Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 378-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонига мувофиқ:
муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш амалиёти сертификат бериш тизимига ўтказилганлиги;
фуқароларга ўз танловига кўра давлат томонидан бериладиган маблағлар (сертификат) ҳисобидан исталган ишлаб чиқарувчидан протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини сотиб олиш имконияти яратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ҳар йили 15 декабрга қадар кейинги йил учун муҳтож шахслар (ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан, ногиронлиги бўлган болалар ҳамда ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахслар)нинг рўйхатини шакллантириш орқали уларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлашга бўлган эҳтиёжини аниқлаш тартиби;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
муҳтож шахсларга нисбатан протез-ортопедия мосламалари ёки реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожликни белгилаш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 апрелдаги 253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2024 й., 09/24/253/0314-сон)
муҳтож шахсларга тасдиқланган рўйхатга киритилган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини сотиб олиш имкониятини тақдим этувчи сертификат бериш ҳамда у асосида муҳтож шахсларни тегишли мосламалар ва техник воситалар билан таъминлаш тартиби;
муҳтож шахсларга протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини етказиб бериш, уларни таъмирлаш ёки алмаштириш тартиби;
муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминланиши ҳисобини юритиш ҳамда харажатларни молиялаштириш тартиби.
3. Белгилансинки:
протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларининг ўртача нархлари кейинги йил учун ҳар йили 5 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан шакллантирилади ҳамда 15 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда тасдиқланади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
инфляция даражаси ва бозор конъюнктураси ўзгаришларини ҳисобга олиб, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари ўртача нархлари заруратга қараб, лекин бир йилда камида бир марта қайта кўриб чиқарилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Молия вазирлиги ҳамда бошқа масъул вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш амалиётини ушбу қарорга иловага мувофиқ тасдиқланган Низомга мувофиқ сертификат бериш тизимига ўтказиш бўйича амалий чора-тадбирларни белгиласин ва ижросини таъминласин.
5. Мазкур қарор талаблари муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш бўйича протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар билан белгиланган тартибда тузилган амалдаги шартномаларга нисбатан татбиқ этилмайди.
6. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори А.К. Инаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 1 июль,
411-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 июлдаги 411-сон қарорига
ИЛОВА
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ногиронлиги бўлган шахсларни, жумладан, ногиронлиги бўлган болаларни ҳамда ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларни (кейинги ўринларда — муҳтож шахслар) протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартибини белгилайди.
2. Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш давлат томонидан бериладиган маблағлар ҳисобидан исталган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлардан (кейинги ўринларда — ташкилотлар) тегишли протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини сотиб олиш имкониятини тақдим этувчи сертификат орқали амалга оширилади.
3. Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
4. Муҳтож шахсларга ушбу Низомга 2-иловада келтирилган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари рўйхатига мувофиқ электрон шаклдаги ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосага асосан туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — Марказлар) орқали сертификат берилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 апрелдаги 253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2024 й., 09/24/253/0314-сон)
Ҳар икки йилда бир марта мазкур рўйхатда келтирилган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари турлари ҳамда улардан фойдаланиш муддатлари янгилаб борилади.
5. Агар ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида назарда тутилган ҳамда белгиланган тартибда бепул таъминланиши керак бўлган реабилитация қилишнинг техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар ўз ҳисобидан қопланган бўлса, унга воситанинг ёки хизматнинг қиймати миқдорида Вазирлар Маҳкамасининг «Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2009 йил 17 июндаги 166-сон қарорига мувофиқ белгиланган тартибда компенсация тўланади.
6. Меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланган, касб касалликларига чалинган ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарардан жабрланган ходимлар — муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш учун қилинган харажатлар жавобгар бўлган иш берувчи маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда тўланади.
2-боб. Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожликни белгилаш
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 апрелдаги 253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2024 й., 09/24/253/0314-сон)
7. Муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлиги ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштириладиган тиббий хулоса асосида белгиланади. Бунда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосалар «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимида электрон шаклда муҳтож шахсларнинг доимий яшаш жойи бўйича:
в) 18 ёш ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларга — Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (кейинги ўринларда — ТИЭК) томонидан расмийлаштирилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 апрелдаги 253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2024 й., 09/24/253/0314-сон)
8. Пенсия ёшидаги муҳтож шахсга унинг ёки қонуний вакилининг аризасига ҳамда даволовчи врачнинг тиббий ҳужжатларига (амбулатория картаси, зарур бўлганда, касаллик тарихидан кўчирма) асосан тиббий хулоса расмийлаштирилади.
18 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болага қонуний вакилининг аризаси, 18 ёш ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлиги бўлган шахснинг ёки қонуний вакилининг аризаси асосида ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома расмийлаштирилади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 апрелдаги 253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2024 й., 09/24/253/0314-сон)
ТИЭК ва ПТИЭК томонидан шахсни ногиронлиги бўлган шахс ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган бола деб топиш бўйича хулоса бериш жараёнида улар муҳтож шахс деб топилганда бир йўла протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлиги белгиланади.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 апрелдаги 253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2024 й., 09/24/253/0314-сон)
Пенсия ёшидаги муҳтож шахсларга берилган тиббий хулосалар муддати ҳар бир касаллик ҳолатида касалликнинг хусусияти ва кечишига, организм функцияларининг бузилиши даражасига ва компенсатор механизмларининг ҳолатига қараб белгиланади, ногиронлиги бўлган муҳтож шахсларга берилган тиббий хулосалар эса — ногиронликнинг муддатидан келиб чиқиб қайта ногиронликка ўтиш муддатигача берилади.
9. ТИЭК, ПТИЭК ва ТМК томонидан муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлик белгиланишида протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига кўрсатмаларга асосланилиши лозим. Расмийлаштирилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосалар ҳақидаги маълумотлар тегишли ТИЭК, ПТИЭК ва ТМК томонидан юритилади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 апрелдаги 253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2024 й., 09/24/253/0314-сон)
Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига кўрсатмалар рўйхати мазкур Низомга 4 ва 5 иловаларга мувофиқ ҳамда расмийлаштирилган тиббий хулосаларни қайд этиш журнали мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ шаклда юритилади.
10. Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосаларнинг асосланганлиги ва тўғри расмийлаштирилиши учун уни расмийлаштирган ва имзолаган шахслар жавобгар ҳисобланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 апрелдаги 253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2024 й., 09/24/253/0314-сон)
3-боб. Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш
11. Марказлар томонидан ҳар кейинги йил учун ҳар йили 15 декабрга қадар ТИЭК, ПТИЭК ва ТМКлар билан биргаликда протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож шахслар рўйхати (кейинги ўринларда — муҳтож шахслар рўйхати) шакллантирилади ва мунтазам равишда янгилаб борилади. Муҳтож шахслар рўйхати мазкур Низомга 7 ва 8-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ юритилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Муҳтож шахслар рўйхатини шакллантиришда мазкур Низомга 2-иловада келтирилган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларидан фойдаланиш муддати ҳамда ТИЭК, ПТИЭК ёки ТМК томонидан биринчи марта ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулоса расмийлаштирилган муҳтож шахслар инобатга олиниши лозим.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 апрелдаги 253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2024 й., 09/24/253/0314-сон)
12. Марказлар тегишли ТИЭК, ПТИЭК ва ВМК билан биргаликда ҳар йили 20 декабрдан кечиктирмай кейинги йил учун молиялаштириш ҳажмини аниқлаш мақсадида ҳудуд бўйича муҳтож шахслар рўйхатини тегишлича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) тақдим этади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
13. Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш учун зарур бўладиган харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
14. Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш учун зарур бўладиган йиллик маблағлар ҳудудий бошқармаларнинг асосланган ҳисоб-китобларига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан маблағлар ажратилади.
Ҳисобот йили давомида ТИЭК, ПТИЭК ва ВМК томонидан биринчи марта ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулоса расмийлаштирилган ҳамда муҳтож шахслар рўйхатига киритилмаган муҳтож шахслар тўғрисидаги маълумотлар ТИЭК, ПТИЭК ва ВМК томонидан тегишли Марказга тақдим қилинади. Бунда ҳар ой бўйича маълумотлар кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмай тақдим этилиши лозим.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 апрелдаги 253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2024 й., 09/24/253/0314-сон)
Марказлар қабул қилиб олинган қўшимча эҳтиёж бўйича маълумотларни улар қабул қилиб олинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида тегишли ҳудудий бошқармаларга тақдим этади;
Биринчи марта ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулоса расмийлаштирилган ҳамда муҳтож шахслар рўйхатига киритилмаган муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш учун зарур бўладиган маблағларни ҳудудий бошқармаларнинг асосланган ҳисоб-китобларига кўра Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан ажратиш чоралари кўрилади.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 апрелдаги 253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2024 й., 09/24/253/0314-сон)
4-боб. Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини олиш учун сертификат расмийлаштириш
15. Ҳудудий бошқармалар тегишли Марказларни муҳтож шахслар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили январь ойи якунига қадар мазкур Низомга 9-иловада келтирилган шаклга мувофиқ сертификатлар билан таъминлайди.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Сертификатлар махсус ҳимояланган қоғозда тайёрланган ҳамда рақамланган бўлиши шарт.
Сертификат 3 та — «А», «В» ва «С» қисмдан иборат бўлади.
16. Марказ сертификатни қабул қилиб олгач муҳтож шахсларни ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосалар асосида ўзи танлаган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш учун муҳтож шахслар рўйхатида белгиланган муддатда сертификатни расмийлаштиради.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 апрелдаги 253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2024 й., 09/24/253/0314-сон)
Биринчи марта мурожаат қилган муҳтож шахсларга сертификат расмийлаштирилиш муддати мурожаат қилинган кундан бошлаб ўттиз иш кунидан ошмаслиги лозим.
Марказлар протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари учун расмийлаштирилган сертификатни қайд этиш журнали шакли Низомга 10-иловага мувофиқ юритилади.
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
17. Биринчи марта мурожаат қилган муҳтож шахсларга сертификат расмийлаштирилганда бу ҳақида Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан белгиланган шаклга мувофиқ юритиладиган Муҳтож шахснинг картасига қайд этилади.
Муҳтож шахснинг картаси Марказ томонидан муҳтож шахс учун очилган йиғмажилдда сақланади. Муҳтож шахснинг яшаш жойи ўзгарган тақдирда, унинг йиғмажилди янги яшаш жойидаги Марказга юборилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
18. Муҳтож шахс тегишли протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини олиш учун мурожаат этиши мумкин бўлган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларни (кейинги ўринларда — ташкилотлар) ўз хоҳишига кўра танлайди.
Бунда муҳтож шахс Марказ томонидан протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини олиш учун мурожаат этиши мумкин бўлган ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар билан таништирилади.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган рўйхат Агентлик томонидан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда йилда икки марта шакллантириб борилади.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 апрелдаги 253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2024 й., 09/24/253/0314-сон)
19. Ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
ташкилотларнинг номи, манзили, боғланиш учун телефон рақамлари;
мазкур йўналишда фаолият кўрсатиши учун ҳар бир маҳсулотнинг мувофиқлик сертификати ва тегишли гувоҳномаси;
ҳудудлардаги мавжуд филиалларининг манзили;
ташкилотларда ишлаб чиқариладиган ҳар бир протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларининг номи, нархи, фойдаланиш ва кафолат муддатлари, кафолат ва фойдаланиш муддатлари тугамасдан ёки тугаганидан сўнг амалга ошириладиган тадбирлар;
ташкилотларда ишлаб чиқариладиган ҳар бир протез-ортопедия мосламаси ва реабилитация қилишнинг техник воситасининг техник паспорти, фойдаланиш бўйича йўриқнома, тайёрлаш ва/ёки етказиб бериш муддати.
Ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларда муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлашда енгиллик яратиш ҳамда қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин.
Ушбу бандда келтирилган ҳужжатлардан биттаси мавжуд бўлмаган ҳолатда шу ташкилот муҳтож шахсга протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини олиш учун мурожаат этиши мумкин бўлган ташкилотлар рўйхатига киритилмайди.
Бунда мазкур йўналишда фаолият кўрсатиши учун ҳар бир маҳсулотнинг мувофиқлик сертификати ва тегишли гувоҳномаси муддатлари тугаган ҳолатда ташкилотлар рўйхатидан чиқарилади.
Ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар Агентликнинг расмий веб-сайтига ҳам жойлаштирилади ва янгилаб борилади.
20. Сертификатнинг амал қилиш муддати расмийлаштирилган йил учун ҳақиқий ҳисобланади ҳамда кейинги йил учун амал қилмайди.
5-боб. Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш
21. Сертификат ҳар бир протез-ортопедия мосламаси ва реабилитация қилишнинг техник воситаси учун алоҳида расмийлаштирилади (пойабзаллар ва қўлтиқ таёқлар учун унинг бир жуфтига битта сертификат расмийлаштирилади).
22. Сертификатнинг «А», «В» ва «С» қисмларининг тегишли бандлари Марказ томонидан тўлдирилади ҳамда тасдиқланади.
(22-бандЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
23. Муҳтож шахс расмийлаштирилган сертификат асосида ўзи танлаган ташкилотга мурожаат қилади.
24. Муҳтож шахс протез-ортопедия мосламаларини тайёрлаш учун ташкилотга мурожаат қилганда, унга ташкилот томонидан тегишли протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари тўғрисида техник таснифи, тайёрлаш учун кетадиган вақт ҳисобга олинган ҳолда тахминий тайёр бўлиш куни ҳақида маълумот берилади.
Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини тайёрлаш ва етказиб бериш муддати ўттиз иш кунидан, мураккаб турдаги протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини тайёрлаш ва етказиб бериш муддати қирқ беш иш кунидан ошмаслиги лозим.
25. Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини тайёрлаш ва етказиб беришнинг сўнгги санаси ҳар йилнинг 20 декабридан кечикмаслиги лозим.
26. Ташкилот томонидан ҳар бир тайёрланган протез-ортопедия мосламаси ва реабилитация қилишнинг техник воситаси техник паспорти, фойдаланиш бўйича йўриқнома ҳамда буюртма берган муҳтож шахс тўғрисидаги маълумотлар билан биргаликда берилиши шарт.
Фойдаланиш йўриқномасида протез-ортопедия мосламаси ва реабилитация қилишнинг техник воситасини сақлаш, фойдаланиш тартиб ва қоидалари фойдаланувчилар учун содда ва осон тушунадиган ҳолда ёритилиши ҳамда ўзбек ва рус тилларида чоп этилиши лозим.
Муҳтож шахс протез-ортопедия мосламаси ва реабилитация қилишнинг техник воситасидан фойдаланиш йўриқномаси билан тўлиқ танишиб чиқиши ҳамда протез-ортопедия мосламаси ва реабилитация қилишнинг техник воситасини сақлаш, ундан фойдаланиш тартиб ва қоидаларига риоя қилиши лозим.
27. Маҳсулот тайёрлаб берилгандан кейин сертификатнинг тегишли қисмлари ташкилот томонидан тўлдирилади ва тасдиқланади.
28. Ташкилот томонидан ҳар ой якунлари бўйича кейинги ойнинг 10-кунига қадар қабул қилинган ва етказиб берилган буюртмалар тўғрисидаги маълумотлар киритилгандан ва сертификатнинг тегишли бандлари тўлиқ тўлдирилгандан кейин унинг «С» қисми ҳудудий бошқармага юборилади. Сертификатнинг «В» қисми ташкилотда қолади.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Тегишли бандлари ташкилот томонидан тўлиқ тўлдирилмаган сертификатлар бўйича ўрганиш ўтказилмайди ҳамда беш кун муддат ичида ташкилотга қайтарилади.
Ташкилот томонидан қабул қилинган ва етказиб берилган буюртмалар тўғрисидаги маълумотлар шакли Низомга 11-иловага мувофиқ юритилади.
29. Ташкилот томонидан тақдим этилган ва етказиб берилган буюртмалар тўғрисидаги маълумотлар икки кун муддатда Марказларига юборилади. Марказлар томонидан беш кун муддатда муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан амалда таъминланганлиги ўрганилади ҳамда натижаси тўғрисида ҳудудий бошқармага маълумот тақдим этилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
30. Тайёр бўлган ҳамда ўзига мос келишини ўлчаб кўриш зарур бўлган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож шахс уларни ўзи бевосита ташкилотдан қабул қилиб олади. Бошқа ҳолатларда муҳтож шахсларга тегишли протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари ташкилотлар томонидан ушбу шахснинг яшаш жойига етказиб берилиши шарт.
31. Ҳудудий бошқарма томонидан муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан амалда таъминланганлиги ўрганилгандан сўнг сертификатнинг «С» қисми ўн кун муддатда Марказга сақлаш учун юборилади.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Марказ сертификатнинг «С» қисмига асосан ушбу сертификат расмийлаштирилиши учун асос бўлган ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосанинг қайтарма қисмини ўн кун муддатда тегишли ТИЭК, ПТИЭК ёки ТМКга сақлаш учун юборади.
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 апрелдаги 253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2024 й., 09/24/253/0314-сон)
ТИЭК ва ПТИЭКга юборилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг қайтарма қисми муҳтож шахснинг кўрик ишида, ТМКга юборилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг қайтарма қисми муҳтож шахснинг якка тартибдаги амбулатория картасида сақланади.
(31-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 апрелдаги 253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2024 й., 09/24/253/0314-сон)
32. Марказлар ойлик ҳисоботларни ҳар ой якунлари бўйича кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмасдан тегишли ҳудудий бошқармага, ҳудудий бошқармалар эса — ҳар чорак якунлари бўйича кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай Агентлик томонидан белгиланган шаклга мувофиқ протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминланган муҳтож шахслар ҳақидаги ҳисоботларни Агентликка тақдим этади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
33. Ташкилот қабул қилинган буюртмаларни белгиланган нархда, сифатда ва муддатда тайёрлаш учун жавобгар ҳисобланади.
6-боб. Харажатларни молиялаштириш
34. Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларининг ўртача нархлари кейинги йил учун ҳар йили 5 декабрга қадар ҳудудий бошқармалар томонидан шакллантирилади ҳамда 15 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда тасдиқланади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
35. Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилиш техник воситаларининг ўртача нархи ташкилотлар томонидан ушбу маҳсулотларга расмий эълон қилинадиган маълумотлардан, прайс-варақларда кўрсатилган нарх тўғрисидаги маълумотлардан шакллантирилади.
Инфляция даражаси ва бозор конъюнктураси ўзгаришларини ҳисобга олиб, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари ўртача нархлари заруратга қараб, лекин бир йилда камида бир марта қайта кўриб чиқарилади.
Ташкилот томонидан муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминланганлигини ўрганиш натижасига кўра ҳудудий бошқарма томонидан белгиланган тартибда тегишли ташкилотга маблағ ўтказиш муддати беш иш кунидан ошмаслиги лозим. Бунда тўлаб бериладиган маблағ миқдори муҳтож шахсларга расмийлаштирилган сертификатда белгиланган ўртача нархдан ортиқ бўлмаслиги шарт.
(35-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Муҳтож шахслар расмийлаштирилган сертификатда белгиланган нархдан паст ёки юқори бўлган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини танлаш ҳуқуқига эга.
Расмийлаштирилган сертификатда белгиланган нархдан юқори бўлган нархдаги фарқ муҳтож шахс томонидан тўланади.
Бунда тўлов нақд пул маблағлари кўринишда, банк кассалари, электрон терминаллар ва бошқа қурилмалар орқали ўтказилган ҳолда амалга оширилади. Тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар муҳтож шахснинг ўзида қолади ва сақланади.
Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари нархи расмийлаштирилган сертификатда белгиланган нархдан паст бўлган ҳолатда ташкилот сертификатнинг «С» қисмида маҳсулот нархини кўрсатиб ўтади ва ҳудудий бошқармалар томонидан кўрсатилган нарх асосида маблағ ўтказилади.
7-боб. Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини таъмирлаш ёки алмаштириш
36. Протез-ортопедия мосламаси ва реабилитация қилишнинг техник воситаси мазкур Низомга 2-иловада кўрсатилган кафолат муддатида носоз бўлиб қолганда, етказиб берган ташкилот томонидан бепул таъмирлаб берилади ёки бошқа янгисига алмаштирилади.
Бунда муҳтож шахс томонидан ташкилотга мурожаат қилинган кундан тегишли протез-ортопедия мосламаси ва реабилитация қилишнинг техник воситаси ташкилот томонидан таъмирлаб берилиши ёки янгисига алмаштирилиши беш кун муддатдан, қўшимча текшириш зарур бўлганда эса ўн кун муддатдан ошмаслиги шарт.
37. Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосага асосан қуйидаги ҳолларда фойдаланиш муддати тугамасдан бошқасига алмаштириб берилади:
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 апрелдаги 253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2024 й., 09/24/253/0314-сон)
муҳтож шахсларнинг жисмоний ривожланиши оқибатида протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари ўлчамлари уларга тўғри келмаса;
муҳтож шахсларда касаллик кечишининг ёмонлашуви, шунингдек, ўтказилган жарроҳлик муолажаларидан сўнг юзага келган анатомик ёки физиологик ўзгаришлар оқибатида протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолса.
Бунда Марказлар томонидан далолатнома расмийлаштирилади ҳамда протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари учун мазкур Низомда белгиланган тартибда ташкилотга мурожаат қилиш учун далолатнома расмийлаштирилган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда сертификат янгидан расмийлаштириб берилади.
(37-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
38. Протез-ортопедия мосламаси ва реабилитация қилишнинг техник воситаси кафолат муддати тугагандан кейин носоз бўлиб қолганда, уларни таъмирлаш ёки алмаштириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Бунда протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари носозлиги тўғрисида тегишли Марказлар томонидан далолатнома расмийлаштирилади ҳамда расмийлаштирилган кундан бошлаб беш кундан ошмаган муддатда таъмирланиши ёки алмаштирилиши лозим бўлган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари учун сертификат янгидан расмийлаштириб берилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
8-боб. Якунловчи қоидалар
39. Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш тақиқланади.
40. Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан назорат қилинади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
41. Муҳтож шахслар протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш натижасидан норози бўлган тақдирда, юқори турувчи орган ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
42. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
I. Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож шахслар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни таъминлаш учун маблағ ажратиш
Ҳудуд бўйича муҳтож шахслар рўйхатини ҳудудий бошқармаларга тақдим этиш
Ҳар йили 20 декабрга қадар
3-босқич
Ҳудудий бошқармалар
Зарур бўладиган йиллик маблағларни ажратиш юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига мурожаат этиш
Ҳар йили декабрь ойи якунига қадар
4-босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Зарур бўладиган йиллик маблағларни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра ажратиш
Ҳар йили 1 апрелга қадар
II. Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари ўртача нархларини шакллантириш
5-босқич
Ҳудудий бошқармалар
Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари ўртача нархларини кейинги йил учун шакллантириш
Ҳар йили 5 декабрга қадар
6-босқич
Ҳудудий бошқармалар, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари
Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари ўртача нархларини келишиш ҳамда тасдиқлаш
Ҳар йили 15 декабрга қадар
III. Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари учун сертификат билан таъминлаш
7-босқич
Ҳудудий бошқармалар
Марказларни муҳтож шахслар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда сертификатлар билан таъминлаш
Ҳар йили январь ойи якунига қадар
8-босқич
Марказ
Муҳтож шахсларни ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосалар асосида ўзи танлаган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш учун сертификатни расмийлаштириш
Белгиланган муддатда
9-босқич
Муҳтож шахс
Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини олиш учун мурожаат этиши мумкин бўлган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотга мурожаат қилиш
Сертификатни олгандан кейин ўз хоҳишига кўра
IV. Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш ҳамда ҳисобини юритиш
10-босқич
Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот
Тегишли протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини тайёрлаш ва муҳтож шахсга етказиб бериш
1. Муҳтож шахс мурожаат қилган кунидан бошлаб 30 иш куни мобайнида.
2. Мураккаб турдаги протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари учун мурожаат қилинган кундан бошлаб 45 иш куни мобайнида
11-босқич
Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот
Етказиб берилган буюртмалар тўғрисидаги маълумотларни Марказларга юбориш
Ташкилотлар томонидан тақдим этилган кундан бошлаб 2 кун муддатда
13-босқич
Марказлар
Муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан амалда таъминланганлигини ўрганиш ҳамда натижаси тўғрисида тегишли ҳудудий бошқармасига маълумот тақдим этиш
Етказиб берилган буюртмалар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилган кундан бошлаб 5 кун муддатда
14-босқич
Ҳудудий бошқармалар
Ўрганиш натижасига кўра етказиб берилган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари учун тегишли ташкилотга маблағ ўтказиб бериш
5 кун муддатда
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 апрелдаги 253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2024 й., 09/24/253/0314-сон)
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари
РЎЙХАТИ
Т/р
Турлари
Кафолат муддати
Фойдаланиш муддати
I. Протез-ортопедия мосламалари
1.
Қўл протезлари:
елка протези, елкадан олиб ташлангандан кейинги қўл протези, билак протези, кафт протези
6 ой
24 ой
2.
Оёқ протезлари:
сон протези, сон олиб ташлангандан кейинги оёқ протези, болдир протези
6 ой
24 ой
3.
Қўл ва оёқ камари ортопед аппаратлари, пластик корсетлар
6 ой
24 ой
4.
Корсет
3 ой
24 ой
5.
Кўкрак бези экзопротези
6 ой
12 ой
6.
Қўл ва оёқ камари тутори
3 ой
12 ой
7.
Бандаж
3 ой
12 ой
8.
Мураккаб ортопед пойабзал ва протезга пойабзал
4 ой
12 ой
II. Реабилитация қилишнинг техник воситалари
9.
Эшитиш мосламаси
12 ой
48 ой
10.
Қўлтиқ таёқ
12 ой
24 ой
11.
Ҳасса
12 ой
24 ой
12.
Тирсакли қўлтиқ таёқ
12 ой
24 ой
13.
Кўзи ожизлар учун ҳасса
12 ой
24 ой
14.
Юриш мосламаси (ходунок)
12 ой
24 ой
15.
Пешоб қабул қилгич
5 кун
1 ой
16.
Нажас қабул қилгич
5 кун
1 ой
17.
Хонага мўлжалланган ўриндиқли аравача
12 ой
60 ой
18.
Сайр қилишга мўлжалланган ўриндиқли аравача
12 ой
60 ой
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Пенсия ёшдаги шахслар учун протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлик тўғрисидаги врачлик-маслаҳат комиссиянинг
ТИББИЙ ХУЛОСАСИ
№ _______________
Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):
Ф.И.Ш.
Манзили:
Туғилган санаси:
Телефон рақами:
Клиник ташхис (ХКТ-МКБ 10):
Врачлик-маслаҳат комиссиянинг хулосаси
Муҳтожликни аниқлаш бўйича тиббий кўрсатма:
Протез-ортопедия мосламаси ва реабилитация қилишнинг техник воситаси тури:
Маҳсулот коди:
Бирламчи, такроран:
Тиббий хулоса берилган сана:
Маҳсулотдан фойдаланиш муддати:
Тиббий хулосанинг амал қилиш муддати
Маҳсулот билан таъминланганлик сана:*
* Муҳтожлик белгиланган шахс муқаддам протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситаси билан таъминланган сана кўрсатилади.
QR-код
(матрик штрихли код)
(3-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 апрелдаги 253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2024 й., 09/24/253/0314-сон)
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Протез-ортопедия мосламаларига муҳтожликни аниқлаш бўйича тиббий кўрсатмалар
товон юзасининг варус ёки вальгусли деформацияси натижасида оёқнинг ички томонга ёки ташқи томонига қийшайиши;
оёқ кафти ампутацияси ёки экзоартикуляциясидан (Шопар, Лисфранк, Горанжо, Шарп усулида ва бошқалар) кейинги чўлтоқлик;
ошиқ-товон бўғимини мустаҳкамлашни талаб этадиган оёқлар ярим фалажлиги (парези) ёки фалажлиги (параличи);
болалар церебрал фалажлиги;
оёқ панжасининг ривожланган эквинус-варус қийшиқлиги, оёқ панжаси фалажлиги (от туёғи);
оёқ кафти ясси вальгусли фалажлик деформацияси;
оёқ панжасининг куйиш, совуқ уриши, электр жароҳати ёки жарроҳлик муолажаси натижасидаги деформациялари;
оёқ панжасининг ривожланган ва турғун лимфастази (фил оёқлик) ва у билан боғлиқ бўлган трофик ўзгаришлар.
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожликни аниқлаш бўйича тиббий кўрсатмалар
1. Хонага мўлжалланган кресло-аравача қуйидаги исталган ҳолатларда ёки касаллик асоратларида тавсия этилади:
NYНA бўйича III даража/IV функционал классдаги сурункали юрак етишмовчилиги;
III даража нафас олиш етишмовчилиги билан асоратланган нафас олиш органлари касалликлари, ҳар қандай даражадаги қон айланиши етишмовчилиги билан уйғунликда;
жигар функцияларининг намоён бўлган бузилиши, портал гипертензия ва асцит билан биргаликдаги жигар касалликлари;
IV даража (терминал босқич)даги сурункали буйрак етишмовчилигига олиб келадиган буйрак касалликлари;
гемиплегия, намоён бўлган гемипарез, намоён бўлган пастки парапарез, параплегия, намоён бўлган трипарез, триплегия, намоён бўлган тетрапарез, тетраплегия;
акинетик-ригид синдроми; кескин намоён бўлган атаксия, шу жумладан, намоён бўлган вестибуляр-мияча бузилишлари; яққол намоён бўлган гиперкинетик бузилишлар;
иккала тиззадаги ва ундан юқоридаги ампутация чўлтоқлиги, оёқ функциялари сезиларли бузилган ҳолдаги иккинчи оёқнинг ампутация чўлтоқлиги;
иккала тизза ва билак-кафт бўғимларининг деформацияловчи IV даражали остеоартрози;
оёқлар ва тос суяклари дефекти, деформацияси ва туғма аномалияси (ривожланиш нуқсонлари) оқибатида юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;
намоён бўлган оғриқ синдроми, кескин намоён бўлган контрактура, юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари билан бирга иккала оёқнинг III-IV даражали тос-бел ва (ёки) тизза бўғимларининг деформацияловчи артрози;
иккала тос-бел ва (ёки) тизза бўғимларини эндопротезлашдан кейинги оғир асоратлар;
иккала чаноқ-сон ва (ёки) тизза бўғимларини эндопротезлашдан кейинги оғир асоратлар.
2. Сайр қилиш кресло-аравачаси қуйидаги исталган ҳолатларда ёки касаллик асоратларида тавсия этилади:
гемиплегия, намоён бўлган гемипарез, намоён бўлган пастки парапарез, параплегия, намоён бўлган трипарез, триплегия, намоён бўлган тетрапарез, тетраплегия;
ақлий заифликнинг, руҳий касалликлар (деменция)нинг оғир даражаси оқибатида юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;
иккала тиззадаги ва ундан юқоридаги ампутация чўлтоқлиги, оёқ функциялари сезиларли бузилган ҳолдаги иккинчи оёқнинг ампутация чўлтоқлиги;
иккала тизза ва билак-кафт бўғимларининг деформацияловчи IV даражали остеоартрози;
оёқлар ва тос суяклари дефекти, деформацияси ва туғма аномалияси (ривожланиш пороклари) оқибатида юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;
иккала оёқнинг III-IV даражали тос-бел ва (ёки) тизза бўғимларининг деформацияловчи артрози, намоён бўлган оғриқ синдроми, кескин намоён бўлган контрактура, юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари билан бирга;
иккала чаноқ-сон ва (ёки) тизза бўғимларини эндопротезлашдан кейинги оғир асоратлар.
иккала тос-бел ва (ёки) тизза бўғимларини эндопротезлашдан кейинги оғир асоратлар.
битта оёқнинг таянч-ҳаракат фаолияти тўлиқ бузилган ҳолатлар ҳамда анатомик дефектларда.
сохта бўғим, суяклар дефекти, кескин намоён бўлган контрактура, оёқ камари суяклари ва бўғимларининг турғун қийшайиши ёки анкилози, юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;
битта ёки иккала оёқнинг ампутацион чўлтоқлиги;
тизза ва чаноқ-сон бўғимини эндопротезлашдан кейинги ҳолат;
ўрта даражада ва намоён бўлган гемипарез, ўрта даражада ва намоён бўлган пастки парапарез.
иккала оёқ, чаноқ, умуртқа поғонасининг жароҳатлари асоратларидан кейинги юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;
7. Пешоб қабул қилгич қуйидаги ҳолатларда тавсия этилади:
пешоб чиқариш аъзоларида стома мавжудлиги.
8. Нажас қабул қилгич қуйидаги ҳолатларда тавсия этилади:
ичакда стома мавжудлиги.
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси, Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (Тиббий-маслаҳат комиссияси)да ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосаларни қайд этиш
ЖУРНАЛИ
Т/р
Ф.И.О.
Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулоса берилган сана
(кун, ой, йил)
Яшаш жойи
Ногиронлиги бўлган муҳтож шахс ёки пенсия ёшидаги муҳтож шахс
Ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддати
(ногиронлиги бўлган шахс бўлса)
Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари тури
Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосанинг қайтарма қисми
қабул қилинган сана
Берилган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаси номи
Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосани қабул қилиб олувчи шахснинг имзоси
1.
2.
...
(6-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 апрелдаги 253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2024 й., 09/24/253/0314-сон)
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Протез-ортопедия мосламаларига муҳтож шахслар
РЎЙХАТИ
Т/р
Ф.И.О.
Туғилган йили
Яшаш манзили
Ногиронлиги бўлган муҳтож шахс ёки пенсия ёшидаги муҳтож шахс
Ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддати
(агар ногиронлиги бўлган шахс бўлса)
Ташхис
Муҳтожлик аниқланган протез-ортопедия мосламасининг номи ва коди
Протез-ортопедия мосламасини олиш учун сертификат бериладиган сана
Протез-ортопедия мосламаси билан охирги марта таъминланган сана
Кейинги марта протез-ортопедия мосламасини олиш учун сертификат бериладиган ой, йил
1.
2.
...
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтож шахслар
РЎЙХАТИ
Т/р
Ф.И.О.
Туғилган йили
Яшаш манзили
Ногиронлиги бўлган муҳтож шахс ёки пенсия ёшидаги муҳтож шахс
Ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддати
(агар ногиронлиги бўлган шахс бўлса)
Ташхис
Муҳтожлик аниқланган реабилитация қилишнинг техник воситалари номи
Реабилитация қилишнинг техник воситасини олиш учун сертификат бериладиган сана
Реабилитация қилишнинг техник воситаси билан охирги марта таъминланган сана
Кейинги марта реабилитация қилишнинг техник воситаси олиш учун сертификат бериладиган ой, йил
1
2
...
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА
Протез-ортопедия мосламаси ва реабилитация
қилишнинг техник воситаларини олиш учун
СЕРТИФИКАТ
Протез-ортопедия мосламаси ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини олиш учун
СЕРТИФИКАТ
Протез-ортопедия мосламаси ва реабилитация
қилишнинг техник воситаларини олиш учун
СЕРТИФИКАТ
А қисми
№ _______________
В қисми
№ _______________
С қисми
№ _______________
1. Расмийлаштирилган сана _____________________
1. Расмийлаштирилган сана _____________________
1. Расмийлаштирилган сана _____________________
2. Туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлари маркази_________________________
15. Маҳсулот олувчининг Ф.И.О., имзоси ва қабул қилиб олинган сана ____________________________
(9-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА
Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари учун расмийлаштирилган сертификатни қайд этиш
ЖУРНАЛИ
Т/р
Сертификат расмийлаштирилган шахснинг Ф.И.О.
Туғилган вақти (кун, ой, йил)
Яшаш манзили
Шахсини тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақами (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома)
ПИЭК, ТИЭК ёки ТМК томонидан расмийлаштирилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосанинг берилган санаси ва рақами
Ногиронлиги бўлган муҳтож шахс ёки пенсия ёшидаги муҳтож шахс
(10-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 апрелдаги 253-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2024 й., 09/24/253/0314-сон)
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга
11-ИЛОВА
Ташкилот томонидан қабул қилинган ва етказиб берилган буюртмалар тўғрисида юритиладиган маълумотлар
ШАКЛИ
Т/р
Ф.И.О.
Туғилган йили
Яшаш манзили
Муҳтож шахс (ногиронлиги бўлган шахс ёки пенсия ёшидаги шахс)
Сертификат берилган сана
Сертификатда белгиланган маҳсулот нархи
Сертификат корхона томонидан қабул қилинган сана
Муҳтожлик аниқланган протез-ортопедия мосламаси ва реабилитация қилишнинг техник воситаси тури ва коди
Протез-ортопедия мосламаси ва реабилитация қилишнинг техник воситаси билан таъминланган сана
Муҳтож шахс таъминланган протез-ортопедия мосламаси ва реабилитация қилишнинг техник воситаси нархи