1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.02.00 Шаҳарсозлик ва архитектура соҳасини бошқариш. Архитектура ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасини лицензиялаш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.10.00.00 Сейсмология]
Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш ҳамда электрон техник паспортларни шакллантириш тизимини жорий этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4794-сон қарори ижросини таъминлаш, республикадаги мавжуд ҳамда янги бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган маълумотларни назарда тутувчи электрон техник паспортларни шакллантириш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Фанлар академиясининг бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш ҳамда электрон техник паспортларни шакллантириш тизимини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотлар электрон техник паспортларининг ягона интеграциялашган платформаси (кейинги ўринларда — платформа) ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилансинки, платформани доимий янгилаб бориш ва уни юритиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.
3. Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар 2021 йил 1 июлдан бошлаб босқичма-босқич ўзларига қарашли бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини шакллантириб, платформага киритилишини таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига 2021 йил 1 июлдан бошлаб янги қурилаётган барча турдаги бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини шакллантириб, платформага доимий киритиб борилишини таъминлаш вазифаси юклансин.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги янги қурилган бино ва иншоотларга берилган кадастр рақамларини ҳар ой якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига тақдим этсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — қурилиши режалаштирилаётган барча турдаги янги бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг конструктив тизими, қурилиш майдонининг сейсмик даражаси, юк кўтарувчи конструкциялар материалларининг мустаҳкамлик кўрсаткичларини назарда тутувчи электрон техник паспортларни ҳамда республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортини шакллантиришга;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — платформага киритилган электрон техник паспортлар асосида бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларни сейсмик заифлиги бўйича турларга ажратиш ҳамда техник ҳолатини баҳолашга, шунингдек, платформани юритишга;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги — бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик таъсирларга нисбатан заифлиги тўғрисидаги маълумотлар мониторингини юритишга масъул этиб белгилансин.
6. Қуйидагиларни назарда тутувчи Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича электрон техник паспортларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан доимий равишда янги қурилаётган барча турдаги бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини шакллантириш ва платформага киритилишини таъминлаш;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ўзларига қарашли бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортини шакллантириш ва платформага киритиш ҳамда заруратга қараб электрон техник паспортини мунтазам янгилаб бориш;
Фанлар академияси ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ҳамкорликда ҳар йили 15 январга қадар — платформага киритилган электрон техник паспортлар асосида бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойлар сейсмик заифлиги бўйича турларга ажратиш ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига маълумот тақдим этиш;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан маълумот келиб тушгандан бошлаб ўн беш кун муддатда — бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик заифлиги бўйича олинган маълумотлар асосида барча вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга ўзларига қарашли бино ва иншоотларни инструментал-техник текширувдан ўтказилиши тўғрисида огоҳлантириш хатини юбориш;
буюртмачи функцияси мавжуд вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг инструментал-техник текширув билан боғлиқ харажатларини объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларидаги буюртмачи харажатларида кўзда тутиш;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 ноябрдаги 727-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.11.2025 й., 09/25/727/1056-сон)
вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан олти ой муддатда — сейсмик заиф ҳисобланган бино ва иншоотларни шартнома асосида инструментал-техник текширувдан ўтказиш, шунингдек, бино ва иншоотни мустаҳкамлаш чораларини кўриш;
вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ўн беш кун муддатда — сейсмик мустаҳкамлик бўйича инструментал-техник текширувдан ўтказилган бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини қайтадан шакллантириш ва электрон платформага жойлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини бу ҳақида расмий хабардор этиш.
7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари А.Х. Қўлдошев ҳамда Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш.С. Хидоятов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 30 июнь,
405-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 405-сон қарорига ИЛОВА
Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича электрон техник паспортларни шакллантириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом республиканинг барча ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича электрон техник паспортларни (кейинги ўринларда — электрон техник паспортлар) шакллантириш тартибини белгилайди.
Электрон техник паспортларнинг ягона интеграциялашган платформасига (кейинги ўринларда — платформа) республиканинг барча ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортлари киритилади ва мунтазам янгилаб борилади.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
визуал текширув — таянч конструкциялардаги, қопламалар ва деворлардаги ёриқлар ҳамда шикастланишларни аниқлаш учун бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини кўздан кечириш;
инструментал-техник текширув — махсус кузатув, ўлчов ва назорат воситаларидан фойдаланган ҳолда бинолар ҳамда иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш;
сейсмик заифлик — бинолар ва иншоотларнинг конструкцияларида зилзила натижасида юзага келиши мумкин бўлган шикастланишлар ҳамда емирилишларнинг кўрсаткичлари;
сейсмик мустаҳкамлик (зилзилабардошлик) — аҳоли ҳаёти ҳамда мол-мулкининг хавфсизлигини таъминлайдиган бинолар ва иншоотларнинг зилзила таъсирига бўлган мустаҳкамлик кўрсаткичлари;
сейсмик фаол ҳудуд — сейсмик жиҳатдан ҳудудлаштириш харитасида белгиланган, кучли зилзилалар юз бериши эҳтимоли доимо юқори бўлган ҳудуд;
электрон техник паспорт — бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлик ҳолати тўғрисидаги зарур маълумотлар жамланган электрон ҳужжат.
3. Электрон техник паспортларни шакллантириш бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик мустаҳкамлик ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тизимли равишда тўплаб бориш, қайта ишлаш ҳамда таҳлил қилишни ўз ичига олади.
Шакллантирилган электрон техник паспортлардан сейсмик хавф прогнози мавжуд бўлган ҳолларда бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ўрганиш, содир бўлиши кутилаётган зилзилага тайёргарлик кўриш ва унинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида фойдаланилади.
4. Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспорти ҳамда уларнинг сейсмик мустаҳкамлиги бўйича хулосалар, уларни визуал ва инструментал-техник текширувдан ўтказиш давомида ишлаб чиқилади.
5. Республиканинг барча ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойлар, электрон техник паспортлаштиришнинг объектлари ҳисобланади.
2-боб. Электрон техник паспортларни шакллантиришнинг мақсади ва вазифалари
6. Сейсмик хавф прогнози мавжуд бўлган ҳолларда бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ўрганиш ҳамда содир бўлиши кутилаётган зилзилага тайёргарлик кўриш ва унинг оқибатларини бартараф этиш, бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлик ҳолатини яхшилаш бўйича зарур чораларни белгилаш электрон техник паспортларни шакллантиришнинг асосий мақсади ҳисобланади.
7. Қуйидагилар электрон техник паспортларни шакллантиришнинг вазифалари ҳисобланади:
республиканинг барча ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларда доимий визуал ва инструментал-техник текширув ишларини ташкил этиш;
бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш, жумладан, сейсмик ҳудудларда бино ва иншоотларни қуриш ва ундан фойдаланиш, шунингдек, зилзиладан сўнг бино ва иншоотларда юзага келадиган зарарланишлар мониторингини олиб бориш;
сейсмик заиф бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойлар тўғрисида маълумотларни тўплаш, уларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;
зилзила оқибатида бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларга етказиладиган зарарларнинг олдини олиш, улардаги ускуналар, муҳандислик-коммуникация тармоқларидаги эҳтимолий бузилишлар даражасини аниқлаш.
3-боб. Электрон техник паспортларни шакллантиришда ўтказиладиган текширувлар
8. Электрон техник паспортларни шакллантиришда визуал ва инструментал-техник текширувлар ўтказилади.
9. Визуал текширув бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг техник ҳолатини, юк кўтарувчи конструкцияси, қоплама ва деворларидаги ёриқлар ҳамда зарарланишларни аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
Республиканинг барча ҳудудларда жойлашган бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойлар ҳар беш йилда сейсмик мустаҳкамлик бўйича визуал текширувдан ўтказилиши шарт. Зарурат туғилганда бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойлар навбатдан ташқари визуал текширувдан ўтказилиши мумкин.
10. Визуал текширув қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларни тўлиқ визуал кўрикдан ўтказиш;
бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг конструкцияси, материаллар ва йиғма панелларни, ораёпма ва чокларни, чердак хоналарини текшириш;
ички коммунал-муҳандислик тармоқларини ва қурилмаларни текшириш;
бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг қурилган санаси ва ундан фойдаланиш даврида содир бўлган ўзгаришлар ҳамда зарарланишлар тўғрисида батафсил маълумотларни йиғиш;
бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг зарарланиши ва конструкцияларидаги деформациялар асосида унинг техник ҳолатини баҳолаш (I-сейсмик мустаҳкамлиги меъёрда, II-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарли, III-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарсиз, инструментал-техник текширувдан ўтказиш талаб этилади, IV-мустаҳкамлаш талаб этилади, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида);
инструментал-техник текширув ўтказиш зарурлиги ва бажарилиши лозим бўлган ишларнинг ҳажми тўғрисида хулоса чиқариш ҳамда конструкцияларни инструментал-техник текширувдан ўтказиш дастурини тузиш.
11. Визуал текширув натижалари бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ёки заифлиги тўғрисидаги дастлабки хулосани беришга асос бўлади.
12. Визуал текшириш жараёнида йирик нуқсонлар мавжудлиги аниқланган барча конструкциялар инструментал-техник текширувдан ўтказилади.
13. Инструментал-техник текширув асосий конструкциялардаги эгилишлар ва деформациялар, ёриқларнинг очилган сатҳи ўлчамларини ўлчаш, таянч тузилмалар материалининг ҳақиқий физик-механик тавсифини аниқлаш ҳамда бино ва иншоотларнинг, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик мустаҳкамлиги тўғрисида тўлиқ хулосага келиш мақсадида амалга оширилади.
Республиканинг барча ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойлар ҳар ўн йилда сейсмик мустаҳкамлик бўйича инструментал-техник текширувдан ўтказилади. Зарурат туғилганда бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойлар навбатдан ташқари инструментал-техник текширувдан ўтказилиши мумкин.
14. Инструментал-техник текширув қуйидагиларни ўз ичига олади:
бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг лойиҳа-смета ва техник ҳужжатларга мослигини текширувдан ўтказиш;
бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг конструктив ечими, режадаги шакли, габарит ўлчамлари, қаватлар баландлиги, антисейсмик чок орқали бўлмаларга (отсекларга) ажратилганлигини аниқлаш;
пойдевор тури, юк кўтарувчи конструкциялари, ораёпмалар, том қисми, антисейсмик тадбирлар, конструкция материалларининг мустаҳкамлик кўрсаткичлари, қурилиш майдонининг ўзига хос хусусиятлари, реконструкция давомида мустаҳкамланганлиги ҳамда муҳандислик-геологик кўрсаткичлари ҳолатини тўлиқ аниқлаш;
бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларда ёриқлар, бошқа шикастланишлар ва деформацияланиш жойларини аниқ белгилаш;
ўлчов ишларини олиб бориш;
олинган намуналарни инструментал-техник текширувдан ва лаборатория тадқиқотидан ўтказиш;
тўпланган маълумотлар асосида бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик мустаҳкамлигини моделли тадқиқ этиш;
инструментал-техник текширувлар, ўлчов ишлари, лаборатория ҳамда моделли тадқиқотларга мувофиқ бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг зарарланиши ва конструкцияларидаги деформациялар асосида унинг техник ҳолатини баҳолаш (I-сейсмик мустаҳкамлиги меъёрда, II-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарли, III-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарсиз, IV-мустаҳкамлаш талаб этилади, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида);
Буюртмачи функцияси мавжуд вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг инструментал-техник текширув билан боғлиқ харажатлари объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларидаги буюртмачи харажатларида кўзда тутилади.
Сейсмик фаол зоналарда жойлашган ва фойдаланишга қабул қилинганлиги 10 йилдан ошган III-IV тоифадаги бино ва иншоотларнинг инструментал-техник текширув билан боғлиқ харажатлари объектнинг техник ҳолатига қараб, эксплуатация қилиш харажатларида кўзда тутилиши шарт.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 ноябрдаги 727-сонли қарорига асосан ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.11.2025 й., 09/25/727/1056-сон)
15. Инструментал-техник текширув натижасида олинган маълумотлар ва лаборатория таҳлиллари бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ёки заифлиги тўғрисида тўлиқ хулоса чиқаришга асос бўлади.
4-боб. Электрон техник паспортларни шакллантириш ва уни юритиш тартиби
16. Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини шакллантириш ва уни юритиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
17. Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг визуал текширув асосида тузилган электрон техник паспорти ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунага мувофиқ шакллантирилади.
18. Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг инструментал-техник текширув асосида тузилган электрон техник паспорти ушбу Низомга 3-иловада келтирилган намунага мувофиқ шакллантирилади.
19. Сув омборлари ва сел сув омборлари ҳамда сейсмик хавфлилик даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларининг электрон техник паспорти ушбу Низомга 4-иловада келтирилган намунага мувофиқ шакллантирилади.
20. Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар ўзларига қарашли бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортини визуал текширув асосида шакллантиради ва заруратга қараб инструментал-техник текширув асосида мунтазам янгилаб боради ва платформага киритилишини таъминлайди.
Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар шакллантирилган ва платформага киритилган электрон техник паспортларнинг тўғрилиги учун жавобгар ҳисобланади.
21. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси янги қурилаётган барча турдаги бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини инструментал-техник текширув асосида шакллантиради ва платформага киритилишини таъминлайди.
Бунда, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги янги қурилган бино ва иншоотларга берилган кадастр рақамларини ҳар ой якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига тақдим этиб боради.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
22. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги республикадаги мавжуд кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортини визуал текширув асосида шакллантиради ва заруратга қараб инструментал-техник текширув асосида мунтазам янгилаб боради ва платформага киритилишини таъминлайди.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
23. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик таъсирларга нисбатан заифлиги тўғрисида доимий мониторинг юритади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
24. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда ҳар йили 15 январга қадар платформага киритилган электрон техник паспортлар асосида бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларни сейсмик заифлиги бўйича турларга ажратиб чиқади ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тақдим этади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
25. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўн беш кун муддатда бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик заифлиги бўйича олинган маълумотлар асосида вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга уларга қарашли бино ва иншоотларни инструментал-техник текширувдан ўтказилиши тўғрисида огоҳлантириш хати юборади.
26. Бино ва иншоотлари, шунингдек, кўп квартирали уй-жойлари сейсмик мустаҳкамлик бўйича инструментал-техник текширувдан ўтказилиши тўғрисида огоҳлантириш хатини олган барча вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар олти ой давомида сейсмик заиф ҳисобланган бино ва иншоотларини инструментал-техник текширувдан ўтказиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари, қурилиш соҳасидаги лойиҳалаш ташкилотлари, махсус лицензияга эга бўлган ташкилотлар ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларига мурожаат қилади ва шартнома асосида текширувдан ўтказади, шунингдек, бино ва иншоотнинг сейсмик ҳолатини мустаҳкамлаш чораларини кўради.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
27. Бино ва иншоотлари, шунингдек, кўп квартирали уй-жойлари сейсмик мустаҳкамлик бўйича инструментал-техник текширувдан ўтказилган вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар электрон техник паспортларни инструментал-техник текширув асосида қайтадан шакллантиради ва электрон платформага жойлайди ҳамда ўн беш кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини бу ҳақида расмий хабардор қилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
28. Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспорти фойдаланишнинг тўлиқ даври давомида (бузиб ташлангунига қадар) сақланади.
29. Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг конструктив ва муҳандислик таъминотига оид ўзгартиришлар электрон техник паспортга фақат навбатдаги инструментал-техник текширувдан сўнг киритилади.
30. Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик заифлиги тўғрисидаги маълумотларни вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга тақдим этиш тақиқланмайди, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган маълумотлар бундан мустасно.
Давлат сирларига оид маълумотларни умумлаштириш ва бериш тартиби ҳамда шартлари «Давлат сирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 504-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон)
31. Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари электрон техник паспорт маълумотларнинг тўғрилиги учун масъулдирлар.
32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича электрон техник паспортларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини шакллантириш ва уни юритиш
Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар
Ўзларига қарашли бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортини визуал текширув асосида шакллантиради ва платформага киритилишини таъминлайди.
2022 йил 1 апрелга қадар
Республикадаги мавжуд кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортини визуал текширув асосида шакллантиради ва платформага киритилишини таъминлайди.
2022 йил 1 апрелга қадар
Электрон техник паспортни инструментал-техник текширув асосида мунтазам янгилаб боради.
Заруратга қараб
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси
Янги қурилаётган барча турдаги бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини инструментал-техник текширув асосида шакллантиради ва платформага киритилишини таъминлайди.
Доимий
2-босқич
Фанлар академияси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда
Платформага киритилган электрон техник паспортлар асосида бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларни сейсмик заифлиги бўйича турларга ажратиб чиқади ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига маълумот тақдим этади.
Ҳар йили 15 январга қадар
3-босқич
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик заифлиги бўйича олинган маълумотлар асосида вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга уларга қарашли бино ва иншоотлар инструментал-техник текширувдан ўтказилиши тўғрисида огоҳлантириш хати юборади.
Маълумот келиб тушгандан бошлаб 15 кун муддатда
4-босқич
Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар
Сейсмик заиф ҳисобланган бино ва иншоотларни шартнома асосида инструментал-техник текширувдан ўтказади.
3 ой муддатда
Инструментал-техник текширувдан ўтказилган бино ва иншоотни мустаҳкамлаш чораларини кўради.
3 ой муддатда
5-босқич
Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар
Сейсмик мустаҳкамлик бўйича инструментал-техник текширувдан ўтказилган бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини инструментал-техник текширув асосида қайтадан шакллантиради ва электрон платформага жойлайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини бу ҳақида расман хабардор қилади.
15 кун муддатда
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича электрон техник паспортларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
НАМУНА
Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг визуал текширув асосида тузилган
Режадаги шакли (тўғри бурчакли, Т шаклда, L шаклда, Н шаклда, комбинациялашган шаклда)
19.
Қаватлар сони, квартиралар ёки хоналар сони, квартира ёки хоналарнинг майдони
20.
Бино ва/ёки иншоотнинг габарит ўлчамлари
21.
Қаватлар баландлиги (полдан ораёпмагача, метрда)
22.
Реконструкция қилинган йили
23.
Реконструкция давомида мустаҳкамланганлиги (конструкциялари мустаҳкам, конструкцияларда кучайтириш ва мустаҳкамлаш ишлари олиб борилган, конструкцияларда кучайтириш ва мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмаган)
Бино ва/ёки иншоотнинг лойиҳа ва кадастр ҳужжатлари (илова қилинади)
29.
Бино ва/ёки иншоотнинг умумий ҳолати бўйича расмлар (кўриниши, шикастланишлар мавжуд бўлган жойлар, юк кўтарувчи конструкцияларидаги мавжуд шикастланишлар илова қилинади)
30.
Бино ва/ёки иншоотда кучайтириш ва мустаҳкамлаш ишлари ўтказилганлиги тўғрисида маълумот (мавжуд бўлса, маълумот илова қилинади)
* Шу жойдан бошлаб объектнинг ҳар бир биноси учун маълумотлар алоҳида тўлдирилади.
Изоҳ.
Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги бўйича идоралараро илмий-техник кенгашнинг хулосаси билан электрон техник паспортга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мумкин.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 мартдаги 102-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.03.2022 й., 09/22/102/0190-сон)
Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича электрон техник паспортларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
НАМУНА
Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг инструментал-техник текширув асосида тузилган
Бино ва/ёки иншоотнинг фойдаланишга қабул қилиш-топшириш далолатномаси (илова қилинди)*
43.
Реконструкция қилинган йили
44.
Бино ва/ёки иншоотнинг юк кўтарувчи конструкцияларининг ҳолати (шикастланишлар мавжуд эмас, сезиларсиз шикастланишлар мавжуд, сезиларли ёриқлар мавжуд (оз миқдорда), сезиларли ёриқлар мавжуд (кўп миқдорда))
45.
Реконструкция давомида мустаҳкамланганлиги (конструкциялари мустаҳкам, конструкцияларда кучайтириш ва мустаҳкамлаш ишлари олиб борилган, конструкцияларда кучайтириш ва мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмаган)
46.
Муҳандислик-геологик кўрсаткичлари:
сизот сувлар сатҳи;
чўкувчанлик, намлик, юк кўтариш қобилияти;
ички ишқаланиш бурчаги;
грунтнинг механик хоссалари;
грунт тоифаси;
пойдеворларни очиш.
47.
Табиий офатлар ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ аварияларнинг оқибатлари:
пойдеворларда ёриқлар пайдо бўлган;
деворлардаги дераза оралиқлари бўйича ёриқлар пайдо бўлган;
ишлаб чиқариш технологиясининг портлашдан хавфсизлиги, вентиляциянинг ҳолати (таъминланган, қониқарли, қониқарсиз);
табиий офатлар вақтида портлаш потенциал манбаларининг мавжудлиги ва уларгача бўлган масофа.
48.
Эҳтимолий табиий офатлар ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ аварияларда объектнинг тўлиқ ёки қисман шикастланишини ҳисобга олган ҳолда моддий зарар ва одамлар ҳаёт хавфсизлигини баҳоланганлиги
49.
Бино ва/ёки иншоотнинг сейсмик мустаҳкамлигини моделли тадқиқ этиш учун зарур чизмалар (илова қилинади):
сейсмик мустаҳкамлиги таъминланмаган, ундан келгусида фойдаланишга йўл қўйилиши учун юк кўтарувчи конструкциялар ва уларнинг элементларини кучайтириш талаб этилади;
объектнинг сейсмик мустаҳкамлиги таъминланмаган, унинг конструкцияларини тиклаш ва кучайтириш мақсадга мувофиқ ҳисобланмайди ҳамда объектдан бошқа мақсадларда фойдаланиш ёки бузиш тавсия қилинади.
Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги бўйича идоралараро илмий-техник кенгашнинг хулосаси билан электрон техник паспортга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мумкин.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 мартдаги 102-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.03.2022 й., 09/22/102/0190-сон)
Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича электрон техник паспортларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
НАМУНА
Сув омборлари ва сел сув омборлари ҳамда сейсмик хавфлилик даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларининг
IV-мустаҳкамлаш талаб этилади, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида,...
III. Насос станциялари:
1.
Насос станциясининг номланиши
2.
Насос станцияси жойлашган манзил
3.
Насос станциясининг сув олиш манбаи (дарё, сой, канал, ...)
4.
Насос станцияси бош лойиҳа ташкилотининг номи
5.
Насос станцияси қурилган йили
6.
Насос станцияси фойдаланишга қабул қилинган сана
7.
Насос станцияси синфи (I, II, III, IV)
8.
Қурилиш меъёрлари ва қоидалари бўйича зилзилага бардошлик кўрсаткичи
9.
Насос станциясининг асосий лойиҳавий кўрсаткичлари:
максимал сув кўтариш баландлиги, м
насос агрегатининг:
маркаси
сони
сув сарфи, куб м/с
электр двигателнинг:
маркаси
сони
қуввати, млн кВт. соат
насос станциясининг умумий:
сув сарфи, куб м/с
қуввати, млн кВт. соат
босимли қувур:
сони, та
диаметри, м
узунлиги, м
жами суғориладиган майдон, га
10.
Насос станциясининг 20___ йил _____ ойидаги ҳолатига:
11.
I-сейсмик мустаҳкамлиги меъёрда;
II-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарли;
III-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарсиз;
IV-мустаҳкамлаш талаб этилади, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида, ...
IV. Гидроэлектростанциялар:
1.
Гидроэлектростанциянинг номи
2.
Гидроэлектростанция жойлашган манзил
3.
Гидроэлектростанция тури (тўғон олди, деривационли ва бошқа)
4.
Гидроэлектростанциянинг сув олиш манбаи (дарё, сой, сув омбори, канал, ...)
5.
Гидроэлектростанциянинг бош лойиҳа ташкилоти номи
6.
Гидроэлектростанция қурилган йил
7.
Гидроэлектростанция фойдаланишга қабул қилинган сана
8.
Гидроэлектростанциянинг синфи (I, II, III, IV)
9.
Қурилиш меъёрлари ва қоидалари бўйича зилзилага бардошлик кўрсаткичи
10.
Гидроэлектростанциянинг асосий лойиҳавий кўрсаткичлари:
максимал сув босими баландлиги, м
гидроагрегатнинг:
маркаси
сони
сув сарфи, куб м/с
қуввати, млн кВт. соат
гидроэлектростанциянинг умумий:
сув сарфи, куб м/с
қуввати, млн кВт. соат
босимли қувур:
сони, та
диаметри, м
узунлиги, м
11.
Қурилиш меъёрлари ва қоидалари (ҚМҚ) бўйича зизилабардошлик кўрсаткичи
12.
Гидроэлектростанцияларнинг 20___ йил ___ ойидаги ҳолатига:
13.
I-сейсмик мустаҳкамлиги меъёрда;
II-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарли;
III-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарсиз;
IV-мустаҳкамлаш талаб этилади, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида, ...
V. Каналлар (сейсмик ҳудудларда жойлашган тоғ ён бағридан ўтувчи, кўтарма ва ярим кўтарма каналлар)
1.
Канал номи
2.
Канал жойлашган манзили
3.
Каналнинг сув олиш манбаи (дарё, сой, сув омбори, ...)
4.
Каналнинг бош лойиҳа ташкилоти номи
5.
Канал қурилган йил
6.
Канал фойдаланишга қабул қилинган сана
7.
Каналнинг синфи (I, II, III, IV)
8.
Қурилиш меъёрлари ва қоидалари бўйича зилзилага бардошлик кўрсаткичи
9.
Каналнинг асосий лойиҳавий кўрсаткичлари:
жами узунлиги, км
шундан:
бетон қопламали, км
тупроқ ўзанли, км
қувурли, км
максимал сув сарфи, куб м/с
нормал сув сарфи, куб м/с
минимал сув сарфи, куб м/с
суғориладиган жами майдон, га
каналдаги жами гидротехника иншоотлари сони, та
шундан:
сув тўсувчи иншоотлар, та
сув чиқариш иншоотлар, та
авария ташламалари, та
бошқа иншоотлар, та
10.
Қурилиш меъёрлари ва қоидалари бўйича зилзилабардошлик кўрсаткичи
11.
Каналнинг 20__ даги ҳолатига:
12.
I-сейсмик мустаҳкамлиги меъёрда;
II-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарли;
III-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарсиз;
IV-мустаҳкамлаш талаб этилади, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида, ...
Изоҳ.
Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги бўйича идоралараро илмий-техник кенгашнинг хулосаси билан электрон техник паспортга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мумкин.