Ҳужжат кучини йўқотган " " 13.02.2003
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сонли «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида янги автомототранспорт воситаларини чакана сотиш қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ичимликлар ва пиво билан чакана савдо қилиш қоидалари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 октябрдаги 412-сонли қарори таҳририда)
1. Мазкур Қоидалар «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда мамлакатимизда ва чет элда ишлаб чиқарилган автомобиллар, мотоцикллар, тиркамалар, тартиб рақами қўйиладиган агрегатлар (кейинги ўринларда автомототранспорт воситалари деб аталади) сотувчиларига (юридик шахсларга), шунингдек аниқланган камчиликлар масаласида автомототранспорт эгасининг талабларини қондириш борасида ишлаб чиқарувчиларга қўйиладиган асосий талабларни белгилаб беради.
9. Фойдаланишнинг кафолат муддати даврида сотилган автомототранспорт воситаларида сотувчи томонидан қайд этилмаган камчиликлар ва яширин ишлаб чиқариш нуқсонлари аниқланган тақдирда автомототранспорт воситаси эгасининг танлови бўйича шунга ўхшаш русумдаги янги автомототранспорт воситаси билан ёки харид нархи тегишли равишда қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳолда бошқа русумдаги автомототранспорт воситаси билан алмаштирилиши, ёхуд улардаги камчиликлар текин бартараф этилиши ёки уларни бартараф этиш харажатлари тўланиши, ёхуд харид нархи тегишлича камайтирилиши керак (автомобиллар бундан мустасно). Кафолат муддати мобайнида автомобиллар алмаштириш, кузов ёки камида иккита агрегатни алмаштириш зарур бўлган тақдирда, эксперт комиссияси қарорига кўра (ушбу Қоидаларнинг 13-бандига мувофиқ) амалга оширилади. Автомототранспорт эгаси, шунингдек зарарлар тўланган ҳолда олди-сотди шартномасини бекор қилишга ҳақлидир (автомобиллар бундан мустасно). Кўрсатиб ўтилган талаблар автомототранспорт воситасини сотувчига қўйилади.
12. Нуқсонлари бор бўлган автомототранспорт воситасини сотувчи, ишлаб чиқарувчи (унинг функцияларини бажарувчи корхона) томонидан алмаштириш етти кун муддатда (агар алмаштириш тўғрисида талаб берилган пайтда шунга ўхшаш автомототранспорт воситаси бор бўлса), сифатни қўшимча равишда текшириш зарур бўлганда эса автомототранспорт воситаси эгаси томонидан талаб берилган кундан бошлаб 20 кун ичида амалга оширилади. Автомобилларни алмаштириш муддатлари 9-бандга мувофиқ эксперт комиссияси қарори қабул қилинган санадан бошлаб ҳисобланади.
16. Мазкур Қоидаларнинг 10 ва 12-бандларида кўрсатилган муддатлар вақти ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун сотувчи, ишлаб чиқарувчи (унинг функцияларини бажарувчи корхона) автомототранспорт воситаси эгасига автомототранспорт воситаси қийматининг бир фоизи миқдорида неустойка тўлайди.
18. Кафолат муддати тамом бўлгач автомототранспорт воситасининг камчиликларини бартараф этиш «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
24. Мазкур Қоидалар ва «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматлар сертификацияси тўғрисида» Қонунлар талаблари бузилиши жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 2 февралдаги 51-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 январдаги 2-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 16 июндаги 256-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 2 февралдаги 51-сонли қарори таҳририда)
17. Ушбу Қоидалар ва «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонунлар талабларини бузганлик жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади.