1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.02.00 Божхона омборлари ва бошқа божхона объектлари инфраструктуралари]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораторияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш жараёнида тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясининг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сон Фармонига мувофиқ божхона органларининг умумий чекланган штатлар сони доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тизимида алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлган Марказий божхона лабораторияси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
б) қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Марказий божхона лабораторияси тўғрисидаги устав 2-иловага мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясининг (кейинги ўринларда — Марказий божхона лабораторияси) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари;
Марказий божхона лабораториясининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда Лаборатория бошлиғининг асосий функционал мажбуриятлари;
Марказий божхона лабораториясининг фаолиятини ташкил этиш ва уни молиялаштириш тартиби;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораториясини халқаро молия ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантларини жалб қилган ҳолда, шунингдек, бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган замонавий лаборатория-технологик ускуналар ва инвентарлар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 сентябрдаги 487-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2022 й., 09/22/487/0794-сон)
3. Белгилансинки:
Марказий божхона лабораторияси давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади;
Марказий божхона лабораторияси бошлиғи мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппаратининг бош бошқарма бошлиғига, бошлиқ ўринбосарлари эса Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппаратининг бош бошқарма бошлиғи ўринбосарига тенглаштирилади;
Марказий божхона лабораторияси ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати ходимлари учун белгиланган моддий рағбатлантириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади;
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий молия ташкилотларининг грантлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар Марказий божхона лабораторияси фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади;
Марказий божхона лабораторияси томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган пулли хизматлар турлари ва тўловлар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади, хорижий давлатлар божхона хизмати органларига халқаро шартномалар доирасида кўрсатиладиган хизматлар бундан мустасно.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
4. Марказий божхона лабораторияси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига тегишли бўлган Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 3-уй манзилидаги бинога жойлаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясини унинг фаолиятини самарали амалга ошириш учун зарур бўлган офис жиҳозлари, асбоб ва ускуналар (лаборатория жиҳозлари, анжомлари, қурилмалар, реактивлар, эҳтиёт қисмлар, компьютер, принтер ва алоқа жамламалари, мебель ва бошқалар) билан таъминлаш чораларини кўрсин.
5. Жисмоний ва юридик шахсларга ҳамда хорижий давлатларнинг божхона хизмати органларига пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда Марказий божхона лабораториясини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.
Мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар. Шу жумладан:
—
17 та
халқаро ҳамкорлик бўйича мутахассис (Ягона тариф сеткаси бўйича 9-разряд)
—
1 та
товарларни сертификатлаш бўйича мутахассис (Ягона тариф сеткаси бўйича 9-разряд)
—
2 та
жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассис (Ягона тариф сеткаси бўйича 9-разряд)
—
4 та
рентгенолаборант (Ягона тариф сеткаси бўйича 8-разряд)
—
1 та
лаборант (Ягона тариф сеткаси бўйича 8-разряд)
—
6 та
иш юритувчи (Ягона тариф сеткаси бўйича 6-разряд)
—
1 та
бухгалтер-кассир (Ягона тариф сеткаси бўйича 4-разряд)
—
1 та
енгил автомобиль ҳайдовчиси (Ягона тариф сеткаси бўйича 1 — 3-разряд)
—
1 та
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 декабрдаги 790-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Марказий божхона лабораторияси тўғрисида
УСТАВ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Устав Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясининг (кейинги ўринларда — МБЛ) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. МБЛ божхона органларида божхона ва суд экспертизаларини амалга оширадиган ҳамда ўз соҳасида илмий-амалий фаолият билан шуғулланадиган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг (кейинги ўринларда — ДБҚ) бош бошқарма мақомига тенглаштирилган давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.
3. МБЛ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, ушбу Устав ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига асосан амалга оширилади.
4. МБЛ Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўзининг тўлиқ номи ёзилган муҳри, бланкаси ва штампига эга.
2-боб. МБЛнинг вазифалари ва функциялари
5. Қуйидагилар МБЛнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
товарларни уларнинг Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (кейинги ўринларда — ТИФ ТН) бўйича классификациялаш;
никотин сақловчи маҳсулотлар ва спиртли ичимликлар таркибини аниқлаш;
жисмоний ва юридик шахсларга ТИФ ТН бўйича дастлабки қарор бериш, шартнома асосида товарларни экспертизадан ўтказиш ва сертификатлаш билан боғлиқ бўлган бошқа хизматлар кўрсатиш;
Давлат божхона хизмати органлари эҳтиёжига кўра суд экспертизасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар экспертизаси ва бошқа криминалистик турларини ўтказиш;
илмий-текшириш ишларини амалга ошириш;
минтақавий божхона лабораторияси мақоми доирасида хорижий мамлакатларнинг божхона органлари ходимлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва уларга хизматлар кўрсатиш;
МБЛ фаолиятини ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаш.
6. МБЛ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) товарларни уларнинг индентификациясига мувофиқ божхона экспертизасидан ўтказиш соҳасида:
товарларни ТИФ ТН бўйича классификациялаш мақсадида уларнинг таркиби, хусусиятларини ва бошқа жиҳатларини аниқлашга қаратилган божхона экспертизасидан ўтказади ва хулосалар беради;
товарларни уларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлашга қаратилган божхона экспертизасидан ўтказади ва хулосалар беради;
товарларни қайта ишлаш маҳсулотларида идентификациялайди;
товарларни интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларга риоя этилиши учун идентификациялайди;
б) товарларнинг ТИФ ТН бўйича кодларини классификациялаш соҳасида:
ТИФ ТН бўйича товарларни классификациялайди ва классификация қарорларини қабул қилади;
товарларнинг классификациясига қаратилган маълумотларни йиғади, таҳлил қилади ва сақлайди;
ваколатли органлар билан ҳамкорликда ТИФ ТНни юритади ҳамда унинг янги таҳририни ишлаб чиқишда иштирок этади;
товарлар классификациясида учраётган хатоликларни таҳлил қилади ва уларнинг олдини олиш чораларини кўради;
соҳадаги муаммоли ҳолатлар бўйича Умумжаҳон божхона ташкилоти билан ҳамкорлик қилади;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан комиссион, комплекс экспертизаларни ўтказишда иштирок этади, такрорий экспертизаларни амалга оширади;
в) никотин сақловчи маҳсулотлар ва спиртли ичимликлар таркибини аниқлаш соҳасида:
никотин сақловчи маҳсулотларни идентификацияси бўйича божхона экспертизасини амалга оширади ва хулосалар беради;
спиртли ичимликлар таркибини аниқлаш бўйича божхона экспертизасини амалга оширади ва хулосалар беради;
янги турдаги никотин сақловчи маҳсулотлар ва спиртли ичимликлар таҳлиллари бўйича эҳтиёжларни ўрганади;
г) жисмоний ва юридик шахсларга ТИФ ТН бўйича дастлабки қарор бериш, шартнома асосида товарларни экспертизадан ўтказиш ва сертификациялаш билан боғлиқ бўлган бошқа хизматлар кўрсатиш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига асосан товарларнинг классификацияланишига нисбатан ТИФ ТНга мувофиқ дастлабки қарор қабул қилади;
жисмоний ва юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган товарларни ТИФ ТН бўйича кодларини классификациялашга қаратилган экспертизаларни ўтказади;
жисмоний ва юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган товарларни ТИФ ТН бўйича классификациялайди;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган товарларни аккредитация доирасида сертификатлаш билан боғлиқ бўлган хизматлар кўрсатади;
жисмоний ва юридик шахсларга тиббиёт соҳасида лицензияланган хизматлар кўрсатади;
д) Давлат божхона хизмати органлари эҳтиёжига кўра суд экспертизасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар экспертизаси ва бошқа криминалистик турларини ўтказиш соҳасида давлат суд-экспертиза муассасаси сифатида қуйидаги экспертиза ва тадқиқотларни амалга оширади:
ўсимлик, синтетик гиёҳвандлик воситалари ва моддалари экспертизаси;
психотроп моддалар ва прекурсорлар экспертизаси;
қимматбаҳо металлар ва заргарлик буюмлари экспертизаси;
кучли таъсир қилувчи моддалар экспертизаси;
махсус кимёвий моддалар экспертизаси;
хатшунослик экспертизаси;
ҳужжатларнинг техник экспертизаси;
шунингдек, тегишли мутахассислар, зарур техник воситалар бўлганда, бошқа турдаги экспертизаларни ўтказиши мумкин.
е) минтақавий божхона лабораторияси мақоми доирасида хорижий мамлакатларнинг божхона органлари ходимлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва уларга хизматлар кўрсатиш соҳасида:
хорижий давлатларга божхона экспертизаси соҳасида ходимлар малакасини оширишга қаратилган илмий анжуманлар, конференциялар, ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг давлат органлари, илмий ташкилотлари, ўқув юртлари билан ҳамкорликда илмий, инструментал хизмат кўрсатади;
хорижий давлатларга божхона экспертизаси соҳасида муаммоли масалаларни ечишга қаратилган ишларни олиб боради.
ё) илмий-текшириш ишларини амалга ошириш соҳасида:
товарларни ТИФ ТН бўйича классификациялаш соҳасида ўтказиладиган илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади;
янги турдаги экспертизалар учун услублар ишлаб чиқади ва амалиётга жорий қилади;
намуна ва синамалар олишга доир методик қўлланмалар ишлаб чиқиб, амалиётга татбиқ этади;
МБЛ ўқув машғулотлари ўтказиш учун муҳим ҳисобланган товарлар коллекциясини, ўсимлик ва синтетик гиёҳвандлик моддалари, психотроп ва кучли руҳий таъсир қилувчи моддалар коллекцияси, қалбаки ҳужжатлар ва қимматли қоғозлар картотекаларини ташкил этади ва юритади;
картотекалар ва коллекцияларни юритиш самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларида иштирок этади;
хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларини мунтазам ўрганади ва амалиётга татбиқ этиш чораларини кўради;
ж) МБЛ фаолиятини ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаш соҳасида:
МБЛга касбий ва ахлоқий-психологик тайёргарликка эга, иродали ва маънавий фазилатларга эга бўлган кадрларни танлаб олишни ташкил этади;
МБЛ ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш, ходимлар касбий тайёргарлигининг юқори даражасини таъминлаш учун ўқитишнинг замонавий технологиялари ва усулларидан кенг фойдаланади;
МБЛ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
3-боб. МБЛнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
7. МБЛ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
МБЛ функцияларини ва вазифаларини бажариш учун керак бўладиган, қонунчиликда тақиқланмаган ҳужжатлар, маълумотлар ва хулосаларни божхона органлари, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда жисмоний ва юридик шахслардан қонунчиликда белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
божхона органлари ва бошқа шахслардан товар намуналарини олиш;
жисмоний ва юридик шахсларга божхона экспертизаси, сертификатлаш билан боғлиқ ҳамда бошқа пулли хизматлар кўрсатиш, шунингдек, суғурта агенти сифатида фаолият юритиш;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
хизмат кўрсатиш фаолиятида лабораториянинг моддий-техник базасидан фойдаланиш ҳамда мазкур фаолиятга штат ходимларини жалб этиш;
ТИФ ТНга ўзгартиш ва қўшимчаларни миллий ва халқаро қонунчилик талабларига мувофиқ ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда таклиф киритиш;
қонунчиликда белгиланган тартибда божхона экспертизаси объекти бўлган товар ва транспорт воситаларини кўрикдан ўтказишда иштирок этиш;
қонунчиликда белгиланган тартибда божхона назорати остида бўлган товар ва транспорт воситалари турган ҳудудга ва биноларга кириш;
МБЛ ваколатига оид масалалар бўйича илмий-амалий институтлар, муассасалар, корхоналар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
тадқиқотлар ўтказиш, ходимлар малакасини ошириш, тажриба алмашиш, илмий-амалий семинарлар ўтказиш борасида республика ва хорижий давлатларнинг экспертиза муассасалари билан ўрнатилган тартибда ҳамкорликни амалга ошириш ва меморандумлар имзолаш;
МБЛ ходимларининг билими, маҳорати, касбий тайёргарлиги, амалий тажрибаси даражасини ва экспертизаларни мустақил равишда бажариш салоҳиятини баҳолаш мақсадида МБЛ Эксперт-малака комиссиясини ташкил этиш ва фаолият юритишини таъминлаш;
ходимларнинг муайян экспертлик фаолияти бўйича малакасини ҳар икки йилда ошириб бориш юзасидан ва экспертизаларни мустақил ўтказиш ҳуқуқини олиш учун таълим ташкилотлари, вазирлик ва идоралар мутахассисларини жалб этган ҳолда қайта тайёрлаш ва малака ошириш ишларини ташкил этиш;
МБЛни ривожлантириш жамғармасидаги маблағларни тижорат банкларининг депозит рақамларида миллий ва хорижий валютада жойлаштириш;
халқаро семинар, илмий-амалий йиғилишларда иштирок этиш.
МБЛ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
8. МБЛнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
мазкур Уставда белгиланган вазифаларни талаб даражасида бажаришга;
қонунчиликда белгиланган тартибда зарур бўлганда, намуна ва синамаларни олишда эксперт сифатида ходимлар иштирокини таъминлаш;
хизмат вазифаларини амалга оширишда маълум бўлиб қолган давлат, хизмат ва тижорат сири ҳисобланган маълумот ва ахборотларни ошкор этмаслик;
ахборот хавфсизлигини таъминлаш қоидаларига риоя қилиш.
МБЛ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
4-боб. МБЛ фаолиятини ташкил этиш
9. МБЛнинг офицер ва сержантлар таркибидаги ходимлари ДБҚ Раиси томонидан ўрнатилган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
МБЛнинг мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлари ДБҚ Раиси ўринбосари томонидан меҳнат қонунчилиги талаблари асосида лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
МБЛнинг офицер ва сержантлар, шунингдек, мутахассис, хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи (техник) ходимлари билан кадрлар соҳасига оид муносабатлар Кадрлар бошқармаси томонидан амалга оширилади.
10. Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари, Марказий божхона лабораториясини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма), халқаро молия институтлари ва хорижий молия ташкилотларининг грантлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар Марказий божхона лабораторияси фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Марказий божхона лабораториясининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларни моддий рағбатлантириш;
МБЛ ходимларининг малакасини ошириш, шу жумладан, хорижий мамлакатларга хизмат сафарларини амалга ошириш;
кўрсатиладиган пулли хизматлар эҳтиёжидан келиб чиқиб, Жамғарма маблағлари ҳисобидан белгиланган штат жадвалидан ташқари қўшимча ходимларни фуқаролик ҳуқуқий шартнома асосида жалб қилиш.
Божхона қўмитасининг сўровига асосан МБЛнинг Жамғарма маблағлари Божхона қўмитасининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади ва Божхона қўмитаси томонидан қонунчиликда кўзда тутилган ҳоллар билан бир қаторда ходимларга устамалар тўлаш, божхона объектларини капитал қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга сарфланади.
(11-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
12. МБЛ бошлиғи:
ўзининг ваколати доирасида экспертлик фаолиятини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар, фармойишлар, буйруқлар чиқаради ва ДБҚ раҳбариятига божхона органлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган фармойишлар, буйруқлар лойиҳаларини киритади;
Жамғарма маблағларининг МБЛ эҳтиёжи учун сарфланишини белгилайди;
товарларни ТИФ ТН бўйича классификациялаш мақсадида, унинг таркиби, хусусиятларини ва бошқа жиҳатларини аниқлашга қаратилган божхона экспертизаси ўтказилиши ташкил этилишини назорат қилади;
ўзининг ўринбосарлари ўртасида функционал мажбуриятларни тақсимлайди, уларга юкланган мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилади;
МБЛнинг иш режаларини тасдиқлайди;
ТИФ ТН бўйича товарларни классификациялаш ва классификация қарорларини қабул қилишни ташкил этади ва назорат қилади;
ваколатли органлар билан ҳамкорликда ТИФ ТНни юритиш ҳамда унинг янги таҳририни ишлаб чиқишда иштирок этишни ташкил этади ва назорат қилади;
соҳадаги муаммоли ҳолатлар бўйича Умумжаҳон божхона ташкилоти билан ҳамкорлик қилишни ташкиллаштиради;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган товарларни аккредитация доирасида сертификатлаш билан боғлиқ бўлган хизматлар кўрсатишни ташкил этади;
Давлат божхона хизмати органлари эҳтиёжига кўра суд экспертизасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар экспертизаси ва бошқа криминалистик турларини ўтказиш, жисмоний ва юридик шахсларга ТИФ ТН бўйича дастлабки қарор бериш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга оширишни ташкил этади;
хорижий давлатларга божхона экспертизаси соҳасидаги ходимларни малакасини оширишга қаратилган илмий анжуманлар, конференциялар, ташкил этишини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг давлат органлари, илмий муассасалари ва ташкилотлари, ўқув юртлари билан илмий, инструментал хизмат кўрсатиш, божхона экспертизаси соҳасида муаммоли масалаларни ечишга қаратилган ишларни олиб боришни ташкил этиш чораларини кўради;
товарларни ТИФ ТН бўйича классификациялаш соҳасида ўтказиладиган илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишни ташкиллаштиради;
янги турдаги экспертизалар учун услублар ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш чораларини кўради;
МБЛ ўқув машғулотлари ўтказиш учун муҳим ҳисобланган товарлар коллекциясини, ўсимлик ва синтетик гиёҳвандлик моддалари, психотроп ва кучли руҳий таъсир қилувчи моддалар коллекцияси, қалбаки ҳужжатлар ва қимматли қоғозлар картотекаларини ташкил этиш ва юритишни ташкил этади;
илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларида иштирок этиш ва хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларини мунтазам ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш чораларини кўради;
МБЛга касбий ва ахлоқий-психологик тайёргарликка эга, иродали ва маънавий фазилатларга эга бўлган кадрларни танлаб олади;
МБЛ ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади, ходимлар касбий тайёргарлигининг юқори даражасини таъминлаш учун ўқитишнинг замонавий технологиялари ва усулларидан кенг фойдаланишни амалга оширади;
Товарларни ТИФ ТН бўйича классификациялаш йўналиши бўйича ҳудудий бошқармалар фаолиятини мувофиқлаштиради;
МБЛ ваколатига кирадиган бошқа вазифаларни амалга оширади.
ТИФ ТН бўйича товарларни классификациялаш тўғрисида ва классификация қарорларини қабул қилади;
ваколатли органлар билан ҳамкорликда ТИФ ТНни юритиш ҳамда унинг янги таҳририни ишлаб чиқишда иштирок этишни ташкил этади;
товарларни ТИФ ТН бўйича классификациялаш йўналишида ҳудудий бошқармалар фаолиятини мувофиқлаштиради.
товарларнинг классификациясига қаратилган маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва сақлашни ташкил этади;
товарларнинг классификациясига қаратилган методик йўриқномалар чоп этилишини таъминлайди;
товарлар классификациясида учраётган хатоликларни таҳлил қилиш ва уларнинг олдини олиш чораларини кўради;
соҳадаги муаммоли ҳолатлар бўйича Умумжаҳон божхона ташкилоти билан ҳамкорлик қилади;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан комиссион, комплекс экспертизаларни ўтказишда иштирок этади, такрорий экспертизаларни амалга оширишни ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига асосан товарларнинг классификацияланишига нисбатан ТИФ ТНга мувофиқ дастлабки қарор қабул қилиш чораларини кўради;
жисмоний ва юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган товарларни ТИФ ТН бўйича классификациялашни ташкил этади;
ТИФ ТН соҳаси бўйича маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш, ҳисоботларни шакллантириш ва сақлашни ташкил этади;
хорижий давлатларга божхона экспертизаси соҳасида муаммоли масалаларни ечишга қаратилган ишларни ўрганишни ташкил этади;
товарларни ТИФ ТН бўйича классификациялаш соҳасида ўтказиладиган илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш учун шароитлар яратади;
намуна ва синамалар олишга доир методик қўлланмаларни ишлаб чиқишда ва амалиётга татбиқ этишда иштирок этади.
товарларни ТИФ ТН бўйича классификациялаш мақсадида уларнинг таркиби, хусусиятлари ва бошқа жиҳатларини аниқлашга қаратилган божхона экспертизасини ўтказишни ташкил этади;
товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлашга қаратилган ва товарларни қайта ишлаш маҳсулотларида идентификациялашга қаратилган ҳамда никотин сақловчи маҳсулотлар, спиртли ичимликлар таркибини аниқлаш бўйича божхона экспертизасини амалга ошириш чораларини кўради;
товарларни интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларга риоя этилиши учун идентификациялашни ташкил этади;
янги турдаги никотин сақловчи маҳсулотлар ва спиртли ичимликлар таҳлиллари бўйича эҳтиёжларни ўрганади;
жисмоний ва юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган товарларни ТИФ ТН кодларини классификациялашга қаратилган экспертизаларни ўтказишни ташкил этади;
ўсимлик, синтетик гиёҳвандлик воситалари ва моддалари экспертизаси, психотроп моддалар ва прекурсорлар экспертизаси, қимматбаҳо металлар ва заргарлик буюмлари экспертизаси, кучли таъсир қилувчи моддалар экспертизаси, махсус кимёвий моддалар экспертизаси, хатшунослик экспертизаси, ҳужжатларнинг техник экспертизаси каби суд криминалистик экспертизаларни ўтказишни ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг давлат органлари, илмий муассасалари ва ташкилотлари, ўқув юртлари билан илмий, инструментал хизмат кўрсатиш, божхона экспертизаси соҳасида муаммоли масалаларни ечишга қаратилган ишларни олиб боришни ташкил этади;
товарларни ТИФ ТН бўйича классификациялаш соҳасида ўтказиладиган илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади;
янги турдаги экспертизалар учун услубларни ишлаб чиқади ва амалиётга жорий этади;
намуна ва синамалар олишга доир методик қўлланмалар ишлаб чиқади ва амалиётга татбиқ этади;
картотекалар ва коллекцияларни юритиш самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларида иштирок этади;
хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларини мунтазам равишда ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш чораларини кўради.
15. МБЛ томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган пулли хизматлар турлари ва қиймати ДБҚ томонидан белгиланади, божхона органларига халқаро шартномалар доирасида кўрсатиладиган хизматлар бундан мустасно.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
Жисмоний ва юридик шахсларга ҳамда хорижий давлатларнинг божхона хизмати органларига пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда Марказий божхона лабораториясини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
МБЛнинг пулли хизматлари бўйича мавжуд дебиторлик қарздорлиги юзасидан маблағларни қайтариб бериш тўғрисида мурожаат уч йил муддат ичида тақдим этилмаганда, ушбу пул маблағлари божхона органлари томонидан ўн беш иш куни ичида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
5-боб. Якунловчи қоидалар
16. Мазкур Устав талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 декабрдаги 790-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясини халқаро молия ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантларини жалб қилган ҳолда шунингдек, бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган замонавий лаборатория-технологик ускуналар ва инвентарлар
(3-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 сентябрдаги 487-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2022 й., 09/22/487/0794-сон)
ASTM (American Society for Testing and Materials) стандарлари
BSI (British Standards Institute) стандартлари
расмийаналитикметодлартўплами (Official Method of Analysis, Association of Official Analytical Chemists (AOAC))
полимерларфаниватехнологиясиэнциклопедияси (Encyclopedia of Polymer Science and Technology)
пластмассаиндентификациялаштаҳлиллари (Identification and Analysis of Plastics)
жамланма
1
4901 10 000 0
21.
Жаҳон божхона ташкилотининг НS электрон базаси 2022 — 2027 йиллар учун
дона
1
Дастурий таъминот
22.
Эҳтиёт қисмлар (лайнер, виалка қопқоқлари билан, ферруллар, пиролизер учун шишалар ва бошқалар)
жамланма
1
9027 90
23.
Стандартлар ва кимёвий моддалар сақлаш мўлжалланган лаборатор музлаткич
дона
1
8418
24.
Аналитик тарози
дона
1
9016
Изоҳ.
1. Ушбу рўйхатнинг 2, 6, 7, 23 ва 24-бандларида кўрсатилган технологик асбоб-ускуналар 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан сотиб олинади.
2. Якуний ТИФ ТН кодлари товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида кўрсатилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 сентябрдаги 487-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2022 й., 09/22/487/0794-сон)