1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек автомобиль транспортида йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш соҳасида рақобат муҳитини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан йўловчи ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали ташувчиларга бириктириш бўйича электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда — электрон ахборот тизими) ишлаб чиқилганлиги ҳамда Тошкент шаҳрида «тест режимида» ишлатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
республикада йўловчи ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали ташувчиларга бириктириш бўйича электрон ахборот тизими 2022 йил 1 январдан 1 мартга қадар «тест режимида» жорий этилади ва 2022 йил 1 мартдан тўлиқ ишга туширилади;
2022 йил 1 мартдан бошлаб шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерлар фақат электрон ахборот тизими орқали ўтказилади;
тендерда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган, тегишли равишда автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташувларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган ҳамда электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтган юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйилади.
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) (кейинги ўринларда — шаҳарлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни ташкил этиш ва ўтказишнинг асосий тамойиллари;
шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича тендер таклифларининг таркибига қўйиладиган талаблар, таклифларни баҳолаш ва ғолибни аниқлаш мезонлари;
шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендер ғолибини аниқлаш, очиқ тендер ғолиби билан шартнома тузиш, уни ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби.
4. 2022 йил 1 январга қадар Транспорт вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда электрон ахборот тизимини Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган автотранспорт воситалари, автотранспорт ижара шартномалари ва йўл-транспорт ҳодисалари, ташувчилар номига расмийлаштирилган кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотлар базалари билан ўзаро интеграция қилинишини таъминласин.
5. Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳудудларда жамоат транспорти тизимини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқилсин ва 2022 йил 1 июлга қадар белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Бунда барча йўловчи ташиш йўналишлари тармоғини аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш, ҳаракатланувчи таркибни босқичма-босқич янгилаш, йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда шаҳарларда барқарор йўловчи ташиш транспорт тизимларини яратиш назарда тутилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
мазкур қарорнинг мазмуни ва моҳияти тўғрисида ташувчилар ўртасида мунтазам равишда тарғибот ишларини олиб борсин;
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 6 декабрь,
738-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон қарорига 1-ИЛОВА
Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерларни (кейинги ўринларда — тендерлар) электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ахборот тизими — йўловчи ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали ташувчиларга бириктириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган махсус электрон платформа;
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаси;
назорат қилувчи орган — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмаси;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
ташувчи — мулк ҳуқуқи ёки ижара шартномаси асосида автотранспорт воситасига эга бўлган, тижорат шартлари асосида йўловчилар ва багаж ташиш хизматларини кўрсатадиган ҳамда бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик шахс;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 ноябрь)
брутто-шартнома — йўналишларда чекланган тарифларда йўловчи ташиш хизматлари учун «босиб ўтилган йўл» ва «сифат» мезонларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилишни назарда тутувчи ваколатли орган ва ташувчи ўртасида тузилган шартнома;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 мартдаги 116-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.03.2023 й., 09/23/116/0158-сон)
йўналиш паспорти — йўналиш тўғрисидаги асосий маълумотларни тавсифловчи ҳужжат;
йўналиш (лот) талаблари — йўналиш паспорти асосида ваколатли орган томонидан шакллантириладиган, йўналишда хизмат кўрсатишнинг асосий шартлари акс этган маълумотлар;
тендер ҳаракатлари — ташувчига мунтазам йўналишни бириктириш учун тендер эълон қилишдан бошлаб тендер таклифларини тақдим этиш, баҳолаш, ғолибни аниқлаш ва оферта шартномаси (брутто-шартнома) расмийлаштириш билан якунланадиган ҳаракатлар мажмуи.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 ноябрь)
3. Қуйидагилар йўловчилар ташиш йўналишлари тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш, йўналишларни вақтинча бириктириш ва тендер ташкиллаштириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади:
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ўртасидаги ҳамда халқаро йўналишларда (кейинги ўринларда — шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишлар) — Транспорт вазирлиги;
шаҳар, шаҳар атрофи ва вилоятлар ичидаги шаҳарлараро йўналишларда ва Қорақалпоғистон Республикаси доирасидаги йўналишларда (кейинги ўринларда — шаҳар ва вилоят ички йўналишлари) — Транспорт вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмалари.
4. Ваколатли органнинг тендерларни ташкиллаштириш ва ўтказиш доирасидаги асосий ваколатлари қуйидагилар ҳисобланади:
тегишлилиги бўйича йўналишларни очиш, ёпиш ҳамда ўзгартириш бўйича қарорлар қабул қилиш;
йўналишларнинг паспорти ва талабларини ишлаб чиқиш ва ахборот тизимига киритиш;
ўтказиладиган тендерлар тўғрисидаги эълонларни (лотларни) ахборот тизимига ҳамда Транспорт вазирлигининг расмий веб-сайти ва расмий ахборот каналларида жойлаштириш;
тендер ғолибининг ҳар бир автотранспорт воситасига йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон гувоҳномалар бериш;
тендер ғолиби билан шартнома (брутто-шартнома) тузиш;
шартнома (брутто-шартнома) талаб ва шартларига риоя қилмаслик ҳолати аниқланганда қонунчилик ҳужжатларига ва/ёки шартномага (брутто-шартномага) мувофиқ тегишли чора қўллаш.
Ваколатли орган брутто-шартнома тизими доирасида шаҳар ичи автобус йўналишлари бўйича:
брутто-шартнома асосида тендерга чиқариладиган йўналишларни белгилайди, уларнинг паспорти ва талабларини ишлаб чиқади;
йўналишларнинг бошланғич нархини шакллантиради ҳамда иқтисодиёт ва молия органлари билан келишади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан йўналишларни тендерга чиқариш жадваллари тасдиқланишини таъминлайди ва тендер тўғрисида Транспорт вазирлигининг расмий веб-сайти ва расмий ахборот каналларида эълон қилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 ноябрь)
5. Тендерда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган, тегишли равишда автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташувларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган, белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказилган (техник жиҳатдан соз) ва мулк ҳуқуқи ёки ижара шартномаси асосида йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситасига эга бўлган ҳамда ахборот тизимида рўйхатдан ўтган юридик шахс қатнашиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 ноябрь)
6. Шартноманинг (брутто-шартнома) амал қилиш даврида бир йўналишда фақат битта ташувчи хизмат кўрсатади. Йўналишнинг алоҳида жадваллари (муайян қатновлари) бўйича хизмат кўрсатувчилар бундан мустасно.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 мартдаги 116-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.03.2023 й., 09/23/116/0158-сон)
7. Ваколатли орган томонидан қуйидаги ҳолатларда йўналишлар ташувчига тендер ўтказилмасдан олтмиш кун муддатгача бир маротаба вақтинча бириктирилади:
ярмарка ва фестивалларнинг фаолият кўрсатиши даврида вақтинча йўналишлар ташкил этилганда;
йўналишда хизмат кўрсатиш бўйича тузилган шартнома муддатидан аввал белгиланган тартибда бекор қилинганда;
йўналишда хизмат кўрсатиш учун тендерда лот бўйича талабгорлардан бирорта ҳам таклиф келиб тушмаганда ёки тендер натижалари бўйича ғолиб аниқланмаганда.
Ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган вақтинчалик йўналишларни ташкил этиш ташаббуси билан фақатгина республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари чиқишлари мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 ноябрь)
8. Буюртмалар бўйича соатбай ҳақ тўлаш асосида амалга ошириладиган ташиш хизматлари йўналишлари учун тендер ташкил этилмайди.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарорига асосан 9-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 12 ноябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарорига асосан 10-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 12 ноябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон)
11. Йўналишни вақтинча бириктириш бўйича эълон ахборот тизимига автоматик равишда ҳамда Транспорт вазирлигининг расмий веб-сайти ва расмий ахборот каналларида жойлаштирилади.
Йўналишни вақтинча бириктириш ҳақидаги аризалар эълон берилган кундан бошлаб уч иш куни ичида қабул қилинади.
Ариза бериш муддати тугагандан сўнг ахборот тизимида вақтинча бириктириш учун таклиф этилган автотранспорт воситаси ишлаб чиқарилган йили (ишлаб чиқарилган йилдан бошлаб неча йил ўтгани) электрон ҳамкорлик йўли билан тегишли вазирлик ва идоралардан электрон сўров орқали аниқланади ва ахборот тизимида ушбу Низомга 2-илованинг 3-бандига мувофиқ автоматик баҳоланади.
Агар йўналишни вақтинча бириктиришда бир нечта ташувчининг таклифлари (автотранспорт воситаларининг ишлаб чиқарилган йили) тенг бўлса, ахборот тизимида биринчи мурожаат этган ташувчига бириктирилади.
Ташувчининг таклифлари йўналиш талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, йўналишда вақтинча фаолият юритиш бўйича оммавий оферта шартномаси расмийлаштирилади ҳамда ахборот тизимида автоматик равишда тендер ҳаракатлари бошланади (ярмарка ва фестивалларнинг фаолият кўрсатиши даврида вақтинча йўналишлардан ташқари). Бунда ташувчи оммавий оферта шартномаси расмийлаштирилган кундан бошлаб тўрт иш кунида автотранспорт воситаларининг ҳар бири учун лицензия варақалари расмийлаштириши лозим.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 ноябрь)
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарорига асосан 12-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 12 ноябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон)
13. Йўналишни ташувчига вақтинча бириктириш шартнома асосида амалга оширилади. Шартнома расмийлаштирмасдан йўналишда хизмат кўрсатилишига йўл қўйилмайди.
14. Йўналишда хизмат кўрсатиш юзасидан ташувчи билан тузилган шартноманинг (брутто-шартнома) амал қилиш муддати тугагач, йўналиш ўттиз календарь кун аввал ахборот тизимида автоматик равишда қайта тендерга қўйилади. Шартноманинг (брутто-шартнома) амал қилиш муддатини узайтиришга рухсат берилмайди.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 ноябрь)
15. Ваколатли орган йўналиш талабларига ўзгартиришлар киритишга қарор қилса, йўналиш паспорти унга тегишли ўзгартиришлар киритилган ҳолда қайта тасдиқланади. Йўналишга хизмат кўрсатиш юзасидан ташувчи билан тузилган шартноманинг амал қилиши даврида йўналиш паспортига ўзгартириш ва қўшимчалар (йўналиш схемаси, ҳаракат жадваллари, қатнов сони, автотранспорт ҳамда тарифдаги ўзгаришлар) киритиш томонларнинг келишувига ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Тендер ўтказишнинг асосий тамойиллари ва тендерларни ташкил этиш тартиби
йўналишларни ташувчилар ўртасида, уларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар қонуний, холисона тақсимлаш;
йўловчилар транспорти хизмат кўрсатиш соҳасида рақобат муҳитини яратиш;
қатнашчилар тендер ҳужжатларида қайд этилган ягона талаблар ва йўловчилар ташиш қоидалари асосида рақобатлашиши;
тендерлар фақат ахборот тизими орқали электрон тарзда ўтказилиши;
тендерда энг манфаатли шартларини таклиф этган ташувчига йўналишни бириктириш.
17. Йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан тендерлар ташкил этиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
18. Ваколатли органлар тендерга қўйиладиган йўналишлар (йўналишлар пакетлари ёки жадвали) рўйхатини тайёрлайди, лот талабларини, тендер предметини, тендер вақтини, тендер ўтказилишидан камида ўттиз календарь кун олдин ахборот тизимига киритади ва бу ҳақда Транспорт вазирлигининг расмий веб-сайти ва расмий ахборот каналларида эълон қилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 ноябрь)
19. Ахборот тизимига жойлаштирилган йўналиш паспорти, эълон қилинган лотлар ва йўналишларга хизмат кўрсатувчи юридик шахслар тўғрисидаги маълумотлар очиқ маълумот ҳисобланади.
20. Лотга қуйидагилар қўйилиши мумкин:
алоҳида йўналишлар;
икки ва ундан ортиқ йўналишларни ўз ичига олган йўналишлар пакетлари;
узунлиги камида 100 км бўлган йўналишларнинг алоҳида жадваллари (муайян қатновлари).
21. Йўналишлар пакетларини шакллантиришда йўналишларнинг аҳамияти ва рентабеллилиги ҳисобга олинади. Пакетга юқори рентабелли йўналишлар билан бир қаторда аҳолига хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган норентабел йўналишлар ёки ушбу йўналишларнинг алоҳида жадваллари (муайян қатновлари) киритилиши мумкин, шаҳар автобус йўналишлари бундан мустасно.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 мартдаги 116-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.03.2023 й., 09/23/116/0158-сон)
22. Йўналиш талаблари тўғри белгиланиши учун ваколатли органларнинг раҳбарлари шахсан жавобгар бўладилар.
23. Тендерда қатнашиш учун таклифлар талабгорлар томонидан ахборот тизими орқали тақдим этилади.
231. Тендер ҳаракатлари суд ҳужжатига асосан тўхтатилганда тендер ғолиби билан шартнома тузилгунга қадар амалдаги ташувчи йўналишда вақтинча фаолият юритади.
Тендер ҳаракатларини тўхтатишга асос бўлган суд ҳужжати бекор бўлганда ёки суд ҳужжатига асосан тендер ҳаракатларини тўхтатиш муддати тугаганда, тендер ҳаракатлари тўхтатилган муддатдан бошлаб, тендер ўтказиш даврининг қолган муддатига давом эттирилади.
(231-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 ноябрь)
24. Талабгорлар томонидан тендер таклифларини тақдим этиш муддати тендер эълон қилинган кундан бошланиб, тендер ўтказиладиган санадан бир кун олдин тугайди. Тендер таклифларини қабул қилишнинг якуний санаси ва вақти ваколатли органлар томонидан белгиланади ва ахборот тизимда кўрсатилади.
Тендер таклифлари белгиланган муддат якунланганидан кейин қабул қилинмайди.
25. Тендер таклифлари тақдим этилганидан кейин қатнашчилар уларга тузатиш киритиш ҳуқуқига эга эмас.
26. Талабгор тендер таклифларини тақдим этиши учун тендерни ташкил этиш харажатларини қоплаш мақсадида базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида тўловни амалга ошириши керак. Маблағлар Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасида жамланади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 ноябрь)
27. Талабгорлар қуйидаги маълумотларни ахборот тизими орқали электрон тарзда юклаб олиши мумкин:
йўналиш паспорти;
лотга қўйилган йўналишларда йўловчилар ташишни ташкил этишга қўйиладиган талаблар.
28. Ахборот тизимида тендер ўтказилгунга қадар тендернинг у ёки бу қатнашчиси томонидан юборилган таклифларни кўриш имконияти бўлмаслиги лозим.
29. Тендер бўйича таклифлар қуйидаги кўрсаткичлар ва ахборотларни (мезонларни) ўзида акс эттириши лозим:
а) шаҳар автобус йўналишлари бўйича:
лотга қўйилган йўналишларда автобус босиб ўтадиган ҳар бир километр масофанинг таклиф этилаётган нархлари даражаси;
автобусларнинг ишлаб чиқарилган йили;
автобусларнинг ташиш учун таклиф қилинаётган умумий сиғими (шу жумладан, йўловчи ўриндиқлари сони);
автобусларнинг экологик тозалиги;
автобусларнинг мулкида (балансида) бўлгани;
тендер талабларида йўналишда саройдан фойдаланиш коэффициентини 0,8 га тенг деб ҳисобга олган ҳолда, йўналишдаги автотранспорт воситаларининг ҳисобланган сони;
б) шаҳар, шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро йўналишлар бўйича:
лотга қўйилган йўналишларда, харажатларни тўлиқ қоплашни ҳисобга олган ҳолда, йўлкира учун қатнашчи томонидан таклиф этилаётган тарифлар даражаси;
автотранспорт воситасининг тоифаси (категорияси) (автобус, микроавтобус, енгил автомобиль) ва класси ҳамда ишлаб чиқарилган йили;
автотранспорт воситасининг йўловчилар ташиш учун таклиф қилинаётган умумий сиғими (шу жумладан, йўловчи ўриндиқлари сони);
йўналишдаги қатновларнинг таклиф этилаётган сони;
таклиф этилган барча автотранспорт воситаларини сунъий йўлдош орқали ҳаракатни кузатиш навигация қурилмалари билан жиҳозлаш ва автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилиш мажбуриятини олиши;
в) шаҳарлараро — вилоятлараро ва халқаро йўналишлар бўйича «б» кичик бандда қайд этилган мезонлар қўлланади ҳамда тендер талабларида йўналишда саройдан фойдаланиш коэффициентини 0,8 га тенг деб ҳисобга олган ҳолда, йўналишдаги автотранспорт воситаларининг ҳисобланган сони;
г) брутто-шартнома асосида молиялаштириладиган йўналишлар бўйича — «а» кичик бандда қайд этилган мезонларга қўшимча равишда йўналишнинг якуний нархи.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 ноябрь)
30. Қатнашчи тендер бўйича таклифларнинг барча бандларига доир ҳаққоний, тўлиқ ва батафсил ахборот юборишга мажбур.
31. Тендер таклифларини юборишда йўналиш талабида белгиланганидан кўп ёки кам сонли автотранспорт воситаларини ахборот тизимига киритилишига йўл қўйилмайди.
32. Айнан битта автотранспорт воситаси бир вақтнинг ўзида бир нечта тугалланмаган лотларга ҳамда амалдаги шартномага мувофиқ йўналишга бириктирилган автотранспорт воситаларининг тендер таклифи сифатида ахборот тизимига киритилишига йўл қўйилмайди (шартноманинг амал қилиш муддати тугашига олтмиш ва ундан кам кун қолганида мазкур шартномада кўрсатилган автотранспортларнинг ахборот тизимига киритилишига йўл қўйилади).
4-боб. Тендер бўйича таклифларни баҳолаш ва ғолибни аниқлаш
33. Ахборот тизимида лот бўйича камида бир қатнашчи томонидан таклифлар келиб тушса таклифлар баҳоланади.
34. Агар лот бўйича фақат битта қатнашчидан таклиф келиб тушса, унинг тендер таклифлари қўйилаётган талабларга мувофиқ бўлса, мазкур қатнашчи ғолиб деб ҳисобланади ҳамда йўналишда (йўналишлар пакетида ёки жадвалида) йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.
Агар қатнашчининг тендер таклифлари қўйилаётган талабларга мувофиқ бўлмаса ёки қатнашчидан таклифлар келиб тушмаса, такрорий тендер ташкил этилиши керак. Бунда лот бўйича икки марта тендер таклифлари келиб тушмаса, йўналиш (йўналишлар пакети ёки жадвал) талабларини қайта кўриб чиқишга рухсат этилади.
Лот йўналиш ғолиби аниқлангунга қадар, узоғи билан тўрт марта ахборот тизимида автоматик тарзда такрорий тендерга қўйилади.
Агар тўртта тендерда лот бўйича бирорта ҳам таклифлар келиб тушмаса, ушбу йўналиш вақтинча тўхтатилиб турилади ва кейинги тендерларга қўйилмайди, шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналишлари бундан мустасно.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 ноябрь)
35. Агар шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналиши бўйича кетма-кет тўртта тендерда бирорта ҳам таклифлар келиб тушмаса, мазкур йўналиш норентабель автобус йўналиши сифатида ҳисобга олинади (Тошкент шаҳри бундан мустасно).
Норентабель автобус йўналишлари қайта очиқ тендерга қўйилади ҳамда мазкур Низомнинг 57-бандига мувофиқ шартнома тузилганидан сўнг белгиланган тартибда субсидия ажратилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 ноябрь)
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарорига асосан 36-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 12 ноябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон)
37. Қатнашчилардан тендер бўйича келиб тушган таклифлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ махсус ахборот тизими орқали автоматик тарзда баҳоланади.
38. Тендер бўйича таклифларни баҳолашнинг якуний бали ҳар бир қатнашчи бўйича аниқланади. Энг юқори балл тўплаган қатнашчи тендер ғолиби деб эътироф этилади. Агар баҳолаш натижаларига кўра бир нечта қатнашчи тенг баллар олган бўлса, у ҳолда ғолиб тенг баллар олган қатнашчиларнинг тендер таклифларидаги устувор мезонлардан келиб чиқиб аниқланади.
Мезонлар устуворлиги бўйича кетма-кетликда ҳисобланган баллар ҳам тенг бўлган тақдирда, тендер таклифларини биринчи берган қатнашчи ғолиб деб топилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 ноябрь)
39. Тендерлар якунлари, хусусан, қатнашчилардан келиб тушган таклифлар мазмуни, ҳисобланган баллар, қатнашчилар тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимида шартноманинг (брутто-шартнома) амал қилиш муддати тугагандан ёки бекор қилингандан сўнг уч йил сақланади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 ноябрь)
40. Тендер натижалари бўйича маълумотлар Транспорт вазирлигининг расмий веб-сайтига тендер ўтиб бўлганидан кейин ўн беш иш куни ичида жойлаштирилади.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарорига асосан 5-бобнинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 12 ноябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон)
6-боб. Тендер ғолиби билан ҳужжатларни расмийлаштириш ва бекор қилиш
50. Ваколатли орган билан тендер ғолиби ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи шартнома (брутто-шартнома) оммавий оферта шаклида ахборот тизимига тендер ғолиби аниқланганидан кейин ўша кунни ўзида автоматик тарзда жойлаштирилади. Тендер ғолиби бир кун ичида жойлаштирилган шартномани акцептлайди (таклифни қабул қилади).
Тендер ғолиби томонидан оферта шартномаси (брутто-шартнома) акцептлангандан (таклифни қабул қилгандан) сўнг тендер ҳаракатлари якунланган ҳисобланади.
Тендер ғолиби билан оммавий оферта шартнома (брутто-шартнома) расмийлаштирилган кундан бошлаб (шаҳарлараро йўналишлар бундан мустасно) ўн иш кунида шартномада кўрсатиладиган автотранспорт воситаларини сунъий йўлдош орқали ҳаракатни кузатиш навигация қурилмалари билан жиҳозлаши ва ваколатли органнинг автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилиши лозим.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 ноябрь)
51. Тендер ғолиби билан оферта шартномаси (брутто-шартнома) расмийлаштирилгандан сўнг тўрт иш кунида автотранспорт воситаларининг ҳар бири учун лицензия варақаларини расмийлаштириши шарт.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 ноябрь)
тендер таклифларида нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилса;
белгиланган муддатда лот бўйича барча автотранспорт воситалари ваколатли органнинг автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилинмаса;
автотранспорт воситаларининг ҳар бири учун лицензия варақаларини белгиланган муддатларда расмийлаштириб бўлмаса;
ахборот тизимига жойлаштирилган шартнома белгиланган муддатда акцептланмаса.
Бунда қатнашчининг тендер ғолиблиги бекор қилинганда, оферта шартномаси (брутто-шартнома) ҳам автоматик бекор қилинади.
Очиқ тендер қатнашчисининг тендер ғолиблиги бекор қилинган тақдирда, энг юқори баллар миқдори бўйича кейинги қатнашчи тендер ғолиби деб эътироф этилади ва кейинги қатнашчиларга ҳам мазкур тартиб амал қилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 ноябрь)
53. Лот бўйича таклиф юборган ягона қатнашчининг ёки барча қатнашчиларнинг тендер ғолиблиги бекор қилинган тақдирда мазкур йўналиш бўйича белгиланган тартибда қайта тендерга қўйилади.
54. Электрон ахборот тизимидаги тендер якунлари асосида тендер ғолиби билан шартномалар тузиш:
(54-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 668-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/668/0945-сон)
шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишлар бўйича — Транспорт вазирлиги томонидан;
шаҳар, шаҳар атрофи ва вилоят ички йўналишлар бўйича — Транспорт вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади;
Тендер талаб ва шартларига риоя этилиши устидан назорат — Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 668-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/668/0945-сон)
55. Шартнома тузилганидан сўнг тендерда ғолиб чиққан қатнашчининг лот бўйича таклиф қилган ҳар бир автотранспорт воситаси учун йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи электрон гувоҳнома (кейинги ўринларда — гувоҳнома) ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ тақдим этилади.
56. Мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон гувоҳнома ушбу Низомга 4-иловада келтирилган паспортга мувофиқ расмийлаштирилади.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
57. Тендер ғолиби билан шартнома (брутто-шартнома) тендерда таклиф этилган автотранспорт воситаларининг ўртача ишлаб чиқарилган йили кўрсаткичларига мувофиқ, қуйида келтирилган табақалаштирилган муддатларга тузилади.
Шартномалар тендер ғолиби ва ваколатли орган ўртасида 7 йил муддатгача тузилади. Шартнома муддати ваколатли органнинг ахборот тизими орқали автотранспорт воситаларининг ишлаб чиқарилган йили ўртача кўрсаткичларига мувофиқ автоматик тарзда қуйидагича аниқланади:
Тендерда таклиф этилган жами автотранспорт воситалари паркининг ўртача ишлаб чиқарилган йили:
2 йилгача бўлса (2 йил ҳам киради), шартнома 7 йил муддатга;
3 йилдан 5 йилгача (5 йил ҳам киради) бўлса, шартнома 5 йил муддатга;
6 йилдан 7 йилгача (7 йил ҳам киради) бўлса, шартнома 3 йил муддатга;
8 йилдан ошган бўлса, шартнома 1 йил муддатга тузилади.
Автотранспорт воситалари паркининг ўртача ишлаб чиқарилган йили кўрсаткичи таклиф этилган автотранспортларнинг умумий ишлаб чиқарилган йилини автотранспорт сонига бўлиш орқали аниқланади.
М1 тоифадаги автотранспорт воситалари тендер таклифига тақдим этилганда, ишлаб чиқарилган йилидан қатъий назар шартнома бериш муддати 1 йил этиб белгиланади.
Тендер ғолибининг хоҳишига кўра шартнома белгиланган муддатдан камроқ муддатга ҳам тузилиши мумкин, брутто-шартнома бундан мустасно.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 мартдаги 116-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.03.2023 й., 09/23/116/0158-сон)
Суд ҳужжатига мувофиқ ушбу йўналишда қатнашган бошқа ташувчининг баллари тикланган тақдирда, тендер ғолиби билан тузиладиган шартнома муддати шартнома берилган кундан ҳисобланади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 ноябрь)
58. Шартнома талаб ва шартлари тендер ғолибининг лот бўйича киритган таклифлари асосида шакллантирилади.
59. Шартноманинг амал қилиш муддати тугашидан ўттиз календарь кун аввал ахборот тизимида автоматик равишда йўналиш бўйича тендер ҳаракатлари бошланади.
Бунда ваколатли орган тендер ҳаракатлари бошланишидан олдин йўналиш талабини қайта кўриб чиқиши мумкин.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 ноябрь)
60. Ташувчи томонидан шартнома талаб ва шартларига риоя қилмаслик ҳолати аниқланса, назорат қилувчи органнинг масъул ходимлари томонидан далолатнома расмийлаштирилади.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонлиқарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарорига асосан 61-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 12 ноябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон)
62. Шартнома муддатидан аввал бекор қилинган тақдирда ҳар бир автотранспорт воситасига берилган электрон гувоҳномалар бекор қилинади.
63. Тендерда таклиф этилган автотранспорт воситаларини шартнома расмийлаштирилгандан бошлаб уч ой муддатда алмаштиришга йўл қўйилмайди (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг автотранспорт воситаси эксплуатацияга яроқсизлиги ҳақидаги хулосаси мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно).
Тендер ғолибининг тендерда тўплаган баллари камайиб кетмаган тақдирда алмаштириш учун таклиф этилган автотранспорт воситаларига электрон гувоҳнома қайта расмийлаштирилади.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 ноябрь)
64. Тендер ғолиби лот бўйича қуйидаги мажбуриятларни бажариши шарт:
а) амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ лот бўйича таклиф этган тариф даражаси асосида камида бир йил йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш;
б) йўналишларга сунъий йўлдошли ҳаракатни кузатиш навигация қурилмалари билан тўлиқ жиҳозланган автотранспорт воситаларини чиқариш ҳамда уларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида белгиланган серверга мунтазам узатилишини таъминлаш;
в) қатнаётган автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш, уларнинг ташқарисида ва салонлари ичида тозалаш-ювиш ишларини, йўналишга шартномада кўрсатилган миқдорда тўлиқ жиҳозланган автотранспорт воситалари белгиланган тартибда чиқарилишини таъминлаш;
г) жисмоний ва юридик шахсларнинг йўловчиларни мунтазам ташишлар билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этиш ва аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш чораларини кўриш;
д) шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларга видеокузатув тизимлари билан жиҳозланган автобусларни чиқариш;
е) шаҳарлараро-вилоятлараро ҳамда халқаро йўналишлар бўйича автовокзал ва автостанциялар билан тегишли шартнома тузиш;
ж) тендер шартномаси тузилгандан кейин ўттиз кун ичида йўналишга жойлаштирилган автотранспорт воситаларига бириктирилган барча ҳайдовчиларига 30 соатлик дастур бўйича Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш;
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
з) шаҳар автобус йўналишларида брутто-шартнома асосида фаолият кўрсатишда автобусларда кондиционер (иқлим-назорати тизими), видеокузатув тизимлари, йўловчиларни ҳисоблаш қурилмалари, имконияти чекланган гуруҳлари учун қулай ва хавфсиз муҳитни таъминловчи ускуналарнинг соз ҳолда ишлаши таъминланиши;
и) шаҳарлараро йўналишларда ташувлар бошлангандан кейин ўттиз календарь кун ичида ташувчи ваколатли органнинг ташувларни ташкил этиш ва чипталарни сотиш бўйича ягона тизимидан фойдаланиши (келишув асосида) ёки ташувчининг чипталарни сотиш бўйича ахборот тизимини ваколатли органнинг ахборот тизимига интеграция қилиши лозим. Бунда интеграция қилиш бепул амалга оширилади (банк ва эквайринг хизматларини кўрсатиш харажатлари бундан мустасно).
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарорига асосан «з» ва «и» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 ноябрь)
65. Шартнома шартларига қўшимча ёки ўзгартиришлар томонларнинг қўшимча келишувига асосан киритилади. Шартнома шартларига ҳамда йўналиш паспортига қўшимча ёки ўзгартиришлар киритилиши амалдаги тендер ғолибининг тендерда тўплаган баллари камайиб кетишига олиб келмаслиги керак.
7-боб. Якунловчи қоида
66. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
67. Электрон тарзда ўтказилган очиқ тендер якунларидан норози бўлган тендер қатнашчилари белгиланган тартибда суд органларига мурожаат этишлари мумкин.
Изоҳ. Мазкур илова 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш бўйича
СХЕМАСИ
Босқичлар
Иштирокчилар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ваколатли орган
Тендерга қўйиладиган йўналишларни (йўналишлар пакетлари ёки жадвали) белгилайди.
Тендер ўтказилишидан камида 30 кун олдин
Тендерга қўйилган йўналишларни (лотларни) белгиланган тартибда ахборот тизимига жойлаштиради ва ОАВда эълон қилади.
2-босқич
Тендерда қатнашиш истаги бўлган талабгор
Тендерда қатнашиш учун эълон берилган лотлар билан танишиб чиқади.
Лот бўйича таклифларни ахборот тизими орқали юборади.
Тендер эълон қилинганидан бошлаб тендер ўтказилишига 1 кун қолгунга қадар
3-босқич
Ахборот тизими
Келиб тушган тендер таклифларни белгиланган тартибда автоматик тарзда баҳолайди.
Тендер ўтказиш куни
Лот бўйича ғолибларни аниқлайди
Тендер якунлари бўйича ҳисоботларни тақдим этади.
4-босқич
Ваколатли орган
Тендер ғолибининг барча таклифларидаги маълумотларнинг ҳақиқийлигини текширади.
Тендер ғолиби аниқланган кундан бошлаб 10 кун ичида
Ахборот тизими
Tендер ғолибига шартномани акцептлаш учун жойлаштиради.
Тендер ғолиби аниқланган кундан бошлаб 10 кун ичида
Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Тендер бўйича таклифларга бериладиган баллар ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги
ЙЎРИҚНОМА
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
саройдан фойдаланиш коэффициенти — автотранспорт воситаларидан фойдаланишнинг самарадорлигини белгиловчи кўрсаткич;
минимал балл — ташувчи томонидан юборилган таклифларнинг баҳоланиши натижасида тўпланиши зарур бўлган балл миқдори;
қатнашчи — очиқ тендерларда қатнашиш учун таклифларни тақдим этган талабгор.
1. Йўналишдаги тарифнинг тендер қатнашчиси томонидан таклиф этилаётган даражаси учун — ташиш тарифи даражасини талаб қилинаётганга нисбатан пасайтиришнинг ҳар бир пункти учун ошиб борувчи коэффициентни қўллаган ҳолда беш баллик тизим бўйича баҳоланади, бунда, масалан: тендер талабларида тариф даражаси 1400 сўм миқдорида белгиланган. Қатнашчи томонидан тариф даражаси 1200 сўм миқдорида таклиф этилган. Бундай ҳолатда тариф даражаси қуйидагича ҳисобланади:
бунда қатнашчи томонидан таклиф этилган 1200 сўм тариф даражаси талаб этилган даражадан 14,3 фоиз камроқни ташкил этмоқда. Жадвалнинг 2.2-банди бўйича таклиф этилган тариф талабдан 10 — 20 фоиз оралиғида паст бўлса, 4 балл берилиши белгиланган. Демак, таклиф этилган 1200 сўм тариф учун 4 балл ҳисобланади.
2. Шаҳар атрофи, шаҳарлараро йўналишлар талабида 1 йўловчи — км учун тариф даражаси 80 сўм миқдорида белгиланган бўлса, аммо қатнашчи томонидан 90 сўм таклиф этилган бўлса ҳам юқоридаги формулага асосан ҳисобланади:
бунда қатнашчи томонидан таклиф этилган 90 сўм тариф даражаси талаб этилган даражадан 12,5 фоиз кўпроқни ташкил этмоқда. Жадвалнинг 1.5-банди бўйича таклиф этилган тариф талабдан 11 — 20 фоизгача юқори бўлса, 1 балл берилиши белгиланган. Демак, таклиф этилган 1 йўловчи — км учун тариф даражаси 90 сўм бўлганда 1 балл ҳисобланади.
3. Шаҳар автобус йўналишида ҳар бир километр масофанинг бошланғич нарх 10 000 сўм миқдорида белгиланган бўлиб, қатнашчи томонидан 8 500 сўм таклиф этилган бўлса, нарх даражаси қуйидагича ҳисобланади:
бунда қатнашчи томонидан таклиф этилган 8 500 сўм бошланғич нархдан 15 фоиз кам ташкил этади. Жадвалнинг 3.3-банди бўйича таклиф этилган нарх 15 — 19 фоиз оралиғида паст бўлса, 16 балл берилиши белгиланган. Демак, таклиф этилган нарх учун 16 балл ҳисобланади.
Бошланғич нархдан 30 фоиздан паст таклиф этилган нархлар баҳоланмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 мартдаги 116-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.03.2023 й., 09/23/116/0158-сон)
3. Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили қуйидаги жадвалга мувофиқ баҳоланади:
Кўрсаткич номи
Таклиф натижалари
балл
Автотранспорт воситаси ишлаб чиқарилган йили (ишлаб чиқарилган йилдан бошлаб неча йил ўтгани)
0-2 йил
10
3-5 йил
7
6-8 йил
6
9-11 йил
5
12 — 14 йил
3
15 йил ва ундан ортиқ
0
Изоҳ.
Қатнашчи томонидан таклиф этилган ҳар бир транспорт воситаси учун, унинг ишлаб чиқарилган йилига кўра фойдаланиш ишлари (неча йил ўтгани) учун белгиланган баллар жамланади ҳамда тендер таклифидаги автотранспорт воситалари сонига бўлинади.
Мисол учун: тендер талабларида 6 та автотранспорт бўлиши белгиланган. Қатнашчи томонидан тақдим этилган таклифларда 4 та автотранспорт воситаси учун (фойдаланиш йили 3 йил) балларнинг миқдори 7 баллдан (4 х 7) =28 баллга ҳамда 2 та автотранспорт воситаси учун (фойдаланиш йили 13 йил) балларнинг миқдори 3 баллдан (2 х 3) = 6 баллга тенг бўлади. Бундай ҳолатда транспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили учун тендер бўйича таклифларнинг баҳоси [(28 + 6) : 6] = 5,66 баллни ташкил этади.
Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили электрон ҳамкорлик йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматидан сўров орқали аниқланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 ноябрь)
31. Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситалари унинг мулкида (балансида) бўлганда қуйидаги жадвалга мувофиқ баҳоланади:
Кўрсаткич номи
Автотранспорт воситаларининг ишлаб чиқарилган йили
балл
Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситалари унинг мулкида (балансида) бўлгани
0 — 2 йил
10
3 — 5 йил
7
6 — 8 йил
3
9 — 11 йил
0
12 — 14 йил
0
15 йил ва ундан ортиқ
0
Изоҳ.
Қатнашчининг мулкида (балансида) бўлган ва у томонидан таклиф этилган ҳар бир автотранспорт воситаси учун ишлаб чиқарилган йилига қараб, баллар жамланади ҳамда уларнинг умумий сонига бўлинади.
Мисол учун: Қатнашчи томонидан тақдим этилган таклифларда мулкидаги (балансидаги) жами 10 та автотранспорт воситасидан, 5 тасининг (фойдаланиш йили 3 йил) баллари миқдори 7 баллдан (5 х 7)= 35 баллга ва 5 тасини (фойдаланиш йили 8 йил) баллари миқдори 3 баллдан (5 х 3) = 15 баллга тенг бўлади. Бундай ҳолатда мулкида (балансида) автотранспорт воситалари мавжудлиги бўйича таклифларнинг баҳоси [(35 + 15) : 10] = 5 баллни ташкил этади.
Ишлаб чиқарилганига 9 йил ва ундан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари баҳоланмайди.
Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситаси унинг мулкида (балансида) бўлгани электрон ҳамкорлик йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматидан сўров орқали аниқланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 ноябрь)
4. Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситасининг йўловчилар ташиш учун таклиф қилинаётган умумий сиғими кўрсаткичлари (шу жумладан, йўловчи ўриндиқлари сони) қуйидаги жадвалга мувофиқ баҳоланади:
Мезон номи
Таклиф натижалари
балл
1. Автотранспорт воситасининг умумий сиғими (шу жумладан ўриндиқлари сони)
Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 11 фоиз ва ундан юқори
5
Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 5 — 10 фоиз оралиғида юқори
4
Таклиф этилган кўрсаткич талаб этилган кўрсаткичга мос
3
Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 5 — 10 фоиз оралиғида паст
2
Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 11 фоиз ва ундан паст
1
Шаҳар автобус йўналишларида автобусларнинг умумий сиғими (шу жумладан, ўриндиқлари сони)
Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 21 фоиз ва ундан юқори
5
Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 10 — 20 фоиз оралиғида юқори
3
Таклиф этилган кўрсаткич талаб этилган кўрсаткичга мос
1
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 мартдаги 116-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.03.2023 й., 09/23/116/0158-сон)
Изоҳ. Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситасининг умумий йўловчи сиғими (шу жумладан, ўриндиқлари сони) электрон ҳамкорлик йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматидан сўров орқали аниқланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарорига асосан изоҳ билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 ноябрь)
5. Йўналишдаги қатновларнинг қатнашчи томонидан таклиф этилаётган сони талаб этилган қатновлар сонига мос ёки ундан ортиқ бўлса, 3 балл ҳисобланади. Агар таклиф этилган қатновлар сони талаб этилган қатновлар сонидан кам бўлса, балл берилмайди.
Йўналишдаги қатновларнинг таклиф этилаётган сони бўйича баҳолаш фақат шаҳар, шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро йўналишлар учун татбиқ этилади, шаҳар автобус йўналишлари бундан мустасно.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 мартдаги 116-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.03.2023 й., 09/23/116/0158-сон)
6. Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситаси (фақат автобус ва микроавтобус) талаб этилаётган категорияларга мос келса, 3 балл ҳисобланади. Агар таклиф этилган автотранспорт воситаси талаб этилаётган категорияларга мос келмаса, балл берилмайди.
7. Йўналишли такси йўналишлари учун енгил автомобилларнинг қатнашчи томонидан таклиф этилаётган класси (агар йўналишга енгил автомобиллар талаб этилаётган бўлса) кўрсаткичлари қуйидаги жадвалга мувофиқ баҳоланади:
Транспорт воситаси категорияси (класслари) учун олинган балларга 1,15 миқдорда оширувчи коэффициент қўлланади, агар транспорт воситаси электр қуввати билан ҳаракатланадиган, электродвигателининг қуввати 4 кВт ва ундан ортиқ ёки соатига 40 ва ундан юқори тезликка эга бўлган автомототранспорт воситаси бўлса.
(7-банднинг изоҳи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 ноябрь)
Қатнашчининг барқарорлик рейтингидаги кўрсаткичлари Солиқ қўмитасининг тегишли электрон платформаси орқали идоралараро ахборот алмашинувини йўлга қўйган ҳолда автоматик тарзда аниқланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 ноябрь)
81. Шаҳар автобус йўналишларида таклиф этилаётган автобусларнинг экологик тозалигини аниқлаш учун қуйидаги жадвалга мувофиқ коэффициент қўлланилади:
Мезон номи
Қўллаш учун коэффициент
Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автобусларининг экологик тозалиги даражаси
Электробуслар
5
Табиий газда ишлайдиган автобуслар
3
«Евро-4» ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автобуслар
1
«Евро-3» ва ундан паст экологик тоифа талабларига мос келадиган автобуслар
0
Изоҳ.
Ушбу жадвалда белгиланган шкала асосида 1 баллга нисбатан коэффициент миқдори ҳар бир автобус учун алоҳида ҳисобланади.
Масалан, ташувчи томонидан таклиф этилган 10 та автобуснинг 5таси электробус ва 5 таси табиий газда ишлайдиган автобуслар бўлганда, баллар қуйидагича ҳисобланади:
1 х 5 = 5 х 5 = 25 балл — электробуслар учун,
1 х 3 = 3 х 5 = 15 балл — табиий газда ишлайдиган автобусларга.
Барча баллар қўшилади ҳамда таклиф этилган умумий автобуслар сонига бўлинади:
(25+15) / 10 = 4 балл
Демак, таклиф этилган 10 та автобус учун 4 балл ҳисобланади.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 мартдаги 116-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.03.2023 й., 09/23/116/0158-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарорига асосан 9-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 12 ноябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон)
10. Барча мезонлар бўйича олинган баллар қўшилиб, умумий (якуний) балл аниқланади.
Агар баҳолаш натижаларига кўра бир нечта қатнашчи тенг балл олган бўлса, у ҳолда ғолиб тенг балл олган қатнашчиларнинг тендер таклифларидаги қуйидаги устувор мезонлардан келиб чиқиб аниқланади:
Т/р
Мезон номи (устуворлиги бўйича кетма-кетликда)
I. Шаҳар (йўналишли такси), шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича
1.
Автотранспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили
2.
Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситалари унинг мулкида (балансида) бўлгани
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 ноябрь)
11. Икки ва ундан ортиқ йўналишларни ўз ичига олган йўналишлар пакетларини баҳолашда баллар пакет ичидаги йўналишлар бўйича алоҳида ҳисобланади ҳамда умумлаштирилади.
12. Ташувчининг таклифлари йўналиш талабларига мувофиқлиги йўналиш бўйича йиғилиши зарур бўлган минимал балл тўпланганлиги билан аниқланади.
3-боб. Якуний қоидалар
13. Тендерлар ўтказиш бўйича амалий тажриба тўпланишига қараб, Транспорт вазирлиги томонидан табақалаштирилган ва қўшимча балларга ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
14. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома
Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Тендер ғолибининг ҳар бир автотранспорт воситасига йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон гувоҳнома
Мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи электрон гувоҳнома.
2.
Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):
Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерларда иштирок этиш.
3.
Ариза берувчилар тоифаси:
Юридик шахс.
4.
Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаси.
5.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:
Гувоҳнома олиш учун қуйидаги ишларни амалга оширилиши лозим:
шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ҳамда халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерларда иштирок этиш;
энг кўп балл тўплаб тендер ғолиби деб эътироф этилиш;
ваколатли орган билан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи шартномани расмийлаштириш.
6.
Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:
Мавжуд эмас.
7.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:
Мавжуд эмас.
8.
Аризани кўриб чиқиш муддати:
Шартнома расмийлаштирилгандан сўнг ҳамда лот бўйича таклиф қилган ҳар бир автотранспорт воситаси учун белгиланган муддатда лицензия варақаси олингандан сўнг 1 соат ичида.
9.
Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:
Шартномада кўрсатилган талаб ва шартларига риоя этилиши.
10.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:
Мавжуд эмас.
11.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:
Шартнома амал қилиш муддатига қадар.
12.
Изоҳ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ шартнома тузилганидан сўнг тендерда ғолиб чиққан қатнашчининг лот бўйича таклиф қилган ҳар бир автотранспорт воситаси учун йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи электрон гувоҳнома ушбу ҳар бир автотранспорт воситасига лицензия варақаси олингандан сўнг расмийлаштирилади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 501-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 09/25/501/0715-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 ноябрь)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 108-модда):
а) 1-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«йўналиш паспорти (йўналиш ҳужжатлари) — йўналиш тўғрисидаги асосий маълумотларни тавсифловчи ҳужжатлар (йўналиш паспорти электрон шаклда бўлишига йўл қўйилади)»;
«9. Янги йўналишларни ташкил этиш (очиш) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда:
а) шаҳарлар, шаҳар атрофи ва вилоятлар ичидаги йўналишларда — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг (кейинги ўринларда — Транспорт вазирлиги) ҳудудий бўлинмалари томонидан;
б) вилоятлараро-шаҳарлараро йўналишларда — Транспорт вазирлиги томонидан;
в) халқаро йўналишларда — Транспорт вазирлиги томонидан хорижий мамлакатларнинг транспорт соҳасидаги ваколатли органи билан келишган ҳолда амалга оширилади»;
«10. Ҳар бир янгидан очиладиган ва фойдаланиладиган йўналишлар учун йўналиш паспорти йўналишнинг тегишлилиги бўйича Транспорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади (шу жумладан электрон тарзда) ҳамда унда қуйидагилар бўлади»;
«янги автобус йўналишлари очиш ва ишлаб турганларидан фойдаланишни давом эттириш тўғрисида қарорлар қабул қилувчи Транспорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари»;
учинчи хатбошида «транспорти билан автобусда» сўзлари «автотранспорти билан» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда 400 км ва ундан узоқ йўналишларда автотранспорт воситаларида йўловчилар ташишни бир ҳайдовчи билан ташкил этиш тақиқланади»;
«61. Очилиши режалаштирилаётган йўналишларининг ҳаракат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини аниқлаш ҳокимликлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари томонидан тасдиқланадиган манфаатдор ташкилотлар (транспорт, йўл, коммунал ва бошқа), шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакилларидан иборат комиссиялар томонидан амалга оширилади.
Комиссиялар аъзолари ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ишлаб турган ва янгидан очилаётган йўналишларнинг ҳаракат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун шахсан жавобгар бўладилар.
Комиссиялар янги йўналиш очиш юзасидан қуйидаги чораларни амалга оширади:
а) йўналиш бўйича йўловчиларнинг ташишга бўлган эҳтиёжини аниқлайди;
б) ҳаракат схемасини белгилайди ва автомобиль йўли шароитини ўрганади ҳамда йўналишни қонунчиликда белгиланган ҳаракат хавфсизлиги талабларига мос бўлишини аниқлайди;
в) йўналиш бўйлаб синов қатновларини амалга оширади;
г) йўналишни очиш ёки очмаслик юзасидан асосланган хулоса тайёрлайди»;
«64. Текшириш натижаларига кўра йўналишларнинг ҳаракат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида комиссиянинг хулосаси берилади. Хулосага, шунингдек, ҳаракат шароитларини яхшилашга ва йўналишда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган ва истиқболдаги тадбирларни ўтказиш бўйича комиссиянинг таклифлари ҳам киритилади. Текшириш хулосаси йўналиш ҳужжатлари билан биргаликда бир нусхаси Транспорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаларида ва иккинчи нусхаси ташувчида сақланади»;
«68. Янги йўналишларини очишда йўл ҳаракати хавфсизлиги мақсадида темир йўлдан кесиб ўтишни инкор қилувчи ечим изланиши керак. Агар бунинг иложи бўлмаган тақдирда автотранспорт воситаларининг темир йўл кесишмаси орқали ҳаракатланишига йўналишни текширувчи комиссия тақдимномасига кўра, темир йўл бошлиғи ёки темир йўлларни кесиб ўтиш йўллари тасарруфида бўлган ташкилот раҳбарининг рухсати билан йўл қўйилади.
Шаҳарларда умумий узунлигига кўра бир-бирини 50 фоиздан кўп бўлган масофа оралиғида такрорловчи автобус билан йўналишли такси йўналишлари очилишига йўл қўйилмайди;
Шаҳар ва шаҳар атрофида янги йўналишларни ташкил қилишда йўналиш схемаси бир-бирини 50 фоиздан кўп бўлган масофа оралиғида такрорлаш ҳолатларини инкор қилувчи ечим изланиши керак. Бунда автобус йўналишлари устувор аҳамиятга эга бўлади.»;
паст қопламали йўллар бўйлаб автотранспорт ҳаракатини очиш талаб этилса;
автотранспортларнинг оғирлик параметрлари ва ҳажмларининг автомобиль йўллари ҳақиқий тоифаларига мувофиқлигини таъминлаш имконияти бўлмаса;
автомобиль йўллари, кўчалар участкалари бўйлаб, сунъий иншоот, темир йўлдан кесиб ўтиш йўллари ва паром орқали ўтиш бўйича уларнинг техник ҳолати, муҳандислик ускуналари, сақлаш даражаси норматив ҳужжатлар талабларидан четга чиқилганда автотранспорт ҳаракатини очиш зарур бўлганда ташкил этилиши мумкин»;
«70. Вақтинчалик йўналишларни очишда йўналишнинг амал қилиш муддати (даври), шунингдек автотранспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ташувчилар, йўл, коммунал ва бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар комплекси аниқ кўрсатилиши керак»;
71-бандда «автобус йўналишини» сўзлари «йўналишларни» сўзи билан алмаштирилсин;
«72. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда (табиий ҳодисалар сабабли йўллар, йўл иншоотлари бузилиши, йўл ёки метеорология шароитларининг ҳаракат хавфсизлиги таъминлаб бўлмайдиган даражагача ёмонлашиши, иссиқлик, газ, электр коммуникацияларида ва бошқа коммуникациялардаги авариялар) ташувчилар, йўл, коммунал ташкилотлар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ёки Транспорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари автотранспортлар ҳаракатини дарҳол тўхтатиш ҳуқуқига эгадирлар, айни пайтда бу ҳақда тегишли ташувчилар, йўл, коммунал хўжалиги ташкилотларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларига хабар берилади.
Автотранспорт ҳаракатини вақтинча тўхтатиш тартиби йўналишларни очиш ва ёпиш ваколатлари берилган органлар томонидан белгиланади»;
74-бандда «автобус йўналишларининг» сўзлари «йўналишларнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
«75. Автобус йўналишларини текшириш бўйича комиссия таркиби маҳаллий ижро ҳокимияти органлари қарорлари билан тузилади.
Комиссиялар хулосалари асосида йўналишни очиш бўйича қарорлар йўналишнинг тегишлилиги бўйича:
а) шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоятлар ичидаги йўналишларда — Транспорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари;
б) шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда — Транспорт вазири томонидан қабул қилинади»;
қуйидаги мазмундаги 76-банд билан тўлдирилсин:
«76. Ваколатли органнинг йўналишни очиш бўйича ижобий қарорига асосан йўналишлар ҳужжатлари (паспорти) ишлаб чиқилади.
Мунтазам йўналишлар йўл, об-ҳаво ва бошқа шароитлар оқибатида ҳамда узоқ давр мобайнида (камида 1 йил) ташувчисиз қолган тақдирда вақтинча тўхтатиб турилади.
Мунтазам йўналишларни вақтинча тўхтатиб туриш бўйича қарорлар йўналишларни очиш ва ёпиш бўйича ваколатга эга орган томонидан қабул қилинади»;
қуйидаги мазмундаги X боб қўшилсин:
«X. Автобус ҳайдовчилари томонидан меҳнат ва дам олиш тартибига риоя қилинишини назорат қилиш»
77. Автобусда ташувларни амалга оширувчи корхоналар кўл остидаги барча ҳужжатлардан: ҳайдовчининг иш графиги, йўл варақаси, шахсий назорат китобчаси, тахограф ёзувларининг таҳлили натижаларидан фойдаланган ҳолда автобус ҳайдовчисини бошқарув вақти, иш ва дам олиш вақтини назорат қилиб боради. Меҳнат ва дам олиш тартиби бузилган ҳолларда корхона дарҳол уларни бартараф этиши ва келгусида уларга йўл қўймаслиги керак.
78. Автобуслар йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида иш берувчи томонидан ҳайдовчиларни йўналишдаги ҳаракат вақтида чарчоғини аниқлаш қурилмалари билан жиҳозланиши зарур.
79. Ҳайдовчининг меҳнат ва дам олиш тартибини таъминламаган иш берувчилар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
80. Ўзбекистон Республикаси Ўлчов воситалари давлат реестрига киритилган ва белгиланган тартибда қиёслашдан ўтказилган тахографлардан фойдаланишга рухсат этилади. Линияга тахографи йўқ ёки тахограф носоз ҳолда автобусларни чиқарган иш берувчилар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
81. Корхона ҳайдовчининг ҳақиқий ишлаш ва дам олиш тартибини тасдиқловчи ҳужжатларни, тахограф ёзувларини, фойдаланилган шахсий назорат китобчаларини охирги ёзув қайд этилган кундан бошлаб ўн икки ой давомида сақлаши ва назоратчи талабига мувофиқ унга тақдим этиши керак.
82. Ҳар бир автобус ҳайдовчиси кун давомида шахсий назорат китобчасига дам олиш соатларини қайд этиб бориши керак. У ўз ёнида назорат китобчасини олиб юриши ва назоратчи талабига кўра тақдим этиши шарт. Агар автобус электрон ёки рақамли назорат мосламаси (тахограф) билан жиҳозланган бўлса, назорат китобчаси бўлиши талаб этилмайди.
83. Автобус ҳайдовчиларининг сменалар орасидаги дам олиш вақтини аниқлаш йўл варақасидаги ҳақиқий гараждан чиқиш маълумотлари билан аввалги кун учун гаражга кириб келганлик маълумотларини таққослаш йўли билан Чипта-ҳисоб ва йўл варақаларини тўлдириш бўйича йўриқномага мос равишда амалга оширилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт вазирлиги тўғрисидаги низомда:
«автомобиль ташувлари йўналишларини тендер бўйича амалга ошириш механизмларини такомиллаштиради, шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни белгиланган тартибда ташкил этади, йўналишларида хизмат кўрсатиш ҳуқуқини берувчи намунавий шартномаларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди»;
б) 19-бандда «4» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4) тегишлилиги бўйича шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўловчи ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни белгиланган тартибда ташкил этади;».
Изоҳ. Мазкур илова 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳар йўловчилар транспортида очиқ тендерлар ташкил этиш ва уларни ўтказиш масалалари тўғрисида» 1998 йил 17 августдаги 350-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш автомобиль транспортида очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш масалалари тўғрисида» 1999 йил 29 июлдаги 368-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2000 йил 24 октябрдаги 412-сонли қарорига илованинг 10-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 11 февралдаги 59-сон қарорига 1-илованинг 6-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида» 2006 йил 9 мартдаги ПҚ-303-сон қарори)» 2006 йил 29 майдаги 98-сон қарорига 1-илованинг 1- ва 2-бандлари.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун тендерлар ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2011 йил 16 февралдаги 34-сон қарорига 1-илованинг 1- ва 2-бандлари.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 10- ва 13-бандлари.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон фармони)» 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига 1-илованинг 6- ва 8-бандлари.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармони)» 2018 йил 3 майдаги 321-сон қарорига 1-илованинг 6-банди.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ташишларда хорижий автоташувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 15 декабрдаги 1022-сон қарорига 1-илованинг 3-банди.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 9 июндаги 434-сон қарорига 6-илованинг 1- ва 2-бандлари.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарорига илованинг 14-банди.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сон қарори) 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сон қарорига илованинг 5- ва 6-бандлари.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон қарори)» 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарорига 1-илованинг 3- ва 4-бандлари.
Изоҳ. Мазкур илова 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.