Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони ижроси юзасидан, шунингдек, фуқароликни расмийлаштириш соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (кейинги ўринларда — ваколатли давлат органи) ва давлат хизматлари марказларига идентификацияловчи ID-картасини (кейинги ўринларда — ID-карта) олиш учун мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати;
Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун ваколатли давлат органига мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш онлайн тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали амалга оширилади.
Бунда, ваколатли давлат органи ва давлат хизматлари марказлари томонидан анъанавий тарзда ID-карта олиш, шунингдек, ваколатли давлат органи томонидан фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун мурожаат қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби ҳам сақлаб қолиниши белгилаб қўйилсин.
2. Қуйидагилар:
ID-картани олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг электрон шаклдаги мурожаатларини автоматлаштирилган тизим орқали қабул қилиш ва юбориш, идоралараро маълумотлар базасида текшириш тартиби, мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёнида тизим иштирокчиларининг вазифаларини назарда тутувчи Идентификацияловчи ID-картасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
Фуқароликка қабул қилиш ва фуқароликдан чиқиш учун электрон шаклдаги мурожаатларни автоматлаштирилган тизим орқали қабул қилиш ва юбориш, идоралараро маълумотлар базасида текшириш тартиби ҳамда мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёнида тизим иштирокчиларининг вазифаларини назарда тутувчи Фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда бир ой муддатда:
ID-картани олиш, фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун электрон мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинишини таъминласин;
ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ давлат хизматлари кўрсатилишини ЯИДХП орқали жорий этсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизмати кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти.
ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизмати кўрсатиш бўйича маъмурий регламентнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазолар қўлласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 6 январь,
8-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 январдаги 8-сон қарорига 1-ИЛОВА
Идентификацияловчи ID-картасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга (кейинги ўринларда — мурожаат этувчилар) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали идентификацияловчи ID-картасини (кейинги ўринларда — ID-карта) олиш учун ариза юбориш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Давлат хизмати ЯИДХП орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) ва давлат хизматлари марказлари томонидан ҳам кўрсатилади.
3. Қуйидагилар ID-картани олиш учун электрон мурожаат қилиш бўйича аризаларни автоматлаштирилган тизим орқали қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёнида тизим иштирокчиларининг вазифалари ҳисобланади:
автоматлаштирилган тизимга киритилган маълумотларга ишлов бериш, сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳамда мурожаатнинг ҳолати мониторингини юритиш;
автоматлаштирилган тизим доирасида жалб этилган вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари ўртасида ўзаро маълумот алмашиш;
жисмоний шахсларнинг электрон талабномаларини идентификация қилиш;
тегишли статистик маълумотларни шакллантириш ва мониторинг олиб бориш.
4. Мурожаат этувчиларнинг ID-картани олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юбориши мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
5. Мурожаат этувчи ID-картани олиш учун ўз хоҳишига кўра ЯИДХП орқали электрон рақамли имзодан ёки Мобил-ID тизимидан фойдаланиб рўйхатдан ўтган ҳолда электрон тарзда мурожаат этади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Бунда мурожаат этувчи ЯИДХП орқали ID-картани олиш бўйича ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради.
6. Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ваколатли орган томонидан «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали автоматик равишда текширилади.
Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги тасдиқланган тақдирда, ваколатли орган томонидан бир иш куни ичида мурожаат этувчига тегишли хабарнома юборилади (электрон почта орқали ёки SMS-хабарнома).
Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилган тақдирда, ваколатли орган томонидан бир иш куни ичида мурожаат этувчига сўровномадаги хатоликларни бартараф этиш учун беш иш кунидан иборат муддат берилганлиги тўғрисида хабарнома юборилади (электрон почта орқали ёки SMS-хабарнома).
Белгиланган муддат ичида сўровномадаги хатоликлар бартараф этилмаган тақдирда, сўровнома автоматик равишда рад этилади.
7. Автоматлаштирилган тизим орқали сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилиги тасдиқлангач, мурожаат этувчи уч иш куни ичида давлат хизмати кўрсатилгани учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи тўловини амалга оширади.
Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг йўқотилган, муддати ўтган ёки яроқсиз ҳолатга келган биометрик паспортларини (идентификация ID-карталари) расмийлаштиришда улар Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилгунига қадар давлат божи тўлови ундирилмайди.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/125/0203-сон)
Давлат божи тўловлари амалга оширилганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
8. Тўлов муваффақиятли ўтгандан сўнг ID-картани олиш бўйича сўровнома ID-картани расмийлаштириш ва бериш автоматлаштирилган ахборот тизимига келиб тушади.
Тўловлар белгиланган муддатда ёки тўлиқ амалга оширилмаган тақдирда, сўровнома автоматик равишда рад этилади.
9. Фуқаро ID-картани олиш юзасидан тегишли хабарномани олганидан сўнг, уч иш куни ичида зарур бўлган ҳужжатларни (илгари берилган паспорт ёки ID-карта, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани (ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда), ваколатли органнинг қарорини (ID-карта ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида) ва давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанцияни (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас) ваколатли органга шахсан келиб тақдим этади.
10. Ваколатли орган томонидан ўрнатилган тартибда талабнома шакллантирилгандан сўнг мурожаат этувчига бир иш куни давомида ID-карта расмийлаштирилади ва тақдим этилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
11. Мурожаат этувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Мурожаат этувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади ҳамда амалга оширилган тўлов суммаси ариза берувчига қайтарилмайди.
12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
13. Мурожаат этувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
14. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Идентификацияловчи ID-картасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юбориши бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг идентификация ID-картасини олиш (алмаштириш) учун электрон мурожаат қилиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Мурожаат этувчи
1. Электрон мурожаат қилиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
2. Идентификация ID-картасини (ID-карта) олиш учун электрон сўровномани тўлдиради ва автоматик тарзда Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) юборади.
Ўз хоҳишига кўра
2-босқич
Ваколатли орган
1. «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширади.
3. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилган тақдирда, ваколатли орган томонидан бир иш куни ичида мурожаат этувчига сўровномадаги хатоликларни бартараф этиш учун беш иш кунидан иборат муддат берилганлиги тўғрисида хабарнома юборилади (электрон почта орқали ёки SMS-хабарнома).
Бир иш куни ичида
4. Белгиланган муддат ичида сўровномадаги хатоликлар бартараф этилмаган тақдирда, сўровномани рад этади.
Автоматик равишда
3-босқич
Мурожаат этувчи
ID-карта олиш учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган миқдорда тўловни амалга оширади.
Уч иш куни ичида
4-босқич
Мурожаат этувчи
Тегишли хабарномани олганидан сўнг зарур бўлган ҳужжатларни, ваколатли органнинг қарорини (ID-карта ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида) ва давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанцияни (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас) ваколатли органга шахсан келиб тақдим этади.
Уч иш куни ичида
5-босқич
Ваколатли орган
ID-картани расмийлаштиради ва мурожаат этувчига тақдим этади.
Бир иш куни давомида
Идентификацияловчи ID-картасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юбориши бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг идентификация ID-картасини олиш (алмаштириш) бўйича
1. Шаҳар йўловчилар транспортидан (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифалари
ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек уларни кузатувчи шахс
Жисмоний шахс тўғрисида маълумот
1. ЖШШИР
2. Ф.И.О
II. Мурожаат этувчи томонидан тақдим этиладиган фуқаролик паспорти, Ўзбекистон Республикаси фуқароси идентификацияловчи ID — картаси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картаси ёки гувоҳномаси, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки маълумотнома ҳақида маълумот
3. Серияси ва рақами:
4. Ким томонидан берилган:
5. Қачон берилган:
III. Мурожаат этувчи томонидан Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига ташриф буюриш вақти ҳақидаги маълумотлар
6. Маълумотларни йиғиш пунктига келиш санаси
7. Маълумотларни йиғиш пунктига келиш вақти
8. Ташриф буюриладиган Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими
IV. Бошқа маълумотлар
9. Телефон рақами
10. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса):
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/123/0201-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 январдаги 8-сон қарорига 2-ИЛОВА
Фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига (кейинги ўринларда — мурожаат этувчи) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Давлат хизматлари ЯИДХП орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.
3. Қуйидагилар шахсларнинг фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш юзасидан электрон шаклдаги мурожаатларини автоматлаштирилган тизим орқали қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёнида «E-Fuqaro» ИМБ доирасида иштирок этувчи вазирликлар ва идораларнинг вазифалари ҳисобланади:
автоматлаштирилган тизимга киритилган маълумотларга ишлов бериш, сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳамда мурожаатнинг ҳолати мониторингини юритиш;
ЯИДХПда шахснинг фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш юзасидан давлат хизматлари кўрсатиш учун давлат божи тўловларини амалга ошириш;
автоматлаштирилган тизим доирасида жалб этилган вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари ўртасида ўзаро маълумот алмашиш;
тегишли статистик маълумотларни шакллантириш ва мониторинг олиб бориш.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «E-Fuqaro» ИМБ доирасида иштирок этувчи вазирликлар ва идоралар томонидан киритилган маълумотлар алмашинуви мониторингини олиб боради.
5. Давлат хизматларини кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
6. Мурожаат этувчи фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш масалалари юзасидан ўз хоҳишига кўра ЯИДХПда электрон рақамли имзодан ёки Мобил-ID тизимидан фойдаланиб, рўйхатдан ўтган ҳолда электрон тарзда мурожаат қилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
7. Мурожаат этувчи ЯИДХП орқали:
фуқароликка қабул қилиш масаласи юзасидан мурожаат этганда, ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ;
фуқароликдан чиқиш масаласи юзасидан мурожаат этганда, ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради ва автоматик тарзда ваколатли органга юборади.
8. Ваколатли орган «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали уч кун иш ичида сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширади.
Ваколатли органнинг ташаббуси ёки мурожаат этувчининг илтимосномасига кўра сўровномадаги ёзувларда аниқланган хато ва камчиликлар (мурожаат этувчи ваколатли органга шахсан келиб мурожаат этганда) тузатилиши мумкин.
Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги тасдиқланган тақдирда, ваколатли орган томонидан автоматик тарзда мурожаат этувчига тегишли хабарнома юборилади (электрон почта орқали ёки SMS-хабарнома).
9. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги аниқланганда ёки тўловлар белгиланган муддатда ёки тўлиқ амалга оширилмаган тақдирда, сўровнома рад этилади ва мурожаат этувчига ЯИДХП орқали электрон равишда рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда хабар берилади (электрон почта орқали ёки SMS-хабарнома).
10. Фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш юзасидан ЯИДХП орқали давлат хизматлари кўрсатиш учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган давлат божи миқдорининг 90 фоизи тўланади.
Давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
11,75 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.
11. Давлат хизмати учун тўлов мурожаат этувчи томонидан хабарнома олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида амалга оширилади.
Давлат хизмати кўрсатилгани учун тўловлар амалга оширилганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
12. Мурожаат этувчи тегишли хабарномани олиб, давлат божи тўловини амалга оширгандан сўнг фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 мартдаги ПФ-6185-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган ҳужжатларни уч иш куни ичида ваколатли органга шахсан келиб тақдим этади.
13. «E-Fuqaro» ИМБ тизимига тушган фуқаролик масаласи бўйича электрон аризалар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 сентябрдаги 557-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг «E-Fuqaro» ИМБ орқали реал вақт режимида маълумотлар базасига киритилган маълумотлар ҳамда идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик орқали айирбошланадиган маълумотлар схемасида белгиланган тартибда ва муддатларда текширувлардан ўтказилади ва хабар берилади.
14. Сўровнома рад этилган тақдирда, мурожаат этувчи томонидан қайта сўровнома тўлдирилиши мумкин.
3-боб. Якунловчи қоидалар
15. Мурожаат этувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Мурожаат этувчи давлат хизматидан ўз хоҳишига кўра фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади ҳамда амалга оширилган тўлов суммаси мурожаат этувчига қайтарилмайди.
16. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
17. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
18. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддаси.
Фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Мурожаат этувчи
1. Фуқароликка қабул қилиш ҳамда фуқароликдан чиқиш бўйича электрон мурожаат қилиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
2. Фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун электрон сўровномани тўлдиради ва автоматик тарзда Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) юборади.
Ўз хоҳишига кўра
2-босқич
Ваколатли орган
1. Ваколатли орган «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширади.
Уч иш куни ичида
2. Маълумотларнинг ҳаққонийлиги тасдиқланган тақдирда, мурожаат этувчига тегишли хабарнома юборади (электрон почта орқали ёки SMS хабарномаси).
Автоматик равишда
3. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги аниқланганда ёки тўловлар белгиланган муддатда ёки тўлиқ амалга оширилмаган тақдирда, сўровномани рад этади ва мурожаат этувчига сабабларини кўрсатган ҳолда хабар беради.
Автоматик равишда
3-босқич
Мурожаат этувчи
Хабарномани олгандан сўнг фуқароликка қабул қилиш ёки чиқиш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш юзасидан давлат хизматлари кўрсатиш учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган давлат божи миқдорининг 90 фоизини тўлайди.
Уч иш куни ичида
4-босқич
Мурожаат этувчи
Тегишли хабарномани олиб, давлат божи тўловини амалга оширгандан сўнг фуқароликка қабул қилиш ёки чиқиш бўйича зарур бўлган ҳужжатларни (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 мартдаги ПФ-6185-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган ҳужжатларни) кўриб чиқиш учун ваколатли органга шахсан келиб тақдим этади.
Уч иш куни ичида
5-босқич
Ваколатли орган
1. «E-Fuqaro» ИМБ тизимига тушган фуқаролик масаласи бўйича электрон аризалар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 сентябрдаги 557-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг «E-Fuqaro» ИМБ орқали реал вақт режимида маълумотлар базасига киритиладиган маълумотлари ҳамда идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик орқали айирбошланадиган маълумотлар схемасида белгиланган тартибда ва муддатларда текширувлардан ўтказади.
2. Текширув натижалари бўйича мурожаат этувчига юқорида кўрсатилган қарорда белгиланган муддатларда хабар беради (электрон почта орқали ёки SMS хабарномаси).
Белгиланган тартибда
Фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
2. Олдин мавжуд бўлган барча фамилиялари, исми, отасининг исми ўзгартиришнинг сабаби (ўзгартирган бўлса):
3. Туғилган жойи ва санаси:
4. Миллати:
5. Маълумоти ва маълумоти бўйича мутахассислиги:
6. Илмий даражаси, илмий унвони:
7. Оилавий аҳволи:
8. Илгари Ўзбекистон Республикаси ёки бошқа давлат фуқаролигига эга бўлганлиги, қаерда, қачон ҳамда нима асосида қабул қилганлиги ва йўқотганлиги:
9. Ўзбекистон Республикасида жиноий жавобгарликка тортилганмисиз, агар тортилган бўлсангиз, қачон, қаерда ва нима сабабдан:
10. Давлат олдида бажарилмаган мажбуриятлари ёки фуқаролар ёхуд давлат органлари ва бошқа ташкилотлар манфаатлари билан боғлиқ бўлган мулкий мажбуриятларининг мавжудлиги:
11. Меҳнат фаолияти (таълим муассасаларида ўқиш ва ҳарбий хизмат кўрсатиб ўтилади).
Йили ва ойи
Лавозим, давлат органи ёки бошқа ташкилотнинг номи
Иш жойи ва манзили
Кириш
Кетиш
12. Яқин қариндошлари (ота-онаси, ака-укалари ва опа-сингиллари, турмуш ўртоғи, фарзандлари).
Қариндошлик даражаси ва фуқаролиги
Фамилияси, исми,
отасининг исми
Туғилган санаси ва жойи
Иш жойи, лавозими
Истиқомат қиладиган давлати ва яшаш манзили
/Бошқа яқин қариндошларим йўқ/
13. Никоҳга доир маълумотлар.
Никоҳ тузилган ёки бекор қилинган сана ва қайд қилган орган ва берилган ҳужжатнинг серияси ва рақами*
Турмуш ўртоғининг фамилияси, исми, отасининг исми
Туғилган санаси ва жойи
Фуқаролиги
* Агар шахс бир неча маротаба никоҳдан ўтган бўлса, уларнинг барчаси кўрсатилади.
14. Ўзбекистон Республикасида барча яшаган манзилларига оид маълумотлар.
Йил ва ой
Доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатда туриб яшаган манзиллари
келган
кетган
15. Ўзим билан биргаликда қуйидаги вояга етмаган фарзандларимни ҳам Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқишга рухсат беришингизни сўрайман /18 ёшга қадар/
Т/р
Фамилияси, исми,
отасининг исми
Туғилган санаси
Туғилган жойи
Изоҳ
САВОЛЛАР
ЖАВОБЛАР
16. Ҳарбий хизматга мажбурлиги ва ҳарбий унвони (чақирув ёшидаги шахснинг Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташдан озод этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади).
17. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш сабабларни кўрсатинг.
САВОЛЛАР
ЖАВОБЛАР
18. Уй манзилингиз ва телефон рақамингиз.
19. Паспорт серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилган.