1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
3.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ипотека кредити бозорини янада ривожлантириш, аҳолининг уй-жойга бўлган юқори талабини қондириш, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар тақдим этиш ишларини давом эттириш, хусусий пудрат ташкилотларини замонавий кўп қаватли уйлар қурилишига кенг жалб этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги «Янги Ўзбекистон» массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-32-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека;
1. Белгилансинки, 2021 йил 10 декабрдан бошлаб бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш тартиби доирасида:
даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга Давлат бюджетидан субсидиялар тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилинади;
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ҳар йили бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори ва дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия миқдори тасдиқланади;
субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани олган шахслар ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг уй-жой қийматининг камида 5 фоизига тенг бўлган қисмини ўз маблағлари ҳисобидан шакллантиради;
сотиб олинадиган квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъи назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — қатъий белгиланган 32 миллион сўм миқдорида, фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — биринчи беш йил давомида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади;
дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар сотиб олинаётган квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда ҳам тўланади. Бунда, сотиб олинадиган квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан дастлабки бадал суммасини ошириш орқали тўланади;
фуқароларга ипотека кредитини олишда, биргаликда қарз олувчи сифатида улар билан бирга яшамаётган ва яқин қариндоши бўлмаган бошқа шахсларни ҳам жалб қилиш ҳуқуқи берилади;
Молия вазирлигининг ресурслари тижорат банкларига тўғридан-тўғри ёки «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ орқали жойлаштирилади;
тижорат банкларига қарз олувчи томонидан тўланган дастлабки бадал миқдори, унинг қарз юки кўрсаткичи, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, субсидиясиз ажратилган ипотека кредитлари бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
2. Қуйидагилар:
2022 йилда квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ҳамда реконструкция қилиш учун ипотека кредитлари ажратишнинг мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
2022 йилда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
2022 йил учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори ва дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун қатъий белгиланган субсидия миқдори 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига маҳаллий бюджет даромадларининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ушбу Фармон билан тегишли ҳудуд учун белгиланган ипотека кредитлари ва субсидиялар сонини оширишга рухсат берилсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.03 Аукцион ва шартномалар ва бошқа битимларга асосан ерга бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши]
а) кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича ўтказилган электрон онлайн-аукцион ғолибларига лот қийматини қонунчиликда белгиланган тартибда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади;
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 сентябрдаги ПФ-135-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2024 й., 06/24/135/0696-сон)
б) 2022 йил 1 январдан бошлаб пудрат ташкилотларига давлат рўйхатидан ўтказилган қурилиши тугалланмаган, том ёпиш ишлари бажарилган кўп квартирали уй-жойларни кредит таъминоти сифатида гаровга тақдим этишга рухсат этилади;
«Янги Ўзбекистон» массивларида, шунингдек, олдинги йилларда барпо этилган массивларда ва уларнинг бўш турган ер участкаларида уй-жой қурувчи ташкилотлар учун цемент ҳамда металл прокатини сотиш бўйича алоҳида биржа савдо секцияси жорий қилинади;
г) 2024 йил 1 январга қадар рўйхати 4-иловада кўрсатилган янги қурилиш ва махсус техникалар ҳамда юк ташиш транспорт воситалари импортида божхона божи ва утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека;
а) 2021 йилда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида:
субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани олиш бўйича аризалар 2021 йил 20 декабргача қабул қилинади ва 2021 йил 25 декабргача кўриб чиқилади;
субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномалар улар берилган вақтдан бошлаб 12 ой давомида амал қилади;
субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани олган шахсларга ипотека кредитлари ва субсидиялар 2021 йил 10 декабрга қадар амалда бўлган шартлар ва миқдорларда ажратилади;
субсидиялар сотиб олинаётган квартиранинг майдони ва нархи 2021 йил учун ўрнатилган квартира майдонининг энг кўп меъёри ва уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ошган тақдирда ҳам тўланади. Бунда, сотиб олинадиган квартиранинг нархи уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ошиб кетган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланади;
б) 2022 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида аризалар 2021 йил 25 декабрдан бошлаб қабул қилинади.
6. Молия вазирлиги (Ишметов) Марказий банк (Нурмуратов) ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев) билан биргаликда 2022 йил 1 июлга қадар илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, «мақсадли ипотека омонати» механизмини жорий қилиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. 2022 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маҳаллий бюджет даромадларининг ошириб бажарилган қисми ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан бирламчи ва иккиламчи уй-жой бозорида 5-иловага мувофиқ 1 000 та квартира сотиб олиш чораларини кўрсин.
Белгилансинки, мазкур бандга мувофиқ сотиб олинган квартиралар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга белгиланган тартибда ажратилади.
8. Қурилиш вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йилда фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун 4 000 та квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қуриш ва ушбу ишлар бўйича буюртмачи этиб «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК МЧЖни белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда 2022 йилда фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун кўп қаватли уй-жойлар қуришнинг асосий параметрларини ҳамда қуриш учун ажратиладиган ер майдонларининг манзилли рўйхатини тасдиқласин.
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
а) бир ой муддатда Тошкент шаҳрида камида 5 та, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда камида 2 тадан ипотека хизматларини кўрсатиш марказларини ташкил қилсин;
б) ушбу марказларда:
уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари, қурилаётган кўп квартирали уй-жойлар, улардаги квартиралар сони, майдони, қиймати ва жойлашуви, кредит олиш мумкин бўлган тижорат банклари ва улар томонидан бериладиган кредитларнинг шартлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини;
субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларни бериш, уй-жой олди-сотдиси ва ипотека кредити шартномаларини расмийлаштириш, уй-жойга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш хизматлари кўрсатилишини таъминласин.
10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Хаджаев) ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Кўчимов) Молия вазирлиги (Ишметов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур Фармоннинг мазмун ва моҳияти оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилишини таъминласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
12. Мазкур Фармоннинг ижросини ташкил қилишга масъул этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Қўчқоров, молия вазири Т.А. Ишметов ва қурилиш вазири Б.И. Закиров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Фармоннинг ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳар чорак якуни бўйича ахборот бериб борилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 9 декабрь,
ПФ-33-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-33-сон Фармонига 1-ИЛОВА
2022 йилда квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ҳамда реконструкция қилиш учун ипотека кредитлари ажратишнинг мақсадли кўрсаткичлари*
млрд сўм
Т/р
Ҳудудлар номи
Квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ҳамда реконструкция қилиш учун ажратиладиган кредитлар сони
Харажатларнинг ҳисобланган қиймати
шу жумладан қуйидагилар ҳисобидан:
дастлабки бадал
келгусида аҳолига кредитлар бериш учун тижорат банкларига ажратиладиган ресурслар
жами
квартира
якка тартибдаги уй-жой
Республика бўйича жами
43 000
36 500
6 500
15 065,0
2 259,8
12 805,3
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
1 700
1 200
500
561,0
84,2
476,9
2.
Андижон вилояти
3 500
3 000
500
1 155,0
173,3
981,8
3.
Бухоро вилояти
2 800
2 300
500
924,0
138,6
785,4
4.
Жиззах вилояти
2 500
2 000
500
825,0
123,8
701,3
5.
Қашқадарё вилояти
2 600
2 100
500
858,0
128,7
729,3
6.
Навоий вилояти
2 500
2 000
500
825,0
123,8
701,3
7.
Наманган вилояти
2 000
1 500
500
660,0
99,0
561,0
8.
Самарқанд вилояти
4 500
4 000
500
1 485,0
222,8
1 262,3
9.
Сурхондарё вилояти
2 500
2 000
500
825,0
123,8
701,3
10.
Сирдарё вилояти
1 500
1 000
500
495,0
74,3
420,8
11.
Тошкент вилояти
4 900
4 400
500
1 617,0
242,6
1 374,5
12.
Фарғона вилояти
3 000
2 500
500
990,0
148,5
841,5
13.
Хоразм вилояти
2 000
1 500
500
660,0
99,0
561,0
14.
Тошкент шаҳри
7 000
7 000
3 185,0
477,8
2 707,3
* 2022 йилда квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ҳамда реконструкция қилиш учун ипотека кредитлари ажратишнинг мақсадли кўрсаткичларига, зарур ҳолларда, Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги таклифлари асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-33-сон Фармонига 2-ИЛОВА
2022 йилда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишнинг мақсадли кўрсаткичлари*
млрд сўм
Т/р
Ҳудудлар номи
Жами тўланадиган субсидиялар
шу жумладан қуйидагилар ҳисобидан:
Квартира сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидиялар
шундан:
якка тартибдаги уй-жой қуриш (реконструкция қилиш) учун ажратилган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидиялар
дастлабки бадалининг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммаси
фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммаси
сони
суммаси
сони
суммаси
сони
суммаси
Республика бўйича жами
29 000
1 235,6
22 500
1 126,2
720,0
406,2
6 500
109,4
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
1 240
44,5
740
36,1
23,7
12,5
500
8,4
2.
Андижон вилояти
2 349
98,7
1 849
90,3
59,2
31,1
500
8,4
3.
Бухоро вилояти
1 918
77,7
1 418
69,2
45,4
23,9
500
8,4
4.
Жиззах вилояти
1 733
68,6
1 233
60,2
39,5
20,8
500
8,4
5.
Қашқадарё вилояти
1 795
71,6
1 295
63,2
41,4
21,8
500
8,4
6.
Навоий вилояти
1 733
68,6
1 233
60,2
39,5
20,8
500
8,4
7.
Наманган вилояти
1 425
53,6
925
45,2
29,6
15,6
500
8,4
8.
Самарқанд вилояти
2 966
128,8
2 466
120,4
78,9
41,5
500
8,4
9.
Сурхондарё вилояти
1 733
68,6
1 233
60,2
39,5
20,8
500
8,4
10.
Сирдарё вилояти
1 116
38,5
616
30,1
19,7
10,4
500
8,4
11.
Тошкент вилояти
3 212
140,8
2 712
132,4
86,8
45,6
500
8,4
12.
Фарғона вилояти
2 041
83,7
1 541
75,2
49,3
25,9
500
8,4
13.
Хоразм вилояти
1 425
53,6
925
45,2
29,6
15,6
500
8,4
14.
Тошкент шаҳри
4 314
238,2
4 314
238,2
138,0
100,1
* 2022 йилда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишнинг мақсадли кўрсаткичларига зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамаси томонидан Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги таклифлари асосида тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-33-сон Фармонига 3-ИЛОВА
2022 йил учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори ва дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун қатъий белгиланган субсидия миқдори*
минг сўм
Т/р
Ҳудуд
Ипотека кредитининг энг кўп миқдори
Бошланғич бадал учун қатъий белгиланган субсидия миқдори
1.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар
327 250
32 000
2.
Тошкент шаҳри
416 500
* 2022 йил учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори ва дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун қатъий белгиланган субсидия миқдори, зарур ҳолларда, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги таклифлари асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан қайта кўрилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-33-сон Фармонига 4-ИЛОВА
2024 йил 1 январга қадар импортида божхона божи ва утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланиладиган янги қурилиш ва махсус техникалар ҳамда юк ташиш транспорт воситалари
РЎЙХАТИ
Т/р
Қурилиш ва махсус техникалар, юк ташиш транспорт воситалари номи
ТИФ тн коди
1.
Механик йўл билан (қўлда) йўл чизиқларини чизиш машинаси
8424890009
2.
Электр двигатель орқали бошқариладиган тельфер (лебедка)
8425110000
3.
Кўтариш мосламаси (домкрат)
8425490000
4.
Бир ковушли юк кўтарувчи экскаватор, бир томонлама буриладиган ва бурилмайдиган бульдозер (ковуш ҳажми 5 куб. м гача)
8429519900
8429521009
5.
Бульдозер (қуввати 200 от кучидан кам бўлган)
8429110090
6.
Бир ковушли ғилдиракли мини-юклагич (ковуш ҳажми 5 куб. м гача)
8429519900
7.
Олд юк кўтаргич, юклагич (ковуш ҳажми 5 куб. м гача)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-33-сон Фармонига 5-ИЛОВА
2022 йилда хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун уй-жойларни сотиб олиш кўрсаткичлари*
Т/р
Ҳудудлар номи
Сотиб олинадиган квартираларнинг умумий сони
Республика бўйича жами
1 000
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
60
2.
Андижон вилояти
65
3.
Бухоро вилояти
50
4.
Жиззах вилояти
45
5.
Қашқадарё вилояти
60
6.
Навоий вилояти
50
7.
Наманган вилояти
90
8.
Самарқанд вилояти
90
9.
Сурхондарё вилояти
50
10.
Сирдарё вилояти
40
11.
Тошкент вилояти
100
12.
Фарғона вилояти
110
13.
Хоразм вилояти
80
14.
Тошкент шаҳри
110
* 2022 йилда хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун уй-жойларни сотиб олиш кўрсаткичларига, зарур ҳолларда, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги таклифлари асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-33-сон Фармонига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5886-сон Фармонида:
«кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиш ости ер участкалари тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн-аукцион орқали ижара ҳуқуқи асосида лотларга бўлинган ёки яхлит кўринишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармонига мувофиқ реализация қилинади»;
биринчи хатбошидаги «шаҳарларда ва қишлоқ жойларда уй-жой ҳисобланган қийматининг 85 фоизидан» сўзлари «ҳар йили тасдиқланадиган ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«ипотека кредитининг энг кўп миқдори ҳар йили Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги билан келишган ҳолда уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан келиб чиқиб белгиланади ва ҳар олти ойда қайта кўриб чиқилади»;
тўртинчи хатбошидаги «уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан» сўзлари «ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан» сўзлари билан алмаштирилсин;
субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани олган шахслар ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг уй-жой қийматининг камида 5 фоизига тенг бўлган қисмини ўз маблағлари ҳисобидан шакллантиради;
сотиб олинадиган квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъи назар, ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — қатъий белгиланган 32 миллион сўм миқдорида, фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади;
дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар сотиб олинаётган квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда ҳам тўланади. Бунда, сотиб олинадиган квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ва қонунчиликда белгиланган бошқа маблағлар ҳисобидан дастлабки бадал суммасини ошириш орқали тўланади»;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6186-сон Фармонида:
«ипотека кредитининг энг кўп миқдори ва дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия миқдори ҳар йили Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги билан келишган ҳолда уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан келиб чиқиб белгиланади ва ҳар олти ойда қайта кўриб чиқилади;
сотиб олинадиган квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъи назар, ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — қатъий белгиланган 32 миллион сўм миқдорда, фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади;
ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар сотиб олинаётган квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда ҳам тўланади. Бунда, сотиб олинадиган квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ва қонунчиликда белгиланган бошқа маблағлар ҳисобидан дастлабки бадал суммасини ошириш орқали тўланади»;
б) 2-банднинг бешинчи хатбошисидаги «2021 йил 1 октябрга» сўзлари «2022 йил 1 январга» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Янги Ўзбекистон» массивларида, шунингдек, олдинги йилларда барпо этилган массивларда ва уларнинг бўш турган ер участкаларида уй-жой қурувчи ташкилотлар учун цемент ҳамда металл прокатини сотиш бўйича алоҳида биржа савдо секцияси жорий қилинади;
цемент маҳсулотини (ТИФ ТН коди 2523) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.»;
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармонига 2-ИЛОВА
2021 йилда янги тартиб доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишнинг МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ*
млрд сўм
Т/р
Ҳудудлар номи
Жами тўланадиган субсидиялар
шу жумладан:
шаҳарларда ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидиялар
шундан:
қишлоқ жойларда ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидиялар
шундан:
якка тартибдаги уй-жой қуриш (реконструкция қилиш) учун ажратилган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидиялар
дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммаси
фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммаси
дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммаси
фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммаси
сони
суммаси
сони
суммаси
сони
суммаси
сони
суммаси
Республика бўйича жами
33 726
1 389,8
18 068
895,4
634,8
260,5
11 758
430,0
285,7
144,3
3 900
64,4
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
1 020
36,8
320
16,6
10,9
5,7
400
15,2
9,7
5,5
300
4,96
2.
Андижон вилояти
3 410
138,0
1 410
69,9
47,9
22,0
1 700
63,2
41,3
21,9
300
4,96
3.
Бухоро вилояти
2 590
108,7
1 310
68,4
44,5
23,9
980
35,3
23,8
11,5
300
4,96
4.
Жиззах вилояти
1 400
47,3
520
22,5
17,7
4,8
580
19,8
14,1
5,7
300
4,96
5.
Қашқадарё вилояти
2 210
90,5
1 210
58,4
41,1
17,4
700
27,1
17,0
10,1
300
4,96
6.
Навоий вилояти
1 280
45,7
420
21,4
14,3
7,2
560
19,3
13,6
5,7
300
4,96
7.
Наманган вилояти
2 630
102,7
1 330
58,9
45,2
13,8
1 000
38,8
24,3
14,5
300
4,96
8.
Самарқанд вилояти
3 236
131,7
1 780
84,6
60,4
24,2
1 156
42,2
28,1
14,1
300
4,96
9.
Сурхондарё вилояти
2 560
115,7
1 318
76,1
44,8
31,3
942
34,6
22,9
11,7
300
4,96
10.
Сирдарё вилояти
780
25,1
180
9,0
6,1
2,9
300
11,1
7,3
3,8
300
4,96
11.
Тошкент вилояти
2 340
94,2
870
47,5
29,5
18,0
1 170
41,8
28,4
13,3
300
4,96
12.
Фарғона вилояти
2 790
106,4
1 300
59,1
44,1
15,0
1 190
42,3
28,9
13,4
300
4,96
13.
Хоразм вилояти
1 980
72,0
600
27,9
20,4
7,5
1080
39,2
26,2
13,0
300
4,96
14.
Тошкент шаҳри
5 500
275,1
5 500
275,1
208,1
67,0
* 2021 йилда янги тартиб доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг мақсадли параметрларига зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамаси томонидан Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги таклифлари асосида тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги «Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4701-сон қарорининг 10-бандида:
«шаҳар ва қишлоқ жойларида 4 ва ундан юқори қаватли ҳамда Тошкент шаҳрида 7» сўзлари «шаҳарларда 7 ва ундан юқори, қишлоқ жойларида 5 ва ундан юқори ҳамда Тошкент шаҳрида 9» сўзлари билан алмаштирилсин;
«фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмайдиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, бироқ 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун кредитнинг бутун даври, бироқ кредит олинган кундан бошлаб 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддат давомида компенсация тўланади. Бунда:
компенсация битта уй-жой учун кредитнинг 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган қисми бўйича тўланади;
кафиллик ва компенсациялар қурилаётган кўп қаватли уй-жойдаги жами квартиралар сонининг камида 70 фоизи майдони 70 квадрат метрдан ошмаган квартиралар ташкил этганда берилади».