Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 февралдаги «Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-75-сон Фармонига мувофиқ:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
Туризм ва маданий мерос вазирлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Туризм ва маданий мерос вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 84 нафар бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Туризм ва маданий мерос вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг чекланган сони 386 нафар этиб белгилансин.
3. Бош вазир ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазирига:
туризм ва маданий мерос вазири ўринбосарлари ўртасида аниқ вазифалар ва функцияларни тақсимлаш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари]
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, экспертларни маслаҳатчи сифатида жалб қилиш;
зарур ҳолларда, ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида Туризм ва маданий мерос вазирлиги марказий аппарати, шунингдек, тизим ташкилотлари тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари тузилмалари ва низомларини тасдиқлаш, шунингдек, улар бошқарув ходимларининг чекланган сонини белгилаш ҳуқуқи берилсин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) этиб қайта номланади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш]
Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти Давлат бюджети маблағлари, вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
Жамғарма маблағлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, тизим ташкилотлари ходимларини қўшимча рағбатлантиришга йўналтирилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.02.00 Асосий воситаларнинг ҳисоби]
Туризм ва спорт вазирлигининг мол-мулки, шу жумладан автотранспорт воситаларини Туризм ва маданий мерос вазирлигига ўтказишда қайта расмийлаштириш учун тўловлар ундирилмайди;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган, ўзгартирилаётган ва бошқа ташкилотлар тизимига ўтказилаётган ташкилотларга бириктирилган кўчмас мулк объектларига ва бошқа мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар тегишли йиғимлар ва бошқа тўловлар ундирилмаган ҳолда қайта расмийлаштирилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.06.00 Ишга қабул қилишда кафолатлар]
Туризм ва спорт вазирлигининг марказий аппарати ходимларини Туризм ва маданий мерос вазирлигига ишга қабул қилиш Бош вазир ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири томонидан тегишли давлат органлари томонидан илгари амалга оширилган келишувларни, танлов натижаларини инобатга олган ҳолда, мустақил амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи]
Туризм ва маданий мерос вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқлангунга қадар, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда ҳудудий бўлинмалар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 июлдаги 477-сон қарори билан тасдиқланган Туризм ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низомга ва амалдаги тартибга асосан амалга оширилади.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги бир ой муддатда вазирлик тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
5. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг қўшимча манбалари этиб белгилансин:
муассиси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳисобланган корхоналар ва ташкилотлар (кейинги ўринларда — тизим ташкилотлари) ихтиёрида солиқлар ва йиғимлар тўланганидан кейин қоладиган соф фойданинг бир қисми;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.07.00 Аудиторлик фаолиятининг бошқа масалалари]
тизим ташкилотлари фаолиятини текшириш натижалари бўйича Туризм ва маданий мерос вазирлигининг ички аудит хизматлари томонидан аниқланган Давлат бюджети маблағларининг, шунингдек талон-торож, растраталар, камомадлар суммаларининг 50 фоизи;
тизим ташкилотлари фаолиятини текшириш натижалари бўйича Туризм ва маданий мерос вазирлигининг ички аудит хизматлари томонидан аниқланган ҳамда давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари жамғармалар даромадига ундирилган ноқонуний сарфланган бюджет маблағлари, талон-торож, растраталар, камомадлар суммалари;
тизим ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган маблағларнинг 10 фоизи;
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
туризм ва маданий мерос соҳаларидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишдан тушадиган маблағлар;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.06.00 Васийлик ва ҳомийлик]
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
6. Туризм ва маданий мерос вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Давлат бюджетининг 2022 йил учун тасдиқланган бюджет параметрларига ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Маданий мерос агентлиги Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107 б-уй манзили бўйича жойлаштирилсин.
8. Туризм ва маданий мерос вазирлиги:
икки ҳафта муддатда вазирликнинг ҳудудий, таркибий ва қуйи бўлинмалари тўғрисидаги низомлар (уставлар), уларнинг тузилмалари, шунингдек, ходимларнинг лавозим йўриқномалари қайта тасдиқланишини таъминласин;
бир ой муддатда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 18 февраль,
ПҚ-135-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 февралдаги ПҚ-135-сон қарорига 1-ИЛОВА
Туризм ва маданий мерос вазирлигининг ташкилий тузилмаси
Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм ва маданий мерос бош бошқармалари
«Миллий PR-маркази» ДУК
Маданий мерос агентлиги
«Туризм хизматларини сертификатлаш маркази» ДУК
«Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси» давлат муассасаси
Туманлар (шаҳарлар) туризм ва маданий мерос бўлимлари
«Туристларга хизмат кўрсатиш маркази» ДУК
Маданий мерос объектларини асраш ва туризм ҳудудларнинг мастер-режалари бўйича лойиҳалаштириш институти
«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳамда унинг Тошкент филиали
«Бинолардан фойдаланиш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари дирекцияси» ДУК
Туризм ва маданий мерос соҳаларидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари
Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти
«Белдирсой-Чимён-Нанай» халқаро умуммавсумий курортини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси» ДУК
«Ипак йўли» офиси» УК
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 февралдаги ПҚ-135-сон қарорига 2-ИЛОВА
Туризм ва маданий мерос вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси
Вазир
Хорижий маслаҳатчилар
Ёрдамчи
Вазирнинг биринчи ўринбосари
Вазир ўринбосари
Вазир ўринбосари
Матбуот хизмати
2
Инвестицияларни жалб этиш, туризм ва транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси
5
Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бошқармаси
4
Оммавий тадбирларни ташкил этиш бошқармаси
4
Йиғма ахборот-таҳлил, стратегик ривожлантириш ва статистика бошқармаси
5
Туризм хизмат турларини диверсификация қилиш ҳамда кириш (халқаро) туризмни ривожлантириш бошқармаси
4
Туризм ва маданий мерос соҳаларида таълим ва илм-фанни ривожлантириш бошқармаси
4
Туристик зоналар ва туристик кластерларни ривожлантириш, мастер-режаларни ишлаб чиқиш бошқармаси
4
Ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси
4
Молия-иқтисодиёт бошқармаси
1
Методология ва ННТ билан ишлаш бошқармаси
4
Тадбиркорлар билан ишлаш, оилавий меҳмон уйлари, хостеллар ва «туризм қишлоғи»ни ташкил қилишга кўмаклашиш бошқармаси
4
Туризм ва маданий мерос соҳаларини рақамлаштириш бошқармаси
4
Молия-режа ҳамда тушумларни назорат қилиш бўлими
2
Юридик бошқарма
4
Вазир маслаҳатчиси
(маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича)
Туризм инфратузилмаси объектларида санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш ва ахборот марказларини ташкил этиш бўлими
Халқаро алоқалар ва грантларни жалб этиш бошқармаси
4
Девонхона
1
Ташқи туризм бозорини таҳлил қилиш, маркетинг ва PR бўлими
3
Биринчи бўлим
1
Хўжалик ишлари бўлими
1
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 84 нафар, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.
*Маданий мерос агентлигининг Комплаенс назорат ва ички аудит хизмати тугатилиб, штат бирликлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги марказий аппаратига ўтказилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2022 й., 07/22/135/0148-сон; 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)