1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.04.00 Монополияга қарши қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Монополияга қарши қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК ТЎҒРИСИДА ИШ ҚЎЗҒАТИШ ВА УЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли «Монополияга қарши қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
«Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби таcдиқлансин (илова қилинади).
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси мазкур Тартибнинг барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ижро этиши учун етказилишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 25 июнь,
321-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 июндаги 321-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш
ТАРТИБИ
Мазкур Тартиб «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузиш фактлари бўйича иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш ва тегишли қарорлар қабул қилиш тартиботини ва муддатларини тартибга солади. Тартиб:
— монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартибини;
— монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузишни тўхтатиш тўғрисида кўрсатмалар бериш тартибини;
— монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар солиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартибини;
— монополияга қарши давлат органининг қарорлари устидан шикоят қилиш тартиби ва асосларини назарда тутади.
I. МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА КЎРСАТМАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ
1. Монополияга қарши давлат органи юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан монополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишларни ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқади.
2. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишлар хўжалик юритувчи субъект, давлат бошқаруви органлари ва давлат ҳокимияти органлари жойлашган жойдаги монополияга қарши давлат органи томонидан кўриб чиқилади.
Монополияга қарши давлат органи ўз ваколатлари доирасида ҳар қандай ишни кўриб чиқиш учун қабул қилишга ҳақлидир.
3. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасида Қўмита раиси (унинг ўринбосари), бошқармалар бошлиқлари ва мутахассисларидан иборат таркибда комиссия ташкил этилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда)
Қўмитанинг ҳудудий бошқармаларида ҳудудий бошқарма бошлиғи (унинг ўринбосари), бошқарма мутахассисларидан иборат таркибда комиссия ташкил этилади.
Қўмитада раиснинг монополияга қарши қонун ҳужжатларига риоя қилиш масалаларига мутасадди бўлган ўринбосари (у бўлмаган пайтда бошқарма бошлиқларидан бири), ҳудудий бошқармада бошқарма бошлиғи (унинг ўринбосари) комиссия раиси ҳисобланади.
Муайян ишни кўриб чиқиш учун комиссия аъзоларининг шахсий таркиби раис томонидан иш қўзғатиш тўғрисидаги ажримда белгиланади. Қўмита (ҳудудий бошқарма) комиссияси аъзоларининг умумий сони уч кишидан кам бўлмаслиги керак.
4. Монополияга қарши давлат органи монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни тайёрлашда, кўриб чиқишда, шунингдек қарорларни ва кўрсатмаларни ижро этишда:
— хўжалик юритувчи субъектлардан, давлат бошқарув органлари, маҳаллий ҳокимият органларидан танишиш, нусха кўчириш ва уларни иш материалларига қўшиб қўйиш учун зарур материаллар ва ҳужжатларни сўраб олишга;
— ариза берувчи, шунингдек ўзларига нисбатан иш қўзғатилган хўжалик юритувчи субъект, бошқарув органлари вакиллари билан суҳбат ўтказишга;
— хўжалик юритувчи субъектлардан, бошқарув органларидан, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларидан иш моҳияти бўйича тушунтириш хатлари олишга;
— манфаатдор шахсларни ишда қатнашишга жалб этишга;
— экспертлар ва мутахассисларни ишни кўриб чиқишда қатнашишга жалб этишга;
— хўжалик юритувчи субъектларни ва бошқарув органларини уларнинг монополияга қарши қонун ҳужжатларига риоя қилишлари бўйича текширишлар ўтказишга ҳақлидир.
Монополияга қарши давлат органи иш моҳиятини, ишда қатнашаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳар томонлама, тўлиқ ва холис аниқлаш учун бошқа чора-тадбирлар кўришга ҳақлидир.
5. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш учун монополияга қарши давлат органининг ўз текширувлари, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аризалари ҳамда прокуратуранинг тақдимномалари асос бўлади.
6. Иш қўзғатиш тўғрисидаги қарорни монополияга қарши давлат органи комиссияси раиси қабул қилади.
7. Монополияга қарши давлат органи бошқармалари (бўлимлари) бошлиқлари ўзларига берилган функционал ҳуқуқларга мувофиқ монополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида иш қўзғатиш ва уни монополияга қарши давлат органи кўриб чиқиши зарурлигини асослаган ҳолда комиссия раисига материаллар тақдим этадилар.
8. Комиссия раиси тақдим этилган материалда баён қилинган далиллар етарли деб ҳисобласа монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида 1-иловага мувофиқ ажрим чиқаради.
9. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида ишлар монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган пайтдан бошлаб бир ой муддатда кўриб чиқилади. Ишни кўриб чиқиш вақти ва жойи тўғрисида уларга нисбатан иш қўзғатилган хўжалик юритувчи субъектлар, бошқарув органлари, ишда қатнашишга жалб қилинаётган шахслар хабардор қилинади.
10. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида ишлар монополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилишга йўл қўйган хўжалик юритувчи субъект ёки бошқарув органи вакиллари, шунингдек манфаатдор шахслар иштирокида кўриб чиқилади.
Раҳбарлар ёки уларнинг ўринбосарлари хўжалик юритувчи субъект ёки бошқарув органи вакиллари ҳисобланадилар.
11. Хўжалик юритувчи субъект ёки бошқарув органи вакиллари бўлмаган тақдирда иш улар ўз вақтида хабар қилинганлигини тасдиқловчи маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда кўриб чиқилиши мумкин.
Хўжалик юритувчи субъект ёки бошқарув органининг ишни кўриб чиқишни кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномаси олинган тақдирда комиссия бундай илтимосномани қондириш ёки рад этиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун илтимосномани баҳолайди, протоколда бу ҳақда тегишли ёзув қайд қилинади.
Илтимосномани қондириш рад этилган тақдирда комиссия ишни ўзи тўғрисида иш қўзғатилган субъектга нисбатан унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқади. Илтимоснома қондирилган тақдирда комиссия, ушбу бўлимнинг 18-бандига мувофиқ, ишни кейинга қолдириш тўғрисида ажрим чиқаради. Субъект вакили ишни кўриб чиқиш вақти ва жойи тўғрисида такроран хабардор қилинади ва у келмаган тақдирда иш унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши ҳақида огоҳлантирилади.
12. Комиссия мажлисда қуйидаги масалаларни аниқлайди:
— монополияга қарши қонунчиликни бузишлар тўғрисида далолат берувчи фактларнинг мавжудлиги;
— қонунчилик бузилишларини ихтиёрий тартибда бартараф этиш учун барча зарур чора-тадбирлар кўрилган ёки кўрилмагани;
Монополияга қарши қонунчилик бузилишларининг мавжудлиги ва йўқлиги тўғрисида хулосага келиш имконини берадиган маълумотлар етишмаганда ёки мавжуд бўлмаганда ишни кўриб чиқиш қатнашчиларидан қўшимча маълумотлар талаб қилиб олиниши мумкин. Ишни кўриб чиқишда пайдо бўладиган махсус билимларни талаб қиладиган масалаларни тушунтириш учун комиссия ишни кўриб чиқишда қатнашишга экспертлар ва мутахассисларни жалб этиши мумкин.
13. Мажлисда ўзига нисбатан иш қўзғатилган субъектлар вакилларининг, ишда қатнашишга жалб этилганларнинг, шунингдек монополияга қарши давлат органи мутахассисларининг сўзлари тингланади.
Субъектнинг вакили, шунингдек ишда қатнашишга жалб этилган шахслар қуйидагиларга ҳақлидирлар:
— иш материаллари билан танишиш, давлат ва тижорат сири бўлган маълумотлар бундан мустасно;
— далиллар тақдим этиш;
— далилларни тадқиқ этишда қатнашиш;
— ишда қатнашаётган бошқа шахсларга, экспертлар, мутахассисларга саволлар бериш;
— комиссияга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш;
— ишни кўриб чиқиш давомида пайдо бўладиган барча масалалар бўйича далиллар келтириш ва мулоҳазалар билдириш.
14. Ишни кўриб чиқиш комиссия раиси томонидан олиб борилади ва комиссия раиси ҳамда мажлис котиби имзолайдиган протоколда қайд этилади. Мажлисда иш раис томонидан шундай тартибда олиб бориладики, бунда ишнинг ҳолати энг тўлиқ ва ҳар томонлама таҳлил қилиниши, қонунчилик бузилишларининг бартараф этилиши ва олди олиниши, ўзига нисбатан иш қўзғатилган субъектнинг, шунингдек бошқа тааллуқли шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши таъминланади.
— монополияга қарши маҳаллий давлат органида, судда хулосалари ишни кўриб чиқиш натижалари учун аҳамиятли бўлган бошқа иш кўрилаётганда;
— экспертизадан ўтказиш ёки мустақил холис ташкилот мутахассисининг хулосасини олиш зарур бўлганда.
Иш уни тўхтатишга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилгандан кейин давом эттирилади.
17. Ишни кўриб чиқишни кечиктириш, тўхтатиш ёки қайта кўриб чиқиш тўғрисида ажрим чиқарилади, уни комиссия раиси ва аъзолари имзолашади, унинг нусхаси ўзига нисбатан иш қўзғатилган хўжалик юритувчи субъектга ёки бошқарув органига, шунингдек манфаатдор шахсларга жўнатилади.
18. Ишни кўриб чиқиш қарор чиқариш билан тугалланади. Унда комиссия аниқлаган ҳолатлар ҳамда комиссиянинг ишни кўриб чиқиш натижасидаги хулосалари баён қилинади.
Қарор қуйидагилар ҳақида чиқарилиши мумкин:
— кўрсатма бериш тўғрисида;
— қонунни бузиш ҳоллари ва таркиби йўқлиги, қонун бузилишларнинг кўрсатма берилгунгача бартараф этилиши, субъектнинг тугатилганлиги туфайли таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш имкони бўлмаганлиги муносабати билан ишни кўриб чиқишни тўхтатиш тўғрисида.
19. Қарорда монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузиш белгилари бўйича жиноий иш қўзғатиш масалаларини ҳал қилиш учун прокуратура органларига ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига материалларни юбориш тўғрисида тавсия берилиши мумкин.
20. Комиссия томонидан қарор кўриб чиқилаётган масала бўйича таклиф этилган шахслар иштирокисиз қабул қилинади. Қарор очиқ овоз бериш йўли билан оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Раис ва комиссия аъзолари овоз беришда бетараф қолиш ҳуқуқига эга эмаслар. Раис энг охирида овоз беради.
21. Қарор раис ва комиссия аъзолари томонидан имзоланади.
Агар раис ёки комиссия аъзоси қарордан норози бўлса, уни имзолашга мажбурдир ва ўзининг алоҳида фикрини баён этишга ҳақлидир, у ишга қўшиб қўйилади.
22. Комиссия қарори иш кўриб чиқилгандан сўнг дарҳол чиқарилади.
Ўта мураккаб ишлар бўйича асосланган қарорни тузиш уч кундан ортиқ бўлмаган муддатга кечиктирилиши мумкин, лекин қарор қисми иш кўриб чиқилган мажлисда эълон қилиниши керак. У раис ва комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланиши ва ишга қўшиб қўйилиши керак.
23. Монополияга қарши давлат органининг қарори кўрсатма ёзиб бериш учун асос ҳисобланади.
II. МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗИШНИ ТЎХТАТИШ ТЎҒРИСИДА КЎРСАТМАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ
1. Монополияга қарши давлат органининг ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича қарори (кўрсатмаси) у қабул қилинган кундан беш кундан кечиктирилмай манфаатдор томонларга юборилади ва у белгиланган муддатларда ижро этилиши керак.
6-иловада назарда тутилган шаклдаги кўрсатма комиссия раиси томонидан имзоланади.
Қарорни (кўрсатмани) муддатида бажармаслик қонунчиликда назарда тутилган оқибатларга олиб келади.
Қарор (кўрсатма) юборилганлигини тасдиқловчи почта ҳужжатлари ёки бошқа ҳужжатлар иш материалларига қўшиб қўйилади.
2. Кўрсатманинг бажарилганлиги субъектни текшириш далолатномаси билан ёки субъектнинг қонун бузилиши бартараф этилганлиги тўғрисидаги ҳужжати билан тасдиқланади, улар иш материалларига қўшиб қўйилади.
Кўрсатма бажарилгандан сўнг иш тугалланган ҳисобланади.
3. Агар текшириш пайтида кўрсатмада келтирилган қонун бузишлар бартараф этилмаганлиги ёки қонун бузишни бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилмаганлиги аниқланса, кўрсатма ижро этилмаган ҳисобланади.
— кўрсатмага мувофиқ бартараф этилиши лозим бўлган монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузиш ҳолларининг барчаси бартараф этилмаган бўлса;
— кўрсатмада келтирилган барча хўжалик юритувчи субъектлар ёки бошқарув органларига нисбатан қонун бузишлар бартараф этилмаган бўлса.
4. Бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, мансабдор шахслар кўрсатмани ижро этиш муддатини узайтириш тўғрисида илтимос қилишлари мумкин.
Кўрсатилган муддатни узайтириш масаласи тўғрисидаги қарорни ишни кўрган комиссия қабул қилади.
Муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимоснома қондирилган тақдирда комиссия ажрим чиқаради, уни раис ва комиссия аъзолари имзолайдилар.
Муддатни узайтириш тўғрисидаги ажрим эркин шаклда тузилади.
5. Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари берилган кўрсатмаларнинг ҳисобини юритади.
6. Монополияга қарши давлат органининг айрим кўрсатмалари монополияга қарши қонунчиликни бузишнинг қуйидаги ҳоллари тўғрисида ахборотлар тушганда берилади:
— акцияларни, улушларни ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни сотиб олишда келишиб олиш мавжуд эмаслиги;
— бошқарув органлари хўжалик юритувчи субъектларни камситишга қаратилган ҳужжатлар қабул қилиши ва ҳаракатлар қилиши.
7. Кўрсатма акцияларнинг олди-сотди битишувларини, таъсис ҳужжатларини (уставларни) ва бошқа норматив ҳужжатлар ва қарорларни қайта рўйхатдан ўтказиш асосида берилади.
Кўрсатма монополияга қарши қонунчилик бузилишига йўл қўйган субъектга қонун бузилиши аниқлангандан кейин ўн кун муддатда тилхат орқали берилади ёки почта орқали юборилади.
8. Кўрсатма бажарилиши устидан назоратни монополияга қарши давлат органи амалга оширади.
9. Кўрсатмани бажаришдан бош тортиш деганда субъект томонидан кўрсатманинг бажарилмаслиги ёки қисман бажарилмаслиги тушунилади.
Кўрсатма ўз вақтида бажарилмаслиги деганда кўрсатманинг унда белгиланган муддат бузилган ҳолда бажарилиши тушунилади.
III. МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ БУЗИЛГАНЛИГИ УЧУН ЖАРИМА СОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ
1. Монополияга қарши давлат органи монополияга қарши қонун ҳужжатлари қуйидагича бузилганлиги учун:
— қонун бузилишини тўхтатиш, дастлабки ҳолатни тиклаш, шартномаларни бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги кўрсатмани бажаришдан бош тортиш ёки ўз вақтида бажармаганлиги;
— монополияга қарши давлат органига ахборот берилмаганлиги ёки қасддан ишончсиз маълумотлар берилганлиги учун бошқарув органлари ва хўжалик юритувчи субъектларга ўз ваколатлари доирасида жарима солишга ҳақлидир.
2. Жарима монополияга қарши қонунчиликда назарда тутилган миқдорларда солинади.
Жарима солиш тўғрисидаги қарор шакли 7-иловада келтирилган.
3. Жарима солиш тўғрисидаги ишни тўхтатиш ҳақидаги қарор ажрим шаклида чиқарилади (8-илова).
4. Жарималар хўжалик юритувчи субъект, бошқарув органи ёки мансабдор шахслар томонидан жарима солиш тўғрисидаги қарор олинган вақтдан бошлаб ўттиз кун муддатда сўзсиз тўланади.
5. Жарима тўлаш муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун белгиланган тартибда пеня ҳисобланади.
6. Агар жарима солиш тўғрисидаги қарорни дарҳол ижро этиш хўжалик субъектнинг банкрот бўлишига олиб келиши мумкин бўлса, монополияга қарши давлат органи ёки суд жарима солинган хўжалик юритувчи субъектнинг аризасига кўра унга жаримани бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини беришга ҳақлидир.
7. Жарима тўлаш монополияга қарши давлат органининг қарорини ёки кўрсатмасини бажариш мажбуриятидан ёки монополияга қарши қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳаракатларни содир этишдан озод қилмайди.
IV. ЖАРИМАЛАР СОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ КЎРСАТМАЛАР ВА ҚАРОРЛАР УСТИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, мансабдор шахслар монополияга қарши давлат органининг қароридан норози бўлишган тақдирда бундай қарорни тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб эътироф этиш ёхуд иқтисодий санкциялар қўллаш бўйича қарорни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақлидирлар.
Монополияга қарши давлат органининг қарори (кўрсатмаси) устидан бундай қарор (кўрсатма) чиққан кундан бошлаб бир ой давомида шикоят қилиш мумкин.
1-ИЛОВА
Монополияга қарши қонун ҳужжатларининг бузилганлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида АЖРИМ
199 _ йил ________ _____________________
______________________
(иш кўрилган жойи)
Монополияга қарши қонун ҳужжатларининг бузилганлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича _____________________________________________________________________
(монополияга қарши давлат органи номи)
комиссияси раиси тақдим этилган материалларини кўриб чиқиб, уларни «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 9, 10-моддалари асосида иш қўзғатиш учун етарли деб эътироф этиб
Ажрим чиқарди:
1. «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг___ моддаси бузилганлиги ҳақида ___________________________ _____________________________________________________га нисбатан иш қўзғатилсин.
(ўзига нисбатан иш қўзғатилган ташкилот номи, манзили)
2. Ишни кўриб чиқиш учун _____________________________________________________
(лавозимлари кўрсатилган ҳолда
___________________________________________дан иборат таркибда комиссия тузилсин.
комиссиянинг шахсий таркиби)
3. Ишда қатнашиш учун манфаатдор шахс сифатида _________________________________ _______________________________________________________________жалб қилинсин.
(юридик шахслар учун — номи, жисмоний шахслар учун — Ф.И.Ш.)
4. Ишни кўриб чиқиш _____________________________________________ га тайинлансин.
(санаси, вақти, манзили)
Ўзига нисбатан иш қўзғатилган шахс ______________________________________________
(ташкилот номи, манзили)
ёки унинг вакили (ишни кўриб чиқишда қатнашиш учун ишончнома билан) келиши шарт.
5. Ўзига нисбатан иш қўзғатилган _________________________________ хўжалик юритувчи
(ташкилот номи)
субъект, давлат бошқаруви органи ва давлат ҳокимияти органи ______________гача қуйидаги ҳужжатлар ва материалларни _________________________________________тақдим этсин.
Монополияга қарши қонун ҳужжатларининг бузилганлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича ____________ таркибдаги ________________________________________________
(монополияга қарши давлат органи номи)
комиссияси «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг _____-моддаси _______________________томонидан
Монополияга қарши қонун ҳужжатларининг бузилганлиги тўғрисида иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартибининг ________________ -бандларига мувофиқ комиссия
Ажрим чиқарди:
1. __________-сон ишни кўриб чиқиш кечиктирилсин.
2. Ишни кўриб чиқиш _____________ га тайинлансин.
3. _______________________ гача _________________________ га қўшимча қуйидаги
Монополияга қарши қонун ҳужжатларининг бузилганлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича ____________ таркибдаги ________________________________________________
(монополияга қарши давлат органи номи)
комиссияси «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг _____-моддаси _______________________томонидан
Монополияга қарши қонун ҳужжатларининг бузилганлиги тўғрисида иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартибининг ________________ -бандларига мувофиқ комиссия
2. Экспертиза тайинлансин, бунинг учун _______________ эксперт сифатида жалб қилинсин, унга қуйидаги ________________________________________________________________ саволларга жавоб бериш юклансин.
_____________-сон ишни қайта кўриб чиқиш тўғрисида АЖРИМ
199 _ йил ________ _____________________
______________________
(иш кўрилган жойи)
Монополияга қарши қонун ҳужжатларининг бузилганлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича ____________ таркибдаги ________________________________________________
(монополияга қарши давлат органи номи)
комиссияси «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг _____-моддаси _______________________томонидан
Монополияга қарши қонун ҳужжатларининг бузилганлиги тўғрисида иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартибининг ________________ -бандларига мувофиқ комиссия
Ажрим чиқарди:
1. __________-сон иш қайта кўриб чиқилсин.
2. Ишни кўриб чиқиш ______________________ га тайинлансин.
Монополияга қарши қонун ҳужжатларининг бузилганлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича ____________ таркибдаги ________________________________________________
(монополияга қарши давлат органи номи)
комиссияси «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг _____-моддаси _______________________томонидан
(ишнинг комиссия томонидан аниқланган хусусиятлари, комиссиянинг ушбу иш хусусиятлари тўғрисидаги хулосалари асосланган далиллар, комиссия у ёки бу далилларни инкор этиши сабаблари баён қилинади)
Монополияга қарши қонун ҳужжатларининг бузилганлиги тўғрисида иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартибининг ________________ -бандига мувофиқ комиссия
Монополияга қарши қонун ҳужжатларининг бузилганлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича ____________ таркибдаги ________________________________________________
(монополияга қарши давлат органи номи)
комиссияси «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг _____-моддаси _______________________томонидан
199 __ йил ________ гача «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ________ -моддасини бузишни тўхтатиш ва __________________________________________________________________________
(хўжалик юритувчи субъект, давлат бошқаруви органи ёки давлат ҳокимияти органи
Мазкур кўрсатманинг бажарилиши тўғрисида 199 ___ йил _________ гача ахборот берилсин.
Мазкур кўрсатмани бажаришдан бўйин товлаганлик ёки ўз вақтида бажармаганлик учун «Товар бозорларида монополистик фаолиятни ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг _____ -моддасига мувофиқ ____________________________ га
(хўжалик юритувчи субъект номи)
_____________________ миқдорида ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг __________-моддасига _____________________________________________миқдорларида
(мансабдор шахслар Ф.И.Ш.)
жарима солиниши мумкин.
Кўрсатма устидан у берилган кундан бошлаб бир ой мобайнида хўжалик судига шикоят қилиниши мумкин.
Комиссия раиси_________________
____________________________
(имзо)
(имзо ёйилмаси)
7-ИЛОВА
Жарима солиш тўғрисидаги иш бўйича ___ -сон ҚАРОР
199 _ йил ________ _____________________
______________________
(иш кўрилган жойи)
Мен ________________________________________________________________________
(қарор қилган монополияга қарши давлат органи мансабдор шахси Ф.И.Ш.)
шундай қилиб «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ________ -моддалари бузилган.
Юқорида баён этилганлар асосида ва «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига амал қилиб қарор қилдим:
1. _________________________ га энг кам иш ҳақининг ______________________________
(ташкилот номи)
баравари миқдорида жарима солинсин, бу __________________________ сўмни (сўз билан) ташкил этади.
2. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг ______ -моддасига мувофиқ ___________ ________________________________га энг кам иш ҳақининг _________________________
(корхона раҳбари, Ф.И.Ш.)
баравари миқдорида жарима солинсин, бу __________________________ сўмни (сўз билан) ташкил этади.
Жарима «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига ҳамда Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартибига мувофиқ жарима солиш тўғрисида қарор чиқарилган кундан бошлаб 30 кун мобайнида сўзсиз ундириб олинади.
Жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан у чиқарилган кундан бошлаб 30 кун мобайнида хўжалик судига шикоят қилиниши мумкин.
Монополияга қарши давлат органи раҳбари _________________
____________________________
(шахсий имзоси)
(имзо ёйилмаси)
8-ИЛОВА
Жарима солиш тўғрисидаги ишни тўхтатиш ҳақида АЖРИМ
199 _ йил ________ _____________________
______________________
(иш кўрилган жойи)
Мен ________________________________________________________________________