Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Суд экспертиза соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 июлдаги ПФ-6256-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 июлдаги ПФ-6256-сон Фармонига мувофиқ:
а) қуйидагилар белгиланганлиги:
суд-экспертиза соҳасида кадрларни тайёрлаш олий таълим муассасаларида дуал таълим принципига мувофиқ, бакалавриат ёки магистратура босқичларида таълим олаётган даврда шартнома асосида тегишли экспертиза турлари бўйича камида олти ойлик экспертлар тайёрлаш курсларида амалга оширилиши мумкинлиги;
тайёрлаш курслари олий таълим муассасалари ва давлат суд-экспертиза муассасалари билан тузиладиган шартнома асосида амалга оширилиши;
тайёрлаш курслари натижаларига кўра тегишли суд-экспертиза фаолияти билан шуғулланиш учун сертификат берилиши;
б) 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:
нодавлат суд экспертларининг ўз касбий мажбуриятларини бузиши оқибатида етказиладиган зарардан жисмоний ва юридик шахсларни ҳимоя қилиш мақсадида, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартиби жорий этилганлиги;
давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга кўра шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ, суд экспертизаси турлари бўйича тадқиқот ўтказиш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
а) дуал таълимни ташкил этиш, суд-экспертиза соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлашнинг асосий вазифалари ва босқичлари, ўқув курсларига талабгорлардан ҳужжат қабул қилиш, ўқув жараёни ташкил этиш, тингловчилар билимини баҳолаш тартиби ҳамда томонларнинг вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини назарда тутувчи Суд экспертиза соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
суд экспертларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишда суғурта объекти ва субъекти, мажбурий суғурта шартномасини тузиш тартиби, мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта суммаси, суғурта қилдирувчи ва суғурталовчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, суғурта мукофотини аниқлаш ва уни тўлаш тартибини назарда тутувчи Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари 2-иловага мувофиқ;
51 хил суд экспертизаси турларини ўз ичига олган Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ ўтказилиши мумкин бўлган суд экспертизаси турлари бўйича тадқиқотлар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 22 ноябрь,
706-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 706-сон қарорига
1-ИЛОВА
Суд экспертиза соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат суд-экспертиза ва олий таълим муассасаларида дуал таълим принципига мувофиқ, суд-экспертиза соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
амалиёт ўташ жойи — тингловчига таълим дастурларига мувофиқ, амалий кўникма ва малакаларни эгаллаш мақсадида амалий машғулотлар ва ўқув амалиётини ўтказиш учун белгиланган ёки тингловчи фаолият юритаётган давлат суд-экспертиза муассасаси;
дуал таълим дастури — давлат таълим стандартлари бўйича тузилган, олий таълим муассасаси ва давлат суд-экспертиза муассасаси ўртасида тасдиқланган ўқув режаси, ўқув дастурлари, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиёти дастурларидан иборат ҳужжат;
суд экспертизаси соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрловчи ташкилотлар — олий таълим муассасалари ҳамда давлат суд-экспертиза муассасалари;
суд-экспертиза соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлаш — бакалавриат ёки магистратура босқичларида таълим олаётган талабаларнинг суд-экспертиза соҳасида зарур билим, малака ва кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув курслари;
талабгор — суд-экспертиза соҳасида зарур билим, малака ва кўникмаларни ошириш истагидаги бакалавриат ёки магистратура босқичларида таълим олаётган талабалар;
тингловчи — ўқиш учун тўлов-контракт суммасини тўлаган ва суд экспертиза соҳасида қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинган шахслар;
амалиёт раҳбари — таълим жараёнининг амалий қисмини ўтказиш учун давлат суд-экспертиза муассасаси томонидан тингловчига бириктирилган суд экспертиза соҳасида камида икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган эксперт.
2-боб. Дуал таълимни ташкил этиш
3. Суд-экспертиза соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
4. Қуйидагилар суд-экспертиза соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
тингловчиларда мустақил равишда суд экспертизасини ўтказиш ва суд экспертиза хулосасини расмийлаштириш учун зарур бўлган малакани шакллантириш;
тингловчиларнинг тегишли суд экспертиза турлари бўйича замонавий фан ва технологияларига мувофиқ илмий асосланган методикаларни амалда қўллаш бўйича кўникмаларини шакллантириш;
тингловчиларни муайян суд экспертизасининг шаклланиш босқичлари, замонавий суд экспертизасининг сўнгги ютуқлари ва имкониятлари ҳақидаги ахборотлар билан таъминлаш;
суд экспертлик фаолиятида зарур бўлган кўникмаларни етарлича шакллантириш учун лозим бўлган амалий машғулотларни ўтказиш.
5. Суд экспертиза соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ихтиёрийлик асосида суд экспертизасининг муайян тури бўйича касбий фаолият билан шуғулланиш истагини билдирган талабгорлар учун пуллик шартнома асосида тегишли экспертиза турлари бўйича камида олти ойлик курслар асосида ташкил этилади.
Шартноманинг тўлов миқдори давлат суд-экспертиза муассасаси ҳамда олий таълим муассасаси томонидан белгиланади. Тўлов миқдорини белгилашда ҳар бир тингловчининг қайта тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар миқдори инобатга олинади.
6. Дуал таълимни ташкил этиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
суд экспертиза соҳасида дуал таълим ташкил этиладиган таълим турлари юзасидан талабгорлар ҳамда давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд экспертиза ташкилотларининг таклифлари асосида ташкил этилиши мумкин бўлган ўқув курслари бўйича эҳтиёжларни аниқлаш;
давлат суд-экспертиза муассасаси ва олий таълим муассасаси ўртасида суд экспертиза соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш юзасидан шартнома тузиш;
таълимни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш билан боғлиқ дуал таълим дастурини ишлаб чиқиш;
дуал таълим дастури бўйича ўқув курсини ташкил этишга доир тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;
дуал таълим дастурлари асосида тайёрланаётган тингловчиларни баҳолаш.
7. Суд-экспертиза соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ўқув курслари (кейинги ўринларда — ўқув курслари), йилига икки марта октябрь ва февраль ойларида ташкил этилади.
8. Ўқув курсларига талабгорлардан ҳужжат қабул қилиш ўқув курси бошланишидан уч ой олдин бошланади ва ўқув курси бошланишига бир ой қолганда тўхтатилади.
9. Ўқув курслари ташкил этилиши, ўқув курсларининг тегишли суд-экспертлик ихтисосликлари бўйича давомийлиги ва суҳбат ўтказиладиган жой тўғрисида давлат суд-экспертиза муассасасининг расмий веб-сайтида ҳамда оммавий ахборот воситаларида ўқув курси бошланишидан уч ой олдин эълон берилади.
10. Талабгорлар тегишли давлат суд-экспертиза муассасасининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда ёки бевосита қуйидаги ҳужжатларни топширади:
давлат суд-экспертиза муассасасига муассаса раҳбари номига ариза (аризада талабгорнинг муассасада таълим бериладиган тиллардан бирида имтиҳон топшириши ва таълим олиши кўрсатилади);
талабалар учун таҳсил олаётганлиги ҳақида маълумотнома;
Бунда ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш давлат суд-экспертиза муассасасининг расмий веб-сайтида ҳамда бевосита топшириш давлат суд-экспертизаси муассасасига топширилади.
11. Давлат суд-экспертиза муассасаси аниқланган ўқув курслари бўйича эҳтиёжлардан келиб чиқиб, ўқув курслари бошланишидан ўн беш кун олдин тегишли суд экспертиза йўналишлари бўйича ўқув курсларини ташкил этиш хусусида олий таълим муассасалари билан шартномалар тузади.
12. Қайта тайёрлаш ўқув курсига ўқишга қабул қилишни сифатли таъминлаш мақсадида келишувга асосан давлат суд-экспертиза муассасаси ва олий таълим муассасасининг масъул ходимларидан 7 кишидан иборат таркибдаги комиссия тузилади.
Комиссия унинг учдан икки қисми аъзолари ҳозир бўлганда ваколатли ҳисобланади. Комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи овоз берганда қарор қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар сони тенг бўлганда, комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
13. Комиссия таркиби давлат суд-экспертиза муассасаси ва олий таълим муассасаси раҳбарларининг қўшма буйруғи билан тасдиқланади.
14. Комиссия ўз фаолиятини кейинги ўқув курси учун қабул комиссияси ташкил этилгунга қадар олиб боради.
15. Талабгорларни ўқув курсига қабул қилиш суҳбат шаклида ўқув курси бошланишидан ўн кун олдин ўтказилади.
16. Суҳбат талабгорнинг танлаётган касбга қизиқиши, соҳа бўйича таянч билимларини синовдан ўтказиш мақсадида комиссия томонидан ўтказилади.
17. Суҳбат натижаси бўйича ўқишга тавсия этилган талабгорга икки нусхада ўқув курсида ўқиш тўғрисидаги шартномани имзолаш таклиф этилади.
18. Шартномани имзолаган ва тўловни амалга оширган талабгор ўқув курсларига давлат суд-экспертиза муассасаси ва олий таълим муассасаси раҳбарларининг қўшма буйруғи билан қабул қилинади.
19. Шартнома тузган талабгорлар сонидан келиб чиқиб ўн нафардан йигирма беш нафаргача тингловчилардан иборат гуруҳлар шакллантирилади.
3-боб. Дуал таълим бўйича ўқув курсларида ўқув жараёни
20. Ўқув курси бошлангунга қадар давлат суд-экспертиза муассасаси ҳамда олий таълим муассасаси ўртасида таълимни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича дуал таълим дастури тасдиқланади. Ушбу дастур суд экспертиза қонунчилиги ва соҳага оид ўзгаришларни инобатга олган ҳолда янгиланиб борилади.
Ишлаб чиқилган дастурлар асосида ўқув режаси ва ўқув амалиёт дастурлари ишлаб чиқилади. Бунда, таълим жараёнининг 40 (қирқ) фоизи назарий, 60 (олтмиш) фоизи амалий қисмга ажратилади.
Маъруза, семинар машғулотининг ўқув соатлари миқдори ўқув курсининг давомийлигидан келиб чиқиб белгиланади.
Тингловчиларга таълим жараёнининг назарий қисми тегишли олий таълим муассасасида, амалий қисми тегишли давлат суд-экспертиза муассасасида ташкил этилади.
21. Давлат суд-экспертиза муассасаси раҳбарининг буйруғи асосида дуал таълим бўйича тингловчиларга амалий тажрибага эга амалиёт раҳбари бириктирилади.
Бунда, бириктирилган амалиёт раҳбарга меҳнат ва фуқаролик қонунчилигига мувофиқ унинг меҳнатига тегишли қўшимча ҳақ тўланиши инобатга олинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 15-боби.
Амалиёт раҳбарининг фаолияти давлат суд-экспертиза муассасаси томонидан назорат қилинади ва бириктирилган тингловчиларни тўлиқ ва сифатли тайёрлашга масъул ҳисобланади.
4-боб. Тингловчилар билимини баҳолаш
22. Тингловчилар томонидан ўқув дастурларини ўзлаштириш даражасини аниқлаш мақсадида қуйидаги назорат турларини ўтказиш назарда тутилади:
оралиқ назорат — ўқув курси давомида ўқув дастурининг тегишли (модулнинг бир неча мавзуларини ўз ичига олган) бўлими тугаллангандан кейин тингловчининг билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Оралиқ назоратининг сони (бир ўқув курси давомида икки мартадан кўп ўтказилмаслиги лозим) ва шакли (ёзма, оғзаки, тест ва ҳоказо) ўқув модулига ажратилган умумий соатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;
жорий назорат — тингловчининг модуль мавзулари бўйича билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Жорий назорат модулнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, семинар, лаборатория ва амалий машғулотларида оғзаки сўров, тест ўтказиш, суҳбат, назорат иши, коллоквиум, уй вазифаларини текшириш ва шу каби бошқа шаклларда ўтказилиши мумкин;
якуний назорат — ўқув курси якунида муайян модуль бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни тингловчилар томонидан ўзлаштириш даражасини баҳолаш усули. Якуний назорат модулнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ёзма, оғзаки ва тест шаклида ўтказилади.
Ўқув режаси ва дастурида назарда тутилган барча модулларни муваффақиятли ўзлаштирган тингловчига якуний имтиҳонда иштирок этишга рухсат берилади.
23. Якуний имтиҳон ўқиш даврида олинган назарий билимлар ва амалий кўникмаларни аниқлашга қаратилган ёзма ва амалий имтиҳон шаклида ўтказилади.
Якуний имтиҳон икки босқичда — малака иши ҳамда оғзаки имтиҳон шаклида ўтказилади. Малака ишига қўйиладиган талаблар давлат суд экспертиза муассасаси ва олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқиб тасдиқланади.
Якуний имтиҳон натижалари баллар қўйиш йўли билан 100 баллик тизимда баҳоланади:
малака иши 40 балл;
оғзаки имтиҳон 60 балл билан баҳоланади.
Якуний имтиҳон натижалари бўйича тингловчи жами 55 ва ундан юқори балл тўплаганда якуний имтиҳондан ўтган деб ҳисобланади.
Якуний имтиҳон ўтказиш жараёнида тингловчига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, махсус адабиётлар, алоқа воситаларидан, шунингдек, бошқа манбалардан фойдаланиш, бошқа тингловчилар билан гаплашиш тақиқланади.
Якуний имтиҳон саволлари назарий билим ва амалий кўникмаларни синовдан ўтказиш учун ўқув ва амалий машғулотлар жараёнида ўзлаштирилган мавзулар, материаллар асосида тузилади.
Якуний имтиҳон комиссия томонидан ўтказилади. Якуний имтиҳон натижалари комиссия аъзолари томонидан имзоланадиган қайдномага киритилади.
Дуал таълим курси бўйича якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтган тингловчига суд эксперти сифатида касбий лаёқатини тасдиқловчи сертификат низомнинг 2-иловасига мувофиқ берилади.
Якуний имтиҳон топширган тингловчи имтиҳондан ўтолмаган ҳолларда имтиҳон ўтказилган кундан уч ой ўтгандан кейин умумий тартибда қайта имтиҳон топширишга ҳақли.
Қайта имтиҳондан ўтолмаган тингловчининг ташаббуси билан якуний имтиҳон одатда кейинги ўқув курси битирувчиларининг якуний имтиҳони вақтида пуллик асосда ташкил этилади.
Якуний имтиҳон жараёнлари узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади ва видеотасвир камида бир йил давомида давлат суд-экспертиза муассасасида сақланади.
Якуний имтиҳон натижасидан норози бўлган тингловчи, баҳолаш натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб уч иш куни давомида Апелляция комиссиясига апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.
Апелляция комиссияси таркиби давлат суд-экспертиза муассасаси ва олий таълим муассасаси ўртасидаги келишувга асосан камида 5 кишидан иборат таркибда тасдиқланади. Тингловчи томонидан берилган апелляция шикояти Апелляция комиссияси томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилиши лозим.
Апелляцияни кўриб чиқишда тингловчи иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Апелляция комиссияси тингловчининг апелляциясини кўриб чиқиб, унинг натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилади. Қарорда талабгорнинг ўзлаштиргани ёки ўзлаштира олмагани кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
231. Нодавлат суд эксперти бўлиш учун якуний малака имтиҳони қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Эксперт-малака комиссияси томонидан ўтказилади.
Бунда ўқув режаси ва дастурида назарда тутилган барча модулларни муваффақиятли ўзлаштирган тингловчининг таълим олган вақти, соати, экспертиза йўналиши номи ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари акс эттирилган маълумотнома Эксперт-малака комиссиясига тақдим этилгандан сўнг якуний малака имтиҳонини топширишга рухсат этилади.
(231-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 февралдаги 74-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 09/26/74/0165-сон)
5-боб. Томонларнинг вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
24. Давлат суд-экспертиза муассасаси:
давлат суд-экспертиза муассасаларида ўтказиладиган экспертиза турлари ва мутахассисликлар билан таништиради;
давлат суд экспертларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, суд экспертига қўйиладиган малакага оид талаблар ва суд экспертлик фаолиятининг асосий принципларини ўргатиш орқали олинган назарий билимларини амалиётда қўлланилишини ўргатади;
тингловчининг тегишли мутахассисликлар бўйича якуний имтиҳонида қатнашади;
ўқув курсларидаги таълим жараёнини сифатли олиб борилишини олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда назорат қилиб боради.
Давлат суд-экспертиза муассасаси қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.
25. Давлат суд-экспертиза муассасаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
дуал таълим сифатини ошириш юзасидан олий таълим муассасасига таклифлар бериш;
тингловчи томонидан шартнома шартларини, давлат суд экспертиза муассасасининг меҳнат ва ички тартиб қоидалари ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатлари талабларини бажармаган тақдирда олий таълим муассасаси билан келишилган ҳолда тингловчилар сафидан чиқариш.
Давлат суд-экспертиза муассасаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
26. Давлат суд-экспертиза муассасаси қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
машғулотларнинг амалий қисмини муассасада олиб бориш учун шароит яратиш;
тингловчиларни амалиёт даврида аниқ амалиёт ўташ жойи ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш;
суд экспертлик фаолиятида зарур бўлган кўникмаларни етарлича шакллантириш учун лозим бўлган амалий машғулотларни ўтказиш;
тингловчиларда мустақил равишда суд экспертизасини ўтказиш ва суд экспертиза хулосасини расмийлаштириш учун зарур бўлган малакани шакллантириш.
Давлат суд-экспертиза муассасаси қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.
27. Олий таълим муассасаси:
дуал таълим дастурини амалга оширишни таъминлайди;
машғулотларнинг назарий қисмини олий таълим муассасасида олиб бориш учун шароит яратади;
суд-экспертиза фаолиятига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништириш, уларнинг қўлланиш назариясини ўргатади.
Олий таълим муассасаси қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.
28. Олий таълим муассасасининг ҳуқуқлари:
дуал таълим сифатини ошириш юзасидан таклифлар бериш;
дуал таълим жараёнини ташкил этиш учун тузилган шартномаларга томонлар билан келишган ҳолда ўзгартиришлар киритиш.
Олий таълим муассасаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
29. Олий таълим муассасаси дуал таълим дастури бўйича суд-экспертларини қайта тайёрлаш ўқув курсларини сифатли ташкил этиш ва тингловчиларга талаб даражасида сифатли таълим бериш шарт.
30. Тингловчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўқув дастурида назарда тутилган билимларни эгаллаш;
маънавий-маърифий ва маданий тадбирларда қатнашиш;
илмий-услубий, илмий-тадқиқот ишларида, конференциялар, семинар ва давра суҳбатларида иштирок этиши;
илмий-тадқиқот ишларини, мақолаларини чоп этиш ва ёритиш учун тақдим этиш;
ўқув жараёнига тегишли бўлган қўшимча маълумотлар ва маслаҳатлар олиш;
ўқув, техника жиҳозлари ва воситалари, ахборот-кутубхона фонди, ўқув зали ва бошқа ўқув-ёрдамчи хоналардан, бепул фойдаланиш;
давлат суд-экспертиза муассасаси амалиёт базаларидан фойдаланиш;
меҳнат ва жамоат ишларида қатнашиш.
31. Тингловчилар:
давлат суд экспертиза муассасалари ва олий таълим муассасаларининг устави, меҳнат, ички тартиб қоидалари ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиши;
ўқув машғулотларининг назарий ва амалий қисми бўйича қатнашиши;
ўқув машғулотларига тегишли топшириқларни ўз вақтида бажариши;
бириктирилган амалиёт раҳбарлари билан доимий алоқада бўлиши, уларнинг топшириқларини ўз вақтида бажариши;
таълим дастурлари талабларини бажариши;
ўқув машғулотларида ўз вақтида қатнашиши;
ўқув дастурларида назарда тутилган имтиҳон, тест ва якуний имтиҳонларни топшириши (суҳбатдан ўтиши);
ўз назарий билимларини, амалий кўникмалари ва маҳорат даражасини ошириши;
ўқув жараёнида берилган топшириқларни ўз вақтида бажариши;
техника хавфсизлиги, санитария нормалари ва қоидаларига риоя этиши;
давлат суд-экспертиза муассасасига тегишли бўлган мулкларни асраб-авайлаши лозим.
32. Тингловчи қуйидаги ҳолларда қайта тайёрлаш курсларидан четлаштирилиши мумкин;
ўз аризасига биноан;
ўқув интизомини ва тегишли муассасасининг ички тартиб қоидаларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганлиги учун;
курс давомида ўқув машғулотларини узрли сабабларсиз 32 академик соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли;
саломатлиги туфайли (тиббий маълумотнома асосида);
тингловчи суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
вафот этганлиги сабабли.
6-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Дуал таълим битирувчилари ўз хоҳиши бўйича ҳамда қонунчиликда белгилаган тартибда келгусида суд эксперти сифатида давлат ва нодавлат суд-экспертиза муассасаларида, шунингдек, суд-экспертлик бюросини таъсис этган ҳолда меҳнат фаолиятини олиб бориши мумкин.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 февралдаги 74-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 09/26/74/0165-сон)
34. Давлат суд-экспертиза муассасаси янги экспертиза турларининг жорий этилиши ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, тегишли давлат муассасалари, олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда давлат таълим стандартларига жавоб берадиган янги ўқув дастурларни тузади ва дуал таълимга жорий этади.
Суд экспертиза соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларида давлат суд-экспертиза соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ва ташкил этиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Давлат суд-экспертиза муассасалари, нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари,

тингловчи (талабгор)

1. Ташкил этилаётган ўқув курслари тўғрисида давлат суд-экспертиза муассасаларининг расмий веб-сайтида ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;

2. Ўқув курсларига талабгорлардан ҳужжатлар қабул қилиш. Бунда ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш давлат суд-экспертиза муассасасининг расмий веб-сайтида ҳамда бевосита топшириш давлат суд-экспертизаси муассасасига топширилади.

ўқув курси бошланишидан уч ой олдин эълон қилинади

ўқув курси бошланишидан уч ой олдин бошланади ва ўқув курси бошланишига бир ой қолганда тўхтатилади

2-босқич

Давлат суд-экспертиза муассасаси ва олий таълим муассасаси

1. Давлат суд-экспертиза муассасаси ва олий таълим муассасаси ўртасида дуал таълим бўйича суд-экспертларини қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш юзасидан шартнома тузиш;

2. Комиссия томонидан талабгорларни ўқув курсига қабул қилиш юзасидан суҳбат ўтказиш;

3. Суҳбат натижаси бўйича ўқишга тавсия этилган талабгорлар билан шартномалар имзолаш.

Ўқув курслари бошланишидан 15 кун олдин

Ўқув курслари бошланишидан 10 кун олдин

Ўқув курслари бошланишига қадар

3-босқич

Давлат суд-экспертиза муассасаси ва олий таълим муассасаси

Ўқув курсларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш билан боғлиқ дуал таълим дастурини ишлаб чиқиш

Келишилган муддатларда

4-босқич

Давлат суд-экспертиза муассасаси ва олий таълим муассасаси

Дуал таълим дастури бўйича ўқув курсини ташкил этишга доир тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш

Низомда белгиланган муддатларда

Суд экспертиза соҳасида дуал таълим бўйича кадрларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎______________________
‎________________________
‎(Олий таълим муассасасининг номи)

‎‎‎‎‎___________________________
‎____________________________
‎(Давлат суд-эскпертиза муассасасининг номи)


‎суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи
‎СЕРТИФИКАТ
‎№ ____________________


20___йил «____» __________‎____

___________________
‎(берилган жойи)

__________________________________________________________________________________
(суд экспертининг фамилияси, исми, отасининг исми)

20_____ йил «___» _____________ дан 20___ «____» _______________гача ______________соатли
‎‎________________________________________________________________________________ ни

(қайта тайёрлаш курсининг номи)


‎муваффақиятли тамомлади.‎

‎‎

‎Мазкур сертификат суд экспертининг суд экспертизасининг______________________________ тури
‎бўйича касбий лаёқатини тасдиқлайди.
Комиссия раиси ________________________‎____‎_______‎___

_______________

(Ф.И.О) (имзо)

‎‎‎‎Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи
‎QR-код

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 706-сон қарорига
2-ИЛОВА
Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом талаблари давлат суд-экспертиза муассасаларининг суд экспертларига тавсиявий хусусиятга эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти, шу жумладан суд-экспертлик бюроси (кейинги ўринларда — нодавлат суд-экспертиза ташкилоти) суд экспертларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш улар томонидан амалга оширилган суд-экспертиза тадқиқотлари натижасида зарар кўрган шахсларнинг мулкий манфаатларини суғурта тўловлари орқали ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 февралдаги 74-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 09/26/74/0165-сон)
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
суд эксперти — хулоса бериш учун фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларга эга бўлган, белгиланган тартибда суд эксперти сифатида тайинланган жисмоний шахс;
наф олувчи — мазкур Низомга мувофиқ мажбурий суғурта шартномаси асосида юз берган суғурта ҳодисаси натижасида суғурта товонини олиш ҳуқуқига эга шахс;
нодавлат суд-экспертиза ташкилоти — фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий суд ишлари бўйича суд экспертизасини ўтказишга ихтисослаштирилган, штатида суд эксперти сертификатига эга мутахассислари мавжуд бўлган юридик шахс шаклида ташкил этиладиган ташкилот;
Олдинги таҳрирга қаранг.
суд-экспертлик бюроси — шартнома асосида фуқаролик, иқтисодий, маъмурий суд ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича суд экспертизасини ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан тадқиқотлар ўтказишга ихтисослаштирилган, якка тартибда суд эксперти томонидан таъсис этилган нотижорат ташкилот;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 февралдаги 74-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 09/26/74/0165-сон)
суғурта қилдирувчи — суғурталовчи билан мажбурий суғурта шартномасини тузган нодавлат суд-экспертиза ташкилоти;
суғурта мукофоти — суғурта қилдирувчи мажбурий суғурта шартномасига мувофиқ суғурталовчига тўлаши шарт бўлган пул маблағлари суммаси;
суғурта суммаси — суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда мазкур Низомга мувофиқ мулкий зарар кўрган шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятини олган сумма;
суғурта товони — суғурталовчи томонидан наф олувчига мажбурий суғурта шартномасига мувофиқ суғурта суммаси доирасида тўлаши шарт бўлган пул маблағлари суммаси;
суғурта ҳодисаси — мажбурий суғурта шартномаси амал қилиши даврида қонунчилик ҳужжатларига зид суд-экспертлик ҳаракатни амалга ошириш натижасида суд экспертининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жисмоний ёки юридик шахсга мулкий зарар етказилганлигининг суднинг қонуний кучга кирган қарори билан белгиланган ёки суғурта қилувчи томонидан тан олинган факти;
суғурталовчи — тегишли турдаги суғуртани амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ва мажбурий суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товонини амалга ошириш мажбуриятини олувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс;
суд экспертининг фуқаролик жавобгарлиги — нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертларининг суд экспертизасини амалга ошириш натижасида жисмоний ҳамда юридик шахсга ва (ёки) суд-экспертизани амалга оширишдаги учинчи шахсларга етказилган мулкий зарарни қоплаш мажбурияти;
суд экспертининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси (кейинги ўринларда — мажбурий суғурта шартномаси) — суғурта шартномаси бўлиб, унга кўра суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда мазкур Низомга мувофиқ мулкий зарар кўрган шахсларга (наф олувчига) ушбу суғурта ҳодисаси оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига суғурта бадали (суғурта суммаси) доирасида қоплаш мажбуриятини олади;
учинчи шахс — мажбурий суғурта шартномасининг тарафи бўлмаган, нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг суд экспертидан суд-экспертлик ҳаракатларни амалга ошириши натижасида мулкий зарар кўрган шахс.
4. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертларини суд-экспертлик фаолиятни амалга оширишда суғурталовчи билан суд экспертларининг мажбурий суғурта шартномасини тузиши лозим.
Мажбурий суғурта шартномаси ва полиси мавжуд бўлмаганлиги ёки тузилган суғурта шартномаси қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаганлиги суд экспертининг фаолиятини тўхтатиб туришга асос ҳисобланади.
5. Суд эксперти фуқаролик жавобгарлигининг қуйидагилар оқибатида юзага келиши суғурта ҳодисаси ҳисобланмайди:
суд экспертига мурожаат қилган шахс томонидан суд-экспертлик ҳаракат амалга ошириш билан боғлиқ ёлғон маълумотлар, ҳақиқий бўлмаган ёки сохта ҳужжатлар тақдим этилиши;
агар суд-экспертлик ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахс суд экспертига ушбу суд-экспертлик ҳаракат ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган учинчи шахсларнинг йўқлиги ёки мавжудлигини билдирмаган бўлса.
2-боб. Суғурта объекти, субъекти ва суғурта суммаси миқдори
6. Суд экспертининг суд-экспертлик ҳаракатни амалга ошириш учун мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахсга ва (ёки) суд-экспертлик фаолиятни амалга оширишдаги учинчи шахсларга мулкий зарар етказилганлиги оқибатида юзага келадиган мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги хавфи билан боғлиқ мулкий манфаатлар мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта объекти ҳисобланади.
Суғурталовчи, суғурта қилдирувчи ва суд эксперти томонидан амалга оширилган суд-экспертлик ҳаракатлари натижасида зарар кўрган учинчи шахслар суд экспертнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш субъектларидир.
7. Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта суммаси суд-экспертизаси фаолияти билан шуғулланувчи ҳар бир суд эксперти учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим минг бараваридан кам бўлиши мумкин эмас.
3-боб. Мажбурий суғурта шартномасини тузиш, ўзгартириш ва муддатидан олдин тўхтатиш тартиби
8. Мажбурий суғурта шартномаси суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи ўртасида тузилади.
9. Мажбурий суғурта шартномаси суғурта қилдирувчининг ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича мажбурий суғурта шартномасини тузиш тўғрисидаги аризаси асосида тузилади.
10. Суғурта қилдирувчи мажбурий суғурта шартномасини тузиш учун суғурталовчини ихтиёрий танлайди.
11. Агар мажбурий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, у суғурта қилдирувчи томонидан суғурта мукофоти тўланган вақтдан, бўлиб-бўлиб тўлашда эса биринчи суғурта мукофоти тўланган вақтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий ҳисобланади.
12. Мажбурий суғурта шартномаси у кучга кирган кундан бошлаб бир йил муддатга амал қилади.
13. Суғурта полиси суғурта қилдирувчига суғурталовчининг ҳисобварағига мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофоти келиб тушган кундан кейинги уч иш кунидан кечикмай берилади.
Суғурта полиси бланкаси қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат бўлиб, ҳисобга олиш сериясига, рақамига ва ҳимояланганликнинг камида 3 даражасига эга бўлиши керак. Суғурта полиси бланкаси суғурталовчининг буюртмаси бўйича, босмахона усулида, А4 (210 — 297 мм) форматда «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунага мувофиқ тайёрланади.
14. Суғурта полиси йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда суғурта қилдирувчи унинг дубликатини олиш ҳуқуқига эга.
15. Мажбурий суғурта шартномасига ўзгартиришлар томонларнинг келишувига асосан улардан бирининг ёзма аризаси асосида киритилади. Шартномага киритилган барча ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма равишда ёзилган ва ҳар икки томоннинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган тақдирда қонуний кучга эга.
16. Мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин тўхтатилади:
нодавлат суд-экспертиза ташкилоти тугатилганда;
суд эксперти ваколати тугатилганда ёки у вафот этганда;
мажбурий суғурта шартномаси суд қарорига кўра ҳақиқий эмас деб топилганда.
Мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиши қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда ҳам муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
Мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиши тўхтатилган тақдирда, суғурта мукофотининг бир қисми тўланган товон суммасига ва мажбурий суғурта тўғрисидаги шартноманинг амал қилишининг кунлар ҳисобидаги қолган муддатига мутаносиб равишда қайтарилади.
4-боб. Суғурта қилдирувчи ва суғурталовчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
17. Суғурта қилдирувчи:
суғурталовчини эркин танлаш;
суғурталовчидан мажбурий суғурта шартномаси шартларини, шу жумладан ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиришни талаб қилиш;
суғурталовчининг молиявий ҳисоботи билан танишиш;
ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ва шартларда суғурта товонини олиш;
суғурталовчининг суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан тегишли тартибда судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Суғурта қилдирувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
18. Суғурта қилдирувчи:
мажбурий суғурта шартномасида белгиланган миқдорда, тартибда ва муддатларда суғурталовчига суғурта мукофотини тўлаши;
мажбурий суғурта шартномасини тузишда суғурталовчига ушбу Низомда белгиланган маълумотларни тақдим этиши;
суғурталовчига суғурта ҳодисаси муносабати билан унга нисбатан қўйилаётган барча талаблар ёки унга қарши бошланган суд муҳокамаси тўғрисида дарҳол хабар қилиш, зарар етказилиши ҳолатлари тўғрисидаги барча маълумотларни ва ваколатли органлардан олинган суғурта ҳодисасининг сабаблари ҳамда оқибатларини, зарарнинг хусусияти ва миқдорини белгилаш учун зарур бўлган ҳужжатларни суғурталовчига тақдим этиши;
суғурта ҳодисаси юз берганда зарарнинг олдини олиш ва (ёки) камайтириш юзасидан мумкин бўлган барча чораларни кўриши;
суғурталовчига зарарни қоплаш тўғрисидаги учинчи шахсларнинг талаби билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда иштирок этиш имкониятини бериши;
суғурта ҳодисаси юз берганлиги учун жавобгар шахсга нисбатан регресс талаб қилиш ҳуқуқини суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтишини таъминлаши шарт.
Суғурта қилдирувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
19. Суғурталовчи:
мажбурий суғурта шартномасини тузишда суғурта қилдирувчи шахсдан суд экспертларининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича олдинги шартномалар, суғурта ҳолатлари, суғурта тўловлари ва мажбурий суғурта шартномасини тузиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни тақдим этишини талаб қилиш;
суғурта қилдирувчи томонидан етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги учинчи шахсларнинг талаблари билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда иштирок этиш;
Низомга назарда тутилган ҳолларда зарар етказганлик учун жавобгар шахсга нисбатан регресс талаб қилиш ҳуқуқини тақдим этиш;
Шунингдек, суғурта товонини тўлиқ ёки қисман тўлашни рад этиш ҳуқуқига эга.
Суғурталовчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
20. Суғурталовчи:
суғурта қилдирувчини мажбурий суғурта шартномаси шартлари билан таништириши, шу жумладан унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда мажбурий суғурта шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда суғурта қилдирувчига суғурта мукофотини тўлиқ ёки қисман қайтариб бериши;
суғурта ҳодисаси юз берганлиги ва суғурталовчи томонидан тўланиши лозим бўлган зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар етарли бўлмаган тақдирда, улар олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ариза берувчига тақдим этилмаган ва (ёки) нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати кўрсатилган ҳолда хабар бериши;
суғурта ҳодисаси юз берганда ушбу Низомга назарда тутилган тартибда ва шартларда суғурта тўловини амалга ошириши;
суғурта қилдирувчидан (наф олувчидан) ариза олинганда суғурта қилдирувчининг (наф олувчининг) талабларини кўриб чиқиш ва беш иш куни ичида низони ҳал этишнинг кейинги тартиби кўрсатган ҳолда ёзма жавоб бериши;
суғурта ҳодисаси юз берганда зарарни олдини олиш ва (ёки) камайтириш мақсадида суғурта қилдирувчига етказилган харажатларни қоплаши;
ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида суғурта қилдирувчи ва учинчи шахс ёки наф олувчи тўғрисида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши шарт.
Суғурталовчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
5-боб. Суғурта мукофотини аниқлаш ва уни тўлаш тартиби
21. Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофотининг ҳажми томонларнинг келишуви билан белгиланади, бироқ мажбурий суғурта шартномасида белгиланган суғурта суммасининг 1 фоизидан кам бўлмаслиги керак.
Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси амал қиладиган муддат мобайнида суғурта тарифи даражасининг ўзгариши суғурта қилдирувчи томонидан тўлов вақтида амалда бўлган суғурта тарифи бўйича тўланган суғурта мукофотининг ўзгаришига олиб келмайди.
22. Суғурталовчи наф олувчига суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилиш учун суғурталовчига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
суғурта товонини олиш тўғрисида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда ариза;
учинчи шахсларнинг етказилган зарарни ва унинг миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаби ёки суғурта қилдирувчи томонидан суд-экспертлик ҳаракатлар содир этилиши натижасида етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган қарори;
наф олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ёки юридик шахс вакилига берилган ишончнома;
етказилган зарарнинг олдини олиш ва (ёки) камайтириш чораларини кўриш билан боғлиқ харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар.
23. Ҳужжатларни қабул қилган суғурталовчи ариза берувчига тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва қабул қилинган сана кўрсатилган маълумотнома бериши шарт.
Ариза берувчи томонидан суғурта товонини олиш тўғрисидаги мурожаат электрон шаклда юборилган тақдирда, унга ушбу маълумотнома электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.
24. Суғурта ҳодисаси суғурта қилдирувчи томонидан етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги суднинг қарори қонуний кучга кирган ёки суғурта қилдирувчи томонидан зарарни қоплаш тўғрисидаги учинчи шахсларнинг талаблари асосли эканлиги тан олинган ва бу ҳақда суғурталовчининг розилиги олинган кундан бошлаб юз берган ҳисобланади.
25. Суғурталовчи суғурта қилдирувчининг ташаббуси билан ёки суғурталовчининг талабига биноан зарарни бартараф қилиш ва (ёки) камайтириш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши муносабати билан юзага келган суғурта қилдирувчининг барча билдирилган ва исботланадиган харажатларини, ҳатто бу чоралар муваффақиятсиз бўлган ҳолларда ҳам қоплайди.
26. Зарарни бартараф қилиш ва (ёки) камайтириш бўйича харажатлар суғурта товони миқдоридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
27. Суғурта товони етказилган зарар миқдорида, лекин суғурта суммасидан ошмаган миқдорда суғурталовчи томонидан бевосита учинчи шахсга (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) тўланади.
28. Агар суғурта қилдирувчи учинчи шахсга етказилган зарарнинг ўрнини суғурталовчининг ёзма розилиги билан ўз ҳисобидан қопласа, суғурта қилдирувчи етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартибида ўзи амалга оширган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этганидан кейин суғурталовчи суғурта қилдирувчига суғурта товонини тўлайди.
Суғурта қилдирувчи учинчи шахсга етказилган зарарнинг ўрнини ўз ҳисобидан қисман қопласа суғурталовчи суғурта товонининг тегишли қисмини суғурта қилдирувчига, қолган қисмини эса — учинчи шахсга (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) тўлайди.
Банкнинг тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги белгиси қўйилган тўлов топшириқномаси нусхаси етказилган зарар ўрнини қоплаш тартибида суғурта қилдирувчи тўлаганлигини ёки бошқа тўлов қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.
29. Суғурта товонини тўлашда суғурталовчи наф олувчидан суғурталовчига нисбатан даъвони чеклайдиган шартларни қабул қилишни талаб қилишга ҳақли эмас.
Суд эксперти томонидан амалга оширилган суд-экспертиза натижасида мулкий манфаатлари зарар кўрган учинчи шахс вафот этган тақдирда, унинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворислари наф олувчи ҳисобланади.
Суғурталовчининг ёзма розилиги билан суғурталовчининг мажбуриятлари доирасида учинчи шахсга (унинг меросхўрларига ёки ҳуқуқий ворисларига) етказилган зарарнинг ўрнини қоплаган суғурта қилдирувчи ҳам наф олувчи бўлиши мумкин.
30. Суғурта товонини тўлаш суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан беш иш куни мобайнида амалга оширилади.
31. Суғурталовчининг суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги ёки уни тўлаш ҳақидаги қарори суғурта қилдирувчига у суғурта товони тўлаш тўғрисида ёзма мурожаат этганидан кейин ўн беш кундан кечиктирмай хабар қилиниши керак, товон тўлаш рад этилганда қарорда рад этишнинг асослантирилган сабаблари кўрсатилиши лозим.
32. Агар суғурта товонини тўлаш ушбу Низомда белгиланган муддатда амалга оширилмаган бўлса, суғурталовчи учинчи шахсга (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) суғурта товонига қўшимча равишда суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасидан келиб чиққан ҳолда пеня тўлайди.
33. Агар мажбурий суғурта шартномаси амалда бўлган даврда суғурталовчи учинчи шахсга (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) суғурта товони тўласа, у ҳолда суғурта қилдирувчи суғурталовчидан суғурта товони тўланганлиги тўғрисидаги хабарнома олинган кундан эътиборан икки ҳафта муддатда тўланган суғурта товони суммасига ва мажбурий суғурта шартномаси амал қилишининг қолган муддатига мутаносиб равишда қўшимча суғурта мукофотини тўлайди.
34. Суғурталовчи мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиши даврида вужудга келган зарарларнинг ўрнини, агар учинчи шахс (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) зарарларни келтириб чиқарган суғурта ҳодисаси ҳақида зарарларнинг ўрнини мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин уч йил ичида ундириш тўғрисида даъво аризаси берган бўлса, қоплайди.
35. Суғурталовчи суғурта ҳодисаси қуйидаги асослар бўйича юзага келган тақдирда суғурта товонини тўлашни рад этиш ҳуқуқига эга:
суғурта қилдирувчининг суғурта ҳодисасини юзага келтиришга қаратилган қасддан қилинган ҳаракатлари;
суғурта қилдирувчи томонидан суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида ёлғон маълумотлар тақдим этилиши;
суғурта қилдирувчи томонидан «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган суд экспертининг вазифалари ва мажбуриятларига мувофиқ бўлмаган фаолиятни амалга ошириши;
суғурта қилдирувчи томонидан зарар келтириб чиқаришда айбдор бўлган шахсдан етказилган зарар учун тегишли компенсация олиниши;
суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчига суғурта ҳодисаси юзага келиши ҳолатларини текширишда ва етказилган зарар миқдорини аниқлашда тўсқинлик қилиши.
Суғурталовчи ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа асослар бўйича суғурта товонини тўлашни рад этишга ҳақли эмас.
36. Суғурталовчи томонидан қуйидаги ҳолларда суғурта товони қопланмайди:
суғурта қилдирувчи томонидан тан олинган, бироқ суғурталовчининг розилиги олинмаган учинчи шахснинг ёзма талаби билан аниқланган зарар;
мажбурий суғурта шартномаси амал қилиши давомида шартнома кучга киргунга қадар юзага келган сабабларга кўра етказилган зарар;
маънавий зарар, бой берилган фойда ва жарима тўловлари.
6-боб. Суғурталовчининг регресс тартибида талаб қилиш ҳуқуқи
37. Суғурталовчи зарар етказилган шахсга ўзи тўлаган суғурта товони миқдорида қуйидаги ҳолларда регресс тартибида талаб қилиш ҳуқуқига эга, агар:
суғурта ҳодисаси суғурта қилдирувчининг қасддан қилган ҳаракатлари натижасида юзага келган бўлса;
суғурта ҳодисаси суғурта қилдирувчининг қасддан содир этган жинояти натижасида юзага келган бўлса;
суғурта қилдирувчи томонидан зарарнинг олдини олиш ва (ёки) камайтириш чораларини қасддан кўрмаганлиги натижасида зарар миқдори ошиб кетган бўлса;
суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчига суғурта объекти, суғурта хавфи, суғурта ҳодисаси ва унинг натижалари ҳақида ёлғон маълумотлар берилган бўлса.
38. Суғурта товонини тўлаган суғурталовчига суғурта қилдирувчининг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсга нисбатан тўланган сумма доирасида регресс тартибида талаб қилишга бўлган ҳуқуқи ўтади.
39. Суғурталовчи томонидан ундирилган зарарлар бўйича жавобгар бўлган шахсга нисбатан эга бўлган талаб қилиш ҳуқуқи суғурта товонини тўлашни амалга оширган суғурталовчига у тўлаган сумма доирасида ўтади.
40. Суғурта қилдирувчи суғурта товонини олишда суғурталовчига унинг суғурта ҳодисаси юзага келишида айбдор бўлган шахсга нисбатан қайта талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириши учун барча зарур ҳужжатларни бериши шарт.
41. Агар суғурта қилдирувчи суғурталовчи томонидан ундирилган зарар юзасидан жавобгар бўлган шахсга нисбатан ўзининг талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечса ёки ушбу ҳуқуқни амалга ошириш суғурта қилдирувчининг айбига кўра мумкин бўлмай қолса суғурталовчи суғурта қилдирувчидан суғурта товонининг тўланган суммасини қайтариб беришни талаб қилишга ҳақлидир.
7-боб. Якунловчи қоидалар
42. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

____________________________
‎(суғурталовчининг номи)

Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертларининг фуқаролик жавобгарлигини
‎мажбурий суғурта шартномасини тузиш тўғрисида
‎АРИЗА

_____________________________________
‎(нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг номи)
‎‎‎‎_______________асосида ҳаракат қилувчи
(ҳужжат номи)
___________________________________________________орқали Сиздан нодавлат суд-экспертлик фаолияти
(ваколатли шахснинг Ф.И.О., лавозими)‎‎

билан шуғулланувчи ташкилот суд-экспертларининг Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш низомида назарда тутилган шартларда нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи суд экспертларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта шартномасини тузишни сўрайди.

1. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг реквизитлари:
почта манзили: ________________________________________________________________;
‎телефон: ___________, факс: ___________, эл. манзили: ______________; СТИР _____________.‎
2. Нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг банк реквизитлари:
‎банк номи: _____________________________________________________________________________;
‎банк ҳисобварағи: ____________________________________________________________________________;
‎хизмат кўрсатувчи банкнинг МФО ______________________________.

3. Нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи суд экспертининг фуқаролик жавобгарлигинимажбурий суғурта шартномаси: биринчи марта тузилмоқда / ўтган йилда тузилган.

4. Ўтган йилда тузилган нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи суд экспертининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта шартномаси тўғрисида маълумотлар:

а) нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи суд экспертининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси: 20____ йил «____» ___________ даги _______ серияли ________-сон;

б) суғурта мукофоти, сўмда:
‎________________________
‎__________________;‎‎‎
‎‎(суммаси рақамлар ва ёзув билан)‎‎‎‎
в) жами тўланган суғурта товони, сўмда:
‎____________________________________________;
‎‎
(суммаси рақамлар ва ёзув билан)‎‎‎

5. Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертлари

1) ________________________________________________________;
2) ________________________________________________________;
‎3) ________________________________________________________;
‎4) ________________________________________________________;
‎5) ________________________________________________________;
6. Аризага шунингдек қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) ________________________________________________________;
‎б) ________________________________________________________;
в) ________________________________________________________;
7. Биз ушбу аризада келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз.

_____________________________
‎(имзо)

________________________
‎(нодавлат суд-экспертиза ташкилоти раҳбари Ф.И.О.)

8. Ариза _______________________________________________ томонидан қабул қилинган.
(суғурталовчи ходимнинг лавозими ва Ф.И.О.)‎‎
Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи суд экспертининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бланкасининг намунаси

(Нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи суд экспертининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бланкасининг олд томони)

Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири

Нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи суд экспертининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта шартномаси бўйича
СУҒУРТА ПОЛИСИ
‎________________-сон

Серияси ____________
1. Суғурталовчининг тўлиқ номи ва реквизитлари ___________________________________________
‎__________________________________________________________________________________
2. Нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи суд экспертининг Ф.И.О
‎__________________________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________________________
3. Суғурта суммаси _________________________________________________________________
‎______________________________________________________________________________(сўм).
(сумма рақамлар ва ёзув билан)
4. Суғурта мукофоти _________________________________________________________________
‎____________________________ сўм миқдорида 20____ йил «____» ____________ да тўланган.
(суммаси рақамлар ва ёзув билан)
5. Суғурта даври: 20____ йил «_____» ____________________ дан 20____ йил «____» __________________ гача.

6. Нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи суд экспертининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта шартномаси амал қилиши даврида қонунга зид суд-экспертизани амалга ошириш натижасида нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи суд экспертининг айби билан жисмоний ва юридик шахсга мулкий зарар етказилганлиги қонуний кучга кирган суд қарори билан белгиланган ёки суғурта қилувчи томонидан тан олинган факти суғурта ҳодисаси ҳисобланади.

(Нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи суд экспертининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бланкасининг орқа томони)

7. Суғурталовчининг, шунингдек унинг нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи суд экспертининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта шартномасини тузишга, нодавлат экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи суд экспертлар, учинчи шахслар ва наф олувчиларнинг суғурта товони ҳақидаги талабларини кўриб чиқишга ҳамда суғурта товонини амалга оширишга ваколатли барча филиалларининг почта манзиллари, улар билан боғланиш воситалари ва иш вақти тўғрисидаги маълумотлар:
‎__________________________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________________________

8. Алоҳида қайдлар __________________________________________________________
‎________________________________________________________________________
Суғурталовчининг раҳбари ёки ваколатли шахси

________________

‎(имзо)

______________________________

‎(Ф.И.О)

М.Ў.
Берилган санаси: 20___ йил «___» ________.
Нодавлат суд-экспертиза ташкилоти суд экспертларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

Суғурта товонини тўлаш тўғрисида
‎ АРИЗА

Ушбу билан нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи суд экспертининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 20___ йил «____» ___________даги _____-сон шартномага кўра суғурта ҳодисаси деб эътироф этилиши мумкин бўлган ҳодиса юз берганлигини маълум қиламан.

Ҳодисанинг сабаблари ва ҳолатлари тўғрисида қуйидагиларни маълум қиламан:
Суғурта ҳодисаси деб эътироф этилиши мумкин бўлган ҳодисага дуч келган учинчи шахс:
‎___________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________
(наф олувчининг Ф.И.О.)
Ҳодисанинг санаси ва вақти: __________________________________________________
Ҳодисанинг жойи: ___________________________________________________________
Ҳодиса тўғрисида __________________________________________га мурожаат қилинган
Ҳодисанинг ҳолатлари: ________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________
Ушбу ҳодиса бўйича ҳаққоний ва менга маълум бўлган барча маълумотларни хабар қилдим.
20____ йил «____» ________________.

‎‎___________
‎(имзо)

___________________
‎(аризачининг Ф.И.О)
Ариза _______________________________________________________________ томонидан қабул қилинган
(суғурталовчи масъул ходимнинг лавозими ва Ф.И.О.)
ва 20____ йил «____» ______________да ____________ рақами билан дафтарда рўйхатдан ўтказилган.
Ушбу аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати

Т/р

Ҳужжатнинг номи

Саҳифалар сони

Ҳужжатнинг санаси ва тартиб рақами

Илова қилинмоқ
‎да (ҳа/йўқ)

1.

Учинчи шахсларнинг етказилган зарарни ва унинг миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаби ёки суғурта қилдирувчи томонидан суд-экспертиза фаолияти натижасида етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган қарори.

2.

Наф олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ёки юридик шахс вакилига берилган ишончнома.

3.

Етказилган зарарнинг олдини олиш ва (ёки) камайтириш чораларини кўриш билан боғлиқ харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 706-сон қарорига
3-ИЛОВА
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ ўтказилиши мумкин бўлган суд экспертизаси турлари бўйича тадқиқотлар
РЎЙХАТИ

Т/р

Экспертиза турлари

1.

Суд-хатшунослик экспертизаси

2.

Ҳужжатларнинг техник-криминалистик экспертизаси

3.

Суд-санъатшунослик экспертизаси

4.

Суд-портрет экспертизаси

5.

Суд-трасологик экспертизаси

6.

Толали материаллар ва улардан тайёрланган маҳсулотларнинг суд экспертизаси

7.

Полимер материаллар ва улардан тайёрланган маҳсулотларнинг суд экспертизаси

8.

Лок-бўёқ материаллари ва қопламаларининг суд экспертизаси

9.

Суд-тупроқшунослик экспертизаси

10.

Нефть маҳсулотлари ва ёқилғи-мойлаш материалларининг суд экспертизаси

11.

Табиий минераллар суд экспертизаси

12.

Шиша буюмлари ва силикатли қурилиш материалларининг суд экспертизаси

13.

Металл буюмлари ва қотишмаларининг суд экспертизаси

14.

Дори воситаларининг суд экспертизаси

15.

Табиати номаълум моддаларнинг суд экспертизаси

16.

Таркибида спирт бўлган суюқликлар ва уларнинг излари суд экспертизаси

17.

Махсус маркерлар (кўрсаткичлар) суд экспертизаси

18.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг суд экспертизаси

19.

Суд-биологик экспертизаси

20.

Суд-ботаник экспертизаси

21.

Суд-зоологик экспертизаси

22.

Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси

23.

Суд-транспорт-трасология экспертизаси

24.

Суд-иқтисодий экспертизаси

25.

Суд-бухгалтерия экспертизаси

26.

Суд-молия-кредит экспертизаси

27.

Меҳнат иқтисодиёти суд экспертизаси

28.

Суд-режали-иқтисодиёт экспертизаси

29.

Суд-иқтисодий-статистик экспертизаси

30.

Ташқи савдо фаолиятининг суд-иқтисодий экспертизаси

31.

Суд-қурилиш-техникавий экспертизаси

32.

Суд-ер экспертизаси

33.

Суд-товаршунослик экспертизаси

34.

Суд-фонография экспертизаси

35.

Видеоматериалларнинг суд экспертизаси

36.

Суд-экологик экспертизаси

37.

Суд-сиёсатшунослик-лингвистик экспертизаси

38.

Суд-филологик экспертизаси

39.

Суд-компьютер-техникавий экспертизаси

40.

Суд-психологик экспертизаси

41.

Суд-электротехникавий экспертизаси

42.

Суд-ёнғин техник экспертизаси

43.

Суд баллистик экспертизаси

44.

Гиёҳванд моддалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар экспертизаси

45.

Суд-автотехника экспертизаси

46.

Озиқ-овқат маҳсулотларнинг тадқиқотлари

47.

Микрозаррачалар экспертизаси

48.

Йўл экспертизаси

49.

Суд лингвистик экспертизаси

50.

Заҳарли химикатлар ва оғир металл тузлари экспертизаси

51.

Бошқа тур объектлар экспертизаси

Изоҳ. Давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертлари қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ваколатлари доирасида рўйхатдаги тадқиқотлар турларини амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири мавжуд эҳтиёж ва таклифлардан келиб чиқиб, мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 706-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 декабрдаги 321-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низомда:
а) 6-банддан «ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрда 1030-сон қарори билан тасдиқланган Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди «ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари» сўзларидан кейин «ҳамда давлат суд-экспертиза муассасаларининг» сўзлари қўшилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 февралдаги 73-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 09/26/73/0164-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2021 й., 09/21/706/1080-сон; 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон; 23.02.2026 й., 09/26/74/0165-сон; 23.02.2026 й., 09/26/73/0164-сон)