1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолини, айниқса ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, ҳудудлардаги аҳоли онгида тадбиркорлик орқали ҳаёт тарзини яхшилашга интилиш ҳиссини уйғотиш ҳамда бу борада уларни рағбатлантириш ва давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 августдаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 09/23/340/0568-сон)
белгиланган дастурлар ва талаблар асосида ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчи (ёшлар, хотин-қизлар) учун касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларга (кейинги ўринларда — профессионал таълим ташкилотлари), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиалларига (кейинги ўринларда — Олий мактаб) сарфланган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорини давлат томонидан компенсация қилиш.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 августдаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 09/23/340/0568-сон)
маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари тавсиясига кўра касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув курсларига йўналтирилган ёшлар ва хотин-қизлар учун белгиланган компенсация тўловлари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари ҳамда Олий мактаб ўртасида уч томонлама шартномага мувофиқ амалга оширилиши;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари, Олий мактаб курсларини муваффақиятли тамомлаб, уларнинг сертификатини олган шахсларга ўз бизнесини ташкил этиш учун имтиёзли микрокредитлар ажратиш;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 августдаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 09/23/340/0568-сон)
нодавлат нотижорат ташкилотларининг кенг аҳоли қатламларини тадбиркорликка ўқитиш ва уларга микромолиявий хизматлар кўрсатишдан иборат комплекс дастурларини амалга ошириш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан танлов асосида 5 йил муддатга, шу жумладан бир йиллик имтиёзли давр билан йиллик 4 фоиз ставкада қарз ажратиш.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 августдаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 09/23/340/0568-сон)
аҳолини, шу жумладан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурини амалга ошириш ва ўқув курсларини ташкил этиш жараёнига нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари ва Олий мактабни кенг жалб қилишни назарда тутувчи Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари ва Олий мактабнинг электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 августдаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 09/23/340/0568-сон)
аҳолини касб-ҳунар ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга бўлган қизиқиши ва манфаатдорлигини оширишни назарда тутувчи Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
тадбиркорликка ўқитишда иштирок этувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ва унга жалб қилиш лойиҳаларини амалга оширадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари, Олий мактаб ҳудудий филиалларининг электрон реестри (кейинги ўринларда — реестр) ушбу қарорга 1-иловада белгиланган муддатларда «Онлайн маҳалла» платформасида юритилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 августдаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 09/23/340/0568-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон қарорига мувофиқ ажратилган 2 млн. АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар ҳисобидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг кенг аҳоли қатламларини тадбиркорликка ўқитиш ва уларга микромолиявий хизматлар кўрсатишдан иборат комплекс дастурларини амалга ошириш учун қарз ажратиш бўйича танлов 2021 йил 20 июлга қадар эълон қилинади ва 2021 йил 1 августга қадар ўтказилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан нодавлат таълим ташкилотлари ва профессионал таълим ташкилотларининг рўйхати, Олий мактаб томонидан унинг ҳудудий филиалларининг рўйхати ҳудудлар кесимида шакллантирилиб, реестрга киритиш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига тақдим этилиши белгилансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига қуйидаги вазифалар юклатилсин:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
реестрни шакллантирган ҳолда «Онлайн маҳалла» платформасига жойлаштириш;
сертификатга эга бўлган битирувчилар тўғрисида маълумотлар олиш;
тадбиркорлик бўйича ўқув курсларини тамомлаб ва кейинчалик микрокредит олиб, фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини мониторинг қилиб бориш.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 августдаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 09/23/340/0568-сон)
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 388-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиаллари электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини амалга ошириш, уларда иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиалларининг электрон реестрини шакллантириш ҳамда уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини қоплаб бериш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси — Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
профессионал таълим ташкилотлари (ПТТ) — ёшлар ва хотин-қизлар касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитадиган касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар;
нодавлат таълим ташкилотлари (НТТ) — ёшлар ва хотин-қизлар касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиладиган тадбиркорлик субъектлари;
электрон реестр — ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи НТТ, ПТТ, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби (кейинги ўринларда — Олий мактаб) ҳамда унинг ҳудудий филиаллари тўғрисидаги тўлиқ ва аниқ маълумотларни ўзида жамлайдиган электрон ахборот тизими;
ўқув юкламаси — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий мактаб, Савдо-саноат палатаси ҳамда ваколатли давлат органи томонидан ишлаб чиқилиб, тасдиқланадиган касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича фанларнинг минимал йўналишлари, миқдори ва ўқув соатини ўзида мужассамлаштирган қўшма йўриқнома;
ўқув дастури — ўқув юкламаси асосида НТТ, ПТТ, Олий мактаб томонидан ишлаб чиқиладиган ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича фаннинг мазмуни ва ўтилиш тартиби, ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган билим ва кўникмаларнинг ҳажмини белгилаб берадиган дарслар мажмуаси;
ўқув курслари — ўқув дастури асосида ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича НТТ, ПТТ, Олий мактаб дарслари тўплами;
ўқув курс тингловчилари (битирувчилари) — ўқув дастури асосида касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан ташкил этилган ўқув курсларида таҳсил олаётган (битирган) ёшлар ва хотин-қизлар;
сертификат — НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан ташкил этилган ўқув курсларини муваффақиятли битириб, якуний имтиҳон натижаларига кўра 71 ва ундан юқори балл тўплаган битирувчиларга мазкур Низомга 1-илова қилинган намуна асосида тақдим этиладиган малакавий ҳужжат;
компенсация — электрон реестрга киритилган, сертификатга эга бўлган ўқув курслари битирувчиларини касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитган НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларига сарфланган харажатларнинг 70 фоизини, бироқ сертификатга эга бўлган ҳар бир битирувчига бир марта 1 миллион сўмдан ошмаган қисмини қоплаш мақсадида тўланадиган маблағ;
микрокредит — реестрга киритилган таълим ташкилотларида ўқув курсларини муваффақиятли битириб, сертификатга эга битирувчиларга «Микрокредитбанк» АТБ ва АТ Халқ банки томонидан ажратиладиган имтиёзли микрокредитлар.
3. Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларининг электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Электрон реестрни шакллантириш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ҳудудларда фаолият юритаётган НТТ ва ПТТ, Олий мактаб томонидан унинг ҳудудий филиаллари рўйхати ҳар йили 1 декабрга қадар ваколатли давлат органига кўриб чиқиш ва электрон реестрга киритиш учун тақдим этилади.
5. Рўйхатда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
СТИР рақами;
нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича лицензия ёки хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома реквизитлари;
ўқув курсларининг йўналишлари;
ўқув курсларини олиб борадиган ўқитувчи, уста ва мураббийлар сони (соҳалар кесимида);
ўқув ва дарс жараёнларини ташкил этиш учун синфхоналар, машғулот хоналари ва бошқа зарур ишлаб чиқариш майдонларининг мавжудлиги;
ўқув курсларининг умумий жой ўринлари;
ўқув жиҳозлари ва бошқа зарур воситалар билан таъминланганлиги;
мавжуд филиаллари ва уларнинг манзиллари (мавжуд бўлса);
халқаро ташкилотлар томонидан берилган сертификатлари (мавжуд бўлса).
6. НТТ ва ПТТлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига, Олий мактаб ҳудудий филиаллари Олий мактабга электрон реестрга киритиш, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этиш учун ҳар йили 1 ноябрга қадар ариза тақдим этади.
7. НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари электрон реестрга киришлари учун мазкур Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга жавоб беришлари керак.
Мазкур талаблар таъминланмаган тақдирда, ушбу НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари электрон реестрга киритилмайди ҳамда ваколатли давлат органи томонидан икки иш куни ичида бу ҳақда тегишлиги бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига, Олий мактабга ёзма ёки электрон шаклда хабар юборилади ва тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий мактаб бир иш куни ичида ҳужжатлар қайтарилганлиги тўғрисида тегишли НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳудудий филиалларини хабардор қилади.
НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳудудий филиаллари хабарнома олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида камчиликлар бартараф этилиб, мазкур Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ тегишли маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг тегишли тартибда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий мактаб уларнинг маълумотлари ҳамда рўйхатини икки иш куни ичида такроран ваколатли давлат органига киритиши мумкин.
Такроран тақдим этилган ҳужжатлар ваколатли давлат органи томонидан ушбу Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талаблар асосида қайта кўриб чиқилади.
8. Ваколатли давлат органига тақдим этилган маълумот ва ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий мактаб ва унинг ҳудудий филиаллари, ПТТ ҳамда НТТлар раҳбарлари шахсан масъул ҳамда жавобгар ҳисобланади.
НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларининг мазкур Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги, шунингдек, тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги зарур ҳолларда, ваколатли давлат органи хамда унинг ҳудудлардаги бошқармалари масъул ходимлари томонидан бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганилиши мумкин.
9. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий мактаб томонидан тақдим этилган рўйхатни кўриб чиқиш ва умумлаштириш асосида ҳар йили 1 январга қадар ваколатли давлат органи томонидан НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларининг электрон реестри шакллантирилади.
Электрон реестр «Онлайн маҳалла» платформасига жойлаштирилади.
Электрон реестрга Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий мактабнинг таклифига кўра ваколатли давлат органи томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.
Ушбу электрон реестрга киритилмаган ва НТТларнинг нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича лицензия ёки хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома реквизитлари мавжуд бўлмаган ташкилотларга копменсация маблағлари ўтказиб берилмайди.
10. Зарур ҳолларда, электрон реестрга киритилган маълумотлар манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотларнинг бошқа электрон ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши мумкин.
3-боб. Ўқув дастурини амалга ошириш ва ўқув курсларини ташкил этиш
11. Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш 3-иловада келтирилган касблар рўйхати доирасида амалга оширилади.
12. НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш ўқув дастурлари ва ўқув курслари асосида ташкил этилади.
13. Ўқув курсларининг умумий давомийлиги 40 соатдан кам бўлмаган ҳолда белгиланади, бунда дарс соатларининг тахминан:
70 фоиз қисмини касб-ҳунар ва тадбиркорлик асосларини;
10 фоиз қисмини тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик талаблари, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини;
10 фоиз қисмини бизнес-режалар тузиш ва тадбиркорлик фаолиятини режалаштиришни;
10 фоиз қисмини маркетинг, менежмент ва тадбиркорлик этикаси, ҳамкорлар ва мижозлар билан ўзаро муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, шунингдек, уларга хизмат кўрсатиш ва муомала маданиятини ўргатишга қаратиш тавсия этилади.
14. НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари ўқув дастурлари доирасида ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси ҳамда тингловчилар билан тузилган уч томонлама шартнома ва тўлов асосида ўқишга қабул қилади.
Уч томонлама шартнома ёшлар, хотин-қизлар, ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси ва НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари ўртасида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчиси) тавсиясига кўра тузилади.
Бунда ёшлар ва хотин-қизлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиш истагини билдириб, НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларидан бирини танлаган ҳолда тавсия беришни сўраб ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилади.
Ҳоким ёрдамчиси эса беш иш куни ичида таълим муассасаси билан уч томонлама шартнома тузилиши учун ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармасига фуқаронинг мурожаатини илова қилган ҳолда ўзининг тавсиясини юборади.
Ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси ҳоким ёрдамчисининг тавсияси асосида тегишли НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари билан уч томонлама шартномани расмийлаштиради.
15. НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларининг касб-ҳунар йўналиши бўйича ўқув курсларини якунлаган ишсиз хотин-қизлар ҳоким ёрдамчилари томонидан ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармасига йўналтиради.
Ушбу фуқаролар ҳудудий ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси томонидан мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштирилади ёки ўзини ўзи банд қилиши учун кўмаклашилади.
Тадбиркорлик йўналиши бўйича ўқув курсларини якунлаган хотин-қизларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтишидан бошлаб, ўз фаолиятини мустақил олиб боришига қадар бўлган жараёнда ҳоким ёрдамчилари томонидан тизимли равишда амалий ёрдам кўрсатиб борилади.
16. Ўқув курслари юқори малака ва тажрибага эга мутахассислар, ўқитувчилар, усталар ва мураббийлар томонидан замонавий технологиялардан кенг фойдаланилган ҳолда анъанавий усулда олиб борилади.
17. НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан тингловчиларнинг ўқув жараёнида иштирок этишлари ва давомати мунтазам мониторинг қилиб борилади.
Ўқув жараёнлари танланма асосида ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари томонидан бевосита жойига чиққан ҳолда кузатиб борилиши мумкин.
18. Ўқув курслари якунланишидан икки кун олдин НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаларига битирувчиларни тест синовидан ўтказишни ташкил этиш учун расмий хабарнома тақдим этади.
Ўқув курслари якунларига кўра ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари вакилларини жалб қилиб, тингловчилар реал вақт (онлайн) режимида замонавий ахборот технологиялари воситаларини қўллаган ҳолда тест ва имтиҳон синовидан ўтказилади. Шунингдек, зарур ҳолларда тингловчилардан амалий имтиҳонлар ҳам олиниши мумкин.
19. Тестлар, имтиҳон саволномалари ва амалий имтиҳон вазифалари ҳар бир ўқув курси йўналишидан келиб чиққан ҳолда, ўқув юкламалари ва ўқув дастурлари талаблари асосида ваколатли давлат органи томонидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хамда Олий мактаб билан ҳамкорликда шакллантиради.
20. Имтиҳонларнинг энг юқори бали 100 балл этиб белгиланади.
21. Якуний имтиҳон синовлари натижасида 71 ва ундан юқори балл тўплаган битирувчиларга НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан сертификат берилади.
4-боб. Ўқув курслари битирувчиларининг ўқитиш харажатларини қоплаб бериш
22. Ўқув курсларини тамомлаган ва сертификатга эга бўлган битирувчилар учун НТТ, ПТТ, Олий мактабга касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув курслари қийматининг 70 фоизи, бироқ сертификатга эга бўлган ҳар бир битирувчига бир марта 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдори ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари томонидан компенсация қилинади.
Бунда компенсация миқдори НТТ, ПТТ, Олий мактаб ўқув дастурлари доирасида ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси ҳамда тингловчилар ўртасида тузилган уч томонлама шартномада кўрсатилади.
23. Ўқув курсларини тамомлаган ва сертификатга эга бўлган битирувчиларга касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув курсларининг тегишли қийматини қоплаб бериш учун НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаларига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда расмий мурожаат қилинади:
сертификат олган битирувчилар тўғрисидаги маълумотлар;
ўқитиш харажатлари учун битирувчи томонидан амалга оширилган тўловни тасдиқловчи ҳужжатлар (қоғоз ёки электрон шаклда) нусхалари (банк томонидан тасдиқланган квитанция, чек ва бошқалар).
Агарда мазкур ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаса, ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари томонидан тегишли компенсация маблағлари ўтказиб берилмайди ва беш иш куни ичида бу ҳақда НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.
НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари камчиликлар бартараф этилгандан сўнг такроран мурожаат қилишга ҳақли.
Тегишли камчиликлар бартараф этилганидан сўнг уч иш куни ичида ваколатли давлат органи ҳудудий бошқармалари томонидан НТТ, ПТТ, Олий мактаб белгиланган компенсация маблағлари ўтказиб берилади.
Компенсация олиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғри ва ҳаққонийлиги учун НТТ, ПТТ, Олий мактаб ва унинг ҳудудий филиалларининг раҳбарлари шахсан масъул ва жавобгар ҳисобланади.
24. Шартномада белгиланган компенсация маблағлари ўтказиб берилганидан сўнг ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан сертификат олган битирувчилар ҳақида тақдим қилинган маълумотларнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланган ҳолларда, ваколатли давлат органи ҳудудий бошқармаларидан олинган компенсация маблағлари НТТ, ПТТ, Олий мактаб томонидан қайтариб берилади.
5-боб. Ваколатли давлат органига компенсация учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлардан фойдаланиш
25. Ваколатли давлат органига компенсация учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларидан ваколатли давлат органига ўтказиб бериш орқали жамланади. Ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари сўровларига асосан ваколатли давлат органининг маҳаллий даражада очиладиган ғазна ҳисобварақларига ваколатли давлат органи томонидан молиялаштириб борилади.
26. Ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари ваколатли давлат органи томонидан молиялаштириб бориладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида мавжуд маблағлар доирасида компенсация маблағларини ўтказиб бериш юзасидан НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда тингловчилар билан уч томонлама шартнома тузади.
27. Зарур ҳолларда, ваколатли давлат органининг маҳаллий даражада ташкил этилган шахсий ғазна ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи ваколатли давлат органи қарори билан кейинчалик тақсимлаш учун ваколатли давлат органига қайтарилади.
28. Ваколатли давлат органига компенсация учун давлат бюджетидан ажратиладиган, жорий йилда фойдаланилмаган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
29. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Микрокредитбанк» АТБ, АТ Халқ банки ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда ваколатли давлат органи ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш тизими бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширади.
30. Ушбу низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиаллари электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастури бўйича ўқув курсларини муваффақиятли якунлаганлик тўғрисидаги сертификат намунаси
yo‘nalishi bo‘yicha o‘quv kurslarini muvaffaqiyatli tugatdi.
_____________________________
___________________
(direktor yoki vakolatli shaxs F.I.О)
muhr o‘rni
(imzo)
20___ yil «___» ______________
(berilgan sana)
______________ viloyati ___________ tumani/shahri
Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиаллари электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиалларининг электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш
Электрон реестрга киритиш, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этиш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ариза тақдим этади.
Ҳар йили 1 ноябрга қадар
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби (кейинги ўринларда — Олий мактаб)
Электрон реестрга киритиш, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш дастурларида иштирок этиш учун Олий мактабга ариза тақдим этади.
Электрон реестрга киритиш, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этиш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ариза тақдим этади.
2-босқич
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга кўра НТТ ва ПТТлар рўйхатини шакллантиради, рўйхат ва НТТлар томонидан тақдим этилган маълумот ва ҳужжатларни ваколатли давлат органига кўриб чиқиш ҳамда электрон реестрга киритиш учун тақдим этади.
Ҳар йили 1 декабрга қадар
Олий мактаб
Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга кўра ҳудудий филиаллар рўйхатини шакллантиради, рўйхат ва ҳудудий филиаллар томонидан тақдим этилган маълумот ва ҳужжатларни ваколатли давлат органига кўриб чиқиш ҳамда электрон реестрга киритиш учун тақдим этади.
3-босқич
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (кейинги ўринларда — ваколатли давлат органи)
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Олий мактаб томонидан тақдим қилинган маълумотлар ва ҳужжатларни Низомнинг 4 ва 5-бандида назарда тутилган талаблар асосида ўрганиб чиқади, белгиланган талаблар таъминланмаган тақдирда, НТТлар, ПТТлар ва Олий мактаб ҳудудий филиалларини электрон реестрга киритмайди, бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига, Олий мактабга ёзма ёки электрон шаклда хабар юборади, тақдим этилган ҳужжатларни қайтаради.
2 иш куни ичида
4-босқич
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий мактаб
Ҳужжатлар қайтарилганлиги тўғрисида тегишли НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳудудий филиалларини хабардор қилади.
1 иш куни ичида
5-босқич
НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳудудий филиаллари
Камчиликлар бартараф этилиб, Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ тегишли маълумотлар ва ҳужжатлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий мактабга қайта тақдим қилади.
Хабарнома олинган кундан бошлаб 3 иш куни ичида
6-босқич
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Олий мактаб
НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳудудий филиаллари томонидан қайта тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, маълумот, ҳужжатлар ҳамда рўйхатни ваколатли давлат органига такроран юборади.
2 иш куни ичида
7-босқич
Ваколатли давлат органи
Такроран тақдим этилган рўйхат, маълумот ва ҳужжатларни Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талаблар асосида қайта кўриб чиқади.
Қайта кўриб чиқилган рўйхатни умумлаштирган ҳолда НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларининг электрон реестрини шакллантиради.
Белгиланган тартибда
ҳар йили1 январга қадар
8-босқич
Ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси
НТТ, ПТТ, Олий мактаб ўқув дастурлари доирасида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси тавсиясига кўра тингловчилар билан тузилган уч томонлама шартнома ва тўлов асосида ўқишга қабул қилинади.
Мурожаат қилинган кундан бошлаб
9-босқич
НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари
Юқори малака ва тажрибага эга мутахассислар, ўқитувчилар, усталар ва мураббийлар томонидан замонавий технологиялардан кенг фойдаланилган ҳолда анъанавий усулда ўқув курсларини олиб боради.
Белгиланган муддатларда
10-босқич
НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари
Ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаларига битирувчиларни тест синовидан ўтказишни ташкил этиш учун расмий хабарнома тақдим этади.
Ўқув курслари якунланишидан икки кун олдин
11-босқич
Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари
Ўқув курслари якунларига кўра тингловчиларни Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари, ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари вакилларини жалб қилиб, реал вақт (онлайн) режимида замонавий ахборот технологиялари воситаларини қўллаган ҳолда тест ва имтиҳон синовидан ўтказади.
Шунингдек, зарур ҳолларда, тингловчилардан амалий имтиҳонлар ҳам олиши мумкин.
Белгиланган муддатларда
12-босқич
НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари
Якуний имтиҳон синовлари натижасида 71 ва ундан юқори балл тўплаган битирувчиларга сертификат беради.
Белгиланган муддатларда
13-босқич
НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари
Сертификатга эга бўлган битирувчиларга касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув курслари тегишли қийматини қоплаб бериш учун Низомнинг 23-бандида қайд қилинган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ваколатли давлат органи ҳудудий бошқармаларига расмий мурожаат қилади.
Шартномага мувофиқ
14-босқич
Ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари
НТТ, ПТТ, Олий мактаб ўқув дастурлари доирасида ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси ҳамда тингловчилар ўртасида тузилган уч томонлама шартномада кўрсатилган ўқув курсларининг тегишли қиймати асосида компенсация қилади.
Шартномада белгиланган муддатда
15-босқич
Ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари
Агар, ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаса, НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларини ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни қайтаради.
(НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари камчиликларни бартараф этган ҳолда такроран мурожаат қилишга ҳақли).
Беш иш куни ичида
16-босқич
Ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари
Тегишли камчиликлар бартараф этилганидан сўнг НТТ, ПТТ, Олий мактабга белгиланган компенсация маблағларини ўтказиб беради.
Уч иш куни ичида
17-босқич
НТТ, ПТТ, Олий мактаб
Сертификат олган битирувчилар ҳақида ҳаққоний маълумот тақдим этмаган бўлса, ваколатли давлат органи ҳудудий бошқармаларидан олинган компенсация маблағларини қайтариб беради.
Икки иш куни муддатида
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиаллари электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг филиаллари томонидан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар, тадбиркорликка ўқитиш бўйича
Тикувчилик (тўқимачилик соҳасининг барча турдаги хизматлари).
5.
Гилам тўқиш.
6.
Чарм-тери маҳсулотлари ва пойабзал тикиш, таъмирлаш.
7.
Зардўзлик, каштачилик ва газламаларга гул босиш.
8.
Заргарлик ва бижутерия тайёрлаш.
9.
Сартарошлик, маникюр, педикюр хизматлари.
10.
Косметолог.
11.
Уй ҳамширалиги, болалар ва қариялар парвариши.
12.
Кир ювиш ва дазмоллаш хизматлари.
13.
Кўп қаватли уйлар ва биноларга техник хизмат кўрсатиш, эксплуатация ва жорий таъмирлаш.
14.
Умумий қурилиш ишлари (бетон қуйиш, ғишт ва кафель териш, сувоқчилик, бўёқчилик ва пардозлаш ишлари).
15.
Дарвоза, эшик ва деразалар ясаш ва таъмирлаш (ёғоч, пластик, металл ва бошқа).
16.
Слесарь, токарь ва металларга ишлов бериш, буюмлар ясаш.
17.
Дурадгорлик, ёғоч буюмларини ясаш.
18.
Ўймакорлик ва ганчкорлик.
19.
Кулолчилик.
20.
Тош, мармар, гранит ва бошқа инерт материалларга ишлов бериш.
21.
Ҳайкалтарошлик ҳамда ?ичик меъморий шаклларни ясаш ва ўрнатиш.
22.
Миллий мусиқа асбобларини ясаш ва таъмирлаш.
23.
Мебелсозлик.
24.
Сантехника ускуналарини ўрнатиш ва таъмирлаш.
25.
Электропайванд, электромонтёрлик хизмати.
26.
Маиший техникалар, компьютер ва офис жиҳозларини ўрнатиш, тузатиш ва уларга хизмат кўрсатиш.
27.
Автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш.
28.
Ободонлаштириш ва ландшафт дизайн ишларини ташкил этиш.
29.
Гул етиштириш, гулчамбарлар, гулли безак ва декорациялар тайёрлаш.
30.
Тантаналар, маросимлар, тўй ва тадбирларни ташкил этиш ҳамда бадиий безаш ишларини амалга ошириш.
31.
Дастурий таъминот, ахборот тизимлари, мобиль иловалар ва веб-сайтларни ишлаб чиқиш, техник қўллаб-қувватлаш (дастурчи, веб-саҳифаларни саҳифаловчи, веб-таҳлилчи, веб-сайтларни оптимизациялаш бўйича мутахассис).
32.
Мультимедиа, дизайн ва санъат материалларини яратиш ва ишлов бериш (веб-дизайнер, графика дизайнери, компьютер ўйинлари дизайнери, интерьер дизайнери, ландшафт дизайнери, либослар дизайнери, ретушер, фотоколлажчи, вектор графикаси муҳаррири, визуаллаштирувчи дизайнер, техник дизайнер, моушн-дизайнер, 3D-дизайнер, видео муҳаррир, видеооператор ва бошқалар).
33.
Матнни яратиш ва ишлов бериш (копирайтер, рерайтер, SEO-копирайтер, SEO-рерайтер, контент-менежер, муҳаррирлик хизматларини ташкил этиш).
34.
Ижтимоий тармоқлардаги фаолият (PR-менеджер, интернет-маркетолог, ижтимоий тармоқларда товарларни (ишларни, хизматларни) илгари суриш ва реклама қилиш (SMM), ижтимоий тармоқ саҳифалари администратори, аккаунт-менежер, маркетолог, таргетолог, контекст-реклама бўйича мутахассис, директолог, медиа режалаштирувчи, SMO мутахассиси).
35.
Кадрлар танлаш соҳасидаги фаолият (интернет-лойиҳалар билан ишловчи менежер, фрилансерлар гуруҳи раҳбари, НR-менежер, рекрутер, шахсий ассистент).
36.
Онлайн консультация бериш (онлайн-консультант, онлайн-тренер, молиявий маслаҳатчи, вебинар олиб борувчи).
37.
Бухгалтерия ҳисоби.
38.
Брокерлик, риэлторлик, баҳолаш ишлари.
39.
Декларант (ташқи иқтисодий фаолият ва божхона иши расмиятчилиги).
40.
Логистика (юк ва йўловчи ташиш хизмати оператори).
41.
Маркетинг хизматлари ҳамда товар ва хизматлар рекламасини ташкил этиш.
42.
Туризм, меҳмонхона ва гид хизматлари.
43.
Босма нашрларни ишлаб чиқариш ва чакана савдо қилиш.
44.
Чорвачилик хўжаликларини ташкил этиш, юритиш ва бошқариш.
45.
Паррандачилик хўжаликларини ташкил этиш, юритиш ва бошқариш.
46.
Асаларичилик хўжаликларини ташкил этиш, юритиш ва бошқариш.
47.
Балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш, юритиш ва бошқариш.
48.
Ветеринария ва зоотехника.
49.
Қассобчилик ва кушхона хизматлари.
50.
Интенсив боғбонлик, мевали ва манзарали дарахтлар етиштириш ва уларни парваришлаш.
51.
Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш, юритиш ва маҳсулотлар етиштириш.
52.
Ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш хизматлари.
53.
Мева-сабзавотларни саралаш, сақлаш, қадоқлаш ва бирламчи қайта ишлаш.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 августдаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 09/23/340/0568-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 388-сонли қарорига 2-ИЛОВА
Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон қарорига мувофиқ жорий этилган тизим асосида аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки ва акциядорлик-тижорат Халқ банки (кейинги ўринларда — банк) томонидан кредитлар ажратиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
қарз олувчилар — тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизлар, шунингдек, микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахслар;
кредит линияси — банк билан Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ўртасида тузилган шартномаларга (бош келишувга) асосан қарз олувчиларга кредит ажратиш учун очилган кредит линиялари;
ўқув юкламаси — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги, Олий мактаб, Савдо-саноат палатаси ҳамда ваколатли давлат органи томонидан ишлаб чиқилиб, тасдиқланадиган касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича фанларнинг минимал йўналишлари, миқдори ва ўқув соатини ўзида мужассамлаштирган қўшма йўриқнома;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 августдаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 09/23/340/0568-сон)
ўқув дастури — ўқув юкламаси асосида НТТ, ПТТ, Олий мактаб томонидан ишлаб чиқиладиган ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича фаннинг мазмуни ва ўтилиш тартиби, ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган билим ва кўникмаларнинг ҳажмини белгилаб берадиган дарслар мажмуаси;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 августдаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 09/23/340/0568-сон)
ўқув курслари — ўқув дастури асосида ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича НТТ, ПТТ, Олий мактаб дарслари тўплами;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 августдаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 09/23/340/0568-сон)
ўқув курс тингловчилари (битирувчилари) — ўқув дастури асосида касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан ташкил этилган ўқув курсларида таҳсил олаётган (битирган) ёшлар ва хотин-қизлар;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 августдаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 09/23/340/0568-сон)
сертификат — НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан ташкил этилган ўқув курсларини муваффақиятли битириб, якуний имтиҳон натижаларига кўра 71 ва ундан юқори балл тўплаган битирувчиларга мазкур Низомга 1-илова қилинган намуна асосида тақдим этиладиган малакавий ҳужжат;
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 августдаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 09/23/340/0568-сон)
электрон реестр — ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари тўғрисидаги тўлиқ ва аниқ маълумотларни ўзида жамлайдиган электрон ахборот тизими;
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 августдаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 09/23/340/0568-сон)
микрокредит — ўқув курсларини муваффақиятли битириб, сертификатга эга битирувчиларга банк томонидан ажратиладиган имтиёзли микрокредитлар.
3. Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар ажратиш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
4. Мазкур Низомга мувофиқ, кредит электрон реестрга киритилган НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларининг ўқув курсларини якунлаб, сертификатга эга ташаббускорларга ваколатли давлат органи билан банк ўртасида тузилган бош келишувга асосан ажратиладиган маблағлар доирасида берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 августдаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 09/23/340/0568-сон)
5. Микрокредитларнинг ўз вақтида ажратилишини таъминлаш ва сертификат олган шахслар тўғрисида маълумот алмашиш мақсадида, банк билан микрокредитлаш дастурларида иштирок этаётган ўқув курслари якунлари бўйича НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан сертификат берилган шахслар тўғрисида ўзаро электрон ахборот алмашинуви тизими йўлга қўйилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 августдаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 09/23/340/0568-сон)
2-боб. Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка жалб қилиш жараёни
6. Қарз олувчилар ўз фаолиятини амалга ошириш юзасидан маслаҳатлар олиш ёки юзага келган муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, бошқа турли масалаларда ҳамкорлик қилиш мақсадида банкка мурожаат қилишлари мумкин.
Мижоз ва банк ўртасидаги муносабатлар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали банк филиалига ёки банк хизматлари марказига ташриф буюриш, «Call» марказга мурожаат қилиш, SMS хабарнома жўнатиш, банкнинг интернетдаги саҳифаси орқали мурожаат қилиш, шунингдек, «Telegram.bot» орқали амалга оширилади.
3-боб. Микрокредитларни ажратиш тартиби
7. Микрокредитлар қарз олувчиларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ёки ривожлантириш мақсадлари учун ажратилади.
8. Банк томонидан сертификат олган:
тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, хусусан ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача бўлган миқдорда;
микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга 225 миллион сўмгача миқдорда микрокредитлар ажратилади.
Ушбу бандда назарда тутилган мезон асосида кредит бир қарз олувчига бир маротаба ажратилади.
9. Қарз олувчи банк билан тузилган кредит шартномаси доирасида кредитнинг керакли қисмидан фойдаланиши мумкин.
10. Мазкур микрокредитлар банкда алоҳида ҳисобварақларда юритилади.
11. Микрокредитлар:
илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;
алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
савдо-воситачиликни амалга ошириш;
ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш учун ажратилмайди.
12. Микрокредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан, ёшларнинг бизнес лойиҳаларига эса кредитларни қайтариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, 7 йилгача муддатга, 3 йилгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.
13. Қарз олувчи — ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар уларнинг талабига биноан жами кредит суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда нақд пулда ажратилади.
4-боб. Микрокредитларни расмийлаштириш
14. Қарз олувчилар кредит олиш учун банкка электрон ариза билан мурожаат қилади. Бунда, қарз олувчи тўғрисида маълумотлар, шунингдек, микрокредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификат тўғрисидаги маълумот тақдим этилади.
15. Ариза банкка келиб тушган куннинг кейинги кунидан кечикмасдан банк масъул ходими томонидан кредит олиш бўйича банкнинг энг қулай филиали ёки банк хизматлари марказига мурожаат қилиш ва тегишли ҳужжатларни тақдим этиш юзасидан қарз олувчига таклиф жўнатилади.
Шунингдек, банк масъул ходими (андеррайтер) томонидан скоринг тизими асосида лойиҳани молиялаштириш юзасидан чиқарилган ижобий ёки салбий қарори қарз олувчига ва ваколатли давлат органига тақдим этилади. Скоринг таҳлилида қарз олувчининг қуйидаги маълумотлари ўрганилади:
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
кредит тарихи;
мазкур йўналишлар бўйича кредитларининг мавжудлиги;
қайси ўқув марказини битирганлиги;
тадбиркорлик учун танланган йўналиши;
киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги.
16. Электрон аризадаги маълумотлар ва тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг бир-бирига мос бўлишини таъминлаш қарз олувчининг зиммасида бўлади.
17. Тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳисоботлари тўғрисидаги маълумотлар тегишли ташкилотдан электрон тарзда қабул қилиб олиниши мумкин.
18. Банк жисмоний шахс бўлган қарз олувчиларга микрокредитларни таъминотсиз ажратади. Кредитларнинг қайтмаслик хатари банк томонидан суғурталанади.
19. Қарз олувчи — микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахслар кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида банкка қуйидаги таъминот турларидан бирини тақдим этади:
(19-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
қонунчилик ҳужжатлари доирасидаги бошқа таъминот турлари.
20. Банк қарз олувчиларга кредит беришда кредитнинг умумий суммасида қарз олувчининг гаров таъминотини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.
5-боб. Кредитларни мониторинг қилиш ва сўндириш
21. Банк қарз олувчига ажратилган кредитни мақсадли ишлатилиши юзасидан мониторингни амалга оширади. Бунда, кредитнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан тузилган далолатнома нусхаси Банкнинг электрон платформасига бириктириб борилади.
22. Банк кредитдан фойдаланишнинг муддати давомида доимий мониторинг ўтказади. Банкда микрокредит олган тадбиркорлар фаолиятини доимий кузатиб бориш ҳамда уларга маслаҳат ва кўмак бериш институти шакллантирилади. Бунда, масъул ходим кредитларни сўнгги муддатига қадар кузатиш билан шуғулланади. Мониторинг тизими мижозга йўналтирилганлик услубида амалга оширилади.
23. Олинган кредитдан бошқа мақсадда фойдаланилганлик ёки кредит маблағларини талон-тарож қилинганлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, банк кредит шартномасида белгиланган тартибда кредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмини ёки талон-тарож қилинган суммани белгиланган тартибда қарз олувчидан муддатидан илгари ундириб олиш ҳуқуқига эга.
24. Қарздор кредит бўйича асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни шартнома шартлари асосида тўлашдан бош тортган ҳолларда, банк томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган чоралар кўрилади.
Қарз олувчининг гаров таъминоти кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни қайтаришга етмаган тақдирда, банк мазкур қарзни қайтаришни қарз олувчининг ликвидли мол-мулкига қаратиши мумкин.
25. Сертификатга эга қарз олувчилар, уларнинг қарздан фойдаланиш йўналишлари ва натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар Банк томонидан ҳар ойнинг 5 санасига қадар Агентликка тақдим этиб борилади.
6-боб. Якуний қоида
26. Ушбу низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар ажратиш
Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизлар, шунингдек, микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахслар (кейинги ўринларда — Қарз олувчилар)
Кредит олиш учун «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки ёки акциядорлик-тижорат Халқ банкига электрон ариза билан мурожаат қилади.
Бунда, қарз олувчи тўғрисида маълумотлар, шунингдек, микрокредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификат тўғрисидаги маълумотни тақдим этади.
(Мижоз ва банк муносабатлар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали банк филиалига ёки банк хизматлари марказига ташриф буюриш, «Call» марказга мурожаат қилиш, SMS хабарнома жўнатиш, банкнинг интернетдаги саҳифаси орқали мурожаат қилиш, шунингдек, «Telegram.bot» орқали амалга оширилади).
Белгиланган муддатларда
2-босқич
«Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки, акциядорлик-тижорат Халқ банки (кейинги ўринларда — Банк)
Кредит олиш бўйича банкнинг энг қулай филиали ёки банк хизматлари марказига мурожаат қилиш ва тегишли ҳужжатларни тақдим этиш юзасидан қарз олувчига таклиф жўнатади.
Шунингдек, скоринг тизими асосида лойиҳани молиялаштириш юзасидан ижобий ёки салбий қарор чиқаради, қарор нусхасини қарз олувчига ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (кейинги ўринларда — ваколатли давлат органи)га тақдим этади.
Ариза банкка келиб тушган куннинг кейинги кунидан кечикмасдан
3-босқич
Банк
Қарз олувчиларга кредитларни ажратади
(Жисмоний шахслар, хусусан ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 млн сўмгача;
микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга 225 млн сўмгача.
Кредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан, ёшларнинг бизнес лойиҳаларига эса кредитларни қайтариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, 7 йилгача муддатга, 3 йилгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.
Қарз олувчи ва банк ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ
4-босқич
Банк
Қарз олувчига ажратилган кредитни мақсадли ишлатилиши юзасидан кредитдан фойдаланишнинг муддати давомида мониторингни амалга оширади. Бунда, кредитнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан тузилган далолатнома нусхасини банк электрон платформасига бириктириб боради.
Кредит тўлиқ сўндирилгунга қадар
5-босқич
Банк
Олинган кредитдан бошқа мақсадда фойдаланилганлик ёки кредит маблағларини талон-тарож қилинганлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, кредит шартномасида белгиланган тартибда кредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмини ёки талон-тарож қилинган суммани белгиланган тартибда қарз олувчидан муддатидан илгари ундириб олиш ҳуқуқига эга.
Қарздор кредит бўйича асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни шартнома шартлари асосида тўлашдан бош тортган ҳолларда, чоралар кўради.
Қарз олувчининг гаров таъминоти кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни қайтаришга етмаган тақдирда, мазкур қарзни қайтаришни қарз олувчининг ликвидли мол-мулкига қаратиши мумкин.
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда
6-босқич
Банк
Қарз олувчилар, уларнинг қарздан фойдаланиш йўналишлари ва натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни ваколатли давлат органига тақдим этиб боради.
Ҳар ойнинг 5 санасига қадар
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 388-сонли қарорига 3-ИЛОВА
Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда унга жалб қилиш лойиҳаларини амалга оширадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низом нодавлат нотижорат ташкилотлари (кейинги ўринларда — ННТ) ва микромолия ташкилотлари ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда уларга микромолиявий хизматлар кўрсатишдан иборат комплекс дастурларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (кейинги ўринларда — ваколатли давлат органи) томонидан имтиёзли шартлар асосида қарз ажратиш тизимини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
2. Мазкур Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида ушбу мақсад учун ажратилган маблағлар ННТларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун бериладиган қарзларнинг молиялаштириш манбаи ҳисобланади.
3. Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда унга жалб қилиш лойиҳаларини амалга оширадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
4. Ваколатли давлат органи томонидан мазкур низомнинг 2-бандида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан қарз ажратиш ННТлар орасида очиқ танлов асосида амалга оширилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
Танловни ташкил этиш ва ўтказиш учун Ваколатли давлат органи томонидан Марказий банк, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди вакилларидан иборат таркибда танлов комиссияси тузилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Танлов комиссияси регламенти ва танлов қоидалари Комиссия томонидан тасдиқланади.
ННТлар танловда иштирок этиш учун ваколатли давлат органига мурожаат қилади ҳамда мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган асосий мезонларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
5. Қуйидагилар баҳолашнинг ва лойиҳаларни танлаб олишнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
ННТ камида бир йил давомида фаолият юритиб келаётганлиги, ўқув курслари мавжудлиги, унинг сифати, ўқув курслари билан қамраб олинган ҳудуд ва аҳоли сони;
кенг аҳоли қатламларини тадбиркорликка ўқитиш ва унга жалб қилиш лойиҳасида замонавий ўқув модуллари ва механизмларининг назарда тутилганлиги;
6. Ваколатли давлат органи томонидан ҳар йили 1 июлга қадар келгусида амалга ошириладиган лойиҳалар учун ННТлар ўртасида танлов эълон қилинади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
Танлов ўтказилиши учун камида иккита таклиф келиб тушган бўлиши лозим. Агарда белгиланган миқдордаги таклиф келиб тушмаса, танлов қайтадан эълон қилинади.
Танловлар бўйича эълонлар ва маълумотлар, шунингдек, танловларнинг натижалари ҳамда ННТлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш доирасида ажратилган маблағларнинг тақсимланиши, ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботлар ваколатли давлат органининг расмий веб-саҳифасида ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
Ваколатли давлат органи ННТлар ўртасида танловни ошкоралик ва очиқ-ойдинликни таъминлаш принциплари асосида амалга оширилишини таъминлайди.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
7. Танловлар 1 августга қадар ўтказилиб, уларнинг натижалари асосида ғолиб деб топилган ННТлар билан ваколатли давлат органи ўртасида ижтимоий шериклик бўйича шартномаси (кейинги ўринларда — шартнома) тузилади.
Шартномада кўрсатилган миқдордаги қарз ваколатли давлат органи томонидан ННТларга ажратиб берилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
8. Шартномада томонларнинг мажбуриятлари белгилаб берилади. Жумладан, бунда ресурсларнинг самарали ва мақсадли ишлатилиши, қарзларни ва фоизлари қайтариш шартлари, муддатлари ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа шартлар кўрсатиб ўтилади.
9. Танлов натижаларидан норози бўлган иштирокчилар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
10. ННТлар томонидан ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ва уларга микромолиявий хизматлар кўрсатишдан иборат комплекс дастурларни амалга ошириш учун ваколатли давлат органи томонидан танлов асосида 5 йил муддатга, жумладан, бир йиллик имтиёзли давр билан йиллик 4 фоиз ставкада қарз ажратилади. Ваколатли давлат органи томонидан ресурслар ушбу мақсадга ажратилган маблағлар қолдиғи доирасида ажратилади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 августдаги 340-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 09/23/340/0568-сон)
11. Шартнома тузилгандан кейин ўн иш куни ичида ваколатли давлат органи томонидан ННТнинг махсус ҳисобварағига қарз тўлиқ ўтказиб берилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
12. ННТлар томонидан ўзларига ажратилган қарзнинг бир қисмини микромолия ташкилотларига шартнома асосида ресурс сифатида жойлаштирилиши мумкин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 октябрдаги 615-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2022 й., 09/22/615/0953-сон)
13. ННТлар томонидан жойлаштирилган ресурс маблағлари ҳисобидан микроқарзлар микромолия ташкилотлари томонидан ёшлар ва хотин-қизларга қуйидаги шартларда ажратилади:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 октябрдаги 615-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2022 й., 09/22/615/0953-сон)
қарз олувчи ННТларнинг молиявий саводхонликни ошириш, касбий ва тадбиркорлик кўникмаларни шакллантиришга қаратилган дастурлари талабларига мос келиши;
микроқарзлар тадбиркорлик фаолияти ва даромад олишга қаратилган мақсадлар учун бир қарз олувчига 25 миллион сўмгача миқдорда ажратилиши лозим.
Микромолия ташкилотлари қарз олувчи томонидан шартномага мувофиқ мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш шартисиз, шу жумладан, бир-бирларини қўллаб-қувватлайдиган гуруҳ кафиллиги асосида микромолиявий хизматлар кўрсатишга ҳақли.
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 октябрдаги 615-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2022 й., 09/22/615/0953-сон)
14. ННТларга ажратилган қарзларнинг ҳамда микромолия ташкилотларига жойлаштирилган ресурс ҳисобидан ёшлар ва хотин-қизлар томонидан олинган микроқарзларнинг мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан ННТлар томонидан мунтазам мониторинг олиб борилади. Бунда микроқарз олган ёшлар ва хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини доимий кузатиб бориш ҳамда уларга маслаҳат ва кўмак бериш йўлга қўйилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 октябрдаги 615-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2022 й., 09/22/615/0953-сон)
Мазкур мониторинг ва кузатиб бориш натижалари юзасидан ННТлар томонидан ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5 санасига қадар ваколатли давлат органига батафсил ахборот тақдим этиб борилади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
15. Агентлик томонидан ажратилган ресурс маблағларидан самарасиз ва мақсадсиз фойдаланганлик ҳолатлари аниқлаганда ваколатли давлат органи ННТдан ресурсларнинг тегишли қисмини ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан аввал қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Бунда, ваколатли давлат органи ННТга акцептсиз талабнома қўяди. Ушбу талаблар шартномада кўрсатилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
16. ННТлар томонидан олинган асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизлар ваколатли давлат органи ҳисобварағига шартномада кўрсатилган муддатларда қайтарилади. Қайтарилган маблағлар айнан шу мақсадларда фойдаланилади. Бунда танлов ўтказилиб ғолиб аниқланган кунга қадар вақтинча бўш турган маблағлар тегишли тартибда тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 августдаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 09/23/340/0568-сон)
17. Ваколатли давлат органи маблағларини олувчилар ваколатли давлат органи тақдим этган маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланиш юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 апрелдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 09/22/195/0319-сон)
18. ННТларга ажратилган қарзларнинг самарали ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан Агентлик томонидан мунтазам мониторинг юритилади.
19. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда унга жалб қилиш лойиҳаларини амалга оширадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда унга жалб қилиш лойиҳаларини амалга оширадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (кейинги ўринларда — ваколатли давлат органи)
Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда уларга микромолиявий хизматлар кўрсатиш бўйича келгусида амалга ошириладиган комплекс дастурлари учун қарз ажратиш бўйича нодавлат-нотижорат ташкилотлар орасида танлов эълон қилади.
(Танлов ўтказилиши учун камида иккита таклиф келиб тушган бўлиши лозим. Агарда белгиланган миқдордаги таклиф келиб тушмаса, танлов қайтадан эълон қилинади).
Танловни ташкил этиш ва ўтказиш учун Марказий банк, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди вакилларидан иборат таркибда танлов комиссияси тузади.
(Танлов комиссияси регламенти ва танлов қоидалари Комиссия томонидан тасдиқланади).
Ҳар йили 1 июлга қадар
2-босқич
Ваколатли давлат органи
Танловлар бўйича эълонлар ва маълумотлар, шунингдек, танловларнинг натижалари ҳамда нодавлат-нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш доирасида ажратилган маблағларнинг тақсимланиши, ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботларни ваколатли давлат органининг расмий веб-саҳифаси ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритиб боради. Танловни ошкоралик ва очиқ-ойдинликни таъминлаш принциплари асосида амалга оширилишини таъминлайди.
Танловда иштирок этиш учун ваколатли давлат органига мурожаат қилади ҳамда низомнинг 4-бандида назарда тутилган асосий мезонларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.
Танлов комиссияси регламенти ва танлов қоидаларига асосан
4-босқич
Танлов комиссияси
Танловни ўтказади.
Ҳар йили 1 августга қадар
5-босқич
Ваколатли давлат органи
Танлов натижалари асосида ғолиб деб топилган ННТлар билан ижтимоий шериклик бўйича шартнома тузади.
Танлов комиссияси регламенти ва танлов қоидаларига асосан
6-босқич
Ваколатли давлат органи
Шартномада кўрсатилган миқдордаги қарзни ННТ махсус хисобварағиг? қарзни тўлиқ ўтказиб беради.
(Тадбиркорлик фаолияти ва даромад олишга қаратилган мақсадлар учун бир қарз олувчига 25 млн сўмгача миқдорда 5 йил муддатга, жумладан, бир йиллик имтиёзли давр билан йиллик 4 фоиз ставкада қарз ажратилади).
Шартнома тузилгандан кейин ўн иш куни ичида
7-босқич
ННТ
Ажратилган қарзларнинг ҳамда микромолия ташкилотларига жойлаштирилган ресурс ҳисобидан ёшлар ва хотин-қизлар томонидан олинган микроқарзларнинг мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан мониторинг олиб боради.
Бунда микроқарз олган ёшлар ва хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини доимий кузатиб боради ҳамда уларга маслаҳат ва кўмак бериб боради.
Мунтазам равишда
8-босқич
ННТ
Мониторинг ва кузатиб бориш натижалари юзасидан ваколатли давлат органига батафсил ахборот тақдим этиб боради.
Ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5 санасига қадар
9-босқич
Ваколатли давлат органи
Қарз маблағларидан самарасиз ва мақсадсиз фойдаланганлик ҳолатлари аниқлаганда ННТдан ресурсларнинг тегишли қисмини ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан аввал қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Бунда, ваколатли давлат органи ННТга акцептсиз талабнома қўяди. Ушбу талаблар шартномада кўрсатилади.
Шартномага мувофиқ
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)