг асосий тури: ____________________________________________________________________________________________
3.2. Ариза берувчи рухсатнома сўраётган фаолият (ҳаракат) тури: ____________________________________________________________________________________________
3.3. Ишчиларнинг тахминий сони: _________________ та.
3.4. Фаолиятни амалга ошириш жойи: _____________________________________________________________
3.5. Фаолиятни амалга ошириш муддати: ___________________________________________________________
4. Юридик шахснинг раҳбарлари ёки уларнинг қонуний вакиллари
4.1. Раҳбар _______ Қонуний вакил ________ (кераклиги «Х» белги билан белгиланади)
4.11. Кўча: ________________________________ 4.12. Уй рақами: _____________________________________
4.13. Хонадон рақами: ______________
алоқа телефони ____________________
__________________________
(иш жойи)
(уяли)
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига берилаётган аризанинг мазмуни
Мен ________________________________________________________________________________________
(раҳбарнинг Ф.И.О. ва юридик шахснинг номи)
___________________________________________________________________________ шуни тасдиқлайман (миз)ки, рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилинаётган ҳужжатлар ва маълумотлар ҳақиқий, рост ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мос келади. Акс ҳолда, ёлғон маълумотлар берганлигим учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўламан (миз). Мазкур аризанинг 3.2. позициясида кўрсатилган фаолият турига рухсатнома беришингизни сўрайман.
2. Ариза кўриб чиқилгани учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат
___________
3. Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдончадан фойдаланишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандига асосан бошқа ҳужжатлар
___________
Ариза бериш санаси 20___ й «___»__________.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг масъул ходими имзоси (электрон имзоси)
_____________________________________________
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2022 й., 09/22/141/0246-сон; 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)