Ҳужжат кучини йўқотган " " 05.06.2024
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
Қарори
Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 5 июндаги 1339-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2021 йил 8 февралдаги ЎРҚ-670-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 24 августдаги 930-сон қарори билан тасдиқланган Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. НИЗАМХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 2 июль,
1078-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1078-сон қарорига
ИЛОВА
Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
а) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларининг раҳбари томонидан участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар мазкур муассаса ходимлари орасидан округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади».
б) қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Зарурат туғилганида, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларининг раҳбари томонидан Сайлов кодексининг 25-моддасига мувофиқ бошқа шахслар ва жамоатчилик вакиллари ҳам участка сайлов комиссияси аъзолигига номзод сифатида тавсия этилиши мумкин.
Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов участкаси сайловга камида етти кун қолганда тузилса, округ сайлов комиссиясига сайлов участкасини тузиш тўғрисида тақдимнома билан бирга участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар ҳам тасдиқлаш учун тавсия этилади».
в) бешинчи хатбоши тегишинча еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. 12-банднинг учинчи хатбошисидаги «уч кун» деган сўзлар «беш кун» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Кузатувчилар, сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари ва аккредитациядан ўтган оммавий ахборот воситалари вакиллари қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларига бориши ҳақида камида уч кун олдин участка сайлов комиссиясини хабардор қилиши керак».
4. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида овоз бериш ушбу муассасаларнинг ички тартиб-қоидалари, режими ва уларнинг бошқа ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда Сайлов кодексига ва тегишинча Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 23 июлдаги 924-сон ва 2021 йил 14 апрелдаги 1066-сон қарорлари билан тасдиқланган низомларга мувофиқ ташкил этилади».
5. Мазкур Низомга киритилаётган ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ