Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
кичик ҳажмли кемаларни рўйхатга олиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, кема билети ва борт рақамини бериш ҳамда рўйхатдан чиқариш тартибини назарда тутувчи Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 февралдаги 89-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.02.2025 й., 09/25/89/0161)
Олдинги таҳрирга қаранг.
кичик ҳажмли кемаларни дастлабки ва йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш, техник ҳолатини баҳолаш ва қайд этиш тартибини назарда тутувчи Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 февралдаги 89-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.02.2025 й., 09/25/89/0161)
сув объектларида кичик ҳажмли кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан риоя этилиши лозим бўлган талабларни назарда тутувчи Кичик ҳажмли кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг буюртмасига мувофиқ кичик ҳажмли кемаларнинг кема билети бланкалари тайёрланишини белгиланган тартибда таъминласин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 4 июлдаги 421-сон қарори 2-банди «в» кичик бандидаги «2020 йил» сўзлари «2022 йил» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 2 август,
484-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 484-сон қарорига
1-ИЛОВА
Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларга кичик ҳажмли кемаларни (кейинги ўринларда — кемалар) рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Регламент махсус, ҳарбий ва спорт туридаги кемаларга татбиқ этилмайди.
3. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кемаларни рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказиш ва рўйхатдан чиқариш учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг (кейинги ўринларда — Инспекция) ҳудудий тузилмалари томонидан кўрсатилади.
4. Мазкур Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ариза берувчи — кичик ҳажмли кемани рўйхатдан ўтказишни сўраб мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс;
ваколатли орган — Инспекциянинг ҳудудий тузилмалари;
кичик ҳажмли кема — асосий двигателлари қуввати 55 кВт (75 от кучи) ва йўловчи сиғими 12 кишидан ортиқ бўлмаган ўзиюрар кемалар, моторларнинг қуввати ва сонидан қатъи назар, осма моторли кемалар, сув мотоцикллари (гидроцикллар), юк кўтариш қобилияти 80 регистр тоннадан ортиқ бўлмаган ўзиюрмас кемалар (эшкакли қайиқлар (эшкакли қайиқлар ва сув велосипедлари (катамаранлар)), елканли кемалар, ҳаво босими билан тўлдириладиган ёки шишириладиган моторсиз эшкакли қайиқлар;
Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш бўйича назоратни амалга оширувчи таркибий тузилмаси;
кичик ҳажмли кеманинг эгаси — кичик ҳажмли кемага мулк ҳуқуқи ёхуд бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида эгалик қилувчи жисмоний ёки юридик шахс;
кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш — кичик ҳажмли кемаларни рўйхатга олиш, қайта рўйхатга олиш, кема билети ва борт рақамини бериш ҳамда рўйхатдан чиқариш бўйича ҳаракатлар;
моторли кичик ҳажмли кемалар — турғун двигатель (двигателлар) ёки осма мотор (моторлар) билан жиҳозланган кичик ҳажмли кемалар (катер, яхта, моторли қайиқ, гидроцикл ва бошқалар);
моторсиз кичик ҳажмли кемалар — одамнинг (одамларнинг) кучи билан ёки шамол кучи таъсирида ҳаракатга келтириладиган кичик ҳажмли кемалар (елканли кема, эшкакли кема ёки қайиқ, сув велосипедлари ва бошқалар);
регистр тонна — кеманинг ҳажмий тонналар билан кўрсатиладиган сиғими.
5. Ушбу Регламентнинг 4-бандида кўрсатилган кемалар Инспекция назоратидаги кемалар ҳисобланади.
6. Кемаларни рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказиш ва рўйхатдан чиқариш мазкур Регламент асосида ваколатли орган томонидан давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали амалга оширилади.
7. Жисмоний ёки юридик шахслар кемаларни харид қилгандан сўнг техник ҳолатидан қатъи назар, ўттиз иш кунидан кечиктирмасдан уларни рўйхатдан ўтказиши лозим.
8. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган кемалар — уларнинг доимий рўйхатдан ўтган жойи бўйича, юридик шахсларга тегишли бўлган кемалар — юридик шахснинг почта манзили бўйича рўйхатдан ўтказилади.
2-боб. Кемаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби
9. Кемалар ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ рўйхатдан ўтказилади.
10. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида тушганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.
Ариза берувчи ёки унинг номидан ариза бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
11. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этганда эса — ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ўзининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжатни (шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва (ёки) ишончнома) тақдим этади.
Давлат хизматлари маркази томонидан ариза берувчидан ушбу банд ва ушбу Регламентга 2-иловада кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Сўровнома бўйича тақдим этилаётган ҳужжатларда ўчириб ёзилган, чизилган ва бўялган сўзлар ёхуд ўзгартиришлар мавжуд бўлса, шунингдек, ҳужжатлар ўқиб бўлмайдиган даражада бўлса, бундай ҳужжатларни қабул қилишга йўл қўйилмайди.
12. Муомалага лаёқатсиз жисмоний шахс номига кемалар фақат муомалага лаёқатсиз шахсда кемага бўлган мулк ҳуқуқи белгиланган тартибда мерос ёки ҳадя натижасида пайдо бўлган бўлса рўйхатдан ўтказилади.
13. Кемаларни рўйхатдан ўтказиш учун ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ тўлов (кейинги ўринларда — тўлов) ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга тўловнинг 50 фоизи миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига 75 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно). Бунда чегирма Ижтимоий реестрнинг:
«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарорига асосан учинчи — бешинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Тўлов Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.
14. Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
қолган маблағлар — ваколатли органга ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (жумладан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
қолган маблағлар — ваколатли органга ўтказилади.
15. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.
16. Сўровнома ваколатли органга келиб тушгандан сўнг ваколатли орган уни ушбу Регламент талабларига асосан бир иш кунида кўриб чиқади.
17. Сўровномага илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, кема бир иш куни давомида белгиланган тартибда дастлабки техник кўрикдан ўтказилади.
18. Рўйхатдан ўтказилаётган барча турдаги кемалар тўғрисидаги маълумотлар белгиланган тартибда қуйида келтирилган кемаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарига (кейинги ўринларда — кема дафтари):
моторли кемалар тўғрисидаги маълумотлар — мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклдаги Моторли кемаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарига;
моторсиз кемалар тўғрисидаги маълумотлар — мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклдаги Моторсиз кемаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарига киритилади.
Рўйхатдан ўтказилаётган барча турдаги кемалар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Кичик ҳажмли кемалар» ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ахборот тизими) киритиб борилади.
Чет элдан олиб кирилаётган кемалар ва уларнинг жамланмаларини (кема корпуси ва мотори) аниқлаш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Божхона қўмитасининг тегишли маълумотлар базаларини бир-бирига интеграция қилиш йўли билан амалга оширилади.
Моторли ва моторсиз кемаларни рўйхатдан ўтказишда кема дафтарига «Рўйхатга олинди» деган штамп босилади (ахборот тизимида QR-код (матрик штрихли код) қўйилиб, ваколатли орган масъул ходимининг ЭРИси билан тасдиқланади).
19. Рўйхатдан ўтказилган кемаларга ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ шаклда кема билети берилади.
20. Рўйхатдан ўтказилган кемаларга ушбу Регламентга 7-иловада келтирилган намуналарга мувофиқ борт рақамлари берилади.
Борт рақамлари фони оқ рангда, ҳарф ва рақамлари ҳамда фоннинг четки қисми қора рангда ўчмайдиган контраст бўёқда, форштевендан (кема таг ёғочининг кема тумшуғига ўтган томони) кема корпуси узунлигидан 1/4 ўлчов узоқликда бир қатор ёзув билан ҳар икки томонда кўрсатилади.
Ҳарф ва рақамларнинг баландлиги 150 ммдан, эни — 100 ммдан, чизиқларнинг кенглиги 20 ммдан кам бўлмаслиги керак.
Борт рақамлари ўлчамларининг кема корпуси ўлчамларига мослиги ҳамда уларни кўрсатиш жойига қўйилган талабларни бажариш имкони мавжуд бўлмаганда, борт рақамларини ёзиш жойи ваколатли органнинг масъул ходимлари томонидан белгиланади.
21. Қуйидаги ҳолларда кемаларни рўйхатдан ўтказишга йўл қўйилмайди:
ариза берувчининг сузиш воситаси кичик ҳажмли кемалар таркибига кирмаса;
тақдим этилган ҳужжатлар лозим даражада расмийлаштирилмаса ёки улар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаса;
техник кўрик натижаларига кўра кема фойдаланишга яроқсиз деб топилса;
кеманинг конструкцияси ёки унга киритилган ўзгартиришлар кема билетига мос келмаса;
белгиланган қутқарув воситалари мавжуд бўлмаса;
кемани ишлаб чиқарган ташкилот томонидан қўйилган идентификация тамғасини яшириш, сохталаштириш, ўзгартириш, йўқ қилиш аломатлари мавжуд бўлса.
22. Кемани рўйхатдан ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш, шунингдек, рўйхатдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинганда, Давлат хизматлари марказига ёхуд ЯИДХП орқали ариза берувчига қарор қабул қилинган кундан сўнг бир иш кунида ваколатли орган томонидан мазкур Регламентга 8-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарнома юборилади.
Ариза берувчи томонидан 11-бандда назарда тутилган ҳужжатлар ёки маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда, сўровнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда, ваколатли орган ариза берувчига камчиликларни тўлиқ кўрсатган ҳолда, уларни бартараф этиш учун беш иш кунидан иборат муддат беради. Давлат хизматларини кўрсатишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабар ариза берувчига бир иш куни ичида юборилиши лозим.
Давлат хизматларини кўрсатиш муддатининг ўтиши камчиликларни бартараф этиш вақти давомида тўхтатиб турилади. Камчиликлар бартараф этилиб, қайта тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
23. Ариза берувчига мазкур Регламентнинг 21-бандида кўрсатилган асосларга кўра кемани рўйхатдан ўтказиш рад этилганда, улар аниқланган камчиликларни бартараф этиб, ўттиз иш куни давомида кемани рўйхатдан ўтказиш учун такроран ваколатли органга мурожаат қилишга ҳақли, бунда қўшимча тўловлар ундирилмайди.
24. Ариза берувчи кемани рўйхатдан ўтказиш рад этилиши тўғрисида қабул қилинган қарордан норози бўлганда, шунингдек, ваколатли органнинг масъул ходимлари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
25. Кема билети йўқолганда, яроқсиз ҳолга келганда, кема эгасининг аризасига кўра уч иш кунида ваколатли орган масъул ходимининг ЭРИси билан тасдиқланган ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кема билетининг дубликати берилади ҳамда кема дафтарига «Дубликат» деган штамп қўйилади.
3-боб. Кемаларни қайта рўйхатдан ўтказиш тартиби
26. Кемалар қуйидаги ҳолларда қайта рўйхатдан ўтказилади:
кема эгаси ўзгарганда;
кема эгасининг доимий рўйхатдан ўтган жойи ўзгарганда;
кемани қайта жиҳозлаш натижасида кема билетидаги маълумотлар ўзгарганда.
27. Кемаларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчилар ушбу Регламентнинг 11-бандида кўрсатилган тартибда мурожаат қилади.
28. Кемалар уларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартиб асосида қайта рўйхатдан ўтказилади.
Бунда кема уларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш даврида қайта рўйхатдан ўтказилмаётган бўлса, ушбу кемани техник кўрикдан ўтказиш талаб этилмайди (кемани қайта жиҳозлаш натижасида кема билетидаги маълумотлар ўзгариши бундан мустасно).
29. Кема қайта рўйхатдан ўтказилганда, кема эгасига янги борт рақами ва кема билети берилади, шунингдек, кема дафтарига ҳамда ахборот тизимига тегишли ёзувлар киритилади.
Ваколатли органнинг жавобгарлиги ҳудуди доирасида кема эгасининг доимий рўйхатдан ўтган жойи ёки кемага рухсат этилган сузиш ҳудуди ўзгарганда ҳамда кема қайта жиҳозланганда кема дафтарига, ахборот тизимига ва кема билетига кемани қайта рўйхатдан ўтказмасдан тегишли ўзгартиришлар киритилади. Бунда кеманинг мавжуд борт рақами ўзгартирилмайди.
4-боб. Кемаларни рўйхатдан чиқариш тартиби
30. Техник кўрик натижаси бўйича қабул қилинган хулосага кўра конструктив эскирган, қайта жиҳозлаш ёки бошқа ўзгартириш киритиш натижасида мувозанатни сақлаш, сузувчанлик ва чўкмаслик қобилиятини йўқотган, фойдаланишга ва тиклашга яроқсиз деб топилган кемалар рўйхатдан чиқарилади.
Вояга етмаган шахслар номига рўйхатдан ўтказилган кемаларни рўйхатдан чиқаришда уларнинг ота-оналари ёки қонуний вакилларининг ёзма розилиги талаб этилади.
31. Кемани рўйхатдан чиқариш учун ариза берувчи ушбу Регламентнинг 11-бандида кўрсатилган тартибда ваколатли органга мурожаат қилади.
32. Кемани рўйхатдан чиқаришда белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказилиб, далолатнома расмийлаштирилади ва бу ҳақида кема дафтарига ҳамда ахборот тизимига тегишли ёзувлар киритилади.
33. Рўйхатдан чиқарилган кеманинг кема билети ўз кучини йўқотган деб топилиб, 5 йил мобайнида ваколатли органда сақланади.
34. Рўйхатдан чиқарилган кемаларнинг борт рақамлари бошқа кемаларга 5 йил давомида берилмайди.
5-боб. Якунловчи қоидалар
35. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган кемалардан фойдаланиш тақиқланади.
36. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.
37. Рўйхатдан ўтган кемалар ва уларнинг эгалари тўғрисидаги маълумотлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда терговга қадар текширувни ўтказувчи, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчига, суд ҳамда бошқа ваколатли органларга уларнинг ёзма сўрови асосида тақдим этилади.
38. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари бажарилиши бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан давлат хизматларини кўрсатиш давомида, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.
39. Мазкур Регламент билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
40. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказиш ва рўйхатдан чиқариш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Ариза берувчи

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.

Кема харид қилингандан сўнг ўттиз иш кунида

2-босқич

Давлат хизматлари маркази

1. Ариза берувчи номидан тегишли сўровномани тўлдиради ва электрон тарзда ваколатли органга юборади.

Реал вақт режимида

Ариза берувчи

2. Тегишли сўровномани тўлдиради ва ЯИДХП орқали ваколатли органга юборади.

3-босқич

Ваколатли орган

(Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси)

1. Регламент талаблари асосида мурожаатни кўриб чиқади.

Бир иш кунида

2. Кема билети (дубликати) расмийлаштирилганлиги ёки расмийлаштириш рад этилганлиги тўғрисида QR-код қўйилган хабарномани Давлат хизматлари марказига ёхуд ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.

Уч иш кунида

Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказиш ва рўйхатдан чиқариш бўйича
СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:

2. ЖШШИР:

3. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақами:

4. Вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ишончнома:

5. Давлат хизматидан фойдаланиш сабаби:

6. Яшаш манзили:

 

7. Телефон рақами:

8. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда):

II. Кема тўғрисида маълумот:

1. Тури ва маркаси номи:

2. Ишлаб чиқарилган йили ва жойи:

3. Завод рақами, корпус материали:

4. Узунлиги, кенглиги ва борт баландлиги (метр):

5. Йўловчи сиғими ва юк кўтариш қобилияти (кг):

6. Оғирлиги (жиҳозлари билан) (кг):

7. Сузиш ҳудуди ва жойи:

8. Двигатель тури (стационар ёки осма мотор), маркаси ва сони:

9. Двигатель завод рақами, қуввати (кВт) ва от кучи:

10. Елканлар сони, елканлар майдони (йиғиндиси) (м2):

11. Кеманинг аввалги рўйхатдан ўтган жойи ва борт рақами:

12. Кема билетининг серияси, рақами ва берилган санаси:

I. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:

2. СТИР:

3. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:

4. Вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ишончнома:

5. Давлат хизматидан фойдаланиш сабаби:

6. Жойлашган манзили:

7. Телефон рақами:

8. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда):

II. Кема тўғрисида маълумот:

1. Тури ва маркаси номи:

2. Ишлаб чиқарилган йили ва жойи:

3. Завод рақами, корпус материали:

4. Узунлиги, кенглиги ва борт баландлиги (метр):

5. Йўловчи сиғими ва юк кўтариш қобилияти (кг):

6. Оғирлиги (жиҳозлари билан) (кг):

7. Сузиш ҳудуди ва жойи:

8. Двигатель тури (стационар ёки осма мотор), маркаси ва миқдори:

9. Двигатель завод рақами, қуввати (кВт) ва от кучи:

10. Елканлар сони, елканлар майдони (йиғиндиси) (м2):

11. Кеманинг аввалги рўйхатдан ўтган жойи ва борт рақами:

12. Кема билетининг серияси, рақами ва берилган санаси:

Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун белгиланган
ТЎЛОВЛАР НАРХНОМАСИ (ПРЕЙСКУРАНТИ)

Т/р

Тўлов тури

Тўлов миқдори

1.

Моторли кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш

(қайта рўйхатдан ўтказиш)

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи

2.

Моторсиз кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш

(қайта рўйхатдан ўтказиш)

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи

3.

Кема билети дубликатини бериш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи

Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
Моторли кемаларни рўйхатдан ўтказиш дафтари
Дафтарнинг ташқи тарафи, титул варағи:

Ўзбекистон Республикаси

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

______________________________

(вилоят, шаҳар)

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

КЕМА ДАФТАРИ

(моторли кемалар учун)

Бошланди: ___________

Тамомланди: ___________

Ички тарафи, чап томони:

Т/р

Рўйхатдан ўтказиш санаси

Кемани рўйхатга олиш рақами

Кема эгасининг номи

(Ф.И.О/

(юридик шахс номи)

Кема эгасининг манзили

 Кема тури

Ишлаб чиқарилган йили ва жойи

Завод рақами

Кема корпуси

Материал

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Ички тарафи, ўнг томони:

Кема корпуси (ўлчами)

Йўловчилар сони ва юк кўтариш қобилияти

Сузиш жойи

Двигатель

Кема билетини олиш санаси ва олувчининг имзоси

Алоҳида белгилар ва рўйхатдан чиқариш асослари

Узунлиги,

(м)

Эни,

(м)

Борт баландлиги,

(м)

Елканлар сони ва майдони

2)

Марка, тури

Сони, завод рақами

От кучи

(кВт)

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
5-ИЛОВА
Моторсиз кемаларни рўйхатдан ўтказиш дафтари
Дафтарнинг ташқи тарафи, титул варағи:

Ўзбекистон Республикаси

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

_____________________________

(вилоят, шаҳар)

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

КЕМА ДАФТАРИ

(моторсиз кемалар учун)

Бошланди: ___________

Тамомланди: ___________

Ички тарафи, чап томони:

Т/р

Рўйхатдан ўтказиш санаси

Кемани рўйхатга олиш рақами

Кема эгасининг номи

(Ф.И.О/

(юридик шахс номи)

Кема эгасининг манзили

Кема тури

Ишлаб чиқарилган йили ва жойи

Завод рақами

Кемани корпуси

Материал

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Ички тарафи, ўнг томони:v

Кема корпуси (ўлчами)

Йўловчилар сони ва юк кўтариш қобилияти

Сузиш жойи

Кема билетини олиш санаси ва олувчининг имзоси

Алоҳида белгилар ва рўйхатдан чиқариш асослари

Узунлиги,

(м)

Эни,

(м)

Борт баландлиги,

(м)

Елканлар сони ва майдони

2)

10

11

12

13

14

15

16

17

Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
6-ИЛОВА
Кичик ҳажмли кемаларнинг кема билети
1. Кема билетининг олди томони:
2. Кема билетининг орқа томони:
Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
7-ИЛОВА
Моторли ва моторсиз кичик ҳажмли кемаларнинг борт рақамлари намуналари
Моторли кемаларнинг борт рақами намунаси
Изоҳ. Биринчи 2 та рақам — кема рўйхатдан ўтказилган ҳудуднинг коди (автотранспорт воситаларига бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг ҳудудий кодларига мувофиқ белгиланади), 3-лотин алифбосидаги ҳарф — борт рақами серияси, кейинги 4 та рақам — кема дафтаридаги қайд рақами.
Моторсиз кемаларнинг борт рақами намунаси
Изоҳ. Биринчи 2 та рақам — кема рўйхатдан ўтказилган ҳудуднинг коди (автотранспорт воситаларига бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг ҳудудий кодларига мувофиқ белгиланади), 3-лотин алифбосидаги ҳарф — борт рақами серияси, кейинги 3 та рақам — кема дафтаридаги қайд рақами.
Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
8-ИЛОВА

Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири

Кеманинг рўйхатдан ўтказилганлиги ёки рад этилганлиги, шунингдек, рўйхатдан чиқарилганлиги тўғрисида

ХАБАРНОМА

_____________________________________________________ қонунчилик ҳужжатларида

(ваколатли орган номи)

белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20___ йил «___»______даги

(йил, кун, ой)

_________________________________-сон аризангизни кўриб чиқиб, _________________________________ рўйхатдан ўтказилганлиги ёки рад этилганлиги, шунингдек, рўйхатдан чиқарилганлигини маълум қилади.

Рўйхатдан чиқариш, рад этиш асослари:

1.

2.

3.

__________________________________ ____________ _____________

(ваколатли орган масъул ходимининг лавозими) ___________________ (Ф.И.О)

QR-код

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 февралдаги 89-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.02.2025 й., 09/25/89/0161)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 484-сон қарорига
2-ИЛОВА
Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларга кичик ҳажмли кемаларни (кейинги ўринларда — кемалар) дастлабки ва йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда — давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Регламент махсус, ҳарбий ва спорт туридаги кемаларга татбиқ этилмайди.
3. Давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кемаларни дастлабки ва йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг ҳудудий тузилмалари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.
4. Кемалар ваколатли орган томонидан техник кўрикдан ўтказилади.
5. Кемалар:
дастлабки техник кўрикдан — уларни рўйхатдан ўтказиш давомида;
йиллик техник кўрикдан — ҳар йили 1 мартдан 1 майгача, улардан мавсумий фойдаланишдан олдин;
қайта техник кўрикдан — кема авариядан (ёнғин ва бошқалардан) сўнг таъмирланганда, қайта жиҳозланганда, асосий двигатели (осма двигатели) ўзгарганда ёки қўшимча двигатель (осма двигатель) ўрнатилганда ўтказилади.
6. Кемалар йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш улар рўйхатдан ўтказилган ҳудудда ёки эгаларининг хоҳишига кўра экстерриториаллик тамойили асосида бошқа ҳудудларда ўтказилади.
Кемалар (шу жумладан, фойдаланишда бўлган) атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун йиллик компенсация тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганидан сўнг йиллик техник кўрикдан ўтказилади.
7. Кемалар сузиш пайтида ваколатли органнинг масъул ходими томонидан белгиланган сув объектида техник кўрикдан ўтказилади.
2-боб. Кемаларни дастлабки, йиллик ва қайта техник кўрикдан ўтказиш тартиби
8. Дастлабки техник кўрикдан ўтказишда кеманинг техник ҳужжатлари текширилиб, унинг сиғими, мажбурий шартлари, юк кўтариш қобилияти ва йўловчилар сонининг меъёрий ва техник талаблари, двигателларнинг (осма двигателларнинг) рухсат этилган сони ва қуввати, елканларнинг белгиланган майдони, сузиш ҳудуди, қирғоқдан узоқлашишга рухсат этилган масофа, кема бортининг сув сатҳидан баландлиги ва сузиши мумкин бўлган тўлқиннинг баландлиги, ёнғин ва қутқарув воситалари билан жиҳозланганлиги, ёритиш чироқлари ва навигация ускуналарининг мавжудлиги ҳамда созлиги ўрганилади.
9. Кемани дастлабки техник кўрикдан ўтказиш жараёнида қайд этилган унинг техник хусусиятлари ва мавжуд жиҳозлари тўғрисидаги маълумотлар кема билетига киритилади ва ваколатли орган масъул ходимининг имзоси билан тасдиқланади.
10. Кемалар ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ йиллик техник кўрикдан ўтказилади.
11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида тушганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.
Ариза берувчи ёки унинг номидан ариза бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
12. Кемаларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш вақти, жойи ва графиги тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг веб-сайтида ҳар йили 20 февралга қадар жойлаштирилади.
13. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этганда эса — ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ўзининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжатни (шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва (ёки) ишончнома) тақдим этади.
Давлат хизматлари маркази томонидан ариза берувчидан ушбу банд ва ушбу Регламентга 2-иловада кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
14. Йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги сўровнома келиб тушгандан сўнг ваколатли органнинг масъул ходимлари бир иш кунида кемани техник кўрикдан ўтказади ва бунда унинг техник ҳужжатлари мавжудлиги, асосий қисмларига ўзгартиришлар киритилмаганлиги, кеманинг техник ҳолати, белгиланган стандартларга мувофиқ ускуна ва жиҳозларнинг мавжудлиги, фойдаланиш шартлари, шунингдек, қутқарув воситаларининг сони йўловчилар сонига тўғри келиши ҳамда улар белгиланган стандарт талабларига жавоб бериши ва ҳар бирига кема бортининг рақами туширилганлиги текширилади.
15. Моторли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш давомида қуйидагилар текширилади:
двигатель, осма моторли қайиқ идентификация белгилари ҳақидаги маълумотларнинг маркировка ёрлиғига мослиги;
кема механизмларининг созлиги (амалда синовдан ўтказилганда);
хавфсизлик боғичи мавжудлиги (двигателни авария ҳолатида тўхтатиш мосламаси), агар у ишлаб чиқарувчи томонидан назарда тутилган бўлса;
осма моторли кеманинг ҳимоя ғилофи (қопқоқ) ва эҳтиёт сим арқонининг мавжудлиги;
мотор бўлинмасининг (унинг мавжудлигида) бутланганлиги ва изоляция қилинганлиги;
ёқилғи ва мойнинг сизиб чиқмаслиги, ёпиш жўмраги ва ёқилғи тизимида клапаннинг мавжудлиги;
сув қуйиш (чиқариш) мосламасининг яроқлилиги;
масофавий бошқарув жамланмаси, бевосита баллерга (кема рулининг айланма ўқи) ёки руль бошқарув секторига таъсир кўрсатувчи авария руль тизимининг ишга яроқлилиги (унинг мавжудлигида).
16. Моторсиз кемаларни техник кўрикдан ўтказиш давомида қуйидагилар текширилади:
а) поливинилхлорид, резиналанган матолар ва шунга ўхшаш материаллардан тайёрланган, шишириладиган кемаларнинг:
қобиқнинг герметиклиги (шиширилган ҳолда, зарур бўлганда қобиқнинг танланган қисмига совунли қоришмани ёки бошқа моддани суриш ёрдамида);
клапан тизимининг созлиги (зарур бўлганда, совунли ёки бошқа қоришмалар қўлланилади);
б) алюминийли қотишмалар, шиша пластик, ёғоч ва шунга ўхшаш материаллардан тайёрланган кемаларнинг:
кема қопламасининг қалинлиги, корпусининг чидамлилиги ва сув ўтказмаслиги, конструкция элементларининг ишончли ўрнатилганлиги ва лок-бўёқ қопламасининг сифати;
кеманинг сузиш блоклари (ҳаво яшиклари) ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган параметрларга мос келиши ва уларнинг мавжудлиги;
в) елканли кемаларнинг:
ишлаб чиқарувчи томонидан назарда тутилган элементлар ҳолати;
барча механизмларнинг (мачтани тикловчи ва ётқизувчи, антенналарни чиқарувчи ва туширувчи механизм ҳамда мосламаларнинг) созлиги (мойланганлиги);
ишчи механизмларни чекловчи ўчиргичларнинг тўғри ишлаши;
мачтанинг кема қобиғига ёки устки қурилмаларга маҳкамланганлиги;
швартанинг (кемани боғлаш қисми) мавжудлиги ва яшин қайтаргичнинг яроқлилиги;
руль қурилмасининг ишга яроқлилиги.
17. Кемалар қобиқларининг техник ҳолатини текшириш уни ташқи кўздан кечириш ва (ёки) шикаст етказмайдиган назорат воситалари, ўлчов ускуналаридан (қалинликни ўлчаш асбоби, дефектоскоп жиҳози) фойдаланган ҳолда ўтказилади.
Ташқи кўздан кечиришда кеманинг қулоқлари, эшкаклари, леер тўсиқлари (очиқ палубали кемаларнинг икки ён томонидан қаттиқ тортилган трос тўсиғи), фальшборт, кемани кўчириш учун мўлжалланган дастаклар, боғлаш ва лангар қурилмаларининг муҳрлари (занжирли муҳрлар) кемани бошқа кема билан хавфсиз шатакка олиш қурилмаси ҳамда бошқа элементлари ўрганилади.
18. Кемалар уларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш учун белгиланган тартиб асосида қайта техник кўрикдан ўтказилади.
19. Кемаларни дастлабки ва йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш учун ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ тўлов (кейинги ўринларда — тўлов) ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга тўловнинг 50 фоизи миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига 75 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно). Бунда чегирма Ижтимоий реестрнинг:
«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарорига асосан учинчи — бешинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Тўлов Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.
20. Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
қолган маблағлар — ваколатли органга ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (жумладан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
қолган маблағлар — ваколатли органга ўтказилади.
21. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.
22. Кемаларни дастлабки ва йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича ваколатли орган масъул ходими бир иш кунида ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ далолатномани расмийлаштиради.
3-боб. Кемаларнинг техник ҳолатини баҳолаш ва қайд этиш тартиби
23. Кеманинг техник ҳужжатлари, унинг сиғими, мажбурий шартлари, юк кўтариш қобилияти ва йўловчилар сонининг меъёрий ва техник талаблари, двигателларнинг (осма двигателларнинг) рухсат этилган сони ва қуввати, елканларнинг белгиланган майдони, кема бортининг сув сатҳидан баландлиги ва сузиши мумкин бўлган тўлқиннинг баландлиги белгиланган талабларга мос бўлганда, белгиланган ёнғин ва қутқарув воситалари билан жиҳозланганда, ёритиш чироқлари ва навигация ускуналари мавжуд бўлганда, шунингдек, кеманинг техник ҳолати бўйича ушбу Регламентнинг 25-бандида кўрсатиб ўтилган техник носозликлар мавжуд бўлмаганда, кема «Яроқли» деб баҳоланади.
24. «Яроқли» деб баҳоланган кеманинг кема билетига «Яроқли» деган штамп босилиб, ундан белгиланган сузиш ҳудудида фойдаланишга рухсат берилади.
25. Кемаларда қуйидаги техник носозликлардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлганда, кема фойдаланишга «Яроқсиз» деб баҳоланади:
кема корпуси бўйича:
кеманинг хавфсиз сузишига бевосита таҳдид солувчи ёриқлар ва тешиклар йиғиндиси ҳамда қопламада шикастланиш бўлганда;
бўлинмалар, ҳаво қутилари, сузувчи блоклар мавжуд бўлмаганда ёки герметиклиги бузилганда;
руль қурилмаси бўйича:
рулнинг тўлиқ қайрилувчанлиги (бортга нисбатан 35 градус) таъминланмаслиги, руль перосининг (бошқариш қисми) ёки руль мосламасининг носозлиги ва йўналтирувчи блокларнинг ҳамда штурвал тросининг носозлиги;
кема двигатели, шу жумладан, осма двигатель бўйича:
ёқилғи идишидан, ёқилғи шланги ва таъминот тизимидан ёқилғи оққанида;
сезиларли титраш мавжудлигида;
ўчиришдаги носозликда;
двигателнинг масофавий бошқарув тизими ишдан чиққанда;
реверс-редукторнинг (айланиш томонини ўзгартириб берадиган механизм) енгил уланиши таъминланмаслиги, реверс қўндоғининг «олдига», «орқага» ва «ўрта» ҳолатда турғун турмаслиги (уни ўз-ўзидан уланиши ва узилиши);
фарқловчи ёруғликларнинг талабга жавоб бермаслиги ёки носозлиги;
кема жиҳозлари ва таъминоти кема билетида (ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатларида) кўрсатилган маълумотларга мос келмаганда.
26. «Яроқсиз» деб баҳоланган кема бўйича тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, кема билетига «Яроқсиз» деган штамп босилади ва бундай кемадан фойдаланиш тақиқланади.
27. Дастлабки ва йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш давомида кема тўғрисидаги маълумотлар ва кўрикдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар моторли ва моторсиз кемаларни техник кўрикдан ўтказиш дафтарида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кичик ҳажмли кемалар ахборот тизимида (кейинги ўринларда — ахборот тизими) қайд қилинади.
Моторли кемалар мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ «Моторли кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш дафтари»да ҳамда ахборот тизимига, моторсиз кемалар ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ «Моторсиз кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш дафтари»да ҳамда ахборот тизимида қайд этилади.
28. Кемани техник кўрикдан ўтказиш бўйича расмийлаштирилган далолатномалар ваколатли органда 5 йил давомида сақланади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
29. Ушбу Регламент талаблари асосида белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтмаган кемалардан фойдаланиш тақиқланади.
30. Мазкур Регламент билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
31. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Кичик ҳажмли кемаларни дастлабки ва йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш тартиби
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Ваколатли орган

(Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси)

Кемаларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш вақти, жойи ва графиги тўғрисидаги маълумотларни идоравий веб-сайтда жойлаштиради.

Ҳар йили 20 февралга қадар

2-босқич

Ариза берувчи

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.

Ҳар йили 1 мартдан 1 майга қадар, улардан мавсумий фойдаланишдан олдин

3-босқич

Давлат хизматлари маркази

Ариза берувчи

1. Ариза берувчи номидан тегишли сўровномани тўлдиради ва электрон тарзда ваколатли органга юборади.

2. Тегишли сўровномани тўлдиради ва ЯИДХП орқали ваколатли органга юборади.

Реал вақт режимида

4-босқич

Ваколатли орган

(Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси)

1. Регламент талаблари асосида мурожаатни кўриб чиқади.

2. Кемани дастлабки ёки йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказади.

3. Кемаларни дастлабки ва йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича далолатномани расмийлаштиради.

Бир иш кунида

Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Кичик ҳажмли кемаларни йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш бўйича
СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:

2. ЖШШИР:

3. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақами:

4. Вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ишончнома:

5. Давлат хизматидан фойдаланиш сабаби:

6. Яшаш манзили:

 

7. Телефон рақами:

8. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда):

II. Кема тўғрисида маълумот:

1. Тури ва маркаси номи:

2. Ишлаб чиқарилган йили ва жойи:

3. Завод рақами, корпус материали:

4. Узунлиги, кенглиги ва борт баландлиги (метр):

5. Йўловчи сиғими ва юк кўтариш қобилияти (кг):

6. Оғирлиги (жиҳозлари билан) (кг):

7. Сузиш ҳудуди ва жойи:

8. Двигатель тури (стационар ёки осма мотор), маркаси ва сони:

9. Двигатель завод рақами, қуввати (кВт) ва от кучи:

10. Елканлар сони, елканлар майдони (йиғиндиси) (м2):

11. Кеманинг аввалги рўйхатдан ўтган жойи ва борт рақами:

12. Кема билетининг серияси, рақами ва берилган санаси:

I. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:

2. СТИР:

3. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:

4. Вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ишончнома:

5. Давлат хизматидан фойдаланиш сабаби:

6. Жойлашган манзили:

7. Телефон рақами:

8. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда):

II. Кема тўғрисида маълумот:

1. Тури ва маркаси номи:

2. Ишлаб чиқарилган йили ва жойи:

3. Завод рақами, корпус материали:

4. Узунлиги, кенглиги ва борт баландлиги (метр):

5. Йўловчи сиғими ва юк кўтариш қобилияти (кг):

6. Оғирлиги (жиҳозлари билан) (кг):

7. Сузиш ҳудуди ва жойи:

8. Двигатель тури (стационар ёки осма мотор), маркаси ва миқдори:

9. Двигателнинг завод рақами, қуввати (кВт) ва от кучи:

10. Елканлар сони, елканлар майдони (йиғиндиси) (м2):

11. Кеманинг аввалги рўйхатдан ўтган жойи ва борт рақами:

12. Кема билетининг серияси, рақами ва берилган санаси:

Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш учун
ТЎЛОВЛАР НАРХНОМАСИ (ПРЕЙСКУРАНТИ)

Т/р

Тўлов тури

Тўлов миқдори

1.

Моторли кичик ҳажмли кемаларни дастлабки техник кўрикдан ўтказиш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи

2.

Моторсиз кичик ҳажмли кемаларни дастлабки техник кўрикдан ўтказиш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи

3.

Моторли ва моторсиз кичик ҳажмли кемаларни йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи

Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
Кичик ҳажмли кемани дастлабки ва йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш бўйича
ДАЛОЛАТНОМА
Техник кўрик давомида аниқланди:
Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
5-ИЛОВА
Моторли кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш дафтари намунаси
Дафтарнинг ташқи тарафи, титул варағи:

Ўзбекистон Республикаси

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

____________________

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Моторли кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш

ДАФТАРИ

_________________ вилоят _______________ (шаҳар) __________

Бошланди: _________

Тамомланди: _________

Ички тарафи, чап томони:

Т/р

Техник кўрик ўтказилган сана

Кеманинг рўйхат рақами

Кема эгасининг номи

(Ф.И.О/

(юридик шахс номи)

Кема эгасининг манзили

Кема тури

Ишлаб чиқарилган йили ва жойи

Завод рақами

Кема корпуси

Материал

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Ички тарафи, ўнг томони:

Кема корпуси (ўлчами)

Йўловчилар сиғими ва юк кўтариши қобилияти

Сузиш жойи ва сузиш шароити

Двигатель

Кема билети олинган сана ва имзо

Алоҳида қайдлар ва ҳисобдан

чиқариш учун асос

Аниқланган камчиликлар

Узунлиги,

(м)

Кенглиги,

(м)

Борт баландлиги,

(м)

Тури, маркаси

Сони ва завод рақами

Умумий қуввати от кучи

(Квт)

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
6-ИЛОВА
Моторсиз кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш дафтари намунаси
Дафтарнинг ташқи тарафи, титул варағи:

Ўзбекистон Республикаси

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

____________________

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Моторсиз кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш

ДАФТАРИ

______________________ вилоят ________________ (шаҳар) __________

Бошланди: _________

Тугатилди: _________

Ички тарафи, чап томони:

Т/р

Техник кўрик ўтказилган сана

Кеманинг рўйхат рақами

Кема эгасининг номи

(Ф.И.О/

(юридик шахс номи)

Кема эгасининг манзили

Кема тури

Ишлаб чиқарилган йили ва жойи

Завод рақами

Кема корпуси

Материал

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Ички тарафи, ўнг томони:

Кема корпуси (ўлчами)

Йўловчилар сиғими ва юк кўтариши қобилияти

Сузиш жойи ва сузиш шароити

Кема билети олинган сана ва имзо

Алоҳида қайдлар ва ҳисобдан чиқариш учун асос

Аниқланган камчиликлар

Узунлиги,

(м)

Кенглиги,

(м)

Борт баландлиги,

(м)

10

11

12

13

14

15

16

17

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 февралдаги 89-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.02.2025 й., 09/25/89/0161)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 484-сон қарорига
3-ИЛОВА
Кичик ҳажмли кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш
ҚОИДАЛАРИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Кичик ҳажмли кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари (кейинги ўринлардан — Қоидалар) Ўзбекистон Республикаси сув объектларида кичик ҳажмли кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан риоя этилиши лозим бўлган талабларни белгилайди.
2. Қоидалар талабларининг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг (кейинги ўринларда — Инспекция) бошлиғи, катта офицери ва бош мутахассиси, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) бош инспекторлари (кейинги ўринларда — мансабдор шахслар) томонидан амалга оширилади.
3. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
кичик ҳажмли кема — асосий двигателлар қуввати 55 кВт (75 от кучи) ва йўловчи сиғими 12 кишидан ортиқ бўлмаган ўзиюрар кемалар, моторларнинг қуввати ва сонидан қатъи назар осма моторли кемалар, сув мотоцикллари (гидроцикллар), юк кўтариш қобилияти 80 регистр тоннадан ортиқ бўлмаган ўзиюрмас кемалар (эшкакли қайиқлар (эшкакли қайиқлар ва сув велосипедлари (катамаранлар)), елканли кемалар ҳаво босими билан тўлдириладиган ёки шишириладиган моторсиз эшкакли қайиқлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кичик ҳажмли кемалар турадиган база (иншоот) — сув объектининг туташган қирғоқ ҳудудида кичик ҳажмли кемалар туриши учун махсус жиҳозланган, шунингдек, улар сақланадиган ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун махсус жиҳозланган муҳандислик иншоотлари мажмуи;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 февралдаги 89-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.02.2025 й., 09/25/89/0161. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 май)
навигация — ҳудуднинг об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб сув объектларида кичик ҳажмли кемалардан (кейинги ўринларда — кема) фойдаланиш мумкин бўлган давр;
сузиш жойи — кема тури ва моделини инобатга олиб кемаларда сузишга рухсат этилган сув ҳавзаси ҳудуди;
сув объекти — сувлар доимий равишда ёки вақтинча тўпланадиган ва сув режимининг ўзига хос шакллари ва белгилари бўлган табиий (жилғалар, сойлар, дарёлар ва бошқалар) ҳамда сунъий (очиқ ва ёпиқ каналлар, шунингдек, коллектор-дренаж тармоқлари) сув оқимлари, табиий (кўллар, денгизлар) ва сунъий (сув омборлари, сел сувлари тўпланадиган жойлар, ҳовузлар ва бошқалар) сув ҳавзалари.
2-боб. Кемалардан фойдаланиш талаблари
4. Ҳудудий бошқармалар томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ва техник кўрикдан ўтказилган кемалардан фойдаланишга рухсат берилади.
5. Кемалардан сув объектларида навигация даври давомида, шунингдек, сел ва сув тошқини хавфи мавжуд бўлмаганда фойдаланиш мумкин.
6. Кемалардан фойдаланишга хавфсиз сузиш ва маневрлаш имкониятини таъминловчи, тўхташ жойи ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш, юк ортиш ва тушириш учун мўлжалланган иншоотлар ва қурилмалар мавжуд бўлган сув объектларининг белгиланган ҳудудларида рухсат берилади.
7. Сув объектларининг алоҳида қисмларида кемалардан фойдаланиш чекланиши мумкин. Бунда аҳоли ва фойдаланувчилар камида ўн кун олдин телекоммуникация, оммавий ахборот воситалари ва бошқа воситалар орқали ҳудудий бошқармалар томонидан огоҳлантирилади.
8. Моторли кемаларни тегишли кема ҳайдовчиси гувоҳномасисиз бошқариш тақиқланади.
Моторли кемаларни бошқаришни ўзга шахсга топширишга фақат ушбу шахсда тегишли кема ҳайдовчиси гувоҳномаси мавжуд бўлган тақдирда, рухсат берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Кема ҳайдовчиси гувоҳномаси ҳудудий бошқармалар томонидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институтида кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув курсларини тамомлаган белгиланган тартибда назарий ва амалий имтиҳонларни ижобий топширган жисмоний ва юридик шахсларга берилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 февралдаги 89-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.02.2025 й., 09/25/89/0161. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 май)
10. Моторли кемаларни бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нотариал тартибда расмийлашитирилиши шарт.
Кема эгаси бўлмаган шахсларга нотариал тартибда тасдиқланган кемадан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатсиз кемадан фойдаланиш тақиқланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни.
11. Кемаларни сувга тушириш Инспекция ва ҳудудий бошқармалар масъул ходимлари томонидан сув объектларида белгилаб берилган жойда амалга оширилади.
12. Кема ҳайдовчилари ҳамда кемаларни сақлаш ва фойдаланишга масъул бўлган шахслар кемаларнинг хавфсиз сузишига, сувда фуқароларнинг хавфсизлигига, бахтсиз ҳодисалардан муҳофазаланишга ҳамда табиий атроф муҳит ифлосланишининг олдини олишга масъул.
13. Сув объектларида кемалардан фойдаланган ҳолда мусобақалар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишда ташкилотчилар томонидан тадбир ўтказиш санасидан ўн иш куни олдин тегишли ҳудудий бошқармага ёзма равишда маълум қилиниши шарт.
14. Сув объектларида ўтказиладиган машғулот, мусобақа ёки бошқа оммавий тадбирларда кемаларнинг хавфсиз сузиши ва иштирокчиларнинг хавфсизлигини таъминлашга тадбир ташкилотчилари жавобгар ҳисобланади.
15. Кемалардан фойдаланишга фақат куннинг ёруғ вақтларида, кўриниш масофаси 1 кмдан кам бўлмаганда, тўлқинланиш 2 баллдан юқори бўлмаганда (тўлқиннинг баландлиги 0,75 метр) ҳамда улар турадиган базаларда (иншоотларда) зарур бўлганда ёрдам берадиган навбатчи қайиқлар бўлганда рухсат этилади.
16. Қуйидаги ҳолатларда кемалардан фойдаланишга рухсат берилмайди:
кема рўйхатдан ва техник кўрикдан ўтмаганда ва борт рақамлари белгиланган тартибда кўрсатилмаганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кема тезликни автоматик пасайтириш ускунаси билан жиҳозланмаган (ҳаракатланиш максимал тезлиги 40 км/соатдан ошмайдиган моторли қайиқлар бундан мустасно), GPS ускунаси ўрнатилмаган ҳамда миллий GPS мониторинг ва навигация тизимига уланмаганда;
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 февралдаги 89-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.02.2025 й., 09/25/89/0161. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 май)
кема белгиланган қутқарув, ёнғин ўчириш ва сув чиқариш воситалари билан таъминланмаганда ёки кемадаги жиҳозлар ва қутқарув воситалари кема билетида кўрсатилган жиҳозларга ва қутқарув воситаларига мос келмаганда;
кема ўзбошимчалик билан қайта жиҳозланганда, кемага унинг кема билетида кўрсатилмаган бошқа қўшимча жиҳозлар, шу жумладан, кемага унинг қувватидан ошиб кетадиган двигатель (ёки двигателлар), эшкакли қайиққа мотор ўрнатилганда;
кема техник носоз бўлганда, шу жумладан, унинг герметиклик ҳолати бузилганда, кема корпусида жойлашувидан қатъи назар, тешиклар бўлганда, кема конструкциясида кўрсатилган рулни бириктириш қурилмалари бўлмаганда, қисмлари ишдан чиққанда ёки ишончли ишлаши таъминланмаганда, ёқилғи сизиб чиққанда, двигателда титраш мавжуд бўлганда, тутун ўчиргич бўлмаганда ёки унинг носозлигида, двигателни масофадан туриб бошқариш тизими шикастланганда, реверс-редуктор ишончли ишламаганда, моторни ишга тушириш реверслари носоз бўлганда, фарқловчи чироқлар бўлмаганда ёки носозлигида.
17. Кемалардан фойдаланишда қуйидагилар тақиқланади:
кема ҳайдовчиси ва йўловчилари қутқарув жилетларисиз бўлиши;
12 ёшгача бўлган болаларни қутқарув жилетлари ва катта ёшли одамлар кузатувисиз олиб юриш;
йўловчи сиғими ва юк кўтариш маъёрларини бузиш;
кемани мастлик ҳолатида (алкоголь, гиёҳванд моддалар истеъмол қилган ва ҳоказо), сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, сув ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариш;
ҳар қандай мастлик ҳолатида, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, сув ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражада чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бўлган, кемани бошқариш ҳуқуқини берувчи кема ҳайдовчиси гувоҳномаси бўлмаган шахсларга кемани бошқариш учун топшириш;
маневрлаш, товушли сигнал бериш қоидаларини бузиш, сув йўли белгилари ва кема қатнови белгиларига шикаст етказиш;
сузиш ҳудудларидан чиқиб кетиш, вақтинчалик ёки доимий сузиш учун ёпилган ҳудудларга рухсатсиз кириш ёки тақиқланган жойларда кемани атайин тўхтатиш;
пляжларда, аҳоли оммавий дам оладиган чўмилиш жойларида ҳаракат қилиш, пляжлар чегаралари ва аҳоли чўмиладиган жойлар чегараларида чўмилувчиларга кемада 150 метр масофагача яқинлашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кемаларнинг рухсат этилган геозоналарида ҳаракатланиш максимал тезлигини 40 км/соатдан, кемалар тўхташ жойлари ҳамда аҳоли турар жойлари чегараларида — 20 км/соатдан, шунингдек, пляжлар ва аҳолининг оммавий дам олиш жойлари чегараларида — 5 км/соатдан ошириш;
(17-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 февралдаги 89-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.02.2025 й., 09/25/89/0161. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
кўзда тутилмаган товушли сигналлардан фойдаланиш;
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 февралдаги 89-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.02.2025 й., 09/25/89/0161. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 май)
сув велосипедларида (катамаранларда) сув объектининг қирғоғидан 100 метрдан ортиқ масофага узоқлашиш (истироҳат боғларидаги сув объектлари бундан мустасно);
сузувчи навигация белгилари, юк ва йўловчи тушириш жойлари, кўприклар тагида тўхташ, маневр қилиш, дарё флоти транспортларининг бевосита яқинида тўхташ, бошқа сув кемаларига халақит бериш;
ҳаракат вақтида бир кемадан бошқасига ўтиш, кема бортига ўтириш, кемани силкитиш, ҳаракат вақтида палубасиз кемаларда одамларнинг жой алмашишига йўл қўйиш (авария-қутқарув ва қидирув ишларини олиб бораётган экипаж аъзоларидан ташқари);
бортдан ташқарига чиқиндиларни, ахлатларни ва бошқаларни ташлаш;
авария-таъмирлаш ишлари ҳудудида, земснарядлар, сув ости ва сув усти ўтказиш иншоотлари, кўприклар, каналлар ва шлюзларга яқинлашганда бошқа кемалардан айрилиш ва уларни қувиб ўтиш маневрларини амалга ошириш;
кўриш чегараланган пайтда, шу жумладан, туман вақтида ва бошқа мўлжални олиш қийин бўлган ноқулай об-ҳаво шароитларида кемадан фойдаланиш ва хавфли юкларни ташиш;
кемани сузиш белгиларига боғлаб қўйиш;
кемалар ҳаракатланаётган пайтда одамларни бошқа кемага ўтказиш ва палубасиз кемалардан сувга шўнғиш;
кемалардан браконьерлик ва бошқа ноқонуний мақсадларда фойдаланиш;
ёқилғи қуйишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш.
3-боб. Кема ҳайдовчиларининг мажбуриятлари
18. Кема ҳайдовчилари мансабдор шахсларнинг талаблари асосида қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
кема ҳайдовчиси гувоҳномасини (моторли кемаларни бошқаришда);
кема билетини;
кема эгаси бўлмаган шахс кемадан фойдаланган ҳолларда ушбу кема фойдаланишга берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни (моторсиз кемалар бундан мустасно).
19. Кема ҳайдовчисининг мажбуриятлари:
хавфсиз сузиш, одамларнинг ҳаёти ва хавфсизлигига, инсон соғлиғини сақлашга ҳамда бахтсиз ҳодисалар ва табиий атроф муҳит ифлосланишининг олдини олган ҳолда ушбу Қоидалар талабларига риоя қилиш;
сув объектларига кемани туширишдан аввал кеманинг созлигини, қутқарув асбоб-анжомлари ва бошқа воситалар билан таъминланганлигини текшириш ҳамда сузиш жараёнида уларнинг техник ҳолатини кузатиб бориш;
йўловчиларни кемага чиқариш ва туширишда, сузиш жараёнида ушбу Қоидалар талабларига риоя қилинишини ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш;
кемага ва йўловчиларга хавф туғдирмаган ҳолда хавфга учраган ёки қурбон бўлиши мумкин бўлган барча шахсларга ёрдам кўрсатиш;
сувда жабрланганларга биринчи ёрдам бериш ва қутқарув хизматини чақиртириш;
кемадаги аварияли ҳолат бўйича ва бахтсиз ҳодисага учраган фуқаролар тўғрисида зудлик билан ҳудудий бошқармага хабар бериш;
ҳудудларда кема тоифасига қараб сузишни амалга ошириш, сузиш ҳудудида навигация, об-ҳаво ва сузиш шароитларини билиш;
кемада сузиш жараёнида кема эгаси ва бошқа шахслар қутқарув жилетларида бўлишини ҳамда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
сув объектларида кемаларнинг хавфсиз сузиши, сувда одамларнинг хавфсизлигини ва тартибни сақлаш бўйича Инспекция ва ҳудудий бошқармалар мансабдор ҳамда масъул шахсларининг талабларини бажариш;
Инспекция ва ҳудудий бошқармалар мансабдор шахсларининг қонуний талабларига асосан кемани тўхтатиш, кема ҳайдовчиси гувоҳномасини ва кема билетини тақдим этиш;
кемалар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш талабларини бажариш;
кемалар бошқа кемалар билан тўқнашганда кемадаги фуқароларга биринчи ёрдам кўрсатиш;
чўккан кемалар тўғрисидаги хабарни, чўккан жойи, вақти ва сабаблари тўғрисидаги маълумотларни зудлик билан ҳудудий бошқармага етказиш;
кема бортининг ички томонида ва ён тахталарида, йўловчилар сиғими (юк кўтариши) тўғрисидаги маълумотлар ёзилган бўлишини таъминлаш;
қонунчиликда назарда тутилган бошқа талабларни бажариш.
4-боб. Кемалар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш тартиби
20. Кемалар турадиган базалар (иншоотлар) санитария-қўриқлаш зонасидан ташқарида марказлаштирилган хўжалик-истеъмол сув таъминоти манбалари ва санитария зоналаридан четда, сув оқими тез бўлмаган, тўлқинлардан ҳимояланган ҳудудларда жойлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кемалар турадиган база (иншоот) гидротехник иншоотлардан 500 метрдан кам бўлмаган, рекреацион зонадан 300 метр ва яшаш жойларидан 50 метрдан кам бўлмаган чегара масофасида жойлашиши керак.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 февралдаги 89-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.02.2025 й., 09/25/89/0161. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
201. Кемалар турадиган базалар (иншоотлар) сув ҳавзасининг қирғоғи ва (ёки) сув зоналарида жойлашганлигига қараб қуйидаги турларга бўлинади:
кемаларни боғлаш, юкларни ортиш (тушириш), одамларни чиқариш (тушириш), кемаларни тўхтатиш ва (ёки) сақлаш учун мўлжалланган махсус жиҳозланган қирғоқбўйи ва (ёки) сузувчи иншоотлар;
кемаларни етказиб бериш, улардан фойдаланиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва (ёки) уларни сақлаш учун мўлжалланган технологик жиҳатдан бир-бирига боғланган бинолар, иншоотлар ва жиҳозлар мажмуалари;
кемалар билан жиҳозланган қидирув-қутқарув тузилмалари (сувда — қутқарув станциялари) объектлари.
Кема эгаси (фойдаланувчи) — жисмоний шахс томонидан ташкил этилган, ўзининг шахсий ер участкаси чегараларида жойлашган, фойдаланувчи томонидан ўзига тегишли бўлган кемани боғлаб қўйиш, юкларни ортиш (тушириш), одамларни чиқариш (тушириш), ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, тўхташ ва сақлаш учун фойдаланиладиган жойлар кемалар турадиган база (иншоот) ҳисобланмайди.
(201-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 февралдаги 89-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.02.2025 й., 09/25/89/0161. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 май)
21. Кемалар турадиган база (иншоот) аҳоли оммавий дам олиш масканлари (пляж), кемалар сузиши тақиқланган жойларни кўрсатувчи навигация белгилари билан жиҳозланган бўлиши, маълумот берувчи белгилар (тақиқловчи, огоҳлантирувчи, ёзувли) билан таъминланиши лозим. Тегишли белгилар кемалар турадиган база (иншоот) эгаси томонидан ўрнатилади ва қатнов даври бошланишидан аввал ҳудудий бошқармалар томонидан кўрикдан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Кема турадиган база (иншоот) ҳудуди қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
ёнғин хавфсизлиги, санитария-эпидемиологик ва экологик талабларга зид бўлмаслиги;
маъмурий бинолар, гидротехника иншоотлари, кемалар учун тўхташ жойлари, қирғоқ бўйидаги иншоотлар ҳамда ёнғин ўчириш автомобилларининг сув олиш учун йўлларини қуриш ишлари лойиҳасиз амалга оширилмаслиги;
лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ сув ҳавзасининг туташган акваторияси билан белгиланган чегаралардаги ер участкасини, шу жумладан, кемаларни етказиб бериш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни сақлаш учун мўлжалланган ер участкасини ўз ичига олган база (иншоот) ҳудуди тўсиқ билан ўралмаган ва очиқ бўлмаслиги.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 февралдаги 89-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.02.2025 й., 09/25/89/0161. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
221. Кемалар турадиган базаларда (иншоотларда) қуйидагилар бўлиши шарт:
маиший чиқиндилар учун ва ёқилғи-мойлаш материаллари чиқиндиларини йиғиш учун контейнерлар жойлашган алоҳида (майдон) жой;
моторли кемалар қатнайдиган сув объекти қирғоғида ёқилғи мойлаш маҳсулотлари авариявий тўкилиш оқибатида унинг сув ҳавзасига тарқалиб кетишининг олдини олиш учун махсус ускуналар (бонлар, сорбентлар ёки скиммерлар);
одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва жароҳатланишининг олдини олиш бўйича эслатма материаллари (соҳага оид қонунчилик ҳужжатларидан кўчирмалар ва кўргазмали стендлар);
тезкор хизматларга (фавқулодда вазиятлар ва ички ишлар органлари, тез-тиббий ёрдам хизмати ва бошқалар) хабар бериш схемаси.
(221-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 февралдаги 89-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.02.2025 й., 09/25/89/0161. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 май)
23. Кема турадиган базада (иншоотда) қуйидагилар тақиқланади:
белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган кемаларни киритиш ва сақлаш;
тўхташ жойида кемалардан хавфсиз фойдаланиш талабларини бузиш;
белгиланган тўхташ жойида кириш-чиқиш тартибини бузиш.
24. Кемалар турадиган базада (иншоотда) кемаларни қайд этиш дафтари юритилиб, унда ҳар бир кеманинг тури, борт рақами, техник кўрикдан ўтказилган вақти, кема эгаси, унинг манзили ва телефон рақами ҳамда ушбу базада (иншоотда) туриш жойи кўрсатилади.
25. Кемалар турадиган базада (иншоотда) кемаларнинг кириши-чиқиши тегишли дафтарга тартиб билан ёзилиши керак, унда кеманинг борт рақами, ҳайдовчининг фамилияси, исми, отасининг исми, кема олинган вақт, сузиш йўналиши ва мақсади, тахминий қайтиш вақти ва аниқ қайтган вақти белгиланади.
26. Кемаларни қуйидаги ҳолларда кема турадиган базалардан (иншоотлардан) чиқариш тақиқланади:
кемани базадан чиқариш учун кема эгаси бўлмаган шахс мурожаат қилганда;
кема ҳайдовчиси гувоҳномаси ва кема билети бўлмаганда;
кеманинг йиллик техник кўрик муддати тугаганда;
кема техник носоз бўлганда;
белгиланган қутқарув анжомлари, ёнғинга қарши ва сув чиқариш воситалари мавжуд бўлмаганда;
кемада портловчи ва ёнувчи моддалар бўлганда;
об-ҳаво шароити сузиш учун хавф туғдирганда;
кема ҳайдовчиси алкоголь ичимликлар истеъмол қилган ва наркотик, психотроп моддалар таъсирида маст ҳолатда бўлганда.
27. Кемалар турадиган базага (иншоотга) олиб келинган кема бузилган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатда бўлса, чиқиш (кириш) журналида унинг техник ҳолати тўғрисида қисқача ёзув қайд қилинади ва авария ҳолатлари тўғрисида ҳудудий бошқармага хабар берилади.
5-боб. Кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш соҳасида назоратни амалга ошириш тартиби
28. Кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланишни ташкил этиш мақсадида қуйидаги назорат тадбирлари амалга оширилади:
кемаларни рўйхатдан ва техник кўрикдан ўтказиш қоидалари, шунингдек, кемалар ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш;
сув объектларида кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланишда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш.
29. Кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари, шунингдек, бундай кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари бузилишининг олдини олиш, аниқлаш, бартараф этиш ва тегишли чоралар кўриш мақсадида рейд тадбирлари амалга оширилади.
Рейд тадбирларини амалга ошириш ҳудуди (сув объекти), муддати, давомийлиги Инспекция ҳамда ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан тасдиқланган режалар асосида белгиланади.
30. Кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари, шунингдек, бундай кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари бузилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланганда жавобгар шахсларга нисбатан Инспекция ва ҳудудий бошқармаларнинг мансабдор шахслари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилади.
31. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида тузилган баённома кўриб чиқиш учун ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган пайтдан бошлаб бир суткадан кечиктирмай судга юборилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага қуйидагилар илова қилинади:
маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг илгари маъмурий жавобгарликка тортилганлиги факти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома;
маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг тушунтириш хати;
жабрланувчининг, гувоҳларнинг кўрсатмалари, экспертнинг хулосаси, агар улар мавжуд бўлса;
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги фактини тасдиқловчи бошқа материаллар.
6-боб. Якунловчи қоидалар
32. Мазкур Қоидалар билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
33. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 118, 119, 132-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 300-моддаси.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/484/0745-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 20.02.2025 й., 09/25/89/0161; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)