Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
2002—2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек ўқув, даволаш ва илмий муассасаларга ҳамда қишлоқ жойлардаги фойдаланувчиларга маълумотлар узатиш ва Интернет тармоғи хизматлари кўрсатувчи операторлар ва провайдерлар фаолиятини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1-иловага мувофиқ операторлар ва провайдерлар томонидан бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ўқув, даволаш ва илмий муассасаларга ҳамда қишлоқ жойлардаги фойдаланувчиларга имтиёзли тарифлар бўйича кўрсатилган маълумотлар узатиш ва Интернет тармоғи хизматлари қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади;
маълумотлар узатиш ва Интернет хизматлари кўрсатишда симсиз радиодан фойдаланган ҳолда алоқани ташкил этувчи 2-иловага мувофиқ операторлар ва провайдерлар томонидан радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўлов 50 фоизга пасайтирилган ставкалар бўйича амалга оширилади.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2006 йил 1 январгача бўлган даврда ўқув, илмий ва даволаш муассасаларига ҳамда қишлоқ жойлардаги аҳолига маълумотлар узатиш ва Интернет тармоғи хизматлари кўрсатувчи 3-иловага мувофиқ операторлар ва провайдерлар учун (жамоа бўлиб фойдаланиладиган пунктлар ҳам шу жумлага киради) бинолар ижараси тўловларини амалдаги ставкаларнинг 50 фоизи миқдорида белгиласинлар.