1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.11.00 Ташиш. Транспорт экспедицияси (шунингдек, 09.15.14.00, 09.15.16.00ларга қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Товар-хом ашё биржаларида фьючерс савдоларини жорий қилиш ҳамда маҳсулотларни автотранспортда ташиш хизматларининг электрон логистика савдо порталини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 14 сентябрдаги ПФ-6313-сон Фармони ҳамда «Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 17 мартдаги ПҚ-5031-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, биржа савдоларига янги савдо инструментларини, шу жумладан, товар деривативларини босқичма-босқич жорий қилиш ҳамда маҳсулотларни автотранспортда ташиш хизматларининг тўлиқ рақамлашган шаффоф навбат тамойилига асосланган электрон логистика савдо порталини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ (кейинги ўринларда — ЎзРТХБ) билан биргаликда биржа савдоларида деривативларни, шу жумладан, фьючерс савдолари дастурий таъминотини жорий қилиш бўйича илғор хорижий компаниялар билан келишувга эришилган;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан ЎзРТХБ билан биргаликда маҳсулотларни етказиб бериш жараёнида тўлиқ рақамлашган шаффоф навбат тизимини назарда тутувчи юк ташувчилар ўртасида рақобатни таъминлайдиган электрон логистика савдо портали яратилиб, 2021 йил 1 сентябрдан ишга туширилган.
2. Қуйидагилар тасдиқлансин:
а) қуйидаги асосий устувор йўналишларни назарда тутувчи товар-хом ашё биржаларида фьючерс савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ:
фьючерс савдоларини ўтказиш, товарларнинг бозор нархи шаклланишини таъминлаш ҳамда томонлар ўртасида ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
фьючерс савдоларида иштирок этиш бўйича биржа аъзолари ва уларнинг трейдерларига қўйиладиган талабларни белгилаш;
мижоз ва биржа аъзоси ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш, шунингдек, фьючерс шартномалари бўйича клирингни амалга ошириш ва шартномаларнинг ижросини таъминлаш;
фьючерс шартномаларини тузиш ва ижроси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилиш;
ваколатли орган томонидан фьючерс савдолари жараёнида нарх манипуляциясига йўл қўймаслик, фьючерс савдолари иштирокчилари устидан назоратни амалга ошириш, қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолатларда биржа аъзоларига нисбатан чоралар кўриш;
б) қуйидаги асосий устувор йўналишларни назарда тутувчи автотранспортда юк ташиш хизматлари бўйича электрон логистика савдо портали фаолияти тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ:
электрон логистика савдо порталида буюртмачилар ва юк ташувчиларни рўйхатдан ўтказиш;
юк ташиш бўйича шартномалар тузишни савдоларнинг шаффоф ва рақобат тамойилларига асосланган ҳолда электрон рақамли имзо орқали амалга ошириш;
савдолар жараёни ва нархлар манипуляциясини назорат қилиш ҳамда автотранспорт воситаларида юк ташишларни мониторинг ва таҳлил қилиш бўйича тегишли давлат органлари билан ахборот алмашинувини йўлга қўйиш;
тузилган шартномалар бўйича ҳисоб-китобларни олдиндан закалат тўловларини киритган ва шартнома мажбуриятларини бажариш кафолатларини таъминлаган ҳолда ҳисоб-китоб клиринг палатаси орқали амалга ошириш;
шартнома шартлари бўйича томонларнинг мажбуриятларини белгилаш;
инсофсиз юк ташувчиларни аниқлаш, уларга нисбатан чоралар кўриш ва электрон логистика порталидан четлатишни тартибга солиш.
3. Белгилансинки:
2022 йил 1 январдан бошлаб ЎзРТХБда фьючерс савдолари йўлга қўйилади;
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси товар-хом ашё биржаларида товар деривативларини, шу жумладан, фьючерс савдоларини тартибга солиш соҳасида ваколатли орган ҳисобланади.
4. «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖга:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)
фьючерс савдоларини ўтказиш қоидаларини ҳамда фьючерс савдолари бўйича клирингни амалга ошириш тартибини ишлаб чиқиш ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқлаш, шунингдек, фьючерс савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқиш, биржа аъзолари ва уларнинг мижозлари учун савдоларни ўтказиш бўйича доимий ўқув курсларини ташкил этиш тавсия этилсин;
биржа савдоларида хорижий компаниялар иштирокини кенгайтириш мақсадида норезидент сотувчи ва харидорларнинг биржа шартномаси бўйича тўлови, воситачилик йиғими ҳамда томонларнинг закалати билан боғлиқ биржа савдо операцияларини амалга ошириш учун чет элдаги хорижий банкларда банк ҳисобварақлари очишга рухсат берилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республикада фьючерс савдоларини оммалаштириш ва янада рағбатлантириш мақсадида, товар-хом ашё биржалари аъзолари томонидан амалга оширилган фьючерс операциялари қийматидан келиб чиқиб, мос равишда уларнинг солиқ базасини камайтириш бўйича тегишли қонун лойиҳасини уч ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ЎзРТХБ билан биргаликда икки ой муддатда монопол ташкилотлар ва давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари томонидан экспортга сотилаётган маҳсулотлар бўйича халқаро юк ташиш хизматларини ўрганган ҳолда савдоларни электрон логистика савдо портали орқали амалга ошириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси товар-хом ашё биржалари билан биргаликда биржа савдолари қоидаларининг ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирилишини таъминласин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 декабрь,
777-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 777-сон қарорига 1-ИЛОВА
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
биржа — биржа савдоларини белгиланган қоидалар асосида олдиндан белгиланган жой ва муайян вақтда, ташкил этувчи юридик шахс;
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда — ҲККП) — клиринг электрон тизими орқали биржанинг фьючерс шартномалари бўйича клиринг, ҳисоб-китоб ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишни таъминловчи биржанинг таркибий бўлинмаси бўлиб, фьючерс бозорида марказий контрагент вазифасини бажаради;
марказий контрагент — клиринг иштирокчилари учун клиринг хизматини кўрсатувчи ва фьючерс шартномаси бўйича томонлар учун контрагент вазифасини бажарувчи биржанинг таркибий бўлинмаси;
товар-хом ашё биржаларида товар деривативларини, шу жумладан, фьючерс савдоларини тартибга солиш соҳасида ваколатли орган — Монополияга қарши курашиш қўмитаси (кейинги ўринларда — ваколатли орган);
фьючерс савдолари — фьючерс контрактларини сотиш бўйича ўтказиладиган биржа савдолари;
фьючерс контракти — базавий активни келажакда жорий бозор нархларида сотиш (харид қилиш) бўйича биржа савдоларига қўйиладиган контракт;
фьючерс шартномалари — биржа товарини етказиб беришни (етказиб бериш фьючерси) ёки биржа товарини етказиб бермаган ҳолда шартнома тарафлари ўртасида ҳисоб-китоблар амалга оширилишини (ҳисоб-китоб фьючерси) назарда тутадиган, келгусида бажариш мажбурияти билан тузиладиган ҳосила молиявий воситаларнинг (деривативларнинг) олди-сотди шартномалари;
клиринг — клиринг иштирокчилари, биржа аъзолари ва мижозларнинг ўзаро мажбуриятларини белгилаш, аниқлаштириш ва ҳисобга олишга доир операциялар мажмуаси, шунингдек, ушбу Низом, Фьючерс савдоларини ўтказиш қоидалари ҳамда Фьючерс савдолари бўйича клирингни амалга ошириш тартибига мувофиқ улар ўртасида амалга ошириладиган ўзаро ҳисоб-китоблар;
базавий актив — фьючерс контракти ижросини таъминлашда ҳисоб-китоб учун база ҳисобланадиган ва фьючерс контракти бўйича етказиб бериладиган товар;
мижоз — биржа томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган юридик ва жисмоний шахс бўлиб, клиринг иштирокчиси ва биржа аъзолари унинг топшириғига кўра ва унинг ҳисобидан фьючерс шартномаларини тузишлари мумкин;
клиринг иштирокчиси — клиринг хизматларини кўрсатиш бўйича ҲККП билан шартнома тузган шахс;
ҳисоб-китоб нархи — белгиланган алоҳида услубга мувофиқ клиринг ҳисоб-китоблари учун қўлланиладиган нарх;
депозит маржа — фьючерс шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш учун клиринг иштирокчиси ҳисобварағида сақланадиган маблағлар миқдори (қиймати);
вариацион маржа — фьючерс савдолари ва клиринг ўтказилгандан сўнг базавий актив учун бозор нархининг ўзгариши натижасида очиқ позициялар бўйича шаклланган маблағлар кўринишидаги ўзаро томонлар ҳуқуқ ва мажбуриятлар;
воситачилик йиғими — биржа савдолари электрон тизимида шартномалар қайд этилиши, шунингдек, клирингни амалга ошириш мақсадида ваколатли орган томонидан белгиланган тарифлар асосида акцептсиз тартибда биржа томонидан ундириладиган маблағ;
талабнома — фьючерс шартномаларини тузиш бўйича биржа аъзоси томонидан белгиланган тартибда бериладиган таклиф;
очиқ позиция — фьючерс шартномаларини тузиш натижасида клиринг иштирокчиси ва (ёки) унинг мижозларида шаклланадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар йиғиндиси;
ёпиқ позиция — айнан битта очиқ позиция бўйича бекор қилинган ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг йиғиндиси;
қисқа позиция — бир ёки бир нечта фьючерс контрактларини сотиш натижасида шаклланадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар йиғиндиси;
узун позиция — бир ёки бир нечта фьючерс контрактларини харид қилиш натижасида шаклланадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар йиғиндиси;
кейинги савдо сессияси — айнан битта фьючерс контракти бўйича жорий савдо сессиясидан кейинги савдо сессияси;
икки томонлама қарама-қарши аукцион — фьючерс бозорида сотувчи ва харидор ўртасида рақобат асосида электрон савдоларни ўтказиш шакли бўлиб, унда фьючерс шартномаси талаб ва таклиф буюртмалари кесишган нуқтада шаклланган нархда тузилади;
офсет битими — фьючерс контракти бўйича қарама-қарши позиция пайдо бўлиши билан олдин очилган позицияга мувофиқ мавжуд бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларни бекор қилувчи фьючерс шартномаси;
етказиб бериш учун хабарнома — сотувчи томонидан фьючерс контракти бўйича базавий активни етказиб беришга тайёрлиги тўғрисида белгиланган тартибда юбориладиган хабарнома;
харид қилиш учун хабарнома — харидор томонидан фьючерс контракти бўйича базавий активни харид қилишга тайёрлиги тўғрисида белгиланган тартибда юбориладиган хабарнома;
экспирация санаси — фьючерс контракти бўйича савдолар ўтказилиши мумкин бўлган сўнгги савдо куни;
рўйхат — терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашадиган давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар, шунингдек, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотлар расмий каналлар орқали тақдим этиладиган маълумотлар асосида махсус ваколатли давлат органи томонидан тузилган, террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати.
3. Фьючерс савдолари мазкур Низом, шунингдек, унинг талаблари асосида товар-хом ашё биржалари ишлаб чиқадиган ва биржанинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган фьючерс савдоларини ўтказиш қоидалари ҳамда фьючерс савдолари бўйича клирингни амалга ошириш тартибига мувофиқ электрон шаклда ўтказилади.
Фьючерс савдоларини ўтказиш қоидалари ҳамда фьючерс савдолари бўйича клирингни амалга ошириш тартиби ваколатли орган билан келишилади.
4. Таснифи биржанинг Листинг комиссияси ишлаб чиққан ва биржа бошқаруви (ижро этувчи орган) томонидан тасдиқланган фьючерс контрактлари биржада муомалага чиқарилади.
5. Биржада базавий активни етказиб беришни (етказиб бериш контракти) ҳамда ҳисоб-китобни амалга оширишни (ҳисоб-китоб контракти) назарда тутувчи фьючерс шартномалари тузилиши мумкин.
6. Биржада фьючерс шартномалари биржа аъзолари орқали тузилади.
7. Фьючерс савдоларида иштирок этиш учун биржа томонидан ташкил этиладиган алоҳида ўқув курсини муваффақиятли тамомлаб, тегишли сертификат олган ҳамда биржада аккредитациядан ўтган, биржа аъзолари номидан биржа шартномлари тузишга ваколатли бўлган трейдерлар орқали иштирок этади.
8. Биржа аъзолари фьючерс шартномаларини ўз номидан ва ўз ҳисобидан ёки мижознинг топшириғига кўра ва унинг ҳисобидан тузишлари мумкин. Шартномани мижозларнинг топшириғига кўра ва ҳисобидан тузишда, биржа аъзоси айнан бир шартнома бўйича сотувчи (қисқа позиция) ва харидор (узун позиция) бўлиши мумкин.
9. Мижоз ва биржа аъзоси ўртасидаги муносабатлар шартнома асосида тартибга солинади.
10. Фьючерс шартномалари биржа томонидан белгиланадиган савдо сессиялари давомида тузилади.
11. ҲККП фьючерс шартномалари бўйича марказлаштирилган клирингни амалга оширади. Фьючерс шартномалари юзасидан клирингни ташкил этиш бўйича ҲККП мажбуриятларини бажариш биржа томонидан белгиланади.
12. Фьючерс шартномалари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар, шунингдек, кафолат таъминоти маблағлари ҳисобини юритиш (клирингни ташкил этиш) ҲККП томонидан амалга оширилади. Клиринг иштирокчилари томонидан фьючерс савдоларида иштирок этиш учун хизмат кўрсатаётган биржа аъзоларига ва уларнинг мижозларига ҲККПда шахсий ҳисобварақалар очилади.
13. Фьючерс шартномаларини тузиш учун клиринг иштирокчилари, биржа аъзолари ва уларнинг мижозлари ўзларининг ҲККПдаги алоҳида шахсий ҳисобварақларига маблағлар ўтказади.
14. Фьючерс шартномаси электрон савдолар натижасига кўра биржа томонидан тегишли тартибда шартномалар реестрида рўйхатга олинган вақтдан бошлаб электрон шаклда тузилган ҳисобланади.
15. Фьючерс контракти бўйича клиринг иштирокчилари ўз мажбуриятларини бажаришини таъминлаш мақсадида биржа клиринг иштирокчиси ёки биржа аъзоси томонидан очиладиган позициялар миқдори, фьючерс контрактлари бўйича нархларнинг тебраниш лимитлари кафолатлаш маблағлари миқдорини белгилаши мумкин.
16. Товар-хом ашё биржаларида фьючерс савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.
2-боб. Фьючерс савдоларини назорат қилиш
17. Фьючерс савдоларини назорат қилиш ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Фьючерс савдоларини назорат қилиш тартиби ваколатли орган томонидан белгиланади.
18. Биржа ҳар куни савдо натижалари тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органга тақдим этади.
19. Биржа ваколатли органга савдо жараёнини онлайн режимда кузатиш учун шароит яратади ва фьючерс савдолари электрон тизимига уланишни таъминлайди.
20. Ваколатли орган ва биржа нарх манипуляциялари аниқланганда, шунингдек, асоссиз ва кутилмаган нарх ўзгаришлари юзага келган ҳолатларда, фьючерс савдоларида очиқ позициялар бўйича чекловлар белгилашга ҳақли.
21. Ваколатли орган биржа савдоларининг бир савдо сессиясида бир харидор томонидан харид қилинадиган контракт ҳажмларининг максимал миқдорини (лимитини) белгилаш ҳамда талаб ва таклифдан келиб чиқиб, ушбу ҳажмларга ўзгартириш киритишга ҳақли.
22. Ваколатли орган фьючерс савдолари жараёнида нарх манипуляцияларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича биржага бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма беради.
23. Ваколатли орган фьючерс савдолари жараёнида нарх манипуляцияларига йўл қўйган иштирокчиларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чора кўради.
24. Ваколатли орган мазкур Низомнинг талабларига риоя этмаслик бўйича биржага нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чора кўради.
25. Биржа ваколатли орган билан келишган ҳолда, фьючерс савдоларида нарх манипуляциясини ва рақобатга зид ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича биржа савдоларини ўтказиш қоидалари ҳамда фьючерс савдолари бўйича клирингни амалга ошириш тартибига биржанинг қўшимча ҳуқуқларини киритишга ҳақли.
3-боб. Фьючерс контрактини очиш
26. Фьючерс контрактининг таснифлари биржанинг Листинг комиссияси томонидан ишлаб чиқилади ва биржа бошқаруви томонидан тасдиқланади.
28. Биржанинг Листинг комиссияси томонидан фьючерс контракти товар-хом ашё биржалари ишлаб чиқадиган ва биржа кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган фьючерс савдоларини ўтказиш қоидаларида белгиланган ҳолатларда, савдолардан чиқарилиши мумкин.
4-боб. Савдо сессияларини ўтказиш тартиби
29. Фьючерс контрактлари бўйича савдолар ҳар иш кунида биржа томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.
30. Трейдер томонидан киритилган талабномалар айнан мазкур фьючерс контракти бўйича савдолар сессиясида рўйхатга олинади.
31. Трейдер томонидан киритилган талабномалар фьючерс контрактининг барча муҳим шартларини ўз ичига олган бўлиши керак.
32. Трейдердан тушган талабномалар биржа томонидан талабномалар рўйхатида рўйхатга олинади.
33. Биржанинг талабномани рўйхатга олиши фьючерс контракти ва киритилган талабнома шартларининг савдо иштирокчилари томонидан сўзсиз қабул қилиниши ва бажарилиши лозимлигини билдиради.
34. Трейдер савдо жараёнида янги талабномалар бериши, ижро учун қабул қилинмаган талабномани бекор қилиши ёки ўзгартириши мумкин. Берилган талабномага ўзгартириш киритилиши аввал киритилган талабномани бекор қилиш ва мазкур талабномани янги талабнома сифатида қабул қилишга асос бўлади.
35. Фьючерс савдолари белгиланган савдо сессиялари жадвалига мувофиқ электрон шаклда икки томонлама қарама-қарши аукцион асосида ўтказилади.
36. Савдо сессияси давомида бажарилган талабномалар бўйича шартномалар биржа томонидан рўйхатга олинади ва шартномалар реестрига киритилади.
37. Шартномалар реестрини тузиш савдо жараёнида олиб борилади ва савдо сессияси якунига кўра расмийлаштирилади.
38. Биржа томонидан тузилган шартномалар реестрида рўйхатга олинган ҳужжат шартнома кучига эга деб ҳисобланади ва биржа аъзолари томонидан алоҳида ҳужжатларни имзолашни талаб этмайди.
39. Фьючерс шартномаларини рўйхатга олиш, шу жумладан, позицияларни мажбурий равишда ёпиш учун биржа аъзоси ва клиринг иштирокчисидан воситачилик йиғими ундириб олинади.
40. Биржа аъзоси томонидан тузилган ҳар бир фьючерс шартномаси талабномада кўрсатилган позиция (позициялар) очилишини англатади ва ижро этилишини талаб этади, офсет битимларини тузиш ҳоллари бундан мустасно.
41. Клиринг иштирокчилари, биржа аъзолари ёки уларнинг мижозлари позициялари ҲККП томонидан уларнинг шахсий ҳисобварақларида юритилади.
42. Фьючерс контрактлари таснифларида белгиланган тартибда савдоларда бозор хавф-хатарларини қисқартириш мақсадида Монополияга қарши курашиш қўмитасининг кўрсатмасига асосан ҲККП:
шартномалар бўйича нархларнинг чегаравий миқдорларини тасдиқлайди, бунда ҳар бир биржа аъзоси фьючерс шартномаларини тузишга мазкур чегаравий миқдорлар доирасида талабномалар бериши мумкин. Шартномалар бўйича нархларнинг чегаравий миқдори кейинги савдо сессияси учун олдинги савдо сессиясидан келиб чиқиб ҳисобланади;
очиқ позицияларнинг чекланишини — фьючерс контракти бўйича максимал позициялар сони ва мазкур позицияларни аниқлайди.
43. Шартномалар бўйича нархларнинг чегаравий миқдорларини кўпайтириш зарурати юзага келган тақдирда, биржа мазкур фьючерс контракти бўйича савдоларни тўхтатиши мумкин ва бу ҳақида ҲККПни хабардор қилиши керак бўлади.
44. Техник ва бошқа узилишлар бўлган тақдирда, биржа савдони тўхтатишга ва уни бошқа савдо сессиясига кўчиришга ҳақли.
45. Тўхтатилган савдони айнан шу куннинг ўзида қайта ўтказишнинг иложи бўлмаган тақдирда, ҲККП савдо тўхтатилгунга қадар рўйхатга олинган шартномалар бўйича клирингни амалга оширади.
5-боб. Фьючерс шартномалари бўйича ҳисоб-китоб ва клирингни амалга ошириш
Суғурталаш жамғармаси фьючерс бозорига кириш пайтида клиринг иштирокчиси бадалларидан шаклланади ва унинг ҳажми ҲККП томонидан белгиланган.
Захира жамғармаси биржа томонидан шакллантирилади ва унинг ҳажми биржа бошқаруви томонидан ўрнатилади.
48. ҲККПда клиринг иштирокчисини рўйхатга олишда:
махсус рўйхатга олиш рақами берилади;
мақомдан келиб чиқиб тегишли тоифа берилади;
фойдаланувчига индивидуал рақам берилади ва ўзининг, шунингдек, мижозларининг маблағлари ҳисобини юритиш учун шахсий ҳисобварақлар очилади.
49. Клиринг иштирокчиси тўғрисидаги маълумотлар клиринг иштирокчиси реестрига киритилади.
50. Фьючерс савдоларида иштирок этиш учун мижоз клиринг иштирокчиси ёки биржа аъзоси орқали ўзининг ҲККПдаги шахсий ҳисобварағига депозит маржасини киритади.
51. Ҳар бир клиринг иштирокчисининг шахсий ҳисобварағи учун ҲККП очиқ позициялар бўйича кафолат маблағларини киритиш юзасидан қарздорликнинг миқдорини аниқлайди.
52. Савдо сессияси мобайнида депозит маржа сифатида талаб этиладиган қарздорлик миқдори шахсий ҳисобварақларда кўрсатилган очиқ позициялар ва савдога киритилган талабномалар бўйича аниқланади.
54. Шартномалар реестрини қабул қилгандан сўнг ҲККП шартноманинг параметрларини тегишли фьючерс контракти таснифида келтирилган параметрлар билан солиштиради.
55. Фьючерс шартномалари бўйича ҳар бир савдо сессиясидан кейин ҲККП томонидан ўтказиладиган клиринг сеанси давомида:
контракт таснифига кўра айнан бир базавий актив ва уни бажариш бўйича фьючерс контрактлари учун ҳисоб-китоб нархлари аниқланади;
бажариш санаси етиб келган фьючерс контракти бўйича бажариш чоралари кўрилади;
клиринг иштирокчисининг ҳар бир ҳисобварақ бўйича очиқ позициялар миқдори аниқланади;
клиринг иштирокчиси билан тузилган шартнома (шу жумладан, акцепт қилиш йўли билан тузилган шартнома) бўйича ҳисобварақдан биржанинг йиғимлари ва бошқа маблағлар ечилади;
савдо сессиясидан кейин очиқ қолган ҳар бир позиция ёки савдо сессияси мобайнида ёпиқ бўлган позициялар учун вариацион маржа ҳисобланади;
вариацион маржани аниқлаш натижаларига кўра ҳар бир ҳисобварақ бўйича қайта ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун маблағ суммаси аниқланади. Агар клиринг иштирокчисининг вариацион маржаси қолдиғи ижобий бўлса, унда мазкур маблағлар унинг савдо ҳисобварағига ўтказилади. Агар клиринг иштирокчисининг вариацион маржаси қолдиғи салбий бўлса, унинг шахсий ҳисобварағидан маблағлар ечилади;
ўзаро ҳисоб-китоблар якунига кўра кафолат таъминоти суммаси ҳисоблаб чиқилади ва мазкур сумма клиринг иштирокчиси томонидан очиқ позицияларни таъминлаш учун киритилиши талаб этилади.
56. Ҳар бир фьючерс контракти бўйича ҳисоб-китоб нархлари алоҳида белгиланган тартиб бўйича аниқланади.
57. Агар мазкур савдо сессияси давомида айнан бир контракт бўйича шартнома тузилмаган бўлса, мазкур шартнома бўйича ҳисоб-китоб нархи охирги савдо сессиясида тузилган шартномалардан келиб чиқиб аниқланади.
58. Клиринг иштирокчиси томонидан фьючерс контрактлари бўйича бажарилиши керак бўлган мажбуриятлар ҲККП томонидан клиринг иштирокчисининг ҳисобида юритилувчи позициялар, шу жумладан, тузилган фьючерс шартномалари ва очиқ позицияларни инобатга олган ҳолда аниқланади.
59. Вариацион маржа мусбат бўлганда, ушбу маблағ ҲККП томонидан қисқа позиция очган клиринг иштирокчисининг ҳисобварағидан ечилади, агар манфий бўлса, маблағ узун позиция очган клиринг иштирокчисининг ҳисобварағидан ечилади.
60. Клиринг сессияси натижасига кўра киритилган депозит маржа тузилган фьючерс шартномалари ва очиқ позициялар бўйича мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлмаган тақдирда, ҲККП клиринг иштирокчисига қўшимча пул маблағларини киритиш тўғрисида хабарнома юборади.
61. Қўшимча маблағларни киритиш бўйича қўйилган талаблар клиринг иштирокчиси томонидан бажарилмаган тақдирда, ҲККП алоҳида услубга мувофиқ мустақил равишда очиқ позицияларни мажбурий ёпишни амалга оширади. Ҳар бир позицияни мажбурий ёпиш учун тўлов контракт таснифида белгиланган миқдорда клиринг иштирокчисидан ундирилади. Мажбурий ёпиш учун маблағ клиринг иштирокчисининг шахсий ҳисобварағидан ундирилади. Позицияларни мажбурий ёпиш алоҳида услуб бўйича амалга оширилади.
62. Клиринг иштирокчиси ҲККП олдида қарздорликни ўз вақтида қопланмаса, ҲККП биржага клиринг иштирокчисини фьючерс савдолари секциясидан чиқариш тўғрисида хабарнома юборади.
64. Биржа бир календарь ой мобайнида қопланмаган қарздорликни ундириш бўйича даъво аризасини судга киритишга ҳақлидир.
6-боб. Фьючерс контракти ижросини таъминлаш
65. Фьючерс контрактлари бўйича тузилган шартномалар асосида шаклланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар офсет битимларини тузиш ёки товарни етказиб бериш йўли билан бекор қилинади.
66. Офсет битимни амалга оширишда, ҲККП тегишли ҳисобварақда аввал очилган очиқ позициялар бўйича ҳисобга олиш ёзувини бекор қилади.
67. Етказиб бериш контракти бўйича мажбуриятлар мазкур Низом ва контракт таснифида белгиланган шартлар асосида бажарилади.
68. Клиринг иштирокчиси ёки унинг мижози томонидан контракт таснифида келтирилган шарт (шартлар)нинг бузилиши мазкур контракт бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлигини англатади.
69. Фьючерс контракти бўйича базавий активни етказиб беришни хоҳлаган сотувчилар ёки базавий активни ҳақиқатдан олмоқчи бўлган харидорлар фьючерс контрактида белгиланган сўнгги савдо куни (экспирация)дан камида уч кун олдин ҲККПга етказиб бериш ёки харид қилиш учун хабарнома ва мазкур позицияларни очиқ қолдириш бўйича ўзларининг мурожаатларини юборишлари керак бўлади.
70. Кўрсатилган муддат ичида хабарномани юборилмаслик ёки етказиб бериш ёхуд харид қилиш бўйича хабарномани кеч юбориш ҲККП томонидан позицияларни тарафларни олдиндан хабардор қилмаган ҳолда мажбурий равишда ёпишга асос бўлади.
71. Фьючерс контракти бўйича савдоларнинг охирги кунида савдо иштирокчилари томонидан ёпилмасдан қолдирилган ва етказиб бериш ёки харид қилиш бўйича хабарнома мавжуд бўлган позициялар ҲККП томонидан «етказиб бериш кутиляпти» мақомига ўзгартирилади. Шу билан бирга ҲККП мазкур контрактлар бўйича базис ва етказиб бериш графигини қарама-қарши позицияларни ушлаб турган тарафнинг талабига мувофиқ аниқлайди.
72. ҲККП томонидан шакллантирилган етказиб бериш ёки харид қилиш бўйича хабарномалар биржа аъзоларининг электрон манзилига ҳамда шахсий кабинетига юборилади.
73. ҲККП етказиб бериш ёки харид қилиш учун хабарномалар асосида «сотувчи-харидор» контрагентлар рўйхатини шакллантиради.
74. «Сотувчи-харидор» контрагентлар рўйхати асосида ҲККП фьючерс контрактлари бўйича базавий активни етказиб бериш шартномасини расмийлаштиради.
75. Етказиб бериш нархи сифатида мазкур фьючерс контракти бўйича сўнгги савдо кунида шаклланган ҳисоб-китоб нархидан фойдаланилади.
76. Фьючерс бозорида сотувчи сифатида товар ишлаб чиқарувчиси бўлган тақдирда, у товарни фьючерс контракти бўйича олди-сотди шартномаси асосида етказиб бериши мумкин. Бунда фьючерс контракти асосида олди-сотди шартномаси бўйича етказиб берилаётган маҳсулотнинг ҳажми биржа савдолари орқали сотилган деб ҳисобланади.
77. Қисқа очиқ позициялар бўйича мажбуриятга эга, лекин реал товарга эга бўлмаган фьючерс бозорининг сотувчилари ўз мажбуриятини бажариш учун етказиб беришнинг биринчи ойида зарур ҳажмда товарларни биржанинг спот бозорида харид қилишлари мумкин.
78. Базавий активни етказиб бериш ёки қабул қилиш бўйича мажбуриятларни бажариш имкони бўлмаган тақдирда, клиринг иштирокчисидан депозит маржанинг маблағлари ҳисобидан жарима ундирилади.
79. Енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатлари пайдо бўлган тақдирда ва мазкур ҳолат фьючерс контрактининг муомалада бўлишига сезиларли даражада таъсир кўрсатса ёки уни бекор қилишга олиб келган тақдирда, биржанинг ижро этувчи органи (бошқаруви) мазкур фьючерс контракти бўйича савдоларни уч савдо кунига кўчириши мумкин.
товар-хом ашё биржалари аъзолари томонидан мижозларни лозим даражада текшириш;
шубҳали операцияларни аниқлаш ва улар тўғрисида хабар бериш;
манипуляцияларнинг олдини олиш, жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузган иштирокчиларнинг жавобгарликлари, уларга нисбатан жарима ва санкциялар қўллаш.
81. Биржа аъзолари томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бажарилишини мониторинг ва назорат қилиш мақсадида биржада ваколатли ходим (бўлим) тайинланади.
82. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида биржа:
мижозларни электрон анкеталаш ва уларнинг таваккалчилик даражасини баҳолаш модулини;
мижозлар маълумотларини Рўйхат билан автоматлаштирилган тарзда солиштириш модулини;
мижозларнинг операцияларини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш, маблағларни ишга солмай тўхтатиб қўйиш ва қайта тиклаш модулини;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган мезонларга мувофиқ шубҳали операцияларни аниқлаш жараёнини ишлаб чиқади.
Биржа аъзолари мижозлар маълумотларини Рўйхат билан солиштиришлари шарт.
83. Фьючерс шартномаларини тузиш ва бажариш билан боғлиқ бўлган низолар биржанинг Арбитраж комиссияси томонидан ҳал этилади.
84. Биржа аъзоси томонидан мазкур Низом талаблари, фьючерс савдоларини ўтказиш қоидалари ҳамда фьючерс савдолари бўйича клирингни амалга ошириш тартиби талаблари бузилган тақдирда, унга нисбатан белгиланган тартибда чоралар қўлланилиши мумкин.
85. Ушбу Низом қоидалари талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Товар-хом ашё биржаларида фьючерс савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Товар-хом ашё биржаларида фьючерс савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Ижро муддати
1-босқич
Биржа, сотувчи корхоналар
Фьючерс контракти биржанинг Листинг комиссияси томонидан очилиб, биржада муомалага чиқарилади.
Савдолар ўтказилишидан олдин
2-босқич
Биржа
Биржада фьючерс шартномалари фьючерс савдоларида иштирок этиш учун биржа томонидан ташкил этиладиган алоҳида ўқув курсини муваффақиятли тамомлаб, тегишли сертификат олган ҳамда биржадан аккредитациядан ўтган биржа аъзолари орқали тузилади.
Савдолар ўтказилишидан олдин
3-босқич
Биржа аъзолари
Биржа аъзолари фьючерс шартномаларини ўз номидан ва ўз ҳисобидан ёки мижознинг топшириғига кўра ва унинг ҳисобидан тузишлари мумкин. Мижоз ва биржа аъзоси ўртасидаги муносабатлар шартнома асосида тартибга солинади.
Савдолар ўтказилишидан олдин
4-босқич
Биржа аъзоси, Ҳисоб-китоб клиринг палатаси
Клиринг иштирокчилари томонидан фьючерс савдоларида иштирок этиш учун хизмат кўрсатаётган биржа аъзоларига ва уларнинг мижозларига ҲККПда шахсий ҳисобварақлари очилади.
Савдолар ўтказилишидан олдин
5-босқич
Биржа, Ҳисоб-китоб клиринг палатаси
Фьючерс контракти бўйича клиринг иштирокчилари томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида ҲККП клиринг иштирокчиси ёки биржа аъзоси томонидан очиладиган позициялар миқдори, фьючерс контрактлари бўйича нархларнинг ўзгариш лимитлари, кафолатлаш маблағлари миқдорини белгиланиши мумкин.
Савдолар ўтказилишидан олдин
6-босқич
Клиринг иштирокчиси
Фьючерс савдоларида иштирок этиш учун мижоз клиринг иштирокчиси ёки биржа аъзоси орқали ўзининг ҲККПдаги шахсий ҳисобварағига депозит маржасини киритади.
Савдолар ўтказилишидан олдин
7-босқич
Биржа
Фьючерс савдолари белгиланган савдо сессиялари жадвалига мувофиқ электрон шаклда икки томонлама қарама-қарши аукцион асосида ўтказилади.
Савдолар жараёнида
8-босқич
Биржа
Савдо сессияси давомида ижро этилган талабномалар бўйича шартномалар биржа томонидан рўйхатга олинади ва шартномалар реестрига киритилади.
Савдолар жараёнида
9-босқич
Ҳисоб-китоб клиринг палатаси
ҲККП савдо сессиясидан кейин очиқ қолган ҳар бир позиция ёки савдо сессияси мобайнида ёпиқ бўлган позициялар учун вариацион маржа ҳисобланади.
Савдолар ўтказилгандан сўнг
10-босқич
Ҳисоб-китоб клиринг палатаси
Вариацион маржа мусбат бўлганда, ушбу маблағ ҲККП томонидан қисқа позиция очган клиринг иштирокчисидан узун позиция очган клиринг иштирокчиси ҳисобварағига ўтказилади, агар манфий бўлса, маблағ узун позиция очган клиринг иштирокчисидан қисқа позиция очган клиринг иштирокчиси ҳисобварағига ўтказилади.
Савдолар ўтказилгандан сўнг
11-босқич
Клиринг иштирокчиси
Фьючерс контрактлари бўйича тузилган шартномалар асосида шаклланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар офсет битимларини тузиш ёки товарни етказиб бериш йўли билан бекор қилинади.
Савдолар ўтказилгандан сўнг
12-босқич
Биржа, Ҳисоб-китоб клиринг палатаси
Офсет битимини амалга оширишда ҲККП тегишли ҳисобварақда олдин очилган очиқ позициялар бўйича ҳисобга олиш ёзувини бекор қилади.
Фьючерс бозорида сотувчи сифатида товар ишлаб чиқарувчи бўлган тақдирда, у товарни фьючерс контракти бўйича олди-сотди шартномаси асосида етказиб бериши мумкин.
Савдолар ўтказилгандан сўнг
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 777-сон қарорига 2-ИЛОВА
Автотранспортда юк ташиш хизматлари бўйича электрон логистика савдо портали фаолияти тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом товарларни, шу жумладан, биржа савдоларида монополист корхоналар ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахс, устав фонди (капитали)нинг 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар ҳамда бошқа тадбиркорлик субъектлари томонидан биржа савдоларида сотилган юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни етказиб бериш бўйича логистика хизматларини кўрсатишга мўлжалланган электрон логистика савдо порталида савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
аванс тўлови — Транспорт вазирлиги билан келишган ҳолда, оператор томонидан белгиланадиган буюртмачи ва юк ташувчилар томонидан киритиладиган воситачилик йиғими ва томонларнинг савдо предметининг бошланғич нархидан 10 фоизгача миқдордаги закалатини ўз ичига оладиган маблағ;
диспетчер-агент — оператор томонидан белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган, буюртмачи ва юк ташувчиларга топшириқ шартномаси асосида уларнинг электрон савдоларда қатнашишини таъминлашга доир профессионал хизматлар кўрсатадиган юридик шахс;
оператор — товар-хом ашё биржаларининг логистика бўйича шуъба хўжалик бирлашмалари;
буюртмачи — электрон логистика савдо порталида юк ташиш хизматларига буюртма берувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;
юк ташувчи — таклиф қилинган шартларда электрон логистика савдо порталида иштирок этувчи ва ютиб чиққан тақдирда, етказиб бериш мажбуриятини олган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;
монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар — монополист корхоналар ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахс, устав фонди (капитали)нинг 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахс;
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда — ҲККП) — буюртмачилар ва юк ташувчилар томонидан киритилган маблағлар ҳисоби юритилишини ва улар ўртасида ҳисоб-китоблар амалга оширилишини таъминлайдиган биржанинг таркибий тузилмаси;
электрон логистика савдо портали (кейинги ўринларда — портал) — юк ташиш бўйича электрон савдолар ўтказилишини, улар тўғрисидаги эълонлар ва бошқа зарур бўлган ахборотнинг электрон шаклда жойлаштирилишини, электрон савдолар ўтказилишини таъминловчи операторнинг махсус веб-сайти;
савдолар — шартномани бажариш учун энг яхши шартларни ва энг арзон нарх таклиф этган юк ташувчини танлаш усулини тақдим этадиган ҳамда ушбу Низомга, шунингдек, операторнинг қоидаларига мувофиқ ўтказиладиган электрон савдолар;
электрон тизим — барча манфаатдор шахслар фойдалана оладиган, юк ташиш бўйича савдо субъектлари ўртасида электрон савдолар ўтказилишини таъминлайдиган ташкилий, ахборот ва техник воситаларнинг дастурий мажмуи;
шахсий кабинет — савдоларда иштирок этиш учун зарур ахборотдан фойдаланишни таъминлайдиган порталдаги индивидуал саҳифа;
электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда, махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо;
оператор қоидалари — порталда савдоларни ташкил қилиш тартибини белгиловчи ва оператор томонидан тасдиқланган қоидалар.
2-боб. Савдоларни ўтказишга тайёргарлик кўриш
3. Савдоларни ўтказишга тайёргарлик кўриш қуйидагиларни ўз ичига олади:
буюртмачилар ва юк ташувчиларни савдолар иштирокчиси сифатида электрон тизимда онлайн рўйхатдан ўтказиш;
буюртмачилар ва юк ташувчилар томонидан уларнинг савдолардаги иштирокини таъминлайдиган аванс тўловларини киритиш;
буюртмачиларнинг буюртмаларини шакллантириш.
4. Буюртмачиларни ва юк ташувчиларни электрон тизимда онлайн рўйхатдан ўтказиш бепул асосда ва чексиз муддатга ЭРИ орқали амалга оширилади.
5. Рўйхатдан ўтказиш натижаларига кўра:
ҲККП томонидан буюртмачига ва юк ташувчига алоҳида шахсий ҳисобварақлар очилади. Буюртмачилар ва юк ташувчиларнинг аванс тўловлари ҳисоби ушбу шахсий ҳисобварақларда юритилади;
оператор томонидан буюртмачилар ва юк ташувчилар учун улар томонидан тузилган битимлар тўғрисидаги ахборотлар ва бошқа зарур маълумотлар юбориладиган шахсий кабинет яратилади.
6. Савдоларда иштирок этиш учун буюртмачи мустақил равишда ёки диспетчер-агент орқали порталда эълон жойлаштиради.
Юк ташувчилар савдоларда иштирок этиш учун автотранспорт воситалари ҳаракатини кузатиш тизими (GPS навигация) билан жиҳозланган бўлиши шарт.
7. Савдоларда иштирок этиш учун буюртмачилар ва юк ташувчилар шахсий ҳисобварақларига аванс тўловларини ўтказишлари шарт.
3-боб. Юк ташувчиларга буюртмалар тўғрисидаги маълумотни етказиш тартиби
8. Савдоларни ўтказиш тўғрисидаги эълонга қўйиладиган талаблар оператор қоидалари билан белгиланади.
9. Оператор порталда қуйидаги маълумотларга эркин киришни таъминлайди:
юк ташиш хизматлари бўйича савдо ўтказиш тўғрисидаги эълонларга;
инсофсиз юк ташувчилар реестрига.
10. Савдолар жараёни ва нархлар манипуляциясини назорат қилиш учун Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда автотранспорт воситаларида юк ташишларни мониторинг ва таҳлил қилиш учун Транспорт вазирлиги порталда сақланадиган маълумотлардан белгиланган тартибда фойдаланиши мумкин.
4-боб. Савдоларни ўтказиш ва тузилган шартномаларни расмийлаштириш тартиби
11. Савдолар электрон тизимда буюртмачилар томонидан белгиланган мезонлардан келиб чиққан ҳолда, таклифларни танлаб олиш орқали амалга оширилади.
12. Савдоларни ўтказиш, киритилган закалат миқдорига мувофиқ ҳар бир буюртма бўйича савдоларга қўйиш, буюртмачи ва у томонидан танланган ғолиб юк ташувчи ўртасидаги битимни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, шартномани шакллантириш электрон тизимда операторнинг қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
13. Юк ташувчилар фақат эълоннинг бошланғич нархига тенг ёки ундан паст бўлган нарх таклифларини беришлари мумкин. Бунда юк ташувчи ўз таклифида ҳаракатни кузатиш тизими (GPS навигация) билан жиҳозланган автотранспорти ҳақида маълумот киритиши шарт.
14. Юк ташувчилардан таклифларни қабул қилиш муддати тугагандан кейин 24 соат давомида буюртмачи юк ташувчилардан тушган таклифларни ўрганиб чиқиб, ўзи учун мақбулини танлайди.
Электрон тизим автоматик тарзда:
мақбул таклифлар ичидан энг арзон нарх таклиф этган юк ташувчини ғолиб деб белгилайди (битта мақбул юк ташувчи танланганда, шу юк ташувчи ғолиб деб белгиланади);
буюртмачиларнинг эълонида кўрсатилган шартларига ва ғолибнинг таклифида кўрсатилган нархга мувофиқ шартномани шакллантиради ва томонлардан воситачилик йиғимини ундиради;
Савдоларда иштирок этган юк ташувчилар тўғрисидаги маълумотлар ва улар томонидан тақдим этилган нархлар ғолиб аниқлангунга қадар оператор томонидан ошкор этилмайди.
Агар буюртмачи 24 соат давомида берилган таклифлардан мақбулини танлаб олмаса, электрон тизим автоматик тарзда таклифлар ичидан энг арзон нарх таклиф этган юк ташувчини ғолиб деб белгилайди.
15. Буюртмачи ва юк ташувчи савдоларда ўз иштирокларини фақатгина ЭРИ орқали амалга оширади.
Буюртмачи ва юк ташувчи ўртасидаги шартнома ЭРИ орқали тасдиқланганда, шартнома тегишли тартибда ва шаклда тузилган деб ҳисобланади.
16. Буюртмачи ва ғолиб юк ташувчининг закалати мазкур Низомнинг 27-бандига мувофиқ шартнома ёпилгунга қадар банд қилинади.
17. Шартнома шартларини биринчи марта бажармаган инсофсиз юк ташувчилар биржанинг Арбитраж комиссияси ёки суд томонидан олти ойга, ушбу ҳолат такроран содир этилганда уч йил муддатга порталдан четлаштирилади.
18. Инсофсиз юк ташувчилар реестрига киритилган юк ташувчиларнинг бир йил давомида савдоларда иштирок этишига йўл қўйилмайди. Юк ташувчи инсофсиз юк ташувчилар реестрига киритилганлиги тўғрисидаги маълумот оператор томонидан порталга жойлаштирилади.
5-боб. Шартнома бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби
19. Шартнома тузилгандан сўнг буюртмачи шартномада кўрсатилган муддатда ўзининг ҲККПдаги шахсий ҳисобварағига маблағларни ўтказади ва ушбу маблағлар ҲККП томонидан банд қилинади. Бунда, закалат шартнома бўйича тўлаш суммасига қўшиб ҳисобланади.
20. ҲККП буюртмачининг топшириғига асосан шахсий ҳисобварағида шартнома суммасини банд қилади ва юк ташувчига маблағлар тушган кундан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмаган муддатда электрон шаклда тўлов тўғрисида хабарнома юборади.
Ушбу хабарнома автотранспорт хизматларини кўрсатиш учун юк ташувчига асос бўлиб хизмат қилади.
Монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар биржа товарини тўловлар амалга оширилган битимлар рўйхатига асосан электрон логистика савдо порталидан шахсий кабинетга тушган (автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси ва бошқа) маълумотларга мувофиқ юклаб жўнатишни таъминлайди.
Биржа товарини етказиб бериш кунини аниқлаш электрон логистика савдо порталидан фойдаланилганда, харидор томонидан белгиланиши мумкин.
21. Агар буюртмачи шартномада белгиланган муддатда тўлиқ тўлов ҲККП томонидан банд қилинишига топшириқ бермаса, унинг закалати ушбу муддат тугагандан кейин бир иш куни ичида юк ташувчининг ҲККПдаги тегишли шахсий ҳисобварағига ўтказилади.
22. ҲККП томонидан тўлов тўғрисидаги хабарномасиз юк ташиш хизматлари кўрсатилган ҳолларда, буюртмачи томонидан кўрсатилган хизматларга тўловни тўламаслик билан боғлиқ хатарлар юк ташувчининг зиммасига юкланади.
23. Юк ташувчи кўрсатилган хизматлар бўйича маълумотни шахсий кабинети орқали юбориши лозим.
24. Буюртмачи хизмат кўрсатилганлигини шахсий кабинет орқали тасдиқлагандан кейин ҲККП бир иш куни ичида юк ташувчи томонидан бажарилган мажбуриятлар миқдоридаги маблағларни буюртмачининг шахсий ҳисобварағидан юк ташувчининг шахсий ҳисобварағига, сўнгра хизмат кўрсатиш банкидаги унинг ҳисобварағига ўтказади.
25. Электрон тизим орқали ташиш хизматлари қуйидаги ҳолларда тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали амалга оширилади:
юкни ташиш буюртмачининг ўз автотранспортида амалга оширилган ва мазкур маълумотлар электрон тизимда рўйхатга қўйилган тақдирда;
буюртмачига аффилланган юк ташувчилар хизмат кўрсатган ва мазкур маълумотлар электрон тизимда рўйхатга қўйилган тақдирда;
юк ташиш хизматини кўрсатиш шартномаси бекор бўлганда ва бунда товарни юклаш муддати икки кундан кам қолганда;
юк ташувчилардан мақбул таклифлар келиб тушмаганда ва бунда товарни юклаш муддатига икки кундан кам вақт қолганда.
Бунда тўғридан-тўғри тузилган шартномалар электрон тизимда мажбурий тарзда рўйхатдан ўтказилади.
Мазкур банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатларда, эълонда белгиланган бошланғич нархдан баландроқ нархда тўғридан-тўғри шартнома тузилишига йўл қўйилмайди.
Бошқа ҳолатларда юк ташиш бўйича эълонларни жойлаштириш ва савдоларни ўтказиш қайтадан амалга оширилади.
6-боб. Шартномаларни ёпиш, томонларнинг тўловга лаёқатсизлигини эътироф этиш ва жарималарни тўлаш тартиби
26. Шартнома қуйидаги ҳолларда ёпилади:
буюртмачи ва юк ташувчи томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар лозим даражада бажарилганда;
буюртмачи ва юк ташувчи томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда ва улар томонидан жарима тўлангандан сўнг;
буюртмачи ва юк ташувчи жарима тўлаб (тўламасдан) шартнома (битим)ни ёпишга ўзаро рози бўлганда;
мазкур Низомнинг 32-бандига асосан буюртмачи ва юк ташувчи томонидан ариза берилмаганда, жарималарсиз;
биржанинг Арбитраж комиссияси қарорига кўра.
27. Автотранспорт хизмати кўрсатилмаган (автотранспорт хизматларидан воз кечиш) ёки тўлиқ таъминланмаган тақдирда, шартнома мажбуриятларини бажармаган томон иккинчи томонга закалат пули миқдорида жарима тўлайди.
Жарима тўланганлигидан қатъи назар, шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган томон бошқа томондан бунинг натижасида етказилган зарарни қоплашни суд орқали талаб қилишга ҳақли.
28. Жарималар акцептсиз тартибда ечилади, бунда буюртмачилар ҳамда юк ташувчилар мазкур Низом талабларини қабул қилиб, сўзсиз розилик билдиради.
30. Томонларнинг шартномани жарима тўлаб/тўламасдан муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги ўзаро келишуви буюртмачи ва юк ташувчининг шахсий кабинети орқали ЭРИ ёрдамида амалга оширилади.
31. Шартномаларни бажариш бўйича низолар юзага келган тақдирда, биржа Арбитраж комиссиясига жарималарни қўллаш тўғрисидаги ариза шартномада кўрсатилган хизмат кўрсатиш муддати тугаган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай топширилади.
Биржа Арбитраж комиссиясига буюртмачи ва юк ташувчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда биржа Арбитраж комиссиясининг шахсий кабинетига иш кунлари соат 17.00 гача мурожаат қилинади.
Буюртмачи ва юк ташувчи ўртасидаги шартномаларнинг бажарилиши тўғрисида барча хабарномалар уларнинг шахсий кабинетлари орқали амалга оширилиши керак.
32. Агар низо биржа Арбитраж комиссияси томонидан кўриб чиқилиши учун қабул қилинса, буюртмачи ва юк ташувчининг маблағларига Арбитраж комиссия қарори қабул қилингунга қадар банд қўйилади. Низони биржа Арбитраж комиссияси томонидан кўриб чиқиш муддати Арбитраж комиссия тўғрисидаги низомда белгиланади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
33. Буюртмачи қуйидагиларга жавобгар ҳисобланади:
ЭРИдан тегишлича фойдаланиш;
шахсий кабинетдан тўғри фойдаланиш;
жойлаштирилган эълондаги маълумотлар тўғри ва тўлиқлиги;
юкни хавфсиз ташиш учун техник ва бошқа тавсифловчи талабларга жавоб берадиган автотранспорт воситаларига эга бўлган юк ташувчиларни олдиндан танлаб олиш жараёнининг холислиги;
эълон шартларининг миқдорий, сифат, техник кўрсаткичларига, шунингдек, эълонда назарда тутилган вақт ва жой бўйича хизматлар кўрсатиш;
ЭРИдан тегишлича фойдаланиш;
шахсий кабинетдан тўғри фойдаланиш;
шартнома шартларини ўз вақтида бажариш;
савдолар шартларининг бошқача бузилишлари учун.
35. Оператор савдолар ўтказиш тўғрисидаги эълонлар порталда ўз вақтида жойлаштирилишига ва электрон тизимнинг узлуксиз ишлашига жавобгар ҳисобланади.
Оператор:
қонунчилик ҳужжатларида ёки шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ўтказиб бериладиган, олинадиган ва сақланадиган электрон ҳужжатлар ҳамда электрон хабарларнинг ишончлилигини, уларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини назорат қилишга ёки текширишга;
буюртмачи ва юк ташувчи томонидан жойлаштириладиган электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларнинг мазмунини ўзгартиришга ҳақли эмас.
Оператор буюртмачи ва юк ташувчининг операторга бериладиган электрон ҳужжатлари, электрон хабарлари ҳамда порталда жойлаштирилган ахборотнинг мазмуни билан боғлиқ ҳуқуқий оқибатлар учун жавобгар бўлмайди.
36. Ушбу Низомда кўзда тутилмаган шартномавий мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ муносабатлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.
37. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Автотранспортда юк ташиш хизматлари бўйича электрон логистика савдо портали фаолияти тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Маҳсулотларни электрон логистика савдо портали орқали етказиб бериш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Ижро муддати
1-босқич
Юк эгаси
Порталга эълон жойлаштиради
Онлайн режимда
2-босқич
Юк ташувчилар
ҲККПдаги ҳисобварағига аванс тўловларини ўтказади
Эълонга таклиф беришдан олдин
3-босқич
Юк ташувчилар
Порталга жойлаштирилган эълон бўйича таклиф беради
Порталда эълон жойлаштирган вақтдан бошлаб
4-босқич
Электрон тизим
Юк эгасига тушган таклифлар ошкор қилинади. Бунда, юк ташувчилар тўғрисида маълумотлар ва уларнинг нархлари кўрсатилмайди
«Бунда тузилган битимларни ёпиш орқали биржа нархларининг сунъий равишда кескин кўтарилиши ёки тушиши, қатъий белгиланиши ёки бир даражада ушлаб турилиши, шунингдек, бошқа иштирокчиларнинг маҳсулотни харид қилиш имконияти чекланиш ҳолатлари ваколатли орган томонидан кўриб чиқилади.»
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тўғрисидаги низомда:
товар-хом ашё биржалари томонидан ишлаб чиқиладиган ва биржанинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган фьючерс савдоларини ўтказиш қоидаларини ҳамда фьючерс савдолари бўйича клирингни амалга ошириш тартибини келишади;
товар деривативлари савдолари, шу жумладан, фьючерс савдолари ўтказилишини назорат қилади»;
г) 12-бандга қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши қўшилсин:
д) 13-бандга қуйидаги мазмундаги ўттиз тўққизинчи ва қирқинчи хатбошилар қўшилсин:
«товар-хом ашё биржалари томонидан ишлаб чиқиладиган ва биржанинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган фьючерс савдоларини ўтказиш қоидалари ҳамда фьючерс савдолари бўйича клирингни амалга ошириш тартибини келишади;
товар деривативлари савдолари, шу жумладан, фьючерс савдоларининг ўтказилишини назорат қилади»;
«товар деривативлари савдоларига, шу жумладан, фьючерс савдолари жараёнида нарх манипуляцияларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича товар-хом ашё биржаларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
товар деривативлари савдолари, шу жумладан фьючерс савдоларига оид қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этмаган ҳамда савдолар жараёнида нарх манипуляцияларига йўл қўйган иштирокчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш»;
ж) 23-бандга қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи ва йигирма иккинчи хатбошилар қўшилсин:
«товар деривативлари савдолари, шу жумладан, фьючерс савдолари жараёнида нарх манипуляцияларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича товар-хом ашё биржаларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
товар деривативлари савдолари, шу жумладан, фьючерс савдоларига оид қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этмаган ҳамда савдолар жараёнида нарх манипуляцияларига йўл қўйган иштирокчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш»;
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) Низомнинг номидаги «ва» сўзи «ва (ёки)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«1. Мазкур Низом биржа савдоларида монополист корхоналар, устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ёки устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар ҳамда қонунчиликда юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни биржа орқали сотиш назарда тутилган ташкилотлар томонидан ички бозорда ва экспортга бозор тамойиллари асосида юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартибини белгилайди»;
учинчи хатбошидаги «юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулот» сўзлари «юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулот» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда бошқа масъул вазирликлар йириклаштирилган моддий балансларни, шунингдек, уларнинг бажарилиши бўйича ойлик ва чораклик графиклардан кўчирмаларни улар тасдиқланган кундан бошлаб бир иш кунида монополияга қарши курашиш органига юборади.
Сотувчилар савдо кунлари бўйича тенг қўйишни ҳисобга олган ҳолда, юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига йириклаштирилган моддий баланслар ва прогнозлар асосида ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда, қўйиш жадвалларини мустақил ишлаб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда уларни биржа расмий веб-сайтида келгуси ой бошланишидан уч кун олдин жойлаштиради, шунингдек, монополияга қарши курашиш органига тақдим этади»;
«Монополист ва давлат улуши мавжуд ташкилотлар ҳар ойлик юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни юклаш графигини кунларга тақсимлаган ҳолда, биржа расмий веб-сайтида келгуси ой бошланишидан уч кун олдин жойлаштиради, шунингдек, монополияга қарши курашиш органига тақдим этади»;
е) 7-банднинг биринчи хатбошидаги «БСЭТда автоматик режимда ёки маҳсулотни биржа орқали сотиш бўйича шартлар ўзгарган тақдирда» сўзлари чиқариб ташлансин;
«16. ҲКП харидорлар томонидан тўловлар амалга оширилган битимлар рўйхатини сотувчига юборади. Юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни юклаб жўнатиш куни шартномада белгиланган муддатлар доирасида амалга оширилган тўловларнинг тартибига кўра харидор томонидан шахсий кабинет орқали аниқланади»;
з) 19-банднинг бешинчи хатбошига «шартнома бўйича юклаб жўнатиш даври» сўзларидан кейин «(юклаб бериш ойи)» сўзлари қўшилсин.
и) 20-банддаги «фоизигача» сўзи «фоиздан кам бўлмаган» сўзлари билан алмаштирилсин;
л) 21-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар қўшилсин:
«Бунда тўлов муддати 15 иш кунидан кам бўлмаслиги шарт.
Харидор томонидан тўлов белгиланган муддатдан олдин амалга оширилиши мумкин.
Сотувчи форвард шартномаси бўйича тўлиқ тўловни қабул қилгандан сўнг тўлов санаси ҳақида биржани бир иш куни ичида хабардор қилади»;
м) қуйидаги мазмундаги 211-банд қўшилсин:
«211. Сотувчи томонидан тузилган шартнома бўйича маҳсулотни юклаб бериш мажбурияти асоссиз бажарилмаганда, шартнома бўйича киритилган аванс суммасидан ташқари ҳар бир кечиктирилган кун учун шартнома қийматининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўланади.
Бунда пеня шартнома бўйича харидор томонидан тўлов мажбуриятлари тўлиқ бажарилган кундан бошлаб, сотувчи томонидан етказиб берилмаган маҳсулот тўлиқ ҳажмда етказиб берилгунга қадар ёки бунинг имконияти мавжуд бўлмаса, шартнома қиймати тўлиқ қайтариб берилгунига қадар ҳар бир кун учун ҳисобланади»;
н) 22-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилари қўшилсин:
«Сотувчи томонидан форвард шартномаси бўйича маҳсулот бир ойдан кам бўлмаган муддатда етказиб берилади.
Бунда сотувчи томонидан маҳсулотни тўлиқ юклаб жўнатишда расмийлаштирилган ҳисобварақ ва (ёки) юк хатининг санаси шартнома тузилган кундан бошлаб бир ойдан кам бўлмаслиги шарт».
«30. Биржа нархларининг ўтган савдоларга нисбатан кескин ошиши, талаб ёки таклифнинг жиддий номутаносиблиги кузатилган тақдирда, монополияга қарши курашиш органи нархларнинг ошиш сабабларини ва манипуляция аломатлари мавжудлигини ўрганади»;
п) қуйидаги мазмундаги 311-банд қўшилсин:
«311. Биржа иштирокчилари қуйидаги қасддан қилинган ҳар қандай ҳаракатлари манипуляция деб ҳисобланади ва уларни амалга ошириш тақиқланади:
биржада сотилаётган юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотнинг нархига, талабига, таклифига ва уни етказиб бериш шартларига сунъий равишда таъсир этиш, шу жумладан, олдиндан келишиш ва тил бириктиришлар орқали асоссиз фойда олиш, муайян иштирокчиларга савдоларда қатнашиш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиб бериш, шунингдек, ахборотдан фойдаланиш орқали бошқа иштирокчиларга маҳсулотни сотиб олиш имкониятини чеклаш, биржа нархларининг кескин кўтарилиши, қатъий белгиланиши ёки бир даражада ушлаб туриш;
Интернет, ОАВ ва бошқа коммуникация каналларида, шу жумладан ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда ёлғон маълумотлар тарқатиш;
биржа шартномаси бўйича йирик, яъни барча харидорларга савдоларда тенг қатнашиш имкониятини чеклайдиган лотлар белгилаш;
бир хил маҳсулотлар сотувчилари томонидан белгиланган шартлардан сезиларли даражада фарқ қиладиган асоссиз тўлов ва етказиб бериш муддатлари ҳамда алоҳида шартлар киритиш;
биржа расмий веб-сайтига савдога қўйиш жадвалларини жойлаштирмаслик;
биржа шартномаларида иштирокчилар сонини чегараловчи алоҳида шартларни кўрсатиш;
маҳсулотларни савдога қўйиш жадвалларида уларнинг ҳажмларини форвард ва спот шартномалари бўйича асоссиз равишда номувофиқ қўйиш;
форвард шартномаси бўйича маҳсулотни бир ойдан кам бўлган муддатда юклаб жўнатиш;
савдо жараёнида муайян биржа иштирокчиси томонидан бошқа иштирокчилар нарх таклифига нисбатан ноодатий равишда тафовути йирик бўлган нарх таклифини бериш ва бунинг натижасида савдолар тугагунга қадар буюртмани ўчириш ёки тузилган битимни асоссиз равишда жаримани тўламаган ҳолда бекор қилиш;
маҳсулотларни савдога қўйиш жадвалларига нисбатан номувофиқ қўйиш;
қонунчилик ҳужжатларига асосан нархлари тартибга солинадиган маҳсулотларнинг бошланғич нархлари шакллантиришда белгиланган тартибларга риоя қилмаслик;
бошланғич нархларни белгилашда монопол юқори нарх қўллаш;
биржа шартномаси бўйича бекор қилинган муайян харидор иштирокидаги битим нархининг ушбу биржа шартномаси бўйича айнан ўша харидор иштирокида кейинги икки амалга ошган савдодаги битимларининг минимал нархларидан пастлиги;
юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотларнинг биржа савдосида сотилмай қолган қисмини тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиш орқали маҳсулотларни савдоларга қўйиш ҳажмларини қисқартириш;
юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотларни тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатларда ва ҳажмларда савдога қўймаслик;
юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш;
маҳсулотларни муқобил транспорт турида юклаб жўнатиш имконияти бўла туриб, асоссиз равишда муайян транспорт тури орқали юклаб жўнатиш кўзда тутилган шартномалар бўйича қўйиш;
биржада тузилган битим ва шартномаларни асоссиз ёки мунтазам равишда жарималар қўлланмасдан бекор қилиш;
маҳсулотни юклаб жўнатиш навбати бўйича кетма-кетликка амал қилмаслик.»;
р) 32-банддаги «ўрганиш натижалари бўйича нархлар» сўзлари «ўрганиш натижалари бўйича манипуляция ва нархларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
с) қуйидаги мазмундаги 321-банд қўшилсин:
«321. Биржа савдоларидан четлатилган ҳажмларда маҳсулотларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, шу жумладан, экспортга сотиш ҳолатлари аниқланганда, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилган ҳажмни сотиш нархи билан биржа савдоларининг бошланғич нархи, олдин биржа савдоларида сотилмаган ҳолларда эса бир хил турдаги маҳсулот бўйича ўртача ҳисобланган биржа котировкалари (нарх) ўртасидаги тафовутга кўпайтириш орқали ҳисобланган маблағлар олиб қўйилади.
Маҳсулотларни тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатлар ва ҳажмларда қўйилмаган тақдирда сотувчидан маҳсулотни биржа савдосига қўйишнинг охирги санасида шаклланган биржа нархи билан унинг иштирокидаги олдинги савдолар биржа нархи ўртасидаги тафовут, сотувчи томонидан савдоларга қўйилмаган товарнинг ҳажмига кўпайтирилган маблағлар олиб қўйилади.
Қуйидагилар биржа савдоларига доир монополияга қарши талабларни бузилиши деб ҳисобланади ва қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади:
сотувчилар томонидан маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш жадвалларини белгиланган муддатда биржанинг расмий веб-сайтига жойлаштирмаслик, шунингдек, монополияга қарши курашиш органига тақдим этмаслик;
биржа савдоларига қўйиладиган ва сотилмай қолган маҳсулотлар ҳажмлари, бекор қилинган битимлар ҳажмлари, харидор томонидан танланмаган ёки амалга оширилган битимлар бўйича сотувчи томонидан етказиб берилмаган ҳажмлар сотувчининг ўзи томонидан кейинги биржа савдоларига такроран қўйилмаслиги;
биржа савдоларига қўйилиши лозим бўлган, сотувчилар томонидан ички бозорда тўғридан-тўғри шартномалар орқали реализация қилинадиган маҳсулот сотувчилар томонидан мажбурий тартибда товар-хом ашё биржаларида ҳисобга қўйилмаслиги ва ушбу маълумотлар тегишинча шартнома тузилган ва мажбуриятлар бажарилган вақтдан бошлаб уч кун муддатда биржанинг расмий веб-сайтида жойлаштирилмаслиги;
форвард шартномалари бўйича маҳсулотларни бир ойдан кам бўлган муддатда юклаб жўнатилиши ҳамда маҳсулот юклаб жўнатиш навбати бўйича кетма-кетликка амал қилмаслик ҳолатлари аниқланганда тузилган форвард битимларни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлади ва сотувчига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилади.
Мазкур банднинг биринчи ва иккинчи қисмида кўрсатилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига олиб қўйилади»;