ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар |
Амалга ошириш механизми |
Бажариш муддати |
Масъул ижрочилар |
|
I. Давлат бошқарувининг замонавий тизимларини ривожлантириш | ||||
|
1. |
«Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги ва «Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар меъёрларини қайта кўриб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тегишли қонун лойиҳаларини киритиш. |
Қонун лойиҳалари |
2022 йил январь |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. |
Ўсимликлар клиникаларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш ҳамда улар томонидан амалга оширилган ишлар мониторингини юритиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2022 йил I чорак |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
3. |
Минерал ўғит ва кимёвий воситалар импорти, улгуржи ва чакана савдо фаолиятини лицензияланадиган фаолият турлари рўйхатига белгиланган тартибда киритиш. |
Қонун лойиҳаси |
2021 йил декабрь |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
4. |
Минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилишда қўлланиладиган кимёвий воситалар импорти, улгуржи ва чакана савдо фаолиятини лицензиялаш тартибини ишлаб чиқиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2022 йил январь |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
5. |
Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тўғрисидаги низомни; Агентликнинг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2022 йил январь |
Вазирлар Маҳкамаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги |
|
II. Хорижий тажриба асосида ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасини ривожлантириш | ||||
|
6. |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенция котибияти билан ҳамкорликни ривожлантириш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2021 йил октябрь |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
|
7. |
Ўзбекистон Республикаси манфаатларидан келиб чиқиб, хорижий давлатларнинг ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича миллий ташкилотлари билан икки томонлама ҳамкорлик келишувлари тузиш. |
Халқаро ҳужжатлар |
2021 — 2024 йиллар |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
8. |
Ўзбекистон Республикасига чегарадош давлатларнинг ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича миллий ташкилотлари билан биргаликда зарарли организмларнинг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишни тизимли ташкил этиш юзасидан қўшма чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. |
Қўшма чора-тадбирлар режаси |
2021 — 2024 йиллар |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
|
9. |
Ўсимликларни ҳимоя қилишда кимёвий воситалардан хавфсиз фойдаланиш тизимини Пестицидларни тарқатиш ва улардан фойдаланиш бўйича халқаро ахлоқ кодексига мувофиқлаштириш чораларини кўриш. |
Ташкилий ва амалий чора-тадбирлар |
2021-2022 йиллар |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
|
10. |
Соҳадаги халқаро илғор тажрибалар, илм-фан ютуқлари, инновацион янги технологияларни қўллаш бўйича агроном-инспекторлар малакасини мунтазам ошириб бориш, ривожланган хорижий давлатларнинг шу йўналишдаги тегишли муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. |
Ташкилий ва амалий чора-тадбирлар |
2021 йил сентябрь |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги |
|
11. |
Илмий-тадқиқот институти ва унинг минтақавий филиалларига малакали хорижий ва маҳаллий олимларни жалб қилган ҳолда фермер ва деҳқон хўжаликлари вакилларини ўқитиш чораларини кўриш. |
Ташкилий ва амалий чора-тадбирлар |
2021 йил сентябрь-октябрь |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги |
|
12. |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси ҳамда агрокимёвий таҳлил йўналишидаги илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш учун Агентликка хорижий экспертларни жалб қилиш. |
Ташкилий ва амалий чора-тадбирлар |
2021 йил октябрь |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги |
|
III. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида самарадорликни оширишга қаратилган ташкилий ишлар | ||||
|
13. |
Ташкилий йиғилиш ўтказилиб, масъул вазирлик, идора ва ҳокимликларнинг вазифалари аниқ белгилаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ҳудудлар кесимида амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури тасдиқланишини таъминлаш. Агентлик: ердан фойдаланувчилар ва аҳоли томонидан ўсимликлар ҳимояси воситаларидан белгиланган меъёрлар асосида қўлланилишини назорат қилсин; фитосанитар, санитар хавфсизлик талабларига ва регламентларга риоя қилмаган, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши фойдаланиш учун рухсат этилган кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари, дефолиантлар ҳамда ўсимликлар ўсишини бошқарувчи воситалар рўйхатига киритилмаган воситалар (кимёвий, биологик, минерал ўғитлар, стимуляторлар ва бошқалар)ни сотган, қўллаган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан тегишли чоралар қўллаш тўғрисида таклиф киритсин; карантин рухсатномаси ва карантин кўриги далолатномаси мавжуд бўлмаган карантин остидаги импорт маҳсулотлари республика ҳудудида аниқланган тақдирда, ушбу маҳсулотларни импорт қилган, сақлаган, реализация қилган ва ташиган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораларини қўлласин; ўсимликлар клиникаларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқсин ҳамда улар томонидан амалга оширилган ишлар мониторингини юритсин. |
Ташкилий ва амалий чора-тадбирлар |
2021 йил август |
Вазирлар Маҳкамаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
|
14. |
«Томорқа хизмати» МЧЖлар раҳбар ва мутахассисларини ўсимликлар ҳимояси соҳасидаги билимларини ошириш чораларини кўриш ва ўқув курсларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларни Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш. |
Ташкилий ва амалий чора-тадбирлар |
2021-2022 йиллар |
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши |
|
15. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4803-сон қарорига мувофиқ, ўсимликлар карантини ва ҳимоясини кучайтириш ҳамда табиий ресурсларни бошқаришни яхшилаш доирасида агрокимёвий таҳлил лабораториялари учун ажратилган 5 800 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни ўзлаштириш чораларини кўриш. Бунда, ажратиладиган маблағлардан 4 730 минг АҚШ доллари Агентлик ва унинг тизимидаги лабораторияларни жиҳозлашга, 540 минг АҚШ доллари фумигация жиҳозлари харид қилишга ва 378 минг АҚШ доллари фумигация лабораториясини ташкил этишга, шунингдек, 152 минг АҚШ доллари мутахассислар малакасини оширишга йўналтирилади. |
Ташкилий ва амалий чора-тадбирлар |
2021 йил октябрь |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
|
16. |
Агентликнинг «E-Fitouz» автоматлаштирилган ахборот тизимини Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг электрон хариталар тизимига интеграция қилиш. |
Ташкилий ва амалий чора-тадбирлар |
2021 йил октябрь |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Кадастр агентлиги |
|
17. |
Илмий-тадқиқот институти ва унинг минтақавий филиалларининг моддий-техника базасини яхшилаш чораларини кўриш. |
Ташкилий ва амалий чора-тадбирлар |
2021 йил декабрь |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги |
|
18. |
Ўсимликлар карантини чегара масканларини республика ҳудудига олиб кирилаётган карантин остидаги маҳсулотларнинг тури бўйича ихтисослаштириш юзасидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2021 йил 1 сентябрь |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Давлат божхона қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
19. |
Экспортбоп маҳсулотлар етиштириладиган боғ, токзорлар ва дала майдонлари ҳамда қадоқлаш цехларининг доимий рўйхатини шакллантириш. |
Ташкилий чора-тадбирлар режаси |
Ҳар йили I чоракда |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги |
|
20. |
Агрокимёвий таҳлил лабораторияси, биолаборатория, ўсимликлар клиникалари ва тупроқ клиникалари фаолиятини амалга ошириш учун уларни зарур бино-иншоотлар билан таъминлаш. |
Ташкилий чора-тадбирлар режаси |
2022 йил январь |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Кадастр агентлиги |
|
21. |
Агентлик таклифи асосида Ўсимликларни карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти ва Тошкент давлат аграр университетининг карантин лабораторияларини зарур жиҳозлар билан таъминлаш учун 50 млн АҚШ доллари миқдорида грант маблағларини жалб қилиш чораларини кўриш ҳамда натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар режаси |
2021-2022 йиллар |
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, манфаатдор вазирлик ва ташкилотлар |
|
22. |
Хитой Халқ Республикасининг 2,9 млн. АҚШ долларига тенг гранти ҳисобига «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Марказий фитосанитария лабораториясини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида карантин лабораторияси асбоб-ускуналарини Хитой томонидан Ўзбекистонга олиб келиш чораларини кўриш. |
Битим, амалий чора-тадбирлар |
2021 йил IV чорак |
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги |
|
23. |
Фитосанитария назорати соҳасидаги илмий, илмий-техник фаолият натижаларини амалга оширишни давлат томонидан грант ажратиш орқали қўллаб-қувватлаш. |
Ташкилий чора-тадбирлар режаси |
2021 йил IV чорак |
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги |
|
24. |
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг ер майдонларида хавфли зараркунанда ва касаллик ўчоқларини ўз вақтида аниқлаш ва уларга қарши самарали курашиш чораларини белгилаш учун йилига 30 мингдан кам бўлмаган феромон тутқичларни харид қилиш, уларни бепул ўрнатиш ҳамда мониторингини олиб бориш. |
Ташкилий чора-тадбирлар режаси |
2021 йил IV чорак |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
25. |
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини кўпайтиришга салбий таъсир кўрсатувчи асосий зараркунанда ҳашаротларга қарши комплекс курашиш бўйича «Долзарб ўн беш кунликлар» ва иссиқхоналарда зарарли организмлар тарқалишининг олдини олиш бўйича кузги-қишки ва баҳорги агротехник тадбирлар ўтказишни ташкил этиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар режаси |
2021 йил IV чорак |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
26. |
Экин майдон тупроқ таркибида заҳарли кимёвий моддалар (пестицид) таҳлили натижасига кўра экспортбоп маҳсулотларни етиштиришда биологик ёки алмашлаб экиш усулини қўллашни рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2021 йил декабрь |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
27. |
Экин майдонларида заҳарли кимёвий моддалардан (пестицид) фойдаланиш амалиётини кескин қисқартириш, зараркунандаларга қарши курашишда энтомофаглардан фойдаланиш чораларини кўриш. |
Ташкилий чора-тадбирлар режаси |
2021 — 2024 йиллар |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
28. |
Ўсимликларни касаллик ва зараркунандаларга қарши таъсирчанлигини ошириш имконини берувчи селекция тажрибаларини амалга ошириш лойиҳалари учун давлат грантлари ажратилишини таъминлаш. |
Ташкилий чора-тадбирлар режаси |
2021 — 2024 йиллар |
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
29. |
Инсон саломатлигига салбий таъсир этувчи ўсимликларни ҳимоя қилишда фойдаланиладиган кимёвий воситаларни халқаро талабларга мувофиқ босқичма-босқич уларни ўрнини босувчи воситаларга алмаштириш чораларини кўриш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2022 — 2024 йиллар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
|
30. |
Қишлоқ хўжалиги экинларининг зарарли организмларини ривожланиши ва тарқалиши ҳамда агрометеологик прогноз маълумотларни фермер, деҳқон хўжаликларига етказиш тизимини кенг кўламда жорий этиш мақсадида агрометеостанцияларни ўрнатишга қаратилган грант маблағларини жалб қилиш чораларини кўриш. |
Ташкилий чора-тадбирлар режаси |
2021-2022 йиллар |
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги , Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Гидрометеорология хизмат маркази |
|
31. |
«Далагача тушадиган хизматлар тизими»ни жорий этиш мақсадида агрокимё лаборатория, биолаборатория, ўсимлик клиникалари ва тупроқ клиникаларини ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Ташкилий чора-тадбирлар режаси |
2021 — 2024 йиллар |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Агробанк» АТБ, Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
|
32. |
Ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши самарали кураш тизимининг илмий асосланган услубиётини ишлаб чиқиш. |
Қўлланма |
2021-2022 йиллар |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги |
|
33. |
Республиканинг фитосанитар тозалигини таъминлаш мақсадида ўсимликлар карантини ва ҳимояси инспекторларининг импорт, экспорт, реэкспорт ва реимпорт ҳамда истисно тариқасида транзит жараёнларидаги иштирокини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2022 йил январь |
Давлат божхона қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Адлия вазирлиги |
|
IV. Зарарли чигирткага қарши кураш усулларини такомиллаштириш | ||||
|
34. |
Зарарли чигиртка ўчоқларини аниқлаш, уларга қарши самарали кураш тизимининг илмий асосланган механизмларни қўллаш услубиётини ишлаб чиқиш. |
Қўлланма |
2022 йил 1 июль |
Фанлар Академияси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
|
35. |
Хорижий мамлакатлар илғор тажрибасини яқиндан ўрганиш натижасида чигирткага қарши кураш услубларини такомиллаштириш. |
Ташкилий чора-тадбирлар режаси |
2022 йил I чорак |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар Академияси |
|
36. |
Чегарадош қўшни давлатлар билан зарарли чигиртка тарқалишига оид маълумотларни алмашиш тизимини жорий қилиш ва уларнинг ҳужумини олдиндан бартараф қилиш ва уларга қарши кураш юзасидан ҳамкорлик режаларини тузиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар режаси |
2021 — 2024 йиллар |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
|
V. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг илм-фан, таъл?м ва ахборо? хизматлари тизимини ривожлантириш | ||||
|
37. |
Зарарли организмларга қарши курашиш воситалари савдосининг ҳудудлар кесимидаги тенденциясини таҳлилини юритиш ва фитосанитар назорат бўйича мақсадли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар режаси |
2022 йил 1 декабрь |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
|
38. |
Иссиқхоналарда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларини зарарли организмлардан ҳимоя қилишнинг илмий асосланган усулларини жорий этиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар режаси |
2021 — 2024 йиллар |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги |
|
39. |
Ўсимликлардаги зарарли организмларни аниқлаш ва уларга қарши кураш чораларини белгилашнинг имконини берувчи «Дала ҳимояси ва интерактив хизмат кўрсатиш» электрон мобил дастурини яратиш ва оммага етказиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар режаси |
2021-2022 йиллар |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш агентлиги |
|
VI. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тизимини малакали кадрлар билан таъминлаш | ||||
|
40. |
Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларидаги ўсимликларни ҳимоя қилиш ҳамда карантин факультетларини, шунингдек, кафедраларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш тизимини кучайтириш, илмий салоҳиятни ошириш ва замонавий ўқув-лаборатория ускуналари билан таъминлаш. |
Ташкилий чора-тадбирлар режаси |
2021-2022 йиллар |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
41. |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг ҳудудлардаги ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида Тошкент давлат аграр университети ва унинг Нукус ва Термиз филиалларида ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ўқув курслари ва семинарларини ташкил этиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар режаси |
2021-2022 йиллар |
Тошкент ДАУ ва унинг Нукус ва Термиз филиаллари, Андижон агротехнологиялар институти, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти |
|
42. |
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиалида «Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари карантини» таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар режаси |
2021-2022 ўқув йили |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги |
|
43. |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси хизмати фаолиятини ривожлантириш мақсадида 500 нафарга яқин хорижий агрономларни жалб қилиб, қишлоқ хўжалиги техникум ва коллежларда ўрта бўғин мутахассисларни қайта тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш. Халқаро ва хорижий ташкилотлар базасида соҳа мутахассислари малакасини оширишни ташкил этиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар режаси |
2021 — 2024 йиллар |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
VII. «Биосифат» республика маркази фаолиятини такомиллаштириш | ||||
|
44. |
Биолаборатория, биофабрика ва биомарказларда «Техник-паспорт» ҳамда ҳар бир кўпайтириладиган энтомофагларнинг сифат кўрсаткичлари бўйича «Сифат сертификати» юритилишини жорий қилиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2022 йил 1 декабрь |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
45. |
Биомаҳсулотлар етказиб берилиши бўйича ҳудудларнинг мониторингини юритиш учун биолабораториялараро ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар режаси |
2021-2022 йиллар |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, «Биосифат» республика маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
|
VIII. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг моддий-техника базасини такомиллаштириш | ||||
|
46. |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларини Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан транспорт воситалари, асбоблар, техник воситалар ва зарур жиҳозлар билан белгиланган тартибда таъминлаш, шу жумладан: 1. Махсус планшетлар — 760 дона; 2. Чўнтак микроскоплари — 830 дона; 3. Ҳудудий бошқармалар маъмурий биноларига, ўсимликлар карантини чегара масканларидаги инспекторлар фаолият кўрсатадиган жойларга видеокузатув мосламаларини ўрнатиш; 4. Электрон ахборот тизими учун 2 комплект сервер харид қилиш; 5. «Дамас» русумли автомашина — 110 дона; 6. Фумигация гуруҳлари учун «Лабо» русумли автомашина — 15 дона; 7. Махсус автомашиналар — 56 дона; 8. Махсус юк автотранспорт — 1 дона; |
Ташкилий чора-тадбирлар режаси |
2021 — 2024 йиллар |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
47. |
Грант ва Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда: 1. Термокамера — 12 дона; 2. Фумигация камераларида газ концентрациясини аниқлаш учун газ анализаторлари — 27 дона; 3. Фумигация объектларида герметизацияни аниқлаш учун газ анализаторлари — 27 дона; 4. Фумигация лабораторияси — 1 дона; 5. Автодозатор (фосфин фумиганти учун) — 28 та; 6. Махсус кийим-бош; 7. Фумигация гуруҳларини турли хил шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш; 8. Фумигантлар; 9. Фитосанитария сертификатлари; 10. Мониторинг учун кўп марта ишлатиладиган замонавий феромон тутқичлар — 30 минг дона; 11. Лаборатория жиҳозлари (7 та ҳудудий бошқармага); 12. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тизимидаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институтида халқаро стандартларга мос карантин питомнигини ташкил қилиш ва уни кичик лаборатория ва синов участкаси учун иссиқхона билан таъминлаш, замонавий лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш ва питомник учун қишлоқ хўжалиги техникаларини (трактор, юк машинаси, тиркамалар, пуркагичлар ва ҳоказо) харид қилиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар режаси |
2021 — 2024 йиллар |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
48. |
Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Жиззах, Қашқадарё, Навоий ва Наманган вилоятлари ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларини лаборатория бинолари ва замонавий ускуналар билан таъминлаш. Таъмирталаб биноларни асослантирилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида жорий таъмирлаш. |
Ташкилий чора-тадбирлар режаси |
2021 — 2023 йиллар |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат активларини бошқариш агентлиги |
|
49. |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти ва унинг лабораториясини мукаммал таъмирлаш ҳамда зарур буюмлар, ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш. |
Ташкилий чора-тадбирлар режаси |
2021 — 2024 йиллар |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги |