Ҳужжат кучини йўқотган " " 29.04.2026
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Муқобил энергия орқали ишлайдиган иситиш тизимини жорий этган лимон етиштирувчиларни, шунингдек, янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатлар харид қилишни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сонли «Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 19 февралдаги ПҚ-4610-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2021 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 26 февралдаги ПҚ-5009-сон қарорларига мувофиқ лимон етиштирувчиларни муқобил энергия орқали ишлайдиган иситиш тизими билан таъминлаш, шунингдек, янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилишни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки:
а) лимон етиштирадиган қишлоқ хўжалиги ташкилотлари харид қилган муқобил энергия (табиий газга нисбатан) орқали ишлайдиган иситиш қурилмалари харажатларини қоплаш бўйича:
лимон етиштирадиган қишлоқ хўжалиги ташкилотлари харид қилган муқобил энергия (табиий газга нисбатан) орқали ишлайдиган иситиш қурилмалари (кейинги ўринларда — муқобил энергия қурилмаси) қийматининг 30 фоизгача бўлган қисми Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
(1-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
лойиҳа ташаббускорларига муқобил энергия қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун маблағлар ажратиш тўғрисидаги қарори Агентлик ва талабгор (қишлоқ хўжалиги ташкилотлари — лойиҳа ташаббускорлари) ўртасида субсидия ажратиш ҳақидаги шартномани расмийлаштириш учун асос ҳисобланади ва муқобил энергия қурилмалари қийматининг 30 фоизгача қисми субсидия сифатида Агентлик томонидан талабгорнинг аризасида кўрсатилган асосий банк ҳисобварағига бир ой муддатда ўтказиб берилади;
(1-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги — ҳар йили Давлат бюджетининг асосий параметрларини шакллантиришда лимон етиштирадиган қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан харид қилинган муқобил энергия қурилмалари харажатларининг бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидияларни назарда тутишга ҳамда белгиланган тартибда Агентликка ўтказиб беришга масъулдир;
б) янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш харажатларини қоплаш бўйича:
янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳар бир сотих учун 300 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия сифатида қоплаб берилади;
лойиҳа ташаббускорларига янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб беришга субсидия лимонзорлар барпо этиш ишлари якунланиб, туман ишчи комиссиясининг уларни фойдаланишга қабул қилиш юзасидан тасдиқланган далолатномалари Агентликка тақдим этилгандан сўнг бир ой муддатда ажратилади.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Лимон етиштириладиган иссиқхоналарни барпо этишда муқобил энергия (табиий газга нисбатан) қурилмалари қийматининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан лимон етиштириш мақсадида иссиқхоналарда қўллаш учун сотиб олинган муқобил энергия қурилмалари қийматининг 30 фоизгача бўлган қисмини Жамғарма маблағлари ҳисобидан бир марта қоплаб бериш тартиби;
талабгорлар томонидан субсидия олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни Агентликда ўрганиб чиқиш тартиби ва муддатлари;
Агентлик томонидан беш йил мобайнида субсидия ажратиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган талабларга риоя этилиши юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби;
б) Янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
лойиҳа ташаббускорлари томонидан субсидия олиш учун Агентликка ҳужжатларни тақдим қилиш тартиби ва кўриб чиқиш муддатлари;
янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тасдиқлансин.
3. Янги барпо этилган лимонзорларда сув тежовчи технологияларни жорий қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга мувофиқ қоплаб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 17 январь,
24-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 24-сон қарорига
1-ИЛОВА
Лимон етиштириладиган иссиқхоналарни барпо этишда муқобил энергия (табиий газга нисбатан) қурилмалари қийматининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом лимон етиштириладиган иссиқхоналарни барпо этишда муқобил энергия (табиий газга нисбатан) қурилмалари (кейинги ўринларда — муқобил энергия қурилмалари) қийматининг бир қисмини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан қоплаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
қишлоқ хўжалиги ташкилотлари — лимон етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа ташкилотлар;
муқобил энергия қурилмаси — табиий газга нисбатан қайта тикланувчи энергия манбалари — қуёш нури, шамол, сувдан олинадиган электр ва иссиқлик энергиясини ҳосил қилувчи қурилма;
талабгорлар — муқобил энергия қурилмаларини сотиб олган ва унинг харажатларининг бир қисми қоплаб берилиши учун мурожаат қилган қишлоқ хўжалиги ташкилотлари;
субсидия — талабгорлар томонидан лимон етиштириладиган иссиқхоналар учун хорижий давлатлардан ёки маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинган муқобил энергия қурилмалари қийматининг Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб бериладиган қисми.
3. Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан лимон етиштириш мақсадида иссиқхоналарда қўллаш учун сотиб олинган муқобил энергия қурилмалари қийматининг 30 фоизгача бўлган қисми Жамғарма маблағлари ҳисобидан бир марта қоплаб берилади.
2-боб. Талабгорларга муқобил энергия қурилмалари қийматининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби
4. Лимон етиштириладиган иссиқхоналарни барпо этишда харид қилинган муқобил энергия (табиий газга нисбатан) қурилмалари қийматининг бир қисми ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича қопланади.
5. Талабгорлар субсидия олиш учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ таркибда тузилган лимон етиштириладиган иссиқхоналарни барпо этишда муқобил энергия (табиий газга нисбатан) қурилмалари қийматининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман комиссиясига (кейинги ўринларда — Комиссия) мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда ёзма ёки электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади.
6. Комиссия беш иш кунида ўрнатилган қурилмани жойига чиққан ҳолда қуйидаги кўрсаткичлар асосида ўрганади:
талабгорлар томонидан ўрнатилган муқобил энергия қурилмалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ янги сотиб олинганлигини;
ўрнатилган муқобил энергия қурилмаларининг энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига (паспортига), техник талабларига мувофиқлиги ҳамда белгиланган тартибда ўрнатилганлиги;
ўрнатилган муқобил энергия қурилмаларининг лимон етиштириладиган иссиқхонани иситиш учун талаб этиладиган қувватга эгалиги ва иссиқхона майдонининг қурилма қувватига мувофиқлиги;
иссиқхона лойиҳа параметрларига мувофиқ қурилганлиги;
лимон кўчатларининг экилиш схемасига амал қилинганлиги.
Муқобил энергия қурилмалари мазкур банд талабларига мувофиқ бўлса, Комиссия ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда ижобий хулоса, агар номувофиқ бўлса салбий хулоса беради.
7. Талабгорлар ўрганиш натижаси юзасидан Комиссиянинг ижобий хулосасини олгандан сўнг беш иш кунида Агентликка ёзма ёки электрон шаклда қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), сўралаётган субсидиянинг суммаси, хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи ва банкдаги ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда субсидия бериш тўғрисида ариза;
муқобил энергия қурилмаларини сотиб олиш бўйича шартнома нусхаси ва тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
муқобил энергия қурилмаларининг техник паспорти;
Комиссиянинг ижобий хулосаси.
8. Агентлик талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни уч иш куни ичида ўрганиб чиқади.
Бунда тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 7-бандига мувофиқ бўлмаса, лойиҳа ташаббускорларини бу ҳақда ёзма шаклда хабардор қилади.
Талабгорлар томонидан тақдим қилинган ҳужжатларда камчиликлар борлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилингандан сўнг камчиликлар етти иш кунида бартараф қилинмаган тақдирда, ҳужжатлар талабгорларга қайтарилади.
Талабгорлар қайтарилган ҳужжатлар бўйича мавжуд камчиликларни тўлиқ бартараф этгандан сўнг Комиссияга қайта тақдим этиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
10. Қуйидаги ҳолларда субсидия ажратиш рад этилади:
тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар ҳақиқий ҳолатга тўғри келмаса;
талабгорлар муқобил энергия қурилмаларини имтиёзли шартларда бюджет маблағлари, халқаро молия институтлари ва донор ташкилотлар кредитлари ёки бошқа субсидияларни тақдим қилиш шартлари асосида сотиб олган бўлса;
муқобил энергия қурилмаларини сотиб олиш юзасидан шартнома имзоланган кундан бошлаб бир йилдан ортиқ муддат ўтган бўлса;
тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 7-бандига мувофиқ бўлмаса.
Мазкур бандда кўрсатилмаган бошқа ҳолатлар асосида субсидия ажратиш рад этилишига йўл қўйилмайди.
Субсидия ажратилиши рад этилишидан норози бўлган шахслар белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишлари мумкин.
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
12. Агентлик ва талабгорлар ўртасида уч иш куни ичида субсидия ажратиш тўғрисида шартнома расмийлаштирилади.
Қурилмалар қийматининг 30 фоизгача қисми субсидия сифатида Агентлик томонидан талабгорларнинг аризасида кўрсатилган асосий банк ҳисобварағига бир ой муддатда ўтказилади.
3-боб. Муқобил энергия қурилмаларидан фойдаланиш юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби
17. Талабгорлар муқобил энергия қурилмалари ўрнатилган иссиқхонада уларни беш йил давомида лимон етиштириш ва қурилмаларни соз ҳолатда сақлаган ҳолда фойдаланиши шарт.
Мазкур шарт талабгорлар билан Агентлик ўртасида субсидия ажратиш тўғрисида тузилган шартномада назарда тутилади.
18. Агентлик беш йил мобайнида субсидия ажратиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган талабларга риоя этилиши юзасидан кўпи билан йилда бир маротаба мониторинг олиб боради.
Мониторинг натижалари юзасидан Агентлик томонидан икки нусхада далолатнома тузилиб, далолатноманинг бир нусхаси Агентликда, иккинчи нусхаси талабгорларда сақланади.
Мониторинг ҳар йили октябрь ойидан келгуси йилнинг апрель ойига қадар ўтказилади.
19. Талабгорлар томонидан ушбу Низом 17-бандининг бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, уч иш кунида Агентлик томонидан ажратилган субсидияни қайтариш ҳақида талабгорларга ёзма хабарнома юборилади.
20. Талабгорлар ушбу хабарномаларни олган кундан эътиборан бир ой мобайнида олинган субсидияни Агентликнинг шартномада кўрсатилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариши лозим.
Ушбу банд талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланган йилига қараб, субсидияни қайтариш қуйидаги миқдорда белгиланади:
1-йилда — 100 фоиз; 2-йилда — 80 фоиз.
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
21. Талабгорлар ажратилган субсидияни белгиланган муддатда қайтармаган тақдирда, Агентлик субсидияни суд тартибида ундириш чораларини кўради.
4-боб. Якунловчи қоидалар
22. Жамғарма томонидан ажратилган субсидиядан мақсадли фойдаланишни ва тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилиши Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан белгиланган тартибда назорат қилинади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
221. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади.
субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот етиштириш ҳажми ошганда, шунингдек, муқобил энергияни жорий этиш орқали энергия тежашга эришилганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади.
(221-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 331-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/331/0560-сон)
23. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Лимон етиштириладиган иссиқхоналарни барпо этишда муқобил энергия (табиий газга нисбатан) қурилмалари қийматининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Лимон етиштириладиган иссиқхоналарни барпо этишда муқобил энергия (табиий газга нисбатан) қурилмалари қийматининг бир қисмини қоплаш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Талабгорлар

(Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари)

Субсидия олиш учун Лимон етиштириладиган иссиқхоналарни барпо этишда муқобил энергия (табиий газга нисбатан) орқали ишлайдиган янги иситиш қурилмалари қийматининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

Муқобил энергия қурилмаси ўрнатилган иссиқхона ишга туширилгандан сўнг

2-босқич

Лимон етиштириладиган иссиқхоналарни барпо этишда муқобил энергия (табиий газга нисбатан) орқали ишлайдиган янги иситиш қурилмалари қийматининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман комиссияси

Талабгор томонидан ўрнатилган муқобил энергия қурилмаларининг жойига чиққан ҳолда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ янги сотиб олинганлигини, энергия жиҳатдан самарадорлик даражаси ҳамда белгиланган тартибда ўрнатилганлиги, лимон етиштириладиган иссиқхонани иситиш учун талаб этиладиган қувватга эгалиги ва иссиқхона майдонининг қурилма қувватига мувофиқлиги, иссиқхона лойиҳа параметрларига мувофиқ қурилганлиги, лимон кўчатларининг экилиш схемасига амал қилинганлигини ўрганади.

Мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида

3-босқич

Талабгорлар

(Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари)

Комиссиянинг ижобий хулосасини олгандан сўнг Агентликка ёзма ёки электрон шаклда ҳужжатларни тақдим қилади (Юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, сўралаётган субсидиянинг суммаси, жойлашган жойи, хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи ва банкдаги ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда субсидия бериш тўғрисида ариза, муқобил энергия қурилмаларини сотиб олиш тўғрисидаги шартнома нусхаси ва тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, муқобил энергия қурилмасининг техник паспорти).

Комиссиянинг ижобий хулосасини олгандан сўнг 5 кун ичида

4-босқич

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

1. Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.

Ҳужжатлар тақдим қилинган кундан бошлаб 3 иш куни ичида

2. Талабгорларга субсидия ажратиш мақсадида шартнома имзолайди ва талабгорларнинг аризасида кўрсатилган асосий банк ҳисобварағига маблағларни ўтказади.

1 ой ичида

5-босқич

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари билан биргаликда шартномада кўрсатилган параметрлар ва мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради.

Беш йил мобайнида, ҳар йил камида бир маротаба

6-босқич

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

Мониторинг ва назорат жараёнида шартнома шартлари бажарилмаганлиги ёки тўлиқ бажарилмаганлиги аниқланган тақдирда, ажратилган субсидияни белгиланган тартибда қайтариш чораларини кўради.

Талабгор субсидияни қайтариш ҳақида хабарнома олган кундан бошлаб 1 ой мобайнида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
Лимон етиштириладиган иссиқхоналарни барпо этишда муқобил энергия (табиий газга нисбатан) қурилмалари қийматининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Лимон етиштириладиган иссиқхоналарни барпо этишда муқобил энергия (табиий газга нисбатан) орқали ишлайдиган янги иситиш қурилмалари қийматининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман комиссиясининг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
1. Туман ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари
2. Туман ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари
3. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи
4. Кадастр агентлиги туман бўлими бошлиғи
5. Туман молия бўлими бошлиғи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
7. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши раиси
8. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходими, ишчи гуруҳ котиби
Лимон етиштириладиган иссиқхоналарни барпо этишда муқобил энергия (табиий газга нисбатан) қурилмалари қийматининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

‎‎Лимон етиштириладиган иссиқхоналарни
‎барпо этишда муқобил энергия (табиий газга
‎нисбатан) орқали ишлайдиган янги иситиш қурилмалари қийматининг бир қисмини
‎ қоплаш учун субсидия ажратишга
‎ кўмаклашувчи __________ туман
‎комиссиясига ‎

‎‎«______________________» раҳбари‎‎

‎‎(ташкилот номи)

‎‎______________ томонидан ‎

‎‎(Ф.И.О.)


‎‎‎АРИЗА

‎‎____________ ҳудудида фаолият кўрсатаётган «____________» фермер хўжалиги (МЧЖ) 20__ йил жами ___ гектар ер участкасининг ___ гектар майдонида _______________ усулида _____ сотих ҳажмдаги лимон етиштириладиган иссиқхонага ________________ муқобил энергия қурилмаси орқали (кўмир, ўтин, мазут) ________ иситиш қувватига эга бўлган _________ қурилма сотиб олиниб, ўрнатилди.

‎‎Муқобил энергия қурилмасини етказиб берувчи «______________» (МЧЖ) билан ____ _____ 20__ й. ____-сон шартнома имзоланган ҳамда шартнома предметидаги ишларни бажарилганлигини тасдиқловчи томонлар ўртасида далолатномалар имзоланди.

‎‎1. Муқобил энергия қурилмаси тўғрисида маълумот:
‎‎____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

‎‎2. Тижорат банки номи: «___________» АТБ _____ филиали ва ҳисобварағи ________________________________________________________.

Лимон етиштириладиган иссиқхоналарни барпо этишда муқобил энергия (табиий газга нисбатан) орқали ишлайдиган янги иситиш қурилмалари қийматининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи __________ туман комиссиясининг хулосасини беришингизни сўрайман. ‎‎

‎‎Ушбу муқобил энергия қурилмасидан лимон етиштириш мақсадида камида 5 (беш) йил муддатга мақсадли, самарали ва шикаст етказмаган ҳолда фойдаланишга кафолат бераман.

‎‎Тегишли ҳужжатлар илова қилинади.
‎‎«___________________» фермер хўжалиги (МЧЖ) раҳбари

‎‎_____________
(имзо)

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
Лимон етиштириладиган иссиқхоналарни барпо этишда муқобил энергия (табиий газга нисбатан) қурилмалари қийматининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

‎‎ТАСДИҚЛАЙМАН»
‎ __________ тумани ҳокими,
‎туман комиссияси раҳбари

‎‎____________
‎‎(имзо)

‎‎____________
‎‎(Ф.И.О.)

‎‎20__ йил «___» _________


‎‎‎Лимон етиштириладиган иссиқхоналарни барпо этишда муқобил энергия (табиий газга нисбатан) орқали ишлайдиган янги иситиш қурилмалари қийматининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи __________ туман комиссиясининг

‎ ХУЛОСАСИ

‎‎__________ туманида лимон етиштириладиган иссиқхоналарни барпо этишда муқобил энергия орқали ишлайдиган янги иситиш қурилмалари қийматининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича __________ туман ишчи гуруҳи «__________» фермер хўжалигининг 20__ йил «___»_________даги «____»-сон мурожаати ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди:

‎‎1. Қишлоқ хўжалиги ташкилотининг номи: «_______________________» ____;

‎‎2. Иссиқхона ва муқобил энергия қурилмаси тўғрисида маълумот:

‎‎а) иссиқхона тури: ___________________, ____ сотих ўлчамли, лимон кўчати нави ва сони: _________ ____ та, экиш схемаси _______, экин майдони ___ га, ___ — контур рақами;

‎‎б) муқобил энергия тури: ______________ иситиш қуввати (ҳажми) _______

‎‎2. Муқобил энергия қурилмасини сотувчи номи ва у билан тузилган шартнома: «______________» (МЧЖ) ____ _____ 202__ й. ____-сон шартнома;

‎‎3. Тижорат банки номи: «___________» АТБ ________ филиали.

‎‎ХУЛОСА:‎

‎‎«______________» фермер хўжалиги томонидан жами ____ гектарда ___________________, ____ сотих ўлчамли лимон етиштириш учун барпо қилинган иссиқхонада «______________» ишловчи муқобил энергия қурилмаси ўрнатилган ва мазкур қурилма ____ сотих ўлчамдаги иссиқхонани иситиш учун ______ қувватга эга, ушбу қурилмадан камида беш йил мобайнида фойдаланиш шарти билан ______ млн сўм субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

Туман комиссияси аъзолари:

Т/р

Ф.И.О.

Имзо, муҳр

Лавозими

1.

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

2.

Туман ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи

3.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

4.

Кадастр агентлиги туман бўлими бошлиғи

5.

Туман молия бўлими бошлиғи

6.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши раиси

7.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходими

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 24-сон қарорига
2-ИЛОВА
Янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом кооперацияларга бирлашган лимон етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, жисмоний шахслар ҳамда тадбиркорлик субъектларига янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
лойиҳа — янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ тадбирлар мажмуи;
лойиҳа ташаббускорлари — янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш юзасидан мурожаат қилган ва кооперацияларга бирлашган лимон етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, жисмоний шахслар ҳамда тадбиркорлик субъектлари;
қишлоқ хўжалиги бирлашмаси (кооперация) — аъзолари фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ҳамда уларни тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва сотиш бўйича хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият олиб борувчи юридик ва жисмоний шахсларни ўз ичига олган ташкилот.
3. Янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳар бир сотих учун 300 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия сифатида қоплаб берилади.
4. Лимонзорларда сув тежовчи технологияларни жорий қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисми Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга мувофиқ қоплаб берилади.
5. Субсидия лойиҳа ташаббускорларига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ажратилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
6. Лойиҳалар субсидиялар ҳисобидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича молиялаштирилади.
7. Субсидия тўловлари янги лимонзорлар барпо қилиш ишлари лойиҳа ташаббускорлари томонидан якунланиб, лимон кўчатлари экилгандан сўнг амалга оширилади.
2-боб. Янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби
8. Лойиҳа ташаббускорлари субсидия олиш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) ёзма ёки электрон шаклда қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, (жойлашган жойи, почта манзили), сўраётган субсидиянинг мақсади, лойиҳани амалга ошириш жойи, хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи ва банкдаги ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда субсидия бериш тўғрисидаги ариза;
янги лимонзорлар барпо этиш учун ер участкаси мавжудлиги тўғрисида ҳужжатлар нусхаси;
қишлоқ хўжалиги бирлашмасига (кооперацияга) аъзолиги бўйича маълумотнома;
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда янги лимонзорларни барпо этиш лойиҳаси тўғрисида маълумот.
Лойиҳаларни молиялаштиришнинг аниқ манбалари кўрсатилмаган ҳолатларда лойиҳалар кўриб чиқилмайди.
9. Агентлик:
лойиҳа ташаббускорлари томонидан субсидия олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини уч иш куни ичида ўрганиб чиқади;
тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ бўлмаган тақдирда ва бошқа камчиликлар аниқланганда, лойиҳа ташаббускорларини бу ҳақда хабардор қилади;
лойиҳа ташаббускорлари томонидан йўл қўйилган камчиликлар Агентлик томонидан хабардор қилингандан сўнг етти иш кунида бартараф қилинмаган тақдирда, ҳужжатларни лойиҳа ташаббускорларига қайтаради;
лойиҳа ташаббускорлари қайтарилган ҳужжатлар бўйича кўрсатиб ўтилган камчиликларни тўлиқ бартараф этгандан сўнг ўрганиб чиқиш учун Агентликка қайтадан тақдим этиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
10. Агентлик лойиҳа ташаббускорларининг субсидия ажратиш юзасидан киритган ҳужжатларини (таклифларини) кўриб чиқади, субсидиялар ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида тегишли қарорларни қабул қилади ҳамда субсидия ажратиладиган лойиҳа ташаббускорларининг манзилли рўйхатларини тасдиқлайди.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
Бунда субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
субсидия олувчи ушбу Низомнинг 8-бандида белгиланган шартларга мос келмаса;
субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда Агентлик томонидан ўтказиладиган ўрганишлар орқали ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.
Ушбу бандда кўрсатилган ҳолатлардан ташқари субсидия олувчига субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
12. Агентлик:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
субсидия бериш тўғрисида қабул қилинган қарорлар асосида лойиҳа ташаббускорлари билан субсидия ажратиш тўғрисида тегишли шартномаларни расмийлаштиради;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
ажратилган субсидиядан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, молиялаштиришни тўхтатади ва ажратилган маблағларни ундириш чораларини кўради.
13. Субсидия лойиҳа ташаббускорларига белгиланган тартибда Агентликнинг Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
14. Субсидия лойиҳа ташаббускорларига улар томонидан янги лимонзорларни барпо этиш ишлари якунланиб, мазкур Низомга 3-илова билан тасдиқланган намунавий таркибдаги Янги лимонзорларни барпо этишга кўмаклашиш бўйича туман ишчи комиссиясининг (кейинги ўринларда — туман ишчи комиссияси) уларни фойдаланишга қабул қилиш юзасидан тасдиқланган далолатномалари Агентликка тақдим этилгандан сўнг бир ой муддатда ажратилади.
15. Янги лимонзорларни фойдаланишга қабул қилиш қуйидагилар асосида амалга оширилади:
а) лимончилик йўналишидаги лойиҳа ўзига тегишли ер участкасида ва иссиқхона иншоотининг белгиланган тартибга мос равишда қурилганлигини ўрганиш — Кадастр агентлиги туман бўлими, туман қишлоқ хўжалиги бўлими, туман қурилиш бўлими, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши томонидан;
(15-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
б) иссиқхона иншоотининг сув, электр энергияси ва табиий газ билан таъминланганлигини ўрганиш — туман ирригация бўлими, туман «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва туман «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан;
в) янги лимонзорлар ташкил этиш учун хориждан олиб келинадиган ва маҳаллий етиштирилган кўчатларнинг нав муаллифи гувоҳномаси, фитосанитар сертификати мавжудлиги ҳамда лимон кўчатларининг нави ва сифатини назорат қилиб бориш — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими, тупроқ-иқлим шароитига мослиги, экиш схемасини ўрганиш — туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Кадастр агентлиги туман бўлими, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши томонидан;
(15-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
г) янги лимончилик лойиҳасини молиялаштириш манбалари ва ҳисоб-китобларни (бизнес режани) ўрганиш — туман молия бўлими, Агентлик томонидан.
16. Субсидия ажратилиши асосланганлиги ва унинг миқдори туман ишчи комиссияси томонидан тасдиқланган далолатномадаги лойиҳа кўрсаткичлари асосида берилади.
Туман ишчи комиссияси раҳбари ва аъзолари тасдиқланган далолатномаларнинг ҳаққонийлигига масъул ҳисобланади.
17. Субсидия лойиҳа ташаббускорларининг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган ҳисобварақларига ўтказилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
3-боб. Якунловчи қоидалар
18. Лойиҳа ташаббускорларининг янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланиши Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
19. Субсидия ажратилган лимончилик йўналишидаги лойиҳаларнинг реестрини юритиш ва уларнинг фаолияти мониторингини олиб бориш Агентлик томонидан амалга оширилади.
20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси субсидиялари ҳисобидан янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштириш
СХЕМАСИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Лойиҳа ташаббускори

(Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари)

1. Субсидия олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳужжатларни ёзма ёки электрон шаклда белгиланган тартибда тақдим қилади.

Ташаббус кўрсатиш тартибида

2-босқич

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

Лойиҳа ташаббускорлари томонидан субсидия олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатларнинг қўйилган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади.

3 иш куни ичида

3-босқич

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси

Агентлик томонидан лойиҳа ташаббускорларининг субсидия ажратиш юзасидан киритилган ҳужжатларини (таклифларини) кўриб чиқади ва тегишли қарорларни қабул қилади, шунингдек, субсидия ажратиладиган лойиҳа ташаббускорларининг манзилли рўйхатини тасдиқлайди.

Бир ойда

4-босқич

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

Лойиҳа ташаббускорлари билан субсидия ажратиш тўғрисида тегишли шартномаларни расмийлаштиради.

3 иш куни ичида

5-босқич

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

Субсидияни лойиҳа ташаббускорларига улар томонидан янги лимончилик лойиҳаларини барпо этиш ишлари якунланиб, туман ишчи комиссияси томонидан тасдиқланган далолатномалар тақдим этилгандан сўнг ажратади.

Субсидия ажратиш тўғрисида шартнома шартлари бажарилгандан сўнг субсидияни лойиҳа ташаббускорининг тижорат банкида очилган ҳисобварағига ўтказади.

Туман ишчи комиссияси томонидан тасдиқланган далолатномалар тақдим этилгандан сўнг бир ой муддатда

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
Янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Янги лимонзорлар ташкил этиш лойиҳаси тўғрисида

МАЪЛУМОТ

1. Лойиҳа ташаббускори ___________________________

2. Янги лимонзорнинг умумий майдони ___ га (лимон нави, кўчат сони, экиш схемаси, экин майдони).

3. Томчилатиб суғориш тизими жорий этиладиган майдон ______ га.

4. Лойиҳа амалга оширилаётган жойнинг манзили ___________________.

5. Лойиҳани амалга ошириш муддати _________ .

6. Яратиладиган иш ўрни ___ киши.

7. Лойиҳанинг умумий қиймати — ____________ млн сўм ёки _____ АҚШ доллари, шундан:

Амалга ошириладиган ишлар

Лойиҳанинг умумий қиймати, млн сўм

Молиялаштириш манбалари, млн сўм

Лойиҳа ташаббускорларининг маблағлари

Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси субсидиялари

Тижорат банклари кредитлари, бошқа манбалар ҳисобига

Иссиқхона иншоотини қуриш харажатлари

Агротехник тадбирлар (ер ҳайдаш, чизеллаш, ерни текислаш ва бошқа ишлар)

Тупроққа минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий моддалар билан ишлов бериш

Лимон кўчатларини харид қилиш ва экиш

Сув чиқариш учун қудуқлар ва насос станцияси қуриш

Томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш

Бошқа харажатлар

ЖАМИ:

Келтирилган маълумотлар ишончли бўлиб, биз янги лимонзорни ташкил этиш бўйича лойиҳа тўлиқ ҳажмда ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишига кафолат берамиз.

Ташкилот раҳбари __________________________________

(Ф.И.О.)

__________________________

(имзо)

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
Янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Янги лимонзорлар барпо этишга кўмаклашиш бўйича туман ишчи комиссиясининг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
1. Туман ҳокими, туман ишчи комиссияси раҳбари
2. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман ишчи комиссияси раҳбари ўринбосари
3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги вакили.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг туман бўлими бошлиғи.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
5. Кадастр агентлиги туман бўлими бошлиғи
6. Туман молия бўлими бошлиғи
7. Туман қурилиш бўлими бошлиғи
8. Туман ирригация бўлими бошлиғи
9. «Ҳудудгазтаъминот» МЧЖнинг туман филиали раҳбари
10. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг туман филиали раҳбари
11. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши раиси
12. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, туман ишчи комиссиясининг котиби
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2022 й., 09/22/24/0034-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон; 04.08.2023 й., 09/23/331/0560-сон; 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон; 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)