Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 29 апрелдаги ПҚ-5098-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 апрелдаги ПҚ-5098-сон қарорига мувофиқ:
2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда май ойида Бухоро шаҳрида Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали (кейинги ўринларда — фестиваль) ҳамда унинг доирасида илмий-амалий конференция, кўрик-танлов, тақдимот ва кўргазмалар, театрлаштирилган концерт-томоша дастурлари, маданий-маърифий, шунингдек, тарғибот-ташвиқот тадбирларининг ўтказилиши;
2022 йилда Фестиваль 21 — 25 май кунлари ва унинг доирасида «Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилиши;
Фестивалга уйғун ҳолда Тошкент шаҳрида хорижий мамлакатларнинг заргарлик тармоғи вакиллари, хорижий инвесторлар, экспертлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда «Uzbek Jewellery Fair» заргарлик саноатининг замонавий асбоб-ускуналари, технологиялари ва буюмларининг йиллик халқаро кўргазма-савдоси ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Фестивални 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба май ойида Бухоро шаҳрида ўтказиш тартиби;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бухоро вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси ҳамда «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасини Фестивалнинг асосий ташкилотчилари этиб белгилаш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
Фестивалда ҳунармандчиликнинг зардўзлик ва заргарлик ҳамда заргарлик тармоғининг саноат йўналишида фаолият юритаётган «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари аъзолари, заргарлик тармоғида фаолият юритувчи ташкилотлар, шунингдек, хорижий давлатларнинг соҳадаги кўзга кўринган вакилларининг иштирок этиши тартиби;
Фестивалга ҳайъат аъзолари ва иштирокчи сифатида ҳар бир мамлакатдан 6 нафаргача ижодий делегацияни таклиф этиш;
Фестиваль доирасида миллий ҳунармандчиликнинг зардўзлик ва заргарлик йўналиши бўйича маҳсулотлар кўрик-танловини ўтказиш, иштирокчилар маҳоратини баҳолаш учун етти нафардан иборат таркибда халқаро ҳайъатни тузиш тартиби;
кўрик-танлов иштирокчиларининг маҳсулотлари кўргазмаси ва маҳорат дарсларини 12 та номинация бўйича халқаро ҳайъат томонидан баҳолаш, кўрик-танлов ғолибларини ташкилий қўмита томонидан диплом, қимматбаҳо эсдалик совғаси ва пул мукофотлари билан тақдирлаш тартиби.
3. Бухоро шаҳрида 2022 йилда Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита мазкур қарор билан тасдиқланган «йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 8 октябрь,
629-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги 629-сон қарорига
1-ИЛОВА
Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини (кейинги ўринларда — фестиваль) ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Фестиваль қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ўтказилади:
миллий ҳунармандчиликнинг зардўзлик ва заргарлик йўналишида фаолият юритиб келаётган якка тартибдаги тадбиркорларни ҳамда заргарлик тармоғидаги янги «миллий бренд» ташкилотларининг соҳа ривожига ҳисса қўшган тажрибали вакилларини, истеъдодли ҳунармандларни аниқлаш, уларни маънавий ҳамда моддий рағбатлантириш;
ҳудудларда зардўзлик ва заргарликни (миллий брендларни) жадал ривожлантиришни рағбатлантирувчи муҳит яратиш;
зардўзлик ва заргарлик фаолиятидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш;
республикада зардўзлик ва заргарлик тармоғини ривожлантириш билан мазкур касб-ҳунар турларини «устоз-шогирд» анъаналари ҳамда малака ошириш курслари орқали ёшларга ўргатиш ва янги иш ўринларини яратиш;
зардўзлик ва заргарлик намуналарини ўзбек бренди сифатида халқаро миқёсда тарғиб қилиш;
минтақада миллий ҳунармандчиликнинг зардўзлик ва заргарлик йўналиши орқали туризм салоҳиятини янада юксалтириш;
ўзбек халқ миллий маданияти анъаналарини намойиш этиш орқали сайёҳларни жалб қилиш;
зардўзлик ва заргарлик санъатининг ноёб ва йўқолиб бораётган намуналарини ҳозирги замон талабидан келиб чиқиб янги андозада уйғунлаштириш ва қайта тиклаш;
фестивалга иқтидорли ёш зардўз ва заргарларни жалб этиш;
фестивалда хориждаги зардўзлик ва заргарлик мактабларининг уста зардўз ҳамда заргарлари, шунингдек, замонавий техналогиялар асосида фаолият юритаётган хорижий заргарлик ташкилотларининг дизайн, маркетинг ва менежмент йўналишларидаги мутахассислари билан ўзаро тажриба алмашиш мақсадида уларни жалб этиш.
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
фестиваль ташкилотчиси — зардўзлик ва заргарлик маҳсулотларининг кўргазма-савдо ярмаркалари, фестиваль билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга оширувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;
фестиваль иштирокчиси — ташкилий қўмита томонидан тасдиқланадиган ҳунармандчиликнинг зардўзлик ва заргарлик ҳамда заргарлик тармоғининг саноат йўналишида фаолият кўрсатаётган, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган зардўз ҳунармандлар ва заргар усталар, сулола давомчилари бўлган «Ҳунарманд» ҳамда «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари аъзолари билан бир қаторда заргарлик тармоғида фаолият юритувчи ташкилотлар, шунингдек, хорижий давлатларнинг соҳадаги кўзга кўринган вакиллари ҳисобланган тадбиркорлик субъектлари, маҳаллий ва чет эллик оммавий ахборот воситалари вакиллари.
конференция иштирокчиси — зардўзлик ва заргарлик соҳасининг таниқли олимлари, мутахассислари ҳамда фахрий меҳмонлар.
кўрик-танлов иштирокчиси — фестивалнинг ҳунармандчиликнинг зардўзлик ва заргарлик ҳамда заргарлик тармоғининг саноат йўналиши иштирокчиси ҳисобланган маҳаллий ва чет эллик тадбиркорлик субъектлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
саралаш комиссияси — Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Бадиий академия ва бошқа вазирликлар ва идораларнинг соҳа мутахассисларидан иборат фестиваль иштирокчилари томонидан мазкур Низом талаблари асосида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, иштирокчилар рўйхатини Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун тақдим қилувчи комиссия.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
4. Фестиваль 2022 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда бир маротаба май ойида Бухоро шаҳрида ўтказилади.
фестивални ўтказишнинг аниқ санаси ва вақти Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Фестиваль Бухоро вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси ҳамда «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси томонидан (кейинги ўринларда — Ташкилотчилар) ташкил этилади ва ўтказилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
2-боб. Фестивални ўтказиш тартиби ва шартлари
6. Фестиваль доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:
«Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида илмий-амалий конференция (кейинги ўринларда — Конференция);
миллий ҳунармандчиликнинг зардўзлик ва заргарлик йўналиши бўйича, шунингдек, замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган миллий ва хорижий бренд маҳсулотлари кўрик-танлови (кейинги ўринларда — Кўрик-танлов);
хорижий ва маҳаллий зардўз ва заргар усталар иштирокида маҳорат дарслари;
халқ сайиллари, мамлакатимизнинг таниқли санъаткорлари иштирокида замонавий ва креатив усулда саҳналаштирилган концерт дастурлари намойишлари;
зардўзлик ва заргарлик санъатига оид кўргазмалар;
ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, қадимий зардўзлик ҳамда заргарлик дастгоҳлари ва маҳсулотларини яратиш жараёнлари намойишлари;
ҳунармандчиликка оид бадиий, ҳужжатли фильмлар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойишлари;
Бухоро шаҳрида фаолият кўрсатаётган машҳур зардўз ва заргарлар устахоналарига экскурсиялар;
миллий либос ва миллий тақинчоқлар билан кўргазмали чиқишлар, театрлаштирилган томошалар, аския ва қизиқчилар, фольклор ва дорбозлик жамоаларининг томоша дастурлари намойиши;
фестиваль кўрик-танлови ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ва гала-концерт.
7. Фестивалга мос даврда Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Uzbek Jewellery Fair» заргарлик саноатининг замонавий асбоб-ускуналари, технологиялари ва буюмларининг йиллик халқаро кўргазма-савдосига ташриф буюрадиган хорижий ҳамда маҳаллий заргарлик тармоғи вакиллари, хорижий инвестор, экспертлар ҳамда соҳа мутахассислари жалб қилинади.
8. Давлат тили, инглиз ва рус тиллари фестивалнинг ишчи тиллари ҳисобланади.
9. Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ҳамда фестиваль доирасида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.
10. Фестиваль доирасида ўтказиладиган маҳсулотлар кўргазмаси иштирокчилари бир вақтнинг ўзида кўрик-танлов иштирокчиси ҳисобланади.
11. Кўрик-танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
номзоднинг Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалига қатнашиш тўғрисида фестиваль Ташкилий қўмитаси номига ёзган аризаси;
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун — Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг лицензияси ёки тасдиқнома нусхаси;
номзоднинг 3х4 ва 10х15 ҳажмдаги рангли фотосурати (4 донадан);
номзоднинг паспорти нусхаси;
иш ва ижодий фаолияти тўғрисида тўлиқ ёзма маълумот;
ишлаб чиқарган маҳсулотларининг 10 донадан кам бўлмаган сифатли фотосуратлари.
12. Кўрик-танловнинг маҳаллий иштирокчилари мазкур Низомнинг 11-бандида келтирилган ҳужжатларни фестивалдан уч ой олдин Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаларига йўналишга қараб тақдим этадилар.
13. Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари тақдим қилинган ҳужжатларни фестиваль ўтказиладиган йилнинг март ойи 10-кунига қадар саралаш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади.
14. Фестивалнинг маҳаллий иштирокчилари ҳужжатлари саралаш комиссияси томонидан Низом талабларига кўра ўрганиб чиқилиб, қарор қабул қилинади. Қабул қилинган қарор фестиваль ўтказиладиган йилнинг март ойи 20-кунига қадар Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритилади.
15. Ташкилий қўмита томонидан маҳаллий иштирокчилар рўйхати фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 апрелига қадар тасдиқланади ҳамда иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари томонидан ўн кун муддатда хабардор қилинади.
16. Фестивалнинг чет эллик иштирокчилари фестиваль ва унинг доирасида ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этиш учун фестивалдан тўрт ой олдин фестиваль веб-сайти орқали рўйхатдан ўтадилар (фестиваль ташкилотчилари томонидан таклиф этиладиган юқори мартабали меҳмонлар бундан мустасно).
17. Кўрик-танловда иштирок этиш истагида бўлган чет эллик иштирокчилар рўйхатдан ўтиш жараёнида фестиваль веб-сайти орқали мазкур Низомнинг 11-бандида келтирилган ҳужжатларни тақдим этадилар.
18. Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари тақдим қилинган ҳужжатларни йўналишга қараб ўрганиб чиқади ҳамда фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 февралига қадар саралаш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади.
19. Фестивалнинг чет эллик иштирокчилар ҳужжатлари саралаш комиссияси томонидан Низом талабларига кўра кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади. Қабул қилинган қарор фестиваль ўтказиладиган йилнинг февраль ойи 10-кунига қадар Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритилади.
20. Ташкилий қўмита томонидан хорижий иштирокчилар рўйхати фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 мартига қадар тасдиқланади. Тасдиқланган рўйхат иштирокчиларни хабардор қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаларига тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари 10 кун муддатда иштирокчиларни уларнинг электрон манзилига таклифнома юбориш орқали хабардор қилади.
21. Фестивалга Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган ҳайъат аъзолари ва иштирокчи сифатида ҳар бир мамлакатдан 6 нафаргача ижодий делегация таклиф этилади.
Уларнинг яшаш, овқатланиш, Ўзбекистонга келиб-кетиш (учинчи давлат орқали учишлари ҳам), ички транспорт ва йўл харажатлари ушбу Низомнинг 26-бандида белгиланган манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Фестивалда ўз ҳисобидан иштирок этиш истагини билдирган (ижодий делегациянинг 6 нафаргача аъзоларидан ташқари) зардўзлик, заргар ва заргарлик ташкилоти вакиллари, соҳанинг таниқли олимлари ва мутахассислар ҳамда фахрий меҳмонлар ташкилотчилар таклифлари асосида қатнашиши мумкин.
22. Конференция иштирокчиси конференция ўтказиладиган санадан уч ой аввал фестиваль веб-сайти орқали Ташкилий қўмитага қуйидаги материалларни тақдим этади:
маълумотнома (резюме);
6x9 ўлчамдаги рангли фотосурат (3 дона);
конференция иштирокчисининг ҳажми 4-5 бетдан ва 300 та сўздан кам бўлмаган маърузаси матни (ўзбек, инглиз ёки рус тилларида).
23. Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари тақдим қилинган ҳужжатларни фестиваль ўтказиладиган йилнинг март ойи 10-кунига қадар саралаш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади.
24. Ҳужжатлар саралаш комиссияси томонидан Низом талабларига кўра ўрганиб чиқилиб, қарор қабул қилинади. Қабул қилинган қарор фестиваль ўтказиладиган йилнинг март ойи 20-кунига қадар Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритилади.
25. Ташкилий қўмита томонидан рўйхат фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 апрелига қадар тасдиқланади ҳамда иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари томонидан ўн кун муддатда хабардор қилинади.
26. Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ташкилий қўмита томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган смета асосида қуйидаги тартибда:
фестивалга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ барча харажатлар Бухоро вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;
фестивални ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи — Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан, 50 фоизи — Бухоро вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
3-боб. Халқаро ҳайъат фаолиятини ташкил этиш
27. Кўрик-танлов иштирокчиларининг маҳоратларини баҳолаш учун Ташкилий қўмита томонидан жами етти нафардан иборат таркибда халқаро ҳайъат тузилади.
Халқаро ҳайъат таркибига юқори малакали мутахассислар, таниқли санъат ва маданият арбоблари, олимлар, тадқиқотчилар, амалиётчилар, шунингдек, иштирокчи давлатлардан тегишли соҳалар намояндалари таклиф этилади.
Халқаро ҳайъат аъзолари Халқаро ҳайъат раисини сайлайди.
Халқаро Ҳайъат раисига ва ҳайъат аъзоларининг ҳар бирига 1 000 АҚШ доллари миқдорида гонорар пули тўланади.
28. Қуйидагилар кўрик-танлов иштирокчилари маҳоратини баҳолашда асосий мезон ҳисобланади:
зардўзлик ва заргарлик маҳсулотларининг жозибаси ва таровати, ўзига хос услубга эгалиги;
зардўзлик ва заргарлик маҳсулотларининг анъанавий хусусиятларга, тарихий илдизга эга эканлиги;
маҳсулотларни тайёрлаш технологияси ҳамда безакларида тарихий анъана ва замонавий инновацион услубнинг уйғунлашуви;
маҳсулот сифатли материаллардан тайёрланганлиги ва стандартларга жавоб бериши;
маҳсулотнинг ўзига хослиги ва янгилиги;
ўз йўналишида алоҳида мактаб яратганлиги;
«уста-шогирд» мактаби анъаналари асосида ёшларга ҳунар сирларини ўргатганлиги ва шогирдлар тайёрлаганлиги;
аждодларидан қолган ҳунар турини анъналарни сақлаган ҳолда давом эттираётган сулола давомчиси эканлиги.
Халқаро ҳайъат томонидан кўрик-танлов иштирокчиларининг маҳсулотлари кўргазмаси ва маҳорат дарслари 12 та номинация («Энг яхши зардўзлик корхонаси», «Энг яхши заргарлик корхонаси», «Энг яхши зардўз», «Энг яхши заргар», «Энг яхши зардўзлик мактаби устаси», «Энг яхши заргарлик мактаби устаси», «Зардўзлик бўйича қадимий сулола давомчиси», «Заргарлик бўйича қадимий сулола давомчиси», «Қадимий анъаналарни қайта тиклаган зардўз», «Қадимий анъаналарни қайта тиклаган заргар», «Энг ёш маҳоратли зардўз», «Энг ёш маҳоратли заргар») бўйича баҳоланади.
4-боб. Мукофотлаш тартиби
29. Фестиваль доирасида ўтказиладиган кўрик-танлов ғолиблари Ташкилий қўмита томонидан диплом, қимматбаҳо эсдалик совғаси ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:
«Энг яхши зардўзлик ташкилоти» — 5 000 АҚШ доллари;
«Энг яхши заргарлик ташкилоти» — 5 000 АҚШ доллари;
«Энг яхши зардўз» — 5 000 АҚШ доллари;
«Энг яхши заргар» — 5 000 АҚШ доллари;
«Энг яхши зардўзлик мактаби устаси» — 3 000 АҚШ доллари;
«Энг яхши заргарлик мактаби устаси» — 3 000 АҚШ доллари;
«Зардўзлик бўйича қадимий сулола давомчиси» — 3 000 АҚШ доллари;
«Заргарлик бўйича қадимий сулола давомчиси» — 3 000 АҚШ доллари;
«Қадимий анъаналарни қайта тиклаган зардўз» — 3 000 АҚШ доллари;
«Қадимий анъаналарни қайта тиклаган заргар» — 3 000 АҚШ доллари;
«Энг ёш маҳоратли зардўз» — 3 000 АҚШ доллари;
«Энг ёш маҳоратли заргар» — 3 000 АҚШ доллари.
30. Ташкилотчилар, ижодий уюшмалар, жамғармалар ва бошқа ташкилотлар ҳайъат аъзолари ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган моҳир зардўз, заргар ва заргарлик ташкилоти вакилларини тақдирлаш учун мустақил равишда махсус мукофотлар таъсис этиши мумкин.
Фестивалнинг ҳар бир иштирокчисига Ташкилий қўмита томонидан Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали иштирокчиси сертификати берилади.
5-боб. Ташкилотчиларнинг ҳуқуқлари
31. Ташкилотчилар:
фестивални ўтказиш ва унинг якуни давомида тайёрланган барча турдаги аудио, видео, босма ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш;
фестивалда иштирок этишни истаган жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ташкилий қўмитага юбориладиган материаллардан реклама мақсадида фойдаланиш;
фестивалга жаҳондаги етакчи продюсер, менежерлар ва соҳа мутахассисларини жалб этиш ҳуқуқига эга.
6-боб. Якунловчи қоидалар
32. Фестивал иштирокчиси бўлган чет эл фуқароси ўз тиббий суғуртасига эга бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Давлат молиявий назорати инспекцияси фестивални ташкил этиш ва ўтказиш учун ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини назорат қилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ҳамда фестиваль доирасида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

I. Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ҳамда фестиваль доирасида ўтказиладиган кўргазма ва кўрик-танловда иштирок этиш

а) Маҳаллий иштирокчилар бўйича:

1-босқич

Маҳаллий иштирокчилар

Мазкур Низомнинг 11-бандида келтирилган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаларига йўналишга қараб тақдим этадилар.

Фестивалдан уч ой олдин

2-босқич

Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари

Тақдим қилинган ҳужжатларни саралаш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади.

Фестиваль ўтказиладиган йилнинг март ойи 10-кунига қадар

3-босқич

Саралаш комиссияси

Ҳужжатларни Низом талабларига кўра ўрганиб чиқиб, Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритади.

Фестиваль ўтказиладиган йилнинг март ойи 20-кунига қадар

4-босқич

Ташкилий қўмита

Маҳаллий иштирокчилар рўйхатини тасдиқлайди.

Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 апрелига қадар

5-босқич

Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари

Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган рўйхатга асосан иштирокчиларни хабардор қилади.

Тасдиқланган санадан эътиборан 10 кун муддатда

б) Чет эллик иштирокчилар бўйича:

1-босқич

Чет эллик иштирокчилар

Фестиваль ва унинг доирасида ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этиш учун фестиваль веб-сайти орқали рўйхатдан ўтадилар. (фестиваль ташкилотчилари томонидан таклиф этиладиган юқори мартабали меҳмонлар бундан мустасно).

Рўйхатдан ўтиш жараёнида фестиваль веб-сайти орқали мазкур Низомнинг 10-бандида келтирилган ҳужжатларни тақдим этадилар.

Фестивалдан тўрт ой олдин

2-босқич

Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари

Тақдим қилинган ҳужжатларни йўналишга қараб ўрганиб чиқади ҳамда саралаш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади.

Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 февралига қадар

3-босқич

Саралаш комиссияси

Ҳужжатларни Низом талабларига кўра кўриб чиқиб, қарор қабул қилади. Қабул қилинган қарорни Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритади.

Фестиваль ўтказиладиган йилнинг февраль ойи 10-кунига қадар

4-босқич

Ташкилий қўмита

Хорижий иштирокчилар рўйхатини тасдиқлайди.

Тасдиқланган рўйхатни иштирокчиларни хабардор қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаларига тақдим этади.

Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 мартига қадар

5-босқич

Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари

Иштирокчиларни электрон манзилига таклифнома юбориш орқали хабардор қилади.

Тасдиқланган санадан эътиборан 10 кун муддатда

II. «Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида ўтказиладиган илмий-амалий конференциясида иштирок этиш

1-босқич

Маҳаллий ва хорижий мутахассислар, таниқли санъат ва маданият арбоблари, олимлар, тадқиқотчилар

Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитага Низом талабларидан келиб чиқиб тегишли материалларни фестиваль веб-сайти орқали тақдим этадилар.

Конференция ўтказилиш санасидан уч ой аввал

2-босқич

Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари

Тақдим қилинган ҳужжатларни саралаш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади.

Фестиваль ўтказиладиган йилнинг март ойи 10-кунига қадар

3-босқич

Саралаш комиссияси

Ҳужжатларни Низом талабларига кўра ўрганиб чиқиб, қарор қабул қилади. Қабул қилинган қарорни Ташкилий қўмитага тасдиқлаш учун киритади.

Фестиваль ўтказиладиган йилнинг март ойи 20-кунига қадар

4-босқич

Ташкилий қўмита

Рўйхатни тасдиқлайди.

Тасдиқланган рўйхатни иштирокчиларни хабардор қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаларига тақдим этади.

Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 апрелига қадар

5-босқич

Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари

Иштирокчиларни электрон манзилига таклифнома юбориш орқали хабардор қилади.

Тасдиқланган санадан эътиборан 10 кун муддатда

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги 629-сон қарорига
2-ИЛОВА
Бухоро шаҳрида 2022 йилда Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Ижро учун масьуллар

Вазирлик, идора
ва хўжалик бирлашмаларидан

Вазирлар Маҳкамасидан

I. Ташкилий масалалар

1.

2022 йил 21 — 25 май кунлари Бухоро шаҳрида Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита йиғилишларини ўтказиш.

1. Ушбу чора-тадбирлар ижросини таъминлаш бўйича тегишли вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар бўйича масъул ижрочиларни белгилаш, молиялаштириш манбаларини аниқлаш ҳамда смета харажатлари масалаларини муҳокама қилиш юзасидан Ташкилий қўмита йиғилишларини ўтказиш.

2. Фестиваль доирасида:

иштирокчиларни кутиб олувчи ва кузатувчи;

иштирокчиларни меҳмонхонага жойлаштирувчи ва транспорт билан таъминловчи;

иштирокчиларни овқатлантиришни ташкил этувчи;

тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритувчи;

маданий дам олишни ташкил этувчи;

таржимонлар ва волонтёрлар билан ишларни ташкил қилувчи гуруҳлар тузиш;

уларга йўриқнома бериш ва зарур малакаларга ўқитиш.

2022 йил
январь, февраль, март, апрель




2022 йил февраль-март

Бухоро вилояти ҳокимлиги,
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Туризм ва спорт вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси


Бухоро вилояти ҳокимлиги,

«Ҳунарманд» уюшмаси, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси,

Туризм ва спорт вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

С. Умурзаков,

Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти

2.

Фестиваль ўтказиладиган жойни тайёрлаш.

1. Фестиваль ўтказиладиган жойни (шу жумладан, бино ва иншоотларни) белгилаш тўғрисида Бухоро вилояти ҳокимининг тегишли қарорини қабул қилиш.

Бунда зардўзлик ва заргарлик йўналишларига алоҳида-алоҳида жой ажратиш ҳамда фестивалда иштирок этадиган маҳаллий (республиканинг 14 та ҳудуди бўйича ҳар бирига алоҳида) ҳамда чет эллик зардўз ва заргарлар учун (чет эл давлатлари учун камида 6 тадан 10 тагача) алоҳида павильонлар ташкил этиш, шунингдек, кўнгилочар тадбирлар, миллий либос ва миллий тақинчоқлар билан кўргазмали чиқиш саҳнасини ажратишни назарда тутиш.

2. Ландшафт дизайнерларини жалб қилган ҳолда фестиваль доирасида Бухоро шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш.

3. Фестиваль ўтказиладиган ҳудудда муҳандислик-коммуникация тармоқларини соз ҳолатга келтириш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан, тунги ёритиш чироқлари устунларини тартибга келтириш.

4. Фестивалда хорижий давлатлардан заргарлик йўналиши бўйича иштирок этиш мақсадида келадиган иштирокчилар учун божхона постларида қулайликлар яратиш (қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалаган заргарлик буюмларининг фестивал доирасида кўргазма учун олиб кирилишини инобатга олиш).

Бунда фестиваль иштирокчиларига, истисно тариқасида, кўргазма-савдода намойиш этиладиган асбоб-ускуналар, заргарлик буюмлари, қимматбаҳо
ва ярим қимматбаҳо тошларни, шунингдек, намойиш доирасида ишлатиладиган стендлар, қурилиш-монтаж, тасвирий-дизайнерлик қурилмалари ва реклама материалларининг (каталоглар, прейскурантлар, плакат, планшет, буклет, брошюра ва ҳ. к. ) божхона юк декларациясини расмийлаштирмасдан, божхона тўловлари ундирилмасдан, шунингдек, рухсат берувчи ҳужжатларни ва сертификатларни расмийлаштирмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кирилиши ва қайтариб олиб чиқиб кетилишига рухсат берилади.

5. Фестивал доирасида хорижий меҳмонлар учун банк хизматларидан фойдаланиши учун қуллай шарт-шароитлар яратиш (кўчма валюта шохобчалари, банкомат жиҳозлари)

2022 йил январь-февраль









2022 йил

апрель-май





Фестиваль доирасида













2022 йил апрель

Бухоро вилояти ҳокимлиги










Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Уй-жой коммунал

хизмат кўрсатиш вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар



Давлат божхона қўмитаси













Марказий банк

С. Умурзаков,

Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти







А. Раматов,

Ш. Абидов





С. Умурзаков,

Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти










Ж. Қўчқоров,

Д. Холмуродов

3.

Фестиваль иштирокчиларини меҳмонхоналар билан таъминлаш.

1. Бухоро шаҳри ва унга чегарадош туман (шаҳар)ларда мавжуд меҳмонхоналардаги ўринлар сонини хатловдан ўтказиш.

2. Меҳмонхоналарнинг меҳмонларни қабул қилиш имконияти етарли бўлмаган тақдирда, қўшимча равишда 8 — 10 ўринли оилавий меҳмон уйлари ва хостелларни ташкил этиш чораларини кўриш.

2022 йил

январь

2022 йил
май ойига қадар

Бухоро вилояти

ҳокимлиги,

Қурилиш вазирлиги,

Туризм ва спорт вазирлиги,
ташаббускор тадбиркорлик субъектлари

А. Абдуҳакимов,

О. Қудратов

4.

Фестивални ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш.

1. Фестиваль дастурини ишлаб чиқиш.

2. Дастурни туристик ташкилотларга тақдим этиш ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларга кенг жойлаштириш орқали тарғиб қилиш.

2022 йил февраль

2022 йил

март

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Маданият вазирлиги,

Туризм ва спорт вазирлиги, «Ҳунарманд»,
«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмалари

С. Умурзаков,

Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти

5.

Фестиваль логотипини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш.

1. Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали логотипи лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича низомни тасдиқлаш.

2. Низом талаблари асосида логотипни ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилиш.

3. Танлов асосида сараланган логотип қабул қилинишини таъминлаш.

4. Танлов логотипини Ташкилий қўмита йиғилишида муҳокама қилиш ва қабул қилиш.

2022 йил

январь

«Ҳунарманд» уюшмаси,

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси,

Савдо-саноат палатаси,

Бадиий академия, Туризм ва спорт вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги

С. Умурзаков,

Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти

6.

Фестиваль эсдалик буюмларини тайёрлаш.

Фестивални тарғиб қилувчи эсдалик буюмлари, босма маҳсулотлар (брендбук, памфлет, буклет ва бошқалар)ни тайёрлаш.

2022 йил

февраль-март

«Ҳунарманд» уюшмаси,

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси,

Савдо-саноат палатаси,

Бадиий академия, туризм ва спорт вазирлиги

С. Умурзаков,

Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти

7.

Умумий овқатланиш хизматларининг тўлақонли кўрсатилишини таъминлаш.

1. Фестивал давомида Бухоро шаҳрида мавжуд умумий овқатланиш ташкилотларининг меҳмонларни қабул қилиш имкониятларини ўрганиб чиқиш.

2. Заруратга кўра янги кафе ва ресторанлар ташкил қилиш чораларини кўриш.

3. Замон талаблари асосида миллий услубдаги умумий овқатланиш хизматлари кўрсатилишини таъминлаш.

2022 йил

январь

2022 йил
май ойига қадар

Фестиваль кунлари

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Туризм ва спорт вазирлиги,

ташаббускор тадбиркорлик

субъектлари

С. Умурзаков,

Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти

8.

Йўловчи ташиш хизмати кўрсатишни ташкил этиш.

1. Бухоро шаҳридаги барча такси хизмати кўрсатувчи ташкилотларни хатловдан ўтказиш, уларнинг техник тайёргарлик ҳолатини ўрганиб чиқиш.

2. Заруратга кўра Бухоро вилоятининг бошқа ҳудудларидан Бухоро шаҳрига такси хизмати кўрсатувчи субъектларни сафарбар қилиш.

3. Ташаббускорларнинг таклифига биноан уларга йўловчи ташиш транспортларини имтиёзли шартларда сотиб олишда (шу жумладан, кредит, лизинг асосида олишга) кўмаклашиш.

2022 йил

январь



2022 йил
май ойига қадар

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги

А. Раматов,

Ш. Абидов

9.

Маҳаллий темир йўл бекатлари ва аэропортларда меҳмонларни муносиб кутиб олиш ва кузатиш.

1. Чет эл давлатларидан ташриф буюрувчи фестиваль иштирокчиларини маҳаллий темир йўл бекатлари ва аэропортларда кутиб олиш ҳамда кузатиш бўйича махсус штаблар ташкил қилиш.

2. Меҳмонларни кутиб олиш жойларида фестиваль тўғрисида маълумотномаларни ўрнатиш.

3. Фестивалга мўлжалланган алоҳида янги туризм маршрутларини ишлаб чиқиш.

2022 йил
апрель-май

«Uzbekistan Airports» АЖ,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,

«Ҳунарманд» уюшмаси,
«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси,

Туризм ва спорт вазирлиги,

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

С. Умурзаков,

Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти,

А. Раматов,

Ш. Абидов

А. Абдуҳакимов,

О. Қудратов

10.

Хавфсизликни таъминлаш, тез тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чораларини кўриш.

Фестиваль иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, тез тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чораларини кўриш.

Фестиваль иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш, улар томонидан кўргазма учун олиб келинадиган қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари учун Миллий гвардия қўриқлаш хизмати томонидан махсус қўриқлаш хонасини ташкил этиш.

Фестиваль доирасида

Ички ишлар вазирлиги,

Миллий гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Бухоро вилояти ҳокимлиги

С. Умурзаков,

Х. Бердибаев,

М. Вахабов

II. Маданий-маърифий тадбирлар

11.

Фестиваль сайтини яратиш.

1. Тадбирни юқори савияда ёритиш мақсадида фестиваль учун алоҳида сайт яратиш;

2. Сайтда ахборотларни уч тилда (ўзбек, рус, инглиз) мунтазам ёритиб бориш.

Бунда фестивалда иштирок этишни истаган хорижий давлатлар ҳунармандларининг ушбу сайт орқали онлайн тарзда Ташкилий қўмитага ариза топширишлари ва рўйхатдан ўтишлари учун имконият яратиш.

2022 йил январь


2021 йил
майга қадар

«Ҳунарманд» уюшмаси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги,

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси,

Туризм ва спорт вазирлиги,

Савдо-саноат

палатаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

С. Умурзаков,

Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти,

Ш. Ражаббаев

12.

Маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиш.

1. Фестиваль доирасида ўтказиладиган тадбирлар, унинг мақсади ва вазифаларини маҳаллий ва хорижий ОАВда мунтазам ёритиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлатиш.

2. Фестивални тарғиб этувчи камида 3 та реклама ролиги тайёрлаш, марказий ва ва барча маҳаллий телеканалларда мунтазам намойиш қилиш.

3. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари ва консуллик идораларини фестивални тарғиб қилувчи фото ва видеоматериаллар билан таъминлаш, шунингдек, чет эл ОАВ орқали сайёҳларни ва ҳунармандларни фестивалда иштирок этишга ундовчи тарғибот материалларини намойиш этиш.

4. Фестивални хорижлик сайёҳлар экскурсия маршрутига киритиш.

2022 йил февраль

2022 йил

апрель-май

2022 йил
февраль — май

Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги,

Миллий Ахборот агентлиги,

«Дунё» ахборот агентлиги,

Миллий телерадиокомпания,

«Ҳунарманд» уюшмаси,

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Туризм ва спорт вазирлиги

С. Умурзаков,

Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти

13.

Миллий ҳунармандчилик намуналари кенг тақдимотини ташкил қилиш учун шароитлар яратиш.

1. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос миллий ҳунармандчилиги ва маданий ҳаётини акс эттирувчи ҳунармандлар шаҳарчалари макетини тайёрлаш.

2. Республиканинг ҳар бир ҳудудидан (14 та) камида 20 нафардан ҳунармандлар иштирокини таъминлаш.

3. Республиканинг барча туман (шаҳар)ларида фестиваль рекламасини ташкил этиш (биллборд, LED панеллар, транспорт воситалари ва ер ости ўтиш жойларида, йирик савдо марказларида).

2022 йил апрель


Фестиваль доирасида


2022 йил март — май

Қорақалпоғистон

Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Ҳунарманд» уюшмаси,

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси,

Савдо-саноат палатаси,

Бадиий академия

С. Умурзаков,

Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти

14.

Хорижлик меҳмонларни Ўзбекистоннинг тарихий, маданий ва маърифий ҳаёти билан таништириш.

1. Хорижлик фестиваль иштирокчилари ҳамда меҳмонларни ҳудуднинг тарихий обидалари, диққатга сазовор жойлари билан яқиндан таништириш мақсадида экскурсия маршрутини ишлаб чиқиш.

2. Экскурсия маршрутига киритилган жойларни белгиланган тарзда ободонлаштириш, таъмирлаш ва тайёрлаш.

3. Халқимизнинг тарихий ва маданий ҳаёти, ҳунармандлар турмуш тарзини ўзида акс эттирувчи театрлаштирилган очилиш ва ёпилиш маросимлари, концерт дастурлари сценарийсини тайёрлаш.

Саҳналаштириш жараёнларига тажрибали режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, театр намояндалари, санъат ва маданият арбобларини белгиланган тартибда жалб этиш.

4. Ўзбекистон ҳунармандчилиги ва амалий санъатининг тарихи ва бугунини акс эттирувчи махсус ҳужжатли фильмни суратга олиш ва барча миллий телеканаллар орқали уч тилда намойиш этиш.

2022 йил март



2022 йил

апрель-май

2022 йил март






2022 йил март

Туризм ва спорт вазирлиги,

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

«Ҳунарманд» уюшмаси,

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Туризм ва спорт вазирлиги

Маданият вазирлиги

Кинематография агентлиги,

Миллий телерадиокомпания

С. Умурзаков,

О. Қудратов

А. Раматов,

Ш. Абидов

С. Умурзаков,

Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти

15.

«WI-FI» ҳудудларини ташкил этиш.

Фестивал ўтказиладиган ҳудудда белгиланган тартибда Wi-Fi хизматини ташкил этиш.

Фестиваль доирасида

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги,

Бухоро вилояти ҳокимлиги

О. Умаров,

Ш. Ражаббаев

III. Халқаро тадбирлар

16.

Фестивалда иштирок этиш учун хорижий давлатлардан юқори малакали мутахассислар, тегишли ҳунармандчилик соҳаси намояндаларини таклиф этиш.

1. Таклиф этиладиган давлатлар ҳамда идоралар рўйхатини тузиш.

2. Рўйхатни Ташкилий қўмита йиғилишида муҳокама қилиш ва келишиш.

3. Дипломатик ваколатхоналар орқали таклифларни етказиш.

4. Ташриф буюрувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва уларни муносиб кутиб олиш.

2022 йил январь




Февтиваль доирасида

«Ҳунарманд» уюшмаси,

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Туризм ва спорт вазирлиги

С. Умурзаков,

Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти

IV. Фестиваль тадбирларини молиялаштириш

17.

Фестивални молиялаштириш.

1. Фестиваль харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2. Тасдиқланган смета харажатлари асосидаги маблағларни фестиваль жараёнлари бошланмасдан олдин тўлаб бериш чораларини кўриш.

3. Белгиланган тартибда муайян тадбирларни молиялаштиришга давлат-хусусий шериклик шартларида ташаббускор тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш.

2021 йил январь

2022 йил январь

Фестивалга тайёргарлик кўриш давомида

Бухоро вилояти ҳокимлиги,

Маданият вазирлиги,

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

«Ҳунарманд» уюшмаси,

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси,

Савдо-саноат палатаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

С. Умурзаков,

Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2021 й., 09/21/629/0942-сон; 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)