Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Дастлабки, даврий ва тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 4 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3296]
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 июндаги ПФ-6005-сон «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Дастлабки, даврий ва тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан кейин уч ой ўтгач кучга киради.
Раис М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 31 март,
01-02/13-20-сон
Келишилди:
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
2021 йил 31 март
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 31 матрдаги 01-02/13-20-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Дастлабки, даврий ва тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ товарларни дастлабки, даврий ва тўлиқ бўлмаган божхона юк декларациялари (бундан буён матнда БЮД деб юритилади) орқали декларациялаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
айни бир хил товарлар — ишлаб чиқарилган мамлакати, физик хусусиятлари, сифати, ишлаб чиқарувчиси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси (бундан буён матнда ТИФ ТН деб юритилади) бўйича товар кодининг ўнта белгили даражаси бир хил бўлган товарлар;
айни бир шахс томонидан доимий олиб ўтиш — бир хил товарларнинг олтмиш календарь кун ичида бир маротабадан кўп маротаба битта юк жўнатувчи манзилидан бошқа юк қабул қилувчи манзилига бир шартнома (келишув, битим) асосида бир хил шароитда божхона чегарасидан олиб ўтилиши;
дастлабки божхона декларацияси (бундан буён матнда ДБД деб юритилади) — чет эл товарлари Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига етиб келгунига қадар «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига мувофиқ божхона органига тақдим этиладиган ва улар ҳақидаги тўғри маълумотлар кўрсатилган ҳужжат;
даврий божхона юк декларацияси (бундан буён матнда ДБЮД деб юритилади) –айни бир хил товарлар божхона чегараси орқали айни бир шахс томонидан мунтазам равишда олиб ўтилган пайтда божхона органига тақдим этиладиган ва улар ҳақидаги тўғри маълумотлар кўрсатилган ҳужжат;
Олдинги таҳрирга қаранг.
декларацияловчи шахс — божхона органларига БЮДни ўз номидан тақдим этаётган декларант ёки декларантнинг ёхуд декларант билан шартнома тузган божхона брокерининг штат бирлигида бўлган БЮДни тўлдириш, имзолаш ва божхона органларига декларант номидан тақдим этишга ваколатли божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис;
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳисобот варағи — ДБЮД доирасида импорт қилинадиган ҳар бир товар туркумининг божхона назорати ва ҳисобини юритиш, шунингдек ушбу туркумлар бўйича ҳисобланган божхона божи ва солиқларни ундириш мақсадида божхона органлари томонидан юритиладиган ҳужжат;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси шахсий кабинети (бундан буён матнда ТИФ қатнашчиси кабинети деб юритилади) — ташқи иқтисодий фаолият қатнашчисининг божхона органлари билан персоналлаштирилган ўзаро алоқа ва ахборот алмашинуви асосида рўйхатдан ўтган ҳолда божхона органларининг интерактив хизматларидан фойдаланиш учун мўлжалланган давлат божхона хизматининг электрон платформаси;
товарларни божхона мақсадлари учун идентификациялаш — бу ТИФ ТНдаги эквивалент товар позицияларидан ажратиб олишга имкон берадиган ва товарларнинг маълум бир ҳил гуруҳига мансублигини кўрсатиб берадиган товарнинг индивидуал хусусиятларини аниқлаш ва белгилаш;
тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияси (бундан буён матнда ТББЮД деб юритилади) — божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун барча зарур ахборотга эга бўлмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 269-моддасига асосан божхона органига тақдим этиладиган ҳужжат;
товарларни даврий декларациялаш — Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган бир ташқи савдо шартномаси доирасида айнан бир хил товарларнинг (жисмоний хусусияти, сифати, ишлаб чиқарувчиси, ТИФ ТН коди бўйича) божхона расмийлаштирувини ДБЮД тақдим қилиш йўли билан амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
товарларни дастлабки декларациялаш — чет эл товарлари Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига етиб келгунига қадар уларга нисбатан ДБДни ва товарлар етиб келганидан сўнг ДБД рақами қайд этилган транзит декларациясини божхона органига тақдим этиш орқали эркин муомалага чиқариш;
(1-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 13 октябрдаги 296-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3296-4, 03.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., № 10/25/3296-4/1006. Кучга кириш санаси — 2026 йил 5 февраль)
товар туркуми — битта олувчининг манзилига битта транспорт ҳужжати бўйича келаётган ёки битта почта юк хати билан жўнатилаётган ёхуд божхона чегараси орқали ўтаётган битта жисмоний шахснинг қўл юкида ва багажида олиб ўтилаётган товар ёки унинг бир қисми.
2. ДБД, ДБЮД ва ТББЮДларнинг божхона расмийлаштируви қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:
а) биринчи босқичда — декларацияловчи шахс товарлар бўйича ДБД, ДБЮД ва ТББЮДларни божхона органларига электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этади. Тақдим этилган ДБД, ДБЮД ва ТББЮДлар божхона органларида рўйхатга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ДБД, ДБЮД ва ТББЮДларда кўрсатилган товарларга тегишли божхона режимига мувофиқ ундирилиши лозим бўлган божхона тўловлари ушбу божхона декларациялари қабул қилингунига қадар ёки қабул қилиниши билан бир вақтда ёхуд божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган тақдирда божхона тўловларини кечиктириб ва бўлиб-бўлиб тўлашга имконият берилган охирги тўлов кунига қадар тўланади.
(2-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, товарларни ДБЮД асосида декларациялашда божхона божи ва солиқлар ушбу товарлар божхона ҳудудига кириб келганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сон «Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ декларацияловчи шахснинг мурожаатига асосан ҳар бир товар туркуми учун алоҳида тўланиши мумкин;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) иккинчи босқичда — Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарлар бўйича декларацияловчи шахс томонидан божхона органига тўлиқ БЮД тақдим этилади ва божхона органларида расмийлаштирилади, бундан товарларни тўлиқ БЮД тақдим этмаган ҳолда дастлабки декларациялаш учун илгари ДБД тақдим этилган ҳоллар мустасно.
(2-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарларни тўлиқ БЮД тақдим этмаган ҳолда дастлабки декларациялаш учун илгари ДБД тақдим этилган ҳолларда декларацияловчи шахс томонидан ДБДнинг рўйхат рақами транзит декларациясида кўрсатилади ва ҳужжатлар божхона органи томонидан расмийлаштирилади.
(2-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
Товарларнинг ДБЮД ва ТББЮДлари расмийлаштируви учун ҳисобланган ва ундирилган йиғим кейинги босқичда тўлиқ БЮД тақдим этилганида такроран ундирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
2-боб. Дастлабки божхона юк декларациясини расмийлаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
1-§. Товарларни тўлиқ БЮД тақдим этмаган ҳолда дастлабки декларациялаш шартлари
(1-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Товарларни тўлиқ БЮД тақдим этмаган ҳолда дастлабки декларациялаш қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
товар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда етиб келганда;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилиниши тақиқланган товар бўлганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
товарларни эркин муомалага чиқаришда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли органлар томонидан бериладиган ҳужжатлар (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар, мувофиқлик сертификати, экологик сертификат ва бошқалар) талаб этиладиган ҳолларда, бундан мазкур ҳужжатлар мавжуд бўлган ҳоллар мустасно;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 13 октябрдаги 296-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3296-4, 03.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., № 10/25/3296-4/1006. Кучга кириш санаси — 2026 йил 5 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ДБДдаги товар бир транспорт ҳужжати бўйича бир транспорт воситасида битта жўнатувчининг манзилидан битта қабул қилувчининг манзилига юборилаётган бўлмаса;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 13 октябрдаги 296-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3296-4, 03.11.2025 й.) асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., № 10/25/3296-4/1006. Кучга кириш санаси — 2026 йил 5 февраль)
лицензиялар бўйича импорт қилинадиган товар бўлса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
товар учун транзит декларацияси тақдим этилмайдиган бўлса.
Товарлар божхона ҳудудига келгунига қадар маълумотларни таққослаш тугалланганидан ва тегишли божхона тўловлари тўланганидан ёки Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексининг 47-бобига мувофиқ божхона тўловларини тўлаш таъминоти тақдим этилганидан кейин ДБДдан товарларга божхона операциялари қўлланилиши учун зарур ягона ҳужжат сифатида фойдаланилади ҳамда товарлар тўлиқ БЮД тақдим этилмаган ҳолда эркин муомалага чиқарилади, бундан мазкур бобнинг 5 — 7-параграфларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) асосан еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-§. Товарларни тўлиқ БЮД тақдим этмаган ҳолда дастлабки декларациялашнинг биринчи босқичи
(2-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
4. Декларацияловчи шахс мазкур Низомнинг 6-7-бандларига мувофиқ тўлдирилган ва ўзининг электрон рақамли имзоси (қоғоз шаклда унинг шахсий имзоси) билан тасдиқлаган ҳолда товарлар бўйича ДБДни божхона органига тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. ДБД билан бирга ёки божхона расмийлаштируви жараёнида декларацияловчи шахс тижорат ва транспорт ҳужжатларини «Товарларни электрон декларациялаш» автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда ТЭД ААТ деб юритилади) орқали тақдим этади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 24 июлдаги 165-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3296-3, 26.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2024 й., 10/24/3296-3/0659-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. ДБД Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) (бундан буён матнда Йўриқнома деб юритилади) 5-бобига мувофиқ тартибда тўлдирилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ДБДнинг 1-графаси биринчи бўлмасида «ИМ» белгиси, учинчи бўлмасида «ПР» белгиси кўрсатилади ҳамда 18, 26, 30-графалари ва «С» графасининг 2 рақами остидаги сатри тўлдирилмайди.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 13 октябрдаги 296-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3296-4, 03.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., № 10/25/3296-4/1006. Кучга кириш санаси — 2026 йил 5 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. ДБД божхона органи томонидан рўйхатга олинади ҳамда ДБД ва унга илова қилинган ҳужжатлар текширувдан ўтказилади.
Агар текширув давомида ДБД ва унга илова қилинган ҳужжатларда хато ва (ёки) камчиликлар аниқланса, ДБДга Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3220, 2020 йил 10 февраль) талабларига мувофиқ ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилади.
Хато ва (ёки) камчиликлар аниқланмаган ҳолларда ДБДнинг текшируви Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 248-моддасида белгиланган муддат доирасида амалга оширилади.
Божхона органи томонидан ДБД ва унга илова қилинган ҳужжатлар текшируви якунланганлиги декларант ёки декларацияловчи шахсга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда Божхона қўмитаси ЯАТ деб юритилади) орқали маълум қилинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 13 октябрдаги 296-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3296-4, 03.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., № 10/25/3296-4/1006. Кучга кириш санаси — 2026 йил 5 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. ДБДда кўрсатилган товарлар божхона органига ДБД қабул қилинган кундан (ДБДнинг 7-графасида кўрсатилган санадан) эътиборан ўттиз календар кун ичида тақдим этилмаган тақдирда ДБД берилмаган деб ҳисобланади.
Бунда, ушбу ДБД Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3220, 2020 йил 10 февраль) талабларига мувофиқ божхона органи томонидан бекор қилинади ҳамда бу ҳақида Божхона қўмитаси ЯАТ орқали декларант ёки декларацияловчи шахс хабардор қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарнинг тақдим этилганлигини тасдиқлаш божхона органи томонидан ДБД рақами қайд этилган транзит декларацияни расмийлаштириш орқали амалга оширилади.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-§. Товарларни тўлиқ БЮД тақдим этмаган ҳолда дастлабки декларациялашнинг иккинчи босқичи
(3-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ташувчи ёки бошқа манфаатдор шахс ДБДда кўрсатилган товарлар божхона ҳудудига амалда етиб келгунига қадар улар тўғрисида божхона органига транзит декларациясини ёки дастлабки ахборотни тақдим этишда ДБД рақамини кўрсатиши шарт.
Бунда, декларацияловчи шахс томонидан ДБД рақами Транзит декларациясини тўлдириш, расмийлаштириш, унга ўзгартириш ва қўшимча киритиш, уни қайтариб олиш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3382, 2022 йил 31 август) белгиланган тартибда «Э-Транзит» автоматлаштирилган ахборот тизимида «Юк тўғрисида маълумот» бўлимининг «Юк кузатув ҳужжатлари» қисмидаги 10 майдонда БЮДни тўлдиришда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар турлари таснифлагичидан танлаш орқали 805 тартиб рақами остида кўрсатилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 13 октябрдаги 296-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3296-4, 03.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., № 10/25/3296-4/1006. Кучга кириш санаси — 2026 йил 5 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. ДБДда кўрсатилган товарлар транзит декларациясини рўйхатдан ўтказган чегара божхона постига етиб келгандан сўнг, ташувчи томонидан ушбу товарлар ва унга тегишли кузатув ҳужжатлари ҳамда транзит декларациясининг рўйхат рақами божхона органига тақдим этилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 13 октябрдаги 296-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3296-4, 03.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., № 10/25/3296-4/1006. Кучга кириш санаси — 2026 йил 5 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Божхона органи товарлар чегара божхона пости ҳудудига етиб келгандан сўнг, ДБД билан бирга тақдим этилган товарнинг кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларни ташувчи томонидан тақдим этилган асл ҳамда электрон ҳужжатлардаги маълумотлар билан солиштиради.
Бунда, божхона органи томонидан ДБДга илова қилинган товарнинг кузатув ҳужжатлари рақами, санаси, шакли, ундаги маълумотлар, шу жумладан жўнатувчи ва қабул қилувчининг реквизитлари, товарнинг номи, миқдори (сони, вазни, бошқа қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори), қиймати, ТИФ ТН коди, етказиб бериш шартларида ўзаро тафовут аниқланса, ДБД тақдим этилмаган деб ҳисобланади, бундан товарларни қайта юклаш жараёнида транспорт ҳужжатлари ўзгарганлиги натижасида юзага келган тафовутлар бўйича товар қайта юкланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган ҳолатлар мустасно.
Бундай ҳолатларда ДБД божхона органи томонидан бекор қилинади ҳамда товарларни декларациялаш БЮД расмийлаштируви учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 13 октябрдаги 296-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3296-4, 03.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., № 10/25/3296-4/1006. Кучга кириш санаси — 2026 йил 5 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Чегара божхона пости томонидан товарлар бўйича божхона назорати амалга оширилганидан сўнг, ДБД расмийлаштирилади ва товарлар эркин муомалага чиқарилади, бундан мазкур Низомнинг 20-бандида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Божхона органи томонидан ДБДнинг 18, 26, 29 ва «С» графаларига транзит декларацияси асосида ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 13 октябрдаги 296-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3296-4, 03.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., № 10/25/3296-4/1006. Кучга кириш санаси — 2026 йил 5 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Божхона ҳудудига кириб келишда ДБД тақдим этилган товарларга нисбатан қуйидаги ҳолларда чегара божхона пости томонидан чет эл товари божхона назорати остида ташилаётганда божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари қўлланилади:
хавфни бошқариш тизими томонидан хавф даражаси юқори кўрсаткич («қизил» йўлак) билан таснифланган бўлса;
ДБД расмийлаштирилган товарларга божхона тўловлари тўлиқ тўланмаган ёки тўланиши таъминланмаган бўлса;
товарнинг тижорат ва транспорт ҳужжатларидаги маълумотларда ўзаро номувофиқликлар аниқланганда;
божхона назоратининг техник воситаларини қўллаш бўйича маълумотлар товарларга илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар билан тўғри келмаса;
транспорт воситасининг юк бўлмасига бевосита (эркин) кириш имконияти мавжуд бўлганда;
ҳуқуқни муҳофаза қилиш ёки бошқа давлат назорат органларидан тушган материаллар, шунингдек хорижий давлатларнинг божхона ва бошқа давлат органларидан олинган товарларни божхона назоратидан ўтказилиши лозимлиги тўғрисидаги маълумотлар бўлганда.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 13 октябрдаги 296-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3296-4, 03.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., № 10/25/3296-4/1006. Кучга кириш санаси — 2026 йил 5 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 13 октябрдаги 296-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3296-4, 03.11.2025 й.) асосан 14-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 5 февраль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., № 10/25/3296-4/1006)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 13 октябрдаги 296-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3296-4, 03.11.2025 й.) асосан 15-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 5 февраль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., № 10/25/3296-4/1006)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 13 октябрдаги 296-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3296-4, 03.11.2025 й.) асосан 16-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 5 февраль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., № 10/25/3296-4/1006)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 13 октябрдаги 296-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3296-4, 03.11.2025 й.) асосан 17-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 5 февраль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., № 10/25/3296-4/1006)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 13 октябрдаги 296-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3296-4, 03.11.2025 й.) асосан 18-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 5 февраль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., № 10/25/3296-4/1006)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 13 октябрдаги 296-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3296-4, 03.11.2025 й.) асосан 19-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 5 февраль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., № 10/25/3296-4/1006)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4-§. Товарларни манзил (ташқи иқтисодий фаолият) божхона постларида эркин муомалага чиқариш шартлари
(4-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 13 октябрдаги 296-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3296-4, 03.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., № 10/25/3296-4/1006. Кучга кириш санаси — 2026 йил 5 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Қуйидаги ҳолларда товарлар ДБДда кўрсатилган ТИФ божхона постига транзит декларацияси асосида йўналтирилади:
чегара божхона пости ҳудудида товарларни божхона кўригидан ўтказишнинг имкони бўлмаганда;
ДБДда хато ва камчиликлар аниқланиб, унга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш зарурати юзага келганда, бундан мазкур Низомнинг 11-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
товарлар чегара божхона пости орқали автотранспортда олиб кирилмаган ҳолларда;
ДБДни бекор қилиш ёки қайтариб олиш зарурати юзага келганда;
ваколатли шахснинг аризасига кўра.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 13 октябрдаги 296-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3296-4, 03.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., № 10/25/3296-4/1006. Кучга кириш санаси — 2026 йил 5 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Товарлар ДБДда кўрсатилган ТИФ божхона постига етиб келгандан сўнг, ташувчи ёхуд бошқа манфаатдор шахс томонидан ушбу товарлар ва уларга тегишли кузатув ҳужжатлари божхона органига тақдим этилади.
Товарлар етиб келганлиги бу тўғрисида божхона органи томонидан товар кузатув ҳужжатларига ва Божхона қўмитаси ЯАТда тегишли белгиларни қўйиш орқали тасдиқланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 13 октябрдаги 296-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3296-4, 03.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., № 10/25/3296-4/1006. Кучга кириш санаси — 2026 йил 5 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Божхона органи товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда ДБДдаги товарларнинг кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларни кейин тақдим этилган асл ҳамда электрон ҳужжатлардаги маълумотлар билан солиштиради.
Агарда тақдим қилинган ҳужжатлар (шу жумладан, электрон кўринишдаги) билан асл ҳужжатлардаги маълумотларда номувофиқликлар мавжуд бўлса ёки ДБДда керакли маълумотлар етишмаса, божхона органи томонидан декларацияловчи шахснинг ушбу масаладаги мурожаатини кўриб чиқиш натижалари ёки божхона органининг талаблари асосида ДБДга тегишли ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритилади.
Бунда, божхона органи томонидан ДБДга илова қилинган товарнинг кузатув ҳужжатлари рақами, санаси, шакли, ундаги маълумотлар, шу жумладан жўнатувчи ва қабул қилувчининг реквизитлари, товарнинг номи, миқдори (сони, вазни, бошқа қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори), қиймати, ТИФ ТН коди, етказиб бериш шартларида ўзаро тафовут аниқланса, ДБД тақдим этилмаган деб ҳисобланади, бундан товарларни қайта юклаш жараёнида транспорт ҳужжатлари ўзгарганлиги натижасида юзага келган тафовутлар бўйича товар қайта юкланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган ҳолатлар мустасно.
Бундай ҳолатларда ДБД божхона органи томонидан бекор қилинади ҳамда товарларни декларациялаш БЮД расмийлаштируви учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 13 октябрдаги 296-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3296-4, 03.11.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., № 10/25/3296-4/1006. Кучга кириш санаси — 2026 йил 5 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
221. ДБДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайтариб олиш ва бекор қилиш Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3220, 2020 йил 10 февраль) талабларига мувофиқ амалга оширилади.
222. Божхона органи томонидан товарлар бўйича божхона назоратининг белгиланган тартиб-таомиллари амалга оширилганидан сўнг, ДБД расмийлаштирилиб, товарлар эркин муомалага чиқарилади, бундан мазкур Низомнинг 22-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(221 ва 222-бандлар Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 13 октябрдаги 296-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3296-4, 03.11.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2025 й., № 10/25/3296-4/1006. Кучга кириш санаси — 2026 йил 5 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5-§. Товарларни кейинчалик тўлиқ БЮД тақдим этиш орқали дастлабки декларациялаш
223. Товарларни кейинчалик тўлиқ БЮД тақдим этиш орқали дастлабки декларациялаш қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:
товар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда етиб келганда;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилиниши тақиқланган товар бўлганда;
товарларни эркин муомалага чиқаришда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли органлар томонидан бериладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, бундан мувофиқлик сертификати, экологик сертификат, ветеринария сертификати, санитария-эпидемиологик хулоса, карантин рухсатномаси ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш учун рухсатнома мустасно;
лицензиялар бўйича импорт қилинадиган товар бўлса.
ДБДда барча зарур маълумотлар кўрсатилмаган ва (ёки) божхона расмийлаштируви учун зарур ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган, жумладан мувофиқлик сертификати, экологик сертификат, ветеринария сертификати, санитария-эпидемиологик хулоса, карантин рухсатномаси ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш учун рухсатномалар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаганда, товарларни дастлабки декларациялаш кейинчалик тўлиқ БЮД тақдим этиш шарти билан амалга оширилиши лозим.
6-§. Товарларни кейинчалик тўлиқ БЮД тақдим этиш орқали дастлабки декларациялашнинг биринчи босқичи
224. Декларацияловчи шахс мазкур Низомнинг 225 ва 226-бандларига мувофиқ тўлдирилган ва ўзининг электрон рақамли имзоси (қоғоз шаклда унинг шахсий имзоси) билан тасдиқлаган ҳолда товарлар бўйича ДБДни божхона органига тақдим этади.
225. ДБД билан бирга ёки божхона расмийлаштируви жараёнида декларацияловчи шахс тижорат ва транспорт ҳужжатларини ТЕД ААТ орқали тақдим этади.
226. ДБД Йўриқноманинг 5-бобига мувофиқ тартибда тўлдирилади.
Бунда, ДБДнинг 1-графаси биринчи бўлмасида «ПР» белгиси кўрсатилади ҳамда 18, 26, 30-графалари ва «С» графасининг 2 рақами остидаги сатри тўлдирилмайди.
227. ДБД божхона органи томонидан рўйхатга олинади ва расмийлаштирилади.
Бунда, ДБДнинг «Д» графасида божхона органи томонидан ушбу ДБДда баён этилган товарлар қабул қилинганлиги ҳақида божхона органи белгилари (ёзувлари) кўрсатилади. Божхона органи белгилари (ёзувлари) божхона органи ходимининг электрон рақамли имзоси (қоғоз шаклдаги ДБДда шахсий рақамли муҳри) билан тасдиқланади.
228. ДБДда кўрсатилган товарлар божхона органига ДБД қабул қилинган кундан (ДБДнинг 7-графасида кўрсатилган санадан) эътиборан ўттиз календар кун ичида тақдим этилмаган тақдирда ДБД берилмаган деб ҳисобланади.
Бунда, ушбу ДБД Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3220, 2020 йил 10 февраль) талабларига мувофиқ божхона органи томонидан бекор қилинади ҳамда бу ҳақида Божхона қўмитаси ЯАТ орқали декларант ёки декларацияловчи шахс хабардор қилинади.
7-§. Товарларни кейинчалик тўлиқ БЮД тақдим этиш орқали дастлабки декларациялашнинг иккинчи босқичи
229. Товарлар ДБДни рўйхатдан ўтказган божхона постига етиб келгандан сўнг тўлиқ БЮД тақдим этилади.
Бунда, ДБДдаги товар бўйича тўлиқ БЮДни тақдим этиш муддати Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 261-моддасида кўзда тутилган муддатдан ошмаслиги лозим.
2210. Тўлиқ БЮД декларант томонидан қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда Йўриқноманинг 5-бобига мувофиқ тартибда тўлдирилади ва божхона органларига ТЕД ААТ орқали тақдим этилади:
тўлиқ БЮДнинг 1-графаси биринчи бўлмасида «ИМ» ҳарфли белгиси кўрсатилади;
тўлиқ БЮДнинг 1-графаси учинчи бўлмасида «ППР» ҳарфли белгиси кўрсатилади;
тўлиқ БЮДга айнан ДБДга берилган тартиб рақам қўйилади.
2211. Декларацияловчи шахс ТИФ қатнашчиси кабинети орқали божхона расмийлаштируви учун тақдим этиладиган ҳужжатларни электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ва божхона органларига юборади.
2212. Тўлиқ БЮД божхона органи томонидан рўйхатга олинади ва расмийлаштирилади.
Божхона органлари товарларни эркин муомалага чиқаришда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли органлар томонидан бериладиган ҳужжатларнинг (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар, мувофиқлик сертификати, экологик сертификат ва бошқалар) «Ягона дарча» божхона ахборот тизимида мавжудлигини текширади ҳамда тегишли ҳужжатлар ушбу тизимда мавжуд бўлмаган тақдирда божхона расмийлаштирувини рад этади.
Божхона органлари товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда товарларнинг кузатув ҳужжатлари нусхаларида кўрсатилган маълумотларни асл ҳамда электрон ҳужжатлардаги маълумотлар билан солиштиради.
Агарда тақдим қилинган ҳужжатлар (шу жумладан, электрон кўринишдаги) билан асл ҳужжатлардаги маълумотларда номувофиқликлар мавжуд бўлса ёки ДБДда керакли маълумотлар етишмаса, декларант томонидан ДБДга тегишли ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритилади.
Бунда, божхона органи томонидан ДБДга илова қилинган товарнинг кузатув ҳужжатлари рақами, санаси, шакли, ундаги маълумотлар, шу жумладан жўнатувчи ва қабул қилувчининг реквизитлари, товарнинг номи, миқдори (сони, вазни, бошқа қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори), қиймати, ТИФ ТН коди, етказиб бериш шартларида ўзаро тафовут аниқланса, ДБД тақдим этилмаган деб ҳисобланади, бундан товарларни қайта юклаш жараёнида транспорт ҳужжатлари ўзгарганлиги натижасида юзага келган тафовутлар бўйича товар қайта юкланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган ҳолатлар мустасно.
Бундай ҳолатларда ДБД ва у бўйича тақдим этилган тўлиқ БЮД божхона органи томонидан бекор қилинади ҳамда товарларни декларациялаш БЮД расмийлаштируви учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
2213. ДБД ва у бўйича тақдим этилган тўлиқ БЮДда хато ва камчиликлар аниқланиб, унга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш зарурати юзага келганда ушбу ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар божхона органи рухсати билан амалга оширилади, бундан мазкур Низомнинг 2212-банди бешинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.
2214. ДБД ва у бўйича тақдим этилган тўлиқ БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш, уларни қайтариб олиш ва бекор қилиш Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3220, 2020 йил 10 февраль) талабларига мувофиқ амалга оширилади.
ДБД ва у бўйича тақдим этилган тўлиқ БЮД бекор қилинган тақдирда, янги БЮД ўн беш календар кундан кечиктирмай тақдим этилиши шарт.
2215. Божхона органи томонидан товарлар бўйича божхона назоратининг белгиланган тартиб-таомиллари амалга оширилганидан сўнг БЮД расмийлаштирилиб, товарлар эркин муомалага чиқарилади.
(5 — 7-параграфлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
3-боб. ДБЮДни расмийлаштириш тартиби
1-§. Товарларни даврий декларациялаш шартлари
23. ДБЮД айнан бир хил турдаги товарларни бир ташқи савдо шартномаси (келишув, битим) доирасида айни бир шахс томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтишда расмийлаштирилади. Бундай ҳолларда муайян вақт ичида божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган барча товарлар учун битта БЮД берилади.
ДБЮДни расмийлаштириш товарларни вақтинча сақлашнинг энг кўп муддати ёки божхона тўловларини тўлаш муддатлари бузилишига олиб келиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
231. Товарларни даврий декларациялаш қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилиниши тақиқланган товар бўлганда;
товарларни эркин муомалага чиқаришда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли органлар томонидан бериладиган ҳужжатлар (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар, мувофиқлик сертификати, экологик сертификат ва бошқалар) талаб этиладиган ҳолларда, бундан мазкур ҳужжатлар мавжуд бўлган ҳоллар мустасно;
ДБЮДда битта битимга мувофиқ битта жўнатувчининг манзилидан битта олувчининг манзилига битта чегара божхона пости орқали олиб кириладиган ва битта божхона постига тақдим этиладиган бир хил божхона режимига жойлаштирилаётган бир ном, тур, маркадаги, ТИФ ТН бўйича товар кодининг ўн белгили даражаси бир хил бўлган товарлар кўрсатилмаган бўлса.
(231-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
24. Айнан бир хил турдаги товарларга бир ташқи савдо шартномаси (келишув, битим) доирасида карантин рухсатномалар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини, озон емирувчи моддалар ва улардан ташкил топган маҳсулотларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш учун рухсатномалар, мувофиқлик сертификати, ветеринар, гигиеник ва экологик сертификатлар, бир календарь йилидан ошмаган муддатга бир маротаба тақдим этилиши мумкин.
2-§. Товарларни даврий декларациялашнинг биринчи босқичи
25. ДБЮД шартнома (келишув, битим) доирасида товарларнинг маълум бир туркуми учун амалда божхона органига тақдим этилганда расмийлаштирилади.
Декларацияловчи шахс ДБЮД билан бирга унда кўрсатилган товарларнинг тўлиқ миқдорини тегишли божхона режимига жойлаштиришда зарур бўладиган ҳужжатларни божхона органига тақдим этади.
26. ДБЮДда кўрсатилган товарларнинг тўлиқ миқдори учун божхона режими шартларига мувофиқ амалда бўлган божхона тўловлари ставкалари бўйича божхона тўловлари ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. ДБЮДда олиб келинган ҳар бир товар туркуми учун божхона божи ва солиқлар алоҳида тўланиши кўрсатилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ–250-сон «Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ декларацияловчи шахснинг қуйидаги маълумотлар кўрсатилган мурожаатига асосан божхона божи ва солиқлар тўланади.
ДБЮД рўйхат рақами ҳамда транзит декларациясини тақдим этиш талаб этиладиган товарлар учун транзит декларациясининг рўйхат рақами;
ишонч билдирган шахснинг маълумотлари (ЖШШИР, Ф.И.О.);
товар ва божхона тўловлари тўғрисида маълумотлар (туркумнинг тартиб рақами, транзит декларациясини тақдим этиш талаб этиладиган товарнинг транзит декларациядаги тартиб рақами, ТИФ ТН код, фактура қиймати, нетто ва брутто вазни, қўшимча ўлчов бирлиги коди ва миқдори, импорт божхона божи, акциз солиғи, ҚҚС).
Декларацияловчи шахснинг мурожаати ушбу шахснинг электрон рақамли имзоси (қоғоз шаклда унинг шахсий имзоси) билан тасдиқланади.
ДБЮД доирасида товар ва транспорт воситаси кузатув ҳужжатлари декларацияловчи шахс томонидан ҳар бир товар туркуми учун божхона назорати бошланишидан олдин декларацияловчи шахснинг мурожаати билан бирга тақдим этилади.
Декларацияловчи шахснинг мурожаатида олиб келинган ҳар бир товар туркуми учун божхона божи ва солиқларни алоҳида тўлаш имконини бермайдиган хато ва (ёки) камчиликлар аниқланган ҳолларда божхона органи уларни бартараф этиш тўғрисида декларацияловчи шахсни бир иш куни ичида Божхона қўмитаси ЯАТ орқали хабардор қилади ҳамда ҳисобот варағи расмийлаштирилмайди.
Декларацияловчи шахснинг мурожаатида хато ва (ёки) камчиликлар аниқланмаган ёки бартараф этилган ҳолда қайта тақдим этилган тақдирда товарларнинг божхона назоратини амалга оширувчи божхона органининг мансабдор шахси томонидан мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ ҳисобот варағи расмийлаштирилади ҳамда юритиб борилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. ДБЮДда олиб келинган ҳар бир товар туркуми учун божхона божи ва солиқлар алоҳида тўланиши кўрсатилмаган ҳолларда декларацияловчи шахс томонидан ҳар бир товар туркуми учун божхона назорати бошланишидан олдин товар ва транспорт воситасининг кузатув ҳужжатлари электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этилади.
Бунда, транзит декларациясини тақдим этиш талаб этиладиган ҳолларда товар ва транспорт воситасининг кузатув ҳужжатларида транзит декларацияси ва товарнинг транзит декларациясидаги тартиб рақами маълум қилинади.
Божхона назоратини амалга оширувчи божхона органининг мансабдор шахси томонидан мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ ҳисобот варағи расмийлаштирилади. Бунда, ҳисобот варағининг 5-графаси 9 — 13-устунлари тўлдирилмайди.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Ҳисобот варағи божхона органи ходими томонидан ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда расмийлаштирилади.
Ҳисобот варағини расмийлаштириш жараёнида божхона назорати шакллари қўлланилиши хавфни бошқариш тизими натижаларига кўра амалга оширилади.
Ҳисобот варағи расмийлаштирилган вақтдан бошлаб унда кўрсатилган товарлар шартли чиқариб юборилган деб ҳисобланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Божхона органи томонидан ҳисобот варағининг тўлдирилиши:
1) 1-графа. «ДБЮДнинг рўйхат рақами».
Графада товар учун расмийлаштирилган ДБЮДнинг 7-графасидаги рўйхат рақами кўрсатилади;
2) 2-графа. «Ҳисобот варағининг рўйхат рақами».
Графада ҳисобот варағининг рўйхат рақами кўрсатилади. Ҳисобот варағининг рўйхат рақами жорий йилда ўсиш тартибида рақамланади ҳамда йил якунлангач рақамлаш янгидан бошланади;
3) 3-графа. «Транзит декларацияси».
Графада товар учун расмийлаштирилган транзит декларациясининг рўйхат рақами кўрсатилади;
4) 4-графа. «Ишонч билдирган шахс».
Графада ҳисобот варағини тўлдиришга асос бўлиб хизмат қилувчи тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларга жавобгар ҳисобланган жисмоний шахснинг маълумотлари қуйидаги тартибда кўрсатилади:
графанинг чап бўлмасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами кўрсатилади;
графанинг ўнг бўлмасида жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми қайд этилади.
5) 5-графа. «Товар ва божхона тўловлари тўғрисида маълумот».
Графа қуйидаги тартибда тўлдирилади:
«Туркумнинг тартиб рақами» устунида товар туркумининг тартиб рақами кўрсатилади. Бунда тартиб рақам ҳисобот варағи тақдим этилаётган товарнинг амалда етиб келган туркуми учун ўсиш тартибида кўрсатилади.
«Товарнинг транзит декларациядаги тартиб рақами» устунида ДБЮД доирасида расмийлаштирилаётган товарнинг транзит декларациядаги тартиб рақами кўрсатилади.
«ТИФ ТН код» устунида товарнинг ДБЮДдаги ТИФ ТН коди кўрсатилади;
«Фактура қиймати» устунида ДБЮДдаги товарнинг амалда олиб келинган туркумининг фактура қиймати кўрсатилади. Бунда фактура қиймати ДБЮДнинг 22-графасида қайд этилган валютада кўрсатилади;
«Нетто вазни» устунида ДБЮДдаги товарнинг амалда етиб келган туркумидаги нетто вазни килограммда кўрсатилади;
«Брутто вазни» устунида ДБЮДдаги товарнинг амалда етиб келган туркумидаги брутто вазни килограммда кўрсатилади;
«Қўшимча ўлчов бирлиги коди» устунида ТИФ ТНда келтирилган «Ўлчов бирликлари жадвали»га мувофиқ товарнинг қўшимча ўлчов бирлиги коди кўрсатилади. Бунда товар учун ТИФ ТНга мувофиқ фақат асосий ўлчов бирлиги (кг) қўлланилса, графа тўлдирилмайди;
«Қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдор» устунида товарнинг амалда етиб келган туркумидаги қўшимча ўлчов бирлиги бўйича миқдори кўрсатилади. Бунда товар учун ТИФ ТНга мувофиқ фақат асосий ўлчов бирлиги (кг) қўлланилса, графа тўлдирилмайди;
«Импорт божхона божи» устунида товарнинг амалда етиб келган туркумига ҳисобланган импорт божхона божининг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ҳисобланган суммаси кўрсатилади;
«Акциз солиғи» устунида товарнинг амалда етиб келган туркумига ҳисобланган акциз солиғининг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ҳисобланган суммаси кўрсатилади;
«ҚҚС» устунида товарнинг амалда етиб келган туркумига ҳисобланган қўшилган қиймат солиғининг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ҳисобланган суммаси кўрсатилади;
«Жами тўловлар» устунида товарнинг амалда етиб келган туркумига ҳисобланган ҳисобот варағида қайд этилган божхона тўловларининг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ҳисобланган умумий суммаси кўрсатилади.
6) 6-графа. «Декларацияловчи шахс».
Графада ҳисобот варағини тўлдирган ва уни божхона органларига ўзининг электрон рақамли имзоси билан тақдим этган декларацияловчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.
7) 7-графа. «Божхона органи».
Графада божхона органи томонидан ушбу ҳисобот варағида баён этилган товарларга нисбатан қабул қилинган қарор ҳақидаги божхонанинг органи белгилари (ёзувлари) кўрсатилади.
Божхона органининг белгилари (ёзувлари) божхона органи ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Ҳисобот варағининг 1, 3-4 ва 5-графалари декларацияловчи шахснинг мурожаатида келтирилган маълумотлар асосида тўлдирилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. ДБЮД Йўриқнома талабларига мувофиқ қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:
1) 1-графа. «Декларация тури».
Графанинг биринчи бўлмасида «ПЕ» белгиси кўрсатилади.
Графанинг иккинчи бўлмасида Божхона режимлари таснифлагичига мувофиқ божхона режимининг икки рақамдан иборат коди кўрсатилади.
Графанинг учинчи бўлмаси тўлдирилмайди;
2) 47-графа «Божхона тўловларининг ҳисоби».
Графа Йўриқноманинг 25-бандига мувофиқ ҳолда тўлдирилади. Агар божхона божи ва солиқлар божхона ҳудудига кириб келган товарларнинг ҳар бир туркуми учун алоҳида тўланадиган бўлса, тўлов усулининг икки белгили ҳарфли коди кўрсатиладиган «ТУ» устунида «ПП» белгиси кўрсатилади.
3) 50-графа. «Ишонч билдирган шахс».
Графа Йўриқноманинг 25-бандида белгиланган 50-графани тўлдириш тартибига мувофиқ тўлдирилади.
Графада қўшимча равишда «Тўлиқ БЮДни ХХ.ХХ.ХХХХгача божхона органига тақдим этиш мажбуриятини оламан» жумлалари қайд этилади. Бунда ХХ.ХХ.ХХХХ тегишлича кун, ой ва йилни англатади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
32. ДБЮД асосида олиб келинган товарларнинг товарга нисбатан ваколатга эга бўлган шахснинг ихтиёрига берилиши, уларни божхона назоратидан ўтказилгандан ҳамда мазкур Низомнинг 27 — 31-бандларига мувофиқ ҳаракатлар якунлангандан сўнг амалга оширилади.
3-§. Товарларни даврий декларациялашнинг иккинчи босқичи
33. ДБЮД учун белгиланган муддат тугагунига қадар товарлар божхона чегарасидан тўлиқ олиб ўтилган тақдирда декларацияловчи шахс томонидан тўлиқ БЮД тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. ДБЮД расмийлаштирилган санадан олтмиш календар кундан ошмаган муддатда тўлиқ БЮД тақдим этилиши лозим. Агар тўлиқ БЮДни тақдим этиш муддатининг тугаши божхона органининг ишдан ташқари вақтига ёки иш куни бўлмаган кунга тўғри келса, божхона органининг кейинги иш куни мазкур муддат тугайдиган кун деб ҳисобланади.
ДБЮД учун белгиланган муддат тугагунига қадар товарлар божхона чегараси орқали тўлиқ олиб ўтилмаган ҳолларда декларацияловчи шахс томонидан ушбу муддатга қадар божхона чегараси орқали ҳақиқатда олиб ўтилган товарларга нисбатан тўлиқ БЮД тақдим этилади.
Бунда тўлиқ БЮД тақдим этилишидан аввал ДБЮДдаги маълумотларни ҳақиқатда олиб ўтилган товарларга мослаштириш учун ДБЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
35. Иккинчи босқичда расмийлаштириладиган БЮДда божхона тўловлари суммасини ҳисоблашда ДБЮД қабул қилинган кунда амалда бўлган божхона тўловлари ставкалари ва хорижий валюталар курслари қўлланилади.
Агарда тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларга аниқлик киритиш натижасида ҳисобланган божхона тўловлари суммаси ДБЮДда кўрсатилган тўловлар суммасидан ортадиган бўлса, улар қўшимча тўланади, камайиш ҳолатларида эса божхона органи ўртадаги фарқни тўловчига Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида белгиланган тартибда қайтаради ёки тўловчининг хоҳишига кўра уни кейинги тўловлар ҳисобига ўтказади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, ДБЮДда божхона божи ва солиқларнинг ҳар бир товар туркумига алоҳида тўланиши кўрсатилган тақдирда декларацияловчи шахснинг мурожаатига асосан божхона органи томонидан ҳисобот варағига тегишли ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
36. Божхона чегараси орқали олиб ўтилган товарларнинг умумий миқдори ДБЮДда кўрсатилган миқдорга мос бўлиши лозим.
Товарлар белгиланган муддатларда ДБЮДда кўрсатилган миқдордан ортиқ импорт қилинганда ёки экспортга олиб чиқилиши назарда тутилганда, товарларнинг ушбу ортиқча қисмига нисбатан янги БЮД тақдим этилган куни амалда бўлган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ божхона расмийлаштируви амалга оширилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг VI бўлими.
37. ДБЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3220, 2020 йил 10 февраль) талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Тўлиқ БЮД ДБЮДда кўрсатилмаган товарлар бўйича ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланганда бу бўйича иш кўриб чиқилиб, суд ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган қарори чиққунга қадар тақдим этилмайди.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Тўлиқ БЮД Йўриқноманинг 25-банди талабларига мувофиқ тартибда қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:
1) 1-графа. «Декларация тури».
Графанинг биринчи бўлмасида товарларни олиб ўтиш йўналиши кўрсатилади — «ИМ» ёки «ЭК» белгиси.
Графанинг иккинчи бўлмасида Божхона режимлари таснифлагичига мувофиқ божхона режимининг икки рақамдан иборат коди кўрсатилади.
Графанинг учинчи бўлмасида «ППЕ» белгиси кўрсатилади.
2) 7-графа. «БЮДнинг рўйхат рақами».
Графада тўлиқ БЮДда кўрсатилган товар учун расмийлаштирилган ДБЮДнинг рўйхат рақами кўрсатилади.
3) 47-графа «Божхона тўловларининг ҳисоби».
Графа Йўриқноманинг 25-бандига мувофиқ ҳолда тўлдирилади. Агар божхона божи ва солиқлар божхона ҳудудига кириб келган товарларнинг ҳар бир туркуми учун алоҳида тўланган бўлса, тўлов усулининг икки белгили ҳарфли коди кўрсатиладиган «ТУ» устунида «ПП» белгиси кўрсатилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
1) 1-графа. «Декларация тури».
Графанинг биринчи бўлмасида товарларни олиб ўтиш йўналиши кўрсатилади — «ИМ» ёки «ЭК».
Графанинг иккинчи бўлмасида Божхона режимлари таснифлагичига мувофиқ божхона режимининг икки рақамдан иборат коди кўрсатилади.
Графанинг учинчи бўлмасида «ППЕ» белгиси кўрсатилади.
2) БЮДга айнан ДБЮДга берилган тартиб рақам қўйилади.
4-боб. ТББЮДни расмийлаштириш тартиби
1-§. Товарларга ТББЮД тақдим этиш шартлари
40. Декларант ёки божхона брокери ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра декларацияни тўлдириш учун барча зарур ахборотга эга бўлмаса, ТББЮД товарни идентификациялаш имконияти бўлиши шарти билан берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ТББЮД қуйидаги товарларни шартли чиқариб юбориш учун берилиши мумкин:
(40-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
божхона тўловлари шартли божхона қийматини аниқлаш асосида тўланган товарлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
зарур ҳужжатлар (бундан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар мустасно) ва маълумотлар тақдим этилмаган товарлар;
(40-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 10 мартдаги 13/02-22-00081-сон қарори (рўйхат рақами 3296-2, 17.03.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2022 й., 10/22/3296-2/0221-сон — 2022 йил 3 майдан кучга киради)
божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилган ҳолда эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига мувофиқ расмийлаштирилган товарлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ТИФ ТН кодига аниқлик киритиш бўйича экспертиза тайинланган товарлар.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 19 январдаги 01-02/16-00002-сонли қарорига (рўйхат рақами 3296-1, 10.02.2022 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2022 й., 10/22/3296-1/0122-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
401. ТББЮД қуйидаги ҳолларда тақдим этилмайди:
товар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилиниши тақиқланган бўлса;
товар учун илгари ДБД, ДБЮД, ТББЮД ва муваққат божхона юк декларацияси расмийлаштирилган бўлса;
ТББЮД эркин муомалага чиқариш божхона режимидан бошқа божхона режими учун тақдим этилаётган бўлса.
(401-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
41. ТББЮДга декларант ёки божхона брокери, агар божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида алоҳида маълумотларни тақдим этиш учун бошқа муддат назарда тутилмаган бўлса, ТББЮД божхона органи томонидан қабул қилиб олинган кундан эътиборан олтмиш календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда етишмаган маълумотларни ва лозим даражада тўлдирилган тўлиқ БЮДни тақдим этиш ҳақидаги ёзма мажбуриятни илова қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар ушбу Низомнинг 40-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган шартли чиқариб юборилган товарлар учун тақдим этилмаган мувофиқлик сертификатини ёки санитария-эпидемиология хулосасини олиш талаб этилса, ушбу товарлардан фойдаланиш, уларни учинчи шахсларга бериш, шу жумладан уларни сотиш ёки ўзга усулда бошқа шахсга ўтказиш орқали бериш тақиқланади, мазкур товарларни олиб киришга доир чекловлар ушбу товарларнинг сифати ва хавфсизлиги текширилиши муносабати билан белгиланган ҳолларда эса ҳар қандай шаклда фойдаланиш (ишлатиш) тақиқланади.
(41-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 24 июлдаги 165-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3296-3, 26.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2024 й., 10/24/3296-3/0659-сон)
ТББЮД қўлланилган ҳолда декларациялашда лозим даражада тўлдирилган тўлиқ БЮД аввал бошда берилганидаги каби божхона органларининг зиммасига қонунчилик ҳужжатларининг қайси талаблари ва шартлари бажарилиши устидан назорат қилиш вазифаси юклатилган бўлса, ўша талаблар ва шартлар, шу жумладан божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби қўлланилади.
2-§. ТББЮДни расмийлаштиришнинг биринчи босқичи
42. ТББЮД ва БЮДларни ҳамда божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган ҳужжатлар электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда электрон ёки қоғоз шаклларда тақдим этилиши мумкин. Бунда ТББЮДда божхона мақсадлари учун зарур бўлган маълумотлар акс эттирилган бўлиши керак.
ТББЮДда кўрсатилган товарларнинг тўлиқ миқдори учун божхона режими шартларига мувофиқ амалда бўлган божхона тўловлари ставкалари бўйича божхона тўловлари ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
421. ТИФ ТН кодига аниқлик киритиш бўйича экспертиза тайинланган товарларга нисбатан тақиқ ва чекловлар белгиланган бўлса, ТББЮД расмийлаштиришга йўл қўйилмайди.
(421-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 19 январдаги 01-02/16-00002-сонли қарорига (рўйхат рақами 3296-1, 10.02.2022 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2022 й., 10/22/3296-1/0122-сон)
43. Товарларни ТББЮД билан расмийлаштиришда қуйидагилар тақдим этилади:
транспорт (транспорт туридан келиб чиқиб, коносамент ёки юк хати) ва тижорат (инвойс) ҳужжатлари;
тўлиқ тўлдирилган божхона юк декларациясини ва етишмаган маълумотларни тақдим этиш ҳақидаги ёзма мажбурият.
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Ушбу Низомнинг 43-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар мавжуд бўлмаганида, ёхуд нотўғри ҳужжат ва маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланганда ТББЮД расмийлаштирилишига йўл қўйилмайди.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
3-§. ТББЮДни расмийлаштиришнинг иккинчи босқичи
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. ТББЮД ва тўлиқ БЮД Йўриқноманинг 191-бобига мувофиқ тартибда тўлдирилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
46. Божхона пости тўлиқ БЮДни тақдим этиш муддатлари ва ТББЮДга мувофиқ расмийлаштирилган товарларга нисбатан тақиқ ва чеклов бўйича шартлар бажарилишини назорат қилади ва уларнинг электрон ҳисобини юритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
461. Божхона органи томонидан тайинланган экспертиза натижаси юзасидан қабул қилинган ТИФ ТН коди декларант ёки божхона брокерига ТЭД ААТ орқали тақдим этилади ҳамда тўлиқ БЮД экспертиза хулосасида белгиланган ТИФ ТН код асосида қонунчилик ҳужжатлари талаблари бўйича расмийлаштирилади.
(461-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 19 январдаги 01-02/16-00002-сонли қарорига (рўйхат рақами 3296-1, 10.02.2022 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2022 й., 10/22/3296-1/0122-сон)
47. ТББЮД билан расмийлаштирилган товарлар бўйича олтмиш календарь кун ичида тўлиқ БЮД расмийлаштирилмаган тақдирда, ваколатли шахс ихтиёрига кўра ушбу товарлар Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига қайтариб чиқариб юборилиши мумкин.
Бунда, товарлар ТББЮД расмийлаштирилган куни қандай ҳолатда бўлса, амалда шундай ҳолатда божхона ҳудудидан олиб чиқилиши лозим, бундан товар ҳолатининг табиий эскириши ёки ташиш ва (ёки) сақлаш нормал шароитларида камайиши оқибатида рўй берган ўзгаришлар мустасно.
ТББЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайтариб олиш ва бекор қилиш Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3220, 2020 йил 10 февраль) талабларига мувофиқ амалга оширилади.
48. Товарларни «экспорт» божхона режимида расмийлаштиришда ТББЮДни расмийлаштириш мазкур боб талаблари асосан амалга оширилиши мумкин.
5-боб. Якуний қоидалар
49. Ушбу Низом қоидаларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 227 –– 22727-моддалари.
50. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дастлабки, даврий ва тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
ҲИСОБОТ ВАРАҒИ
| ||||||||||||
1. ДБЮДнинг рўйхат рақами | 2. Ҳисобот варағининг рўйхат рақами | |||||||||||
| 4. Ишонч билдирган шахс | |||||||||||
| ||||||||||||
5. Товар ва божхона тўловлари тўғрисида маълумот | ||||||||||||
Туркумнинг тартиб рақами | Товарнинг транзит декларациядаги тартиб рақами | ТИФ ТН код | Фактура қиймати | Нетто вазни | Брутто вазни | Қўшимча ўлчов бирлиги коди | Қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдор | Импорт божхона божи | Акциз солиғи | ҚҚС | Жами тўловлар | |
| ||||||||||||
6. Декларацияловчи шахс | 7. Божхона органи ________________________ | |||||||||||
| ||||||||||||
(илова Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 20 апрелдаги 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 3296-5, 25.05.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2021 й., 10/21/3296/0410-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2022 й., 10/22/3296-1/0122-сон, 17.03.2022 й., 10/22/3296-2/0221-сон; 17.07.2023 й., 10/23/3447/0484-сон; 28.08.2024 й., 10/24/3296-3/0659-сон; 04.11.2025 й., № 10/25/3296-4/1006; 26.05.2026 й., 10/26/3296-5/0531-сон)