Туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикасида туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида халқаро стандартларга мос узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, меҳнат бозорининг замонавий талабларига мувофиқ юқори малакали рақобатбардош кадрларни тайёрлаш жараёнини йўлга қўйиш, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини таъминлаш мақсадида:
1. Туризм ва спорт вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
а) «Ипак йўли» туризм халқаро университетини «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети этиб қайта номлаш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
б) «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетини (кейинги ўринларда — Университет) Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг туризм, маданий меросни бошқариш ва музейшунослик соҳаларида кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси ҳамда ушбу соҳаларни илмий ва инновацион тадқиқ этиш бўйича илмий муассасага айлантириш;
в) қуйидагиларни:
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Шаҳрисабз, Марғилон ва Хива туризм ва сервис коллежлари негизида олий таълим тизими билан интеграциялашган таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлайдиган Шаҳрисабз, Марғилон ва Хива туризм ва маданий мерос техникумларини (кейинги ўринларда — Маданий мерос техникумлари) ташкил этиш;
Самарқанд туризм ва сервис техникумини Самарқанд туризм ва маданий мерос техникуми ҳамда Бухоро туризм техникумини Бухоро туризм ва маданий мерос техникуми деб қайта номлаш;
Туризмни ривожлантириш институти, Маданий мерос техникумлари, Андижон, Зомин ва Бўстонлиқ туризм ва сервис коллежларини Туризм ва спорт вазирлиги тузилмасидан Университет тузилмасига ўтказиш;
(1-банд «в» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПФ-102-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2024 й., 06/24/102/0541-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
г) Тошкент туризм ва сервис коллежи негизида Университетнинг Тошкент филиалини ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
д) Университетни Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд археология институтининг илмий ва инновацион тадқиқотлар соҳасидаги ҳамда методик йўналишлардаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли орган этиб белгилаш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
е) «Ипак йўли» давлатлари тарихи, санъати ва цивилизацияларини тадқиқ ва намойиш этиш учун Университет ҳузурида:
«Ипак йўли» халқаро тадқиқот институти;
«Ипак йўли» музейи;
«Ипак йўли» арт-резиденцияси;
«Ипак йўли» санъат галереяси;
Реставраторларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ;
«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети Васийлик кенгашининг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
а) Университетнинг ректорига Туризм қўмитаси билан келишган ҳолда:
(3-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 апрелдаги ПҚ-161-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 07/26/161/0437-сон)
«Ипак йўли» халқаро тадқиқот институтининг тузилмаси ва низомини тасдиқлаш, шунингдек, бошқарув ходимларининг чекланган сонини белгилаш;
(3-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 апрелдаги ПҚ-161-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 07/26/161/0437-сон)
«Ипак йўли» халқаро тадқиқот институти директорини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш;
(3-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 апрелдаги ПҚ-161-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 07/26/161/0437-сон)
Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ходимларга уларнинг иш ҳажми ва самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошининг 200 фоизигача бўлган миқдорда қўшимча ойлик устамалар белгилаш ҳуқуқи берилади.
(3-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 апрелдаги ПҚ-161-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 07/26/161/0437-сон)
(3-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 апрелдаги ПҚ-161-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 07/26/161/0437-сон)
б) ҳар йили Университетга Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳамда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар фуқароларига магистратурада давлат гранти асосида таълим олиш учун 100 та ўрин ажратилади.
Бунда, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган маблағлардан мазкур мамлакатлар фуқароларига иқтисодий класс тоифасидаги бир йилда бир маротаба бир марталик келиб-кетиш авиа чипталарини харид қилиш, ҳар ойда 500 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида стипендия ажратиш, ётоқхона харажатлари учун ҳар ойига 100 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида, Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари, бой архитектураси, маҳаллий урф-одатлари ва анъаналари билан хорижий талабаларни таништириш мақсадида бир йилда икки маротаба Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларига саёҳат қилиши учун 100 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида маблағ ажратилади;
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2023 й., 06/23/81/0320-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 майдаги ПФ-90-сонли Фармонига асосан «в» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2025 й., 06/25/90/0486-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
4. Туризм ва спорт вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда:
а) Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда:
Самарқанд ветеринария медицинаси институтига қарашли, Самарқанд шаҳри, Махмуд Қошғарий кўчаси, 85/а-уй манзилида жойлашган, ўқув жараёнида фойдаланилмаётган бинони «Ипак йўли» арт-резиденциясига;
Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Кинематография агентлиги бир ой муддатда мазкур бандда келтирилган бино ва иншоотларни бепул ўтказиб бериш бўйича қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларидаги истиқболли мутахассислар, айниқса педагоглар, илмий кадрлар ва реставраторларни танлаш ва уларнинг таълим олишини ташкил этиш учун «Эл-юрт умиди» жамғармасининг 2022 — 2026 йилларда хориждаги нуфузли таълим муассасаларида туризм, маданий мерос ва музейшунослик йўналишларида докторантура (PhD) ва магистратурада ўқитиш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) жорий қилинади;
Дастур доирасида мутахассисларни хорижий мамлакатларнинг нуфузли таълим ва илмий муассасаларида таълим олишга юбориш «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари ҳисобидан хорижда таълим олиш учун номзодларни танлаб олиш тартибига мувофиқ амалга оширилади;
Дастур доирасида 50 нафар иқтидорли мутахассислар, шу жумладан уларнинг 40 нафари магистратура босқичида ва 10 нафари докторантура (PhD) босқичида ўқитилади;
Дастур доирасида хорижий таълим ва илмий муассасаларда таҳсил олиб, магистратура ва докторантурани битириб қайтган мутахассисларга Туризм ва спорт вазирлигининг йўлланмаси асосида таълим муассасалари ҳамда маданий мерос ва музейшунослик соҳаларидаги ташкилотларда камида 5 йил давомида узлуксиз фаолият олиб бориш ёки хорижда таълим олиш харажатларини 12 ой давомида икки баравар миқдорда «Эл-юрт умиди» жамғармасига қайтариш мажбурияти юкланади.
6. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
а) Маданий мерос техникумлари фаолиятини молиялаштириш:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
бинолар ва иншоотларни сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, Институт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
давлат илмий дастурларини амалга ошириш учун ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
(6-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2024 й., 06/24/14/0052-сон)
илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлил ишларини амалга оширишдан, шартнома асосида бажариладиган таълим ва бошқа хизматлардан тушадиган маблағлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
в) «Ипак йўли» халқаро тадқиқот институти, «Ипак йўли» музейи, «Ипак йўли» арт-резиденцияси, «Ипак йўли» санъат галереяси ҳамда Реставраторларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини молиялаштириш:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлил ишларини амалга оширишдан, шартнома асосида бажариладиган хизматлардан тушадиган маблағлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия институтларининг грантлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
7. Туризм ва спорт вазирлиги:
Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Университет кутубхонаси, унинг ташкилий тузилмасига кирувчи техникумлар ва коллежлар ҳамда Туризмни ривожлантириш институтининг лабораториясини замонавий ускуналар ва бутловчи қисмлар билан жиҳозлаш бўйича таклиф ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар Университет ҳузуридаги «Ипак йўли» халқаро тадқиқот институти, «Ипак йўли» музейи, «Ипак йўли» арт-резиденцияси, «Ипак йўли» санъат галереяси ҳамда Реставраторларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 2023 йил 1 майга қадар Тошкент туризм ва сервис коллежи негизида Университетнинг Тошкент филиалини ташкил этиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелдаги ПҚ-232-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 07/22/232/0378-сон)
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда Университетнинг Тошкент филиали ҳамда мазкур қарорга мувофиқ Самарқанд ветеринария медицинаси институтига берилаётган бино ва иншоотларнинг реконструкция қилиш учун Ўзбекистон Республикасининг 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритилишини таъминласин.
8. Молия вазирлиги:
«Ипак йўли» халқаро тадқиқот институти, «Ипак йўли» музейи, «Ипак йўли» арт-резиденцияси, «Ипак йўли» санъат галереяси, Реставраторларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш маркази, Университетнинг Тошкент филиали ва ташкилий тузилмасига кирувчи техникумлар ва коллежлар ҳамда Туризмни ривожлантириш институтини сақлаш харажатлари учун 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида маблағ ажратилишини;
2022 йилдан 2026 йилга қадар ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида «Эл-юрт умиди» жамғармасига Дастур доирасида нуфузли таълим ва илмий муассасаларда докторантура (PhD) ва магистратурада ўқитиш учун маблағ ажратилишини назарда тутсин.
9. Ташқи ишлар вазирлиги:
Университет профессор-ўқитувчилари, Туризмни ривожлантириш институти ходимларининг етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида малакасини ошириш ва амалиётини ташкил этишда, шунингдек, илғор хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро алоқаларни ўрнатишда Туризм ва спорт вазирлигига амалий ёрдам кўрсатсин;
Туризм ва спорт вазирлигининг буюртманомасига кўра Университет, Маданий мерос техникумлари ва Туризмни ривожлантириш институтининг илмий ва ўқув жараёнида иштирок этувчи хорижий мутахассисларга, профессор-ўқитувчиларга ва илмий ходимларга кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
10. Туризм ва спорт вазирлиги:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрга қадар етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг тажрибасини ўрганиб, кадрлар буюртмачиси бўлган ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳасидаги таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 июнга қадар Маданий мерос техникумлари ҳамда туризм ва сервис коллежларига хорижий ҳамкор ташкилотларни жалб қилиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
11. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мазкур қарорнинг мақсад ва вазифаларини тушунтириш юзасидан оммавий ахборот воситаларида мақолалар эълон қилиниши ва тематик кўрсатувлар ташкил этилишини таъминласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
13. Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб туризм ва спорт вазирининг ўринбосари А.Ў. Аккулов белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 30 октябрь,
ПҚ-5270-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 октябрдаги ПҚ-5270-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетининг
Изоҳ: * Университет Самарқанд археология институтининг илмий ва инновацион тадқиқотлар соҳасидаги ҳамда методик йўналишлардаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПФ-102-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2024 й., 06/24/102/0541-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 октябрдаги ПҚ-5270-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетига (кейинги ўринларда — Университет) қабул жараёнини республика ҳудудлари ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳамда Туркий тилли давлатлар Ҳамкорлик Кенгашига аъзо мамлакатлар учун алоҳида квоталарни ажратган ҳолда белгилаш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Амалга ошириш шакли:тартиб лойиҳасини ишлаб чиқиш.
2022 йил февраль
-
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)
2.
2022 — 2026 йилларда иқтидорли ёшларни хориждаги нуфузли таълим муассасаларида туризм, маданий мерос ва музейшунослик йўналишларида докторантура (PhD) ва магистратурада ўқитиш дастури доирасида бир номзодга ажратиладиган молиявий маблағларнинг миқдори ва молиялаштириш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.
Амалга ошириш шакли:Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.
2022 йил февраль
Давлат бюджети маблағлари
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Васийлик кенгаши,
Туризм ва спорт вазирлиги (З. Казаков),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов),
«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)
3.
Университетнинг ўқитувчи, илмий ходим ва мутахассисларига самарадорлик ва натижадорликнинг асосий кўрсаткичлари (KPI) талабларини белгилаш.
Амалга ошириш шакли:тартиб лойиҳасини ишлаб чиқиш.
2021 йил декабрь
-
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризм ва спорт вазирлиги (З. Казаков),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)
4.
2022 — 2026 йилларда камида 50 нафар иқтидорли ёшларни ривожланган мамлакатларнинг нуфузли таълим ва илмий муассасаларида докторантура (PhD) ва магистратура дастурлари бўйича ўқитиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш:
талабгорларни танлаб олиш тартиби;
хорижий таълим ва илмий муассасаларни танлаш, уларда талабгорларнинг ўқиш жараёнларини ташкил қилиш, шунингдек, ушбу мақсадларни молиялаштириш тартиби;
мазкур дастур асосида таҳсил олиб қайтган фуқароларнинг мамлакатдаги фаолияти тартибини белгилаш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар.
2022 йил январь
-
Ишлаб чиқиш учун — Васийлик кенгаши
Амалга ошириш учун — Туризм ва спорт вазирлиги (З. Казаков),
«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов, Б. Мусаев)
5.
Университетда туризм, маданий мерос, археология ва музейшунослик соҳаларида инновацияларни йўлга қўйиш, шу жумладан Самарқанд археология институти билан ҳамкорликда:
туризм, маданий мерос, археология ва музейшуносликни ривожлантиришнинг долзарб муаммоларини ўрганиш ва тадқиқ қилиш;
туризм, маданий мерос, археология ва музейшунослик соҳаларида мавжуд муаммоларни ҳал қилишнинг инновацион йўлларини ишлаб чиқиш;
музей раҳбарлари ҳамда археолог ва реставраторларни қисқа муддатли курсларда ўқитиш;
туризм, музейлар экспозицияси ва фонди, маданий мерос объектларини рақамлаштиришга кўмаклашиш ва ушбу йўналишларда замонавий дастурий таъминотлардан фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар.
2022 йил март
Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)
6.
Туризм, меҳмондўстлик ва ресторан бизнеси йўналишидаги олий ва профессионал таълим муассасаларининг давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини танқидий қайта кўриб чиқиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар.
2022 йил август
-
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)
7.
Университетни халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш.
Амалга ошириш шакли:амалий чора-тадбирлар.
2022 — 2028 йиллар давомида
-
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Васийлик кенгаши,
Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов, Б. Мусаев)
8.
Университетда таълим, фан, инновация ва илмий-тадқиқотлар натижаларининг тижоратлаштириш фаолияти билан узвий боғлиқлигини назарда тутувчи «Университет 3.0» концепциясини босқичма-босқич жорий этиш.
Амалга ошириш шакли:чора-тадбирлар режаси.
2022 йил апрель
-
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Васийлик кенгаши,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов),
Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)
9.
Қуйидагиларни назарда тутувчи www.silkroadscience.uz интернет порталини ташкил этиш:
туризм, маданий мерос, музейшунослик ва археология соҳаларида илмий-тадқиқот мавзулари рўйхатини шакллантириш;
туризм, маданий мерос, музейшунослик ва археология соҳаларида тадқиқот олиб бораётган олимлар ўртасида ўзаро алоқа ўрнатиш;
олимлар, изланувчилар ва тадқиқотчилар томонидан яратилган илмий мақолалар, тезислар, илмий тадқиқот ишлари тўғрисидаги маълумотларни доимий жойлаштириш.
Амалга ошириш шакли:интернет портали ташкил этиш.
2022 йил июль
Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Туризм ва спорт вазирлиги (З. Казаков),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)
10.
Болонья декларациясига қўшилиш мақсадида Университетнинг ўқув режалари ва ўқув дастурларини қайта кўриб чиққан ҳолда халқаро таълим малака стандартларига мувофиқ ўқитишнинг олтинчи ва еттинчи даражаларини жорий этиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар.
2022 — 2024 йиллар давомида
-
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов),
Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)
11.
Туризм ва спорт вазирлиги қошидаги таълим муассасаларида туризм соҳасидаги нуфузли хорижий таълим муассасалари билан биргаликда қўшма таълим дастурларини жорий этишни кенгайтириш.
Амалга ошириш шакли:чора-тадбирлар дастури.
2022 — 2026 йиллар давомида
-
Амалга ошириш учун — Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)
12.
Университет ҳузуридаги техникумларнинг моддий-техника базасини такомиллаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий таълим муассасаларининг грант маблағларини жалб қилиш чораларини кўриш.
Амалга ошириш шакли:ташкилийчора-тадбирлар.
2022 — 2024 йиллар давомида
-
Амалга ошириш учун — Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов, З. Казаков),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)
14.
Туризм ва спорт вазирлиги қошидаги таълим муассасаларининг моддий-техника базасини, шу жумладан талабалар турар жойлари, кутубхона, ўқув лабораториялар, спорт-соғломлаштириш ва ижтимоий инфратузилма объектларини замон талаблари асосида мустаҳкамлаш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар.
2022 йил май
Давлат бюджети маблағлари
Амалга ошириш учун — Туризм ва спорт вазирлиги (З. Казаков),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов, Б. Мусаев)
15.
Туризм ва спорт вазирлиги қошидаги таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш.
Амалга ошириш шакли:ташкилийчора-тадбирлар.
Доимий
-
Амалга ошириш учун — Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов),
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов),
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов, Ж. Қўчқоров)
16.
Университетда масофавий таълимни самарали йўлга қўйишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, ушбу жараённи ташкил этиш учун зарурий техник ва ташкилий масалаларни ҳал этиш.
Амалга ошириш шакли:чора-тадбирлар дастури.
2022 йил давомида
Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Амалга ошириш учун — Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов)
17.
Университе? ҳузурида фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини берувчи Илмий кенгашлар фаолиятини йўлга қўйиш.
Амалга ошириш шакли: Илмий кенгаш низомини тасдиқлаш.
2022 йил март
-
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Васийлик кенгаши,
Олий аттестация комиссияси (А. Юсупов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов, Б. Мусаев)
18.
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар олий таълим муассасалари ректорларининг туризм, маданий мерос, археология ва музейшунослик бўйича форумини ўтказиш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар.
2022 йил август-сентябрь
-
Амалга ошириш учун — Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),
Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов)
Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов, Б. Мусаев)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 апрелдаги ПҚ-161-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 07/26/161/0437-сон)
Маданий мерос агентлиги директори,Васийлик кенгаши раиси ўринбосари
С.А. Садуллаев
—
иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари
С.Б. Раджабов
—
олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари
Б.А. Абдуҳалимов
—
Фанлар академияси вице-президенти
Ф.К. Умаров
—
Самарқанд шаҳар ҳокими
Лавозими бўйича
—
«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети ректори, Васийлик кенгаши котиби
Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Васийлик кенгаши раиси Васийлик кенгашининг таркибига янги аъзоларни қўшимча равишда киритиш, шунингдек, бошқа вазирликлар ва идораларнинг экспертлари ва мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқига эга.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 январдаги ПФ-15-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.02.2026 й., 06/26/15/0102-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 октябрдаги ПҚ-5270-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги «Ипак йўли» туризм халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3815-сон қарорида:
е) 15-банднинг учинчи хатбошисидаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари «Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 19-банднинг учинчи хатбошисидаги «Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг» сўзлари «Туризм ва спорт вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«27. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.»;
и) 1 ва 2-иловаларнинг номланишидаги «туризм» сўзларидан кейин «ва маданий мерос» сўзлари билан тўлдирилсин;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги «Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4755-сон қарори 1-бандининг «а» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.