Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
«Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Қуйидагилар:
Қурилиш соҳасида пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Қурилиш соҳасида лойиҳа-қидирув ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки:
мақсадли дастурларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларни (кейинги ўринларда — объектлар) лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилотларини фақат давлат харидлари электрон тизимининг электрон тендер савдолари платформаси (кейинги ўринларда — платформа) орқали рейтинг кўрсаткичлари асосида аниқланади;
белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳалаштириш топшириғи ва ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича ижобий экспертиза хулосалари олингандан сўнг 3 иш кунида дастлабки манзилли рўйхатни келишиш учун электрон шаклда тақдим этиши ва манзилли рўйхат тасдиқлангандан сўнг 3 иш куни ичида платформада пудратчини аниқлаш бўйича эълонни жойлаштириш буюртмачи томонидан таъминланиши шарт;
тендер савдолари предмети қийматининг камида 20 фоизи миқдоридаги айланма маблағлар бўлиши ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банк кафолатномаси талаби бекор қилинади;
объектнинг бошланғич нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифни таъминлаш кафолат суммасини лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилоти томонидан платформа операторининг ҳисобрақамига ўтказиш ва тендер якунидан сўнг лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилотининг ҳисобрақамига автоматик равишда қайтариш тизими жорий этилади;
харид комиссияси фаолияти бекор қилиниб, унинг функциясини платформа томонидан автоматик равишда амалга оширилади;
қурилиш соҳасидаги давлат харидларини (кейинги ўринларда — харидлар) амалга оширишда умумий ва техник қисмлар бўйича маълумотни тақдим этиш талаб этилмайди;
лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, ихтисослаштирилган профессионал лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилотини жалб этиш тизими яратилади;
давлат буюртмачиси, лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилотининг аффилланганлик хусусияти автоматик равишда текширилади;
харидлар жараёнларида жорий йил учун молиявий мажбуриятлар ҳажми лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилотининг сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажмининг 2 бараваридан ошган оферентлар иштирок этишига йўл қўйилмайди;
йилдан йилга ўтувчи объектлар бўйича молиявий мажбуриятлар ҳажмини ҳисоблашда оферент ютиб олган объектнинг тасдиқланган лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича манзилли рўйхатда назарда тутилган молиявий маблағ билан таъминланган ҳисобот йилида бажариладиган ишлар қийматини инобатга олиш тизими жорий этилади;
мақсадли дастурларга киритилган объектларни рақамлаштириш (идентификация хос рақамини бериш) тизими жорий этилади;
тендер натижалари бўйича ғолиб деб топилган лойиҳа ва пудрат ташкилотлари ишлар (хизматлар) нархининг камида олтмиш фоизини ўз кучи билан бажариши шарт;
объект бўйича тендер ғолиби платформада акцептни тасдиқлагандан сўнг 1 иш кунидан кейин лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси/пудрат шартномаси автоматик тарзда электрон имзоланган ҳисобланади ҳамда тегишли аванс маблағини тўлаш учун асос бўлиб хизмат қилади;
тендер савдоларида белгиланган нарх қатъий нарх ҳисобланади, биринчи молиявий йил мобайнида нархларга ҳамда товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш юзасидан шартномани бажариш муддатига тузатишлар киритишга йўл қўйилмайди, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2022 йил 1 мартга қадар:
Қурилиш вазирлиги — давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тизимини платформада мутасадди идораларнинг маълумотлар базалари билан автоматик тарзда интеграция қилиш имконини берувчи дастурий таъминотни ишлаб чиқади ва жорий этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат статистика қўмитаси — лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ҳамда электрон тендерларни ўтказиш учун зарур бўладиган статистик маълумотлар базасини белгиланган тартибда платформага интеграция қилади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ қўмитаси — объектлар идентификация рақамининг кадастр рақамига мослигини ҳамда оферентларнинг солиқ ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслигини текшириш, шунингдек, пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш имконини берувчи зарур маълумотлар базасини платформага интеграция қилади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги — лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ҳамда электрон тендерларни ўтказиш учун лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилотлари ходимлари сони, маълумоти, мутахассислиги, меҳнат муҳофазаси ташкил этилганлиги ва бошқа зарур маълумотлар базасини платформага интеграция қилади;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси — лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларининг соз автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар базасини платформага интеграция қилади;
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси — лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларининг махсус автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар базасини платформага интеграция қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Молия вазирлиги — платформага эълонни жойлаштириш учун объект бўйича шахсий ғазна ҳисобварағида етарли маблағ мавжудлиги тасдиқланишини ва тендер ғолиби билан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва пудрат шартномаси ғазначилик тизимида автоматик равишда рўйхатдан ўтганлигини ҳамда тендер ғолиби билан автоматик равишда имзоланадиган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва пудрат шартномасига мувофиқ аванс ажратилишини таъминлаш имконини берувчи интеграциялашган дастурни ишга туширади;
(3-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги — лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларининг кўчмас мулки ҳақидаги маълумотлар базасини платформага интеграция қилади;
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси — тендер иштирокчиларига тегишли юк кўтариш кранлари мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар базасини платформага интеграция қилади;
Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — тендер иштирокчиларига берилган халқаро менежмент тизимлари бўйича сертификатларнинг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар базасини платформага интеграция қилади;
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги — платформада ўз таклифини бириктирган оферентлар ва буюртмачи ўртасида аффилланганлик хусусияти мавжудлигини текширади;
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда — объектлар бўйича манзилли рўйхатларни шакллантириш, келишиш ва тасдиқлашнинг автоматлаштирилган электрон тизимини «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими билан интеграция қилади;
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК — комплекс экспертиза натижаси бўйича берилган экспертиза хулосалари тўғрисидаги маълумотлар базасини платформага интеграция қилади;
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси — тендер иштирокчиларининг суд қарори ва бошқа органлар қарорига мувофиқ мулкига қўйилган тақиқлар тўғрисидаги маълумотлар базасини платформага интеграция қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат активларини бошқариш агентлиги — тендер иштирокчиларига нисбатан жорий этилган тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар базасини платформага интеграция қилади;
(3-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Қурилиш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда — «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими ҳамда махсус ахборот портали ўртасида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўяди;
Марказий банкка иштирокчининг хизмат кўрсатувчи банкидан 2-сон картотека қарздорлиги ва «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюросидан муддати ўтган кредит қарздорлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотларни автоматик равишда текшириш имконини берувчи интеграциялашган тизим жорий этилишини таъминлаш тавсия этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Платформа лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилоти тўғрисидаги юқорида кўрсатилган маълумотларни ҳамда Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси электрон маълумотларини лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилотининг электрон ишончномаси (розилиги) асосида олади;
(3-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу бандга мувофиқ платформага электрон шаклда тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳаққонийлиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари жавобгар ҳисобланадилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарорига асосан йигирманчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
4. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда 2-бандда санаб ўтилган мутасадди идоралар томонидан платформа билан интеграциялаштирилган дастурий таъминотлар ишлаб чиқилиши ва ишга туширилишини таъминласин.
5. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
бир ой муддатда объектлар тўғрисидаги маълумотлар платформага интеграция қилинишини таъминласин;
уч ой муддатда объектлар жойлашган манзилни аниқ белгилаш, платформада объектни автоматик равишда аниқлаш ҳамда мақсадли дастурлардаги объектлар бўйича ягона аниқлаш тизимини жорий этиш учун объектлар бўйича кадастр ва пикет рақамлари асосида идентификациялаш тизимини жорий этсин.
6. Қурилиш вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда қўлланиладиган ресурсларнинг нархларини шакллантириш бўйича хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасига тегишли ҳужжат лойиҳасини киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Буюртмачилар томонидан объектнинг ўзига хослигига мувофиқ мослаштириладиган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда пудрат шартномаларининг намуналари Қурилиш вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланиши ва платформага жойлаштирилиши белгилаб қўйилсин.
Объектларни фойдаланишга топшириш бўйича далолатномалар тасдиқланган кундан бошлаб 12 ой кафолат муддати тугагандан сўнг, фойдаланувчи ташкилотнинг асослантирилган эътирози бўлмаган тақдирда, объектларнинг 5 фоизлик кафолат суммасини қурилиш-пудрат ташкилотининг ҳисобрақамига инсон омилисиз автоматик равишда ўтказилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
7. Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 февралдаги 55-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 31 январь,
46-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 январдаги 46-сон қарорига
1-ИЛОВА
(1-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурилиш соҳасида пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом мақсадли дастурларга мувофиқ давлат бюджети маблағлари, Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш борасидаги давлат буюртмачилари томонидан амалга ошириладиган тендер савдолари учун татбиқ этилади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
акцепт — платформа томонидан оферент электрон тендер ғолиби деб белгилангандан сўнг ушбу оферентга тасдиқлаш учун автоматик равишда юбориладиган электрон хабарнома;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
давлат буюртмачиси — давлат харидларини амалга оширувчи давлат органлари ва муассасалари, бюджет ташкилотлари, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар, давлат мақсадли жамғармалари, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармалар;
жорий йил учун молиявий мажбуриятлар ҳажми — оферент томонидан жорий йилда бажариш мажбуриятини олган ишларнинг шартномада кўрсатилган қиймати. Бунда йилдан йилга ўтувчи объектлар бўйича молиявий мажбуриятлар ҳажмини ҳисоблашда, оферент ютиб олган объектнинг тасдиқланган қурилиш-монтаж ишлари бўйича манзилли рўйхатда назарда тутилган ҳисобот йилида бажариладиган ишлар қиймати инобатга олинади;
захирадаги ғолиб — электрон тендер якунига кўра платформа томонидан ғолиб деб эътироф этилган оферентнинг тендер таклифидан кейинги тендер таклифи энг мақбул деб эътироф этилган оферент;
оператор — давлат харидлари субъектларига давлат харидларининг электрон тизимларида харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш билан боғлиқ хизматлар кўрсатувчи, давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган томонидан белгиланадиган махсус ваколатли юридик шахс;
оферент — электрон рейтингда мавжуд бўлган, қурилиш соҳасидаги электрон тендерда қатнашиш ва ғолиб бўлиш мақсадида ўз таклифини платформага электрон шаклда жойлаштирган қурилиш-пудрат ташкилоти;
талабгор — офертаси платформа томонидан рўйхатдан ўтказилгунга қадар эълонда кўрсатилган шартларга мувофиқ электрон тендерда қатнашиш истаги бўлган ҳамда электрон рейтингда мавжуд бўлган қурилиш-пудрат ташкилоти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тендерни ўтказиш бўйича махсус ахборот платформаси — қурилиш соҳасида давлат харидлари амалга оширилиши, харидлар тўғрисидаги эълонлар, харид қилиш тартиб-таомиллари, оферентларнинг таклифлари, харидлар якунлари ҳақидаги ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ахборотлар электрон шаклда жойлаштирилишини ва кўрилишини, шунингдек, пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича тендерларни электрон ўтказилишини таъминловчи веб-сайт ва махсус электрон платформа (кейинги ўринларда — платформа);
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
тендер предмети — лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича ваколатли орган томонидан берилган ижобий комплекс экспертиза хулосаси мавжуд бўлган қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган объект;
тендер таклифи — электрон тендер ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ тендер предметига нисбатан оферентнинг платформа орқали электрон шаклда тақдим этилган таклифи;
тендер таклифини таъминлаш кафолати — тендер предметининг бошланғич нархидан (ҚҚС билан) 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати бўлиб, Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида яхлитланган миқдорда белгиланади;
тендер ташкилотчиси — қурилиш соҳасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш бўйича электрон тендер ҳужжатларининг тўлиқлигини ҳамда мувофиқлигини ўрганиб чиқувчи, эълонни платформага жойлаштирувчи ихтисослаштирилган ташкилот;
электрон тендер — қурилиш соҳасида давлат харидини амалга оширишнинг рақобатли тартиб-таомили воситасида тендер предметининг ижрочисини аниқлашни назарда тутувчи электрон механизм бўлиб, унинг натижасига кўра тендер предмети бўйича энг яхши шартларни таклиф этган оферент ғолиб деб эътироф этилади;
электрон тендер ҳужжатлари — тендер предметининг молиявий, тижорат, ташкилий ва бошқа тавсифлари ҳамда тендерни ташкил этиш шартлари ва ўтказиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги дастлабки ахборотни ўз ичига олувчи, давлат буюртмачиси томонидан тайёрланадиган электрон ҳужжатлар тўплами;
Олдинги таҳрирга қаранг.
эълон — давлат харидларини амалга ошириш усули, талаблари ва шартлари, таклифларни тақдим этиш муддатлари ҳамда тартиби кўрсатилган, махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига давлат буюртмачисининг топшириғига мувофиқ тендер ташкилотчиси томонидан жойлаштириладиган бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги ахборот;
(2-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
қурилиш-пудрат ташкилотларининг соҳавий электрон рейтинги — «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг соҳалар бўйича қурилиш-пудрат ташкилотларининг кадрлар билан таъминланганлиги, молиявий кўрсаткичлари, рақобатбардошлиги, иш тажрибаси, моддий-техник базаси ва меҳнат муҳофазаси бўйича мезонларга мувофиқ малака талабларини белгиловчи ҳамда бошқа рейтинг кўрсаткичларини ўзида акс эттирадиган электрон платформа;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қурилиш соҳасидаги давлат харидларининг субъектлари (тендер иштирокчилари)давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси, оператор ва электрон рейтингда мавжуд бўлган талабгор/оферентлар;
(2-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
ғолиб — электрон тендер якунига кўра платформа томонидан ғолиб деб эътироф этилган оферент.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Мазкур Низом давлат буюртмачиларининг бир пудрат шартномаси бўйича қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 6000 бараваридан ортиқ бўлган қурилиш соҳасидаги электрон тендерларга нисбатан татбиқ этилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 6000 бараваридан кам бўлган қурилиш соҳасидаги электрон тендерларга, шу жумладан корпоратив буюртмачиларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган қурилиш соҳасидаги давлат харидларига ушбу Низом талаблари тавсиявий аҳамиятга эга.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-259-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/259/1224-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агарда объектнинг бошланғич қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 6000 бараваридан кам бўлса, қурилиш-пудрат ташкилотларини танлаш мазкур низом билан ўрнатилган тартиб асосида қонунчиликда белгиланган муддатда амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
4. Давлат буюртмачиси электрон тендерларни операторлар орқали онлайн режимда ўтказади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими ҳамда оператор ўртасида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўяди.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
5. Мазкур Низом қоидалари:
Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа мақсадли дастурларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорларида назарда тутилган давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича соҳавий рейтингда мавжуд бўлган қурилиш-пудрат ташкилотларини аниқлашда;
Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш соҳасидаги харидларга нисбатан қўлланилади.
Агар қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа мақсадли дастурларда назарда тутилган давлат бюджети маблағлари билан бирга бюджетдан ташқари маблағлар жалб қилинган бўлса, қурилиш-пудрат ташкилоти мазкур Низом талаблари асосида аниқланади.
6. Мазкур Низомнинг амал қилиши:
давлат томонидан қўриқланиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш учун давлат харидлари, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган давлат харидларига, шунингдек, «fast-track» усулидаги қурилишга;
Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туман ва шаҳарлар бюджетлари захира фондларидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган давлат харидларига;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари асосида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидларига;
фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўладиган давлат харидларига;
халқаро молия институтлари маблағлари (тўлиқ ёки қисман) ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларига нисбатан татбиқ этилмайди.
7. Капитал қурилишда тендер ҳужжатлари ва техник вазифалар фақат ишлар (хизматлар) ҳажмларини ва уларнинг нарх параметрларини баҳолаш қисми бўйича Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК (кейинги ўринларда — экспертиза маркази)нинг ижобий хулосаси бўлмаса, тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълонни платформага жойлаштириш тақиқланади.
8. Бир шартнома бўйича қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 000 бараваридан кам бўлган тендер предмети учун экспертиза марказининг хулосаси талаб этилмайди. Унинг ўрнига «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУК ёки унинг ҳудудий филиалларининг ижобий хулосаси асос ҳисобланади.
9. Тендер предметининг бошланғич нархи (ҚҚС билан) базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 000 бараваригача бўлган электрон тендерларда фақат ўша ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри)да юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган талабгорлар қатнашади (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ягона ҳудуд деб қабул қилинади).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда агар талабгор юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳудудда ушбу Низом талабларига мувофиқ расмийлаштирилган шартнома шартларига кўра ишларни якунламаган ҳолда бошқа ҳудудга юридик манзилини кўчирган тақдирда, аввалги юридик манзил ҳудудидаги шартнома шартларига кўра ишлар якунланмагунича ушбу талабгор янги юридик манзил ҳудудидаги электрон тендерларга платформа томонидан қўйилмайди;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Тендер предметининг бошланғич нархи (ҚҚС билан) базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 000 баравари ва ундан юқори бўлган объектлар ҳамда III ва IV хавф-хатар тоифасидаги объектлар бўйича ўтказиладиган электрон тендерларида ҳудудий чеклов татбиқ этилмайди.
2-боб. Электрон тендерни ўтказиш тартиби
10. Электрон тендер ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ қуйидаги тартибда ўтказилади:
а) давлат буюртмачиси:
Молия вазирлигининг ахборот тизимида белгиланган тартибда шахсий ғазна ҳисобварақлари очади;
платформада рўйхатдан ўтиб, объектнинг идентификация рақамини киритади;
платформада тендер ташкилотчисини танлайди ҳамда шартнома имзолайди;
электрон тендер ҳужжатларини тендер ташкилотчисига тақдим этади;
б) тендер ташкилотчиси:
электрон тендер ҳужжатларининг тўлиқлиги ва тўғрилигини ўрганиб чиқади;
платформага тендер предмети тўғрисидаги эълонни жойлаштиради;
в) талабгор:
эълонга мувофиқ қурилиш-монтаж ишлари бажариладиган ҳудудга (жойнинг ўзига) чиққан ҳолда объектни ўрганиб чиқади;
24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва электрон манзилини платформага киритади ҳамда шахсий кабинетини очади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) талабгор шахсий кабинети орқали тендер предмети бўйича тендерда қатнашиш учун платформага ўзининг СТИР хос рақамини киритади;
(10-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) платформа талабгор киритган СТИР бўйича вазирлик, ташкилот ва тизимларнинг маълумотлар базасидан қуйидагиларни автоматик тарзда:
(10-банд «д» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидан соҳавий электрон рейтингда мавжудлигини ҳамда тендер предметининг қиймати ва хавф-хатар тоифасига мослигини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан солиқлардан муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслигини, солиқларни (йиғимларни) тўламаслик ёхуд тўлиқ тўламаслик ҳолатлари такроран содир этилмаганлигини;
(10-банд «д» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий банкнинг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий ва иккиламчи ҳисобрақамида 2-сон картотека қарздорлиги ҳамда банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслигини;
(10-банд «д» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг ўз балансидаги асосий фондларига ва мулкига тақиқ қўйилмаганлигини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Миллий статистика қўмитаси ва Солиқ қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми оферент томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажми 2 баравардан ошмаганлигини;
(10-банд «д» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг электрон маълумотлар базасидан Транспорт назорати инспекциясида рўйхатга олинган объектлар бўйича қурилишни якунлаш муддатидан ўтиб кетмаганлигини;
(10-банд «д» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 668-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/668/0945-сон)
Молия вазирлигининг Ғазначилик тизимидан рўйхатдан ўтган тендер натижасида ёки тўғридан-тўғри имзолаган пудрат шартномалари ижроси тўғрисидаги маълумотларни;
(10-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг электрон маълумотлар базасидан қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларида рўйхатга олинган объектлар бўйича қурилишни якунлаш муддатидан ўтиб кетмаганлигини;
(10-банд «д» кичик бандининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агенлигининг электрон маълумотлар базасидан платформада ўз таклифини бириктирган оферентлар ўртасида ҳамда ушбу оферентлар билан давлат буюртмачиси ўртасида аффилланганлик хусусияти мавжуд эмаслигини;
(10-банд «д» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
платформанинг ўз тизимидан ҚҚС билан таклиф нархининг ҚҚС билан бошланғич нархидан баланд ҳамда 95 фоизидан паст эмаслигини, шунингдек, таклиф этилган қурилиш муддати объект бўйича белгиланган қурилиш муддатидан ёки кам эмаслигини текширади;
(10-банд «д» кичик бандининг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд «д» кичик бандининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) талабгор ушбу банднинг «д» кичик бандида назарда тутилган талаблардан ижобий натижалар билан ўтганда оферент ҳисобланади ҳамда:
тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати оператор томонидан очилган ҳисобрақамга пул ўтказади;
ушбу Низомга 2, 3, За ва 4-иловаларга мувофиқ шаклларни тўлдирган ҳолда платформага юклайди.
Бунда оферент ғолиб бўлган тақдирда, танлов шартларига мувофиқ электрон платформага тендер ташкилотчиси томонидан юкланган лойиҳа-смета ҳужжатларидаги иш ҳажмларини тўлиқ бажариш мажбуриятини олади.
(10-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
ж) платформа:
оферентлар таклифларини ушбу Низомнинг 35-бандида келтирилган формула ёрдамида автоматик равишда баҳолайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда объектлар бўйича тендерда ғолиб бўлган ёки тўғридан-тўғри шартнома имзолаган ҳамда ушбу шартнома бўйича ишларни якунламаган ёки жорий йил мажбуриятларини бажармаган пудрат ташкилоти календарь йил давомида платформа орқали яна бошқа объект бўйича тендерда иштирок этган тақдирда, ҳар бир якунланмаган шартнома бўйича унинг рейтингидаги жами баллига нисбатан (уларнинг рейтинг кўрсаткичи туширилмаган ҳолда) 5 фоиз чегирма қўлланилади. Ушбу талаб ғазначилик тизимининг амалдаги барча тегишли шартномаларига қўлланилади (пудрат шартномаси шартлари бажарилган тақдирда чегирма автоматик равишда қайтиб тикланади);
(10-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
ғолиб ва захирадаги ғолиб ташкилотларни аниқлайди;
баҳолаш натижалари бўйича электрон ҳисоботни шакллантиради ва очиқ кўринишда жойлаштиради;
электрон тендерда ғолиб бўлган оферентга акцепт юборади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
з) ғолиб қурилиш-пудрат ташкилоти томонидан акцепт тасдиқланиши натижасида тендер предмети бўйича платформага юкланган пудрат шартномаси 1 иш кунидан кейин автоматик равишда электрон имзоланган ҳисобланади ҳамда аванс маблағини тўлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
(10-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
и) давлат буюртмачиси электрон имзоланган пудрат шартномаси шартларининг бажарилишини таъминлайди.
(10-банднинг «и» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
к) объектнинг бошланғич ҚҚС билан нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси белгиланган тартибда ғолиб/захира ғолиби ҳамда оферентларнинг банк ҳисобрақамларига автоматик равишда платформа томонидан:
банк харажатлари;
акцептни тасдиқлаган ғолиб/захира ғолибининг кафолат суммасидан танлов ташкилотчиси харажатларини автоматик тўлаш учун тегишли сумма ушланган ҳолда қайтарилади.
(10-банднинг «к» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
3-боб. Электрон тендер иштирокчиларининг вазифалари
11. Давлат буюртмачиси:
Молия вазирлигининг электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтгандан сўнг ушбу тизим билан интеграция қилинган платформада тегишли электрон рақамли имзосидан (кейинги ўринларда — ЭРИ) фойдаланган ҳолда мақсадли дастурларда назарда тутилган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича пудрат ташкилоти белгиланмаган бўлса, платформага тегишли маълумотларни киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тендер предмети бўйича платформага тендер предметининг номи ва шахсий ҳисобварағини киритади ва шахсий ғазна ҳисобварағида етарли маблағ тасдиқлангандан сўнг платформада тендер ташкилотчисини танлайди ҳамда ғолиб/захира ғолиби объектнинг бошланғич ҚҚС билан нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси ҳисобидан танлов ташкилотчиси харажатларини автоматик тўлаш шарти асосида ушбу тендер ташкилотчиси билан хизмат кўрсатиш шартномасини имзолайди;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
агар шахсий ғазна ҳисобварағидан ташқари ҳисобрақамларидан молиялаштириш белгиланган бўлса, молиялаштириш манбаи тўғрисидаги маълумотномани платформага юклаган ҳолда тасдиқлайди;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тендер ташкилотчисига электрон тендер ҳужжатларини тўлиқ тақдим этади;
(11-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тендер савдоларини ташкил этиш билан боғлиқ барча (танлов ташкилотчиси харажатларидан ташқари) харажатларни қоплайди ҳамда белгиланган тартибда тендер ғолиби билан акцепт тасдиқланиши натижасида автоматик равишда электрон имзоланган пудрат шартномаси шартларининг бажарилишини таъминлайди;
(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
операторни мустақил белгиланган тартибда танлайди;
бир вақтнинг ўзида тендер ташкилотчиси вазифасини бажариши мумкин;
бир вақтнинг ўзида оферент бўла олмайди.
12. Тендер ташкилотчиси:
давлат буюртмачиси томонидан тақдим этилган электрон тендер ҳужжатлари тўлиқлигини ва тўғрилигини кўпи билан 3 иш куни давомида ўрганиб чиқади;
агар электрон тендер ҳужжатларида номувофиқликлар аниқланган тақдирда, уларни давлат буюртмачисига қайтаради;
эълонни платформага жойлаштиради;
платформага жойлаштирилган эълонга давлат буюртмачисининг асосли сўрови билан белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритади;
қурилиш соҳасида электрон давлат харидлари бўйича Республика мувофиқлаштириш комиссияси учун белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этади;
бир вақтнинг ўзида буюртмачи ва/ёки оферент бўла олмайди.
13. Оператор:
а) Молия вазирлигининг давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида рўйхатдан ўтган давлат буюртмачиси учун:
24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва электрон манзил платформага киритилишини ҳамда автоматик равишда шахсий кабинет очилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПҚ-4464-сон қарорининг 7-бандига мувофиқ 0,05 фоиз миқдоридаги маблағлар бўйича «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) хизматлари бўйича давлат буюртмачисининг қарздорлиги бўлмаган тақдирда, юридик шахс ЭРИсидан фойдаланган ҳолда объектнинг идентификация рақами киритилишини ҳамда лот рақами берилишини таъминлайди;
б) тендер ташкилотчиси учун:
тендер ташкилотчилари рўйхатини платформага юклайди;
24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва электрон манзил платформага юкланишини ва автоматик равишда шахсий кабинет очилишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тендер предмети бўйича эълонларни платформага жойлаштирилишини таъминлайди;
(13-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
в) соҳавий электрон рейтингда мавжуд бўлган талабгор ва оферент учун:
24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва электрон манзил платформага киритилишини, автоматик равишда шахсий кабинет очилишини ҳамда эълон шартлари билан тўлиқ танишишини таъминлайди;
қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажмининг 2 баравари бўйича жорий йил учун молиявий мажбуриятлар ҳажми тегишли тизим билан интеграция қилинган платформа томонидан тўғри ҳисобланишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тендер таклифини таъминлаш кафолат суммасини ўтказиш учун платформадаги шахсий кабинетида махсус ҳисобрақамидан фойдаланишларини ҳамда ундаги ўтказилган маблағларни белгиланган тартибда қайтарилишини ёки буюртмачининг ҳисобварағига жўнатилишини таъминлайди;
(13-банд «в» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
тендер таклифлари платформа томонидан автоматик равишда баҳоланишини таъминлайди;
г) шу билан бирга, оператор:
эълон шартларига электрон тендер ҳужжатлари таркибига белгиланган тартибда ўзгартириш киритилган тақдирда, давлат буюртмачисини, тендер ташкилотчисини ва оферентларни электрон хабардор қилади;
электрон тендер натижалари бўйича тегишлилигига кўра давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферентларга платформа орқали автоматик равишда хабар юборади;
тендер иштирокчилари электрон тендер жараёнида белгиланган тартиб асосида иштирок этишларини таъминлайди;
идоралараро маълумотлар базалари билан интеграция қилинган платформа ҳар куни 24 соат давомида узлуксиз ишлашини қатъий назорат қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
акцепт тасдиқлагандан сўнг танлов ташкилотчиси харажатларининг тўлаб берилишини таъминлайди;
узлуксиз фаолият кўрсатадиган «call center» ташкил этади;
платформадаги қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги ҳамда электрон тендерлар билан боғлиқ жараёнлар бўйича давлат органлари ва хўжалик субъектларининг барча мурожаатларига ёзма ва «call center» орқали жавоб беради, платформадаги текширишлар билан боғлиқ тегишли ўрганишларда қатнашади, натижаси бўйича маълумотлар тайёрлайди.
(13-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
14. Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферент томонидан платформада юридик шахс ЭРИсидан нотўғри фойдаланилган тақдирда, оператор жавобгар ҳисобланмайди ҳамда ушбу ҳолат «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида тартибга солинади.
4-боб. Электрон тендер таклифини таъминлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Электрон тендер таклифини таъминлаш кафолати бўйича платформада шахсий кабинетдан рўйхатдан ўтган оферент оператор томонидан очилган ҳисобрақамига пул ўтказиш йўли орқали тўловни амалга оширади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Оператор қуйидаги ҳоллардан бири рўй берганда, тендер таклифини таъминлаш суммасини банк харажатларини ҳамда пудрат шартномасининг акцепт тасдиқланиши натижасида автоматик равишда имзолаган ғолиб/захира ғолибининг кафолат суммасидан танлов ташкилотчиси харажатларини ушлаган ҳолда уч иш куни ичида:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
пудрат шартномасини акцепт тасдиқланиши натижасида автоматик равишда имзолаган ғолиб/захира ғолибининг кафолат суммасидан танлов ташкилотчиси харажатларини автоматик тўлаш учун тегишли сумма ушлангандан сўнг;
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
захирадаги ғолиб ва ғолиб бўлмаган оферентларга электрон тендер ўтказилгандан сўнг;
электрон тендер бекор қилингандан сўнг (амалга ошмаган ҳолатларда) барча оферентларга;
белгиланган тартибда таклифларни қайтариб олган оферентларга тендер таклифларини юборишнинг охирги муддати тугаган кундан сўнг қайтаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Электрон тендер ғолиби акцептни тасдиқлашдан бош тортганда (захирадаги ғолиб бундан мустасно), тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси тендер ғолибига қайтарилмайди, шунингдек, тендер ғолиби акцептни тасдиқлашдан бош тортган кундан бошлаб 24 ойга ушбу Низомга мувофиқ электрон тендер савдоларида иштирок этишига автоматик тарзда тақиқ киритилади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда тендер таклифини таъминлаш кафолатининг қайтарилмаган суммаси платформа томонидан автоматик равишда давлат буюртмачисининг тегишли ҳисобварағига банк ва тендер ташкилотчиси харажатлари ушланган ҳолда уч иш куни ичида ўтказиб берилади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
5-боб. Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва қурилиш-пудрат ташкилотларининг шахсий кабинети
18. Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва талабгор платформада ўз ЭРИсидан фойдаланган ҳолда маълумотларни киритиб, рўйхатдан ўтганидан сўнг автоматик тарзда шахсий кабинет шаклланади.
19. Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферентнинг шахсий кабинетида мобиль телефон рақами, электрон манзили, рейтинг балли ва ушбу баллни ҳисоблаб чиқиш ёйилмаси, тендер ғолиби ва захирадаги ғолибнинг, шунингдек, қолган оферентларнинг платформа томонидан автоматик баҳоланган баллари ва ушбу балларни ҳисобланиш ёйилмаси ҳамда якуний электрон баённома акс эттирилади.
Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферентнинг талаблари асосида қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маълумотлар шахсий кабинетга киритилиши мумкин.
20. Талабгор электрон тендерда қатнашиш учун шахсий кабинетидаги ушбу Низомнинг 23-банди «б» кичик бандида кўрсатилган шартлар бўйича операторга идоралараро маълумотлар базаларидан ўзи ҳақидаги маълумотлар платформа томонидан автоматик равишда текширилишига розилигини юридик шахс ЭРИси билан тасдиқлаши лозим бўлади.
21. Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферент ҳақида ҳамда якунланган электрон тендерлар тўғрисидаги маълумотлар тегишли электрон архивга юборилади ва белгиланган тартибда сақланади.
6-боб. Электрон тендерни ўтказиш тўғрисидаги эълонни жойлаштириш
22. Электрон тендерни ўтказиш тўғрисидаги эълон давлат буюртмачиси тақдим этган электрон тендер ҳужжатларининг тўлиқлиги ва тўғрилиги тендер ташкилотчиси томонидан ўрганиб чиқилгандан сўнг платформага жойлаштирилади.
23. Эълонда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
а) тендер предмети бўйича:
Олдинги таҳрирга қаранг.
манзилли рўйхатда жорий йил учун назарда тутилган маблағлар манбаси ва миқдори;
(23-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
номи, манзили ва идентификация рақами;
ишларни амалга ошириш тури (қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш);
соҳавий мансублиги ва хавф-хатар тоифаси;
бошланғич нарх (ҚҚС билан) ва ишларни якунлаш муддати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тендер таклифини таъминлаш кафолати;
(23-банд «а» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
талабгор томонидан таклифни киритиш муддати;
лойиҳа чизмалари, локал ресурс (иш ҳақи, машина ва механизмлар ҳажми ҳамда нархи кўрсатилмаган ҳолда) ведомостлари;
агар тендер предмети ишларни бажариш (хизматларни кўрсатиш) билан боғлиқ фаолият қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ лицензияланадиган бўлса, лицензия мавжудлиги ҳақидаги талаб;
б) платформага таклифни электрон жойлаштириш санасида талабгорга нисбатан қўйиладиган шартлар:
тендер предметининг қиймати ва хавф-хатар тоифасига қараб соҳавий электрон рейтингда ижобий кўрсаткичга эга бўлганлиги;
солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд эмаслиги;
«Инсофсиз ижрочилар» ягона реестрида қайд этилмаганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
асосий ва иккиламчи ҳисобрақамидаги 2-сон картотека қарздорлигининг мавжуд эмаслиги;
(23-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида шубҳали корхоналар рўйхатига киритилмаганлиги;
(23-банд «б» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлса, унинг гувоҳномаси фаоллиги;
банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорликларнинг мавжуд эмаслиги;
ўз балансидаги асосий фондларга, мулкларига тақиқ қўйилмаганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми талабгор томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажми 2 баравардан ошмаганлиги. Бунда платформа томонидан талабгорнинг молиявий мажбуриятлари қолдиқ ҳажми тендер предметининг бошланғич нархи (ҚҚС билан) билан солиштирилади. Талабгорнинг молиявий мажбуриятлари қолдиқ ҳажми етарли бўлган тақдирда ушбу Низом талабларига мувофиқ, бир нечта тендерларда иштирок этиши тақиқланмайди;
(23-банд «б» кичик бандининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ғазначилик тизимидаги рўйхатдан ўтган пудрат шартномалари шартларини бажарилганлиги;
(23-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларида рўйхатга олинган талабгорнинг бош пудрат объектлари бўйича қурилишни якунлаш муддатидан ўтиб кетмаётганлиги;
(23-банд «б» кичик бандининг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
таклиф этилган нархнинг (ҚҚС билан) бошланғич нархдан (ҚҚС билан) баланд эмаслиги ҳамда 95 фоиздан паст эмаслиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
таклиф этилган қурилиш муддати тендер предмети бўйича белгиланган қурилиш муддатидан кўп ёки кам эмаслиги;
(23-банд «б» кичик бандининг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси оператор ҳисобрақамига ўтказилганлиги.
(23-банд «б» кичик бандининг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тендер иштирокчилари билан аффилланганлик хусусиятга эга алоқалари бўлган ва/ёки тугатиш ёки тўловга қобилиятсизлик жараёнида бўлган оферентлар тендерга қўйилмайди.
(23-банд «б» кичик бандининг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Ушбу банднинг «б» кичик бандидаги шартларга тўғри келмаган талабгорнинг таклифлари платформа томонидан қабул қилинмайди.
24. Давлат буюртмачисининг фармойиши (буйруғи) асосида талабгордан таклифларни қабул қилиш муддати платформада тендер предмети эълон қилинган кундан бошлаб 12 иш кунидан кам ва 30 иш кунидан кўп бўлмаслиги лозим.
Давлат буюртмачиси эълонда турган тендер предмети бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарори билан тасдиқланган Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий штаблар билан келишган ҳолда тендер предмети бўйича таклифлар бериш муддати тугайдиган санадан камида бир иш кунидан олдин электрон тендер ҳужжатларига асосли ўзгартишлар киритиш тўғрисида фармойиш (буйруқ) қабул қилишга ҳақли.
Бунда электрон тендер ҳужжатларига ўзгартишлар киритилган кундан бошлаб таклиф бериш муддати камида 10 иш кунига узайтирилади, лекин ушбу эълон бўйича таклифларни қабул қилиш умумий муддати 30 иш кунидан ошмаслиги лозим.
7-боб. Талабгорларнинг электрон тендерга кириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Электрон тендерда иштирок этиш учун талабгор ушбу Низомнинг 23-банд «б» кичик банди шартлари талабларидан ижобий ўтган тақдирда, ўзининг шахсий кабинетидаги махсус ҳисобрақами орқали операторга воситачилик йиғими учун тўловни амалга оширади. Ушбу тўланган маблағ электрон тендер натижаларидан қатъи назар талабгорга/оферентга қайтарилмайди.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Танлов ташкилотчиси харажатлари танлов натижасига мувофиқ акцептни тасдиқлаган ғолиб/захира ғолиби томонидан автоматик равишда қопланади.
Бунда:
танлов ташкилотчиси хизматининг қиймати танлов предметининг бошланғич нархидан 0,1 фоиз ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан ошмаган ҳолда белгиланади;
танлов ташкилотчиси харажатларини тўлаш акцептни тасдиқлаган ғолиб/захира ғолибининг тендер таклифини таъминлаш кафолати суммаси ҳисобидан автоматик равишда платформа томонидан танлов ташкилотчиси ҳисобрақамига ўтказиб берилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарорига асосан иккинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
26. Тендер предметининг қиймати ва хавф-хатар тоифасига қараб, соҳавий электрон рейтингда мавжуд бўлган талабгорга қўйиладиган минимал рейтинг талаблари қуйидагилардан иборат:
I хавф-хатар тоифасидаги объектлар учун:
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 минг бараваригача — «D» ва ундан юқори;
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 минг баравари ва ундан юқори — «С» ва ундан юқори электрон рейтинг баҳосига эга;
II хавф-хатар тоифасидаги объектлар учун:
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 минг бараваригача — «D» ва ундан юқори;
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 минг бараваридан 40 минг баробаригача — «С» ва ундан юқори;
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 минг бараваридан 80 минг баробаригача — «СС» ва ундан юқори;
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 минг баравари ва ундан юқори — «ССС» ва ундан юқори электрон рейтинг баҳосига эга;
III хавф-хатар тоифасидаги объектлар учун:
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 минг бараваригача — «С» ва ундан юқори;
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 минг бараваридан 80 минг баробаригача — «СС» ва ундан юқори;
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 минг бараваридан 240 минг баробаригача — «ССС» ва ундан юқори;
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 240 минг баравари ва ундан юқори — «В» ва ундан юқори электрон рейтинг баҳосига эга;
IV хавф-хатар тоифасидаги объектлар учун:
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 240 минг бараваригача — «ССС» ва ундан юқори;
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 240 минг бараваридан 400 минг бараваригача — «B» ва ундан юқори;
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 минг баравари ва ундан юқори — «ВВ» ва ундан юқори электрон рейтинг баҳосига эга.
27. Электрон тендерда ягона оферент иштирок этганда ёки бирорта ҳам оферент иштирок этмаганда, давлат буюртмачиси электрон тендерга кириш учун оферентларга нисбатан қўйилган электрон рейтинг баҳони бир даражага пасайтириш ҳуқуқига эга.
Электрон тендерда тендер предмети бўйича белгиланган минимал рейтинг талаби сабабли (бошқа сабаблар бундан мустасно) белгиланган муддатда ягона оферент ўз таклифини жойлаштирган бўлса ёки бирорта ҳам оферент таклиф жойлаштирмаган бўлса, ушбу тендер предмети бўйича белгиланган минимал рейтинг талаби платформа томонидан тендер предметининг қиймати ўзгартирилмаган ҳолда автоматик тарзда бир кўрсаткичга камайтирилади.
28. Агар тендер предмети бўйича ишларни бажариш (хизматларни кўрсатиш) билан боғлиқ фаолият қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли лицензия турини талаб этса, электрон тендерда фақат тегишли лицензияга эга бўлган оферентлар иштирок этади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунининг 8-боби (Тендер).
8-боб. Электрон тендер таклифини бериш тартиби
29. Талабгор ушбу Низомнинг 23-банди «б» кичик банди шартларига мос келган тақдирда, талабгор шахсий кабинетдан фойдаланган ҳолда электрон тендер ҳужжатларини тўлдириш ва юклаш йўли билан платформага таклифини ЭРИ билан тасдиқлаб, белгиланган муддатдан кечиктирмай жойлаштиради.
30. Таклифларни қабул қилиш муддати тугагунга қадар оферент ўз таклифларига ўзгартиришлар киритиш ёки қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
31. Платформа томонидан тендер таклифларининг қабул қилиниши платформада жойлаштирилган эълонда белгиланган кун тугаши билан (соат 23:59:59 да) тўхтатилади.
9-боб. Платформа томонидан электрон тендер таклифларини баҳолаш
32. Электрон тендер қуйидаги ҳолларда амалга ошмаган деб ҳисобланади:
ягона оферент иштирок этган ёки бирорта ҳам оферент иштирок этмаган тақдирда;
баҳолаш жараёнида ушбу Низомнинг 23-банди «б» кичик банди шартларига мувофиқ платформа томонидан оферентлар қайта ўрганилганда, ягона оферент қолдирилганда ёки бирорта ҳам оферент қолдирилмаган тақдирда;
агар битта лотда иккита оферент иштирок этаётган бўлса ва ушбу оферентлардан бири бир ва ундан ортиқ лотларда ўз таклифларини жойлаштирган бўлса ҳамда ушбу оферент ихтиёрий битта лотда ғолиб деб белгиланиб, молиявий мажбуриятлари ҳажми 2 баравардан ошган тақдирда;
ғолиб ва захирадаги ғолиб пудрат шартномасини тузишни рад этган тақдирда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
тендерларда ғолиб деб топилган оферентнинг электрон тендер савдолари, шунингдек, электрон рейтинг шаклланиш жараёнларида ўз фаолияти тўғрисида ҳаққоний бўлмаган маълумотларни тақдим этганлик ҳолати мутасадди идоралар томонидан аниқланган тақдирда, Республика штабининг асослантирилган расмий хати асосида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ушбу оферент бўйича тузилган электрон баённома бекор қилинади.
(32-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
33. Тендер амалга ошмаган деб ҳисобланган тақдирда, давлат буюртмачиси томонидан тендер ташкилотчисига тендер бўйича эълонни платформага қайта жойлаштириш бўйича кўрсатма берилади.
Шу билан бирга, пудрат шартномаси имзолангунга қадар белгиланган тартибда тендер предметини амалга ошириш тўхтатилган тақдирда ёки тендер предмети бўйича қурилиш-пудрат ташкилоти ушбу Низом талабларида белгиланган тартибдан ташқари ҳолда аниқланган тақдирда, тендер амалга ошмаган деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Оферентлар томонидан тақдим этилган тендер таклифлари электрон платформа томонидан тендерда иштирок этиш учун таклифлар бериш муддати тугаган санада баҳоланади.
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Платформа томонидан тендер таклифлари баҳоланишидан олдин Низомнинг 23-банди «б» кичик банди шартлари бўйича оферентларнинг кўрсаткичлари қайта текширилади. Кўрсаткичлар салбий томонга ўзгарган тақдирда, платформа томонидан ушбу оферент электрон тендердан четлаштирилади
(34-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
35. Оферентнинг умумий баллари йиғиндисини якуний ҳисоблаш учун ҳар бир оферент бўйича платформа томонидан автоматик режимда ҳисобланадиган қуйидаги формула қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЯБ = (РБ х 0,8 + (ББН — ОН) х 20 / (ББН — ББН х 0,95)) — О х (РБ х 0,05).
Бунда:
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
ЯБ — оферентнинг якуний балли;
РБ — электрон соҳабай рейтинг доирасида ҳисобланган балл;
Олдинги таҳрирга қаранг.
0,8 — электрон соҳабай рейтинг доирасида олинган баллнинг умумий якуний баллдаги улушини аниқловчи коэффициент;
(35-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(35-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
ББН — давлат буюртмачисининг бошланғич нархи (ҚҚС билан). Бунда агар қонунчиликда белгиланган тартибда бошланғич нарх ҚҚСсиз бўлса, ушбу формулада белгиланган тартибдаги ҚҚСсиз қийматлар ҳисобга олинади;
0,95 — таклиф нархининг (ҚҚС билан) бошланғич нархдан (ҚҚС билан) 5 фоиздан кўп камайтирилиши мумкин эмаслиги коэффициенти;
ОН — оферент томонидан таклиф этилган нарх (ҚҚС билан). Бунда агар қонунчиликда белгиланган тартибда таклиф нархи ҚҚСсиз бўлса, ушбу формулада белгиланган тартибдаги ҚҚСсиз қийматлар ҳисобга олинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
20 — оферент томонидан таклиф этилган нарх учун интерполяция йўли билан бериладиган балл;
(35-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
О — оферентнинг жорий календарь йил давомида электрон тендер платформасида ютиб олган объектлари сони;
0,05 — объектлар бўйича тендерда ғолиб бўлган ёки тўғридан-тўғри шартнома имзолаган ҳамда ушбу шартнома бўйича ишларни якунламаган ёки жорий йил мажбуриятларини бажармаган пудрат ташкилоти календарь йил давомида платформа орқали яна бошқа объект бўйича тендерда иштирок этган тақдирда, ҳар бир якунланмаган шартнома бўйича унинг рейтингидаги жами баллига нисбатан (уларнинг рейтинг кўрсаткичи туширилмаган ҳолда) 5 фоиз чегирма қўлланилади;
(35-банднинг ўн биринчи — ўн учинчи хатбошилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
оферент тендер таклифини энг кам нарх билан берган тақдирда, унга 20 балл берилади ҳамда формуланинг иккинчи қисми, яъни — (ББН — ОН) х 20 / (ББН — ББН х 0,95) ифодаси ҳисобланмайди.
(35-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(35-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июлдаги ПФ-100-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 06/24/100/0502-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Талабгор ўз таклифини платформага жойлаштириши мобайнида унинг чегирмаси бошланғич нархга нисбатан 5 фоиздан кўп ҳамда бошланғич қурилиш муддатидан кўп ёки кам бўлган тақдирда, платформа томонидан ушбу таклиф қабул қилинмайди.
(35-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
36. Платформа томонидан электрон тендер натижаларига мувофиқ ғолиб ва захирадаги ғолиб автоматик равишда аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Платформа томонидан электрон тендер натижаларини ҳисоблаш жараёнида оферентларнинг умумий баллари бир хил бўлган тақдирда, энг биринчи бўлиб таклифини тақдим этган (сана, вақт) оферент ғолиб этиб белгиланади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Электрон тендер таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш якуни бўйича электрон баённома шакллантирилиб, эълон қилинади ва унда қуйидаги ахборотлар акс эттирилади:
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
электрон тендер таклифларини кўриб чиқиш, баҳолаш санаси ва вақти;
электрон тендер таклифларини баҳолаш натижаси;
электрон тендер ғолиби ва захирадаги ғолиб ҳақидаги маълумот.
38. Агар оферент унинг молиявий мажбуриятларининг қолдиқ ҳажми етарли бўлиб, бир нечта тендерда иштирок этган тақдирда, электрон тендерда платформа томонидан фақат молиявий мажбуриятларининг қолдиқ ҳажми етарли бўлган тендер предмети бўйича ғолиб деб белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Электрон тендер таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш якуни бўйича электрон баённома шакллантирилганидан сўнг тендерда қатнашган оферентлар ўз шахсий кабинетлари орқали ўзларининг якуний баллари, шу жумладан, электрон рейтингидаги шахсий баллари ҳамда уларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотларни кўришлари мумкин.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
10-боб. Электрон тендер натижалари бўйича пудрат шартномасини тузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Электрон тендерда иштирок этиш учун таклифлар бериш муддати тугаган санада платформа томонидан тендер ғолиби аниқланади ва ғолиб ташкилотга акцепт юборилади. Акцепт ғолиб ташкилот томонидан тасдиқланган кундан бошлаб тендер тугалланган деб ҳисобланади.
(40-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар акцепт юборилган кундан бошлаб 1 иш куни ичида ғолиб ташкилот томонидан тасдиқланмаса, ушбу ғолиб ташкилот пудрат шартномасини имзолашдан бош тортган ҳисобланади ва акцепт захирадаги ғолибга юборилади.
(40-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Захирадаги ғолиб томонидан 1 иш куни ичида акцепт тасдиқланмаган тақдирда, тендер амалга ошмаган деб ҳисобланади ва қайтадан ўтказилади.
(40-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тендер ғолиби акцептни тасдиқлашдан бош тортган кундан бошлаб 24 ойга ушбу Низомга мувофиқ электрон тендер савдоларида иштирок этишига автоматик тарзда тақиқ киритилади.
Агар акцептни тасдиқлаган ғолиб ташкилот қурилиш жараёнида ишларни давом эттиришдан бош тортган тақдирда, ушбу объектда бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ва молиялаштирилган маблағлар белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилингандан сўнг объектдаги қолдиқ ишлар бўйича қайта электрон тендер савдоларига эълон берилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарорига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Электрон тендер натижалари бўйича ғолиб акцептни тасдиқлаши билан 1 иш кунидан кейин пудрат шартномаси электрон имзоланган ҳисобланади.
Электрон тендер ғолиби акцептни тасдиқлашдан бош тортган ҳолларда, акцептни тасдиқлаш ҳуқуқи захирадаги ғолибга ўтади. Бунда, электрон тендер ғолибига тендер таклифини таъминлаш кафолати суммаси қайтариб берилмайди.
Захирадаги ғолиб фақат тендер ғолиби томонидан таклиф этилган нарх бўйича (агар захирадаги ғолиб томонидан таклиф этилган нарх тендер ғолиби томонидан таклиф этилган нархдан баланд бўлса) акцептни тасдиқлаши ёки тасдиқлашдан бош тортиши мумкин.
Захирадаги ғолиб акцептни тасдиқлашдан бош тортган тақдирда, тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси банк хизматлари ушланган ҳолда қайтариб берилади ҳамда тендер амалга ошмаган деб ҳисобланади ва қайтадан ўтказилади. Бунда, тендер ташкилотчиси томонидан шартномага мувофиқ ишлар бажарилмаган ҳисобланади ва ушбу амалга оширилмаган тендер бўйича унинг харажатлари тўлаб берилмайди.
Тендер ғолиби/захира ғолиби томонидан акцепт тасдиқланиши натижасида пудрат шартномаси электрон имзоланган деб ҳисоблангандан сўнг буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПҚ-4464-сон қарорининг 7-бандига мувофиқ электрон имзоланган пудрат шартномаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб беш иш куни ичида ушбу шартноманинг ҚҚСсиз суммасидан 0,05 фоизи миқдоридаги маблағ ахборот тизимининг тегишли ҳисобрақамига ўтказилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
11-боб. Электрон тендер иштирокчиларининг жавобгарлиги
42. Давлат буюртмачиси қуйидагилар учун жавоб беради:
экспертиза марказининг ижобий экспертиза хулосасига мос келадиган электрон шаклда тақдим этиладиган қиймат ресурс харажатлари (иш ҳақи, машина ва механизмлар ҳажми, нархи кўрсатилмаган ҳолда) тўғрилиги бўйича;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тендер ғолиби/захира ғолиби томонидан акцепт тасдиқланиши натижасида электрон имзоланган пудрат шартномаси шартларининг бажарилишига.
(42-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
43. Тендер ташкилотчиси қуйидагилар учун жавоб беради:
давлат буюртмачисидан олинган ҳужжатларни кўпи билан 3 иш куни давомида ўрганиб чиқиши ва уларнинг белгиланган тартибда эълонга жойлаштириши;
эълонга жойлаштирилган электрон маълумотларнинг тўлиқлигига, тўғрилигига ва бир-бирига мувофиқлигига.
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Оператор қуйидагилар учун жавоб беради:
оферентлар томонидан таклифларни платформага муаммосиз юкланишига;
электрон тендер таклифлари бўйича пудрат шартномаси мажбуриятлари бажарилиши тугаллангандан сўнг белгиланган муддатда сақланишига;
оферентлар томонидан киритилган маълумотларнинг эълон амал қилиши муддати давомида ошкор этилмаслигини таъминлашга;
оферентларнинг тижорат сирини муҳофаза қилишга бўлган ҳуқуқлари кафолатланишига;
тендер тартиб-таомилларининг бошқа белгиланган талабларининг бузилмаслигига.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
45. Оферент ўзи томонидан тақдим этилган маълумотлар ишончлилиги учун жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими томонидан ташкил этиладиган электрон тендер савдоларининг ҳаққоний ва шаффоф ўтказилиши юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги жавобгар ҳисобланади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
12-боб. Якунловчи қоидалар
47. Электрон тендер натижаларини расмийлаштириш, тузилган пудрат шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни ташкил этиш, пудрат шартномаси мажбуриятлари бажарилиши мониторингини олиб бориш ҳамда шикоятлар, низо ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом талабларига мувофиқ ўтказиладиган электрон тендер бўйича шикоятлар, низо ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш учун ишчи орган этиб — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги белгиланади.
(47-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
48. Мазкур Низом талабларига мувофиқ тузилган шартномалар бўйича қурилиш муддатини узайтириш, буюртмачи томонидан Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (объектлар бўйича манзилли рўйхатлар мазкур вазирликлар билан келишилишини инобатга олган ҳолда) ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда электрон имзоланган пудрат шартномаси шартларига ўзгартириш киритиш юзасидан қўшимча шартнома бўйича маълумотлар платформага юкланмайди. Электрон имзоланган пудрат шартномаси ижроси бўйича маълумотлар, шу жумладан, унга қўшимча шартномалар ғазначилик тизими томонидан интеграция орқали платформага юборилади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
49. Оператор тендерга тааллуқли барча ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақланишини таъминлайди.
50. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурилиш соҳасида пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш
ТАРТИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Давлат буюртмачиси

1. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ғазначилиги тизимида рўйхатдан ўтади.

Белгиланган муддатда

2-босқич

Давлат буюртмачиси

1. Тендер предметининг номи ва Ғазначилик тизимидаги шахсий ҳисобварағини киритади.

2. Объектнинг идентификация рақамини киритади.

30 дақиқа

3-босқич

Давлат буюртмачиси

1. Платформада тендер ташкилотчисини танлайди ҳамда шартнома имзолайди.

2. Электрон тендер ҳужжатларини тендер ташкилотчисига тақдим этади.

2 иш куни

4-босқич

Тендер ташкилотчиси

1. Электрон платформада рўйхатдан ўтади.

2. Электрон тендер ҳужжатларининг тўлиқлиги ва тўғрилигини ўрганиб чиқади.

3. Платформага тендер предмети тўғрисидаги эълонни жойлаштиради.

3 иш куни мобайнида

5-босқич

Талабгор

1. Электрон платформада рўйхатдан ўтади.

2. Эълонга мувофиқ қурилиш-монтаж ишлари бажариладиган ҳудудга (жойнинг ўзига) чиққан ҳолда объектни ўрганиб чиқади.

3. 24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва электрон манзилини платформага киритади ҳамда шахсий кабинетини очади.

10 иш куни мобайнида

6-босқич

Талабгор

Шахсий кабинети орқали харид предмети бўйича тендерда қатнашиш учун платформага СТИР хос рақамини киритади.

5 дақиқа ичида

7-босқич

Платформа

Киритилган оферентнинг СТИРи бўйича платформа вазирлик, ташкилот ва тизимларнинг маълумотлар базасидан автоматик тарзда қуйидагиларни:

а) «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидан соҳавий электрон рейтингда мавжудлиги ҳамда харид предметининг қиймати ва хавф-хатар тоифасига мослигини;

б) Солиқ қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан солиқлардан муддати ўтган қарздорлигининг мавжуд эмаслигини ҳамда жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми оферент томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажми 2 баравардан ошмаганлигини;

в) Марказий банкнинг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий ва иккиламчи ҳисобрақамида 2-сон картотека қарздорлиги ҳамда банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслигини;

г) Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг ўз балансидаги асосий фондларига ва мулкига тақиқ қўйилмаганлигини;

д) Миллий статистика қўмитаси ва Солиқ қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми оферент томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажми 2 баравардан ошмаганлигини;

е) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг электрон маълумотлар базасидан қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияларида рўйхатга олинган объектлар бўйича қурилишни якунлаш муддатидан ўтиб кетмаганлигини;

ж) Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг электрон маълумотлар базасидан платформада ўз таклифини бириктирган оферентлар ва давлат буюртмачиси ўртасида аффилланганлик хусусияти мавжуд эмаслигини;

з) ушбу босқичдан ижобий натижалар билан ўтган оферентлар Низомга 2, 3, 4 ва 5-иловаларни тўлдирган ҳолда платформага юклайди. Платформа тизимда юкланган ҚҚС билан таклиф нархининг ҚҚС билан бошланғич нархидан баланд ва 95 фоизидан паст эмаслигини, шунингдек, таклиф этилган қурилиш муддати объект бўйича белгиланган қурилиш муддатидан ортиқ ёки кам эмаслигини.

Ушбу босқичнинг юқоридаги кўрсаткичларидан ўтган талабгор оферент ҳисобланади ҳамда шундан сўнг платформа тендер предметининг бошланғич ҚҚС билан нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати оператор томонидан очилган ҳисобрақамга пул ўтказиш йўли орқали амалга оширилганлигини текширади.

10 дақиқа ичида

8-босқич

Платформа

1. Оферентлар таклифларини тегишли формула ёрдамида автоматик равишда баҳолайди.

2. Ғолиб ва захирадаги ғолиб ташкилотларни аниқлайди.

Автоматик равишда

9-босқич

Платформа

Баҳолаш натижалари бўйича электрон ҳисоботни шакллантиради ва очиқ кўринишда жойлаштиради

5 дақиқа

10-босқич

Платформа

Электрон тендерда ғолиб бўлган қурилиш-пудрат ташкилотига акцепт юборади.

10 дақиқа

11-босқич

Ғолиб қурилиш-пудрат ташкилоти

Акцептни тасдиқлагандан сўнг 1 кундан кейин тендер предмети бўйича пудрат шартномаси электрон шаклда имзоланган ҳисобланади. Агар акцепт юборилган кундан бошлаб 1 куни ичида ғолиб ташкилот томонидан тасдиқланмаса, акцепт захирадаги ғолибга юборилади ва захирадаги ғолибга қўшимча 1 куни ичида акцептни тасдиқлашга муддат берилади.

1 кун ичида

12-босқич

Давлат буюртмачиси

Тендер предмети бўйича электрон имзоланган пудрат шартномаси шартлари бажарилишини назоратга олади.

шартнома шартларига мувофиқ

13-босқич

Платформа

Объектнинг бошланғич ҚҚС билан нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати суммасини ғолиб ва захирадаги ғолиб ташкилотлар ва оферентларнинг банк ҳисобрақамига банк харажатлари ҳамда ғолиб/захира ғолибининг (акцепт тасдиқланган тақдирда) кафолат суммасидан танлов ташкилотчиси харажатларини автоматик тўлаш учун тегишли сумма ушланган ҳолда автоматик равишда қайтарилади.

3 иш куни мобайнида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурилиш соҳасида пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

________________________________________________________________________________________

(оферент номи)

ТЕНДЕР ПРЕДМЕТИ БЎЙИЧА ИШЛАРНИ БАЖАРИШГА НАРХ ТАКЛИФИ

________________________________________________________________________________________

(тендер предметининг номи)

1. Биз, оферент сифатида қуйида имзо чекувчилар:

тендер предмети бўйича эълонда бириктирилган лойиҳа асосида тендер предмети жойлашган манзилга чиқиб ўрганганимизни;

пудрат шартномасини имзолашдан ёки имзолангандан сўнг объектни қуришдан бош тортганимизда, платформа томонидан 24 ой давомида электрон тендерга автоматик равишда қўйилмаслигимиз тўғрисида хабардорлигимизни;

электрон тендер шартларига ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ акцептни тасдиқлашимиз натижасида автоматик равишда имзоланган пудрат шартномамизга асосан барча ишларни сўм (ҚҚС ни ҳисобга олган ҳолда) сифатли бажаришимизни ва таклиф муддатимизда тугатишимизни тасдиқлаймиз.

2. Бизнинг таклифимиз тендер таклифларини баҳолаш кунидан бошлаб 60 календарь кун мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.

3. Биз, ғолиб/захира ғолиби — оферент платформа томонидан юборилган акцептни тасдиқлашимиз, биз (оферент) сиз (буюртмачи) билан автоматик равишда пудрат шартномасини электрон имзолаганлигимиз ҳамда ушбу шартнома бўйича мажбуриятни олишимизни ва унинг ижросини таъминлашимизни тасдиқлаймиз.

4. Қурилиш жараёнига жалб қилинган ёлланма ишчиларнинг ижтимоий ҳимояси ва хавфсизлигини таъминлаймиз.

5. Буюртмачи билан ўзаро ҳисоб-китобларни биринчи молия йили мобайнида ўзгартирилмайдиган шартномавий нархда амалга ошириш мажбуриятини оламиз.

Ташкилот раҳбарининг имзоси:

Тузилган санаси: 20___ йил «___» ______________»

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)

Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

ТЕНДЕР ПРЕДМЕТИ БЎЙИЧА ИШЛАРНИ БАЖАРИШНИНГ УМУМИЙ ЖАДВАЛИ

(2-шакл)

________________________________________________________________________________________

(тендер предметининг номи)

Т/р

Объектнинг локал ведомостлари бўйича

Ишларни бошлаш санаси

Ишларни тугатиш санаси

1.

«Ер ишлари» локал ведомости бўйича

2.

«А блоки — архитектура ва қурилиш ечимлари, темир-бетон конструкциялар» (А-АС блоклари, КЖ) локал ведомости бўйича

3.

«Б блоки — архитектура ва қурилиш ечимлари, темир-бетон конструкциялар» (Б-АС блоклари, КЖ) локал ведомости бўйича

4.

«А блоки — тоза ва оқова сув таъминоти» (А-ВК блоклари) локал ведомости бўйича

5.

«Б блоки — тоза ва оқова сув таъминоти» (Б-ВК блоклари) локал ведомости бўйича

...

«Ободонлаштириш» локал ведомости бўйича

Изоҳ.

1. Жадвалда тендер предметининг қисмлари бўйича барча локал ведомостларга мувофиқ ишларни бошлаш ва якунлаш саналари кўрсатилади.

2. Ушбу жадвалдаги саналар ғолиб қурилиш-пудрат ташкилоти томонидан объектнинг «Ишларни ишлаб чиқариш лойиҳаси» (ППР)га, яъни объект қурилишининг оқилона технологияси ва қурилишни ташкил этиш бўйича батафсил ишлаб чиқилган ҳужжатига мувофиқ аниқлаштирилиши мумкин.

3. Ушбу жадвалдаги иш турлари ва уларнинг ҳажмлари тендер предметининг иш турлари ва уларнинг ҳажмлари билан мослигига оферент жавобгар ҳисобланади.

Ташкилот раҳбарининг имзоси:

Тузилган санаси: 20___ йил «____» _____________

Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурилиш соҳасида пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
3а-ИЛОВА

Жамланма жадвал, ишларнинг физик ҳажмлари ва объектга ресурслар қайдномаси, асосий нархни шакллантирувчи компонентларга нархлар жадвали

_________________________________________________________

(объект номи)

_________________________________________________________

(оферент номи)

1.1. Жамланма жадвал

Т/р

Харажатлар номи

Жорий нархлардаги умумий сумма

1.

Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди

2.

Кичик механизация воситалари

3.

Машина ва механизмлар

4.

Қурилиш материаллари ва конструкциялари

5.

Ускуна ва жиҳозлар

Жами

6.

Пудрат ташкилотининг бошқа харажатлари

Жами қурилиш-монтаж ишлари қиймати (ҚҚС билан)

Изоҳ. Мазкур жамланма жадвал электрон харид ғолиби томонидан акцепт тасдиқланиши натижасида электрон шаклда имзоланадиган шартномага илова ҳисобланади.

Ишларнинг физик ҳажмлари ва объектга ресурслар қайдномаси

Т/р

Меъёрлар шифри ва рақами

Ишлар тури

Ўлчов бирлиги

Лойиҳа кўрсаткичлари бўйича ишлар ҳажми

Ҳажми

бирликка

сумма

1.

2.

...

Жами:

Изоҳ. Мазкур жадвалда оферент ҳар бир иш тури учун бир бирлик иш ҳажмлари бўйича танлов таклифида ресурсларни акс эттирмасдан тақдим этади ҳамда ушбу жадвал электрон харид ғолиби томонидан акцепт тасдиқланиши натижасида электрон шаклда имзоланадиган шартномага 2-илова ҳисобланади.

Ташкилот раҳбари имзоси / муҳри:

_______________

Тузилган санаси:

20___ йил «___» _____________»

(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурилиш соҳасида пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

ТЕНДЕР ПРЕДМЕТИ БЎЙИЧА МОЛИЯЛАШТИРИШ ЖАДВАЛИ

____________________________________________________________________________________________

(тендер предметининг номи)

Молиялаштириш шартлари

Тендер предмети бўйича календарь йил ичида молиялаштиришнинг ойма-ой тақсимоти

январь

февраль

март

апрель

май

июнь

июль

август

сентябрь

октябрь

ноябрь

декабрь

15 фоиз миқдорида биринчи аванс

15 фоиз миқдорида иккинчи аванс

60 фоиз миқдорида жорий молиялаштириш

5 фоиз миқдорида кафолат муддатидан сўнг тўланадиган маблағ

Изоҳ. Жадвалдаги аванс маблағларидан ташқари ойма-ой тақсимланадиган молиявий маблағлар миқдори ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ тақсимланади. Бунда агар, тендер предмети бўйича ишларни якунлаш муддати бир календарь йилдан ошган тақдирда, ушбу молиялаштириш жадвали фақат биринчи йилда бажариладиган ишлар қийматидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ташкилот раҳбарининг имзоси:

Тузилган санаси: 20__ йил «___» ____________»

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 январдаги 46-сон қарорига
2-ИЛОВА
Қурилиш соҳасида лойиҳа-қидирув ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом қурилиш соҳасида лойиҳа-қидирув ташкилотларини аниқлаш бўйича давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом мақсадли дастурларга мувофиқ давлат бюджети маблағлари, Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасидаги давлат буюртмачилари томонидан амалга ошириладиган тендер савдолари учун татбиқ этилади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
акцепт — платформа томонидан оферент электрон тендер ғолиби деб белгилангандан сўнг ушбу оферентга тасдиқлаш учун автоматик равишда юбориладиган электрон хабарнома;
давлат буюртмачиси — давлат харидларини амалга оширувчи давлат органлари ва муассасалари, бюджет ташкилотлари, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет тизими бюджетлари маблағларини олувчилар;
жорий йил учун молиявий мажбуриятлар ҳажми — оферентнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси бўйича жорий йилда бажариш мажбурияти қиймати. Бунда йилдан йилга ўтувчи тендер предмети бўйича молиявий мажбуриятлар ҳажмини ҳисоблашда, оферент ютиб олган тендер предметининг тасдиқланган келгуси йил лойиҳа-қидирув ишлари бўйича манзилли рўйхатда назарда тутилган ҳисобот йилида бажариладиган ишлар қиймати инобатга олинади;
захирадаги ғолиб — электрон тендер якунига кўра платформа томонидан ғолиб деб эътироф этилган оферентнинг тендер таклифидан кейинги тендер таклифи энг мақбул деб эътироф этилган оферент;
лойиҳалаштириш топшириғи — қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишдан олдин техник қоидалар ва талабларни ҳисобга олган ҳолда буюртмачининг лойиҳа-смета ҳужжатларига бўлган умумий талаби;
оператор — давлат харидлари субъектларига давлат харидларининг электрон тизимларида харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш билан боғлиқ хизматларни кўрсатувчи, давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органи томонидан белгиланадиган махсус ваколатли юридик шахс;
оферент — электрон рейтингда мавжуд бўлган, қурилиш соҳасидаги электрон тендерда қатнашиш ва ғолиб бўлиш мақсадида ўз таклифини платформага электрон шаклда жойлаштирган лойиҳа-қидирув ташкилоти;
талабгор — офертаси платформа томонидан рўйхатдан ўтказилгунга қадар эълонда кўрсатилган шартларга мувофиқ электрон тендерда қатнашиш истаги бўлган ҳамда электрон рейтингида мавжуд бўлган лойиҳа-қидирув ташкилоти;
тендерни ўтказиш бўйича махсус ахборот платформаси — қурилиш соҳасида давлат харидлари амалга оширилиши, харидлар тўғрисидаги эълонлар, харид қилиш тартиб-таомиллари, оферентларнинг таклифлари, харидлар якунлари ҳақидаги ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ахборотлар электрон шаклда жойлаштирилишини ва кўрилишини, шунингдек, лойиҳа-қидирув ташкилотларини белгилаш бўйича тендерларни электрон ўтказилишини таъминловчи веб-сайт ва махсус электрон платформа (кейинги ўринларда — платформа);
тендер предмети — лойиҳалаштириш топшириғига мувофиқ қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган объект бўйича ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатлари;
тендер таклифи — электрон тендер ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ тендер предметига нисбатан оферентнинг платформа орқали электрон шаклда тақдим этилган таклифи;
тендер таклифини таъминлаш кафолати — тендер предметининг бошланғич нархидан (ҚҚС билан) 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати бўлиб, Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида яхлитланган миқдорда белгиланади;
тендер ташкилотчиси — қурилиш соҳасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш бўйича электрон тендер ҳужжатларининг тўлиқлигини ҳамда мувофиқлигини ўрганиб чиқувчи, эълонни платформага жойлаштирувчи ихтисослаштирилган ташкилот;
электрон тендер — қурилиш соҳасида давлат харидини амалга оширишнинг рақобатли тартиб-таомили воситасида тендер предметининг ижрочисини аниқлашни назарда тутувчи электрон механизм бўлиб, унинг натижасига кўра тендер предмети бўйича энг яхши шартларни таклиф этган оферент ғолиб деб эътироф этилади;
электрон тендер ҳужжатлари — тендер предметининг молиявий, тижорат, ташкилий ва бошқа тавсифлари ҳамда тендерни ташкил этиш шартлари ва ўтказиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги дастлабки ахборотни ўз ичига олувчи, давлат буюртмачиси томонидан тайёрланадиган электрон ҳужжатлар тўплами;
эълон — давлат харидларини амалга ошириш усули, талаблари ва шартлари, таклифларни тақдим этиш муддатлари ҳамда тартиби кўрсатилган, махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига давлат буюртмачисининг топшириғига мувофиқ тендер ташкилотчиси томонидан жойлаштириладиган бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги ахборот;
лойиҳа-қидирув ташкилотларининг электрон рейтинги — «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида лойиҳа-қидирув ташкилотларининг кадрлар билан таъминланганлиги, молиявий кўрсаткичлари, рақобатбардошлиги, иш тажрибаси ва лицензия кўрсаткичлари бўйича мезонларга мувофиқ малака талабларини белгиловчи ҳамда бошқа рейтинг кўрсаткичларини ўзида акс эттирадиган электрон платформа;
лойиҳалаштириш соҳасидаги давлат харидларининг субъектлари (тендер иштирокчилари) — давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси, оператор ва лойиҳа-қидирув ташкилотларининг электрон рейтингида мавжуд бўлган талабгор / оферентлар;
ғолиб — электрон тендер якунига кўра платформа томонидан ғолиб деб эътироф этилган оферент.
3. Мазкур Низом давлат буюртмачиларининг барча лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича электрон тендерларга нисбатан татбиқ этилади.
Агарда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишларининг бошланғич қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 6000 бараваридан кам бўлса, лойиҳа-қидирув ташкилотларини танлаш мазкур низом билан ўрнатилган тартиб асосида қонунчиликда белгиланган муддатда амалга оширилади.
4. Давлат буюртмачиси электрон тендерларни операторлар орқали онлайн режимда ўтказади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими ҳамда оператор ўртасида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўяди.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
5. Мазкур Низом қоидалари:
Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа мақсадли дастурларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорларида назарда тутилган давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтингида мавжуд бўлган лойиҳа-қидирув ташкилотларини аниқлашда;
Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш соҳасидаги харидларга нисбатан қўлланилади.
Агар қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа мақсадли дастурларда назарда тутилган давлат бюджети маблағлари билан бирга бюджетдан ташқари маблағлар жалб қилинган бўлса, лойиҳа-қидирув ташкилотлари мазкур Низом талаблари асосида аниқланади.
6. Мазкур Низомнинг амал қилиши:
давлат томонидан қўриқланиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш учун давлат харидлари, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган давлат харидларига, шунингдек, «fast-track» усулидаги қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлашга;
Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туман ва шаҳарлар бюджетлари захира фондларидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган давлат харидларига;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари асосида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидларига;
фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўладиган давлат харидларига;
халқаро молия институтлари маблағлари (тўлиқ ёки қисман) ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга;
бош режа, ҳудудларнинг архитектура — режалаштириш лойиҳаларини ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишга нисбатан татбиқ этилмайди.
7. Объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ тасдиқланган «Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун топшириқ» ва унга буюртмачи томонидан илова қилинадиган ҳужжатларсиз электрон тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонни платформага жойлаш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун топшириқ» ва унга илова қилинадиган (буюртмачи томонидан тайёрланадиган) ҳужжатлар, жумладан иш турига қараб нуқсон далолатномалари таркиби Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг буйруғи билан ўзгартириш киритиш мумкин.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
8. Лойиҳалаштириш топшириғига мувофиқ қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган I ва II тоифадаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ўтказиладиган электрон тендерда фақат ўша ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри)да юридик шахс сифатида тегишли электрон рейтингдаги юридик манзилда рўйхатга олинган талабгорлар қатнашади (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ягона ҳудуд деб қабул қилинади). Ҳудудларда филиаллари мавжуд бўлган бош лойиҳа институтларига ушбу чеклов татбиқ этилмайди.
Бунда агар, талабгор юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳудудда ушбу Низом талабларига мувофиқ расмийлаштирилган шартнома шартларига кўра ишларни якунламаган ҳолда бошқа ҳудудга юридик манзилини кўчирган тақдирда, аввалги юридик манзил ҳудудидаги шартнома шартларига кўра ишлар якунланмагунича ушбу талабгор янги юридик манзил ҳудудидаги электрон тендерларга платформа томонидан қўйилмайди.
Лойиҳалаштириш топшириғига мувофиқ қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган III ва IV тоифадаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ўтказиладиган электрон тендерда ҳудудий чеклов татбиқ этилмайди.
Авторлик назорати харажатлари оферентларнинг 3-иловага мувофиқ нарх таклифида кўзда тутилиши шарт.
2-боб. Электрон тендерни ўтказиш тартиби
9. Электрон тендер ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ қуйидаги тартибда ўтказилади:
а) давлат буюртмачиси:
Молия вазирлигининг ахборот тизимида белгиланган тартибда шахсий ғазна ҳисобварақларини очади;
платформада рўйхатдан ўтиб, тендер предметининг идентификация рақамини киритади;
платформада тендер ташкилотчисини танлайди ҳамда шартнома имзолайди;
электрон тендер ҳужжатларини тендер ташкилотчисига тақдим этади;
б) тендер ташкилотчиси:
электрон тендер ҳужжатларининг тўлиқлиги ва тўғрилигини ўрганиб чиқади;
платформага тендер предмети тўғрисидаги эълонни жойлаштиради;
в) талабгор:
эълонга мувофиқ лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган қурилиш, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган объектнинг жойлашадиган/жойлашган ҳудудига чиққан ҳолда тендер предмети билан боғлиқ масалаларни ўрганиб чиқади;
24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва электрон манзилини платформага киритади ҳамда шахсий кабинетини очади;
г) талабгор шахсий кабинети орқали тендер предмети бўйича тендерда қатнашиш учун платформага ўзининг CTPIP хос рақамини киритади;
д) платформа талабгор киритган СТИР бўйича вазирлик, ташкилот ва тизимларнинг маълумотлар базасидан қуйидагиларни автоматик тарзда:
«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидан лойиҳа-қидирув ташкилотларининг электрон рейтингида мавжудлигини ҳамда оферент лицензиясининг тендер предмети талабларига мослигини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан солиқлардан муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслигини;
(9-банд «д» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Марказий банкнинг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий ва иккиламчи ҳисобрақамида 2-сон картотека қарздорлиги ҳамда банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслигини;
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг ўз балансидаги асосий фондларига ва мулкига тақиқ қўйилмаганлигини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Миллий статистика қўмитаси ва Солиқ қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми оферент томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажми 2 бараваридан ошмаганлигини;
(9-банд «д» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг электрон маълумотлар базасидан платформада ўз таклифини бириктирган оферентлар ўртасида ҳамда ушбу оферентлар билан давлат буюртмачиси ўртасида аффилланганлик хусусияти мавжуд эмаслигини;
Молия вазирлигининг Ғазначилик тизимидан рўйхатдан ўтган тендер натижасида ёки тўғридан-тўғри имзолаган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномалари ижроси тўғрисидаги маълумотларни;
платформанинг ўз тизимидан объектнинг ҚҚС билан бошланғич нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати оператор томонидан очилган ҳисобрақамга пул ўтказиш йўли орқали амалга оширилганлигини текширади;
платформанинг ўз тизимидан оферентнинг ҚҚС билан таклиф нархининг тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан баланд эмаслигини ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ):
300 бараваригача бўлган тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан 5 фоиздан паст эмаслигини;
1500 бараваригача бўлган тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан 10 фоиздан паст эмаслигини;
3000 бараваригача бўлган тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан 15 фоиздан паст эмаслигини;
3000 бараваридан юқори бўлган тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан 20 фоиздан паст эмаслигини;
шунингдек, таклиф этилган лойиҳалаштириш муддати тендер предмети бўйича белгиланган муддатдан ортиқ эмаслигини;
е) талабгор ушбу банднинг «д» кичик бандида назарда тутилган талаблардан ижобий натижалар билан ўтганда оферент ҳисобланади ҳамда:
тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати оператор томонидан очилган ҳисобрақамга пул ўтказади;
ушбу Низомга 3 — 5 иловаларни тўлдирган ҳолда платформага юклайди.
Бунда оферент ғолиб бўлган тақдирда, танлов шартларига мувофиқ электрон платформага тендер ташкилотчиси томонидан юкланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш мажбуриятини олади;
ж) платформа:
оферент таклифларини ушбу Низомнинг 35-бандида келтирилган формула ёрдамида автоматик равишда баҳолайди.
Бунда ушбу низом кучга кирган кундан бошлаб тендерда ғолиб бўлган ёки тўғридан-тўғри лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномасини имзолаган ва ушбу шартнома бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни якунламаган лойиҳа-қидирув ташкилоти календарь йили давомида платформа орқали яна бошқа тендерда иштирок этган тақдирда, ҳар бир якунланмаган шартнома бўйича унинг рейтингидаги жами баллига нисбатан (рейтинг кўрсаткичи туширилмаган ҳолда) 2 фоиз чегирма қўлланилади.
Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича шаҳарсозлик экспертизасининг ижобий хулосаси олингандан сўнг, чегирма автоматик равишда тикланади;
ғолиб ва захирадаги ғолиб ташкилотларни аниқлайди;
баҳолаш натижалари бўйича электрон ҳисоботни шакллантиради ва очиқ кўринишда жойлаштиради;
электрон тендерда ғолиб бўлган оферентга акцепт юборади;
з) ғолиб лойиҳа-қидирув ташкилоти томонидан акцепт тасдиқланиши натижасида тендер предмети бўйича платформага юкланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси 1 иш кунидан кейин автоматик равишда электрон имзоланган ҳисобланади ҳамда аванс маблағни тўлаш учун асос бўлиб хизмат қилади;
и) объектнинг ҚҚС билан бошланғич нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси белгиланган тартибда ғолиб / захира ғолиби ҳамда оферентларнинг банк ҳисобрақамларига автоматик равишда платформа томонидан:
банк харажатлари;
акцептни тасдиқлаган ғолиб/захира ғолибининг кафолат суммасидан танлов ташкилотчиси харажатларини автоматик тўлаш учун тегишли сумма ушланган ҳолда қайтарилади.
3-боб. Электрон тендер иштирокчиларининг вазифалари
10. Давлат буюртмачиси:
Молия вазирлигининг электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтгандан сўнг ушбу тизим билан интеграция қилинган платформада тегишли электрон рақамли имзосидан (кейинги ўринларда — ЭРИ) фойдаланган ҳолда, мақсадли дастурларда назарда тутилган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лойиҳа-қидирув ташкилоти белгиланмаган бўлса, платформага тегишли маълумотларни киритади;
тендер предмети бўйича платформага тендер предметининг номи ва шахсий ҳисобварағини киритади ва шахсий ғазна ҳисобварағида етарли маблағ тасдиқлангандан сўнг платформада тендер ташкилотчисини танлайди ҳамда ғолиб/захира ғолиби объектнинг бошланғич ҚҚС билан нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси ҳисобидан танлов ташкилотчиси харажатлари автоматик тўланиши шарти асосида ушбу тендер ташкилотчиси билан хизмат кўрсатиш шартномасини имзолайди;
агар шахсий ғазна ҳисобварағидан ташқари банк ҳисобрақамларидан молиялаштириш белгиланган бўлса, молиялаштириш манбаи тўғрисидаги маълумотномани платформага юклаган ҳолда тасдиқлайди;
тендер ташкилотчисига электрон тендер ҳужжатларини тўлиқ тақдим этади;
тендер савдоларини ташкил этиш билан боғлиқ барча (танлов ташкилотчиси харажатларидан ташқари) харажатларни қоплайди ҳамда белгиланган тартибда тендер ғолиби билан акцепт тасдиқланиши натижасида автоматик равишда электрон имзоланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси шартларининг бажарилишини таъминлайди;
бир вақтнинг ўзида оферент бўла олмайди.
11. Тендер ташкилотчиси:
давлат буюртмачиси томонидан тақдим этилган электрон тендер ҳужжатлари тўлиқлигини ва тўғрилигини кўпи билан 3 иш куни давомида ўрганиб чиқади;
агар электрон тендер ҳужжатларида номувофиқликлар аниқланган тақдирда, уларни давлат буюртмачисига қайтаради;
эълонни платформага жойлаштиради;
платформага жойлаштирилган эълонга давлат буюртмачисининг асосли сўрови билан белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритади;
қурилиш соҳасида электрон давлат харидлари бўйича Республика мувофиқлаштириш комиссияси учун белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этади;
бир вақтнинг ўзида буюртмачи ва/ёки оферент бўла олмайди.
12. Оператор:
а) Молия вазирлигининг давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида рўйхатдан ўтган давлат буюртмачиси учун:
24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақамлари ва электрон манзиллари платформага киритилишини ҳамда автоматик равишда шахсий кабинет очилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПҚ-4464-сон қарорининг 7-бандига мувофиқ 0,05 фоиз миқдоридаги маблағлар бўйича «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) хизматлари бўйича давлат буюртмачисининг қарздорлиги бўлмаган тақдирда, юридик шахс ЭРИсидан фойдаланган ҳолда объектнинг идентификация рақами киритилишини ҳамда лот рақами берилишини таъминлайди;
б) тендер ташкилотчиси учун:
тендер ташкилотчилари рўйхатини платформага юклайди;
24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва манзили электрон платформага юкланишини ва автоматик равишда шахсий кабинет очилишини таъминлайди;
тендер предмети бўйича эълонлар платформага жойлаштирилишини таъминлайди;
в) лойиҳа-қидирув ташкилотларининг электрон рейтингда мавжуд бўлган талабгор ва оферент учун:
24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва манзили электрон платформага киритилишини, автоматик равишда шахсий кабинет очилишини ҳамда эълон шартлари билан тўлиқ танишишни таъминлайди;
лойиҳа-қидирув ташкилотлари томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажмининг 2 баравари бўйича жорий йил учун молиявий мажбуриятлар ҳажми тегишли тизим билан интеграция қилинган платформа томонидан тўғри ҳисобланишини таъминлайди;
тендер таклифини таъминлаш кафолат суммасини ўтказиш учун платформадаги шахсий кабинетдан платформанинг махсус ҳисобрақамига пул ўтказишда фойдаланишни ҳамда ундаги ўтказилган маблағларни ушбу Низомда белгиланган тартибда қайтарилишини ёки буюртмачининг тегишли ҳисобварағига жўнатилишини таъминлайди;
тендер таклифлари платформа томонидан автоматик равишда баҳоланишини таъминлайди;
г) шу билан бирга, оператор:
эълон шартларига электрон тендер ҳужжатлари таркибига белгиланган тартибда ўзгартириш киритилган тақдирда, давлат буюртмачисини, тендер ташкилотчисини ва оферентларни электрон хабардор қилади;
электрон тендер натижалари бўйича тегишлилигига кўра давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферентларга платформа орқали автоматик равишда хабар юборади;
тендер иштирокчиларини электрон тендер жараёнида белгиланган тартиб асосида иштирок этишларини таъминлайди;
идоралараро маълумотлар базалари билан интеграция қилинган платформа ҳар куни 24 соат давомида узлуксиз ишлашини қатъий назорат қилади;
акцепт тасдиқлагандан сўнг танлов ташкилотчиси харажатлари тўлаб берилишини таъминлайди;
узлуксиз фаолият кўрсатадиган «call center» ташкил этади;
платформадаги лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтинги ҳамда электрон тендерлар билан боғлиқ жараёнлар бўйича давлат органлари ва хўжалик субъектларининг барча мурожаатларига ёзма ва «call center» орқали жавоб беради, платформадаги текширишлар билан боғлиқ тегишли ўрганишларда қатнашади, натижаси бўйича маълумотлар тайёрлайди.
13. Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферент томонидан платформада юридик шахс ЭРИсидан нотўғри фойдаланилган тақдирда, оператор жавобгар ҳисобланмайди ҳамда ушбу ҳолат «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида тартибга солинади.
4-боб. Электрон тендер таклифини таъминлаш тартиби
14. Электрон тендер таклифини таъминлаш кафолати бўйича платформада шахсий кабинетдан рўйхатдан ўтган оферент оператор томонидан очилган ҳисобрақамига пул ўтказиш йўли орқали тўловни амалга оширади.
15. Оператор қуйидаги ҳоллардан бири рўй берганда, тендер таклифини таъминлаш суммасини банк харажатлари ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномасининг акцепт тасдиқланиши натижасида автоматик равишда имзолаган ғолиб/захира ғолибининг кафолат суммасидан танлов ташкилотчиси харажатларини ушлаган ҳолда уч иш куни ичида:
лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномасининг акцепт тасдиқланиши натижасида автоматик равишда имзолаган ғолиб / захира ғолибининг кафолат суммасидан танлов ташкилотчиси харажатларини автоматик тўлаш учун тегишли сумма ушлангандан сўнг;
захирадаги ғолиб ва ғолиб бўлмаган оферентларга электрон тендер ўтказилгандан сўнг;
электрон тендер бекор қилингандан сўнг (амалга ошмаган ҳолатларда) барча оферентларга;
белгиланган тартибда таклифларни қайтариб олган оферентларга тендер таклифларини юборишнинг охирги муддати тугаган кундан сўнг қайтаради.
16. Электрон тендер ғолиби акцептни тасдиқлашдан бош тортганда (захирадаги ғолиб бундан мустасно), тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси тендер ғолибига қайтарилмайди, шунингдек, тендер ғолиби акцептни тасдиқлашдан бош тортган кундан бошлаб 24 ойга ушбу Низомга мувофиқ электрон тендер савдоларида иштирок этишига автоматик тарзда тақиқ киритилади.
Бунда тендер таклифини таъминлаш кафолатининг қайтарилмаган суммаси платформа томонидан автоматик равишда давлат буюртмачисининг тегишли ҳисобварағига банк ва тендер ташкилотчиси харажатлари ушланган ҳолда уч иш куни ичида ўтказиб берилади.
5-боб. Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва лойиҳа-қидирув ташкилотларининг шахсий кабинети
17. Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва талабгор платформада ўз ЭРИсидан фойдаланган ҳолда маълумотларни киритиб, рўйхатдан ўтганидан сўнг автоматик тарзда шахсий кабинет шаклланади.
18. Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферентнинг шахсий кабинетида мобиль телефон рақами, электрон манзили, рейтинг балли ва ушбу баллни ҳисоблаб чиқиш ёйилмаси, тендер ғолиби ва захирадаги ғолибнинг, шунингдек, қолган оферентларнинг платформа томонидан автоматик баҳоланган баллари ва ушбу балларни ҳисобланиш ёйилмаси ҳамда якуний электрон баённома акс эттирилади.
Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферентнинг талаблари асосида қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маълумотлар шахсий кабинетга киритилиши мумкин.
19. Талабгор электрон тендерда қатнашиш учун шахсий кабинетидаги ушбу Низомнинг 22-банди «б» кичик бандида кўрсатилган шартлар бўйича операторга идоралараро маълумотлар базаларидан ўзи ҳақидаги маълумотлар платформа томонидан автоматик равишда текширилишига розилигини юридик шахс ЭРИси билан тасдиқлаши лозим бўлади.
20. Давлат буюртмачиси, тендер ташкилотчиси ва оферент ҳақида ҳамда якунланган электрон тендерлар тўғрисидаги маълумотлар тегишли электрон архивга юборилади ва белгиланган тартибда сақланади.
6-боб. Электрон тендерни ўтказиш тўғрисидаги эълонни жойлаштириш
21. Электрон тендерни ўтказиш тўғрисидаги эълон давлат буюртмачиси тақдим этган электрон тендер ҳужжатларининг тўлиқлиги ва тўғрилиги тендер ташкилотчиси томонидан ўрганиб чиқилгандан сўнг платформага жойлаштирилади.
22. Эълонда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
а) тендер предмети бўйича:
келгуси йил учун лойиҳа-қидирув ишлари манзилли рўйхатида жорий йил учун назарда тутилган маблағлар манбаси ва миқдори;
номи, манзили ва идентификация рақами;
ишларни амалга ошириш тури (қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш);
қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган объектларнинг хавф-хатар тоифаси;
бошланғич нарх (ҚҚС билан) ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни якунлаш муддати;
тендер таклифини таъминлаш кафолати;
талабгор томонидан таклифни киритиш муддати;
лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва молиялаштириш календарь иш жадвали ҳамда лойиҳа-қидирув ишлари учун смета ҳисоби ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш топшириғи ва унга иловалар;
б) платформага таклифни электрон жойлаштириш санасида талабгорга нисбатан қўйиладиган шартлар:
тендер предметининг қиймати ва хавф-хатар тоифасига қараб лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтингида ижобий кўрсаткичга эга бўлганлиги;
солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд эмаслиги;
«Инсофсиз ижрочилар» ягона реестрида қайд этилмаганлиги;
асосий ва иккиламчи ҳисобрақамларида 2-сон картотека қарздорлигининг мавжуд эмаслиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида шубҳали корхоналар рўйхатига киритилмаганлиги;
(22-банд «б» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
солиқ тўловчи сифатида унинг гувоҳномаси фаоллиги;
банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорликларнинг мавжуд эмаслиги;
ўз балансидаги асосий фондларга, мулкларига тақиқ қўйилмаганлиги;
ғазначилик тизимидаги рўйхатдан ўтган тендер натижасида ёки тўғридан-тўғри имзоланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси шартлари бажарилганлиги;
жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми талабгор томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажми 2 баравардан ошмаганлиги. Бунда платформа томонидан талабгорнинг молиявий мажбуриятлари қолдиқ ҳажми тендер предметининг бошланғич нархи (ҚҚС билан) билан солиштирилади. Талабгорнинг молиявий мажбуриятлари қолдиқ ҳажми етарли бўлган тақдирда, ушбу Низом талабларига мувофиқ бир нечта тендерларда иштирок этиши тақиқланмайди;
таклиф этилган нархнинг (ҚҚС билан) бошланғич нархдан (ҚҚС билан) баланд эмаслиги ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ):
300 бараваригача бўлган тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан 5 фоиздан паст эмаслиги;
1500 бараваригача бўлган тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан 10 фоиздан паст эмаслиги;
3000 бараваригача бўлган тендер предметининг КҚС билан бошланғич нархидан 15 фоиздан паст эмаслиги;
3000 бараваридан юқори бўлган тендер предметининг ҚҚС билан бошланғич нархидан 20 фоиздан паст эмаслиги;
шунингдек, таклиф этилган лойиҳалаштириш муддати тендер предмети бўйича белгиланган муддатдан ортиқ ёки кам эмаслиги;
тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси оператор ҳисобрақамига ўтказилганлиги.
Тендер иштирокчилари билан аффилланганлик хусусиятга эга алоқалари бўлган ва/ёки тугатиш ёки банкротлик босқичида бўлган оферентлар тендерга қўйилмайди.
Ушбу банднинг «б» кичик бандидаги шартларга тўғри келмаган талабгорнинг таклифлари платформа томонидан қабул қилинмайди.
23. Давлат буюртмачисининг фармойиши (буйруғи) асосида талабгордан таклифларни қабул қилиш муддати платформада тендер предмети эълон қилинган кундан бошлаб 12 иш кунидан кам ва 30 иш кунидан кўп бўлмаслиги лозим.
Давлат буюртмачиси эълонда турган тендер предмети бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарори билан тасдиқланган Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий штаблар билан келишган ҳолда тендер предмети бўйича таклифлар бериш муддати тугайдиган санадан камида бир иш кунидан олдин электрон тендер ҳужжатларига асосли ўзгартишлар киритиш тўғрисида фармойиш (буйруқ) қабул қилишга ҳақли.
Бунда электрон тендер ҳужжатларига ўзгартишлар киритилган кундан бошлаб таклиф бериш муддати камида 10 иш кунига узайтирилади, лекин ушбу эълон бўйича таклифларни қабул қилиш умумий муддати 30 иш кунидан ошмаслиги лозим.
7-боб. Талабгорнинг электрон тендерга кириш тартиби
24. Электрон тендерда иштирок этиш учун талабгор ушбу Низом 23-бандининг «б» кичик банди шартлари талабларидан ижобий ўтган тақдирда, ўзининг шахсий кабинетидаги махсус хисобрақами орқали операторга воситачилик йиғими учун тўловни амалга оширади. Ушбу тўланган маблағ электрон тендер натижаларидан қатъи назар талабгорга/оферентга қайтарилмайди.
25. Электрон тендерда ягона оферент иштирок этганда ёки бирорта ҳам оферент иштирок этмаганда, давлат буюртмачиси электрон тендерга кириш учун оферентларга нисбатан қўйилган электрон рейтинг баҳони бир даражага пасайтириш ҳуқуқига эга.
Электрон тендерда тендер предмети бўйича белгиланган минимал рейтинг талаби сабабли (бошқа сабаблар бундан мустасно) белгиланган муддатда ягона оферент ўз таклифини жойлаштирган бўлса ёки бирорта ҳам оферент таклиф жойлаштирмаган бўлса, ушбу тендер предмети бўйича белгиланган минимал рейтинг талаби платформа томонидан тендер предметининг қиймати ўзгартирилмаган ҳолда автоматик тарзда бир кўрсаткичга камайтирилади.
26. Агар тендер предмети бўйича ишларни бажариш (хизматларни кўрсатиш) билан боғлиқ фаолият қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли лицензия турини талаб этса, электрон тендерда фақат тегишли лицензияга эга бўлган оферентлар иштирок этади.
8-боб. Электрон тендер таклифини бериш тартиби
27. Талабгор ушбу Низомнинг 23-банди «б» кичик банди шартларига мос келган тақдирда, талабгор шахсий кабинетдан фойдаланган ҳолда электрон тендер ҳужжатларини тўлдириш ва юклаш йўли билан платформага таклифини ЭРИ билан тасдиқлаб, белгиланган муддатдан кечиктирмай жойлаштиради.
28. Таклифларни қабул қилиш муддати тугагунга қадар оферент ўз таклифларига ўзгартиришлар киритиш ёки қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
29. Платформа томонидан тендер таклифларининг қабул қилиниши платформада жойлаштирилган эълонда белгиланган кун тугаши билан (соат 23:59:59 да) тўхтатилади.
9-боб. Платформа томонидан электрон тендер таклифларини баҳолаш
30. Электрон тендер қуйидаги ҳолларда амалга ошмаган деб ҳисобланади:
ягона оферент иштирок этган ёки бирорта ҳам оферент иштирок этмаган тақдирда;
баҳолаш жараёнида ушбу Низом 23-бандининг «б» кичик банди шартларига мувофиқ платформа томонидан оферентлар қайта ўрганилганда, ягона оферент қолдирилганда ёки бирорта ҳам оферент қолдирилмаган тақдирда;
агар битта лотда иккита оферент иштирок этаётган бўлса ва ушбу оферентлардан бири бир ва ундан ортиқ лотларда ўз таклифларини жойлаштирган бўлса ҳамда ушбу оферент ихтиёрий битта лотда ғолиб деб белгиланиб, молиявий мажбуриятлари ҳажми 2 баравардан ошган тақдирда;
ғолиб ва захирадаги ғолиб лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномасини тузишни рад этган тақдирда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тендерларда ғолиб деб топилган оферентнинг электрон тендер савдолари, шунингдек, электрон рейтинг шаклланиш жараёнларида ўз фаолияти тўғрисида ҳаққоний бўлмаган маълумотларни тақдим этганлик ҳолати мутасадди идоралар томонидан аниқланган тақдирда, Республика штабининг асослантирилган расмий хати асосида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ушбу оферент бўйича тузилган электрон баённома бекор қилинади.
(30-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
31. Тендер амалга ошмаган деб ҳисобланган тақдирда, давлат буюртмачиси томонидан тендер ташкилотчисига тендер бўйича эълонни платформага қайта жойлаштириш бўйича кўрсатма берилади.
Шу билан бирга, акцепт тасдиқлангунга қадар белгиланган тартибда тендер предметини амалга ошириш тўхтатилган тақдирда ёки тендер предмети бўйича қурилиш-лойиҳалаштириш ташкилоти ушбу Низом талабларида белгиланган тартибдан ташқари ҳолда аниқланган тақдирда, тендер амалга ошмаган деб ҳисобланади.
32. Оферентлар томонидан тақдим этилган тендер таклифлари электрон платформа томонидан тендерда иштирок этиш учун таклифлар бериш муддати тугаган санада баҳоланади.
Платформа томонидан тендер таклифлари баҳоланишидан олдин Низомнинг 23-банди «б» кичик банди шартлари бўйича оферентларнинг кўрсаткичлари қайта текширилади. Кўрсаткичлар салбий томонга ўзгарган тақдирда, платформа томонидан ушбу оферент электрон тендердан четлаштирилади.
Оферентнинг умумий баллари йиғиндисини якуний ҳисоблаш учун ҳар бир оферент бўйича платформа томонидан автоматик режимда ҳисобланадиган қуйидаги формула қўлланилади:
ЯБ = (РБ х 0,8 + (ББН — ОН) х 20 / (ББН — ББН х 0,95 / 0,90 / 0,85 / 0,80)) — О х (РБ х 0,02).
Бунда:
ЯБ — оферентнинг якуний балли;
РБ — электрон рейтинг доирасида ҳисобланган балл;
0,8 — лойиҳа-қидирув ташкилотларининг электрон рейтинги доирасида олинган баллнинг умумий якуний баллдаги улушини аниқловчи коэффициент;
ББН — давлат буюртмачисининг бошланғич нархи (ҚҚС билан). Бунда агар қонунчиликда белгиланган тартибда бошланғич нарх ҚҚСсиз бўлса, ушбу формулада белгиланган тартибдаги ҚҚСсиз қийматлар ҳисобга олинади;
ОН — оферент томонидан таклиф этилган нарх (ҚҚС билан). Бунда агар қонунчиликда белгиланган тартибда таклиф нархи ҚҚСсиз бўлса, ушбу формулада белгиланган тартибдаги ҚҚСсиз қийматлар ҳисобга олинади;
20 — оферент томонидан таклиф этилган нарх учун интерполяция йўли билан бериладиган балл;
0,95 / 0,90 / 0,85 / 0,80 — таклиф нархининг (ҚҚС билан) бошланғич нархдан (ҚҚС билан) ушбу Низом 9-бандининг «д» кичик бандига мувофиқ 5, 10, 15 ва 20 фоиздан кўп камайтирилиши мумкин эмаслиги коэффициенти;
О — оферентнинг жорий календарь йил давомида электрон тендер платформасида ютиб олган объектлар сони;
0,02 — объектлар бўйича тендерда ғолиб бўлган ёки тўғридан-тўғри шартнома имзолаган ҳамда ушбу шартнома бўйича ишларни якунламаган лойиҳа-қидирув ташкилоти календарь йил давомида платформа орқали яна бошқа объект бўйича тендерда иштирок этган тақдирда, ҳар бир якунланмаган шартнома бўйича унинг рейтингидаги жами баллига нисбатан (уларнинг рейтинг кўрсаткичи туширилмаган ҳолда) қўлланиладиган 2 фоиз чегирма;
оферент тендер таклифини энг кам нарх билан берган тақдирда, унга 20 балл берилади ҳамда формуланинг иккинчи қисми, яъни — (ББН — ОН) х 20 / (ББН — ББН х 0,95 / 0,90 / 0,75 / 0,80) ифодаси ҳисобланмайди.
Талабгор ўз таклифларини платформага жойлаштириши мобайнида унинг чегирмаси бошланғич нархга нисбатан ушбу Низом 9-бандининг «д» кичик бандига мувофиқ 5, 10, 15 ва 20 фоиздан кўп ҳамда бошланғич лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш муддатидан кўп ёки кам бўлган тақдирда, платформа томонидан ушбу таклиф қабул қилинмайди.
33. Платформа томонидан электрон тендер натижаларига мувофиқ ғолиб ва захирадаги ғолиб автоматик равишда аниқланади.
Платформа томонидан электрон тендер натижаларини ҳисоблаш жараёнида оферентларнинг умумий баллари бир хил бўлган тақдирда, энг биринчи бўлиб таклифини тақдим этган (сана, вақт) оферент ғолиб этиб белгиланади.
34. Электрон тендер таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш якуни бўйича электрон баённома шакллантирилиб эълон қилинади ва унда қуйидаги ахборотлар акс эттирилади:
электрон тендер таклифларини кўриб чиқиш, баҳолаш санаси ва вақти;
электрон тендер таклифларини баҳолаш натижаси;
электрон тендер ғолиби ва захирадаги ғолиб ҳақидаги маълумот.
35. Агар оферент унинг молиявий мажбуриятларининг қолдиқ ҳажми етарли бўлиб, бир нечта тендерда иштирок этган тақдирда, электрон тендерда платформа томонидан фақат молиявий мажбуриятларининг қолдиқ ҳажми етарли бўлган тендер предмети бўйича ғолиб деб белгиланади.
36. Электрон тендер таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш якуни бўйича электрон баённома шакллантирилганидан сўнг тендерда қатнашган оферентлар ўз шахсий кабинетлари орқали ўзларининг якуний баллари, шу жумладан, электрон рейтингидаги шахсий баллари ҳамда уларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотларни кўришлари мумкин.
10-боб. Электрон тендер натижалари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномасини тузиш
37. Электрон тендерда иштирок этиш учун таклифлар бериш муддати тугаган санада платформа томонидан автоматик равишда тендер ғолиби аниқланади ва ғолиб ташкилотга акцепт юборилади.
Акцепт ғолиб ташкилот томонидан тасдиқланган кундан бошлаб тендер тугалланган деб ҳисобланади.
Агар акцепт юборилган кундан бошлаб 1 иш куни ичида ғолиб ташкилот томонидан тасдиқланмаса, ушбу ғолиб ташкилот лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномасини имзолашдан бош тортган ҳисобланади ва белгиланган тартибда акцепт захирадаги ғолибга юборилади.
Захирадаги ғолиб томонидан 1 иш куни ичида акцепт тасдиқланмаган тақдирда, тендер амалга ошмаган деб ҳисобланади ва қайтадан ўтказилади.
Тендер ғолиби акцептни тасдиқлашдан бош тортган кундан бошлаб 24 ойга ушбу Низомга мувофиқ электрон тендер савдоларида иштирок этишига автоматик тарзда тақиқ киритилади.
Агар акцептни тасдиқлаган ғолиб ташкилот лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнида ишларни давом эттиришдан бош тортган тақдирда, ушбу шартнома бўйича бажарилган ишлари ва молиялаштирилган маблағлар белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилингандан сўнг тендер предмети бўйича қайта электрон тендер савдоларига эълон берилади.
38. Электрон тендер натижалари бўйича ғолиб акцептни тасдиқлаши билан 1 иш кунидан кейин лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси электрон имзоланган ҳисобланади.
Электрон тендер ғолиби акцептни тасдиқлашдан бош тортган ҳолларда, акцептни тасдиқлаш ҳуқуқи захирадаги ғолибга ўтади.
Захирадаги ғолиб фақатгина тендер ғолиби томонидан таклиф этилган нарх бўйича (агар захирадаги ғолиб томонидан таклиф этилган нарх тендер ғолиби томонидан таклиф этилган нархдан баланд бўлса) акцептни тасдиқлаши ёки тасдиқлашдан бош тортиши мумкин.
Захирадаги ғолиб акцептни тасдиқлашдан бош тортган тақдирда, тендер таклифини таъминлаш кафолат суммаси банк хизматлари ушланган ҳолда қайтариб берилади ҳамда тендер амалга ошмаган деб ҳисобланади ва қайтадан ўтказилади. Бунда тендер ташкилотчиси харажатлари тўлаб берилмайди.
Тендер ғолиби / захира ғолиби томонидан акцепт тасдиқланиши натижасида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси электрон имзоланган деб ҳисоблангандан сўнг буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПҚ-4464-сон қарорининг 7-бандига мувофиқ электрон имзоланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб беш иш куни ичида ушбу шартноманинг ҚҚСсиз суммасидан 0,05 фоизи миқдоридаги маблағ ахборот тизимининг тегишли ҳисобрақамига ўтказилади.
11-боб. Электрон тендер иштирокчиларининг жавобгарлиги
39. Давлат буюртмачиси қуйидагилар учун жавоб беради:
Қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лойиҳалаштириш топшириғининг талаб даражасида тўғри ишлаб чиқилганлигига;
тендер ғолиби/захира ғолиби томонидан акцепт тасдиқланиши натижасида электрон имзоланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси шартларининг бажарилишига.
40. Тендер ташкилотчиси қуйидагилар учун жавоб беради:
давлат буюртмачисидан олинган ҳужжатларни кўпи билан 3 иш куни давомида ўрганиб чиқиши ва уларнинг белгиланган тартибда эълонга жойлаштириши;
эълонга жойлаштирилган электрон маълумотларнинг тўлиқлигига, тўғрилигига ва бир-бирига мувофиқлигига.
41. Оператор қуйидагилар учун жавоб беради:
оферентлар томонидан таклифлар платформага муаммосиз юкланишига;
электрон тендер таклифлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси мажбуриятлари бажарилиши тугаллангандан сўнг белгиланган муддатда сақланиши;
оферентлар томонидан киритилган маълумотларнинг эълон амал қилиш муддати давомида ошкор этилмаслигини таъминлаш;
оферентларнинг тижорат сирини ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқлари кафолатланишига;
тендер тартиб-таомилларининг бошқа белгиланган талаблари бузилмаслигига.
42. Оферент ўзи томонидан тақдим этилган маълумотлар ишончлилиги учун жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими томонидан ташкил этиладиган электрон тендер савдоларининг ҳаққоний ва шаффоф ўтказилиши юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги жавобгар ҳисобланади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
12-боб. Якунловчи қоидалар
44. Электрон тендер натижаларини расмийлаштириш, акцепт тасдиқланиши натижасида автоматик равишда электрон имзоланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни ташкил этиш, ушбу шартноманинг мажбуриятлари бажарилиши мониторингини олиб бориш ҳамда шикоятлар, низо ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом талабларига мувофиқ ўтказиладиган электрон тендер бўйича шикоятлар, низо ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш учун ишчи орган этиб Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги белгиланади.
(44-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунининг 43-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Мазкур Низом талабларига мувофиқ тузилган шартномалар бўйича қурилиш муддатини узайтириш буюртмачи томонидан Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (объектлар бўйича манзилли рўйхатлар мазкур вазирликлар билан келишилишини инобатга олган ҳолда) ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
(45-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Бунда электрон имзоланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси шартларига ўзгартириш киритиш юзасидан қўшимча шартнома бўйича маълумотлар платформага юкланмайди. Электрон имзоланган шартнома ижроси бўйича маълумотлар, шу жумладан, унга қўшимча шартномалар ғазначилик тизими томонидан интеграция орқали платформага юборилади.
46. Оператор тендерга тааллуқли барча ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақланишини таъминлайди.
47. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Қурилиш соҳасида лойиҳа-қидирув ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Лойиҳалаштириш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш
ТАРТИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Давлат буюртмачиси

1. Молия вазирлигининг Ғазначилиги тизимида рўйхатдан ўтади.

Белгиланган муддатда

2-босқич

Давлат буюртмачиси

1. Электрон платформада рўйхатдан ўтади.

2. Тендер предметининг номи ва ғазначилик тизимидаги шахсий ғазна ҳисобварағини киритади.

30 дақиқа

3-босқич

Давлат буюртмачиси

1. Платформада тендер ташкилотчисини танлайди ҳамда хизмат кўрсатиш шартномасини имзолайди.

2. Электрон тендер ҳужжатларини тендер ташкилотчисига тақдим этади.

2 иш куни

4-босқич

Тендер ташкилотчиси

1. Электрон платформада рўйхатдан ўтади.

2. Электрон тендер ҳужжатларининг тўлиқлиги ва тўғрилигини ўрганиб чиқади.

3. Платформага тендер предмети тўғрисидаги эълонни жойлаштиради.

3 иш куни мобайнида

5-босқич

Талабгор

1. Электрон платформада рўйхатдан ўтади.

2. Эълонга мувофиқ лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирланадиган объект жойлашган ҳудудга (жойнинг ўзига) чиққан ҳолда жойни ўрганиб чиқади.

3. 24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва электрон манзилни платформага киритади ҳамда шахсий кабинетини очади.

10 иш куни мобайнида

6-босқич

Оферент

Шахсий кабинети орқали харид предмети бўйича тендерда қатнашиш учун платформага СТИР хос рақамини киритади.

5 дақиқа ичида

7-босқич

Платформа

Киритилган оферентнинг СТИР бўйича платформа вазирлик, ташкилот ва тизимларнинг маълумотлар базасидан автоматик тарзда қуйидагиларни:

а) «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидан лойиҳа-қидирув ташкилотлари электрон рейтингида мавжудлиги ҳамда харид предметининг қиймати ва хавф-хатар тоифасига мослигини;

б) Солиқ қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан солиқлардан муддати ўтган қарздорлигининг мавжуд эмаслигини ҳамда жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми оферент томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажмини 2 баравардан ошмаганлигини;

в) Марказий банкнинг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий ва иккиламчи банк ҳисобрақамида 2-сон картотека қарздорлиги ҳамда банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслигини;

г) Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг ўз балансидаги асосий фондларига ва мулкига тақиқ қўйилмаганлигини;

д) Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг электрон маълумотлар базасидан платформада ўз таклифини бириктирган оферентлар ва давлат буюртмачиси ўртасида аффилланганлик хусусияти мавжуд эмаслигини;

е) ушбу босқичдан ижобий натижалар билан ўтган оферентлар Низомга 3 — 5 иловаларни тўлдирган ҳолда платформага юклайди. Платформа тизимда юкланган ҚҚС билан таклиф нархининг ҚҚС билан бошланғич нархидан баланд ва ушбу Низом 9-бандининг «д» кичик бандига мувофиқ 95, 90, 80 ва 75 фоизидан паст эмаслигини, шунингдек, таклиф этилган қурилиш муддати объект бўйича белгиланган қурилиш муддатидан кам ёки кўп эмаслигини;

ж) платформанинг ўз тизимидан объектнинг ҚҚС билан бошланғич нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати оператор томонидан очилган ҳисобрақамга пул ўтказиш йўли орқали амалга оширилганлигини текширади.

10 дақиқа ичида

8-босқич

Платформа

1. Оферентлар таклифларини тегишли формула ёрдамида автоматик равишда баҳолайди.

2. Ғолиб ва захирадаги ғолиб ташкилотларни аниқлайди.

2 иш куни ичида

9-босқич

Платформа

Баҳолаш натижалари бўйича электрон ҳисоботни шакллантиради ва очиқ кўринишда жойлаштиради.

5 дақиқа

10-босқич

Платформа

Электрон тендерда ғолиб бўлган лойиҳа-қидирув ташкилотига акцепт юборади.

10 дақиқа

11-босқич

Ғолиб лойиҳа ташкилоти

Акцептни тасдиқлайди, 1 иш кунидан кейин тендер предмети бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси автоматик равишда электрон имзоланган ҳисобланади. Агар акцепт юборилган кундан бошлаб 1 иш куни ичида ғолиб ташкилот томонидан тасдиқланмаса, акцепт захирадаги ғолибга юборилади ва захирадаги ғолибга қўшимча 1 иш куни ичида акцептни тасдиқлашга муддат берилади.

1 иш куни ичида

12-босқич

Давлат буюртмачиси

Акцепт тасдиқланиши натижасида автоматик равишда электрон имзоланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси бўйича белгиланган тартибда биринчи авансни молиялаштирилишини таъминлайди.

лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси шартлари асосида

13-босқич

Платформа

Объектнинг бошланғич ҚҚС билан нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати суммасини ғолиб ва захирадаги ғолиб ташкилотлар ва оферентларнинг банк ҳисобрақамига банк харажатлари ҳамда ғолиб/захира ғолибининг (акцепт тасдиқланган тақдирда) кафолат суммасидан танлов ташкилотчиси харажатларини автоматик тўлаш учун тегишли сумма ушланган ҳолда автоматик равишда қайтарилади.

1 иш куни мобайнида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Қурилиш соҳасида лойиҳа-қидирув ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

«КЕЛИШИЛДИ»

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Буюртмачи ташкилот раҳбари

Фойдаланувчи вазирлик

ва идоралар раҳбарлари

(Ф.И.О.)

____________________________

____________________________

____________________________

____________________________

20___ й. «___» _______________

____________________________

20___ й. «___» _______________

__________________________________________________________________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________________________________________________________________

______________________________________________________________________________________________________________________ объектининг

(объект номи, манзили)

Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун

ТОПШИРИҚ

Т/р

Асосий маълумотлар ва талаблар номи

Асосий маълумотлар ва талаблар мазмуни

1.

Объектнинг номи.

Объектнинг номи тўлиқ киритилади (қисқартмаларсиз).

2.

Қурилиш жойи.

Объектнинг юридик манзили (шаҳар, туман. кўча)

3.

Буюртмачи.

Буюртмачининг номи ва унинг реквизити, манзили, телефон рақамлари, электрон почта манзили, масъул шахс.

4.

Ишлаб чиқиш учун асослар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, қарори, фармойиши.

Вазирлар Маҳкамаси қарори, фармойиши.

5.

Лойиҳа босқичи.

Намунавий лойиҳа (НР рақами, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги буйруғи асосида техник кенгаш баёни)

6.

Қурилиш тури.

Янги қурилиш, қайта қуриш (замонавийлаштириш, кенгайтириш, техник қайта жиҳозлаш билан боғлиқ).

7.

Объектнинг лойиҳавий қуввати.

Бинонинг:

мактабда (ўқувчи сони);

мактабгача таълим муассасасида (тарбияланувчилар сони);

тиббиёт муассасасида (шифохонада — тўшак ўринлари; поликлиника — кунлик қатновчилар сони);

турар-жой биноларида (хонадон сони) ва бошқалар.

8.

Молиялаштириш манбаи.

Республика бюджети ва уларга тенглаштирилган, давлат томонидан кафолатланган кредитлар, хусусий маблағлар, ҳомийлар ва грант қуйилмалари маблағлари, тўпланган маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

9.

Қурилишнинг тахминий баҳоси (млн сўм).

Ўхшаш объектлар ёки йириклаштирилган кўрсаткичлар асосида аниқланадиган қурилишни умумий қиймати.

10.

Объектнинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари, унумдорлиги, ишлаб чиқариш дастури, шунингдек, турар жой ёки умуми бинолар.

Лойиҳалаштириш жараёнида олиниши зарур бўлган лойиҳалаштириш объектини тўлиқ таснифи, уни асосий сифати.

11.

Умумий хизмат кўрсатиш корхоналари орасида қурилган турар жой уйларни вазифаси ва тури, уларнинг қуввати, сиғими, қабул қилиш қобилияти, таркиби ва хоналар майдони, қурилиш ҳажми.

Ушбу шартлар турар жой бинолари учун кўрсатилади.

Лойиҳалаштириш объекти таркибида шундай объектлар бўлган ҳолатларда тўлдирилади. Лойиҳалашнинг барча кўрсаткичлари назарда тутилади.

12.

Маҳсулотларнинг рақобатбардошлик сифатига ва экологик параметрларига талаблар.

Корхонанинг технологияси ва режимига бўлган талаблар.

Ишлаб чиқариш технологияси бўйича талабларни кўрсатиш-технологик топшириқ, ишлаб чиқариш технологиясини батафсил тарифлаш, технологик асбоб-ускуналар таъсиридан ҳосил бўладиган юкламалар, талаб қилинган майдонлар, технологик ускуналарнинг ўзига хос шартлари, ишлаб чиқариш жараёни ва шу кабиларни таърифлаш ва бошқалар.

Технологик топшириқ тайёрланишининг муҳимлигига алоҳида эътибор қаратиш,унинг сифати лойиҳалаштириш объектини функционаллилиги ва буюртмачи эҳтиёжи учун кераклилигига боғлиқ. Кўплаб йирик ташкилотлар, айниқса, тармоқли компаниялар технологик жараёнлар талабларини тўла тавсифлаш лозим.

13.

Объектни технологик жиҳозлаш.

Буюртмачи томонидан тақдим этилади.

14.

Архитектура-қурилиш, ҳажмли-режалаштириш ва конструктив ечимлар, блокировкалаш шартлари, биноларни пардозлашга талаблар.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг (mc.uz/namunaviy-loyihalar-11/) расмий-веб сайтига жойлаштирилган объектларнинг намунавий лойиҳаларига қўлланилган лойиҳавий ечимлардан, тугунлардан фойдаланиш.

Бинолар, хоналар ва уларнинг майдонларини жойлашиши бўйича тавсиялар келтирилади.

Биноларда қурилиш материалларини уларнинг алоҳида конструкцияларини қўллаш бўйича тавсиялар берилади.

15.

Хоналар таркиби, фойдаланиш мақсади.

Бухгалтерия — аниқ мутахассислиги бўйича ишчи ўрни.

16.

Ходимларни аниқ мутахассислиги бўйича хоналарга тақсимланиши.

1 одам учун мўлжалланган майдон (м кв).

17.

Бино қаватларининг баландлиги.

Тасдиқланган меъёр бўйича.

18.

Ертўладан фойдаланиш мақсади.

Ертўла ва ярим ертўлаларнинг майдони, баландлиги ва фойдаланиш мақсади кўрсатилади.

19.

Пол қопламаларининг материаллари (аниқ кўрсатилиши шарт).

Пол қопламаларини тўлиқ қатлам хом ашёсини кетма-кетлигини кўрсатиб ўтилади.

20.

Шифтларни пардозлаш турлари.

Норматив ҳужжатларга асосланиб (санитария ва ёнғин хавфсизлиги меъёрларини ҳисобга олган ҳолда).

21.

Ташқи деворнинг иссиқлик ҳимояси.

Энергия тежамкор материаллардан фойдаланиш.

22.

Деразага бўлган талаб.

«Ёғочсозлик материаллари каталоги» — 90 (КСИ-90);

ШНҚ 2.01.02-04 «Бинолар ва иншоотларнинг ёнгин хавфсизлиги»;

ШНҚ 2.08.01-05 «Турар-жой бинолари»;

ШНҚ 2.08.02-09 «Жамоат бинолари ва иншоотлари» талабларидан чиқмаган ҳолда;

Дарчасиз оғма деразалар ўрнатиш кўзда тутилади.

23.

Эшикка бўлган талаб.

«Ёғочсозлик материаллари каталоги» — 90 (КСИ-90);

ШНҚ 2.01.02-04 «Бинолар ва иншоотларнинг ёнгин хавфсизлиги»;

ШНҚ 2.08.01-05 «Турар-жой бинолари»;

ШНҚ 2.08.02-09 «Жамоат бинолари ва иншоотлари» талабларидан чиқмаган ҳолда;

эшиклар остонасиз ўрнатилиши кўзда тутилади.

24.

Лифтнинг ўлчами ва қуввати.

ШНҚ 2.08.01-2019 йилги «Турар-жой бинолари» 13-иловага мувофиқ (мажбурий).

25.

Том қисмининг тури.

Меъморий ечимидан келиб чиққан ҳолда намунавий тугунлардан фойдаланиш.

26.

Ташқи фасад материали ва ранг намунаси.

Қурилиш бошқармаси ва тегишли ташкилотлар билан келишилган ҳолда.

27.

Ҳовли деворлари бўйича талаблар.

Кам харажатли, ихчам ва меъёр доирасида намунавий тугунларда�� фойдаланиш.

28.

Ободонлаштириш ва кичик архитектура шаклларига талаблар.

Туташ майдонларни, дарахтлар ўтказиш, шохобча йўлларни, пиёдалар йўлакчалари ётқизиш, автотураргохлар, болалар ўйин майдончаларини ободонлаштириш, ирригация тизимларини ўрнатиш ва бошқариш бўйича талабларнинг таърифи ҳудудларнинг тасдиқланган батафсил режалаштириш лойиҳасига (ПДП) асосан баён этилади.

Намунавий ечимлар ишлаб чиқиш талаб этилади.

29.

Ободонлаштиришдаги иш турлари ва дарахтлар сони.

Дарахтларнинг иқлимга ва ҳудудга мослиги, сувсизликка чидамлилиги, кўп йилликлиги.

Бино ва иншоотларни жойлаштиришда мавжуд дарахтларга зарар етказмаган ҳолда лойиҳалаш.

Намунавий ечимлар ишлаб чиқиш талаб этилади.

30.

Пиёда йўлакларининг ўлчовлари ва турлари.

Сифатли, кам харж, ихчам ва арзон материалларни қўллаш.

ШНҚ 2.05.02-07 «Автомобиль йўллари» 4.41-банди 22-жадвалга асосан.

Намунавий ечимлар ишлаб чиқиш талаб этилади.

31.

Конструктив ечимларга, юк кўтариб турувчи ва ташқи ҳимоя конструкцияларга ва уларнинг материалларга қўйиладиган асосий талаблар.

Деворлар, қопламалар (томлар), бостирмалар, фермалар, тўсинлар ва шу каби бошқа талабларни тўлиқ кўрсатиш.

Юк кўтариб турувчи ва ташқи ҳимоя конструкцияларга ва уларнинг материалларига қўйиладиган асосий талабларни ёритиш.

Зилзилабардошлик бўйича талаблар (техник паспорт).

32.

Муҳандислик ва технологик асбоб-ускуналарга, технологик жиҳозларга қўйиладиган талаблар.

Технологик асбоб-ускуналарнинг рўйхати.

Иситиш, совитиш, вентиляция, ичимлик суви, канализация, электр тармоқлари ва технологик асбоб-ускуналар тавсифи ва уларни қўллаш бўйича кўрсатмалар бериш.

Сенсорли ёритиш воситаларидан фойдаланиш.

Дастгоҳларнинг аниқлиги ва тайёрланиши бўйича класси, шунингдек, уларнинг бажарилиш сифати ва бардошлилиги талаблари.

33.

Қуёш батареялари ва қуёшли сув иситиш коллекторларининг қувватлари.

ШНҚ 2.04.16-18 «Қуёшли иссиқ сув таъминоти қурилмалари» талабларига асосан ишлаб чиқилганлиги.

34.

Иссиқлик таъминоти.

ҚМҚ 2.04.07-99 «Иссиқлик тармоқлари» талабларига асосан ишлаб чиқилганлиги.

Техник хулосаларни тақдим этиш.

35.

Автоматлаштириш, ТЖ БАТ ва бошқарувни марказлаштириш бўйича асосий талаблар.

Автоматлаштириш, ТЖ БАТ ва бошқарувни марказлаштириш тизимлари бўйича тавсифи ва қўлланилиши бўйича кўрсатмалар бериш.

Жиҳозлар рўйхати.

36.

Меҳнат гигиенаси ва хавфсизлик режими талаблари.

Лойиҳа ҳужжатлари таркибида «Ишчилар меҳнатини ташкил этиш ва шароитлар» бўлими ишлаб чиқилган ҳолларда ушбу бўлимга талаблар кўрсатилсин.

Саноат объектлари учун қўлланилади.

37.

Лойиҳалаштириш учун буюртмачи томонидан тақдим этиладиган дастлабки маълумотлар таркиби.

Лойиҳалаштириш учун буюртмачи томонидан тақдим этиладиган дастлабки маълумотлар таркиби келтирилади.

Лойиҳа-қидирув ташкилоти билан келишилган ҳолда, уларнинг ўзлари томонидан йиғиладиган дастлабки маълумотлар (ҳужжатлар) рўйхати баён этилади.

ШНҚ-1.03.01-16га мувофиқ инженер-геологик ва топографик материаллар буюртмачи томонидан тақдим этилади.

Топографик харитада мавжуд бино ва иншоотлар ҳамда ер ости ва ер усти тармоқлари кўрсатилиши талаб этилади.

38.

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва сақлаш бўйича талаблар.

Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида Атроф муҳитга таъсири баёноти (АМТБ) лойиҳаси ихтисослаштирилган ташкилот билан алоҳида шартнома асосида буюртмачи томонидан тайёрланади.

Талаб этилган ҳолатларда экологик тоза қурилиш материалларидан фойдаланиш, яшил қурилиш элементларини қўллаш ёки ташқи энергия ресурсларнинг истеъмолисиз (камайтирилган) талаблар ва шартлар қўлланиши зарурати кўрсатилади.

39.

Смета ҳужжатларини тузиш усулига талаблар.

Қурилиш материаллари ва меҳнат ресурслари, шунингдек, машина-механизмларни ҳисоблаш бўйича тузиладиган сметалар таркибига қуйиладиган талаблар акс эттирилади.

Нархлар жорий қийматларда, ШНҚ 4.01.16-09 «Қурилиш баҳосини шартномавий жорий нархларда аниқлаш қоидалари» талаблари асосида белгиланади.

Қурилишнинг жорий нархлардаги дастлабки қиймати буюртмачи томонидан шакллантирилади ёки унинг топшириғига асосан лойиҳа ташкилоти томонидан аниқланади.

40.

Лойиҳалаштирилаётган объект таркиби.

Барпо этилаётган объектнинг бутун асосий ҳамда ёрдамчи бино ва иншоотлари рўйхати кўрсатилади.

41.

Қабул қилинадиган лойиҳа ечимларида Энергия самарадорликни таъминлаш бўйича талаблар.

Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда 2-даражали энергия самарадорликни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни назарда тутиш ва объектлар энергия ресурсларини ўлчаш мосламалари билан жиҳозланиши бўйича талаблар мажбурийдир.

Бино ва иишоотларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш талаблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 сентябрдаги ПФ-220-сон Фармони талабларига мувофиқ амалга оширилади.

42.

Фавқулодда вазиятларда огоҳлантириш ва фуқаро муҳофазаси бўйича ишлаб чиқиладиган техник-муҳандислик чора-тадбирларга қўйиладиган талаблар.

Агар объект фавқулодда вазият бўйича тоифаланган бўлса, ФВВ бўйича техник шартларга далил келтирилади хамда ушбу бўлимни ишлаб чиқишни зарурлиги тўғрисида кўрсатма берилади.

43.

Саноат хавфсизлиги бўйича техник-муҳандислик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича талаблар.

«Саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларига мувофиқ кўрсатилади ёки амалдаги норматив-ҳуқуқий ва шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ баён этилади.

44.

Аҳолининг ногиронлиги ўлган ва кам ҳаракатланувчи гуруҳлари ҳаёти ва фаолияти шароитларини таъминлаш бўйича талаблар.

ШНҚ 2.07.02 талабларида кўрсатилмаган, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ва ҳаракатланиши чекланган инсонлар объектга кириш-чиқишларини таъминлаш ва бинода бўлишлари вақтида ҳаракатланиши бўйича яратиладиган шароитлар бўйича қўшимча талабларни кўрсатиш.

45.

Ёнгинга қарши кураш ва хавфсизлик бўлимини ишлаб чиқиш бўйича талаблар.

Бўлим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида ишлаб чиқилади.

Зарур ҳолларда ушбу бўлимни ишлаб чиқиш учун бўйича қўшимча талаблар ва ёнгинга қарши кураш мосламалари ва автоматикаси турлари кўрсатиб ўтилсин.

ФВВнинг Ёнгин хавфсизлик бошқармаси билан келишилиши талаб этилади.

46.

Кўргазмали материалларни тайёрлаш бўйича талаблар.

Зарур ҳолларда, объект макети, 3D-тақдимот, намойиш альбомларини тайёрлаш зарурлиги, шунингдек, тақдимот материалларига талабларни кўрсатиш (слайд, видео ролик ва бошқалар) ва уларнинг ўлчамлари кўрсатилади.

Бундай материалларни Архитектура-шаҳарсозлик кенгашида ҳамда мутасадди идоралар ва ташкилотлар билан келишиш ҳолати ва зарурлиги ёритилади.

47.

Корхонанинг ишлаш режими.

Объектнинг йил давомида ишлаши юкланганлиги ва корхонанинг иш сменалиги кўрсатилади.

48.

Ишлаб чиқариш кооперацияси. Корхона инфратузилмаси.

Корхонанинг шериклар ва ҳамкорлар билан биргаликдаги ишлаши, шунингдек, уни инфратузилмаси таркиби кўрсатилади

49.

Ташқи транспорт алоқалари ва таъминот схемаси.

Хом ашё, материаллар, асбоб-ускуналарни корхонага олиб келиш ва ундан олиб кетишни ташкил этиш схемаси кўрсатилади.

50.

Қурилиш мўлжалланган муддатлар (йил).

Қурилишнинг бошланиш ва тугатилиш муддатлари кўрсатилади (ҳисобий ёки кўрсатма бўйича).

51.

Лойиҳалаштириш ва қурилишни ўзига хос шартлари.

Лойиҳалаштиришни қийинлаштирувчи шарт-шароитлар (қурилиш майдонининг торлиги ва қийинчилиги, объектни тарихий қурилиш зонасида жойлаштириш, маданий мерос объектлари мавжудлиги, дарахтлар мавжудлиги, қурилиш объектининг ноёблиги, лойиҳалаштириш ва қурилишни ишлаётган корхона шароитида амалга ошириш, қурилишни иқлими шароитлари оғир, тоғли, етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда амалга ошириш ва бошқалар ёритилади. Объектнинг мураккаблик тоифаси кўрсатилади.

52.

Лойиҳа ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш (лойиҳа ташкилоти томонидан йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишни ҳисобга олмаганда).

Лойиҳа ҳужжатларига ўзгартириш киритиш алоҳида имзоланган шартнома ва лойиҳалаш учун топшириқ асосида амалга оширилади.

Топшириқда лойиҳа ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар баён этилади.

53.

Металл конструкцияларнинг ва корхона шароитида ишлаб чиқариладиган муҳандислик тармоқларининг деталлаштирилган (КМД) чизмаларини ишлаб чиқиш.

Ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ёки буюртмачининг талаби асосида қўшимча тўлов эвазига лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилади.

Топшириқда бундай ҳужжатлар ишлаб чиқарилиши зарурати кўрсатилади.

54.

Қурилишни ташкил этиш лойиҳасини (ҚТЭЛ) ишлаб чиқиш.

Қурилишни ташкил этиш лойиҳаси (ҚТЭЛ) — тўлиқ ҳажмда ШНҚ 3.01.01-03 га мувофиқ ишлаб чиқилади.

55.

Қурилишнинг (қурилиш-монтаж ишлари) ишлаб чиқариш лойиҳасини (ҚИЧЛ) тайёрлаш, қурилиш ташкилотларининг эҳтиёжлари учун вақтинча бино ва иншоотлар қурилиши учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга талаблар .

Бундай ҳужжатлар алоҳида шартнома шартлари асосида тайёрланади.

Топшириқда бундай ҳужжатларни ишлаб чиқиш зарурати кўрсатилади.

56.

Қурилишда муаллифлик назорати.

Муаллифлик назоратини олиб бориш тартиби талабларидан келиб чиққан ҳолда шартлар киритилади.

Лойиҳа ташкилоти томонидан муаллифлик назоратини олиб борувчи мутахассисларни бириктириш, уларни турар жой ва хизмат хоналари, зарур жиҳозлар ва асбоб-ускуналар, овқатланиши ҳамда иш жойидан қурилиш майдонигача транспорт воситалари билан таъминлаш талаблари баён этилади.

Муаллифлик назоратини олиб бориш учун ўзаро ҳисоб-китоблар ва харажатларни қоплаш шартлари кўрсатилади.

57.

Корхонанинг истиқболдаги кенгайиши, фойдаланишга топшириш навбатлари ва қабул қилиш комплексларини кўрсатиш.

Корхонанинг истиқболдаги кенгайиши бўйича чора-тадбирлар, фойдаланишга топшириш навбатлари ва қабул қилиш комплексларга бўлиш шартлари кўрсатилади.

58.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича талаблар.

Лойиҳа-смета ҳужжатларининг бўлимларини келишиш зарур бўлган мутасадди идоралар ва хизматларнинг тўлиқ рўйхати кўрсатилади.

Буюртмачи ва лойиҳачининг иштироки даражаси баён этилади.

59.

Тақдим этиладиган лойиҳа-смета ҳужжатларининг нусхалари сони, бўлимларининг таркиби ва мазмунига бўлган талаблар.

Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизага тақдим этиш учун буюртмачига бир нусхада (қоғоз ёки электрон шаклда) тақдим этилади.

Тўғриланган ҳужжатларнинг буюртмачига тақдим этиладиган нусхалари сони ушбу ШНК-1.03.01-16 нинг 13.7 банди талабларига мос равишда бўлиши шарт.

Буюртмачи томонидан қўшимча нусхалар олиш бўйича, лойиҳа ташкилоти билан келишган ҳолда, шартлар қўйилиши мумкин (шу жумладан, уларнинг электрон нусхалари).

Бунда электрон ҳужжатларнинг форматлари ва уларни ташиш воситалари ҳам келишиб олинади.

60.

Қўшимча талаблар.

Буюртмачи томонидан лойиҳа ташкилотига юкланадиган ҳамда унинг малакаси ва тажрибасига қўйиладиган қўшимча талаблар киритилади.

Буюртмачи: ______________

Келишилди: ______________

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш топшириғига буюртмачи томонидан илова этиладиган ҳужжатлар

РЎЙХАТИ

1. Янгидан қуриш режалаштирилган объект учун ер майдонини ажратиш тўғрисидаги қарор (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорига мувофиқ давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади).

2. Топографик маълумотлар (объектни мавжуд муҳандислик тармоқларига уланиш жойлари кўрсатилган ҳолда вазиятли режа ҳамда муҳандислик-геологияси, гидрогеология материаллари).

3. Архитектура-режалаштириш топшириғи.

4. Объектни жойлаштириш режалаштирилган ҳудуд бўйича эпидемиологик ва экологик хулоса (шу жумладан, қурилиш майдончасида сақлаб қолиниши лозим бўлган дов-дарахтлар бўйича хулоса), маданий мерос ва тарихий обидалар муҳофаза ҳудудида эмаслиги тўғрисида хулоса.

5. Қурилиш режалаштирилган ҳудудда бузиладиган бино ва иншоотларни бузиш ёки ўрнини қоплаш хусусияти ҳақида маҳаллий ҳокимият идоралари ёки буюртмачи хизмат кафолатлари.

6. Қурилишни ташкиллаштириш лойиҳасини тузиш учун дастлабки маълумотлар.

Изоҳ. Ушбу Низомга 2-илова ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатлрини ишлаб чиқиш топшириғига буюртмачи томонидан илова қилинадиган ҳужжатлар таркибига қурилиш вазирининг буйруғи билан ўзгартириш киритиш мумкин.»

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Қурилиш соҳасида лойиҳа-қидирув ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

__________________________________________________________

(оферент номи)

ТЕНДЕР ПРЕДМЕТИ БЎЙИЧА ИШЛАРИИ БАЖАРИШГА

НАРХ ТАКЛИФИ

(тендер предметининг номи)

1. Биз, оферент сифатида қуйида имзо чекувчилар:

тендер предмети бўйича эълонда бириктирилган маълумотлар асосида тендер предмети жойлашган манзилга чиқиб ўрганганимизни;

акцептни тасдиқлашимиз натижасида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси автоматик электрон имзоланишидан ҳамда имзолангандан сўнг объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишдан бош тортганимизда, бош тортган кунимиздан бошлаб 24 ой давомида электрон тендерга автоматик равишда қўйилмаслигимиз тўғрисида хабардорлигимизни;

электрон тендер шартларига ва лойиҳалаштириш топшириғига мувофиқ тасдиқланган акцепт натижасида автоматик равишда электрон имзоланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш тўғрисидаги шартномамизга асосан барча ишларни ____________ сўм (ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда) сифатли бажаришимизни тасдиқлаймиз.

2. Акцептни тасдиқлашимиз натижасида автоматик равишда электрон имзоланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномасида назарда тутилган кундан эътиборан ишларни бошлаш ҳамда _________ кун ичида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва буюртмачига топшириш мажбуриятини оламиз.

3. Бизнинг таклифимиз тендер таклифларини баҳолаш кунидан бошлаб 60 календарь кун мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.

4. Акцептни тасдиқлашимиз билан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш шартномаси биз томондан электрон имзоланган ҳисобланади ва ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни тўлиқ ўз зиммамизга оламиз.

5. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнида жалб қилинган барча, шу жумладан, ёлланма ишчиларнинг ижтимоий ҳимояси ва хавфсизлигини таъминлаймиз.

6. Буюртмачи билан ўзаро ҳисоб-китобларни биринчи молия йили мобайнида ўзгартирилмайдиган шартномавий нархда амалга ошириш мажбуриятини оламиз.

Ташкилот раҳбарининг имзоси:

Тузилган санаси: 20___ йил «___» ___________»

Қурилиш соҳасида лойиҳа-қидирув ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

Объектнинг номи: «___________________________________________________»

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва молиялаштириш

КАЛЕНДАРЬ ИШ ЖАДВАЛИ

Т/р

Ишнинг номланиши

Ишнинг муддати

(бошланиши ва якунланиши)

Ишнинг нарх қиймати (сўм) ва молиялаштириш санаси

1.

Бошланиши:

Якунланиши:

Жами: ҚҚС билан ______________ (____________________).

Буюртмачи:

Бош лойиҳачи:

«____________________»

«____________________»

Директор ______________

Директор ______________

Қурилиш соҳасида лойиҳа-қидирув ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

Объектнинг номи: «________________________________________»

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича

СМЕТА ҲИСОБИ

Т/р

Иш турлари

Асос

Нархнинг келиб чиқиши

Қиймат

(минг сўм)

1.

Жами ҚҚСии ҳисобга олмаганда:

Жами ҚҚС билан:

Жами: ККС билан _______________ (______________________),

Директор __________________

Лойиҳанинг бош муҳандиси ___________________.

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.02.2022 й., 09/22/46/0085-сон; 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон; 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон; 18.12.2023 й., 09/23/668/0945-сон; 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон; 12.07.2024 й., 06/24/100/0502-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон; 27.12.2025 й., 06/25/259/1224-сон; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)